Ўз вужудингга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсен - ўзингдин истагил.
Алишер Навоий
📚@nasafziyo
#Нуқтаи_назар
«Бутун Ислом дунёси бу шахсларни Ўзбекистон марваридлари, деб тан олади»
«... Имом Абу Мансур Мотуридий ҳаёти, илмий фаолияти билан яқиндан танишмиз. Буюк исломшунос олим ислом динининг маърифатпарвар дин эканини 9-10 асрларда ёқлаб чиққан. Исломни ўз моҳиятидан четлаб қилинган турли талқинларга қарши турган. Алломанинг фикрлари ҳануз ўз долзарблигини йўқотмаган.
Ўзбекистон – Хоразмий, Беруний, Фаробий, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Абу Мансур Мотуридий каби буюк алломалар ватанидир. Бутун Ислом дунёси бу шахсларни Ўзбекистон марваридлари, деб тан олади. Чунки улар ислом таълимоти билан бирга, математика, алгебра, тиббиёт, астрономия, жамиятшунослик, ҳуқуқ, антропология ва бошқа фанлар ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшганлар».
✍🏻https://islom.uz/maqola/22969
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Саломатлик
Соч тўкилишига қарши
Беҳи баргининг 100 граммини майдалаб, 2 литр сувда 10–15 дақиқа қайнатилади. Сўнг 1 соат тиндириб, докада сузилади. Бу сувда бош ювилса, соч тўкилишини тўхтади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#xabar #hadislar_bilimdoni #tanlov
📢"ҲАДИСЛАР БИЛИМДОНИ" ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
📚Танловнинг Республика босқичининг якуний натижалари қуйидагича бўлди:
🥇1-ўрин: “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Исломова Мунира Эркин қизи;
🥈2-ўрин: “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Ярашев Хабиб Мухиддинович;
🥉 3-ўрин: “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Тоиржонов Муҳаммадсодиқ Ғафуржон ўғли.
Шунингдек, танловнинг энг намунали иштирокчилари сифатида қуйидаги талабалар эълон қилинди:
🔹“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Иброҳимжонов Билолиддин Камолиддин ўғли;
🔹“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Йигиталиева Гулнозахон Муродилла қизи;
🎁 Ғолиб бўлган иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва "Вақф" фондининг эсдалик совғалар топширилди.
ЎМИ Матбуот хизмати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
АЛЛОҲ ҚАНДАЙ БАНДАНИ ЯХШИ КЎРАДИ?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA#juma #namoz #muftiy
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИГА "МУНАВВАР ҚОРИ” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР
Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги "Мунаввар қори" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
#ҳадис
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кунларингизнинг энг афзали жума кунидир. Ана шу кунда менга салавотни кўпайтиринглар. Чунки менга шу куни салавотларингиз кўрсатилади», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг суякларингиз чириб кетса, қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кўрсатилади?» дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар.
📚 Имом Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
Раҳмдиллик фақатгина бадбахтнинг қалбидан суғуриб олинадими?
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuAПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади.
🕌
Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача бекорчи ишлар билан машғул бўлиб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай ҳолатда рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар! Зеро, эрталабдан ҳаракат қилиш барака, муваффаққият келтиради” (Имом Табароний ривоят қилган).
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.📚
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Давлатимиз раҳбарига ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди.
—
Главе государства доложено о принимаемых мерах по укреплению социальной среды и развитию религиозного просвещения.
#Mirziyoyev #yigilish #manaviyat #marifat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Она ҳамма жонда, ҳамма маконда ‐ Онадир...
🥰
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
- Сўзлар ҳислардан холий бўлганида қоғоз устидаги оддий ҳарфлардан фарқи қолмайди...
- Худди шунингдек, туйғулардан холий бўлган қалбнинг овози ҳам гарчи уд билан куйлансада ҳеч қаерга етиб бора олмайди!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Модомики, Аллоҳ таоло ўз шариатини мана шу беш нарсани муҳофаза қилишга қарата жорий этган экан, нима учун банданинг ана шу нарсаларни асраш йўлида жон фидо қилиши ибодат бўлмасин?
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким молини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир. Ким оиласини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир. Ким динини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир. Ким жонини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир” (Имом Термизий ривояти). Имом Байҳақий “Сунан”да, Тоялисий ”Муснад”да ривоят қиладилар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар бир киши бошқа бир кишининг жонини омон қолдиришга ишонтириб, сўнгра уни ўлдирса, мен у қотилдан безорман, гарчи ўлдирилган киши кофир бўлсада”.
Ватангадо бўлишлик энг оғир кулфат. Инсон учун энг оғир келадиган жазо ҳам шу. Шунинг учун ҳам шариат аҳкомларининг жиноятга жазо бериш бобларида энг жирканч гуноҳ (оиласи бўлатуриб зино қилган) кишиларни ватандан қувғин қилиш жазоси белгиланган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбида имони йўқ мунофиқлар ҳақида шундай дейди: “Агар биз уларга: “ё ўзларингизни ўлдиринг ёки ватанларингиздан чиқиб кетингиз”, - деб буюрганимизда эди, оз қисмидан бошқаси уни қилмаган бўлар эди” (Нисо сураси, 66-оят). Имом Абу Ҳайён Андалусий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Мазкур оятда ватанни ташлаб чиқиб кетиш жуда оғир иш эканлигига далолат бор. Шунинг учун Аллоҳ таоло уни ўз жонига қасд қилиш билан бирга зикр қилди” (Баҳрул Муҳийт). Маълум бўладики, қайси сабабдан бўлишидан қатъий назар инсон учун ватандан айрилиш ўлим билан баробар мусибатдир.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Сизлардан қай бирингиз тонг отганда уйи тинч, тани соғ, уйида бир кунлик егулиги бўлса, гўёки унинг уйида дунёнинг ҳамма неъматлари мужассам бўлибди” (Имом Термизий ривояти). Демак, инсон учун ўз уйида, тинч ва осойишта ватанида соғ ва омонликда умргузаронлик қилиши катта бахт ва буюк неъматдир. Неъматни эса, зое қилмаслик, аксинча уни асраб-авайлаш, унинг шукронасини бажо келтириш ҳар бир банда учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📿«"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"ни:
– меҳр билан;
– шукр билан;
– ҳар куни, ҳар ой, бир умр;
– очликда ҳам, тўқликда ҳам;
– доим ва абадий айтиб юрайлик».
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 АЖРИ ТЎХТАМАЙДИГАН АМАЛЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
ДУО ТЕЗРОҚ ҚАБУЛ БЎЛИШИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ҚАНДАЙ ОМИЛЛАР БОР?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuAАссалому алайкум,
Хайрли тонг!
Аллоҳга ҳамд бўлсин...
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ
Савоби доимий эзгу амаллар
📖 Аллоҳ ҳақ йўлдаги кишиларга янада ҳидоятни зиёда қилур. Раббингиз наздида боқий эзгу (иш)лар савоб жиҳатидан ҳам, оқибат жиҳатидан ҳам ортиқроқдир” (Марям сураси, 76-оят).
"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат
🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака
Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.
📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Каҳф" сураси
#Аудио
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📿 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌱 Жума учун ғусл қилиш.
🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌱 Чиройли кийимлар кийиш.
🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📿 Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
• Кимки тасбеҳда давомий бўлса, юзи гўзаллашади.
• Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга хайр, яхшиликлар ёғилади.
• Кимки истиғфорда давомий бўлса, унинг учун ёпиқ эшиклар очилади.
♻️ Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌼Жума муборак бўлсин!🌼
•┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈•
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🔑 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 БОЙЛИКДА - ШУКР, КАМБАҒАЛЛИКДА - САБР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
28.11.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:55;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:40;
🕋 Шом 17:20;
🕋 Хуфтон 18:50.
• Кимки тасбеҳда давомий бўлса, юзи гўзаллашади.
• Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга хайр, яхшиликлар ёғилади.
• Кимки истиғфорда давомий бўлса, унинг учун ёпиқ эшиклар очилади.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ
@nasafziyo
САОДАТ ЙЎЛИНИ ТАНЛАНГ!
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuAВатанга муҳаббат имон белгиси
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала росулиллаҳ. Амма баъду.
Ёшларни мурғаклик вақтидан она меҳри, ота эъзози ила тарбия қилиб бориш уларни келажакда ўз ота-оналарига меҳрли бўлиб униб ўсишларида муҳим аҳамият касб этади. Нафақат ота-онасига, балки оиласига, туғилиб ўсган ошиёни, атрофдаги яқинлари ва шу яқинлари билан уларни бир ерга жамлаб турган ватанига муҳаббатли бўлиб ўсишига сабаб бўлади. Бежизга Ватан сўзи олдига Она сўзи қўшиб айтилмайди. Зеро, Ватан инсон учун энг азиз, энг қадрли маскан, унинг учун керак бўлганда жонни фидо қилса ҳам арзийди.
Шонли тарихимизда юртимиз ҳимояси учун ўз жонларини қурбон қилган, ватан озодлиги йўлида жонларини фидо қилган аждодларимизнинг номлари ҳали хануз юксак эҳтиром ила тилга олиниши ҳам шундан. Чунки, улар қалбларидаги Ватанга бўлган муҳаббатни энг керак бўлган вақтда амал билан исботлаб келажак авлодга ўрнак бўлдилар.
Динимиз таълимотларида кишининг ўз ватанига муҳаббатли бўлиши юксак қадриятлардан эканлиги таъкидланган. Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Башарият ўз ерларини қандай бўлса шундайлигича яхши кўрадилар, гарчи у ер ташландиқ, қўрқинчли бўлсада. Ватанни севиш инсон қалбида ўрнашган ғариза бўлиб, у инсонни ўз ватанида роҳат топишига сабаб бўлади. Ватанидан йироққа кетганида уни соғинади, унга душман ҳужум қилса мудофаасига отланади, у ҳақида ножоиз гап айтилса ғазабланади”.
Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ибодат билан муолажа қилдим, лекин нафсимнинг Ватанга интилишидай оғир нарсани топмадим”. Яна айтадилар: “Мен қолдирган нарсаларнинг бирортаси Ватанни тарк этишдек оғир бўлган эмас”.
Имом Замахшарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳамма ўз ватанини, яшайдиган ерини, туғилган жойини ва ватандошларини яхши кўради” (Асосул балоға).
Албатта, ватанга бўлган муҳаббат туйғуси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам бегона эмас эди. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда айтилади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан чиқиб кетаётганларида унга қараб шундай дедилар: “Эй, Макка, қанчалар чиройлисан, сен мен учун энг севимлисан. Агар қавмим мени сендан қувиб чиқармаганида, мен сендан бошқа ерда яшамаган бўлар эдим”.
Имом Бухорий ўз Саҳиҳларидан Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, у киши айтадилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафардан қайтсалар ва Мадинанинг деворлари кўрина бошласа, туяларининг юришини тезлатар, агар ҳачирда бўлсалар уни шошилтирар эдилар”. Яъни, соғинчдан шундай қилар эдилар.
Аллоҳ таоло биз бандаларини ҳидоят йўлларига чорлар экан, жумладан шундай дейди: “Савобли ва тақволи ишда ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват ишларида ҳамкорлик қилмангиз” (Моида сураси, 2-оят).
Тақво дегани, фақат ибодат ёки садақанинг ўзигина эмас, балки тақвонинг энг мукаммали ватанни севиш, уни асрашдир. Аллома Шайх Муҳаммад Шокир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Сиз ҳеч қачон тақво деганда фақат намоз, рўза ва шу каби ибодатларни ўзинигина тушунманг. Аллоҳга ҳақиқий тақво қилиш ҳамма нарсада бўлади. Раббингизга ибодат қилишда ҳам тақво қилинг, унда сусткашлик қилманг. Биродарларингиз борасида ҳам Аллоҳга тақво қилинг, уларнинг бирортасига озор етказманг. Ватанингиз борасида ҳам Аллоҳга тақво қилинг, унга хиёнат қилманг, уни душманнинг қўлига топшириб қўйманг. Ўз нафсингиз борасида ҳам Аллоҳга тақво қилинг, унинг саломат бўлишига бепарво бўлманг, ёмон хулқ билан хулқлантириб қўйманг”.
Демак, ояти каримадан маълум бўладики, умумжамият ишларида ҳамкорлик қилиш зиммамизга фарздир. Бу ишда ҳар ким имконияти даражасида ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим. Айниқса, ватан равнақи, унинг тинчлигини асраш, турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш нафақат мудофаа тизими кишиларининг вазифаси, балки бу ишда ҳар бир фуқаро ҳамкорлик қилмоғи илоҳий кўрсатмадир.
Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Уммат шу нарсага иттифоқ қилганки, шариат аҳкомлари бешта зарур нарсаларни ҳимоя қилишга қаратилган. Улар: дин, жон, насл, мол ва ақл”. (Ал-мувофақот).