Ҳикматли сўзлар:
1. Энг яхши ҳаракот – намоздир, энг яхши саканот – рўзадир, энг фойдали яхшилик – садақадир, энг покиза сир – вазминликдир, энг ботил амал – риёдир. Нафс пасткашликдан халос бўлмайди, агар у миш-миш ва мужодалага берилса. Энг яхши амал – холис ниятдан содир бўлгани. Энг яхши ният – илмдан келиб чиққанидир.
2. Ҳасан Басрий айтадилар:
"Икки ёмон ҳамроҳ бор: динор ва дирҳам. То улардан ажралмагунингча сенга уларнинг фойдаси тегмайди".
3. Маъмун айтадилар:
"Одамлар уч тоифага бўлинади: бирлари таомга ўхшайди, уларнинг бўлиши шарт. Бошқалари дорига ўхшайди, фақат касал бўлганда керак бўлади. Учинчи тоифа эса дардга ўхшайди, улар доим ёқимсиз".
4. Маймун ибн Меҳрон айтадилар:
"Учта нарса яхшига ҳам, ёмонга ҳам адо этилади: омонат, аҳдга вафо ва силаи раҳм".
Манба: /channel/tuhur
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Жамиятдаги салбий иллатлар – дабдабабозлик ва исрофгарчилик
📖 “Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса Парвардигорига ўта ношукур эди” (Исро сураси, 26-27 оятлар).
#Kun_Hikmati
Инсонларнинг орасига кирганингда кўзи ожиз одам каби бўл. Уларнинг орасидан чиққанингда кар инсон каби бўл. Одамлардан кўрган ва эшитганларингни яширувчи бўл. Зеро, одамларнинг айбларини очиб, шарманда қилувчи жаннатга кира олмайди.
Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ
📚@nasafziyo
"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат
🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака
Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.
📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Каҳф" сураси
#Аудио
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📿 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐Жума муборак!💐
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
16.01.2025 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 07:05;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:05;
🕋 Шом 17:50;
🕋 Хуфтон 19:20.
#muftiy_minbari
📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ МЕРОСГА ҚЎШИЛАДИМИ?
#мерос #товон_пули
❓1523-CАВОЛ: Эрим чет давлатда ишлар эди. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Ишхона тарафидан аёлига, балоғатга етмаган ўғлига ва онасига, деб компенсация берилди. Компенсация сифатида берилган пуллар ҳам мерос сифатида бўлинадими. Чунки менинг икки ўғлим ва бир қизим бор?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мерос моли фиқҳий манбаларда вафот этган шахс қолдирган ва бошқаларга тегишли бўлмаган мол-мулклар, пул маблағлари каби шахсий нарсаларига айтилади. Сиз айтган компенсация пуллари мерос сифатида тақсимланмайди. У кимлар учун деб берилаётган бўлса, шу шахслар олади, холос. Чунки бу маблағ марҳум тириклик вақтида унга тегишли бўлмаган. Балки бераётган томоннинг товон пули, моддий ёрдами ҳисобланади. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Мулойимлик
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ Таоло мулойимдир. Ва ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради», дедилар.
Муттафақун алайҳ
📖@nasafziyo
Prezident Shavkat Mirziyoyevning BAAga tashrifi sharafiga Dubayda joylashgan dunyodagi eng baland bino – Burj Xalifa vatanimiz bayrog‘i ranglariga burkandi.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
❄️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! ❄️💐
🤲 Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. Омин!
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Гўзал ҳаётни истаганларга 10 тавсия
📿 1. Саҳар вақтларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"(Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси 17-оят).
💬2. Фикрлаш учун хилватда қолмоқ.
"...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси 191-оят).
🤝3. Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ.
"Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси 2-оят).
🤲4. Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ.
"Эй имон келтирганлар; Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).
🤲 5. Хушуъ билан намоз ўқимоқ.
"Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).
📖 б. Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ.
"Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида(чуқурроқ)фикр юритмайдиларми? (Нисо сураси, 82-оят).
🤲7. Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: "Бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".
🌙8. Садақани яширинча бермоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".
☪️9. Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади", деганлар.
🕌10. Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ.
"Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят).
«Ўкинма» китобидан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Мизоб нима?🕋
Мизоб - Каъба томида ўрнатилган, Хатим устидаги тарновнинг номи.
У Каъбанинг Ироқ ва Сурия бурчаклари орасида ўрнатилган бўлиб, ёмғир ёққанда, том ювилганда сувни оқизиб юборади. 1627 йил ёмғирлар натижасида Каъба деворларига шикаст етади. Уни қайта тиклаш жараёнида тарнов ўрнатилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарнов жойлашган томонда туриб дуо қилганлар.
1. Дастлаб бу каби тарнов шакли Қурайшликлар Каъба устига том ўрнатишгандан сунг пайдо булган. Унгача Каъба 4 девордан иборат эди.
2. Тарновнинг бошланишига «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» ва чап томонига «Ё Аллох» деб ёзилган.
3. Тарнов қушлар қўнмаслиги учун уткир тиканлар билан қопланган.
4. Дастлаб у ёғоч, кумуш ва пўлатдан қилинган. Тарновни илк бор 1573 йили соф олтиндан ишланган.
5. Узунлиги – 2,53 м, кенглиги – 26 см ни ташкил қилади.
Салафлардан келган хабарларда "Хатимда, мизоб остида дуолар мустажобдир", дейилган.
ЎМИ Матбуот хизмати
📲Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Хайрли тонг!
❄️🌨❄️🌨❄️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! 🤲
Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Кун_ҳикмати
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Насиҳат
Эр ва аёлга маслаҳат
Агар аёлингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг!
Ғазабни бошқара олишга аёл кишидан кўра кўпроқ қодир эканингиз учун талоқ бериш ҳуқуқини Аллоҳ унгамас, сизга берди...
Агар эрингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг!
Эр кишидан кўра кўпроқ сабр қила олганингиз учун Аллоҳ жаннатни сизнинг оёқларингиз остига қилиб қўйди...Ҳаётингизни гўзал ўтказиш иккингизнинг қўлингизда.
Шу озгина ҳаётни дўзахга айлантирмай, чиройли яшанг...
📚@nasafziyo
#Кун_ҳикмати
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
СОЛИҲ БАНДАЛАР
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📽 https://youtu.be/prbZYVuPyG4?si=dM1s51P_qj0sd4k8
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌱 Жума учун ғусл қилиш.
🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌱 Чиройли кийимлар кийиш.
🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐Жума муборак!💐
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Оғриқли сўз тахтага мих қоқмоқ каби бўлса, узр сўраш эса тахтадан михни суғурмоқ кабидир.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
▪️Олим Альберт Эйнштейн АҚШдаги Принстон университетида ишлаган даврда ҳар куни 2,4 км масофани пиёда босиб ўтиб юрар эди.
▪️Эйнштейннинг пиёда юришни одат қилгани фақат жисмоний зўриқишдан қутулиш учун эмас, балки унинг фикрича, юриш хотирани мустаҳкамлайди, ижодий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини оширади. Шунингдек, у пиёда юриш мияни салбий фикрлардан қутулишга ёрдам беради, мураккаб фикрлаш функцияларига жавобгар бўлган қисмларни ором олдиради ва инсонга бахт ҳиссини бағишлайди, деб ишонган.
Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликда янги даврни бошлаб берди
—
Официальный визит Президента Шавката Мирзиёева в Объединенные Арабские Эмираты положил начало новой эпохе в сотрудничестве двух стран
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Аллоҳнинг наздида аёл кишига қилинган зулм, эркак кишига зулм қилишдан ёмонроқдир. Чунки Аллоҳ таоло ожизга ожизлигини миқдорича Ўзи томонидан ёрдам беради.
Абу Шурайҳ Хувайлид ибн Амр Хузоъийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Икки заифни, яъни етим ва аёлнинг ҳаққини зое қилишингиздан огоҳлантираман», дедилар.
Имом Насаий яхши иснод ила ривоят қилганлар.
📚@nasafziyo
#xabar #haj #sharoit
🕋 Мино, Арафот ва Муздалифада ҳожиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади
“Ҳаж – 2025” мавсуми зиёратчилари тоат-ибодатларини қулай шароитларда бажаришларини таъминлаш мақсадида Саудия Арабистони сафарида бўлиб турган Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний мутасадди идоралар билан музокаралар ўтказишмоқда.
Хусусан, муборак масканлар – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида муносиб шарт-шароитлар ҳозирлаш юзасидан мазкур ҳудудларда турар жой, транспорт, озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланадиган “Тавофа” муассасаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда ҳар бир ҳожи учун Мино водийсида етарли ўрин билан таъминлаш, Арафот ҳудудидаги чодирларни иссиқ ўтказмайдиган замонавий сендвич панеллар билан ўрашни охирига етказиш, уларда “Sofa bed” (ёстиқ ва тўшак), “Martaba” (тўшак), совуткич сингари қулайликлар қилиш, коммунал хизматларни яхшилаш, уч маҳал иссиқ овқат ва мунтазам чой-салқин ичимликлар билан таъминлашга урғу қаратилди. Шунингдек, Муздалифа ҳудудида етарли миқдордаги гилам-полослар ва сув билан таъминлаш қўшимча қилинди.
Айниқса, ҳожиларнинг муқаддас маконларда вақтларини ғанимат билиб, доимо тоату ибодатда бўлишлари учун таниқли уламоларнинг суҳбатлари, машҳур қориларнинг қироатларини барчага етказиш учун микрафон ва овоз кучайтиргичларни етарли даражада ташкил этишга эътибор қаратилди.
Соҳа раҳбарлари томонидан Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Ҳаж ва Умра" маркази раҳбари Зиёуддин Мақсудовга мазкур хизмат кўрсатиш йўналишларини янада синчковлик билан ўрганиш ва якуний маълумотларни тақдим этиш юзасидан кўрсатма берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Раҳбарлар “Ҳазрати Башир” зиёратгоҳида
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги раҳбарлар йил бошидан ушбу зиёратгоҳда бўлиб, Қуръон тиловат ўқилиб, ўтганлар ҳақига дуолар қилинди. Юртимизга тинчлик-осойишталик ва қут-барака сўралди.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz