ИБОДАТ
Ибодат не? Яратганга
итоат ҳам ибодатдир,
Ҳақиқий бандалик бирлан
садоқат ҳам ибодатдир!
Ибодатдир, тирикликни
этолсанг маърифат боғи,
Машаққатлик илм, санъат,
қироат ҳам ибодатдир.
Онанг бирла отанг қалби
ўтар Каъба тавофидан,
Агар кўнглини шод этсанг,
шу хизмат ҳам ибодатдир.
Хабар олдингми бемордан,
қариндош, дўст, мусофирдан?
Бировни йўқласанг дилдан,
зиёрат ҳам ибодатдир.
Умрни этмайин исроф,
ўзинг рўза, вужудинг соф,
Агар пок ҳолда ухларсен,
шу роҳат ҳам ибодатдир.
Мудом Аллоҳни зикр этсанг,
ҳалол борига шукр этсанг,
Қиёмат кунин фикр этсанг,
тижорат ҳам ибодатдир.
Бутун борлиқ, наботот ҳам,
Яратганга этар тасбиҳ,
Бобо деҳқон экиб юрса
зироат ҳам, ибодатдир.
Ибодатдир – бирор золим,
жафокорга десанг ҳақ сўз,
Ва нодонга сукут қилсанг,
сукунат ҳам ибодатдир.
Агар жуфти ҳалол бирлан
кўнгилхушлик этар бўлсанг,
Фалак шоҳид, малак ҳозир,
бу суҳбат ҳам ибодатдир.
Бу Исломдир, бутун умринг
ибодат ҳолига келгай,
Ва огоҳлик билан ўтган
шу фурсат ҳам ибодатдир.
Тамал – иймону ихлосдир,
бу қуллик бандага хосдир,
Худо деб қилганинг ҳар иш
ва ният ҳам ибодатдир.
Севиб Мирзо, фақат дўстлик
билан дилларни обод эт,
Агар Аллоҳ учун севсанг,
муҳаббат ҳам ибодатдир!..
Мирзо Кенжабек
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
🕊
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ДАЛЛОЛЛИК ҲАҚИДА
#савдо #ҳалол_ҳаром
❓1493-CАВОЛ: Даллоллик касби жоизми? Агар жоиз бўлса, даллол икки томондан ҳақ олса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.
Даллолнинг ҳақ олиши ва унинг қайси томондан бўлиши урф-одатга кўра бўлади. Урфда сотувчи, ёки харидор, ё ҳар икки томон даллол ҳаққини берадиган бўлса, шундан келиб чиқиб иш фаолиятини юритиши жоиз ҳисобланади ("Дурарул ҳуккам" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
БИР УМРЛИК БАХТ КАФОЛАТИ
📚
Бир киши донишманддан: "Фарзандим хурсанд бўлиши учун нима совға қилай?" деб сўради.
Донишманд: “Агар қанд берсанг, бола бир кун хурсанд бўлади, эртасига таъмини унутади. Ўйинчоқ олиб берсанг, бир ҳафта қувонади. Тулпор от мингизсанг, бир ойдан кейин уни қирчанғи қаторида кўради. Сен фарзандим хурсанд бўлсин десанг. Халтасига китоб солиб қўй, шундай қилсанг, у бир умрга бахтли бўлади...” дебди.
📧 @nasafziyo
Сизларнинг яхшиларингиз...
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – аҳли оиласига яхшилик қилувчиларингиздир»,–
дедилар.
Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз, агар тушунса, ахлоқи гўзал бўлганингиздир”,–
дедилар.
Ибн Ҳиббон ривояти.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи...”.
4 “...ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир”,– дедилар.
Имом Термизий, Ибн Ҳиббон ривояти.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Сизларнинг яхшиларингиз – хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир»,– дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз дунёсини деб охиратини тарк этмаганларингиздир...”,– дедилар.
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган ва саломга алик оладиганингиздир”,–
дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🌷Яхшиямки, замон ўтади, дардлар унутилади, яралар битади.
🍃 Қалбингга хиёнат ҳанжари суқулиб, унинг оғриқли алами зирқиратган чоғда замон тўхтаб қолса нима қилардинг?!
💫 Яхшиямки…
Мавлоно Румий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🌹Aссалому алайкум,
Сешанба тонги муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀 Кўнглингизни хотиржам,
☘️ Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀 Танангизни саломатлик,
☘️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀 Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
📲 Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!
➥Линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Талфиқ нима?
🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
#Кун_ҳикмати
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Тонгги зикр📿
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِيْنَ اللَّهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمَ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيْهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ.
Ўқилиши: “Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
🤲🏼@nasafziyo
#Аллоҳнинг_яратганлари
🦉
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ЭҲТИКОР - АҚЛАН ҚАБИҲ, ШАРЪАН ҲАРОМ, ҚОНУНАН ЖИНОЯТ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
МУҲИМ ИШЛАРНИ МУҚАДДАМ ҚЎЙИНГ!
Ҳакимлардан бири айтган экан: “Мен ҳеч кимни унутиб юборганим йўқ. Лекин ишларимни тартиблаб, энг муҳимларининг рўйхатини тузиб чиқдим. Афсус, кўпчилик инсонларни бу рўйхатга кирита олмадим”.
Ҳа, агар биз ҳам ишларимизни динимиз кўрсатмасига мувофиқ тартиблаб, энг муҳимларининг рўйхатини тузиб чиқсак, вақтимизни беҳудага совураётган анчагина кишилар ва ишлардан воз кечишимизга тўғри келади. Афсуски, муҳимлари қолиб, бекорчилари билан машғул бўлиб қолаётганимиз учун ҳатто энг муҳимларига ҳам вақтимиз етмай қоляпти. Вақт ҳам худди пул кабидир. Керак эмас жойга сарфлаб юборсак, керак бўлганида топа олмаймиз.
"Ҳикматлар чашмаси"дан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Жума_суҳбати
Мавзу: АЁЛЛАР ИСЛОМ НИГОҲИДА
🎙Очилди домла Рашидов
– Тошкент вилояти Тошкент тумани “Ҳожи ота” жоме масжиди имом-хатиби
1. Исломдан аввалги жоҳилият даврида аёлларнинг ҳолати ҳақида
2. Аёллар турли ибодат ва яхшиликлар учун савоб олишда эркаклар билан тенгмилар?
3. Шариатимизда аёллар учун қандай ҳуқуқлар берилган?
4. Аёлларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайишига нималар сабаб бўлмоқда?
5. Заиф тоифага зулм ўтказадиган айрим нобакор кимсалар ҳақида
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳадис
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Банда ибодати заиф бўлса ҳам, гўзал хулқи билан охиратдаги улуғ даражаларга ва шарафли манзилларга етишади. Ёмон хулқи билан эса жаҳаннамнинг тубига тушиб кетади".
Имом Табароний ривояти.
📚@nasafziyo
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху
- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.
- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲
🍂Хайрли тонг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Иккита бир-бирига ўхшаш оят, лекин Аллоҳ таоло уларни икки хил хулоса билан якунлаган:
وَإِن تَعُدُّوا نِعْمَتَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا إِنَّ الْإِنسَانَ لَظَلُومٌ كَفَّارٌ (34)
"Ва агар Аллоҳнинг неъматларини санашга уринсангиз, уларни санаб тугата олмайсиз. Албатта, инсон зулмкор ва ношукрдир" (Иброҳим сураси, 34-оят).
وَإِن تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا إِنَّ اللَّهَ لَغَفُورٌ رَّحِيمٌ (18)
"Ва агар Аллоҳнинг неъматларини санашга уринсангиз, уларни санаб тугата олмайсиз. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва марҳаматлидир" (Наҳл сураси, 18-оят).
Биринчи оятда: Инсоннинг Аллоҳга муносабати билан тугатилган!
Иккинчи оятда: Аллоҳнинг бандага муносабати билан тугатилган!
Аллоҳ таоло нақадар буюк зот! Инсон эса нақадар ожиз ва нодон мавжудот.
Манба: /channel/tuhur
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 МЎЪМИННИНГ БУРЧИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#yoshlik #quvvat #saqlash
🌱ЁШЛИГИМНИ САҚЛАБ ҚОЛДИМ
Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий айтадилар: “Дамашқлик устозим 97 ёшда бўлсаларда, тетик, ҳатто тишлари ҳам соппа-соғ, кўзлари равшан эди. Қизиқиб бунинг сабабини сўраганимизда: “Ёшлигимизда аъзоларимизни гуноҳлардан асрагандик, қариганимизда Аллоҳ таоло уларнинг хизматидан бизни маҳрум этмади”, деб жавоб бердилар”.
✍🏻БАТАФСИЛ...
➖➖➖➖➖➖
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Тайинлов
Ислом цивилизацияси маркази директорига ўринбосар тайинланди
Даминов Иргаш Иноятович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Иргаш Даминов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаси Дин ишлари шўъбаси бош консультанти лавозимида ишлаган.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Дуо
Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:
اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً
«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала»,
деб айтар эдилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”).
Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти
📬@nasafziyo
#muftiy_minbari
📹 ИФФАТ БУ ЖАННАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Қўй, туя ва сигир ёғларининг фойдали жиҳатлари!
Оламшумул ва кутилмаган янгилик.
Қуйидаги оятга диққат қилинг:
Аллоҳ таоло айтади:
«Яҳудийларга ҳамма туёқли ҳайвонлар ва сигир ҳамда қўйнинг ёғларини ҳаром қилдик...Бу уларнинг туғёнлари учун берган жазоимиздир. Албатта, Биз ростгўймиз»
(Анъом сураси, 146-оят).
Аллоҳ азза ва жалла бу ҳайвонларнинг ёғларини яҳудийларга жазо сифатида ҳаром қилган!
Энди савол туғилади:
1. Яҳудийларнинг куфру туғёни учун жазо сифатида ейишликдан маҳрум қилинган ёғларнинг таркибида инсон организми учун қандай фойдалар бор?
2.Ҳақиқатдан ҳам кўп йиллардан буён тарғиб қилинаётган гаплар ростми? Яъни, ҳайвон ёғлари инсон организмида холестеринни оширадими?
Ушбу саволларга Саудия Арабистонидаги Ал-Аҳсо вилоятида юрак касалликлари бўйича ўтказилган халқаро конференциясида Америкалик профессор Пол Рош, (Вашингтондаги Америка неврология стресс тадқиқот институти раҳбари) ҳайратланарли жавоб берди:
Холестерин ҳақидаги ҳикоя — яҳудийларнинг ўтган асрлар давомида атайлаб ўйлаб топган ҳийласидир.
Ҳақиқат шуки, қўй, туя ёки сигир ёғларини истеъмол қилиш:
1. Инсон танасини Аллоҳнинг изни билан токсинлардан тозалайди.
2. Артерия қон томирлари ва терига эластиклик беради.
3. Жигар, ичаклар ва бутун организмни озиқлантиради.
4. Энергия даражасини юқорига кўтаради.
Шунингдек, ҳайвон ёғи ҳеч қачон холестерин ёки юрак хуружига сабаб бўлмайди.
Манба: /channel/tuhur
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
23.12.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 07:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:45;
🕋 Шом 17:25;
🕋 Хуфтон 18:55.
🪻ХАЙРЛИ ТОНГ!
Банда баъзи вақтларда холи қолиб, дуо, зикр, намоз, тафаккур, нафсини сарҳисоб қилиш ва қалбини ислоҳ қилиш билан машғул бўлмоғи лозим.
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
@nasafziyo
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#hikmat_tavba_rahmat
🤲 РАҲМАТИ КЕНГ РОББИМ
📝 Нажиб Маҳфуз айтадилар:
"Ҳатто тавба ҳақида ўйлаш ҳам тавба ҳисобланади дейилади.
Ўз раҳматинг билан бизни ҳижолатда қолдирдинг ё Аллоҳим".
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
«Субҳоналлоҳ!» дегандаги ҳайрат маъноси Аллоҳнинг нуқсонсиз эканини билмоқдан келиб чиқади. Араб тилида муҳаббатдан, ҳайронликдан, ҳайратдан ҳосил бўлган туйғуни ифодалайдиган сўз бу. Мен ўйлайманки, «Субҳоналлоҳ» – Аллоҳ ишқи ва муҳаббатини ифодаловчи сўздир... Ҳа, муҳаббатни ифода қилган сўз бу! «Ё Раббий! Мен Сени севаман, Сенга ошиқман!» деган ифоданинг арабчаси бу.
Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон
@nasafziyo
#Данагидан_мағзи_ширинда😊
Дунёдаги энг яхши бобо менинг бобом десам янглишмаган бўламан.
Меҳрибон бобожонларимиз доимо соғ-омон бўлишсин🤲🏼
Меҳрибон бобожонларимизга юбориб қўямиз🥰
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
«Ёш йигит кекса кишини ёши улуғлиги учун ҳурмат қилса, Аллоҳ таоло уни ҳам кексайганида ҳурмат қилинадиганлар қаторига қўяди».
Имом Термизий ривояти
📚@nasafziyo