nasafziyo | Unsorted

Telegram-канал nasafziyo - nasafziyo.uz I Расмий

64484

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Subscribe to a channel

nasafziyo.uz I Расмий

Сабрдан малолланишдан эҳтиёт бўлинг

Аллоҳ таоло агар хоҳласа муродингизни кўз очиб юмгунчалик онда рўёбга чиқаришга қодир. Умид ила кўзингиздан тўкилаётган ёш, алам ила чекаётган ғамингиз Унга махфий эмас. Ҳолатингизни сиз истаган ҳолда ислоҳ қилиб қўйишдан У ожиз эмас.
Лекин, У дуо қилувчиларни, ёлвориб сўрашларини яхши кўради.
إِنِّى جَزَيْتُهُمُ ٱلْيَوْمَ بِمَا صَبَرُوٓا۟
"Албатта, Мен бугун уларни сабр қилганлари учун мукофотладим" (Мўминун сураси, 111-оят).
Намоз ўқиганлари учун ёки рўза тутганлари учун ёки садақа қилганлари учун демади, балки сабр қилганлари учун деди.
Чунки, сабр илҳақлик ила адо этиладиган ибодатдир.

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

Telegram | Facebook | Instagram | nasafziyo.uz
🛸 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

الفارق الزمني 1250 سنة فقط
الصورة الاولى هي مقرّ شركة آبل apple .
الصورة الثانية هي بغداد في العصر العباسي .
و قد كانت منارة العِلم في العالم و مقصد العلماء قبل تدميرها من المغول .

🔹Даврдаги фарқ 1250 йил...

Биринчи сурат - Apple ширкати бош қароргоҳи.
Иккинчи сурат - Аббосийлар давридаги Бағдод шаҳри.

Уни мўғуллар вайрон қилишидан аввал шаҳар илм маёғи ва олимлар талпинган жой эди.

🔹Изоҳ: Бағдоднинг бунёдга келиши дунё цивилизацияси муҳим босқич бўлган. Ал-Мансур томонидан 762 йилда "Доира шаҳри" га асос солингани шаҳарсозлик соҳасидаги шонли воқеа бўлди. Шаҳар ўз вақтида дунёнинг маданий пойтахтига айланди.

Apple Park дея номланувчи ушбу иншоот компаниянинг штаб квартираси бўлиб, у АҚШнинг Калифорния штати, Купертино шаҳрида жойлашган. Унинг умумий майдони 2600 кв.м ни ташкил этади. Қурилиши
2013-2017 йилларда амалга оширилган. Мажмуада 12.000 ходим ишлайди.

@арабекуз

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | nasafziyo.uz
🛸 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Сувдек бўлинг

Сатҳида энг оғир юкларни кўтаради...
Қаърида энг қимматбаҳо нарсаларни сақлайди...
Ўлик ерга тушса уни тирилтиради...
Харсанг тошга рўбарў келса уни айланиб ўтади...
Ташқи таъсирга берилмайди: олтин идишга солинадими, биллур идишга қуйиладими ўзгармай тураверади.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛸 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

08.07.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 04:45;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 18:10;
🕋 Шом 20:10;
🕋 Хуфтон 21:40.
📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Китоб жонсиз варақлар тўплами эмас, токчаларда яшаётган ақлдир.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛸 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зикрларнинг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

•••┈••┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈••┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛸 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#muftiy_minbari

🌙 КИШИ СЕВГАНИ БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛸 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Аудио: Тил офатлари

🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков

⏱ 35 дақ 💾 24 мб

•••┈••┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈••┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛸 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЯНГИ КУН МУБОРАК!

🌷 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🌼 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌺 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

💐 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.


♻️ Улашинг
/channel/nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

🕋 2024 йилги Ҳаж мавсумида Қашқадарёдан 801 нафар юртдошларимизга Ҳаж зиёратига бориш насиб этди.

Бугун, қашқадарёлик илк зиёратчилар Ҳаж амалларини адо этиб, юртимизга қайтиб келишди.

•••┈••┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈••┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🍃 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

​​Қайтим

Бу воқеа муборак Рамазон кунларининг бирида бўлган. Ифторлик вақтига яқин қолганда, Адҳам нон сотиб олиш учун новвойхонага борди. У ерда нав­батда турган инсонлар кўп эди. Бир вақтнинг ўзида харидорларга нон узатиш ва уларнинг пулларини санаб олиш осон эмасди. Адҳамнинг ҳам навбати келди. Чарчаган сотувчи унга ортиқча қайтим берди. Адҳам иккиланиб бир қўлидаги пулларга, бир сотувчига қаради. Новвой унга: “Тинчликми болакай?” деди. Адҳам эса: “Ҳаммаси яхши”, деди-да, нонларни кўтарганча уйига югуриб кетди. Кечки овқат вақтида у бироз ўйчан кўринарди. Кечқурун кимдир ғойибдан унга: “Нега бундай қилдинг? Нега бировнинг ҳаққига хиёнат қилдинг?” дегандек туюларди.

Адҳам бўлиб ўтган воқеаларни онасига айтиб беришга қарор қилди-ю, аммо онаси бу иши сабабли қаттиқ койишидан қўрқди. Туни билан мижжа қоқмади. Саҳарлик пайти унинг кўзи девордаги тақвимга тушди. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳа­дисларини ўқиди:

البِرُّ حُسنُ الخُلُقِ ، والإِثْمُ ما حاكَ في صدْرِكَ ، وكرِهْتَ أنْ يَطلِعَ عليه الناسُ

“Яхшилик гўзал хулқдир. Гуноҳ бу – қалбингни қийнаган ва сен бошқалар уни билиб қолишидан қўрқадиган амалдир” (Имом Муслим ривояти).

Адҳамнинг юзлари қизариб кетди. Гўё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадисни айнан у учун айтгандек эди. У тўғри новвойхонага борди ва новвойдан узр сўраб, ортиқча қайтимни қайтариб берди. Адҳам тўғри иш қилиб, ўзини гуноҳдан сақлаб қолганидан мамнун эди.

Заҳар

Ҳусайн амаки шаҳардан қишлоққа аъло кайфиятда қайтаётганди. Бозорга олиб борган молларининг барчасини сотди. Йўлда эса эшагини ўтлатиш ва ўзи ҳам бироз мизғиб олиш мақсадида булоқ бошида тўхташга қарор қилди. Булоқнинг ёнгинасидаги дарахт соясида уйқуга кетишдан олдин пуллари жойида эканини текшириб, халтачасини қўйнига солди-да, уйқуга кетди.

Бу ҳолатни дарахт устида бир қароқчи кузатиб турар эди. Унинг кўзлари хурсандчиликдан ёниб кетди. У Ҳусайн амакининг ухлаганига ишонч ҳосил қилгач, секингина дарахтдан сирғалиб тушди. Сўнгра чўнтагидан қамиш пояси ва заҳар солинган қутини чиқарди. Қамишнинг ғовак пояси ичига заҳарни солди-да, аста уйқудаги Ҳусайн амакининг олдига яқинлашди. Мақсади уйқудаги кишининг ичига заҳарни пуфлаб ўлдириш ва пулларини ўзлаштириш эди. У энгашиб заҳарни пуфлашни бошлаган ҳам эдики, тўсатдан Ҳусайн амаки аксириб юборди. Қамишдаги заҳарнинг барчаси катта тезликда қароқчининг оғзига қайтиб кирди. Унинг ёмонлиги ўзининг бошига етди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган ушбу ҳадислари нақадар ҳақиқат:

من ضارّ ضارّ الله به

“Бошқаларга зарар берадиган кишига Аллоҳ ҳам зарар беради” (Имом Аҳмад ривояти).

Охунжон Аҳмедов таржимаси
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Агар ўқиш тартибланмаган ва режали кетма-кетликда бўлмас экан, тушуниш ҳам ўшанга яраша бўлади.

Маҳмуд Муҳаммад Шокир.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram |Facebook | Instagram | Youtube |nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Ҳикмат_мўминнинг_йўқотгани

Донишмандлардан бири фарзандига насиҳат қилиб, айтган экан:
–Эй ўғлим! Мен барча яхши нарсаларни тотиб кўрдим, аммо офият (хотиржамлик)дан яхшироқ нарсани топа олмадим. Барча аччиқ нарсаларни ҳам тотиб кўрдим. Лекин одамларга муҳтож бўлишдан аччиқроқ нарсани кўрмадим. Темир ва харсанг тошларни кўтардим. Бироқ қарздан оғирроқ нарсани кўрмадим.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

​​🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизни ҳам табрикланг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram |Facebook | Instagram | Youtube |nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🌱
Хайрли тонг! 🍃

Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
♻️https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#muftiy_minbari

🌙 ҒИЙБАТ БАРЧА ЯХШИЛИКЛАРНИ БАРБОД ҚИЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Telegram
| Facebook | Instagram | nasafziyo.uz
🛸 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба!
9 июль, 2024
3 муҳаррам, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

🕌 Намоз масжиддан чиққандан кейин, рўза Рамазон тугагандан кейин, ҳаж Маккадан қайтгандан кейин бошланади.

✍️ Нажиб Фозил.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛸 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Маърифий суҳбатла: Ислом динида фарзандларнинг ҳақлари

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#hikmat
#tafakkur

"Қабул бўлмади" дея зорланган дуойингга, кун келади, "Яхшиямки бўлмади" дея шукр этажаксан.

Ҳазрати Шамс Табризий


Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛸 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Таъзия
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

▫️ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси ЎМИ вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмоновнинг жияни вафоти муносабати билан Устознинг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

▫️Аллоҳ таоло марҳум йигитчанинг барча солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин, марҳумнинг яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

▫️إنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».


✔️Жаноза намози бугун (08.07.2024 й) Китоб тумани Нурафшон қишлоғи соат 16:00 да ўқилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Каъба ёпинчиғи янгиланди

Кеча ҳижрий 1446 йилнинг илк кунида Каъба кисваси алмаштирилди.

Каъбапўшни тайёрлашда 120 кг олтин, 100 кг кумуш ва 1000 кг ипакдан фойдаланилади. Тайёр кисванинг оғирлиги – 1350 кг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛸 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Ҳидлят_сари: Гуноҳи кабиралардан сақланинг

•••┈••┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈••┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛸 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Муфтий_минбари

🌙 СЎНГГИ НАФАСИНГИЗДА ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ДЕЯ ОЛСАНГИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••┈••┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈••┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🍃 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

🕋 2024 йилги Ҳаж мавсумида Қашқадарёдан 801 нафар юртдошларимизга Ҳаж зиёратига бориш насиб этди.

Бугун, қашқадарёлик илк зиёратчилар Ҳаж амалларини адо этиб, юртимизга қайтиб келишди.

•••┈••┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈••┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🍃 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Бирор ҳодиса содир бўлмай туриб, ундан қўрқишдан сақлан. Ғайбий нарсалардан қўрқинчинг ва фикрингни чалғит, зеро улар Аллоҳнинг илмидадир. Билгинки, албатта бало қачон бандага нозил бўлса, у билан бирга лутф ҳам нозил бўлади. Агар бало нозил бўлишидан олдин уни тасаввурингга келтиришга урунсанг, батаҳқиқ балони лутфсиз қабул қилган ва руҳингни синдирган бўласан. Имонинг комил бўлсин, сенинг ҳечам ухламайдиган, доимо қоим турувчи раббинг бор. Бас, хотиржам бўл, Унга таваккул қил ва ҳар қандай яхшиликдан хурсанд бўл.

Ҳикаму Ато

Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Гуноҳдан қорайган кўнгил беш нарса билан оқ бўлади:
1. Аввало солиҳлар билан ўтириш;
2. "Қуръон" ўқиш;
3. оч бўлиш;
4. намоз ўқиш;
5. саҳар вақтида зорлик(дуо) қилиш!

Аҳмад ибн Осим Антокий

🛰Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram |Facebook | Instagram | Youtube |nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

🌙 Муҳаррам ойингиз ва янги йилингиз муборак бўлсин!

📆 Милодий 2024 йил 7 июль – ҳижрий 1446 йил Муҳаррам ойининг 1-кунига тўғри келади.

🤲 Расулимиз алайҳиссалом янги ой кирганида бундай дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ

🔹 Ўқилиши: Аллоҳумма аҳлилҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.

🔹 Маъноси: Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир (Имом Термизий ривояти).

🛰Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram |Facebook | Instagram | Youtube |nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

​​🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.

🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?   Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун?   Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.   Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram |Facebook | Instagram | Youtube |nasafziyo.uz
🔄 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Видолашув_тавоф
#Ҳаж_2024

🕋
Айни дамда муборак Ҳаж сафарида бўлиб турган қашқадарёлик зиёратчиларимиз видолашув тавофини адо этиб, юртимизга қайтиб келишларига тайёргарлик кўришмоқдалар.

Макка шаҳри
Гуруҳ раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel