НАСИЯГА СОТГАН НАРСАСИНИ АРЗОНРОҚҚА ҚАЙТА СОТИБ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ
#савдо
❓1468-CАВОЛ: Бир одам машинасини 1 йилда бўлиб тўлашга 17 мингга сотди. Харидор маълум муддатдан кейин ўша машинани бозорга олиб чиқиб, 12 мингга сота олмабди. Кейин ўша машинани биринчи сотган одам ўзи қайта савдо қилиб, нақдга 12 мингга сотиб олибди. Шу савдо шаръан тўғри бўлганми? Агар тўғри бўлмаган бўлса, булар қандай йўл тутишлари керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай савдо дуруст эмас. Чунки бундай ҳолатда харидор ҳеч нарсага эга бўлмасдан қарздор бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий шундай деганлар:
(و) فسد (شراء ما باع بنفسه أو بوكيله ) من الذي اشتراه ( بالأقل ) من قدر الثمن الأول ( قبل نقد ) كل (الثمن) الأول. صورته: باع شيئا بعشرة ولم يقبض الثمن ثم شراه بخمسة لم يجز
“Киши ўзи ёки вакили сотган нарсанинг пулини тўлиқ олмасдан аввал харидордан аввалги нархдан арзонга сотиб олиши – шаръан фосид савдодир (яъни, жоиз эмас). Бундай савдонинг кўриниши: Сотувчи 10 га бир нарса сотди ва пулини қўлига олмади. Кейин уни 5 га ўзи қайтиб сотиб олса, жоиз эмас” (“Дуррул-мухтор” китоби).
Демак, сотувчи сотган нарсасини ҳамма пулини олишидан аввал уни арзонроққа сотиб олиши жоиз эмас ва бундай савдони бузиш лозим бўлади. Лекин, сотувчи насияга сотган нарсасини аввалги нархда ёки ундан кўпроқ нархга сотиб олиши жоиз.
Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, мазкур савдо кўринишида агар маҳсулот харидорнинг мулкидан чиқиб, яна янги мулк бўлиб қайтиб келса: масалан, учинчи шахсга сотса ва савдони бекор қилиб қайтариб олса, ёки учинчи шахс ўша маҳсулотни сотиб олгандан кейин унга совға қилса, ана ўшанда аввалги сотувчи аввалги нархидан озроғига қайта сотиб олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм шундай дейдилар:
ولو خرج المبيع عن ملك المشتري ثم عاد إليه فإن عاد إليه بحكم ملك جديد كالإقالة قبل القبض أو بعده أو بالشراء أو الهبة أو بالميراث فشراء البائع منه بالأقل جائز،
яъни: “Агар товар харидорнинг мулкидан чиқиб, янги мулк ҳукмида ўзига яна қайтиб келса, масалан савдони бекор қилиш билан қайтса (бунда қабздан олдин ёки кейин бўлишнинг аҳамияти йўқ) ёки кимгадир сотиб, яна қайтиб сотиб олса, ёки кимдандир совға сифатида қабул қилиб олса ёхуд мерос орқали қайтиб келса, харидордан ўша маҳсулотнинг биринчи эгаси аввалги нархидан озига сотиб олиши жоиз бўлади” (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).
Хулоса қилиб айтганда, саволда сўралган масалада иккинчи савдони бузиш лозим бўлади. Бунинг ечими сифатида ўша машинани бозорда аввалги эгасидан бошқа одамга сотиб, ундан тушган пулни биринчи савдодан юзага келган муддатли қарзни тўлаш ва қолган суммани келишилган муддатда бўлиб тўлаш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
02.12.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 07:00;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:40;
🕋 Шом 17:20;
🕋 Хуфтон 18:50.
Тантовий роҳимаҳуллоҳдан «Ҳаётингизда ўқиган энг гўзал ҳикмат қайси?» деб сўрашибди. У зот шундай дебди:
«Етмиш йилдан бери китоб ўқийман, аммо Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ушбу ҳикматдан гўзалини кўрмадим:
-«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Маъсиятнинг лаззати кетади, жазоси қолади. Аллоҳ билан бўл, бошқа нарсаларга парво қилма. Қоронғу кечаларда У Зот сари қўл чўзиб, «Роббим, дунё Сенинг зикринг ила, охират Сенинг афвинг ила, жаннат Сенинг жамолингни кўриш ила тотлидир...», дегин.
Бахтимнинг калити деб ўйлаган нарсангни қўлдан бой берсанг, билгинки, у сени бахтсиз қилмасидан Аллоҳ таоло сени ундан қутқарибди.
Кечиримли бўл, махлуқотларни уларнинг Холиқига қўйиб қўй, чунки биз ҳам, улар ҳам ўткинчимиз.
Яхшиликни ҳар қанча кичик санасанг ҳам қилавер, чунки сени қайси яхшилигинг жаннатга киритишини билмайсан».
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
📖
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ЭНГ ЯХШИСИНИ БЕРИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
МАХФИЙ ВА ОШКОРА ИНФОҚ ҚИЛУВЧИЛАР
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
#Жума_суҳбати
Мавзу: САВОБИ ДОИМИЙ ЭЗГУ АМАЛЛАР
🎙 Яҳё домла Абдураҳмонов – Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Имом ат-Термизий” жоме масжиди имом-хатиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ХАЙРЛИ ТОНГ!
«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»
💐@nasafziyo
Мусо алайҳиссалом Аршнинг соясида бир кишини кўрдилар ва:
— Бу ким? -деб сўрадилар.
Аллоҳ таоло:
— Сенга унинг кимлигини айтмайман, аммо ундаги учта сифатни айтаман:
1. У Аллоҳнинг одамларга берган неъматларига ҳасад қилмасди.
2. Ота-онасига осий бўлмасди.
3. Чақимчилик қилиб юрмасди.
Имом Байҳақий ва Саъид ибн Мансур ривоят қилганлар.
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ҲАДЯГА КЕЛГАН НАРСАНИ ҲАДЯ ҚИЛИШ
#ҳадя
❓1466-CАВОЛ: Менга бир киши кийим ҳадя қилган эди. Мен у кийимни анча кийиб фойдаландим. Энди шу кийимни мен ҳам кимгадир ҳадя қилиб берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ҳа, ҳадя сифатида келган нарсаларни ўзгаларга ҳадя қилиш дуруст. Чунки ҳадя қилинган нарсани қўлга олиш ёки олишга тўлиқ имконият берилиши билан совға олувчининг мулкига ўтади. Кейин киши ўз мулкини хоҳлаганидек ишлата олади.
Бу ҳақда “Мухтасарул Қудурий” китобида шундай дейилган:
الهبة : تصح بالإيجاب والقبول وتتم بالقبض فإذا قبض الموهوب له في المجلس بغير أمر الواهب جاز وإن قبض بعد الافتراق لم تصح إلا أن يأذن له الواهب في القبض
“Ҳадя ижоб (“сенга фалон нарсани ҳадя қилдим”, дейиш) ва қабул (“қабул қилдим”, дейиш) билан дуруст бўлади ва қўлга олиш билан охирига етади”. Қўлга киритиш кўчадиган мулкларда уларга муносиб кўринишда, кўчмас мулкларда эса калитларни олиш ва уйнинг бўшатиб қўйилиши билан бўлади.
Ҳадяда “сенга фалон нарсани ҳадя қилдим” ва “қабул қилдим”, деган сўзларни талаффуз қилиш шарт қилинмайди. Балки берилган нарса ҳадя эканига далолат қилувчи ишлар кифоя қилади. Масалан бир фақирга кийим берса ва у индамай олса ҳам, ҳадя бўлаверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ўз вужудингга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсен - ўзингдин истагил.
Алишер Навоий
📚@nasafziyo
#Нуқтаи_назар
«Бутун Ислом дунёси бу шахсларни Ўзбекистон марваридлари, деб тан олади»
«... Имом Абу Мансур Мотуридий ҳаёти, илмий фаолияти билан яқиндан танишмиз. Буюк исломшунос олим ислом динининг маърифатпарвар дин эканини 9-10 асрларда ёқлаб чиққан. Исломни ўз моҳиятидан четлаб қилинган турли талқинларга қарши турган. Алломанинг фикрлари ҳануз ўз долзарблигини йўқотмаган.
Ўзбекистон – Хоразмий, Беруний, Фаробий, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Абу Мансур Мотуридий каби буюк алломалар ватанидир. Бутун Ислом дунёси бу шахсларни Ўзбекистон марваридлари, деб тан олади. Чунки улар ислом таълимоти билан бирга, математика, алгебра, тиббиёт, астрономия, жамиятшунослик, ҳуқуқ, антропология ва бошқа фанлар ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшганлар».
✍🏻https://islom.uz/maqola/22969
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Саломатлик
Соч тўкилишига қарши
Беҳи баргининг 100 граммини майдалаб, 2 литр сувда 10–15 дақиқа қайнатилади. Сўнг 1 соат тиндириб, докада сузилади. Бу сувда бош ювилса, соч тўкилишини тўхтади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#xabar #hadislar_bilimdoni #tanlov
📢"ҲАДИСЛАР БИЛИМДОНИ" ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
📚Танловнинг Республика босқичининг якуний натижалари қуйидагича бўлди:
🥇1-ўрин: “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Исломова Мунира Эркин қизи;
🥈2-ўрин: “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Ярашев Хабиб Мухиддинович;
🥉 3-ўрин: “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Тоиржонов Муҳаммадсодиқ Ғафуржон ўғли.
Шунингдек, танловнинг энг намунали иштирокчилари сифатида қуйидаги талабалар эълон қилинди:
🔹“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Иброҳимжонов Билолиддин Камолиддин ўғли;
🔹“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Йигиталиева Гулнозахон Муродилла қизи;
🎁 Ғолиб бўлган иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва "Вақф" фондининг эсдалик совғалар топширилди.
ЎМИ Матбуот хизмати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Кун_ҳикмати
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
РИЗҚҚА БАРАКА БЕРУВЧИ ҚАНДАЙ ЗИКР ВА ДУОЛАР БОР?ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🪻 АЛЛОҲ 🌱 🕊
🪷 БУГУНГИ 🌱 🕊
🪻 КУНИНГИЗНИ 🌱 🕊
🪷 БАРОКАТЛИ, 🌱 🕊
🪻 ФАЙЗЛИ 🌱 🕊
🪷 ҚИЛСИН! 🌱 🕊
🍃 🏵 🍃 🏵 🍃 🏵 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ғафлатда қолманг!
Бугун қишнинг илк куни
Кун қисқарди, тун узайди
📝Матн ҳолатида ўқиш
#Ғафлатда_қолманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг ноябрь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
"Азоб-уқубат раҳм-шафқатга зид нарса эмас, балки баъзи ҳолларда у айнан раҳматдир. Чунки шундай нафслар борки, улар фақат азоб-уқубатдан уйғонадилар. Ҳатто қоидадек бўлиб қолганки, қалб фақат дард билан уйғонади, нафс фақат азоб-уқубат орқали нозиклашади ва ҳассос бўлади, ақл эса фақат ибрат орқали ўрганади. Оёқ ўз дарсини фақат чуқурга тушгандагина олади!"
Доктор Мустафо Маҳмуднинг "Руҳ ва тана" китобидан.
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ҳeч бир учрашув тасодиф эмас. Қаршимиздан чиққан ҳар инсоннинг бир сабаби бор. Баъзан бизга дўст бўларлар. Баъзан бизга дарс бўларлар. Ҳаётингдан сeни ҳафа қилганларни чиқарки, сeни сeва оладиганлар учун жой очилсин.
Шамс Табризий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz@Jaloliddinrumiyy🍃
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ЭНГ ГЎЗАЛ САДАҚА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
“ДУО ҚИЛСАМ ҲАМ ИЖОБАТ БЎЛМАЯПТИ” ДЕЙИШ ТЎҒРИМИ?
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📿«"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"ни:
– меҳр билан;
– шукр билан;
– ҳар куни, ҳар ой, бир умр;
– очликда ҳам, тўқликда ҳам;
– доим ва абадий айтиб юрайлик».
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 АЖРИ ТЎХТАМАЙДИГАН АМАЛЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
ДУО ТЕЗРОҚ ҚАБУЛ БЎЛИШИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ҚАНДАЙ ОМИЛЛАР БОР?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuAАссалому алайкум,
Хайрли тонг!
Аллоҳга ҳамд бўлсин...
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ
Савоби доимий эзгу амаллар
📖 Аллоҳ ҳақ йўлдаги кишиларга янада ҳидоятни зиёда қилур. Раббингиз наздида боқий эзгу (иш)лар савоб жиҳатидан ҳам, оқибат жиҳатидан ҳам ортиқроқдир” (Марям сураси, 76-оят).