ТАШАҲҲУДДАН КЕЙИН ФОТИҲА СУРАСИНИ ЎҚИШ
#намоз
❓1475-CАВОЛ: Мен ташаҳҳуддан кейин адашиб Фотиҳа сурасини ўқиб юборибман. Намозим охирида саҳв саждаси қилмай тугатдим. Менинг намозим дуруст бўлганми? Мен саҳв саждаси қилишим керакмиди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сизнинг ўқиган намозингиз дуруст ва сизга саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Бу борада шундай зикр қилинган:
وَإِذَا فَرَغَ مِنْ التَّشَهُّدِ وَقَرَأَ الْفَاتِحَةَ سَهْوًا فَلَا سَهْوَ عَلَيْهِ وَإِذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ مَكَانَ التَّشَهُّدِ فَعَلَيْهِ السَّهْوُ وَكَذَلِكَ إذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ ثُمَّ التَّشَهُّدَ كَانَ عَلَيْهِ السَّهْوُ
“Агар ташаҳҳуд (аттаҳиёт)ни ўқиб тугатса ва адашиб Фотиҳа сурасини ўқиса, унга саҳв сажда (хатони тўғрилаш сажда)си лозим бўлмайди. Агар Фотиҳани ташаҳҳуднинг ўрнига ўқиса, у ҳолда унга саҳв саждаси лозим бўлади. Шунингдек, аввал Фотиҳани ўқиб, сўнг ташаҳҳудни ўқиса ҳам, унга саҳв саждаси вожиб бўлади (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, ташаҳҳуддан кейин Фотиҳа сураси адашиб ўқиса, дуонинг ўрнида ўтади дейилган. Шунинг учун ҳам бундай қилган кишига саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бирор хурсандчилик келса шукр саждасини адо этинг!
🔹Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини хурсанд қилган бирор иш содир бўлса, Аллоҳга шукрона ўлароқ сажда қилар эдилар”
📖 Имом Абу Довуд, Ибн Можа ривояти
———————————-
❗️Расулуллоҳ ﷺ суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ИЛОЖИ БЎЛСАЙДИ...
Фарзандимни бошқатдан улғайтиришнинг иложи бўлсайди:
– Хатоларини тинмай юзига солиш ўрнига, у билан яқинроқ бўлишга ҳаракат қилардим;
– ўйин соатларини чегараламас, қувнаб-яйраѐтганини завқ билан кузатардим;
– унга нисбатан зўраки жиддийликни йиғиштириб, шафқатлироқ бўлардим;
– арзимаган нарсага койийвермай, кўпроқ қучоқлардим;
– доим қўпол муомалада бўлмай, унинг ўзига ишонч туйғусини ривожлантирардим;
Агар иложи бўлсайди...
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ўлим бор!
Бирон бир Қалбни хафа қилма, ранжитма. Хафа қилинган бўлсанг, (бировга) билдирма. Майли, сен хафа (қилинган) бўл.
Дунё фоний, шундай экан ҳеч кимни хафа қила кўрма!
Бас ажал келган вақт орқангда кўнгли вайрон бўлган ҳеч ким қолмасин. Диққат эт, Ўлим бор!
Майли хафа бўл, аммо яна ҳеч кимни хафа қила кўрма!
Сабр қил ва кут.
Ўлим бор...
Ҳазрати Шамс Табрезий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маърифий суҳбатлар: Адолат динимиз мезони
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Тонгги зикр кунингизга файз ва барака олиб кирсин
اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَ إِلَيْكَ النُّشُورُ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуут ва илайкан-нушуур”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Биз Сенинг ёрдаминг билан тонг оттирдик, Биз Сенинг ёрдаминг билан кеч киргиздик, Биз Сенинг ёрдаминг билан ўламиз (уйқуга кетамиз), Сенинг ёрдаминг билан тириламиз (уйғонамиз). Сенинг ҳузурингга қайтиш бор”.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши қизини турмушга бермоқчи бўлса, ундан изн сўрасин”, дедилар.
Абу Яъло ривояти.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Бирортангиз қизингизни хунук одамга мажбурлаб узатманг. Чунки улар ҳам сиз севган нарсани севишади”, деди.
Ибн Абу Шайбанинг “Мусаннаф”идан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ
—
Комментарий к Указу Президента Республики Узбекистан «О помиловании группы лиц, отбывающих срок наказания, чистосердечно раскаявшихся в содеянном и твердо вставших на путь исправления»
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ИСЛОМ БАҒРИКЕНГЛИККА ЧОРЛАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги
—
Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Инсон азиз ва мукаррам зот!
📖 «Батаҳқиқ, Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик» (Исро, 70)
#juma #namoz #muftiy
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИГА "ЧОШТЕПА” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР
Бугун, 6 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги "Чоштепа" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.
ИЛМГА САРМОЯ — ОХИРАТГА САРМОЯЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
🤲 Аллоҳ барчамизга ушбу кунни хайрли ва барокатли қилсин!
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ассалому алайкум,
Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги бўлган Жума тонги муборак бўлсин!
•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Тақдирлаш
Диний соҳа ходимлари “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳа ривожи йўлида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу жараён соҳа ходимларидан ҳам алоҳида масъулият ва фаоллик талаб этади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, уларнинг фидоийлиги, шарафли меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан эътироф этилиб, қадрланмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 сентябрдаги “Диний бағрикенглик” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорига кўра, ушбу кўкрак-нишони билан диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, фуқаролар эътиқод эркинлигини таъминлаш, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маънавий муҳит барқарорлигини сақлашдаги ибратли ишлари учун етук уламолар, атоқли арбоблар, диний соҳа раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий олимлар тақдирланиши белгиланган.
Диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини таъминлаш, динлараро ва конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширган ишлари муносабати билан диний-маърифий соҳа вакилларининг бир гуруҳи «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан мукофатланди.
Шу қаторда Шаҳрисабз шаҳар бош имом-хатиби Фазлиддин домла Мухторов, "Хожа Бухорий" ЎМИТМ мудир ўринбосари Музаффар домла Қосимов ҳамда вакилликнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Насиба Ботировалар ушбу мукофот билан муносиб тақдирланди.
Вакиллик жамоаси мазкур фидойи ва жонкуяр соҳа ходимларимизга Яратгандан дин, халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Аллоҳ таоло ушбу мукофотларни муборак айласин.ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Батафсил👈
ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРИШНИНГ 10 ТА УСУЛИ💡
Қуйида хотирани яхшиловчи энг оддий усулларни келтирамиз.
✅1. Уйқу – энг яхши дори.
Яхши дам – меҳнатга ҳамдам. Кунига 6-7 соат уйқу сиз учун айни муддао. Уйқу нафақат мияга, балки юракка, асаб тизимларига ҳам фойдали.
Агар эртанги кунга муҳим учрашув ёки тақдимот маросими тайинланган бўлса, тунни маълумотларни такрорлаш билан ўтказманг. Яхшиси тўйиб ухлаб олинг. Америкалик олимлар тадқиқотига кўра, мияни “қайта юклаш” учун камида етти соат узлуксиз уйқу зарур. Мия бу вақт ичида кун бўйи олинган маълумотларга ишлов беришга, тартибга солишга улгуради.
✅2. Кроссвордлар, бошқотирмалар.
Кроссворд ечиш – вақтни бекорга ўтказиш, деб ўйлайсизми? Асло ундай эмас. Аксинча бундай ўйинлар фикрлаш жараёнини ажойиб тарзда машқ қилдиради, ҳар қандай ёшда хотирани яхшилайди.
Оғзаки ҳисоблаш, кроссворд, мантиқий мисоллар ечиш, бирон масалани ҳар томонлама ўйлаб кўриш инсон миясини чархлайди. Мия доим ишлаб турса, шундай босимга ўрганиб қолади. Натижада маълумотларни сақлаб қолади.
Олимлар аниқлашича, Қуръон ўқиш, ёдлаш ҳам хотирани мустаҳкамлайди.
✅3. Ўрта ер денгизи халқларига хос парҳез.
Олимлар тадқиқотига кўра, зайтун ёғи қўшилган сабзавотли салатлар катта ёшда ҳам хотира билан боғлиқ муаммо келиб чиқиши хавфини 40 % га камайтиради.
✅4. Асоссиация.
Эслаб қолмоқчи бўлган маълумотингизни бирон-бир омил билан боғлаб қўйинг. Мисол учун, дўкон номини эслаб қолмоқчисиз. Шу дўкон олдида бўлган қизиқ воқеа ёки дўконнинг ажойиб номи сизга эслашга ёрдам беради.
✅5. Жисмоний фаоллик.
Жисмоний машқлар, айниқса югуриш организмда қон айланишини яхшилайди. Жисмонан фаол одамнинг хотираси ҳам яхши бўлади.
✅6. Ёнғоқ истеъмол қилинг.
Ҳар куни бир ҳовуч ёнғоқ хотира билан боғлиқ муаммолардан қутулишга ёрдам беради. Ёнғоқ таркибидаги полифеноллар, ёғли кислоталар мия фаолиятини яхшилайди.
Ёнғоқ таркибидаги дофамин фикрлаш қобилиятини юксалтиради. Шунингдек, унинг таркибидаги литцин мия фаолиятини яхшилайди, хотирани кучайтиради, миянинг барвақт қариб қолиши олдини олади. Беш дона ёнғоқ – бир кунлик меъёр саналади.
✅7. Овоз чиқариб ўқиш.
Бирон маълумотни овоз чиқариб ўқисак, мия айнан шу маълумотга диққатни жамлайди. Натижада ўша маълумот максимал даражада хотирада сақланиб қолади.
✅8. Сут ичиб туринг.
Сут мия фаолияти, хотира учун жуда фойдали. Гап шундаки, сут таркибида аминокислоталар, витаминлар мавжуд. Улар орасида энг қимматлиси “хотира витамини” номини олган В12 дир. Бу фойдали компонентлар ёш ўтиши билан юзага келадиган ақлий муаммолар ривожланишига тўсқинлик қилади. Мутахассислар бунинг учун кунига 2 стакан сут ичишни тавсия этишади.
✅9. Тасаввурлар ўйини.
Тасаввурий онг инсон хотираси ривожланишининг жуда муҳим қисмидир. Россиялик олимлар аниқлашича, тасаввурий ҳиссиётлари ривожланган бола шеърларни енгил эслаб қолади, мактабдаги дарсларни ҳам осон ўзлаштиради.
✅10. Фикрларингизни ёзиб боринг.
Визуал хотира кўпчилик учун аниқ ишлайди, аммо моторикага ҳам беэътибор бўлмаслик керак. Эслаб қолиш қийин нарсаларни қўлда ёзиб қўйинг. Бу маълумот дарҳол миянгизда қолмаса ҳам, сиз учун шпаргалка бўлади.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
Каналга обуна бўлинг!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Мадина, дунёлар ёришар, кулсанг,
Излаб ўтирмагум бошқа табибни.
Воҳки, сен шунчалар чиройли бўлсанг,
Ҳусни қандай бўлган, билмам Ҳабибни?!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ҳамма ишда реалист бўл. Фақат дуода ундай эмас — дуода ақл бовар қилмас нарсаларни ҳам сўра ва кут!
🤲@nasafziyo
#muftiy_minbari
📹 ИНСОН АЗИЗ ВА МУКАРРАМ ЗОТ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ишонинг, инсон моддий эҳтиёжлари учун шикоят қилмайди.
Чунки у бугун Қорундан ҳам бой ва ҳашаматлироқ яшаяпти.
Аммо инсон ўзгалар қўлидаги нарсаларга ҳавас билан қарайди, шунинг учун шикоят қилади.
Йўловчи таксида кетаётган одам шахсий машинада кетаётганга ҳавас қилади.
Шахсий машинаси бор киши иккита машинаси борга ҳавас қилади.
Яхтаси бор киши самолёти бор кишига ҳавас қилади.
Чиройли хотини бор киши эса ўз хотинига эмас, қўшнисининг хотинига қарайди.
Биз эгалик қилган ҳар бир нарса ўз қадрини йўқотади, чунки кўзлар доим бошқалар эгалигидаги нарсаларга қараб кетади.
Аслида бу — ҳасад, адоват ва нафратдир, фақирлик ёки муҳтожлик эмас.
Инсонлар қанчалик бой бўлса, шунчалик шикояти кўпаяверади.
Улар қанчалик кўп нарсага эга бўлсалар, ўзларини шунчалик муҳтож ҳис қиладилар.
Чунки ҳақиқий бойлик — кўнгил тўқлиги, банкдаги ҳисобнинг кўплиги эмас.
— Др. Мустафо МаҳмудМанба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#tayinlov
#rektor
ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА РЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ
Бугун, 6 декабрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти педагоглар жамоасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
✍️ Унда ташкилий масала кўрилиб, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ғафуров Уйғун Тўлқинович Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинлангани эълон қилинди.
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
УЗРЛИ АЁЛ САЖДА ОЯТИНИ ЭШИТСА...
#сажда
❓1474-CАВОЛ: Ҳайздаги аёл сажда оятини эшитса, сажда қиладими?
💬 ЖАВОБ: Узрли аёл сажда оятини эшитса, сажда қилмайди. Агар сажда қилса, гуноҳкор бўлади. Ҳайзли ёки нифосдаги аёл намоз ўқишга буюрилмагани учун унга тиловат саждасини қилиш вожиб эмас. Лекин жунуб кимсанинг ҳукми бошқача: эркакми, аёлми — жунуб ҳолатида сажда оятини эшитса, тиловат саждаси уларга вожиб бўлади. Покланганидан кейин бу саждани адо этиши керак. Бу ҳақда Имом Сарахсий шундай дейдилар:
وليس على الحائض سجدة قرأت أو سمعت" لأن السجدة ركن من الصلاة والحائض لا تلزمها الصلاة مع تقرر السبب وهو شهود الوقت فلا يلزمها السجدة أيضا بخلاف الجنب فإنه تلزمه الصلاة بسبب الوقت.
“Ҳайздаги аёл сажда оятини ўқигани ёки эшитгани сабабли сажда қилиши вожиб бўлмайди. Чунки сажда – намознинг бир рукни (фарзи). Ҳайздаги аёлга гарчи намознинг сабаби – вақти кирсада намоз ўқиши лозим бўлмайди. Шу каби саждаи тиловат қилиши ҳам лозим эмас, лекин жунуб шахсга вожиб бўлади. Чунки жунуб киши намоз вақти бўлганда (ғусл қилиб) намоз ўқиши лозимдир” (“Ал-Мабсут”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат
🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака
Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.
📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Каҳф" сураси
#Аудио
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📿 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌱 Жума учун ғусл қилиш.
🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌱 Чиройли кийимлар кийиш.
🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌼Жума муборак бўлсин!🌼
•┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🕋Каъбаи муаззама - Масжидул Ҳаром
Соғинган қалблар учун😢
Улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA