#Тафаккур
Уйғотгич (будилник) лар пайдо бўлишидан аввал одамлар вақтида уйғониш учун шамларга михчалар ўрнатиб қўйишар эди. Улар михчани керакли, тўғри ўринга қистириш учун шамни ёниш вақтини ҳисобини олишарди. Шам эриб битгач, мих темир идишчага тушиб, эгасини уйғотишга кифоя қиларли овоз чиқарарди.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар:
1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
📚@nasafziyo
🕌 Мотуридийлик таълимотининг аҳамияти
🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков
⏱️ 37 дақ 💾 31 МБ
Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ШУКРОНАЛИК ТУРЛАРИ ҲАҚИДАЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📬https://youtu.be/ozt8BOwLrcs?si=dbGCCbE-Qre5Hk-b
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум,
🌷ХАЙРЛИ ТОНГ🌷
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ҳасан Басрий ва Аббос ҳақида қисса
Ривоят қилинишича, Ҳасан Басрий розийаллоҳу анҳунинг қўлларида Аббос деган бир йигит тавба қилган экан. У йигит авваллари жуда кўп гуноҳ қилган бўлган, сўнг тавба қилган, лекин шу ҳолда етмиш марта тавбасини бузган. Охир-оқибат умрининг сўнгги дақиқалари яқинлашганда, ўлими кўзига кўринган пайтда онасини чақириб шундай деди:
— Она, Ҳасан Басрий ҳазратларини чақиринг, мен у зотнинг ҳузурларида тавбамни янгиламоқчиман, эҳтимол Аллоҳ таоло тавбамни қабул қилса.
Онаси шошилиб Ҳасан Басрийнинг ҳузурига бориб, салом берди ва:
— Мен Аббоснинг онасиман, ўғлимнинг ўлим пайти етди ва у сизни сўраяпти, тавбасини янгиламоқчи, деди. Ҳасан Басрий бунга жавобан:
— Бор, менга тавба қилиб, уни қайта-қайта бузадиган одамнинг кераги йўқ, деди.
Аёл йиғлаган ҳолда уйига қайтиб келди ва ўғлига:
— Эй, ўғлим! Шайх сенинг ёмон қилмишларинг туфайли келишдан бош тортди, деди.
Шунда Аббос осмонга боқиб:
— Эй Роббим, эй Парвардигорим, шайх мендан юз ўгирди, аммо сен мендан юз ўгирма, умидимни сўндирма, деб дуо қилди.
Шундан сўнг йигит онасига қараб:
— Эй, онажон! Агар вафот этсам, оёғингизни юзимга қўйинг, кейин бўйнимга арқан боғлаб, бозорда судраб юринг ва овозингиз борича “Бу — Аллоҳга осий бўлганнинг жазосидир” деб бақириб юринг. Шояд, менинг ҳолимни кўриб, Аллоҳ ўз фазли ва раҳмати билан мени афв этса, деди.
Онаси уни ўзи айтганидек ўғлининг юзига оёғини қўймоқчи эди, ҳотифдан бир овоз эшитилди:
— Оёғингни сажда қиладиган жойга қўйма. Шуни билгинки, Аллоҳ таоло уни афв этди ва дўзахдан озод қилди.
Шундан сўнг онаси уни дафн қилди ва уйига қайтди. Шу кеча Ҳасан Басрий тушида бир овозни эшитди:
— Эй Ҳасан! Нима учун бандамни Менинг раҳматимдан умидсиз қилиб қўйдинг? Ахир уни Мен яратганманку ва Менинг раҳматим ҳар нарсани қамраб олади. Қасамки, агар яна шундай қилсанг, сени солиҳлар дафтаридан ўчираман!
Бу қисса Аллоҳнинг раҳмати ва фазлининг улкан эканини, ҳамда тавба қилишда инсон ҳеч қачон умидсиз бўлмаслиги кераклигини ёрқин тарзда баён қилади.
Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
03.01.2025 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 07:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:50;
🕋 Шом 17:35;
🕋 Хуфтон 19:05.
"Каҳф" сураси
#Аудио
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📿 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ГЎЗАЛ ЎХШАТИШ: ИБРАТЛИ ҲИКОЯЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📲 https://youtu.be/MkG__CNjIOg?si=nrLZdadf2d0_pu1m
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассаламу алайкум қадрдоним, Жума айёмингиз муборак бўлсин!
📿https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
ХАЙРЛИ ТОНГ!
«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»
💐@nasafziyo
НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИШ МАСАЛАСИ
#намоз
❓1501-CАВОЛ: Мен ҳозирда чет давлатда даволанмоқдаман. Неча кунда ватанга қайтишим аниқ бўлмагани учун намозларимни қаср қилиб ўқиётган эдим. Бугун келганимнинг ўн еттинчи куни. Бугун шифокор мени текширгач, тўрт кундан кейин уйга қайтишимни айтди. Бу ҳолатимда ҳам қасрни давом эттираманми ёки намозларимни тўлиқ ўқишга ўтайми? Чунки келган кунимдан ҳисоблаганда йигирма бир кун турар эканман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ҳолатда қаср ўқишни давом эттирасиз. Қайтиш кунингиз ноаниқ бўлгани учун қаср ўқиб тўғри қилгансиз. Қайтиш кунингиз аниқ бўлгани билан у ўн беш кундан кам бўлгани учун кейинги кунлар ҳам қаср қилаверасиз. Агар шифокор сизга, яна 15 кун турасиз, кейин уйга қайтасиз, деганда, ўша вақтдан бошлаб тўлиқ ўқишга ўтар эдингиз. Чунки китобларимизда мусофир инсон бир жойга бориб, у ерда ўн беш ва ундан кўп кунлар туришни қасд қилмагунича намозларини қаср қилади. Қасд қилгандан кейин тўлиқ ўқишга ўтади, дейилади. (“Мухтасари Қудурий” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
НАФСНИ ҲИСОБ ҚИЛИШЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
🛰 https://youtu.be/MkG__CNjIOg?si=nrLZdadf2d0_pu1m
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Саодатнинг аломатлари
Ҳофиз Жузжоний раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Бандага етган саодатнинг аломатларидан:
–Ибодатнинг унга осон, қулай бўлиши;
–Ишларининг суннатга мувофиқ келиши;
–Салоҳият аҳли билан ҳамсуҳбат бўлиши;
–Биродарлари билан гўзал аҳлоқ ила муомалада бўлиши;
–Халққа яхшилиги етиши, улашиши;
–Мусулмонларнинг ишларига эътиборли бўлиши;
–Вақтга риоя қилиши, беҳуда ўтказмаслиги”,– дедилар.
“Ал-эътисом” асаридан.
📚@nasafziyo
"Қачон улардан нутқларида кўпроқ ҳаракат ва жонлилик бўлишини талаб қилсам, улар ўзларини дин одамлари сифатида кўрсатиб, ҳаракатлар ва овоз тонларини қўллаш уларга тўғри келмаслигини айтиб баҳона қилишарди, гўёки бу ҳаром эмиш. Аслида эса, барча оммавий ахборот воситалари, ижтимоий ва психологик илмлар шунга ишора қиладики, нутқда ҳаракатлардан фойдаланган одамлар таъсирчанлик, ишонтириш ва мулоқотда муваффақиятга эришишда анча устун бўладилар.
Сўзга жисмоний ва овозли безакларсиз қиймат йўқ. Бошқа сўз билан айтганда, ҳар бир нотиқ муваффақиятли спикер бўла олмайди. Минглаб нотиқ ва даъватчилар бор, аммо шайх Юсуф Қаразовий каби майдонда ажралиб турадиганларни санаб берсангиз, уларни икки қўлнинг бармоқлари билан санаш мумкин.
Биздаги араб ва исломий маданиятда кўплаб афсоналар бор, улар ҳали ҳам кўпчилик учун аксиома сифатида қабул қилинган. Улардан бири сунъий жиддият афсонасидир. Айримлар жисмоний ҳаракатлар ва овоз тонларидан фойдаланадиганлар анъанадан четга чиқади ва жиддиятини йўқотади, деб ҳисоблашади. Аммо барча янги медиа, социология ва психология тадқиқотлари бу мерос бўлган афсоналарни рад этиб, жонлилик ва нутқда фаол алоқанинг зарурлигини тасдиқлайди, ҳатто агар гапирувчи давлат раҳбари бўлса ҳам.
Америка ва Европа раҳбарларининг нутқдаги интерактив усулини кўринг. Улар халқларга замонавий усулларда мурожаат қилишади, бу усулларни одамлар яхши тушунади ва уларга таъсир қилади. АҚШ президенти Барак Обаманинг ҳокимиятга келишига катта ёрдам берган муҳим омиллардан бири унинг нутқ жараёнида гапириш санъатини, жисмоний ҳаракатлар ва овоз тонларини бирга қўллаш қобилияти эди. Сиз биласизми, юз йилдан кўпроқ вақт олдин айрим Европа етакчилари аудитория билан мулоқот қилиш ва таъсирчан гапириш усулини ўргатиш учун ҳаракат ва овоз бўйича мутахассисларни ёллаган?
Дунёда оммавий ахборот воситалари тушунчасини энг яхши тарғиб қилганлар америкаликлардир. Бошқалар буни "алоқа" ёки "ахборот" деб атаса, америкаликлар "шоу-бизнес" деб аташади, чунки бу асосан гапиришга эмас, балки жисмоний ва овозли таъсирли намойишга асосланади. Бу оммавий ахборот воситалари ҳақида инсониятга маълум бўлган энг замонавий таърифдир.
Аммо ҳайратланарлиси шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 1,500 йил аввалёқ замонавий нутқ санъатининг барча қоидаларини амалга оширганлар. Бу ҳеч қандай муболаға эмас, балки ҳақиқатдир. Набий алайҳиссалом минбарда гапирганларида юзлари қизариб, овозлари кўтариларди ва гўёки урушга чақираётгандек "Эртасига нима бўлиши ҳақида ўйланглар" дердилар. Расулуллоҳнинг ушбу тавсифи замонавий медиа воситалари билан мулоқотнинг асосий қоидаларини ўз ичига олади.
Замонавий мулоқот илми, юқорида айтилганидек, икки муҳим жиҳатга эътибор қаратади: жисмоний ҳаракат ва овозли интерактивлик. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг усулларида яққол намоён бўлади. У зот гапираётганда юзлари қизарар эди, ва бундай ҳолат фақат суҳбатга ёки аудиторияга чуқур ҳиссиёт билан муносабатда бўлган одамларда кузатилади. Шунингдек, овозлари гапни мазмунига қараб кўтарилиб-пасайиб турарди. Юқорида таъкидланганидек, овоз замонавий нутқ ва оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилиш санъатида 38 фоиз таъсирга эга.
Шайх Юсуф Қаразовий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг интерактив нутқ ва оммавий таъсир усулларини тўлиқ амалга оширган. Ҳар ҳолда, у замонавий медиа мулоқоти санъатини ўрганган ёки ўз-ўзидан ўргатилган бўлишидан қатъи назар, бу соҳада ажойиб ва камдан-кам учрайдиган истеъдодга эга эди."
Қатар Вақф ишлари вазирлиги томонидан нашр этилган "Аллома Юсуф Қаразовий: Илмий ва фикрий пешво, ислоҳотчи ва даъватчи" китобидан.Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 АҚИДАМИЗ СОФ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Шундай илм олгинки ибодат қилишингга зарар бeрмасин. Шундай ибодат қилгинки илм олишингга зарар қилмасин. Ким илмсиз амал қилса, ислоҳ қилган нарсасидан кўра, барбод қилган нарсаси кўпроқ бўлади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Жамиятларнинг яшаш даври «Ибн Халдун»нинг нуқтаи назарида:
1. Қийин замонлар кучли одамларни яратади.
2. Кучли одамлар яхши замонларни яратади.
3. Яхши замонлар заиф одамларни яратади.
4. Заиф одамлар қийин замонларни яратади.
Шундан сўнг, бу қийин замонлар яна кучли одамларни яратади...
Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 БУЮК АЛЛОМАЛАР МЕРОСИ – ҲИДОЯТ МАЁҒИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Кўпинча денгиз сатҳи ташқаридан қараган кишига гўёки ипакдан тўқилган майин гиламни тўшаб қўйгандек, тинч ва сокин кўринади...
Лекин ўша тинч ва сокиндек кўринаётган алдамчи манзара остида тинимсиз кураш, ҳаёт ва мамот тўқнашувлари, ҳалокатли нидолар яшириниб ётади. Денгиз қаърида китлар, акулалар, илонлар ва сувсарлар сузиб юради, бир-бирларини ўлжага айлантириш мақсадида тинимсиз таъқиб қиладилар.
Худди шу каби сизнинг юзингиз ҳам ойна қаршисида тинч, меҳрли ва мусаффо кўринади. Аммо танангизни ичида эса, хужайралар ғалаён қилади, нафс хоҳишлари аланга олади, ғаризалар авж олади ва адоватлар оловланади.
Агар сиз денгиздаги ўша махлуқлар жанг қилаётган чегаралардан ўтиб, денгизнинг уларданда қаърига етиб борсангиз, у ерда сукунат ҳукмрон эканлигини, садафлар, марваридлар ва маржонлар яшаётганини кўрасиз.
Худди шунингдек, танангизда ҳам агар нафсоний ҳирслар ҳукмронлик қилаётган чегарадан ўтиб олиб, руҳият ҳудудига етиб борсангиз, у ерда сакинат топасиз, ҳикмат зиёсининг нуридан баҳра оласиз, Парвардигорнинг ҳузуридан оқиб чиқаётган муҳаббат булоғидан қонасиз.
Раббимиз бизга шундай марҳамат қилади:
"Албатта, Мен яқинман... жуда яқинман. Сизларга жон томирингиздан ҳам яқинроқман."
Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат
🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака
Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.
📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#juma #namoz #muftiy
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИГА ПОЙТАХТИМИЗДАГИ "МАЪРУФ ОТА” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР
Бугун, 3 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Маъруф ота" жоме масжидида жума намозини адо этадилар.
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌱 Жума учун ғусл қилиш.
🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌱 Чиройли кийимлар кийиш.
🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ЯХШИЛИКЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Достоевскийнинг "Ўликлар уйидан ёзилган саҳифалар" асарида ўзининг қамоқда ўтказган вақти давомида маҳбусларда кузатган ғаройиб руҳий ҳолат ҳақида гапиради. У бу ҳолатнинг фақат қамоқдагиларгагина хос эмаслигига ишонч ҳосил қилади, чунки у қамоқ деворларидан ташқаридаги одамлар қамоқдаги одамлардан яхшироқ эмаслигини тан олади.
Бу ҳолат қуйидаги тарзда тасвирланган: Достоевский айрим маҳбусларнинг уруш ёки жанжал чиқариш учун махсус можаро қидиришларини пайқаган. Уларнинг бундай қилишларига сабаб, агрессивликлари ёки воқеанинг можарога арзигуликлиги учун эмас. Асосий сабаб можародан кейин бошқа одамлар уларни тинчлантиришга, улар билан гаплашишга ёки уларни хотиржам қилиш учун бирон-бир юмшоқ сўз айтишга ҳаракат қилишарди. Ана шу пайтларда бу одамлар ўзларини қадрли ҳис қилишарди, уларни кўтаринки кайфиятга олиб келувчи сўзлар эшитишарди ва бу уларнинг руҳиятига катта таъсир кўрсатарди.
Бу одамлар, кўпчилик тасаввур қилганидек, ёмон одамлар эмас эди. Улар эътиборга чанқоқ, қадрларини оширувчи ҳар қандай сўзга ташна ва одамларнинг уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари учун имконият беришни орзу қилиб яшашарди.
Шу ерда Достоевский шундай хулоса қилади: энг ёмон жиноятчи ҳам ўзини инсон сифатида қадрлашадиган, тушунишадиган ва ҳурмат қилишадиган муҳитга тушса, нормал инсонга айланиши мумкин.
Асардаги ажойиб жиҳат шундаки, Достоевский буни шахсий хотиралари сифатида эмас, балки ўзи учратган одамларнинг психологик таҳлилига айлантиради.Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#hikmat_umr_Alloh_marifat
АЛЛОҲНИ ТАНИГАН КУНИНГ
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади".
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: “Илм талаб қилиш – ибодат, уни ёдлаш тасбеҳ. Уни ўргатиш садақа, сарфлаш Аллоҳга яқин бўлишдир. У ҳалол билан ҳаромни ажратувчи белги ва жаннат аҳли йўлларини ёритувчи маёқдир”.
Бошқа сўз билан айтганда: фикр бир нарса, уни оммавий ахборот воситалари орқали халққа самарали етказиш бутунлай бошқа нарса.
Бу ерда шайх Юсуф Қаразовийнинг аҳамияти яққол намоён бўлади. У фақат юксак даражадаги олим, фақиҳ, мутафаккир ва ёзувчи сифатидагина эмас, балки оммавий ахборот воситалари, сиёсий ва ижтимоий мулоқот санъати бўйича устоз сифатида ҳам танилган.
Тренингларда ёш журналистлар билан ишлаётганимда, шайх Қаразовийни ҳар доим оммавий ахборот воситаларидаги фаоллиги, жонли ва ҳиссий чиқишларини намуна қилиб кўрсатардим. Камера олдида совуқ ва қизиқарсиз гапирадиганларга "Шайх Қаразовийнинг телевизордаги чиқишларини кўринглар", дердим. Ҳатто тўқсон ёшга яқинлашган бўлса ҳам, шайх телевизор камералари олдида жонли, энергияли ва фаол тарзда чиқиш қиларди.
Ғарбнинг оммавий ахборот воситалари билан муомала қилиш санъатига оид мактаблари томонидан ишлаб чиқилган нутқ қоидаларига шайх Қаразовийнинг чиқишларини солиштирсак, у бу қоидаларни батамом амалга оширганини кўрамиз. Шундай бўлса-да, шайх ҳеч қандай медиа ўқув муассасаларида таҳсил олмаган ёки тренингларда қатнашмаган. Аммо унинг чиқишлари оммавий ахборот воситаларидаги муваффақиятнинг замонавий кўриниши ҳисобланади.
Ғарб оммавий ахборот воситалари мактаблари фикрича, гапнинг таъсирида сўзнинг ўзи фақат 7% аҳамиятга эга. Қолган 93% эса танасининг ҳаракатлари (55%) ва овознинг оҳангига (38%) боғлиқ. Шайх Қаразовий бу қоидаларга амал қилиб, аудиторияни ўз сўзлари ва ҳаракатлари билан жалб қила олди.
Шайх Қаразовийнинг телевизион чиқишлари, хусусан, қўл ҳаракатлари орқали фикрни ўзига хос услубда баён қилиш қобилияти, юз ифодалари, овознинг кучли ва турли-туман бўлиши унинг аудиторияга таъсирчанлигини оширади. Бу нафақат унинг нутқларини, балки уларни томошабинлар учун жозибадор қилади.
Шайх Юсуф Қаразовийнинг муҳим жиҳати шундаки, у оммавий ахборот воситаларида ҳар бир вазиятга мос тарзда сўзлайди. У жой ва аудиторияга қараб ўз нутқ услубини ўзгартириб, кенг оммага таъсирчан етказади.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳар бир диний шахс муваффақиятли нотиқ бўлиши шарт эмас. Мен кўплаб диний уламолар билан ишлаганман ва уларнинг аксариятини совуқ ва таассуротсиз деб топганман. Аммо шайх Қаразовий бу жиҳатда ҳам бошқалардан ажралиб туради. Унинг чиқишлари шахсий салоҳият ва асл қобилият асосида бўлиб, ҳар қандай аудиторияда самарали мулоқот қила олиш қобилиятини кўрсатади.
давоми бор...Манба: /channel/tuhur