ИБРАТ ОЛИШ УЧУН КИФОЯЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📲 https://youtu.be/ozt8BOwLrcs?si=dbGCCbE-Qre5Hk-b
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
30.12.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 07:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:45;
🕋 Шом 17:30;
🕋 Хуфтон 19:00.
Араб бадавийларининг қадимий шундай машҳур ҳикмати бор:
"Найза қиммат, ўлжа эса бор йўғи битта пашша".
Бу ҳикмат аҳамиятсиз одамлар билан бемаъни жанжаллар ҳаётингизни ўғирлайди, фикрингизни чалғитади ва режаларингизни бузади, деган маънони билдиради.
Вақт ўтганидан сўнг, ҳаётингизда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган жанжалларга аралашиб юрганингизни тушуниб етасиз ва бу сизни ҳаётингиздаги асосий мақсадларингиздан чалғитиб қўйганини англайсиз.
Ҳаётимиздаги кўплаб нарсалар биздан ҳатто бирон-бир реакция билдирилишига ҳам арзимайди.
Энг яхшиси, тинч яшаш ва миллионлаб бемаъни тортишувлардан ўзимизни четда тутишдир.
Манба: /channel/tuhur
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#duo
Барча дуоларни жамловчи дуо
اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма саъалака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам, ва наъузу бика мин шарри мастаъоза минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам, ва антал мустаъону ва ъалайкал балағу валаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ.
Маъноси: Аллоҳим, Набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман. Ва Н абиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Ва Сен ёрдам сўралувчи Зотсан. Етуклик Сенгадир. Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир.
(Имом Термизий ривояти).
🤲/channel/nasafziyo
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
☘️ 🌷 💐 ☘️
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
📬@nasafziyo
#muftiy_minbari
📹 ИНСОНЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ФИТНАНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ ОМИЛЛАР
Фитнани келтириб чиқарувчи жуда кўп сабаб ва омиллар мавжуд. Уларнинг энг асосийлари қуйидагилардан иборат:
⚠️ илмсизлик;
⚠️ амалсизлик;
⚠️ эътиқоднинг заифлиги;
⚠️ ношукрлик;
⚠️ сабрсизлик;
⚠️ шошқалоқлик;
⚠️ мутаассиблик;
⚠️ зулм қилиш;
⚠️ мусулмон қадрини топташ;
⚠️ ташқи омиллар;
⚠️ моддий сабаблар;
⚠️ турли зиддиятлар;
⚠️ бўш вақт.
📬 @nasafziyo
#hadis_silai_rahm_rizq_umr
РИЗҚ КЕНГ, УМР УЗУН БЎЛАДИ
Дам олиш кунлари қавм-қариндошлар ҳолидан ҳеч бўлмаса телефон орқали бўлсада хабар олиш учун қулай фурсат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин (қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин)" (Имом Бухорий, имом Термизий ривояти).
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 МЎЪМИН ЯХШИЛИКЛАР ТИМСОЛИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.
Муҳтарам юртдошлар!
✅Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.
💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.
⏺️Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.
⏺️Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.
⏺️Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...
✍🏻БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#hadis_duo_farzand_siyrat
ҚИЗ ФАРЗАНДИНГИЗНИ ШУНДАЙ ДУО ҚИЛИНГ
Саҳоба Жулайбиб розияллоҳу анҳунинг оила қуриши ҳақидаги воқеани тарих китобларидан ўқиб олишингизни тавсия қиламиз.
Жулайбиб розияллоҳу анҳунинг никоҳини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқидилар. Икки ёшнинг никоҳига баракалар тилаб, бундай дуо қилдилар:
اللهُمَّ صُبَّ عَلَيْهَا الْخَيْرَ صَبًّا وَلَا تَجْعَلْ عَيْشَهَا كَدًّا كَدًّا
Ўқилиши: Аллоҳумма субба ъалайҳал хойра соббан ва лаа тажъал ъайшаҳа каддан каддан.
Маъноси: Аллоҳим, уларга яхшиликларни ёғдиргин, турмушларида машаққат кўрсатмагин.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Жулайбиб розияллоҳу анҳунинг аёли ҳақида: "Мадинада ундан кўра қўли очиқ йўқ эди", дейди.
Муҳтарам оталар, сиз ҳам қизингизни бугундан бошлаб шундай дуо қилишни унутманг!
АЁЛЛАРИМИЗНИ ҲАМ ЎҚИТАЙЛИК
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
🛰 https://youtu.be/2fxOhvWisr4?feature=shared
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#pirotexnika #ofat #falokat
💥ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
🚫ЁҲУД ФАЛОКАТНИ СОТИБ ОЛМАНГ!
#infografika #pirotexnika
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🌷Хайрли тонг!🌷
УЙДАН ЧИҚАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллооҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга нима ҳам қила олардинг?» дейди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир».
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#hadis_sadaqa_boylik
САДАҚА БИЛАН МОЛ КАМАЙМАЙДИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қасам ичиб айтаман банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди...", деганлар (Имом Термизий ривояти).
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ТУЯ ГЎШТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ ТАҲОРАТ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#таҳорат
❓1499-CАВОЛ: Туя гўшти еган одам таҳоратини янгилаш керак деган ҳадис борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай мазмунда ҳадис бор. Имом Ибн Можа Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туя гўшти ейилгандан сўнг таҳорат олишга буюрганлари нақл қилинган. Шу ҳадисдаги таҳорат олиш ҳақидаги сўзни муҳаддис ва фақиҳ уламолар оғиз ва бурунни ювиб олиш деб шарҳлаганлар. Чунки бошқа ҳадиси шарифларда туя гўшти туфайли таҳорат синмаслиги айтилган. Қолаверса, ҳадисларда келган “вузуъ” сўзи ҳар доим ҳам намозга олинадиган таҳоратни англатмайди. Масалан, таомдан олдин қўл ювиш ҳақидаги ҳадисда ҳам мана шу “вузуъ” сўзи қўлланилган. Лекин бирорта уламо овқатланишдан олдин таҳорат олишни айтмаган (“Маорифус сунан” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
❓Бу дунёдаги Жаннат боғига кирганмисиз?
🕌 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор”, дедилар.
🏞 Равза — боғ деган маънони билдиради.
✍️ Уламолар ҳадисдаги “равза” сўзи ҳақида турли фикрларни айтганлар.
🔹 Биринчи фикрга кўра, бу жой раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат ва тиловат сабабли бахт-саодатнинг ҳосил бўлишида худди жаннат равзасига ўхшайди.
🔹 Иккинчи фикрга кўра, бу ерда қилинган ибодат кишини жаннатга олиб боради.
🔹 Учинчи фикрга кўра, ҳадиснинг зоҳирига қараб тушунилади, демак, бу жой жаннатга тегишли ҳақиқий равзадир. Охиратда шу жой яна жаннатга қайтарилади.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✔️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АГАР
• Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.
• Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.
• Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.
• Агар ҳали ҳам эвазсиз севолмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак ҳали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.
• Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликга бўйин эгмоқдасан.
• Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.
• Агар ҳали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...
Шамс Табризий.
Каналга уланиш
🍃🎋@nasafziyo
#Аллоҳнинг_яратганлари
🐫
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Қаввомлик яккаҳокимлик дегани эмас
Эркакнинг ўз оиласи устидаги қаввомлиги унинг аёлига зулм қилиш ёки мажбурлаш ҳуқуқига эга эканини англатмайди. Баъзи одамлар шундай деб ўйлашади, лекин бу нотўғри фикрдир! Чунки мусулмоннинг уйи ичида Аллоҳнинг "ҳудудлари" (чегаралари) мавжуд. Қуръони каримда бу сўз иккита оятда олти марта такрорланган:
1. "Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш. Сизга уларга берган нарсангиздан бирор нарсани олиш ҳалол бўлмайди, магар икковлари Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликдан қўрқсалар (бўлади). Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмаслигидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, улардан тажовуз қилманг. Ва ким Аллоҳнинг чегараларида тажовуз қилса, бас, ўшалар, ана ўшалар, золимлардир" (Бақара сураси, 229-оят).
2."Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, гуноҳ бўлмайди. Ушбулар Аллоҳнинг билган қавмларга баён қилаётган чегараларидир" (Бақара сураси, 230-оят).
Аллоҳнинг ҳудудлари нима?
Бу чегаралар уйда беқарорлик, камситиш ёки зўравонликка йўл қўймайдиган тартиб-қоидалардир. Улар инсон фитрати, ақли ва ваҳий билан белгиланган меъёрлар бўлиб, эр-хотин ўртасида адолатни таъминлайди.
Аллоҳ таоло эркак ва аёл ўртасидаги ўзаро муносабатни шундай тасвирлайди:
"Улар сиз учун либос, сиз эса улар учун либоссиз". Бу эса, икки жуфтликнинг ўзаро муштаракликда бирга яшашини, ҳатто ягона бир бутун бўлиб кетишини англатади.
Зулм ва зўравонлик — инсон ҳаётини вайрон қиладиган катта офатдир. Оилалардаги зулм ва зўравонлик эса кишилик жамиятида юз берадиган зулмнинг энг ёмонидир. Чунки никоҳ инсон фитратининг энг мустаҳкам риштасидир. Агар бу ришта бузилса, умид қолмайди ва Аллоҳнинг ғазабидан сақланиш имконсиз бўлади.
Эр-хотин ўртасидаги адолат, ўзаро ҳурмат ва итоат уйда ҳам, жамиятда ҳам тинчлик ва фаровонликка замин яратади. Эркакнинг қаввомлиги унинг етакчи бўлишини англатади, бироқ бу ўзаро маслаҳат, ўзаро ҳурматни истисно этмайди.
Манба: /channel/tuhur
📬@nasafziyo
#Жума_суҳбати
Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!
🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
– Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Саломатлик
Эчки сутини ичиш – юрак учун фойдали!
☑️ Ҳар куни шу сутдан истеъмол қилиш юрак ва қон томирларни мустаҳкамлаб, юрак хуружи ҳамда инсульт хавфини 37% га камайтиради.
☑️ Британиялик олимлар 324 дан ортиқ тадқиқотни таҳлил қилган ва сут таркибидаги калий қон томирларнинг эластиклигини ошириб, уларни соғлом сақлашини аниқлаган.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум!
☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐
🍃 Хайрли тонг! 🍃
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 /channel/nasafziyo
#taskin_ruhiyat_taslim
🤲 СЕНИ ХАФА ҚИЛГАНЛАР ҲАҚҚИГА ДУО ҚИЛ!
❗️Қора ранг оқни таниш учундир
Улашинг👉 @nasafziyo
#Ҳикмат_вақти
Ризқ икки хил бўлади:
-Бири сени қидирадиган ризқ.
-Бири сен қидирадиган ризқ.
Сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам, сени топиб боради.
Сен қидирадиган ризққа эса фақат саъй-ҳаракат билан эришасан. Бу ҳам ризқингдир.
Биринчиси Аллоҳнинг фазли, иккинчиси Аллоҳнинг адолатидир.
Нақадар адолатлисан, Роббим!
Али ибн Абу Толиб.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Кун ҳикмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ҳеч бир нарса илмига амал қилувчи уламолар билан ҳамсуҳбат бўлишнинг ўрнини босолмайди, чунки улар жонли китоблардир.