nasafziyo | Unsorted

Telegram-канал nasafziyo - nasafziyo.uz I Расмий

64484

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Subscribe to a channel

nasafziyo.uz I Расмий

#siyrat
#muftiy_minbari


📹 БУЮК ШАФОАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Абу Саъдун

Зуннун Мисрий роҳимаҳуллоҳ айтади:

“Бир кеча Байтни тавоф қилаётган эдим, кўзимни уйқу элтиб қолди. Шу пайт бир киши илдамлаб, менинг олдимдан ўтиб қолди. У: “Эй Роббим! Мен бир бошпанасиз сарсон-саргардон мискин бандангман. Мен Сендан Сенга яқинлаштиргувчи амалларни сўрайман. Ўзинг танлаб олган мукаррам пайғамбарларинг ҳурматидан муҳаббатинг шарбатидан ичиришингни ва завқу-шавқ қанотларини боғлаб Сенинг гулшанинг сари парвоз қилишим учун қалбимдан жаҳолат пардасини олиб ташлашингни сўрайман”, – деди ва йиғлади. Сўнг кулди ва йўлида давом этиб кетди”.

Зуннун унинг ортидан эргашди. Масжиддан чиқиб, унинг ортидан Макка хароботларигача борди. Шунда у киши:

–Сенга нима керак? Бошқа ишинг йўқми? Қайт ортингга! – деди.

Аллоҳ сенга раҳм қилсин, исминг нима? – сўради Зуннун.

Абдуллоҳ (Аллоҳнинг бандаси)

Отангни исми нима?

Абдуллоҳ.

Тўғри, ҳамма инсонлар ҳам Аллоҳнинг бандалари. Уларнинг оталари ҳам Аллоҳнинг бандалари. Ўзингни исминг нима?

Роббим мени Абу Саъдун деб номлаган.

Сен Аллоҳга кимларни васила қилдинг?

Улар шундай зотларки, забонийларнинг азоблашларидан қўрққан, қалблари тўла муҳаббат ила Аллоҳнинг розилигига ошиққандурлар!


Муҳаббатли яқинларимиз ҳам улашиб қўямиз!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Раҳмоннинг муҳаббатидир олий мартаба

Абу Абдуллоҳ Сожий айтади: Агар Аллоҳнинг умид этиладиган савоби, қўрқиб туриладиган азоби бўлмаганида ҳам, Аллоҳ таоло ҳаргиз осийлик қилинмасдан мутлақ итоатга, асло унутилмасдан ҳамиша эсланмоққа, ҳеч қандай савобнинг тамаси, азобнинг қўрқувисиз ибодатга ҳақли Зот саналади. Зеро, энг олий мартаба Раҳмоннинг муҳаббатидир! Сиз Мусо алайҳиссаломнинг сўзларини бир эсланг-а:
«Роббим, Сен рози бўлишинг учун ҳузурингга шошилдим!» (Тоҳо сураси, 84-оят.)
Савоб ва азобни тўғри тартиб қил! Ахир Аллоҳни яхши кўриб ибодат қилган инсон Ундан қўрқиб ибодат қиладиган кишидан афзал эмасми?! Сен унинг мисолини ўз ҳаётингда ҳам топишинг мумкин: Сени яхши кўрганидан сўзингга қулоқ солган киши билан сендан қўрққани учунгина итоат қиладиган кимса ўртасида фарқ бор-ку!
📚@nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Зиммангизда қўшнининг ҳам ҳаққи бор

Агар газеталардан бирида ушбу хабар нашр қилинмаганида ва унинг ҳақиқатан содир бўлганлиги аниқланмаганида эди, мен бу хабарга ишонмаган бўлар эдим. Гап шундаки, бир аёл ўз уйида тўшакда ётиб вафот этган ва кўп қаватли иморатда у билан бирга яшайдиган аҳоли бундан бехабар ҳолатда аёлнинг жасади шу ҳолича бир йил қолиб кетган. Шу иморатдаги уйларнинг бирига ўт тушганда уйдагиларни қутқариш учун келган қутқарувчилар тасодифан бу ҳолатни кўриб қолишган. Шунгача бирор кимса аёл ҳақида сўрамаган, у аёлнинг кўринмай қолганлигини ҳеч ким сезмаган ҳам.
Мана, замонавий маданиятимиз бизларни қай ҳолатга олиб келди. Ҳеч кимнинг ҳеч ким билан иши йўқ, ҳар ким ўз ҳолича эрта кетиб кеч келади ва ён атрофидагиларга умуман аҳамият бермайди. Аслида, Ислом дини буни қабул қила олмайди.
Ҳаттоки, қадимги жоҳилият даврида ҳам қўшни ўзининг ён қўшнисини ҳимоя қилишни ўзига бурч деб билар эди. Уларда ҳатто шундай байт ҳам бор эди:
Гарчи биз оз бўлсакда зарар кўрмаймиз, зеро қўшнимиз қудратли.

Ислом динимиз таълимотида шундайки, қўшни гўё ўзимизнинг бола чақамиз, ота-онамиз, наслу насабимиз, қуда андамиз каби қадрлидир. Ҳадиси шарифда айтиладики: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида доимий тарзда васият қилганларидан, яқин келажакда қўшнилар бир-бирларига меросхўр бўлсалар керак, деб ўйлаб қолдим”.
Ҳозирги аҳволимизга қарасак, бир уйда мотам, бошқа уйда тўй, бир хонадонда мусибат, қўшнисиникида ўйин-кулгу... Гўё бу икки хонадон ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқдек, бир-бирида ҳаққи йўқдек.
Қадимда Мадинаи мунавварада мусулмонлар билан яҳудийлар ўзаро уришар эдилар. Лекин, қўшничилик алоқаси уларни ўртасидаги бу зиддиятга барҳам берди. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у кишининг уйларида қўй сўйилганда, кўчадан кела солиб: яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадия қилдингларми, яҳудий қўшнимизга ҳам гўшдан бердингларми? Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, у киши: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида доимий тарзда васият қилганларидан, яқин келажакда қўшнилар бир-бирларига меросхўр бўлсалар керак, деб ўйлаб қолдим” - деганлар.
Дарвоқе, жамиятдаги инсонларни ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашга олиб борадиган энг яқин йўл бу ҳар бир инсон ўзининг қўшниси билан алоқасини мустаҳкамлашидир. Зеро, жамиятлар қўшнилардан таркиб топар экан, ҳар бир қўшни ён қўшниси билан алоқани боғлаши, жамиятнинг ўзаро жипслашишини келтириб қаради. Ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлашга тарғиб қиладиган таълимотлардан бирида шундай дейилади: “Қўшниси оч бўлатуриб тўқ юрган киши мўмин эмасдир”.
Ён қўшниси вафот этсаю, тасодиф билан фош бўлмагунча бир йил давомида уни сезмай юрсалар. Бу оғир мусибат. Аслида бундан бошқа ижтимоий мусибатлар ҳам кўп. Ана шу мусибатларни маҳв этиш учун жамият бирлашмоғлиги, ўзаро алоқаларни мустаҳкамламоғи лозим.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн,  ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.

Маъноси:
Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

ИМОМ БУХОРИЙ САБОҚЛАРИ

📽https://youtu.be/Hlzr9uoMdFo?feature=shared


https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Маккага етиб келган илк умрачилар катта эҳтиром ила кутиб олинди

Аввалроқ “Умра – 2024” янги мавсуми бошланиб, илк гуруҳ зиёратчилари муборак диёрга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Муқаддас икки шаҳар орасидаги 460 км.ни замонавий автобусларда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтган, тилидан “лаббайка” тушмаган умрачиларимиз Масъуллар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.

Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.

✅Зиёратчиларимиз моҳир ошпазлар пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлгандан сўнг гуруҳ раҳбарлари ҳамроҳлигида тилдан талбияни қўймаганча Масжидул Ҳарамга йўл олишди ва Байтуллоҳда тавоф, саъй каби умра амалларини бажаришга киришдилар.


🤲Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин, умраларини қабул айласин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

ЎМИ Матбуот хизмати

📬
/channel/nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

БИР УМРЛИК БАХТ КАФОЛАТИ

Бир киши донишманддан: "Фарзандим хурсанд бўлиши учун нима совға қилай?" деб сўради.
Донишманд: “Агар қанд берсанг, бола бир кун хурсанд бўлади, эртасига таъмини унутади. Ўйинчоқ олиб берсанг, бир ҳафта қувонади. Тулпор от мингизсанг, бир ойдан кейин уни қирчанғи қаторида кўради. Сен фарзандим хурсанд бўлсин десанг. Халтасига китоб солиб қўй, шундай қилсанг, у бир умрга бахтли бўлади...” дебди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц Самарқандда биргаликда дарахт экдилар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

16.09.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 05:45;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:55;
🕋 Шом 18:50;
🕋 Хуфтон 20:20.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

ИБРАТЛИ ВОҚЕА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Аллоҳнинг_яратганлари

БУЮК МУСАВВИР ЗОТГА ЧЕКСИЗ ҲАМДУ САНОЛАР БЎЛСИН!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ўзбекистон ва Германия етакчилари Регистонда учрашдилар

Лидеры Узбекистана и Германии встретились в Регистане

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Саховат ва ҳимматда оқар дарё каби бўл.🍃
Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл.🍃
Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл.🍃
Ғазаб ва жаҳлда ўлик каби бўл.🍃
Тавозе ва камтарликда тупроқ каби бўл.🍃
Бағри кенглик ва меҳрда улкан денгиз каби бўл.🍃
Аслинг каби кўрин ё кўринганинг каби бўл.🍃
Жалолиддин Румий

Улашишни унутманг📧
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Жума_суҳбати
Мавзу: ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ ВА БЎЛМАГАЙ!

🎙 Шайх Абдулазиз Мансур

🌐 FULL HD

O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

БУЮК ИМОМ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

Манба...:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Аллоҳнинг_яратганлари

БУЮК МУСАВВИР ЗОТГА ЧЕКСИЗ ҲАМДУ САНОЛАР БЎЛСИН!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Аудио_китоб

"ПАЙҒАМБАР АТРОФИДАГИ КИШИЛАР"

Усмон ибн Мазъун
(родияллоҳу анҳу)

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

🎙92-дарс. Никоҳ боғланишида гувоҳлик масаласи

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


📹 Youtube орқали кўриш

📹 Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65 - 66 - 67 - 68 - 69 - 70 - 71 - 72 - 73 - 74 - 75 - 76 - 77 - 78 - 79 - 80 - 81 - 82 - 83 - 84 - 85 - 86 - 87 - 88 - 89 - 90 - 91

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Доктор Ториқ Рамазон айтадилар:

"Ислом қалбда бўлади, дейишинг худди имтиҳонда синов қоғозини оппоқ ҳолда топшириб, илм бошда бўлади, дейишингга ўхшайди".

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#odob_ijtimoiy_tarmoq_internet

🌐ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ОДОБИ

Тарқатилаётган ҳар қандай хабар ёки маълумот учун Қиёмат куни жавоб беришни ҳамда "Китобат ҳам хитобат (ёзиш – гапириш) кабидир", деган қоидани унутманг.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "(Ким) бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир" (Қоф сураси,18-оят).

Имом Шофиъий айтадилар: "Ҳар бир инсон вафот этади. Аммо унинг қўллари ёзган нарсалар боқий қолади. Шундай экан, Қиёматда кўрганингизда сизни хурсанд қиладиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ёзманг!".

Даврон НУРМУҲАММАД

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Маърифий суҳбатлар: Оламларга раҳмат Пайғамбар

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Ибрат

Суратдаги булутнинг шакли тоғга ўхшайди. Унинг баландлиги бир неча минг метрга етади. Ушбу булутни ўрганган олимлар ундан дўл ёғишини аниқлашди.

Ушбу ҳақиқатни Қуръон ўн тўрт аср муқаддам ушбу оятда исботлаб қўйган:

"У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл туширур" (Нур сураси, 43 оят).


https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Аллоҳнинг_яратганлари

БУЮК МУСАВВИР ЗОТГА ЧЕКСИЗ ҲАМДУ САНОЛАР БЎЛСИН!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ КУН! 💐☘️

✨ Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилганнинг ажридек ажр берилади".

"Жавомеъул калим" китобидан

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#tashrif
Бугун Муротжон Азимов Касби туманида бўлди

Вилоят ҳокими бошчилигидаги масъуллар тумандаги “Ҳазрати Султон Мир Ҳайдар ота” қадамжосини зиёрат қилишди.

Йиғилганлар пахта хирмони баракали ва доимгиданда серҳосиллигини, шунингдек, юртимизда доим тинчлик ва хотиржамлик бўлишини сўраб дуога қўл очишди.

Сўйилган жонлиқ гўштлари кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилди.

Улашишни унутманг📧
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

АЁЛЛАРНИНГ ҲАЖАРУЛ АСВАДНИ ЎПИШИ

❓CАВОЛ: Ҳозирги кунда умрада одам кўпайгани учун Ҳажарул асвад олдида одамлар кўпайиб кетди. Улар ичида Ҳажарул асвадни ўпаман, деб аёллар ҳам тиқилинчга киришмоқда. Уларнинг бу ишлари хато эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай тиқилинч пайтларда аёл киши асло Ҳажарул асвадга яқинлашмаслиги керак. Бу ҳақда “Дуррул мухтор” китобида шундай дейилган:

ولا تقرب الحجر في الزحام لمنعها من مماسة الرجال

"Аёл киши тиқилинчда Ҳажарул асвадга яқинлашмайди. Чунки аёл киши эркакларга ёпишишдан қайтарилган".
Қолаверса, аёл киши тиқилинч ҳолатда Ҳажарул асвадга яқинлашса, авратлари очилиб кетиши, номаҳрамларга ёпишиш каби ўзи билмаган ҳолатда бир қанча гуноҳларни содир этиб қўяди.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, аёллар ҳеч қачон Ҳажарул асвадни ўпмасин, дейилмайди, чунки уни истилом қилиш ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

واللهِ ليبعثنَّه اللهُ يومَ القيامةِ ، له عينانِ يبصرُ بهما ، ولسانٌ ينطقُ به ، يشهدُ علَى مَنْ استلمَه بحقٍّ رواه الترمذي عن عبدالله بن عباس رضي الله عنه

“Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ Ҳажарул асвадни қиёмат куни икки кўрар кўзи бор, нутқ қилар тили бор ҳолда чиқаради. У ўзини ким ҳақ ила истилом қилган бўлса, ўшанга гувоҳлик беради”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Юқоридаги ҳадисга эътибор берилса, унда “Истилом қилган бўлса”, дейилмоқда. "Истилом" сўзи Ҳажарул асвадни ўпишдан кўра кенгроқ маънони ифолайди. Бировга озор бермасдан Ҳажарул асвад олдига бориб, у ўпилади. Тиқилинч бўлса, яқинроғига бориб, қўлини ёки қўлидаги ҳасса ёки шу каби бирор нарсани Ҳажарул асвадга теккизиб, шуни ўпади. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, ўша томонга юзланиб, қўлларини кўтариб, такбир, таҳлил, ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтади. Шуларнинг барчаси “истилом” дейилади.
Кимдир Умра ёки Ҳажга бориб, Ҳажарул асвадни ўпа олмаган бўлса, Умра ёки Ҳажи нуқсонли бўлди дегани эмас. Чунки узоқдан туриб унга қараб қўл кўтариш ҳам ўпишнинг ўрнига ўтади. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ўргатганлар.
Шунингдек, барча мўътабар диний манбаларда Ҳажарул асвадни истилом қилиш ҳар доим суннат эмас, балки тавофнинг суннатларидан экани таъкидланган. Яъни тавофни бошламоқчи бўлган киши уни истилом қилиб бошлайди. Бошқа вақтда бу амал суннат ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


📬@nasafziyo

Читать полностью…
Subscribe to a channel