ИККИ ОЛАМ САРВАРИЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📿 Банда ҳамиша қалбини ислоҳ қилиш ҳаракатида бўлиши лозим. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган 2 дуони мунтазам ўқиб юриш талаб этилади....
🔻 Давоми:
https://muslim.uz/oz/e/post/40022-rasulullohning-eng-ko-p-o-qigan-duolari
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Расулуллоҳ ﷺ энг кўп ўқиган дуолари
Инсон қалби доимо бир хил ҳолатда турмайди. У мунтазам равишда ўзгариб туради. Қалбнинг тинмасдан ҳаракат қилиши гўё биқиллаб қайнаётган сувга ўхшайди.
Қалб ўзгариб турар экан, уни тинчлантириш учун кўп зикр қилиш керак. Банда Аллоҳ таолони қанча кўп зикр қилса, унинг қалби шунча ором топади, сокин бўлади. Агар қалб зикр билан озиқлантирилмаса, у касалланади, кейин уни даволаш, бошқариш мушкул бўлади.
Уламолар айтадилар: “Қалбни ислоҳ қилиш ҳатто саҳобалар ҳам учраган энг машаққатли ишдир. Қалбни тарбиялаш узоқ йилларни талаб қилади”.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Биз Қуръони каримдан ўн оятни ўқирдик. Сўнгра уни ёдлаб олардик, оятнинг маъносини тафаккур этиб, унга амал қилардик, кейин бошқа оятни ўқирдик”, деганлар.
Ҳа, қалб поклигига эришишда амал муҳим ўрин тутади. Масалан, хорижийлар ҳам Қуръон ўқийди, лекин уларнинг Қуръони ҳалқумидан нарига ўтмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида огоҳлантириб: “Улар Қуръонни ўқиганда ўзларининг фойдасига деб ўйлайдилар, аслида эса у уларнинг зараригадир”, деганлар.
Банда ҳамиша қалбини ислоҳ қилиш ҳаракатида бўлиши лозим. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган 2 дуони мунтазам ўқиб юриш талаб этилади. Бу икки дуо бир-бирига жуда яқин, аммо орасида айрим фарқлари бор. Уларнинг биринчиси қуйидагича:
يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ
Йа муқоллибал қулуб, саббит қолбий ъала дийника.
Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбимни динингда собит қилгин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони бошқа дуолардан кўра кўпроқ ўқирдилар. Биз-чи, бу дуони бир кунда неча марта ўқияпмиз? Бу дуони кўп ўқишга одатланайлик. Зеро, бизнинг қалбимиз билан Набий алайҳиссаломнинг қалблари орасида қанча катта фарқ бор?!
Иккинчи дуо:
اللَّهُمَّ مُصَرِّفَ القُلُوبِ صَرِّفْ قُلُوبَنَا علَى طَاعَتِكَ
Аллоҳумма мусоррифал қулууб сорриф қулуубана ъалаа тоъатик.
Қалбларни (Ўзи истаган тарафга) бурувчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин.
Биринчи дуода, Аллоҳ таолодан қалбимизни динда, солиҳ амалларда собитқадам этиши ва Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўлувчи гуноҳлардан узоқ қилиши сўраляпти.
Иккинчи дуода эса, Аллоҳдан қалбимизни хайрли ишларга бошлаши ва буриб қўйиши сўраляпти.
Аллоҳ таоло қалбимизни ҳидоятида бардавом қилсин!
Ўзининг розилигини топадиган солиҳ амалларга бошласин!
Даврон Нурмуҳаммад
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Саломатлик
Қора ноннинг афзалликлари
• Озишга ёрдам беради;
• Анемиянинг олдини олади;
• Юрак саломатлиги учун жавобгар;
• Нервларни тинчлантиради;
• Оқ сочларнинг олдини олишга хизмат қилади;
• Овқат ҳазм қилиш тизимини тозалаш вазифасини бажаради;
• Терини янги сақлашга ёрдам беради.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Жума_суҳбати #сийрат
Мавзу: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мўъжизалари
🎙 Муҳаммад Бобур домла Насриддинов - Наманган шаҳар "Ҳомиддин қори" масжиди имом-хатиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
O'zbekiston VS Xitoy
⚡️10-tur bahslari qizg'in davom etmoqda
🇺🇿Yurtdoshlarimizni jonli efirda qo'llab-quvvatlang.
📽 Jonli efir
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ёш қиз ҳакимдан сўради:
- Муҳаббат ҳақиқати нима дегани?
Ҳаким деди:
- Боққа киргин. Менга энг чиройли гулни келтиргин...
Қиз гулзорга кирди. Лекин қуруқ қўл билан қайтди.
Дедики:
- Энг чиройли гулни топдим... лекин, ундан ҳам чиройлироғини қидириб, кетдим. Аммо ундан гўзалроғини тополмагач, ўша гулнинг ёнига қайтдим. Лекин у йўқ эди...
Ҳаким деди:
- Шу нарса муҳаббатнинг ҳақиқатидир. Қўлларингда бўлганида қадрламайсан. Йўқотганингда қийматини биласан.
Ўз қўлларингизда бўлган неъмат: меҳр - муҳаббатни йўқолиб, сўнг қадри билинишини кутманг! Борида шукур қилинг, зеро шукур сиздаги инъомларнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади.
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Имом Шофеъийдан: "Қувватингиз бўла туриб, нега доим ҳасса ишлатасиз", дея сўрашди.
Жавоб бундай бўлди:
- Мусофирлигим ёдда турсин деб...
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 КАМБАҒАЛ БЎЛСАК ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САДАҚА ҚИЛАМИЗ?
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
🦉Тўқ кулранг бойқуш
У 38 см гача бўлган ўлчамга этади ва оғирлиги 400 дан 640 грамм гача, яъни қарғадан бир оз каттароқдир.
Унинг қора кўзлари ва думалоқ боши 270 °да айлана олади. Туклар туплари йўқ. Патлар камуфляжли кулранг рангга ёки дарахт пўстлоғининг рангига мос келади ва қанотлари бошқа бойқушларга қараганда анча қисқа, кенг ва юмалоқ.
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Саломатлик
ШАМОЛЛАГАНДА энг яхши ичимликлардан бири наъматак дамламаси ҳисобланади. Бу ҳам иммунитетни мустаҳкамлайди.
✅ Тайёрланиши: 4–5 ошқошиқ қуруқ мевасини иккига бўлиб, 1 литр сувга солинади ва бир қайнаб чиққандан кейин ўчирилиб, дамлаб қўйилади. Таъбга кўра асал қўшиш мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌸🌳 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌳🌸
🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
O'zbekiston VS Hindiston
⚡️Olimpiadaning 9-turi boshlanmoqda
🇺🇿Chempionlik taqdiri bugun hal bo'ladi!
➡️Jonli efir
18:00da boshlaymiz
uzchesss">YouTube | Instagram | Telegram | uzchess?_t=8gH7dABw04w&_r=1">Tik-Tok | Facebook | Chesscom | LICHESS
#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам отларининг номи:
1. Яъсуб
2. Луҳайф
3. Муртажиз
4. Сакб
5. Лизоз
6. Вард
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларининг номи:
Қасво.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳачирларининг номи:
Дулдул.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эшакларинининг номи:
Яъфур.
Абдулқаюм Комил таржимаси.
📬@nasafziyo
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Rasulullohning ﷺ go'zal xulqlari
Alloh taolo Qur’oni Karimda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam haqida: “Biz seni faqat olamlarga rahmat qilib yubordik” (Anbiyo surasi, 107-oyat) — deb marhamat qiladi. Bu oyat u zotning insoniyat, jonzotlar va butun mavjudot uchun in’om va rahmat ekanliklarini ifodalaydi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning barcha insonlarga rahmat ekanliklari nafaqat ularning keltirgan shariati, balki o‘zlarining go‘zal axloqi mehribonliklari muruvvatlari orqali ham namoyon bo‘ladi.
Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning xulqlari — insonlarga va barcha mavjudotlarga yaxshi munosabat ko‘rsatish, rahm-shafqatli bo‘lish, kibr va g‘ururdan yiroq bo‘lib, halimlik va kechirimlilikni targ‘ib qilishda o‘z aksini topgan. U zotning hayotlari siyratlari insonlarga namuna bo‘lib, har bir musulmon u zotning go‘zal xulqlari bilan xulqlanib, dunyo va oxiratda saodatga erishishi mumkin.
Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning xulqlari va ularga ergashishning ahamiyati.
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dunyoga nafaqat shariat qonunlarini olib kelgan, balki insonlarga axloqiy komillikni go‘zal xulqlarni ham o‘rgatganlar U zotning
– Mehribonlik. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam faqat musulmonlarga emas, balki barcha insonlarga hatto dushmanlarga ham mehribon bo‘lganlar. Ularga yaxshilik qilish va sabr bilan muomala qilish, ularning qalblarini o‘ziga qaratishga undalgan.
– Kechirimlilik. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam ko‘pincha o‘zlariga nisbatan qilingan yomonliklarga sabr qilib kechirib yuborganlar. Makka fath qilinganda u zot dushmanlarini ham afv qilganlar.
– Halimlik va kamtarlik. Har qancha oliy darajada bo‘lishlariga qaramay Rasululloh sollallohu alayhi vasallam hech qachon kibrlanmaganlar. Hamisha oddiy va halol hayot kechirganlar, kambag‘allarga, yo‘qsillarga yordam berishga intilganlar.
– Adolat va to‘g‘rilik. U zot adolatni hech qachon chetlab o‘tmaganlar hatto o‘zlariga yoki yaqinlariga nisbatan ham adolatni ustuvor qo‘yganlar.
Oxirat saodatiga erishish garovi.
Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga ergashish dunyoda ham, oxiratda ham saodatga erishishning asosiy yo‘lidir. Inson o‘z xulqi va odob-axloqi bilan nafaqat o‘zining, balki jamiyatning ham farovonligiga hissa qo‘shadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning hayotlari insonlarga haqiqiy ma’naviy va axloqiy yo‘lni ko‘rsatadi.
Alloh taolo Qur’onda “Albatta sizlarga Allohning Rasulida go‘zal bir namuna bor” (Ahzob surasi, 21-oyat) — deb u zotning barcha ishlarida va xulqlarida go‘zal namuna borligini ta’kidlaydi.
Shunday ekan Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning xulqlari bilan xulqlanish — dunyo va oxiratdagi muvaffaqiyat va saodatning garovidir. Ular kabi rahmdil, adolatli, kechirimli va halim bo‘lish har bir musulmonning burchidir. Bu xulqlar bilan yashagan kishi nafaqat o‘z hayotini yaxshilaydi, balki jamiyatdagi adolat, hamjihatlik va tinchlikka ham hissa qo‘shadi.
Imron Bekov
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 СИЗНИ СОҒИНДИМ Ё РАСУЛУЛЛОҲ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.
🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Эрталаб айтиладиган зикр:
(رَضِيتُ بِاللَّهِ رباً، وَبِالإِسْلامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ نَبِيًّا) ثَلاَثاً.
Аллоҳни Парвардигор деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни набий деб рози бўлдим.
Аҳмад, Насоий, Абу Довуд ва Термизий ривояти.
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
🇺🇿Ёшларимизни 🤲дуоларимиз билан қуллаб-қувватлаб турайлик!
➖➖➖
🇺🇿Yoshlarimizni 🤲duolarimiz bilan qullab-quvvatlab turaylik!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#xulqi_Quron_bolgan_Zot #siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони ҳар он, ҳар дам, ҳар лаҳзада зикр қилар эдилар" (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп зикр қилар, фойдасиз ишлардан сақланар, намозни узун ўқир, хутбани қисқа қилардилар" (Имом Насоий, Имом Абу Довуд ривояти).
♻️ Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#mutolaa #momin #iymon
Мўминларни яхши кўриш иймондандир
...Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «У зот ўтирган бир неча одамлар олдига келиб: “Сизларнинг яхшингиз ва ёмонингиз кимлигини айтайми?” дедилар. Улар ҳеч нима дейишмади. У зот саволларини уч марта такрорладилар. Шунда бир киши: “Ҳа, ё Расулуллоҳ, яхшимиз ва ёмонимиз кимлигини айтинг”, деди. У зот: “Яхшингиз яхшилиги умид қилинадиган, ёмонлигидан қўрқилмайдиган кишидир. Ёмонингиз эса яхшилиги умид қилинмайдиган, ёмонлигидан қўрқиладиган кишидир”, дедилар» (Имом Термизий “Сунан”ида ривоят қилган)...
Муъжиза, каромат ва сеҳр таърифиЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Манба...:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ўрганамиз
БАРАКАНИНГ РИЗҚДАГИ ОМИЛЛАРИ
1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. “Бисмиллаҳ” билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибн Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абу Шайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлиши баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).
📖 @nasafziyo
#Кун_ҳикмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Мадина – сакинат маскани!
🥰Мадинага бирга боришни истаган яқинларингизга ушбу видеони улашиб қўйинг.
👉@nasafziyo саҳифасига обуна бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🇺🇿Шахматчиларимизнинг бугунги бўлиб ўтаётган асосий ўйинларда ғалабаларини сўраган ҳолда юзлари ёруғ бўлиб, Юртимиз байроғини юқориларга кўтариб, ғолиб ҳолда Ватанга қайтишларини Яратганнинг Ўзи насиб этсин!
🤲Дуода бўлиб турайлик!
➖➖➖
🇺🇿Shaxmatchilarimizning bugungi bo'lib o'tayotgan asosiy o'yinlarda g‘alabalarini so‘ragan holda yuzlari yorug‘ bo'lib, Yurtimiz bayrog'ini yuqorilarga ko'tarib, g‘olib holda Vatanga qaytishlarini Yaratganning O’zi nasib etsin!
🤲Duoda bo‘lib turaylik!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
БАНДА ЯРАТГАННИ ЭМАС, ЯРАТГАН БАНДАНИ СИНОВ ҚИЛАДИ
Бандаси дерму сира айлаб хато,
Имтиҳон этдим сени, эй, Раббано?!
Ривоятда келишича, бир эътиқодсиз кимса ҳазрати Алига: "Сени асрагувчи Худо эканлигига ишонасанми?" деб савол берган.
Мўминлар амири: "Ҳа, шундоқ. Аллоҳ таоло менгаю авлодимга, барча мўминларга мададкор, ҳимоя қилувчидир", деди.
Ҳалиги киши: "Сўзинг рост бўлиб, Аллоҳ мададкоринг бўлса, мана шу кўшк томидан ўзингни ерга ташлаб, гапингнинг ростлигини исботла", деб муғомбирлик қилди.
Ҳазрат Али унинг разилона режа ва мақсадини қатъий рад этди ва: "Ҳеч қачон банда Яратганни эмас, Яратган бандани синов қилади, — деди. Ундан кўра ўз аҳволингга боқиб, феълингни ислоҳ қил, Мурид муршидни имтиҳон этмас. Зеро, Аллоҳ не қилдик, кўнглимизда нима гап, сир-асрор бор, ҳаммасини билиб турувчидир".
📚Жалолиддин Румий
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz