nasafziyo | Unsorted

Telegram-канал nasafziyo - nasafziyo.uz I Расмий

64484

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Subscribe to a channel

nasafziyo.uz I Расмий

ТАҚДИРНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

"Каҳф" сураси
#Аудио

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📿
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак!💐

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Муфтий_минбари

📹 АЛЛОҲ МАДҲ ҚИЛГАН БАНДАЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Бахт ҳақида сўзлаб беринг...

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

КЕТМА-КЕТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

❓1436-CАВОЛ: Биз умрада асрдан кейин тавофни бошладик. Тавоф намозини асрдан кейин шомгача ўқиш макруҳ бўлар экан. Шунинг учун шомгача яна тавоф қилдик ва шомдан кейин тавоф намозини ўқиб, кейин саъй қилишга ўтдик. Бу ишимизда бирор камчилик бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда тавоф намозини ўқимасдан кетма-кет тавоф қилиш макруҳ бўлар эди. Уламоларнинг ушбу масаладаги фикрларига кўра нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда икки тавофни тавоф намозисиз бажариш макруҳ бўлмайди. Бундай ҳолатда тавоф намозларини макруҳлик вақт чиққанидан кейин ўқиб қўйилади. “Ғунятун носик” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَيُكْرَهُ الْجَمْعُ بَيْنَ أُسْبُوعَيْنِ أَوْ أَكْثَرَ بلا صَلَاةٍ بَيْنَهُمَا عِنْدَهما وَعِنْدَ أَبي يُوسُفَ لَا بأسَ إن انْصَرَفَ عَنْ وَتْرٍ كثَلَاثَةِ أَسَابِيعَ أَوْ خَمْسَةٍ أَوْ سَبْعٍ وَالْخِلَافُ فِي غَير وَقْتِ الكراهة أَمَّا فِيه فَلَا يُكْرَهُ إجْمَاعًا وإذا زال وقت الكراهة ينبغي أن يكره الطواف قبل الصلاة لكل أسبوع ركعتين
“Икки ва ундан кўп тавофларни намозсиз жамлаш Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар наздида макруҳдир. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга кўра агар тоқ қилса, масалан, ҳар бири етти айланишдан иборат бўлган уч, беш, етти марта тавоф қилган бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу хилоф нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтга тегишли. Макруҳ бўлган вақтларда (кетма-кет тавоф қилиш) ундай бўлмайди. Бу ҳолатда макруҳ вақт чиққанидан кейин қилинган ҳар бир тавофга икки ракат тавоф намози ўқимай туриб, бошқа тавофга киришиш макруҳ бўлади”.
Шуни билиш керакки, тавоф намозини тавофдан кейиноқ ўқиш суннат ҳисобланиб, кечиктириш макруҳдир. Лекин бу нафл намоз ўқиш мумкин бўлган вақтларга тегишли. Нафл макруҳ бўлган вақтда эса тавоф намози кечиктирилади.
ويكره تأخيرها عن الطواف إلا في وقت مكروه
“Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ бўлиб, (нафл намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтлар бундан мустасно”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

07.11.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 06:35;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:50;
🕋 Шом 17:35;
🕋 Хуфтон 19:05.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Организации тюркских государств

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Summit of the Heads of State of the Organization of Turkic States

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Отанг вафот этганида уни қабристонга қўйиб, ортга қайтаркансан, билгинки, энг катта ғами сени ўзидан кўра яхшироқ ҳолда кўришни истаган охирги инсонингни дафн этиб келдинг…

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🌳
ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌳🌸

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Бир киши айтади: "Бир куни мен болтамни йўқотиб қўйдим. Менга қўшним болтани ўғирлагандек туюлди. Гумонимни тасдиқлаш учун  уни диққат билан кузатдим. Унинг юриши худди болтамни ўғирлаган одамнинг юришидай кўринди. Гапириш тарзи ҳам, ҳамма ҳаракатлари болтамни ўғирлаган кишининг ҳаракатидек туюлаверди.

Ўша кеча болта қайғусида уйқум келмади, туни билан уйғоқ қолиб, қўшнимни ўғри эканлигини қандай қилиб аниқласам экан, деб ўйланиб чиқдим. Эрта тонгда турсам болтам топилиб қолди. Кичик ўғлим болтани устига пўстинни ташлаб қўйган экан. Кейин қўшнимга қарасам, у болтамни ўғирлаган одамга ўхшамай қолди. На юриши, на гапириши, на бошқа ҳатти-ҳаракатлари болтани ўғирлаган кишиникига ўхшамайди. У кўзимга бутунлай беайб, бегуноҳ одам бўлиб кўринди.

Шундагина тушундимки, аслида менинг ўзим ўғри эканман. Қўшнимнинг беозорлиги ва ишончини ўғирлаб, унинг шаънига доғ туширдим. Қолаверса, ўз ҳаётимдан бир кечани ўғирладим, уни бегуноҳ одамни айблаш йўлини ахтариш билан ўтказдим.

Ичидан булғанган одам атрофида тоза, бегуноҳ инсонлар борлигини тушуниб етмас экан..."


Манба: /channel/tuhur

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
@nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств, состоявшемся в городе Бишкеке.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат

🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака

Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.

📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#muftiy_minbari
#ibrat


📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#juma #namoz #muftiy
МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИГА ПОЙТАХТИМИЗДАГИ "АЗИЗ ОТА” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР

Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Азиз ота" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.


Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг гўзал қироатлари ва Муфтий ҳазратларининг барчага манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 41.298072,69.165089,20z/data=!4m4!3m3!8m2!3d41.2980715!4d69.1650885?hl=ru-RU&entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MTEwNS4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D">Масжид манзили

🌙 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌼
Жума муборак бўлсин!🌼

•┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Табассум қилинг!
Бу оламда сиз ютқазадиган ҳеч нарса йўқ.

😊Роббингиз бор. Ризқингиз ёзиб қўйилган. Умрингиз эса белгилаб қўйилган.

😊Атрофингиздаги барча гўзалликдан ҳар доим баҳраманд бўлиш учун ўзингиз ҳам гўзал бўлинг!

Табассум қилинг! 🥰
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Отасидан ўрганган бойлик сабоғи

Ҳаворижлардан бири Ҳасан розияллоҳу анҳунинг отаси Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга суиқасд қилиб, уни заҳарли қилич билан яралаган эди. Ҳасан розияллоҳу анҳу отасининг «Нега йиғлаяпсан?» деган саволига: «Сиз дунёнинг охирги ва охиратнинг биринчи кунидасиз», деб жавоб берди. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу уни йиғидан тўхташга буюрди. Кейин бир қанча маслаҳатлар беришини, уларни ёдда сақлаши кераклигини, шундай қилса, ҳар доим фойда олишини айтди. Ҳасан розияллоҳу анҳу:

«Улар нима, ота?» дегач, қуйидагиларни баён қилди:

Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22877

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Жалолиддин Румий ўз дўсти Шамс Табризийдан сўради: – Қандай қилиб нафснинг ўтини совутиш мумкин? Шамс унга жавоб берди: – "Истиғно билан, ўғлим, истиғно қил, чунки кимки тарк этса, у ҳукмдорга айланади." Румий жавоб қайтарди: – "Бошқа одамлар-чи?" Шамс айтибди: – "Одамлар икки турга бўлинади: кимки сени ташлаб кетишни истаса, эшикнинг кичик тешигидан чиқиш йўлини топади; кимки сени яхши кўришни истаса, тошда тешик очиб бўлса ҳам кириш йўлини топади."

Жалолиддин Румийнинг ҳикмати чуқур ва маънога бой. Унинг дўсти Шамс Табризий унга "истиғно" орқали нафснинг ўтини совитиш ҳақида маслаҳат бергани – бахт ва хотиржамликка эришиш сиру-асрорларни ўзида жамлаган.

"Истиғно" нима дегани? Истиғно – бу инсоннинг Аллоҳдан бошқасига муҳтож эмаслиги ва бахтни моддий нарсаларда ёки бошқаларда эмас, балки фақат Аллоҳда топиш ҳиссидир.
Қандай қилиб "истиғно"ни ҳаётимизда амалга ошириш мумкин?
Шукр ва қаноат:
Аллоҳга берган ҳар қандай неъматлари учун шукр қилиш, қанчалик кичик бўлса ҳам. Бор нарсамизга қаноат қилиш ва ўтган нарсаларга ортиқча афсус қилмаслик.
Камтаринлик:
Биз бу ҳаётда ҳеч нарсага эга эмаслигимизни англашимиз ва ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини билган ҳолда яшашимиз. Бошқаларга нисбатан ўзини устун деб ҳисобламаслик ва уларнинг туйғуларини ҳурмат қилиш.
Зуҳд:
Нафснинг моддий хоҳишларини камайтириш. Рӯҳий ва маънавий қадриятларга кўпроқ эътибор қаратиш.
Сабр:
Қийинчиликларга дош бериш. Маълум мақсадларга етиш учун шошилмаслик.

Одамлар билан қандай муомалада бўлиш керак?
Сени тарк этмоқчи бўлганлар билан:
Унинг кетишини осонлаштириш, уни ҳурмат қилиш ва унга яхши муносабатда қолиш.
Сени яхши кўришни истаганлар билан:
Унга муҳаббат билан жавоб бериш, уни ҳурмат қилиш ва имкон қадар ёрдам бериш.

Хулоса: Жалолиддин Румийнинг ҳикмати бизга бахт ва хотиржамлик йўлини кўрсатади. Бу йўлда фақат Аллоҳга муҳтож бўлиш, бошқаларга эса гўзал ахлоқ ва саховат билан муомала қилиш орқали эришилади.

Манба: /channel/tuhur

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Бахт ҳақида сўзлаб беринг...

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

​​Отанг вафот этганида уни қабристонга қўйиб, ортга қайтаркансан, билгинки, энг катта ғами сени ўзидан кўра яхшироқ ҳолда кўришни истаган охирги инсонингни дафн этиб келдинг…

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

​​ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР: ТАБИАТ — АЛЛОҲНИНГ ОМОНАТИДИР!

Бутунжаҳон глобал саммитида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ сўзлаб, дунёда иқлим ўзгариши оқибатида ҳарорат кўтарилиши, саҳролар кенгайиши, чанг-тўзон, сув тошқинлари ва қум бўронлари каби табиат ҳодисалари содир бўлаётганини хавотир билан таъкидлаш баробарида ҳар бир инсон Аллоҳнинг омонати бўлган табиатга оқилона муносабатда бўлишига чақирдилар.

Мамлакатимизда иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш, табиий бойликлардан самарали фойдаланиш ҳамда биологик хилма-хилликни янада бойитишга қаратилган амалий саъй-ҳаракатларга Муфтий ҳазрат алоҳида тўхталдилар. Зеро, Аллоҳ таоло Ер юзини обод қилиш инсонлар зиммасидаги муҳим вазифа эканини таъкидлаб, Қуръони каримдаги   “У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни обод қилиш учун жойлаштирди”* *(Ҳуд сураси, 61-оят) ояти кариманинг мазмун-моҳиятини изоҳладилар. Шунингдек, Набий алайҳиссаломнинг “Зарар қилиш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ” (Имом Аҳмад ривояти), деган ҳадиси шарифларини келтирдилар.
Шунингдек, Муфтий ҳазратлари юртимизда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, табиатга етказилаётган зарарларнинг олдини олиш мақсадида, уламолар ва имом-хатиблар томонидан маҳаллалар, таълим муассасаларида учрашувлар ўтказилаётгани, масжидларда эса маъвизалар қилинаётгани каби тажрибалар билан ўртоқлашдилар.

Саммит иштирокчилари мамлакатимиз диний соҳа ходимларининг иқлим ўзгаришини олдини олишдаги фаолликларига юқори баҳо берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

📬 @nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ХАТАРИ
#Фатво

Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, манбаларда ким илмсизлик билан фатво берса Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишидан огоҳлантирилган. Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейиган:

من أفتى الناس بغير علم ، لعنته ملائكة السماء وملائكة الارض

"Кимки илмсизлик билан одамларга фатво берса, осмон ва ер фаришталари унга лаънат айтади" ("Жамъ ул-жавомеъ", 1/4137).

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Овозингни кўтарма, сўзингни юксалтир. Япроқларни ёмғирлар ўстиради - гумбурлаган момақалдироқ эмас!

✍️ Мавлоно Румий

@nasafziyo🍃

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Қарзни тезроқ тўлаш

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: نَفْسُ الْمُؤْمِنِ مُعَلَّقَةٌ بِدَيْنِهِ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўминнинг руҳи то қарзини адо қилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб туради», дедилар».


Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривоят қилганлар.

Шарҳ: Мўмин кишининг қарзи бўлса, ўлганидан кейин унга жаннатдаги макони кўрсатилмай турар экан. Қачон қарзи узилса, ўшандан кейингина кўрсатилар экан. Бунда эса ўзига яраша қабр азоби бор. Бировнинг ҳаққи шу даражада аҳамиятли. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам қарзи борларга ўзлари жаноза ўқимаган ҳоллари бўлган.

Бундан ким қабрда ноқулай ҳолга тушиб қолмай, деса, тириклигида ўзида бирор кишининг ҳаққи қолмаслиги учун ҳаракат қилиши лозим.

✍🏻https://islom.uz/maqola/22867

🕋 @nasafziyo
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel