Ибн Қудома роҳимуҳуллоҳдан сўрашибди:
— Бахтли инсон ким?
Ибн Қудома шундай дебди:
— Нафаси тўхтаса-да, хасанотлари тўхтамайдиган киши.
Aбдулқодир Самарқандий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ЧИН ТАВБА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#ОЯТ: 📖
رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ.
“Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин”.
(Бақара сураси, 286-оят).
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
📖
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ҳаёт тарзингизни ҳеч кимга ошкор қилманг.
Сизга ҳасад қилиши мумкин, кимки уйингизга кўп марта кириб, унда нималар борлигини билган бўлса.
Ҳеч ким сизни уйингизни ўмара олмайди, фақат уйингизга кириб, ундаги маълумотга эга бўлган кишигина ўғрилай олади.
Ҳеч ким сизнинг режаларингизни барбод қила олмайди, фақат сиз унга сирларингизни ошкор қилган кимсагина барбод қила олади.
Сирингиз асирингиз, уни ошкор қилдингизми, бас сиз ўзингиз унинг асирига айланасиз.
Кимдир СИЗГА ҳасад қилиб ножўя маслаҳат бериш орқали ҳам сизни режангизни барбод қилишга ҳаракат қилиши мумкин.
Ҳеч ким оилангизга фитна қила олмайди, фақат уйингизга кўп кириб юрган одамгина бу ишни қила олади.
Нуқсонларингизни ҳам фақат яқин таниш одамларингизгина билишади.
Ҳар кимнинг энг яқин кишиси бор. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам сирингизни сақланг. Ўзингиз сақлашга қодир бўлмаган нарсани, бошқалар сақлашини кутманг.
Мен бу ерда одамлар билан алоқани узиш керак демоқчи эмасман. Йўқ, балки ҳамма нарсада чегараларни белгилаб олиш кераклигини айтмоқчиман ва бу чегаралардан ўтмаслик керак. Ҳаётингизни ҳеч кимга ошкор қилманг, чунки одамлар қачон ўзгаради, билмайсиз.
Бир вақтлар қалбингизга ва руҳингизга энг яқин бўлган одамлар кейинчалик сиз энг кўп қўрқадиган одамларга айланиб қолишлари мумкин. Чунки сиз уларга қачонлардир ўзингизни, сирларингизни ва нуқсонларингизни ишониб топширгансиз.
Сирингиз сизнинг асирингиз бўлсин. Уйингиз сирли бўлсин ва оилангиз билан аралашиш учун ҳеч кимга рухсат берманг, қанчалик яқин қариндош бўлмасин. Уйингиз сирларини ҳеч кимга айтманг. Агар муваффақиятингизга ишончингиз комил бўлса, ҳеч кимдан маслаҳат сўраманг.
Хурсандчилик қалбингизга кирганида эга бўлган нарсаларингизни тарқатиб юборманг, ғазаб пайтида эса ўзингизнинг эга бўлган нарсаларингиздан воз кечиб юборманг. Ғазаб пайтида тилингизни тийинг, қувонч пайтида эса сахийлигингизни назорат қилинг. Узоқни ўйланг ва яқиндагига ўралашиб қолманг.
Шунчаки маслаҳат.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Жума_суҳбати
Мавзу: ИНСОН АЗИЗ ВА МУКАРРАМ ЗОТ!
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🇺🇿 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз!
•┈┈•┈┈••⊰✿🌿🌸🌿✿⊱••┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📚 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🪻ХАЙРЛИ ТОНГ🪻
Банда баъзи вақтларда холи қолиб, дуо, зикр, намоз, тафаккур, нафсини сарҳисоб қилиш ва қалбини ислоҳ қилиш билан машғул бўлмоғи лозим.
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Тақдирлаш
Диний соҳа ходимлари “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳа ривожи йўлида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу жараён соҳа ходимларидан ҳам алоҳида масъулият ва фаоллик талаб этади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, уларнинг фидоийлиги, шарафли меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан эътироф этилиб, қадрланмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 сентябрдаги “Диний бағрикенглик” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорига кўра, ушбу кўкрак-нишони билан диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, фуқаролар эътиқод эркинлигини таъминлаш, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маънавий муҳит барқарорлигини сақлашдаги ибратли ишлари учун етук уламолар, атоқли арбоблар, диний соҳа раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий олимлар тақдирланиши белгиланган.
Диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини таъминлаш, динлараро ва конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширган ишлари муносабати билан диний-маърифий соҳа вакилларининг бир гуруҳи «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан мукофатланди.
Шу қаторда Шаҳрисабз шаҳар бош имом-хатиби Фазлиддин домла Мухторов, "Хожа Бухорий" ЎМИТМ мудир ўринбосари Музаффар домла Қосимов ҳамда вакилликнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Насиба Ботировалар ушбу мукофот билан муносиб тақдирланди.
Вакиллик жамоаси мазкур фидойи ва жонкуяр соҳа ходимларимизга Яратгандан дин, халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Аллоҳ таоло ушбу мукофотларни муборак айласин.ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Батафсил👈
ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРИШНИНГ 10 ТА УСУЛИ💡
Қуйида хотирани яхшиловчи энг оддий усулларни келтирамиз.
✅1. Уйқу – энг яхши дори.
Яхши дам – меҳнатга ҳамдам. Кунига 6-7 соат уйқу сиз учун айни муддао. Уйқу нафақат мияга, балки юракка, асаб тизимларига ҳам фойдали.
Агар эртанги кунга муҳим учрашув ёки тақдимот маросими тайинланган бўлса, тунни маълумотларни такрорлаш билан ўтказманг. Яхшиси тўйиб ухлаб олинг. Америкалик олимлар тадқиқотига кўра, мияни “қайта юклаш” учун камида етти соат узлуксиз уйқу зарур. Мия бу вақт ичида кун бўйи олинган маълумотларга ишлов беришга, тартибга солишга улгуради.
✅2. Кроссвордлар, бошқотирмалар.
Кроссворд ечиш – вақтни бекорга ўтказиш, деб ўйлайсизми? Асло ундай эмас. Аксинча бундай ўйинлар фикрлаш жараёнини ажойиб тарзда машқ қилдиради, ҳар қандай ёшда хотирани яхшилайди.
Оғзаки ҳисоблаш, кроссворд, мантиқий мисоллар ечиш, бирон масалани ҳар томонлама ўйлаб кўриш инсон миясини чархлайди. Мия доим ишлаб турса, шундай босимга ўрганиб қолади. Натижада маълумотларни сақлаб қолади.
Олимлар аниқлашича, Қуръон ўқиш, ёдлаш ҳам хотирани мустаҳкамлайди.
✅3. Ўрта ер денгизи халқларига хос парҳез.
Олимлар тадқиқотига кўра, зайтун ёғи қўшилган сабзавотли салатлар катта ёшда ҳам хотира билан боғлиқ муаммо келиб чиқиши хавфини 40 % га камайтиради.
✅4. Асоссиация.
Эслаб қолмоқчи бўлган маълумотингизни бирон-бир омил билан боғлаб қўйинг. Мисол учун, дўкон номини эслаб қолмоқчисиз. Шу дўкон олдида бўлган қизиқ воқеа ёки дўконнинг ажойиб номи сизга эслашга ёрдам беради.
✅5. Жисмоний фаоллик.
Жисмоний машқлар, айниқса югуриш организмда қон айланишини яхшилайди. Жисмонан фаол одамнинг хотираси ҳам яхши бўлади.
✅6. Ёнғоқ истеъмол қилинг.
Ҳар куни бир ҳовуч ёнғоқ хотира билан боғлиқ муаммолардан қутулишга ёрдам беради. Ёнғоқ таркибидаги полифеноллар, ёғли кислоталар мия фаолиятини яхшилайди.
Ёнғоқ таркибидаги дофамин фикрлаш қобилиятини юксалтиради. Шунингдек, унинг таркибидаги литцин мия фаолиятини яхшилайди, хотирани кучайтиради, миянинг барвақт қариб қолиши олдини олади. Беш дона ёнғоқ – бир кунлик меъёр саналади.
✅7. Овоз чиқариб ўқиш.
Бирон маълумотни овоз чиқариб ўқисак, мия айнан шу маълумотга диққатни жамлайди. Натижада ўша маълумот максимал даражада хотирада сақланиб қолади.
✅8. Сут ичиб туринг.
Сут мия фаолияти, хотира учун жуда фойдали. Гап шундаки, сут таркибида аминокислоталар, витаминлар мавжуд. Улар орасида энг қимматлиси “хотира витамини” номини олган В12 дир. Бу фойдали компонентлар ёш ўтиши билан юзага келадиган ақлий муаммолар ривожланишига тўсқинлик қилади. Мутахассислар бунинг учун кунига 2 стакан сут ичишни тавсия этишади.
✅9. Тасаввурлар ўйини.
Тасаввурий онг инсон хотираси ривожланишининг жуда муҳим қисмидир. Россиялик олимлар аниқлашича, тасаввурий ҳиссиётлари ривожланган бола шеърларни енгил эслаб қолади, мактабдаги дарсларни ҳам осон ўзлаштиради.
✅10. Фикрларингизни ёзиб боринг.
Визуал хотира кўпчилик учун аниқ ишлайди, аммо моторикага ҳам беэътибор бўлмаслик керак. Эслаб қолиш қийин нарсаларни қўлда ёзиб қўйинг. Бу маълумот дарҳол миянгизда қолмаса ҳам, сиз учун шпаргалка бўлади.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
Каналга обуна бўлинг!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Мадина, дунёлар ёришар, кулсанг,
Излаб ўтирмагум бошқа табибни.
Воҳки, сен шунчалар чиройли бўлсанг,
Ҳусни қандай бўлган, билмам Ҳабибни?!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ҳамма ишда реалист бўл. Фақат дуода ундай эмас — дуода ақл бовар қилмас нарсаларни ҳам сўра ва кут!
🤲@nasafziyo
#Кун_ҳикмати
Беш нарса беш нарса билан катталашади:
Гулхан – ўтин билан;
Шубҳа – гумон билан;
Қўполлик – ёмон муомала билан;
Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.
Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:
Соғлик – яхши ҳаёт билан;
Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
Чирой – гўзал хулқ билан;
Уйқу – хотиржамлик билан;
Тун – зикр билан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Роббим, Ўзинг барчамизни тарбиялагин!
Эй Роббим, бизларни чинакам мусулмонлардан қил! Пайғамбаринг алайҳиссаломнинг хулқлари билан хулқлантир! Ўзингнинг ҳузурингга пок қалб билан боришни насиб айла! Токи кибр, ужб, ҳасад, нафрат каби иллатлар дилимизни кир қилмасин! Ўзинг барчамизни тарбиялагин!
«Гўзал ўрнак» китобидан
📚@nasafziyo
ИНСОНИЯТ ТАРИХИ (1-ҚИСМ)
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🪻 АЛЛОҲ 🌱 🕊
🪷 БУГУНГИ 🌱 🕊
🪻 КУНИНГИЗНИ 🌱 🕊
🪷 БАРОКАТЛИ, 🌱 🕊
🪻 ФАЙЗЛИ 🌱 🕊
🪷 ҚИЛСИН! 🌱 🕊
🍃 🏵 🍃 🏵 🍃 🏵 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ!
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ИНСОН ҚАДРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
«Субҳоналлоҳ!» дегандаги ҳайрат маъноси Аллоҳнинг нуқсонсиз эканини билмоқдан келиб чиқади. Араб тилида муҳаббатдан, ҳайронликдан, ҳайратдан ҳосил бўлган туйғуни ифодалайдиган сўз бу. Мен ўйлайманки, «Субҳоналлоҳ» – Аллоҳ ишқи ва муҳаббатини ифодаловчи сўздир... Ҳа, муҳаббатни ифода қилган сўз бу! «Ё Раббий! Мен Сени севаман, Сенга ошиқман!» деган ифоданинг арабчаси бу.
Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон
@nasafziyo
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Видео
#аёллар #сажда
🎙Аёллар саждада қўлларини қандай тутадилар?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
ТАШАҲҲУДДАН КЕЙИН ФОТИҲА СУРАСИНИ ЎҚИШ
#намоз
❓1475-CАВОЛ: Мен ташаҳҳуддан кейин адашиб Фотиҳа сурасини ўқиб юборибман. Намозим охирида саҳв саждаси қилмай тугатдим. Менинг намозим дуруст бўлганми? Мен саҳв саждаси қилишим керакмиди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сизнинг ўқиган намозингиз дуруст ва сизга саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Бу борада шундай зикр қилинган:
وَإِذَا فَرَغَ مِنْ التَّشَهُّدِ وَقَرَأَ الْفَاتِحَةَ سَهْوًا فَلَا سَهْوَ عَلَيْهِ وَإِذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ مَكَانَ التَّشَهُّدِ فَعَلَيْهِ السَّهْوُ وَكَذَلِكَ إذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ ثُمَّ التَّشَهُّدَ كَانَ عَلَيْهِ السَّهْوُ
“Агар ташаҳҳуд (аттаҳиёт)ни ўқиб тугатса ва адашиб Фотиҳа сурасини ўқиса, унга саҳв сажда (хатони тўғрилаш сажда)си лозим бўлмайди. Агар Фотиҳани ташаҳҳуднинг ўрнига ўқиса, у ҳолда унга саҳв саждаси лозим бўлади. Шунингдек, аввал Фотиҳани ўқиб, сўнг ташаҳҳудни ўқиса ҳам, унга саҳв саждаси вожиб бўлади (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, ташаҳҳуддан кейин Фотиҳа сураси адашиб ўқиса, дуонинг ўрнида ўтади дейилган. Шунинг учун ҳам бундай қилган кишига саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бирор хурсандчилик келса шукр саждасини адо этинг!
🔹Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини хурсанд қилган бирор иш содир бўлса, Аллоҳга шукрона ўлароқ сажда қилар эдилар”
📖 Имом Абу Довуд, Ибн Можа ривояти
———————————-
❗️Расулуллоҳ ﷺ суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ИЛОЖИ БЎЛСАЙДИ...
Фарзандимни бошқатдан улғайтиришнинг иложи бўлсайди:
– Хатоларини тинмай юзига солиш ўрнига, у билан яқинроқ бўлишга ҳаракат қилардим;
– ўйин соатларини чегараламас, қувнаб-яйраѐтганини завқ билан кузатардим;
– унга нисбатан зўраки жиддийликни йиғиштириб, шафқатлироқ бўлардим;
– арзимаган нарсага койийвермай, кўпроқ қучоқлардим;
– доим қўпол муомалада бўлмай, унинг ўзига ишонч туйғусини ривожлантирардим;
Агар иложи бўлсайди...
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ўлим бор!
Бирон бир Қалбни хафа қилма, ранжитма. Хафа қилинган бўлсанг, (бировга) билдирма. Майли, сен хафа (қилинган) бўл.
Дунё фоний, шундай экан ҳеч кимни хафа қила кўрма!
Бас ажал келган вақт орқангда кўнгли вайрон бўлган ҳеч ким қолмасин. Диққат эт, Ўлим бор!
Майли хафа бўл, аммо яна ҳеч кимни хафа қила кўрма!
Сабр қил ва кут.
Ўлим бор...
Ҳазрати Шамс Табрезий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маърифий суҳбатлар: Адолат динимиз мезони
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Тонгги зикр кунингизга файз ва барака олиб кирсин
اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَ إِلَيْكَ النُّشُورُ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуут ва илайкан-нушуур”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Биз Сенинг ёрдаминг билан тонг оттирдик, Биз Сенинг ёрдаминг билан кеч киргиздик, Биз Сенинг ёрдаминг билан ўламиз (уйқуга кетамиз), Сенинг ёрдаминг билан тириламиз (уйғонамиз). Сенинг ҳузурингга қайтиш бор”.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA