ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz
Тонгги зикр📿
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِيْنَ اللَّهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمَ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيْهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ.
Ўқилиши: “Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
📧@nasafziyo
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: “Муздек совуқ сувни ҳаммом, жимоъ, жисмоний машқлар ва иссиқ овқатдан сўнг ичмоқдан сақланиш лозим. Шунингдек, йўтали борларга, кўкрагида оғриғи борларга, жигари заифларга ва совуқ мижозли кишиларга ҳам муздек совуқ сув ичиш тавсия этилмайди”.
“Тиббун набавий” асаридан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
Тавбага туртки бўлувчи сабаблар:
Мўмин киши:
1. Гуноҳ-маъсиятларнинг оқибатидаги мусибатларни ўйлайди.
2. Аллоҳ таолонинг ғазабининг хатарини ўйлайди.
3. Қиёмат куни азобга бардош қила олмаслигини ўйлайди.
4. Аллоҳ ҳузурида турганда уялиб қолишини ўйлайди.
#Ҳадис
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Иккита гуноҳ борки, уларнинг жазоси дунёда ҳам тезлаштирилади. Улар: зулм ва (ота-онага) оқ бўлиш".
Имом Бухорий "Адабул муфрад"да ривоят қилган.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🌷ХАЙРЛИ ТОНГ!🌷
Салавот
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий сoллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга тонг отганида ўнта ва кеч кирганида ўнта салавот айтса, Қиёмат куни шафоатимга эришади», дедилар. (Имом Табароний ривояти).
«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳиима ва ъала али Иброҳиим, иннака ҳамиидум мажиид. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳиима ва ъала али Иброҳиим, иннака ҳамиидум мажиид».
(Маъноси: «Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг
оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва У Зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан».)
Ҳотим Зоҳид: “Биродарингда бирон айбни кўриб ундан буни яширсанг, унга хиёнат қилибсан. Агар уни бошқага айтсанг, уни ғийбат қилибсан. Агар у айбни унда юзага чиқарсанг, у ҳолда уни қўрқитиб юборасан”, деди.
Бир киши сўради: “Унда нима қилиш керак?”. “Унга бироз ишора қиласанда, ортга ўгириласан, бошқа гаплар каби бир четга ташлаб қўясан”, деди.
#Ҳалоллик
📜Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: "Ботирларнинг ишини ўзингга лозим тут. У ҳалол касб қилиш ва оилага нафақа қилишдир", деди.
"Ҳилятул авлиё" асаридан.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
МЕРОС ФАҚАТ КИЧИК ФАРЗАНДГА ҚОЛАДИМИ?
#meros
Баъзан вафот қилган кимсадан қолган мерос молининг ҳаммасини катта фарзанд еб юбориб, бошқаларига ҳеч нарса қолмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мазкур зулм қилинган кичик фарзандларга нажот бериб, молини зиёда этади ва бой қилиб қўяди. Ўша мерос молини еб юборган катта фарзандни фақир этиб, кичиклари эшигига келадиган қилиб қўяди. "Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар" (Юсуф сураси, 21-оят).
Таржимон изоҳи:
Ҳозирги пайтда халқимиз мерос масаласига жуда эътиборсиз бўлиб қолган. Биров вафот қилгач уни уйида мерос бўлинмай туриб таомланиш ножоиздир, чунки маййитдан қолган мол меросхўрлар моли бўлиб, уни ейиш ҳаромдир. Шунингдек, мерос молига кўп ҳолда уйда қолган фарзанд эга бўлиши ҳам бор гап. Меросхўрлар ҳаққи поймол бўлаётгани ҳеч кимни қизиқтирмайди. Намоз, рўза каби арконлардан фарқли ўлароқ, меросдаги улушларнинг деярли ҳаммаси Қуръон оятлари билан собит бўлган. Шу каби маййитдан қолган мол -дунёда фақатгина ўғиллар эмас, гарчи турмуши ва эри бўлса-да қизларнинг ҳам ҳаққи бор. Вафот қилган кимса ота ёки она бўлиб, уларнинг ҳаётлик даврида кимнингдир номига ўтказиб қўйган уй ёки машина каби нарсалари ўша ўтказилган одамнинг мулки ҳисобланиб, мерос молига қўшилмайди. Мусулмонлар бировга зулм қилиш, ҳаққини ноҳақ ейишдан қўрқишади. Аммо нимагадир айнан мерос масаласида мана шу икки нарса борлигига эътибор қилишмайди. Ота вафот қилгач, барча ўғил қизлар мерос моли бўлиниб бўлгач, онага ёки уларнинг бирига ўз улушларини ҳадя қилишлари жоиз. Қайнотам вафот қилди. Аҳлиямиз таъзия кунлари ота уйда бўлди. Мерос моли бўлиниб, аҳлиямизга 1750 доллар тегибди.
- Мерос молини онамга ҳадя қилдим, розимисиз? - деди у.
- Албатта, розиман, бу сизнинг молингиз, нима қилиш ўзингизнинг ихтиёрингизда, – дедим.
Хурсанд бўлиб:
- Раҳмат, ака-укалар, опа-сингиллар ҳаммамиз онамга ҳадя қилдик, – деди.
Мерос бўлинишига мисол:
- Масалан, ота вафот қилиб ундан юз миллион сўм пул қолди. Аёли, уч ўғли ва икки қизи қолди. Мерос молининг саккиздан бири аёлига тегади. Яъни ўн икки миллион беш юз минг. Қолган саксон етти миллион беш юз мингда уч ўғилнинг ҳар бирининг ҳиссасидан икки қизнинг ҳар бирининг ҳиссаси бир баравар кам бўлади. Шунда уч ўғил йигирма бир миллион саккиз юз етмиш беш мингдан олишади. Икки қизга ўн миллион тўққиз юз ўттиз етти минг сўм тегади. Мана шу билан Аллоҳ таоло буюрган иш амалга оширилиб, ҳамманинг ҳаққи адо этилган бўлади. Мерос масаласида аҳли илм устозларга мурожаат қилиниши энг мақбул йўл бўлади.
«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.
@nasafziyo | @nasafziyo
#duo🤲🏼
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб этсин!
@nasafziyo | @nasafziyo
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
07.04.2025 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 05:35;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 17:15;
🕋 Шом 19:10;
🕋 Хуфтон 20:40.
АЖАБЛАНАРЛИ ИМТИҲОН
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
#Кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг мукаммал калималари билан У Зот яратган барча нарсаларнинг шарридан паноҳ тилайман».
Хавла бинт Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир манзилга тушса, «Аъуузу би калимаатиллааҳит тааммаати мин шарри маа холақ» десин, шунда ўша ердан жўнаб кетгунича унга ҳеч нарса зарар етказмайди».
(«Саҳиҳи Муслим», 2708)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан.
#Мусофирчиликдаги_яқинларимиз
Ёки бир жойга кўчиб борган дўстларимиз бу дуони албатта ўқишлари шарт, манфаатли бўлади иншааллоҳ!
🤲🏼@nasafziyo
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
🌙 АЙБ ҚИДИРИШ ОСОН - ИБРАТ ОЛИШ ҚИЙИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят
@nasafziyo
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРАКАТУҲ!
Хайрли тонг!🍃
АЛЛОҲ насиб этган яна бир тонг муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин...
📿🕋📿🕌📿🕋
Бутун ер юзини изласак ҳам:
ОНА каби чексиз меҳрибон
ОТА каби тенгсиз қадрдон
ИЙМОН каби туганмас давлат
ИСЛОМ каби тенги йўқ қудрат
Тинчлик каби буюк неъмат топа олмаймиз…
🤲🏻
Бошлаган янги кунимиз хайрли, унумли ва барокатли бўлсин!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
#muftiy_minbari
🌙 ИККИ ДУНЁНИ ОБОД ҚИЛУВЧИ ФАЗИЛАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
ИНТЕРНЕТДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
#Кун_ҳикмати
Икки нарса инсонда бардавом бўлмайди: ёшлик ва қувват.
Икки нарса ҳаммага фойда беради: яхши хулқ ва бағрикенглик.
Икки нарса инсоннинг шаънини кўтаради: тавозеъ ва ҳожатмандлик.
Икки нарса балони даф қилади: садақа ва силаи раҳм.
@nasafziyo | @nasafziyo
Беморни зиёрат қилиш
مَنْ عَادَ مَرِيضًا أَوْ زَارَ أَخًا لَهُ فِي اللَّهِ نَادَاهُ مُنَادٍ أَنْ طِبْتَ وَطَابَ مَمْشَاكَ، وَتَبَوَّأْتَ مِنَ الْجَنَّةِ مَنْزِلًا
(Имом Тирмизий)
“Кимки бир беморни, ёки Аллоҳ учун бир дўстини зиёрат қилса, бир фаришта унга нидо қилади:
"Поксан, юрган йўлинг ҳам пок, сен жаннатда бир мақомга етишдинг".
Бемор зиёрати фақат ахлоқий бурч эмас, балки жаннатга олиб борадиган ибодатдир.
Аллоҳ учун қилган ҳар бир зиёрат — қалбни софлаштиради, қалбда муҳаббат ва раҳмат уйғотади.
Юзда табассум, тилда тасалли, қалбда ихлос бўлса, бу зиёрат ибодатнинг аъло намунасига айланади.
Бемор зиёратида асосий одоблар
1. Ниятни холис қилиш – фақат Аллоҳ учун.
2. Беморни ортиқча чарчатмаслик – зиёратни узоққа чўзмаслик.
3. Ёрдам ва тасалли сўзлари айтиш – масалан:
لَا بَأْسَ، طَهُورٌ إِنْ شَاءَ اللَّهُ
“Зарари йўқ, Аллоҳ хоҳласа бу (касаллик) покланишдир.”
(Бухорий ривояти)
4. Дуо қилиш – шифо ва сабр тилаш.
5. Қалбни юмшатадиган гаплар – ёрдам беришга тайёр эканингизни билдириш.
@nasafziyo | @nasafziyo
#muftiy_minbari
🌙 РАҲМОНГА СУЮКЛИ ИККИ КАЛИМА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Машойихлар айтганларки: “Қуръон ва илмни зеҳнга эмас, қалбга ёзинглар.” Бу сўзнинг маъноси шундаки, илм ва Қуръон қалбда таъсир қилсагина, у инсонни ўзгартириши ва етаклаши мумкин.
📚Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Қабр зиёрати одоби
زُورُوا الْقُبُورَ فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ الْمَوْتَ
(Абу Довуд, Тирмизий)
“Қабрларни зиёрат қилинглар! Зеро, у сизларга ўлимни эслатади.”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқидан иқтибослар
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Ҳиёнат оғир синов.. Дўстдан бўладими, ёки бошқасидан фарқи аҳамиятсиз. Ҳар қандай бардошли юрак ҳам ҳиёнат сабаб музлаши аниқ.
Лекин сиз изтироблар қурбонига айланманг. Балки сиз кутмаган жойингизда сиз ҳатто ўйламаган инсон сизни кутиб, ҳаққингизга дуо қилаётгандир. Аллоҳнинг ҳикматини кутинг!
Пайғамбаримиз ﷺ Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга ўргатган фазилатли дуо
Бир куни Пайғамбаримиз ﷺ Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг қўлларидан ушлаб, шундай дедилар:
"Эй Муоз! Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман. Шунинг учун сенга бир насиҳат қиламан: ҳар фарз намозидан кейин қуйидаги дуони айтишни ҳеч қачон унутма!"
اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ
"Аллоҳумма аъинний аъла зикрика ва шукрика ва хусни ибадатика."
Маьноси:
"Эй Аллоҳ! Сени зикр қилишда, Сенга шукр айтишда ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам бер!"
(Абу Довуд ривояти)
Шундай экан, ибодатни осон қилиш учун Роббингиздан ёрдам сўрашни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
Ассалому алайкум,
ХАЙРЛИ ТОНГ!
«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»
🌱@nasafziyo
Ўзгаларга озор бериш
عَنْ أَبِي ذَرٍّ قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، أَيُّ الْإِسْلَامِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: «مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ»
(رواه البخاري ومسلم)
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У зот айтдилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Исломдаги гўзал амаллардан қайси бири афзалроқ?» Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«(Ҳақиқий) мусулмон – бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан озор кўрмаган одамдир», – дедилар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган).
Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонлар билан муомала қилишда энг муҳим одоблардан бири ҳақида таъкидлаганлар: ўзгаларга озор бермаслик.
Тил билан озор бермаслик – таҳқирлаш, ғийбат қилиш, ёлғон гапириш, кимнидир ҳақорат қилиш каби ишлардан тийилишни ўз ичига олади. Зеро, инсоннинг тили уни жаннатга ҳам етаклаши, дўзахга ҳам судраши мумкин.
Қўл билан озор бермаслик – зулм қилмаслик, кимнингдир ҳақига хиёнат қилмаслик, мол-мулкка ёки ҳаётга тажовуз қилмасликни англатади. Чунки бировга зулм қилиш нафақат у шахсга, балки бутун жамиятга салбий таъсир кўрсатади.
Бу ҳадисдан чиқадиган хулоса шуки, мусулмон киши фақатгина ибодатлар билан эмас, балки ўз ахлоқи ва муомаласи билан ҳам юксак даражага эришади. Ҳақиқий иймон эгаси ўзгаларга наф келтирадиган, ёмонлик қилмайдиган, одамларга фойдаси тегадиган инсон бўлиши керак.
Аллоҳ таоло бизларни ҳамиша яхши сўз гапирадиган ва ўзгаларга озор бермайдиган бандаларидан қилсин!
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
@nasafziyo I @nasafziyo
Тобеъинлардан Муовия ибн Қурра роҳимаҳуллоҳ: «Қиёмат куни энг кўп ҳисоб китоб қилиниб, сўроққа тутиладиган киши соғлом бўлатуриб бекорчи бўлган кимсадир», дедилар.
«Ал-Мужоласа ва жавоҳирул ъилми» номли китобдан.
Каналга уланиш учун👉 @nasafziyo