Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз:
1. Мансаб ҳақида ўйламанг, асосий мақсадингиз орқага қайтмаслик бўлсин.
Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз:
2. Вақтни беҳуда сарфламанг, вақт жуда қадрли, умрингиз эса, чекланган. (Тартибли бўлинг): намозингиз, уйқингиз, эрталаб туришингиз, ишингиз, овқатланишингиз, учрашувларингиз ва машғулотларингизни режалаштиринг.
Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз:
3. Мўъжиза кутиб ўтирманг, имкониятлар ўз-ўзидан юзага келмайди. Имкониятларни сиз яратасиз.
Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз:
4. Машғулотлар оғирлигидан ёки овқатнинг таъмидан ёш болалардек шикоят қилманг. Ўзингиздан сабрли ва мослашувчанлик қобилиятига эга шахсият яратинг. Ҳар қандай қийинчиликларга мослашинг ва уларни енгиб ўтинг.
Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз:
5. Йиқилгандан кейин қайтадан туришни давом эттиринг. Сиз ўйлаганингиздан кўра кучлироқсиз. Озуқа, уйқу, машғулотлар, ёрқин табассум, ғажиб ташлайдиган тишларингизни намоён қиладиган кулишингиз, ўзингизга ишонч ва ҳечан букилмайдиган қадлингиз – буларнинг барчаси сизда мавжуд. Сиз – муваффақият учун яратилган қаҳрамонсиз.
6. Одамлар билан ҳаддан ташқари кўп аралашишдан эҳтиёт бўлинг. Бу ижтимоий зеҳнингизни ошириши, одамлар билан мулоқот қилиш малакасини пайдо қилиши мумкин, аммо ақлингиз янгича ғоялар яратишга қодир бўлмай қолади. Шунинг учун одамлар билан аралашинг, аммо меъёрда.
7. Бирор кишини ўзингизга ўрнак қилишдан эҳтиёт бўлинг. Бу сизнинг ақлингизни тўлиқ бузиб ташлайди. Фақат ўзингизни ўзингизга ўрнак қилинг. Сиз табиатан ақлсиз қилиб яратилган эмассиз, балки ақлингизни бировга тақлид қилишга йўналтиришингиз – уни зое кетказиш демакдир.
8. Чуқур муносабатлардан узоқ бўлинг. Ҳеч кимни ҳаётингизда асосий ўринга қўйманг. Хоҳлаганингизча яқин бўлинг, аммо бир куни уларсиз қолишингиз мумкинлигини доим эсда тутинг.
9. Бошқалар сиздан ким бўлишингизни хоҳлаётган бўлса, ўшандай бўлишдан сақланинг. Ҳеч нарсани ўзгартирманг, ўзингизни ва ҳаётингизни ўзингиз яхши кўрадиган тарзда яшанг.Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Агар хали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.
❄️🌨❄️
Агар хали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.
Агар хали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.
Агар хали ҳам эвазсиз сева олмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак хали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.
Агар хали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг хали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликка бўйин эгмоқдасан.
🌨❄️🌨
Агар хали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.
Ва агар хали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...
Шамс Табризий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Румий ҳазратлари:
✨
"Ҳар бир зулматнинг ортида нур, ҳар бир туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир"
Бу ўша тонгни кутаётганлар учун, сабр аҳлидан бўлганлар учун жуда чиройли таскиндир!
Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Эҳтиёт_бўл
Мазлумнинг дуоси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юбора туриб шундай деди:
- “Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида парда-тўсик йўкдир”.
(Муттафақун алайҳи)
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Икки тоифа инсонлар борки, улар ўзлари хоҳламаган ҳолда ўзгаларга яхшилик қиладилар:
Улардан биринчиси – бахилдир. У мол-дунё тўплайди, лекин молидан хайр-саховат қилмайди.
🌙
Охир-оқибат ўз мулкини ўзгаларга қолдириб кетади.
Иккинчиси эса ғийбатчидир. У одамларни ғийбат қилиб, ўзининг савобларини уларнинг номаи-аъмолларига ўтказиб беради.
Бу иллатлардан узоқ бўлинг!
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маърифий суҳбатлар: Савоби давомий бўлган эзгу амаллар
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Жума_суҳбати
Мавзу: САЛОМЛАШИШ – ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРДАНДИР
🎙 Абдусамад домла Жўрақулов
– Тошкент вилояти Тошкент тумани “Ҳамд” жоме масжиди имом-хатиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 УЛУҒ ХИСЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
БИР ЖИНСДАГИ ҲАЙВОНЛАРНИ ЎЗАРО АЙРИБОШЛАШ
#савдо
❓1483-CАВОЛ: Қўйни қўйга ёки эчкини эчкига айрибошлашда бир тараф қўшимча маблағ олса жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, нақд савдода бир жинсдаги икки ҳайвонни ўзаро айрибошлаш ва бирининг устига қўшимча маблағ олиш дуруст. Аммо бир жинсдаги ҳайвонларни айрибошлашда насия савдо дуруст эмас. Уларнинг савдоси фақат нақд кўринишда бўлади ("Дурарул ҳукком" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Бахтли_бўлай_десангиз
Машаққат сизга бахтиёрликни эслатади. Очлик сизга таомни ёқимли қилади. Касаллик сизни офиятга шавқлантиради.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Кун_ҳикмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Имом Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳадис фитнаси тилла ва кумуш фитнасидан ёмонроқдир”, деди.
Хатиб Бағдодийнинг “Шарафи асҳабил ҳадис” китобидан.
Изоҳ: Чунки «Ҳаддасанаа» бизга гапириб берди, деб ҳадис ривоят қилишда ҳам рағбат ва ҳаловат бор. Агар ҳадисни ривоят қилишда амал ва ихлос топилмаса, нафс истаги бўлиб қолади. Чунки кўп ҳадис ривоят қилишда машҳур бўлиш иштиёқи ҳам юзага чиқади.Манба: @arabicuz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🍂 Хайрли тонг! 🍂
Тонгги зикр кунингизга файз ва барака олиб кирсин
اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَ إِلَيْكَ النُّشُورُ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуут ва илайкан-нушуур”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Биз Сенинг ёрдаминг билан тонг оттирдик, Биз Сенинг ёрдаминг билан кеч киргиздик, Биз Сенинг ёрдаминг билан ўламиз (уйқуга кетамиз), Сенинг ёрдаминг билан тириламиз (уйғонамиз). Сенинг ҳузурингга қайтиш бор”.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади. Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ҳаммасини намоз ўқиб ўтказгандек бўлади", дедилар.
"Жавомеъул калим" китобидан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маърифий суҳбатлар: Савоби давомий бўлган эзгу амаллар
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
☘️ 🌷 💐 ☘️
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
📬@nasafziyo
#muftiy_minbari
📹 НЕЪМАТЛАР ИЧРА ЯРАТИЛДИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Видео
#саховат
🎙Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саховатлари
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
#Аллоҳнинг_яратганлари
📖
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#sheriyat
Дўстлар👥
Ўзликни бир он ҳам унутманг, дўстлар,
Бор бўлинг, кўп яшанг, хўп яшанг, дўстлар.
Гўрнинг зулматлари кифоя бизга,
Ёруғ бу жаҳонда ёришинг, дўстлар.
Қабрнинг торлиги етар инсонга,
Қисқа бу ҳаётда кенг бўлинг, дўстлар.
Ўлим айирар тез бирбирингиздан,
Ҳозир ажралишга шошилманг, дўстлар.
Ҳақиқат очилар, охират яқин,
Дунёда ёлғонга тил бурманг, дўстлар.
Ўзгани қоралаб, оқламанг ўзни,
Сиз ҳам бир ўзгасиз, унутманг, дўстлар.
Сиз ҳам бир ўзгасиз, унутманг, дўстлар…
Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар эт, амин!
🍂🍁ХАЙРЛИ ТОНГ!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Саломлашиш – гўзал хулқлардандир
📖 “... Бас, қачонки, уйларга кирсангиз, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак, покиза саломни айтингиз (яъни “Ассалому алайкум” денг!) Сизлар ақл юргизишларингиз учун Аллоҳ ўз оятларини сизларга мана шундай баён қилур” (Нур сураси, 61-оят).
#xabar #muftiy #imom #jamiyat
МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ИМОМЛАР ЖАМИЯТДА ҲАР ДОИМ НАМУНА БЎЛИШИ КЕРАК
Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти сафарлари давомида туман-шаҳар бош имом-хатиблари ва “Саййид Муҳйиддин махдум” билим юрти мударрислари билан йиғилиш ўтказдилар.
Учрашув аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тараққиётининг янги даврида диний соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритдилар. Жумладан, ҳар бир имом-хатиб масжиддаги фаолияти билан бирга ўзига бириктирилган маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда ҳам фаол хизмат қилишларини таъкидладилар. Шунингдек, имом-домлалар ҳар бир ишни қонунчилик доирасида амалга оширишлари ва дин пешвоси бўлган имомлар жамиятнинг энг намунали кишиси бўлишларига катта урғу қаратдилар.
Таҳлилий руҳда ўтган мажлисда Муфтий ҳазратлари кейинги йилларда Андижон вилоятида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётгани, имом-хатиблар шариат ходими сифатида халқимиз диний эҳтиёжини қондириш ва хайрия ишларини кенг кўламда адо этаётганларини таъкидлаш баробарида баъзи имом-хатиблар фаолиятида камчиликлар кўзга ташланаётгани, улар ўзларини ислоҳ қилишлари лозимлигини алоҳида қайд этдилар.
Шунингдек, устоз-муддарислик ҳам жамият ҳаётида энг муҳим мақом ва одамлар эътиборидаги улуғ касб экани, бугунги кунда барча соҳада бўлгани каби диний жабҳада ҳам ҳар томонлама етук кадрлар тайёрлаш жуда ҳам зарур эканини баён этдилар.
Йиғилиш давомида мутасаддилар ўтaётган йил якунлари ва келгуси йилги режалар юзасидан ахборот берди. Шунингдек, масъулларга соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ОДАМ ОТАМИЗ САЛОМЛАРИЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📹 https://youtu.be/ewlj4EB_19A?feature=shared
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#ибрат
Сизларга баҳоси қиммат бир ҳақиқатни айтиб қўяй: "Агар болангизга тарбияни беш ёшида бермасангиз, ўн беш ёшида беролмайсиз. Бундан кейин назоратини қила олмайсиз. Ҳали кичик экан, ғофил бўлманг. Фурсатни қўлдан берманг".
Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий
Бизни кузатишни давом этинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Одамларни кўзига ёш, қалбига хурсандчилик келтиргани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкил қилиниши бўлди. Бу – Инсоф агентлиги"