Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: “Аҳли оиласини ташлаб қўйиб, ўзи бориб, яхши таомларни еб юриши эркак кишига хунук ишдир”, дедилар.
Айнийнинг “Умдатул қорий” асаридан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
УЛАР КЎРМАСДИЛАР…
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📲https://youtu.be/ZLxO2jZ4wkA?si=WGiaj4Fo6O8vNQ-Y
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охиратида ишларини енгиллатади", дедилар.
"Жавомеъул калим" китобидан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Имом Бухорий шундай зот эдилар
Абдулвоҳид ибн Одам ат-Тавовисий айтадилар: Мен тушимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У киши бир жамоат саҳобалари билан турган эдилар. Мен у кишига салом бердим, у зот алик олдилар. Мен: Ё Расулуллоҳ! Бу ерда нега турибсиз?-деб сўрадим. У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийни кутиб турибман, дедилар. Бир неча кундан кейин Имом Бухорийнинг вафот этганлиги ҳақидаги хабарни эшитдим. Ўйлаб қарасам, мен Расулуллоҳни тушимда кўрган вақтга тўғри келди.
(Сияру аъламун нубало - Шамсуддин Заҳабий).Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Роботларнинг отаси: Бадиуззамон Исмоил ал-Жазарий
Бадиуззамон Абу ал-Изз ибн Исмоил ибн ар-Раззоз ал-Жазарий 1136 йилда Дажла дарёси ёқасида Ибн Умар номи билан машҳур бўлган Бутон оролида туғилган. У ўз давридаги буюк муҳандислардан бири бўлиб, илм-фан ва техника соҳасидаги кашфиётлари билан жаҳон тарихида катта ўрин тутади. Ал-Жазарий тахминан 25 йил давомида ўз ихтиролари устида ишлаб, уларни “Ал-жомеъ байнал-илм вал-амал ан-нафиъ фи саноат ал-ҳийал” (“Илм ва амални бирлаштирувчи фойдали ҳийлалар санъати”) номли машҳур асарида тўплаган.
Ихтиролари
Ал-Жазарий томонидан турли муҳим техник қурилмалар ихтиро қилинган бўлиб, уларнинг кўпчилиги ўша пайтда дунёнинг ҳеч қаерида маълум эмас эди. Унинг асосий ихтиролари қуйидагилардир:
1.Сув кўтариш ускуналари
2.Автоматик огоҳлантирувчи тизимли сув соатлари
3.Клапанлар ва йўналтирувчи қопқоқлар
4.Мусиқа асбоблари
5.Фил соат.
У буларнинг барчасини юқорида тилга олинган асарида батафсил баён этган.
Робот ихтироси
Ал-Жазарий илк автомат роботлардан бирини яратган. Унинг ихтиро қилган роботи қуйидаги шаклда эди: робот ўспирин бола кўринишида бўлиб, бир қўлида сув қуйиш учун идиш, иккинчи қўлида эса сочиқ тутган. Унинг салласига қуш ўрнатилган бўлиб, намоз вақти бўлганида қуш чириллаб сайрайди ва бола хўжайини томон қадам ташлаб келиб, белгиланган миқдорда сув қуйиб беради. Намоз учун таҳорат олиб бўлгач, бола хўжайинига сочиқни тақдим этади ва сўнгра ўз жойига қайтади.
Ал-Жазарийнинг мазкур асари ҳозирги кунда дунёнинг энг машҳур музейларидан бўлган Бостон тасвирий санъат музейи, Франциядаги Лувр музейи ва Оксфорд университети кутубхонасида сақланади. Бу асар ва унинг муаллифига бўлган юқори эътибор ва ал-Жазарийнинг фан ва техника ривожига қўшган улкан ҳиссасидан далолатдир.
Бадиуззамон Абу ал-Изз ал-Жазарий ўзининг ёшлигидан бошлаб муҳандисликка қизиққан ва бир оз вақт ўтиб, Диёрбакрда муҳандисларнинг энг буюкига айланган. У ўз ихтироларини амирлар ҳомийлигида амалга оширган ва дунёда биринчи бўлган кўплаб ажойиб қурилмаларни яратган.
Буюк британиялик шарқшунос Доналд Ҳилл ал-Жазарий асарини инглиз тилига таржима қилар экан, унинг асарларига юқори баҳо бериб, шундай деб ёзган:
“У сув соатлари, шам ёрдамида ишлайдиган соатлар, сув кўтарувчи механизмлар, нозик ўлчов ускуналари ва мусиқий қурилмалар ихтиро қилди. У ҳатто қопқоғи қуш шаклида бўлган ва сув қуйишдан аввал қисқа муддатда чириллайдиган идиш яратди.”
Ал-Жазарий ўз ихтиролари билан бирин-кетин дунёга янги механизмларни тақдим этиб турган бир пайтда, ғарб ҳали қоронғуликда ва илмий таназзулда эди. Ал-Жазарий Ислом оламининг илмий ренессансининг асосий устунларидан бири бўлди. Унинг механикадаги кашфиётлари ғарб илмий ривожининг пойдеворига айланди. Трос шаклдаги тишли ғилдираклар, кранк механизми ва сув соатида вақтни кўрсатиш учун металл шарлардан фойдаланиш каби муҳим ихтиролар унинг номи билан боғлиқ.
Энг муҳим жиҳат шундаки, ал-Жазарий сув кўтарувчи ускуналарни яратган пайтда уларни илк бор сув кучи билан ишлашини таъминлаган. Ундан олдинги барча механик қурилмалар фақат ҳайвон кучи билан ҳаракатланар эди. Шундай қилиб, ал-Жазарий сувнинг яширин қувватидан амалий фойдаланиш асосларини яратди.
Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
—
Праздничное поздравление в связи с 33-й годовщиной образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днём защитников Родины
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 БАЛКИ У АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Тақдир қулфи жудаям каттадир. Уни фақатгина Аллоҳ очади. Шу сабабдан сен Унга таслим бўл, Унинг ризосига маҳкам ёпиш. Коинотнинг ҳар зарраси калит бўлса ҳам, ҳеч бир ишга ярамайди. Чунки қазо-қадар қулфини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким очолмайди.
#Ҳадис
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб, иккита «Қул аъузу»ни ўқир,
сўнг таналарига суртар эдилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
📚 @nasafziyo
#BAYRAM_TABRIGI
🇺🇿14-yanvar – Vatan himoyachilari kuni!
🌙O‘zbekiston musulmonlari idorasining Qashqadryo viloyatidagi vakilligi jamoasi yurtimizning alp o‘g‘lonlarini, Vatan himoyasidek ulug‘ ishga bel bog‘lagan, mamlakatimiz tinchligi va xavfsizligi yo‘lida xizmat qilayotgan azmu shijoatli harbiylarimizni O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganining 33 yilligi va Vatan himoyachilari kuni bilan chin qalbdan samimiy muborakbod etadi.
🤲🏼 Ona Vatanga xizmat qilish, davlat xavfsizligi va chegaralar daxlsizligini ta’minlash, mamlakatimiz mudofaa qudratini yuksaltirish va jasorat bilan xizmat ko‘rsatish Siz o‘g‘lonlar chekida ekan, qaddingiz tik, g‘ururingiz baland bo‘lsin. Sizlarga sihat-salomatlik, oilaviy baxt, olijanob va mas’uliyatli faoliyatingizda ulkan zafarlar tilaymiz!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Читать полностью…
🇺🇿 Байрам муборак!
⏰Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
🇺🇿14 январь – "Ватан химоячилари куни" байрами муборак бўлсин!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🔠Яқинларингизга ҳам улашинг!
✔️Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Кун ҳикмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
13.01.2025 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 07:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:00;
🕋 Шом 17:45;
🕋 Хуфтон 19:15.
#Ҳадис
Аллоҳнинг зикри ила қалбларингиз ором топсин
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Поклик иймоннинг ярмидир. “Алҳамдулиллаҳ” мезон (тарози)ни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” ер ва осмон ўртасини тўлдиради".
Имом Муслим ривояти
📚@nasafziyo
Анкабут сурасидан иккита гўзал фойда:
Биринчи фойда:
Нега Қуръони каримда "анкабут" (ўргимчак) сўзи муаннас (аёл) шаклида келтирилган, гарчи у музаккар (эркак жинсида) бўлсада?
Оятда шундай дейилган:
مَثَلُ الَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِ اللَّهِ أَوْلِيَاءَ كَمَثَلِ الْعَنْكَبُوتِ اتَّخَذَتْ بَيْتًا
"Аллоҳдан ўзгани дўст тутганларнинг мисоли, ўз уйини қурган ўргимчак кабидир..." (Анкабут сураси, 41-оят).
Оятдаги اتَّخَذَتْ калимасида аёл жинсига далолат қилувчи ت "т" ҳарфи келганига эътибор беринг.
Аслида "عَنْكَبُوتِ" (ўргимчак) сўзи эркак жинсига тааллуқли.
Демак оятда اتخذ бўлиши керак эди. Лекин, اتَّخَذَتْ шаклида, аёл сийғасида келди.
Замонавий илм-фан шуни исботладики, табиатан урғочи ўргимчаккина фақат уй қуришга қодир экан. Эркак ўргимчак эса, фақат тўрдан фойдаланиб ҳаракатланар, лекин уй қуриш имкониятига эга эмас экан.
Агар Аллоҳ таоло оятда "анкабут"ни эркак сийғасида зикр қилганида, бу илмий ва биологик жиҳатдан нотўғри бўларди. Аммо Аллоҳ таоло, аёл сийғасини ифодаловчи ت "т" қўшимчасини келтириши Куръони карим ҳақ калом эканига бўлган имонимизни янада мустаҳкамлади ва бизга ҳақиқатни кўрсатди.
Иккинчи фойда:
Урғочи ўргимчак, болалари туғилиши билан эркагини ўлдириб, уйнинг ташқарига улоқтиради.
Сўнгра болалар катталашганда, онасини ўлдириб, уни ҳам уйдан ташқарига улоқтирадилар.
Энг заиф ва нотавон уй
Қуръонда буни битта оят билан тасвирлаган:
"Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди" (Анкабут: 41)
Одамлар ўргимчак уйининг жисмонан заифлигини билишган, лекин унинг маънавий заифлигини фақат шу замонда тушундилар. Шунинг учун, оят: "Кошки билсалар эди!", жумласи билан якунланди.
Шунга қарамай, Аллоҳ таоло Қуръон сураларидан бирини шундай ёқимсиз ҳашаротнинг номи билан атади. Ушбу сура бошидан охиригача фитналар ҳақида ҳикоя қилади.
Суранинг бошланиши: "Одамлар »иймон келтирдик« дейишлари ила имтиҳон қилинмай, тарк этилишларини ўйладиларми?" (Анкабут сураси, 2-оят).
Давомида:
"Ва одамлардан, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар Роббинг томонидан нусрат келса, улар, албатта, биз сиз билан бирга эдик, дерлар. Аллоҳ оламларнинг кўксиларидаги нарсаларни ўта билгувчи зот эмасми?!" (Анкабут сураси, 10-оят).
Эҳтимол, фитналарга "ўргимчак"нинг нима алоқаси бор деб ўйларсиз?
Жавоб шуки, фитналарнинг бир-бирига чамбарчас боғлиқлиги гўё ўргимчак тўрининг ипларига ўхшайди.
Фитналар шунчалик бир-бирига киришиб кетганки, уни бир-биридан ажратиб, фарқлаб олиш жуда мушкул. Улар жуда кўп ва мураккаб, аммо Аллоҳдан мадад тилаганлар учун улар ўта заиф ва жуда нозикдир.
Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маърифий суҳбатлар: Мусулмон одам ўзини сарҳисоб қилиб бориши ҳақида
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️💐
Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан.
(Оли Имрон сураси, 8-оят.)
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Тушкунлик қондаги кортизол миқдорининг камайиб кетишига олиб келади, ғазаб эса қонда адреналин ва тироксин миқдорининг кескин ошишига сабаб бўлади. Агар инсон қаттиқ ғазабланиш, ташвиш, уйқусизлик ва тушкунлик ҳолатига тушса, у осонгина ошқозон яраси, диабет, ичакларнинг қисқариши, қалқонсимон без касалликлари ва юрак хуружи каби касалликларнинг қурбонига айланади. Бу касалликларнинг ягона давоси эса, меҳр-муҳаббат кўрсатиш, хушҳоллик кайфиятини уйғотиш, кенгбағрлик ва софдилликдир.
Мустафо Маҳмуднинг "Сирлар олами" китобидан.
Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuAПрезидент Шавкат Мирзиёев БАА сунъий интеллект вазири Умар бин Султон ал-Олама бошчилигидаги делегация билан учрашди
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с делегацией во главе с министром искусственного интеллекта ОАЭ Умаром бин Султаном аль-Олама
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Президент Шавкат Мирзиёев "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" очилиши ҳамда Шайх Зоид номидаги мукофот ғолибларини, шу жумладан Тошкентдаги Президент мактабини тақдирлаш маросимида иштирок этди
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в открытии "Недели устойчивого развития Абу-Даби" и церемонии награждения победителей премии имени Шейха Заида, в числе которых Президентская школа в Ташкенте
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
МУРОБАҲА САВДОСИДА АЛДОВ ИШЛАТИЛСА
#савдо
❓1519-CАВОЛ: Муробаҳа савдосида сотувчи таннархни айтишда ёлғон гапирган бўлса нима қилиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар муробаҳа келишувида сотувчи ёлғон гапирса, шунингдек, айтиши керак бўлган маълумотларни яширса, хиёнат ҳисобланади. Савдо тугаллангандан кейин бу хиёнат маълум бўлса, хиёнат қандай бўлганига қаралади. Агар нархнинг сифати борасида хиёнат қилган бўлса, мисол учун насияга сотиб олган нарсасини насия эканлигини билдирмасдан сотган бўлса, сўнг ушбу харидорга муробаҳа асосида сотса, харидорда ихтиёр бўлади. Истаса, келишилган нархни беради. Истаса, маҳсулотни сотувчига қайтариб беради.
Агар хиёнат айтилган нарх миқдорида бўлса, мисол учун “100 мингга сотиб олганман”, десаю, сўнг 90 мингга сотиб олгани маълум бўлса, "Фиқҳул буюъ" китобида бундай ҳолатда харидорга ихтиёр бўлмаслиги, балки фақатгина хиёнат миқдорини кам бериши айтилган. Яъни мазкур мисолда 10 минг кам беради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
📚@nasafziyo
#xabar #haj
🕋 Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол қатнашмоқда
Шу йил 13-16 январь кунлари Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд шафеълигида ўтказилаётган Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этмоқда.
📍Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган конференция-кўргазмада 100 га яқин давлатдан вазирлар, муфтийлар, олимлар, фан докторлари, академиклар, экспертлар, тадқиқотчилар, дипломатлар ҳамда ҳаж тадбирларини ташкил этишга мутасадди идора ва компаниялар қатнашмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш мақсадида, анжуман доирасида Саудия Арабистонидаги вазирликлар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва соҳа мутахассислари билан музокаралар ўтказиб, атрофлича ўрганишлар ва қиёсий таҳлиллар олиб бормоқда.
ЯХШИЛИК МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИК
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📲https://youtu.be/QmbkQp64OVg?feature=shared
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум!
Ўзбекистон мард ўғлонлари,
Баходирлар пахлавонлари.
Тинчлигимиз чин посбонлари,
Байрамингиз бўлсин муборак!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🔠Яқинларингизга ҳам улашинг!
✔️Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу
🌱 Кунингиз барокатли бўлсин!
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.
❄️ХАЙРЛИ ТОНГ!🌨Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Пайғамбаримиз алайҳис-салом Ватанни ҳимояси ҳақида шундай деганлар: “Икки кўзни (кўз эгаларини) дўзах ўти куйдирмайди. Бири Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни, иккинчиси Ватан ҳимоясида ухламай бедор бўлган кўзни”.
МУРОБАҲА ҚАНДАЙ САВДО?
#савдо
❓1518-CАВОЛ: Муробаҳа савдоси ҳақида тушунтириб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муробаҳа савдонинг бир туридир. “Муробаҳа – сотиб олинган маҳсулот таннархига фойда қўйиб сотишдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Яъни муробаҳа савдосида сотувчи маҳсулотнинг таннархини (яъни, унга келиб тушган нархини) ҳамда ўз фойдасини айтиб сотади. Масалан, сотувчи “Бу менга 100 минг сўмга тушган. Сизга 120 минг сўмга сотаман” дейди.
Бу савдода сотувчи таннархни айтишда юк ортиш, уни олиб келиш, тушириш, даллол харажати каби харажатларни қўшиб айтади. Бироқ бу харажатларга ўзи қилган ишларни, шунингдек, бепулга амалга оширилган хизмат ҳақларини қўшмайди.
Ёлғон бўлмаслиги учун сотувчи харидорга “Буни мен шунчага сотиб олдим”, демасдан, “Менга шунчага тушди”, дейди.
Бу савдода сотувчи маҳсулотни насияга сотиб олган бўлса, буни харидорга баён қилиши керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Имом ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Бир деворни олдидан ўтиб у ерда ёзилган мавъизани кўрсанг, ваъзланиш учун олдида тўхтагин”, дедилар.Манба: @arabicuz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz