nasafziyo | Unsorted

Telegram-канал nasafziyo - nasafziyo.uz I Расмий

92773

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Subscribe to a channel

nasafziyo.uz I Расмий

#bugunning_muhim_mavzusi № 23

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИНИНГ ДАЛИЛЛАРИ ШУНЧАЛИК КУЧЛИ(МИ?)

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Олтинга тенг насиҳатлар

Олдингга ташвишли одам келса, унга қулоқ тут, тингла.
Олдингга бирон узр сўраб келса, кечир.
Бирон муҳтожни қасд қилсанг, унга инфоқ қил.
Чўнтагингда Мусҳаф бўлиши матлуб эмас, балки аҳлоқингда оят(га амал) бўлиши матлубдир.
Атрофимиздаги барча нарсалар кетади ва ғоиб бўлади, фақат (инсонларга кўрсатилган) яхшиликкина қалбларда экилган ҳолда сақланиб қолажак.

Инсонлар қалбига хайр ва поклик (уруғларини) экадиган одамга саломлар бўлсин!

Сени кўрганлар сени тарбия қилган (ота-онанг)ни дуо қиладиган бўлишсин. (яъни, кўп савоб ишлар ва эзгу амал қилгинки, буни кўриб одамлар ота-онангга раҳмат дейишсин).
Қалб поклиги, софдиллик аҳмоқлик эмас, балки Аллоҳ таоло одамлардан ажратиб оладиган фитратдир.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Оли Имрон сурасидаги 18-оятнинг фазилати

شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ 
Шаҳидаллоҳу ла илаҳа илла ҳува вал малааикату ва улул илми қооиман билқисти ла илаҳа илла ҳувал азийзул ҳакийм.
"Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам гувоҳлик бердилар. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир".

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким ушбу оятни ўқиб, охирида "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ эканлигига мен ҳам гувоҳман" деса, Аллоҳ таоло ушбу оятнинг ҳарфлари ададича фаришталарни қиёмат кунигача ўша кишининг ҳақига истиғфор айттириб қўяди".
Яна дедилар: "Ким уйқуга ётишидан олдин ушбу оятни ўқиса, Аллоҳ таоло етмиш мингта фариштани яратади ва улар қиёмат кунигача ўша кишининг ҳақига истиғфор айтиб турадилар".

Абу Ғолиб айтадилар: мен Куфага тижорат қилиш учун борганимда Аъмашга қўшни бўлиб турдим. Шунда у кишини ҳар кеча ушбу оятни такрор ва такрор ўқигани ва ундан кейин "Мен ҳам Аллоҳ гувоҳлик берган нарсага гувоҳман, мен ушбу гувоҳлигимни Аллоҳга омонат қилиб топшираман. Қиёмат кунида Аллоҳ таоло менга омонатимни қайтаргай" деганларини эшитар эдим. Шунда у кишидан бунинг сабабини сўраганимда, айтган эдилар: Абу Воил менга Ибн Масъуддан ривоят қилиб айтган, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ким ушбу оятни ўқиб, охирида ушбу калималарни айтса, қиёмат кунида Аллоҳ таоло унга хитоб қилиб шундай дейди: Бандам менга берган ваъдангда турдинг, яъни тавҳидда, Мен ҳам Ўз ваъдамда тураман, - Эй, малоикаларим! Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар, бу бандам хоҳлаган эшигидан кирсин, дейди.

Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Маърифий суҳбатлар: Динимизда молу-давлатга муносабат

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Кун ҳикмати

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Сабоҳиддий Али айтганидек:

“Тинчгина бир бурчакда яшаш керак”.

Марказлашдингми фақат яхши ҳаётга эмас балки муаммолар томон ҳам марказлашган бўласан.  Умр қисқа у таваккал қилишга арзимайди. Таваккал қилмоқчимисан фақатгина Аллоҳга суяниб қил. Бандага ишониб қилинган таваккал гўёки дарахтга ишониб, харсанг остида туришдек гап. Харсанг қўзғалганда на ишонганинг, на ўзинг омон қоласан.

Каналга уланиш👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#muftiy_minbari

📹 ИЛМ-МАЪРИФАТ ҚОЛДИРАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

«Ҳаёт – жуда ғаройиб. Бу дунёга ҳеч вақосиз келамиз. Сўнгра ҳамма нарса учун қирпичоқ бўламиз. Сўнгра ҳамма нарсани тарк этиб, ҳеч нарсасиз кетамиз».
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Абу Жаҳл (Амр ибн Ҳишом)га: «Муҳаммадга ҳижрат кечасида кўз ўнгингларда уйидан чиқиб, ҳамроҳига етиб олишига қандай қўйиб қўйдинглар? Нега эшигини синдириб кириб, тўшагида ётган жойида тутмадинглар?” дейилганида, у: “Араблар Амр ибн Ҳишом Муҳаммаднинг қизларини қўрқитибди ва уйининг ҳурматини бузибди, дейишларини истайсизми?!» деган эди.

Мен жоҳилият аҳлоқи қандай бўлганини сўзлаяпман.

Манба: @arabicuz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Видео
#умра_қилиш_тартиби


🎙5-суҳбат: Эҳромда ман қилинган ва рухсат берилган ишлар

02:18 - Тикилган кийим ман қилинган;
04:36 - Бошни ёпиш мумкин эмас;
06:07 - Хушбўйликлардан сақланиш;
07:40 - Соч-соқолига тегмаслик;
10:06 - Тирноқ олмаслик;
12:20 - Эҳромда рухсат берилган ишлар.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

ҚИЁМАТДА ОМОНЛИК

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#muftiy_minbari

📹 ЭҲСОННИНГ АФЗАЛИ ОТА-ОНАГА ҚИЛИНГАНИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Чорасизликда қолган киши дуо қилганда дуосини қабул қиладиган ва ёмонликларни даф қиладиган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. У зот бандаларини фазлидан сўрашга чорлайди ва уларнинг дуоларини ижобат қилишини ваъда қилади. Парвардигорига зикр ва дуо билан энг яқин бўлган зот Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, оилаларига ва саҳобаларига ва  қиёмат кунигача ҳидоят йўлига эргашганларга салавот ва саломлар бўлсин!

Аммо баъду.
Ҳеч бир дин йўқки, дуога Ислом динидек кенг тарғиб қилган бўлса ва ҳеч бир китоб йўқки, Қуръони каримдек Аллоҳга турли услубда дуо ила ибодат қилишга қизиқтирган бўлса. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
"Қачонки, бандаларим Мен ҳақимда сўрасалар, албатта, Мен яқинман. Менга дуо қилганнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, улар ҳам Менга қулоқ солсинлар ва Менга иймон келтирсинлар, шоядки шунда тўғри йўлни топсалар" (Бақара сураси, 186-оят).
Яна шундай дейди:
"Аллоҳдан Унинг фазлини сўранглар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир" (Нисо сураси, 32-оят).
Яна айтади:
"Раббингиз айтди: Менга дуо қилинглар, ижобат қиламан. Албатта, Менга дуо қилишдан такаббурланганлар хор бўлган ҳолда жаҳаннамга кирадилар" (Ғофир сураси, 60-оят).

Дуога чорлашнинг услубларидан яна бири – Аллоҳнинг пайғамбарлари ва уларнинг издошлари қилган дуоларини мисол сифатида келтиришдир. Масалан, Одам алайҳиссалом ва жуфтининг дуоси:
"Эй Роббимиз! Биз ўз жонимизга зулм қилдик. Агар Сен бизларни мағфират қилмасанг ва бизларга раҳм қилмасанг, албатта, зиёнкорлардан бўламиз" (Аъроф сураси, 23-оят).
Нўҳ алайҳиссаломнинг дуоси:
"Раббим! Мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер, деб дуо қилди" (Қамар сураси, 10-оят). "Эй Роббим! Мени, ота-онамни, уйимга иймон билан кирганларни, иймонли эркак ва аёлларни мағфират қил" (Нуҳ сураси, 28-оят).
Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоси:
"Эй Роббим! Бу шаҳарни омон қил. Мени ва фарзандларимни бутларга сиғинишдан сақла" (Иброҳим сураси, 35-оят).
Юсуф алайҳиссаломнинг дуоси:
"Эй Роббим! Сен менга подшоҳликни бердинг ва тушларни таъбир қилишни ўргатдинг. Сен осмонлар ва ерни яратган зотсан. Ўзинг менинг дунё ва охиратдаги эгамсан. Мени мусулмон бўлган ҳолда вафот этдир ва солиҳлар қаторига қўш" (Юсуф сураси, 101-оят).
Шуъайб алайҳиссаломнинг дуолари: "Эй Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳаққоний ҳукм қил! Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшисидирсан" (Аъроф сураси, 89-оят).
Мусо алайҳиссаломнинг дуолари: "Эй Раббим! Мен учун нима яхшилик туширсанг, ўшанга муҳтождирман" (Қасас сураси, 24-оят). 
Фиръавнинг сеҳргарлари имонга келганларидан кейин қилган дуолари: "Эй раббимиз! Устимизга сабр ёғдиргин ва бизни мусулмон ҳолимизда вафот эттир!" (Аъроф сураси, 124-оят).
Фиръавннинг аёли Осиёнинг дуоси: "Эй Раббим! Ўзинг мен учун ҳузурингда бир уй бино қилгин, менга Фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин. Мени золимлар қавмидан халос этгин" (Таҳрим сураси, 11-оят).
Асҳоби Каҳфнинг дуолари: "Эй Раббимиз! Бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин ва бизларнинг ишимизни Ўзинг тўғрилагин" (Каҳф сураси, 10-оят).
Исо алайҳиссаломнинг Ҳаворийлари дуоси: "Эй Раббимиз! Нозил қилган нарсангга имон келтирдик ва пайғамбарга эргашдик. Шундай экан, бизни гувоҳлик берувчилар билан бирга ёзгин" (Оли Имрон сураси, 53-оят).

Булардан ташқари Оли Имрон сурасининг охиридаги Ақл эгаларининг дуолари, Бақара сурасининг охиридаги дуолар шулар жумласидандир.
Қуръон дуолари шунчалик кўпки, уларнинг ҳар бири Аллоҳга яқинлашиш ва ҳаётда дуо аҳамиятини тушуниш учун улкан ибратдир.

Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Кун_ҳикмати

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#muftiy_minbari

📹 ТАРБИЯЛИ ФАРЗАНД ҲАМ САДАҚАИ ЖОРИЯДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

ҚУРЪОН ЁД ОЛГАНЛАР!
📖
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Барчаси👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўп лаънат айтувчи киши қиёмат кунида шафоатчи ҳам, гувоҳлик берувчи ҳам бўлмайди», дедилар.

Имом Муслим ривояти.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#duo #hadis #tong_otganda #kech_kirganda
🤲 Kim har kuni tong otganida va kech kirganida...

Abu Dardo roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:

"Kim har kuni tong otganida va kech kirganida:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Hasbiyallohu laa ilaha illa huva ’alayhi tavakkaltu va huva robbul ’arshil ’aziym" (Alloh menga kifoya qiladi. Undan boshqa iloh yo‘q. Unga tavakkal qildim. U ulug‘ arshning Rabbidir), deb yetti marta aytsa, uning dunyo va oxiratdagi muhim ishlarida Allohning O‘zi kifoya qiladi",
dedilar.

Ibn Sunniy rivoyatlari.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️

Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲


Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ишқ катта айрилиқлардан қўрқмайди.
Ишқ кичик ёлғонлардан
ўлади.


Мавлоно Румий

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

ҚАБРДАГИ САВОЛ-ЖАВОБ ҚАЙСИ ТИЛДА БЎЛАДИ?
#савдо

❓1469-CАВОЛ: Қабрда савол-жавоб қайси тилда бўлади? Баъзилар араб тили дейишди. Шунга кўра вафот этган киши араб тилини тушунмасачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабрда бўладиган савол-жавоблар бизга нисбатан ғайб бўлиб, савол-жавоблар муайян тилда бўлиши ҳақида бирор оят ва ҳадисда очиқ айтилмаган. Шунинг учун бу борада баҳс-мунозаралардан тилни тийишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Бу билан машғул бўлиш кишининг дини ва дунёси учун ҳеч қандай фойда келтирмайди. Албатта, ҳар бир қавмга ўзининг тилидан пайғамбар юборган Ҳаким зот бўлмиш – Аллоҳ таоло қабрда ҳам бандани ноқулай ҳолга солиб қўймайди.
Биз билишимиз лозим бўлаган нарса – қабрда киши айрим саволлар билан имтиҳон қилиниши ва саволлар берилиши ҳақ ва ростдир. Зеро, бу борада кўплаб ҳадислар нақл қилинган. Жумладан, Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон маййитнинг дафнидан фориғ бўлсалар қабр устига келиб:
استغفروا لأخيكم ، و سَلوا له التثبيتَ ، فإنَّه الآنَ يُسألُ
“Биродарингиз учун истиғфор айтинг. Унга сабот сўранг. Чунки ҳозир у сўралади”, дер эдилар (Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривоят қилишган).
Аммо ушбу савол-жавоб айнан қайси тилда бўлиши маълум эмас. Шуниси аниқки, у ердаги саволлар банда тушунадиган ва англайдиган ҳолатда бўлади. Шунинг учун ҳам Аллома Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ:
وَيُحْتَمَلُ مَعَ ذَلِكَ أَنْ يَكُونَ خِطَابُ كُلِّ أَحَدٍ بِلِسَانِهِ
“Ҳар кимга ўзининг тилида хитоб қилиниши эҳтимоли бор” деганлар (“Ал-имтаъ бил-арбаин ал-мутабайинатис-самоъ” китоби).
Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

МУЧАЛ ЁШИДА ЭҲСОН ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Яқинда бир танишимдан эшитиб қолдим, ўғлининг мучал ёшида кимгадир сарпо ёки бош оёқ сарпога лойиқ пул, бериб эҳсон қилиш керак экан. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда фарзанд мучал ёшига етганида кимгадир эҳсон қилиши шарт, деган кўрсатма йўқ. Чунки шариатда ихтиёрий эҳсонлар учун қатъий бир вақт белгилаб берилмаган. Киши имкониятига қараб қачон бўлса ҳам эҳсон қилиши савобли ишдир. Зеро ҳадиси қудсийда шундай дейилади:
قالَ اللَّهُ تَبارَكَ وتَعالَى: يا ابْنَ آدَمَ أنْفِقْ أُنْفِقْ عَلَيْكَ
“Аллоҳ табарока ва таоло айтди: “Эй, Одам боласи! Инфоқ-эҳсон қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан...”” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#САВОЛ_ЖАВОБ

ЁЛҒОН ИШЛАТИШ ЖОИЗ БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА


https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

ХАЙРЛИ ТОНГ!

«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»


🍂@nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Суннати набавияда ҳам дуо борасида янада кенгроқ ва батафсилроқ маълумотлар келтирилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинишича, у зот: "Дуо бу, ибодатдир", деганлар ва бу сўзларига Аллоҳ таолонинг қуйидаги каломини далил сифатида тиловат қилганлар: "Раббингиз айтди: Менга дуо қилинглар, сизларга жавоб бераман. Албатта, Менга ибодат қилишдан такаббурланганлар хор бўлган ҳолда жаҳаннамга кирадилар" (Ғофир сураси, 60-оят).
Ушбу оятда "дуо" сўзи ўрнига "ибодат" сўзи ишлатилган. Чунки ибодатнинг моҳияти – Аллоҳга муҳтожликни ҳис этиш ва Унга илтижо қилишдир. Бу эса дуо ва Аллоҳга ёлбориш орқали ўз аксини топади.

Бобларга ва мавзуларга ажратиб ёзилган барча ҳадис тўпламларида "Зикр ва дуо" ёки "Дуолар" деб номланган махсус боблар мавжуд. Шунингдек, алоҳида "Истиғфор" ёки "Набий алайҳиссаломга саловат айтиш" ҳақида китоблар ҳам бор, чунки булар ҳам дуонинг турлари ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турли вақтларда, ҳолатларда ва вазиятларда Аллоҳга қилган дуолари ва зикрлари бизга мерос бўлиб қолган. Бу дуоларда набавий нурининг ёруғлиги ва рисолат гулзорининг ҳиди уфуриб туради. Имом Насоий ва унинг шогирди Ибн Суннийнинг давридан бошлаб дуолар ҳақида алоҳида китоблар ёзила бошлади. Улардан сўнг Имом Нававийнинг "Ал-Азкор", Ибн Таймиянинг "Ал-Калим ат-Таййиб", Ибн Қайюмнинг "Ал-Вобил ас-Саййиб", Жазарийнинг "Ал-Ҳисн ал-Ҳасийн", Шавконийнинг "Туҳфат аз-Зокирин" ва бошқалар шулар жумласидандир.
Бизнинг замонамизда эса катта олим шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Хотамун набийнинг наздида зикр ва дуо санъати" номли асарини ёзган. Бу китобда у набавий дуо ва зикрларни адабий маҳорат, даъватчи руҳи, мўмин қалби ва Аллоҳ ҳамда Расулига муҳаббат тафти билан баён қилган.

Ҳақиқатдан ҳам, набавий дуолар бебаҳо мероски, уларнинг ҳар бири устида алоҳида тадқиқотлар олиб борилса арзийди. Унинг балоғати ва ширалиги жиҳатидан, мазмуни ва маъноси нуқтаи назаридан, ақл ва қалбга таъсири жиҳатидан адабиётшунослар, руҳшунослар, тарбиячилар, даъватчилар ва бошқа соҳа мутахассислари томонидан илмий изланиш учун жуда катта манба ҳисобланади.

Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Қуръон фазилатлари ҳақида

Кимгаки Қуръон ўқилса, ўзини худди Аллоҳ унга хитоб қилаётганини тинглаётгандай тутсин. Ана шунда эшитганларининг маънолари, латоифлари ва ажойиботлари қалбини тўлдиради.


“Мадорижус соликийн”дан.

Манба: @arabicuz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

НАСИЯГА СОТГАН НАРСАСИНИ АРЗОНРОҚҚА ҚАЙТА СОТИБ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ
#савдо

❓1468-CАВОЛ: Бир одам машинасини 1 йилда бўлиб тўлашга 17 мингга сотди. Харидор маълум муддатдан кейин ўша машинани бозорга олиб чиқиб, 12 мингга сота олмабди. Кейин ўша машинани биринчи сотган одам ўзи қайта савдо қилиб, нақдга 12 мингга сотиб олибди. Шу савдо шаръан тўғри бўлганми? Агар тўғри бўлмаган бўлса, булар қандай йўл тутишлари керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай савдо дуруст эмас. Чунки бундай ҳолатда харидор ҳеч нарсага эга бўлмасдан қарздор бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий шундай деганлар:
(و) فسد (شراء ما باع بنفسه أو بوكيله ) من الذي اشتراه ( بالأقل ) من قدر الثمن الأول ( قبل نقد ) كل (الثمن) الأول. صورته: باع شيئا بعشرة ولم يقبض الثمن ثم شراه بخمسة لم يجز
“Киши ўзи ёки вакили сотган нарсанинг пулини тўлиқ олмасдан аввал харидордан аввалги нархдан арзонга сотиб олиши – шаръан фосид савдодир (яъни, жоиз эмас). Бундай савдонинг кўриниши: Сотувчи 10 га бир нарса сотди ва пулини қўлига олмади. Кейин уни 5 га ўзи қайтиб сотиб олса, жоиз эмас” (“Дуррул-мухтор” китоби).
Демак, сотувчи сотган нарсасини ҳамма пулини олишидан аввал уни арзонроққа сотиб олиши жоиз эмас ва бундай савдони бузиш лозим бўлади. Лекин, сотувчи насияга сотган нарсасини аввалги нархда ёки ундан кўпроқ нархга сотиб олиши жоиз.
Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, мазкур савдо кўринишида агар маҳсулот харидорнинг мулкидан чиқиб, яна янги мулк бўлиб қайтиб келса: масалан, учинчи шахсга сотса ва савдони бекор қилиб қайтариб олса, ёки учинчи шахс ўша маҳсулотни сотиб олгандан кейин унга совға қилса, ана ўшанда аввалги сотувчи аввалги нархидан озроғига қайта сотиб олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм шундай дейдилар:
ولو خرج المبيع عن ملك المشتري ثم عاد إليه فإن عاد إليه بحكم ملك جديد كالإقالة قبل القبض أو بعده أو بالشراء أو الهبة أو بالميراث فشراء البائع منه بالأقل جائز،
яъни: “Агар товар харидорнинг мулкидан чиқиб, янги мулк ҳукмида ўзига яна қайтиб келса, масалан савдони бекор қилиш билан қайтса (бунда қабздан олдин ёки кейин бўлишнинг аҳамияти йўқ) ёки кимгадир сотиб, яна қайтиб сотиб олса, ёки кимдандир совға сифатида қабул қилиб олса ёхуд мерос орқали қайтиб келса, харидордан ўша маҳсулотнинг биринчи эгаси аввалги нархидан озига сотиб олиши жоиз бўлади” (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).
Хулоса қилиб айтганда, саволда сўралган масалада иккинчи савдони бузиш лозим бўлади. Бунинг ечими сифатида ўша машинани бозорда аввалги эгасидан бошқа одамга сотиб, ундан тушган пулни биринчи савдодан юзага келган муддатли қарзни тўлаш ва қолган суммани келишилган муддатда бўлиб тўлаш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

02.12.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 07:00;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:40;
🕋 Шом 17:20;
🕋 Хуфтон 18:50.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel