ИСЛОМ ДИНИ БАҒРИКЕНГЛИККА ЧАҚИРАДИЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📽 https://youtu.be/DhY_ZL8ook4?feature=shared
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ХАЙРЛИ ТОНГ!
«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»
💐@nasafziyo
#Дуо
ЎҚИШНИ ОСОНЛАШТИРИШГА
ЁРДАМ БЕРАДИГАН ДУОЛАР
اللَّهُمَّ لَا سَهْلَ إِلَّا مَا جَعَلْتَهُ سَهْلًا وَأَنْتَ تَجْعَلُ الْحُزْنَ إِذَا شِئْتَ سَهْلًا.
Ўқилиши: “Аллоҳумма лаа саҳла илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул-ҳузна изаа шиъта саҳлан”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Фақат Сен енгил этган нарса енгилдир. Агар Сен енгил қилишни хоҳласанг оғир-қаттиқ нарсалар ҳам енгил бўлади”.
رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي
Ўқилиши: “Роббишроҳлий содрий ва йассирлий амрий ваҳлул ъуқдатам-мин лисааний йафқоҳуқ қовлий”.
Маъноси: “Эй Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар”.
رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا
Ўқилиши: “Робби зидний ъилмаа”.
Маъноси: “Эй, Раббим! Менга илмни зиёда эт!”
Жаброил алайҳиссалом келиб, нозил бўлган оятларнинг ҳаммасини ўқиб бўлмасидан бурун Расул алайҳиссалом қироат қилишга бошлаганларида шу оят нозил бўлган. Яъни ўқиб турмасам ёд бўлмай қолади, деб қўрқманг, деганлар. Шунда Мендан мустаҳкам ва баракали илм сўранг, деб Аллоҳ таоло дилларига таскин бермоқда.
اللَّهُمَّ انْفَعَنَا بِمَا عَلِّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَا وَزِدْنَا عِلْمًا
Ўқилиши: “Аллоҳумманфаъанаа бимаа ъаллимтанаа ва ъаллимнаа маа йанфаъунаа ва зиднаа ъилмаа”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил. Бизга фойдали нарсаларни билдир. Илмимизни зиёда қил”.
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘ъалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амални сўрайман”.
"Фазилатли дуолар" китобидан.
📚@nasafziyo
Кишининг бойлиги 3️⃣нарсада:
Фақирликни шундай яширингки, одамлар сизни иффатингиздан бой деб ўйлашсин.
Ғазабни шундай сақлангки, одамлар сизни рози деб ўйлашсин.
Қийинчиликни шундай яширингки, одамлар сизни роҳат-фароғатда деб ўйлашсин.
ИНСОНИЯТ ТАРИХИ (2-ҚИСМ)
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#kun_hikmati
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
09.12.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 07:00;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:40;
🕋 Шом 17:20;
🕋 Хуфтон 18:50.
Ибн Қудома роҳимуҳуллоҳдан сўрашибди:
— Бахтли инсон ким?
Ибн Қудома шундай дебди:
— Нафаси тўхтаса-да, хасанотлари тўхтамайдиган киши.
Aбдулқодир Самарқандий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ЧИН ТАВБА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#ОЯТ: 📖
رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ.
“Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин”.
(Бақара сураси, 286-оят).
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
📖
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ҳаёт тарзингизни ҳеч кимга ошкор қилманг.
Сизга ҳасад қилиши мумкин, кимки уйингизга кўп марта кириб, унда нималар борлигини билган бўлса.
Ҳеч ким сизни уйингизни ўмара олмайди, фақат уйингизга кириб, ундаги маълумотга эга бўлган кишигина ўғрилай олади.
Ҳеч ким сизнинг режаларингизни барбод қила олмайди, фақат сиз унга сирларингизни ошкор қилган кимсагина барбод қила олади.
Сирингиз асирингиз, уни ошкор қилдингизми, бас сиз ўзингиз унинг асирига айланасиз.
Кимдир СИЗГА ҳасад қилиб ножўя маслаҳат бериш орқали ҳам сизни режангизни барбод қилишга ҳаракат қилиши мумкин.
Ҳеч ким оилангизга фитна қила олмайди, фақат уйингизга кўп кириб юрган одамгина бу ишни қила олади.
Нуқсонларингизни ҳам фақат яқин таниш одамларингизгина билишади.
Ҳар кимнинг энг яқин кишиси бор. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам сирингизни сақланг. Ўзингиз сақлашга қодир бўлмаган нарсани, бошқалар сақлашини кутманг.
Мен бу ерда одамлар билан алоқани узиш керак демоқчи эмасман. Йўқ, балки ҳамма нарсада чегараларни белгилаб олиш кераклигини айтмоқчиман ва бу чегаралардан ўтмаслик керак. Ҳаётингизни ҳеч кимга ошкор қилманг, чунки одамлар қачон ўзгаради, билмайсиз.
Бир вақтлар қалбингизга ва руҳингизга энг яқин бўлган одамлар кейинчалик сиз энг кўп қўрқадиган одамларга айланиб қолишлари мумкин. Чунки сиз уларга қачонлардир ўзингизни, сирларингизни ва нуқсонларингизни ишониб топширгансиз.
Сирингиз сизнинг асирингиз бўлсин. Уйингиз сирли бўлсин ва оилангиз билан аралашиш учун ҳеч кимга рухсат берманг, қанчалик яқин қариндош бўлмасин. Уйингиз сирларини ҳеч кимга айтманг. Агар муваффақиятингизга ишончингиз комил бўлса, ҳеч кимдан маслаҳат сўраманг.
Хурсандчилик қалбингизга кирганида эга бўлган нарсаларингизни тарқатиб юборманг, ғазаб пайтида эса ўзингизнинг эга бўлган нарсаларингиздан воз кечиб юборманг. Ғазаб пайтида тилингизни тийинг, қувонч пайтида эса сахийлигингизни назорат қилинг. Узоқни ўйланг ва яқиндагига ўралашиб қолманг.
Шунчаки маслаҳат.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Жума_суҳбати
Мавзу: ИНСОН АЗИЗ ВА МУКАРРАМ ЗОТ!
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🤲У эшитувчи ва билувчи Зотдир...
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
«Бисмиллааҳиллазий ла йадурру маъасмиҳии шай`ун фил арди ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.
#muftiy_minbari
📹 ТАВБА ЭШИКЛАРИ ОЧИҚ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#kun_hikmati
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ТИЛОВАТ САЖДАСИНИНГ ВАҚТИ
#Қуръон
❓1478-CАВОЛ: Қуръони каримнинг ўн тўрт жойида сажда оятлари бор экан. Уларни ўқиган ёки эшитган кимса тиловат саждаси қилиши вожиб бўлади, деб эшитдим. Сажда оятини ўқиса ёки эшитса, дарҳол тиловат саждасини қилиши шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сажда оятини намоздан ташқарида ўқиган ёки эшитган одам дарҳол сажда қилиши мандуб (яхши) бўлади. Лекин дарҳол қилиши вожиб эмас. Бу ҳақида шундай дейилган:
وَفِي الْغِيَاثِيَّةِ وَأَدَاؤُهَا لَيْسَ عَلَى الْفَوْرِ حَتَّى لَوْ أَدَّاهَا فِي أَيِّ وَقْتٍ كَانَ ، يَكُونُ مُؤَدِّيًا لَا قَاضِيًا ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة هَذَا فِي غَيْرِ الصَّلَاتِيَّةِ أَمَّا الصَّلَاتِيَّةُ إذَا أَخَّرَهَا حَتَّى طَالَتْ الْقِرَاءَةُ تَصِيرُ قَضَاءً وَيَأْثَمُ ، هَكَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ .
“Ғиёсийя китобида келтирилишича, тиловат саждаси дарҳол вожиб бўлмайди. Шунга кўра саждани қачон қилса ҳам, ўз вақтида қилган бўлади. Қазо бўлмайди (“Татархонийя”). Аммо бу ҳукм намоздан ташқаридаги саждага тегишли бўлиб, намозда сажда оятини ўқиса ва қироатни чўзиб, сажда қилмаса, қазога айланади ва гуноҳкор бўлади” (“Ал-Баҳр ар-роиқ” китоби).
Лекин сажда оятини намозда ўқиса, ортидан тезда сажда ёки сажда нияти билан рукуъ қилиши лозим бўлади. Акс ҳолда яъни сажда оятидан кейин камида уч оятни ўқиб, қироатини давом эттирган бўлса, гуноҳкор бўлади ва тиловат саждасини қазоси вожиб бўлади. Яъни ушбу ҳолатда сажда нияти билан рукуъ қилса ўтмайди.
وَلَوْ لَمْ يَرْكَعْ وَلَمْ يَسْجُدْ وَأَتَمَّ السُّورَةَ ثُمَّ رَكَعَ وَنَوَى السَّجْدَةَ لَا يُجْزِيهِ وَلَا يَسْقُطُ عَنْهُ بِالرُّكُوعِ وَعَلَيْهِ قَضَاؤُهَا بِالسُّجُودِ مَا دَامَ فِي الصَّلَاةِ وَذَكَرَ الشَّيْخُ الْإِمَامُ الْمَعْرُوفُ بِخُوَاهَرْ زَادَهْ أَنَّهُ إذَا قَرَأَ بَعْدَ آيَةِ السَّجْدَةِ ثَلَاثَ آيَاتٍ يَنْقَطِعُ الْفَوْرُ وَلَا يَنُوبُ الرُّكُوعُ عَنْ السَّجْدَةِ
“Агар сажда оятини ўқиганидан кейиноқ руку ёки сажда қилмаса ва сурани охиригача ўқиса, руку қилиш сажда ўрнига ўтмайди ва руку қилиши туфайли зиммасидан сажда қилиш соқит бўлмайди. Шунинг учун унинг зиммасига модомики намозда бўлса, сажданинг қазоси вожиб бўлади. Шайх Имом Хоҳарзода роҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар сажда оятидан кейин уч оят ўқиган бўлса, руку қилиш сажда ўрнига ўтмайди” (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, намоз асносида ўқилган сажда оятидан кейин дарҳол сажда қилиш вожиб. Намозда сажда оятидан кейин икки оятгача ўқишга рухсат бор, аммо уч оятга етса, саждани кечиктирган бўлади.
Намоздан ташқарида сажда ояти ўқилса ё эшитилса, гарчи тиловат саждасини кечиктиришга рухсат бўлсада, уни дарҳол адо қилиш афзалдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🇺🇿10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун!
Ўзбекистон Республикаси мадҳияси 1992 йил 10 декабрь куни қабул қилинган.
Telegram | Facebook | Instagram I Youtube | nasafziyo.uz
📧 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху
- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.
- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲
🍂Хайрли тонг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🕋Масжидул-ҳарам
Видеони кўриб худди "Масжидул ҳарам"да намоз ўқигандек бўлдим🤲🏻
#Соғинган_қалблар_учун_махсус
•┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈•
📤Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram I Youtube | nasafziyo.uz
📧 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Кун_ҳикмати
Беш нарса беш нарса билан катталашади:
Гулхан – ўтин билан;
Шубҳа – гумон билан;
Қўполлик – ёмон муомала билан;
Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.
Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:
Соғлик – яхши ҳаёт билан;
Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
Чирой – гўзал хулқ билан;
Уйқу – хотиржамлик билан;
Тун – зикр билан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Роббим, Ўзинг барчамизни тарбиялагин!
Эй Роббим, бизларни чинакам мусулмонлардан қил! Пайғамбаринг алайҳиссаломнинг хулқлари билан хулқлантир! Ўзингнинг ҳузурингга пок қалб билан боришни насиб айла! Токи кибр, ужб, ҳасад, нафрат каби иллатлар дилимизни кир қилмасин! Ўзинг барчамизни тарбиялагин!
«Гўзал ўрнак» китобидан
📚@nasafziyo
ИНСОНИЯТ ТАРИХИ (1-ҚИСМ)
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🪻 АЛЛОҲ 🌱 🕊
🪷 БУГУНГИ 🌱 🕊
🪻 КУНИНГИЗНИ 🌱 🕊
🪷 БАРОКАТЛИ, 🌱 🕊
🪻 ФАЙЗЛИ 🌱 🕊
🪷 ҚИЛСИН! 🌱 🕊
🍃 🏵 🍃 🏵 🍃 🏵 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ!
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ИНСОН ҚАДРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
«Субҳоналлоҳ!» дегандаги ҳайрат маъноси Аллоҳнинг нуқсонсиз эканини билмоқдан келиб чиқади. Араб тилида муҳаббатдан, ҳайронликдан, ҳайратдан ҳосил бўлган туйғуни ифодалайдиган сўз бу. Мен ўйлайманки, «Субҳоналлоҳ» – Аллоҳ ишқи ва муҳаббатини ифодаловчи сўздир... Ҳа, муҳаббатни ифода қилган сўз бу! «Ё Раббий! Мен Сени севаман, Сенга ошиқман!» деган ифоданинг арабчаси бу.
Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон
@nasafziyo
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz