Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌼Жума муборак бўлсин!🌼
•┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈•
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🔑 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 БОЙЛИКДА - ШУКР, КАМБАҒАЛЛИКДА - САБР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
28.11.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:55;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:40;
🕋 Шом 17:20;
🕋 Хуфтон 18:50.
• Кимки тасбеҳда давомий бўлса, юзи гўзаллашади.
• Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга хайр, яхшиликлар ёғилади.
• Кимки истиғфорда давомий бўлса, унинг учун ёпиқ эшиклар очилади.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ
@nasafziyo
САОДАТ ЙЎЛИНИ ТАНЛАНГ!
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuAВатанга муҳаббат имон белгиси
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала росулиллаҳ. Амма баъду.
Ёшларни мурғаклик вақтидан она меҳри, ота эъзози ила тарбия қилиб бориш уларни келажакда ўз ота-оналарига меҳрли бўлиб униб ўсишларида муҳим аҳамият касб этади. Нафақат ота-онасига, балки оиласига, туғилиб ўсган ошиёни, атрофдаги яқинлари ва шу яқинлари билан уларни бир ерга жамлаб турган ватанига муҳаббатли бўлиб ўсишига сабаб бўлади. Бежизга Ватан сўзи олдига Она сўзи қўшиб айтилмайди. Зеро, Ватан инсон учун энг азиз, энг қадрли маскан, унинг учун керак бўлганда жонни фидо қилса ҳам арзийди.
Шонли тарихимизда юртимиз ҳимояси учун ўз жонларини қурбон қилган, ватан озодлиги йўлида жонларини фидо қилган аждодларимизнинг номлари ҳали хануз юксак эҳтиром ила тилга олиниши ҳам шундан. Чунки, улар қалбларидаги Ватанга бўлган муҳаббатни энг керак бўлган вақтда амал билан исботлаб келажак авлодга ўрнак бўлдилар.
Динимиз таълимотларида кишининг ўз ватанига муҳаббатли бўлиши юксак қадриятлардан эканлиги таъкидланган. Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Башарият ўз ерларини қандай бўлса шундайлигича яхши кўрадилар, гарчи у ер ташландиқ, қўрқинчли бўлсада. Ватанни севиш инсон қалбида ўрнашган ғариза бўлиб, у инсонни ўз ватанида роҳат топишига сабаб бўлади. Ватанидан йироққа кетганида уни соғинади, унга душман ҳужум қилса мудофаасига отланади, у ҳақида ножоиз гап айтилса ғазабланади”.
Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ибодат билан муолажа қилдим, лекин нафсимнинг Ватанга интилишидай оғир нарсани топмадим”. Яна айтадилар: “Мен қолдирган нарсаларнинг бирортаси Ватанни тарк этишдек оғир бўлган эмас”.
Имом Замахшарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳамма ўз ватанини, яшайдиган ерини, туғилган жойини ва ватандошларини яхши кўради” (Асосул балоға).
Албатта, ватанга бўлган муҳаббат туйғуси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам бегона эмас эди. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда айтилади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан чиқиб кетаётганларида унга қараб шундай дедилар: “Эй, Макка, қанчалар чиройлисан, сен мен учун энг севимлисан. Агар қавмим мени сендан қувиб чиқармаганида, мен сендан бошқа ерда яшамаган бўлар эдим”.
Имом Бухорий ўз Саҳиҳларидан Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, у киши айтадилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафардан қайтсалар ва Мадинанинг деворлари кўрина бошласа, туяларининг юришини тезлатар, агар ҳачирда бўлсалар уни шошилтирар эдилар”. Яъни, соғинчдан шундай қилар эдилар.
Аллоҳ таоло биз бандаларини ҳидоят йўлларига чорлар экан, жумладан шундай дейди: “Савобли ва тақволи ишда ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват ишларида ҳамкорлик қилмангиз” (Моида сураси, 2-оят).
Тақво дегани, фақат ибодат ёки садақанинг ўзигина эмас, балки тақвонинг энг мукаммали ватанни севиш, уни асрашдир. Аллома Шайх Муҳаммад Шокир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Сиз ҳеч қачон тақво деганда фақат намоз, рўза ва шу каби ибодатларни ўзинигина тушунманг. Аллоҳга ҳақиқий тақво қилиш ҳамма нарсада бўлади. Раббингизга ибодат қилишда ҳам тақво қилинг, унда сусткашлик қилманг. Биродарларингиз борасида ҳам Аллоҳга тақво қилинг, уларнинг бирортасига озор етказманг. Ватанингиз борасида ҳам Аллоҳга тақво қилинг, унга хиёнат қилманг, уни душманнинг қўлига топшириб қўйманг. Ўз нафсингиз борасида ҳам Аллоҳга тақво қилинг, унинг саломат бўлишига бепарво бўлманг, ёмон хулқ билан хулқлантириб қўйманг”.
Демак, ояти каримадан маълум бўладики, умумжамият ишларида ҳамкорлик қилиш зиммамизга фарздир. Бу ишда ҳар ким имконияти даражасида ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим. Айниқса, ватан равнақи, унинг тинчлигини асраш, турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш нафақат мудофаа тизими кишиларининг вазифаси, балки бу ишда ҳар бир фуқаро ҳамкорлик қилмоғи илоҳий кўрсатмадир.
Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Уммат шу нарсага иттифоқ қилганки, шариат аҳкомлари бешта зарур нарсаларни ҳимоя қилишга қаратилган. Улар: дин, жон, насл, мол ва ақл”. (Ал-мувофақот).
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🍂 🌷 💐 🍂
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
🛰@nasafziyo
#muftiy_minbari
📹 САРФЛАГАНИНГ СЕНИКИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
МОЛУ ДУНЁ САФАРИМИЗ ВОСИТАСИДИР
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuAҚуёш йўқ ғарб билан шарқнинг ҳукмида,
Ой йўқ осмон деган тахтнинг ҳукмида.
Ой, қуёш, коинот: замину само,
Жонлар ҳам, қалблар ҳам – Ҳақнинг ҳукмида!
Мирзо Кенжабек
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Бахтиёр_оила
Никоҳи ҳаром қилинган аёллар (биринчи мақола)
Аллоҳ таоло, турли сабаб ва ҳикматларга кўра, ҳар бир эркакка бир неча тоифа аёлларнинг никоҳини ҳаром қилган, эр киши уларга уйланиши мум-кин эмас, бундай қилиши ҳаром ҳисобланади. Ким шу ишни қилса, гу-ноҳкор бўлади. Мазкур гуноҳга қолмаслик учун ҳар бир мусулмон бу маса-лани яхшилаб тушуниб олмоғи керак.
Никоҳи ҳаром қилинган аёллар ҳақида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:
Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/8519
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
РОСУЛУЛЛОҲ (СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ)НИНГ ТОҒАЛАРИ
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA#Видео
#мусофир
🎙Мусофирлик масаласи
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Бир аёл илм мажлиси олдидан ўтиб кетатуриб: орангизда қай бирингиз фақиҳроқ?-деб сўради. Ораларидан бирларига ишора қилдилар. Аёл ундан: таом қандай ейилади?-деб сўради. У: Бисмиллоҳни айтиб, ўнг қўл билан, ўз олдидан олиб, кичик луқма олиб, яхшилаб чайнаб ейилади, деди. Аёл яна: Қандай ухланади?-деб сўради. У: Таҳорат олиб, ўнг томонга ёнбошлаб, дуоларни ўқиб ётилади,-деди. Шунда аёл: Сиз қандай ейиш кераклигини ҳам, қандай ухлаш кераклигини ҳам билмас экансиз, деди. Ўтирганлар ҳайрон бўлишди. Унақада қандай бўлади?-дейишди. Аёл жавоб берди: таомни қандай ҳолатда ейишингиз сизнинг ҳохишингиз, энг муҳими қорнингизга ҳаром кирмасин. Қандай ҳолатда ухлашингиз сизнинг ҳохишингиз, энг муҳими қалбингизда бирор кимсага нисбатан ғилли ғашлик бўлмасин. Сизнинг менга айтганларингиз одоблардир. Менинг сизга айтганларим, гавҳарлардир. Кўпчилик одамлар зоҳирдагиларни бажаришда ҳаддан ташқари муболаға қиладилар. Аммо гавҳарларга аҳамият бермайдилар. Гавҳар нима дегани? Салафлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ейишлари, ичишлари ва кийинишларидан кўра, у зотнинг буюк аҳлоқларидан, покиза сийратларидан, гўзал одобларидан, мулойим муомалаларидан кўпроқ ўрнак олдилар. Натижада, қўйларни етаклайдиган умматдан, инсонларни бошқарадиган умматга айландилар, - деди ва йўлида давом этди.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Давлатимиз раҳбарига ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди.
—
Главе государства доложено о принимаемых мерах по укреплению социальной среды и развитию религиозного просвещения.
#Mirziyoyev #yigilish #manaviyat #marifat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Она ҳамма жонда, ҳамма маконда ‐ Онадир...
🥰
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
- Сўзлар ҳислардан холий бўлганида қоғоз устидаги оддий ҳарфлардан фарқи қолмайди...
- Худди шунингдек, туйғулардан холий бўлган қалбнинг овози ҳам гарчи уд билан куйлансада ҳеч қаерга етиб бора олмайди!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Модомики, Аллоҳ таоло ўз шариатини мана шу беш нарсани муҳофаза қилишга қарата жорий этган экан, нима учун банданинг ана шу нарсаларни асраш йўлида жон фидо қилиши ибодат бўлмасин?
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким молини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир. Ким оиласини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир. Ким динини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир. Ким жонини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир” (Имом Термизий ривояти). Имом Байҳақий “Сунан”да, Тоялисий ”Муснад”да ривоят қиладилар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар бир киши бошқа бир кишининг жонини омон қолдиришга ишонтириб, сўнгра уни ўлдирса, мен у қотилдан безорман, гарчи ўлдирилган киши кофир бўлсада”.
Ватангадо бўлишлик энг оғир кулфат. Инсон учун энг оғир келадиган жазо ҳам шу. Шунинг учун ҳам шариат аҳкомларининг жиноятга жазо бериш бобларида энг жирканч гуноҳ (оиласи бўлатуриб зино қилган) кишиларни ватандан қувғин қилиш жазоси белгиланган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбида имони йўқ мунофиқлар ҳақида шундай дейди: “Агар биз уларга: “ё ўзларингизни ўлдиринг ёки ватанларингиздан чиқиб кетингиз”, - деб буюрганимизда эди, оз қисмидан бошқаси уни қилмаган бўлар эди” (Нисо сураси, 66-оят). Имом Абу Ҳайён Андалусий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Мазкур оятда ватанни ташлаб чиқиб кетиш жуда оғир иш эканлигига далолат бор. Шунинг учун Аллоҳ таоло уни ўз жонига қасд қилиш билан бирга зикр қилди” (Баҳрул Муҳийт). Маълум бўладики, қайси сабабдан бўлишидан қатъий назар инсон учун ватандан айрилиш ўлим билан баробар мусибатдир.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Сизлардан қай бирингиз тонг отганда уйи тинч, тани соғ, уйида бир кунлик егулиги бўлса, гўёки унинг уйида дунёнинг ҳамма неъматлари мужассам бўлибди” (Имом Термизий ривояти). Демак, инсон учун ўз уйида, тинч ва осойишта ватанида соғ ва омонликда умргузаронлик қилиши катта бахт ва буюк неъматдир. Неъматни эса, зое қилмаслик, аксинча уни асраб-авайлаш, унинг шукронасини бажо келтириш ҳар бир банда учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
ЭНГ ЯХШИ ЭҲСОН ТАЪЛИМ БЕРИШ…ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
“Аллоҳ мени яхши кўрадими?”
- деб қайғуришингнинг ўзи
унинг муҳаббатидан дарак.
Чунки Аллоҳ ўзи яхши
кўрмаганларга ўзини эслатмайди…
Мавлоно Румий
МАКУЛАТУРАГА ТОПШИРИЛГАН ҚУРЪОН ВА ДИНИЙ КИТОБЛАРНИНГ ҲУКМИ
#Қуръон
❓1463-CАВОЛ: Мен макулатура сотиш билан шуғулланаман. Гоҳида ушбу қоғозлар орасидан эскирган Қуръон варақлари ва бошқа диний ёзуви бор қоғозлар ҳам чиқиб қолади. Уларни нима қилсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, динимизда Аллоҳ таолонинг каломи ҳамда гўзал исмлари ёзилган қоғоз ва бошқа нарсаларни хорлаш ёки беҳурмат қилишдан қайтарилган, аксинча уларни эъзоз ва эҳтиром қилишга буюрилган.
Шунинг учун, бундай муқаддас битикли қоғозларни макулатурага топшириш мутлақо ярамайди.
Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай хитоб қилади:
ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ
“Гап шудир: Кимки Аллоҳнинг шиорларини улуғ деб билса, бас, албатта, бу дилларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси, 32 оят).
Демак, оят ва ҳадислар ёзилган китоб ёки варақлар ўқиш учун яроқли бўлса, уларни ҳеч бир йўл билан йўқ қилиш жоиз бўлмайди, балки уларни фойдаланадиган кишиларга топшириш лозим.
Аммо улар эскириб, ўқишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган бўлса, уларни тоза бир латтага ўраб, оёқ ости қилинмайдиган ерга кўмилади. Б уҳақда Аллома Ҳаскафий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
الْكُتُبُ الَّتِي لَا يُنْتَفَعُ بِهَا يُمْحَى عَنْهَا اسْمُ اللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَرُسُلِهِ وَيُحْرَقُ الْبَاقِي وَلَا بَأْسَ بِأَنْ تُلْقَى فِي مَاءٍ جَارٍ كَمَا هِيَ أَوْ تُدْفَنَ وَهُوَ أَحْسَنُ كَمَا فِي الْأَنْبِيَاءِ
“Фойдаланиб бўлмайдиган китоблардан Аллоҳ таолонинг фаришталар ва Пайғамбарларнинг исми ўчирилади ва ёқиб юборилади. Ўчирмасдан туриб ҳам оқар сувга оқизиб юборишнинг зарари йўқ. Кўмиш ҳам мумкин. Кўмиш энг афзал йўлдир. Зеро, Анбиёлар ҳам дафн этилганлар” (“Дуррул мухтор” китоби).
Демак, сизнинг қўлингизга келиб тушган муқаддас ёзувли варақларни имкони бўлса, кўмилади ёки ёқилади. Агар бу иш машаққат туғдирса, махсус воситалар ёрдамида ёзувларини кетказиб, қайта ишлаш мумкин.
Ҳозирга келиб эса, қоғозлардаги ҳар қандай ёзувларни кеткиза оладиган махсус воситалар ишлаб чиқилган. Шунга кўра, замонавий фатво марказлари ёзув ва ҳарфлари тўлиқ ўчирилган ва махсус ишлов берилган қоғозларни қайтадан фойдаланиш мумкинлигига фатво бермоқдалар. Бунинг сабаби улардаги оят ва ҳадис ҳамда бошқа диний ёзувлардан асар қолмаганидир.
Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
مَحَا لَوْحًا يَكْتُبُ فِيهِ الْقُرْآنَ وَاسْتَعْمَلَهُ فِي أَمْرِ الدُّنْيَا يَجُوزُ
"Қуръон ёзилган лавҳ (доска, тахта)ни ўчириб, уни дунё ишига ишлатса, жоиздир" ("Ал-Баҳр ар-Роиқ" китоби).
Бундан ташқари олдинги вақтларда қоғоз ва китоблар кам бўлгани учун, уларни ерга кўмиш машаққат эмас эди. Ҳозирда эса, уларнинг ҳажм ва миқдори кўпайгани сабабли бу миқдордаги китоб ва қоғозларни кўмиш катта машаққат ва сарф-харажат талаб қилади. Динимиз эса, машаққатга буюрмайди.
Шу билан бирга уларни кўмиб юборилса, ҳеч ким фойдалана олмайди. Аммо уларни қайта ишлаб қоғоз ҳолига келтирилса, қайтадан фойдаланиш мумкин. Бироқ, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ушбу амалиёт жараёнида мусҳаф ёки оят ёзилган қоғозларни ушлашда уларнинг ҳурматини жойига қўйиш, таҳоратли ёки қўлқопли бўлиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳадис #duo
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:
اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
(Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар.
Имом Термизий ривояти.
#tonggi_duo
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🪻 АЛЛОҲ 🌱 🕊
🪷 БУГУНГИ 🌱 🕊
🪻 КУНИНГИЗНИ 🌱 🕊
🪷 БАРОКАТЛИ, 🌱 🕊
🪻 ФАЙЗЛИ 🌱 🕊
🪷 ҚИЛСИН! 🌱 🕊
🍃 🏵 🍃 🏵 🍃 🏵 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🍂
#muftiy_minbari
📹 САХОВАТ ИЛА ЖАМИЯТ ОБОД БЎЛУР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Билганларингни англат, аммо ақл ўргата кўрма. Англатилганларни яхшилаб эшит, аммо ҳаммасини ҳам тўғри деб билма.
Сукут сақлашинг, бирор нарсани билмаганлигингни билдирмаганидек, кўп гапиришинг, кўп нарса билганингни кўрсатмайди.
Ҳар кимни ўзинг билан тенг кўр. Ким бўлишидан қатъий назар бир инсонни менсимаслик ақлсизлик, жудаям юқори қўйиш қўрқоқликдир.
Жасорат ақлдан келса жасоратдир, билимсизликдан келса жаҳолатдир...
Жалолиддин Румий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
ЭҲСОН ВА САДАҚА МОЛНИ КАМАЙТИРМАЙДИ
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA