nasafziyo | Unsorted

Telegram-канал nasafziyo - nasafziyo.uz I Расмий

64484

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Subscribe to a channel

nasafziyo.uz I Расмий

У ЗОТНИНГ ХИЛҚАТЛАРИ

وَكَانَ صَلَّي اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَكْمَلَ النَّاسِ خَلْقًا وَخُلُقًا ذَا ذَاتٍ وَصِفَاتٍ سَنِيَّة مَرْبُوْعَ الْقَامَةِ أَبْيَضَ اللَّوْنِ مُشَرَّباً بِحُمْرَةٍ وَاسِعَ الْعَيْنَيْنِ أَكْحَلَهُمَا أَهْدَبَ اْلأَشْفَارِ قَدْ مُنِحَ الزَّجَجَ حَاجِبَاه

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам хилқат ва хулқда энг мукаммал инсон, улуғ шахсият, порлоқ ва юксак сифатларга эга зот эдилар. Ўрта бўй, бироз қизиллик аралашган оқ рангли эдилар. Кўзлари кенг, сурма сурилгандек. Киприклари узун. Қошлари ёйдек ва чўзиқ.

مُفَلَّجَ اْلأَسْنَانِ وَاسِـعَ الْفَمِ حَسَنـهُ وَاسِعَ الْجَبِـيْنِ ذَا جَبْهَةٍ هِلاَلِيَّـة سَهْـلَ الْخَدَّيْنِ يُـرَا فِي أَنْفِهِ بَعْضُ احْدِيْدَابٍ حَسَنَ الْعِرْنِينِ أَقْنَاه

Тишларининг ораси очиқ. Оғизлари кенг, гўзал. Пешоналари кенг, ҳилол каби эди. Яноқлари теккис. Бурунларида бироз дўнглик кўринар эди. Бурун тоғайлари гўзал, қийғирбурун эдилар.

بَعِيْدَ مَا بَيْنَ الْمَنْكِبَيْنِ سَبْطَ الْكَفَّيْنِ ضَخْمَ الْكَرَادِيْسِ قَلِيْلَ لَحْمِ الْعَقِبِ كَثَّ اللِّحْيَةِ عَظِيْمَ الرَّأْسِ شَعْرُهُ إَلَي الشَّحْمَةِ اْلأُذُنِيَّة وَبَيْنَ كَتِفَيْهِ صَلَّي اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَاتَمُ النُّبُوَّةِ قَدْ عَمَّهُ النُّوْرُ وَعَلاَه

Икки елкалари ораси узоқ, кафтлари кенг, бўғимлари гўштли, товонлари камгўшт, соқоллари қалин, бошлари катта, сочлари қулоқларининг юмшоқларига тушган эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки кураклари ўртасида нубувват муҳрлари бор бўлиб, уни нур қоплаб, ўраб турар эди.

وَعَرَقُهُ صَلَّي اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَالُّؤْلُؤِ وَ عَرْفُهُ أَطْيَبُ مِنَ النَّفَحَتِ الْمِسْكِيَّة وَيَتَكَفَّأُ فِيْ مِشْيَتِهِ كَأَنَّمَا يَنْحَطُّ مِنْ صَبَبٍ ارْتَقَاه

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг терлари марварид каби эди. Унинг бўйи мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўй эди. У зот юрганларида худди баланд тепаликдан тушаётганга ўхшардилар.

وَكَانَ صَلَّي اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُصَافِحُ الْمُصَافِحَ بِيَدِهِ الشَّرِيْفَة فَيَجِدُ مِنْها سَائِرَ الْيَوْمِ رَائِحَةً عَبْهَرِيَّة وَ يَضَعُهَا عَلَي رَأْسِ الصَّبِيِّ فَيُعْرَفُ مَسُّهُ لَهُ مِنْ بَيْنِ الصِّبْيَةِ وَيُدْرَاه

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кўришадиган кишилари билан муборак қўллари ила кўришардилар. Натижада ўша одам ўз қўлида кечгача абҳарий* бўйларни туяр эди. У зот қўлларини ёш болаларнинг бошларига қўяр, у зотнинг айнан ўша болани ушлаганлари болаларнинг орасида танилиб, яққол билиниб турар эди.

Абҳарий – жасмин ва шу каби ўсимликлар ҳиди.

يَتَلأْلَؤُ وَجْهُهُ الشَّرِيْفُ تَلأْلُؤَ الْقَمَرِ فِيْ اللَّيْلَةِ الْبَدْرِيَّة يَقُولُ نَاعِتُهُ لَمْ أَرَ قَبْلَهُ وَ لاَ بَعْدَهُ مِثْلَهُ وَ لاَ بـَشَـرٌ يَـرَاه

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзлари бадр* кечасидаги ой каби порлаб турар эди. У зотни мақтаган киши: «У зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у зотнинг ўхшашларини кўрмадим ва бошқа бирорта ҳам инсон кўрмайди», дер эди.

Бадр – ўн тўрт кунлик ой, тўлин ой.

عَطِّرِ اللَّهُمَّ قَبَرَهُ الْكَرِيْمَ بِعَرْفٍ شَذِيٍّ مِنْ صَلاَةٍ وَتَسْلِيمٍ اَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَيْهِ

Аллоҳим! У зотнинг шарафли қабрларини саловату саломнинг муаттар ҳидлари билан хушбўй қилгин. Аллоҳим! У зотга саловату салом ва баракотингни ёғдиргин!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

САВДОДАГИ ҲОЛАТ
#савдо

❓1383-CАВОЛ: Мен телефон савдоси билан шуғулланаман. Бўлиб тўлашга ҳам сотаман. Айрим харидорлар насияга телефон сотиб олиб, пулини бир ёки икки ой тўлагандан кейин телефонни олиб келиб, берган пулимга розиман, телефонингизни қайтариб олинг, қолганини тўлашга имкониятим йўқ, дейди. Шу ҳолатда ундан олган пулимни қайтиб бермай, телефонни олиб қолсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда тузилган савдони бузиш иқола дейилади. Бу иш икки томоннинг розилиги билан бўлади ҳамда сотилган маҳсулот сотувчига, тўланган пул харидорга қайтади.
وَصَحَّتْ الإقالة بِمِثْلِ الثَّمَنِ الأوّلِ
“Иқола биринчи (берилган) маблағ миқдори билан тўғри бўлади” (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Яъни икки томон неча пулга келишган бўлса, ана шу пул миқдорида бекор бўлади. Сотувчи бундан ортиқ ёки кам олиши мумкин эмас.
Савдо бекор бўлиб, харидорга тўлаган пули, сотувчига товар қайтарилгандан кейин, ҳеч қандай мажбурлашсиз харидор ўзи рози бўлиб бирор маблағ бериб кетса, бу дуруст. Чунки мол эгаси уни хоҳлагандек тасарруф қила олади. Лекин сотувчи бу ҳадяни босим ўтказиб ё қаттиқ туриб сўраб олмаслиги лозим.
Сиз бу ҳолатда ана шундай харидорларга: “Мен телефонни сизга сотганман. Пулини тўлай олмаётган бўлсангиз, сотиб, келишилган муддатда пулимни тўланг”, денг ёки “Мен сизнинг вакилингиз сифатида сотиб бераман, камини берасиз, кўп бўлса, сизга қайтараман”, деган таклиф айтинг. Шунда сиз зарар кўрмайсиз, харидор ҳам қарзидан қутилади.
Юқоридаги гаплар харидор маҳсулотга ҳеч қандай айб етказмасдан қайтариб келган ҳолатга тегишли.
Агар харидор маҳсулотни савдогарлар наздида нархни туширадиган айб билан қайтариб келса, етказилган айб миқдорини холис савдогарларга баҳолатилади. Агар савдогарлар: "Айб етиши туфайли бу телефоннинг нархи фалон сўм пастлаган", деб баҳолаб берса, сотувчи иқола пайтида ўша миқдорни ушлаб қолади ва қолган пулни харидорга қайтариб беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат

🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака

Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.

📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

💎 Жума учун ғусл қилиш.

💎 Хушбўй нарсалар суртиш.

💎 Чиройли кийимлар кийиш.

💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

💎 ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
nasafziyo.uz Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
🕊 Жума муборак! 🕊

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

🌙 💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 💐

🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷🕊🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
🌷🕊🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
🤲

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🌿 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌼
Жума муборак бўлсин!🌼

•┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#siyrat #rasululloh
Бугун 21:00 да ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!

4-кўрсатув мавзуси: "Суннатга эргашиш – нажот ва саодат йўли"

Бахтиёр домла Сатторов - “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби

Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров - "Доруссалом" масжиди имом-хатиби

Ассалому алайка ё Расулуллоҳ,
Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ.

🎞 Ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари хуфтон намозидан кейин “МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!” шиори остида туркум илмий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#kun_oyati

Айтинг: "Дунё лаззати қисқадир. Тақволи кишига эса, охират яхшидир. Хурмо данагининг ипича ҳам
(Аллоҳ тарафидан) зулм қилинмайсиз" (Нисо сураси, 77-оят).

Улашишни унутманг📧
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#siyrat
#muftiy_minbari


📹 РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ҲАЗИЛЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ ТАРҚАЛИШИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

Манба...:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Қалбингда кечаётган нарсанинг қулисан

Убудия (бандалик) дегани қуллик ва асирликни билдиради. Инсон кўнглини нимаики забт этиб, ғолиб келган бўлса, банда ўшанинг қулига айланади. Агар инсон ўз нафсининг асири бўлса, нафсига қул бўлади, агар дунёнинг асири бўлса, демак, дунёнинг қули бўлади. Инсоф билан қаралганда, кўнглини тамомила дунё муҳаббати ва ташвишлари ишғол этган муриднинг ибодати тананинг озори ва чарчоғидан ўзга нарса эмас. Бундай ибодат, гарчи
у кўп бўлса-да, Аллоҳнинг олдида қиммати йўқ, жонсиз жасадга ўхшайди. Кўриб турибмизки,бугунги давримизда баъзи инсонлар дунё ортидан кун бўйи елиб-югуриб, тунлари эса кўп ибодат қилишга интиладилар. Аммо бу хилдаги
ибодатлар кўп бўлишига қарамасдан, дунё муҳаббати билан йўғрилгани сабаб эгасини Ҳаққа яқинлаштиролмайди. Бас, шундай бўлгач, энди фақат дунё деб елиб-югуриб, гуноҳ ишлардан ҳам тийила олмаётганларнинг онда-сонда қилган ибодатлари уларни Ҳаққа элтармикан?! Якка Худога сиғинувчи мўминлар ёлғиз Аллоҳга ҳамда Унинг амрларини тўла-тўкис қабул этувчи ва амалга оширувчи кимсаларгагина итоат этадилар, холос. Банданинг ҳақиқий қадру қиммати кимга ёки нимага сиғиниши ва эргашиши билан белгиланади. Билувчининг қадри унинг айнан нимани ўрганиши ва ўзлаштиришига боғлиқдир.

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
📚@nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ассалому алайкум,

Хайрли тонг!

Аллоҳим барчамизга ушбу кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!

•••┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•••
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✍🏻 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Конференция

▪️Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда

▫️Шу йил 16-20 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Доғистон Республикаси пойтахти Махачқала шаҳрида “Ислом меросининг руҳий ва ахлоқий қадриятлар ва маданий ўзликни мустаҳкамлашдаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. 

▫️Мазкур конференцияда 50 дан ортиқ давлат вакиллари қаторида Ўзбекистон делегация ҳам қатнашди. 

▫️Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Иброҳимжон Иномов, Охунжон Аҳмедов ва Тошкент ислом институти проректори Тоҳир Эвадуллаевни Доғистон Республикаси муфтийси Шайх Аҳмад Афанди Абдуллаев юқори эҳтиром ила қабул қилди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43346

Улашишни унутманг📧
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Саломатлик

Туршакнинг фойдалари

Қуритилган ўрик магний ва калийга бой бўлиб, қон томирлари деворларининг спазмларини енгиллаштиради, қон оқими яхшиланади ва қон босими пасаяди.
Буйраклар ва юрак ишига ижобий таъсир кўрсатади.
Қолаверса, туршак ҳомиладор аёллар учун, айниқса, муҳимдир. Бачадоннинг тонуси ошишининг олдини олади, стрессни енгиллаштиради ва қондаги гемоглобин даражасини оширади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Бахтли инсон ким эканлигини биласизми?

Ҳақиқий бахтли инсон бошқаларни қўйиб, ўзининг айбу нуқсонларини ислоҳ қилиш билан банд бўлган кишидир.
Ҳақиқий бахтли инсон тирикликни қадрига етиб, бу дунё ўткинчи эканлиги, абадий эмаслигини англаган кишидир.
Ҳақиқий бахтли инсон Аллоҳни доим зикр қилиб юрадиган, камчилик ва хатоларига истиғфор айтадиган кишидир.
Ҳақиқий бахтли инсон гапирганда ҳам, эшитганда ҳам фақат ҳудди меваларнинг энг тотлисини танлагандек, энг ёқимлиларини сўзлайдиган ва тинглайдиган кишидир.
Ҳақиқий бахтли инсон умидсизликка тушмайдиган, бирор мусибат етганда уни тақдирдан деб биладиган, қўлдан кетган нарсага ачинмайдиган кишидир.
Ҳақиқий бахтли инсон Аллоҳни зикр қилганда қалби ором оладиган, гарчи турмуши танг ҳалатда бўлсада ўзгаларнинг назарида шоду хуррам юрган кишидир.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Намозда суннатга мувофиқ қўл боғлаш

Ҳанафий мазҳабимизга кўра, такбири таҳрима билан намозга киришган киши ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб, қўлларини боғлайди ва киндик остига қўяди. Бу амални уламоларимиз суннат дейдилар. Чунки, бу масалада келган ҳадиси шарифлар айнан Ҳанафий мазҳаби тутган йўлни қувватлайди. Жумладан:

✍🏻Давомини ўқиш

Улашинг⤵️
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
/channel/Sof_aqida_uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

"Каҳф" сураси
#Аудио

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📿
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

🌙#Жума_муборак!

Ё Роббим! Бизларни бугун тақсимлайдиган хайринг, хидоят берадиган нуринг, улашадиган раҳматинг, берадиган ризқингдан энг кўп насибадор бандаларингдан қилгин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак!💐

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Аллоҳнинг_яратганлари

– Ҳаёт қисқа. Уни кишиларга ўзингни оқлашга уриниб беҳуда ўтказма. Сени яхши кўрадиганлар сенда доимо яхшиликни кўришади. Сени ёмон кўрадиганларни эса ҳеч қачон рози қила олмайсан!

📲 Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Уламолар Расулимиз алайҳиссалом мўъжизаларини икки қисмга бўлганлар:
Биринчиси, Аллоҳ таоло у зот алайҳиссаломга келажакда бўладиган нарсаларни хабарини билдирган пайтда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шуларни баён қилишлари. Иккинчиси, оддий одамни қўлидан келмайдиган ғайри-оддий ишларни қилиб, мўъжиза кўрсатганлар. Биринчи қисмдаги мўъжизаларига баъзи мисоллар келтирамиз:
1. Закот оладиган шахс қолмаслиги хабари. Мусулмонлар фақир, ночор ва жуда заиф бўлиб турган пайтларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳуга шундай деганлар: “Эй Адий! Яқинда (мусулмон) киши қўли тўла олтин-кумуш билан билан шаҳарлар кезиб, уни оладиган одамни топа олмайди”.
Ушбу хабар ўз исботини топиб, Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳнинг даврларида йиғилган закотларни берадиган кишиларни топа олмай ўша пулларга қуллар сотиб олиб, уларни озод қилинган.

Манба: @chanoquz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Видео
#ислом #фитрат


Ислом соф фитрат дини

Саиджамол домла Масайитов - Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Исломшунослик фанлари бўйича PhD

Улашишни унутманг📧
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

19.09.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 05:50;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:50;
🕋 Шом 18:45;
🕋 Хуфтон 20:15.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Аллоҳнинг_яратганлари

БУЮК МУСАВВИР ЗОТГА ЧЕКСИЗ ҲАМДУ САНОЛАР БЎЛСИН!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Аллоҳнинг_яратганлари

БУЮК МУСАВВИР ЗОТГА ЧЕКСИЗ ҲАМДУ САНОЛАР БЎЛСИН!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Бир Шайҳдан :
-Оилада эр билан хотин жанжаллашиб аразлашса қай бири биринчи бўлиб узр сўраши керак?! Эркакми ёки аёлми?
Шайх шундай жавоб берди:
- Қай бири Аллоҳдан кўпроқ қўрқса.


🤲Илаҳо, оилаларимиз тинч, халқимиз фаровон бўлсин!!!

Улашишни унутманг📧
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган 8 ўрин бор, сен уларда дуони кўпайтир:

1. Намозда биринчи сафга келиб турганингда
2. Намозни тугатгач, туриб кетмасдан ўтириб зикр қилганингда
3. Касални кўргани борганингда
4. Аллоҳ йўлидаги биродарингни кўргани борганингда
5. Биродарингнинг ҳаққига ғойибона дуо қилганингда
6. Одамларга яхшиликни таълим берганингда
7. Таҳорат билан уйқуга ётганингда
8. Саҳарлик қилганингда

Аллоҳ таоло сизу-бизни холис ҳолда ушбу саккиз ҳолатга эриштирсин!

Улашишни унутманг📧
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

МАНТИҚИЙ ЁНДАШАЙЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

Манба...:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel