nasafziyo | Unsorted

Telegram-канал nasafziyo - nasafziyo.uz I Расмий

92774

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Subscribe to a channel

nasafziyo.uz I Расмий

Қуръон китобинг билан дўст бўлгин, чунки қайта тирилганингда у ўқиганларингни сўзлаб беради.


📖@nasafziyo @nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

ЛАЗЕР ЙЎЛИ БИЛАН ХАТНА ҚИЛИШ
#турли_масалалар

❓1765-САВОЛ: Ўғлимизни хатна қилдирмоқчи эдик, лазер йўли билан хатна қилиш усулида оғриғи кам ва қон чиқмасдан қилинар экан, шу усулни қўлласак суннатга мувофиқ келадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, лазер усули билан хатна қилиш ҳам жоиз. Динимизда ўғил болаларни хатна қилиш суннат амал ҳисобланади. Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган ортиқча юмшоқ тери кесилади.
Уни қайси шаклда кесилса ҳам суннат адо бўлаверади.
Ҳанафий мазҳаби бўйича, хатна боланинг ҳолига қараб, балоғат ёшига етгунича саломатлиги кўтарадиган бўлганда қилинади.
Бола учун қайси усул фойдали ва енгилроқ бўлса, соҳа мутахассиси тавсияси билан хатнани амалга ошириш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@nasafziyo ↔️ @nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

МЎМИЁ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

❓1764-САВОЛ: Мўмиё ҳалолми? Уни истеъмол қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мўмиё ҳалол ва уни истеъмол қилиш жоиз. Мўмиё тоғ жинсидан сизиб чиқадиган қуюқ модда бўлиб, табобатда қадимдан ишлатиб келинган.
Шаръий жиҳатдан эса, у тоғ жинсидан сизиб чиқадиган табиий модда ва зарарсиз эканлиги эътиборидан истеъмоли ҳалол ҳисобланади. Зеро, динимизда:
“Нарсалар аслида мубоҳ (ҳалол)дир”, деган қоида бор.
Бундан маълум бўладики, барча нарсалар инсон учун яратилган бўлиб, улардан фойдаланиш ҳалол. Қатъий далил собит бўлмагунича ҳеч бир нарса ҳаром бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ китобида ҳалол қилган нарса ҳалол, ҳаром қилган нарса ҳаром, сукут қилган нарса афв (этилган) дир. Аллоҳдан офиятни сўранглар, чунки Аллоҳ эсдан чиқаргувчи эмас”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Яъни Аллоҳ таоло баъзи нарсалар борасида ҳалол ёки ҳаром, деган ҳукмни баён қилмаган. Шунинг учун ҳам улар мубоҳлик ҳукмида қолаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@nasafziyo ↔️ @nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

АЖОЙИБ ИМТИҲОН!

ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА


📷Instagram 🔵Facebook
🎬zayniddindomla?si=nzEh14cg8dTZHFGx">Youtube 🚀Telegram

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

17.07.2025 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 04:50;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 18:00;
🕋 Шом 20:00;
🕋 Хуфтон 21:30.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун пайшанба
17 июль, 2025 й
22 муҳаррам, 1447


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин!
🤲

/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#muftiy_minbari

📹 ФИРИБГАРГА ИШОНМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Кун_ояти

O`lchagan chog`ingizda to`liq o`lchang va to`g`ri tarozi ila torting. Ana o`sha yaxshidir va oqibati go`zaldir. (Isro, 35).


Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

@nasafziyo ⬇️⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Кибрланманг!
Бир ҳақир лойдан бўлган гуноҳкор бандасиз!


🪩@nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Бир отанинг қизига насиҳати:

Қизим, ташқарида, кўчада ғурурингиз баланд бўлсин, бошингиз тик бўлсин-у, кўзингиз ерда бўлсин. Аммо, оила ичида ғурурни унутинг. Ҳозирги оилангизда ҳам, келажакда қурадиганингиз оилада ҳам яқинларингизга такаббурлик қилманг, ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳурмат қилинг, шунда ҳурмат топасиз. Бироқ, кимни бандаси ва кимни қизи эканлигингизни ҳеч унутманг. Биров муроса қилмаса, сиз муросали бўлинг. Сиз уларга ер бўлинг, улар сизга осмон (қалқон) бўлади.

Оилада сеники, меники деган нарсалар бўлмайди, фақат “бизники" бўлади.

📲Қизимизга ҳам улашиб қўямиз!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

💐
/channel/nasafziyo?boost

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Олти ҳақнинг бири

Батафсил👉 https://muslim.uz/oz/e/post/43769-olti-haqning-biri

Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

@nasafziyo ⬇️⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Биррул волидайн

📜Ота-онасига яхшилик қилувчи ёмон ўлим топмайди.

Саид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ. "Тарихи ибн Маъийн" асаридан.

Изоҳ: Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ "Иҳёу улумид дин" асарида айтади: "Биррул волидайн (ота-онага яхшилик қилиш) фақатгина уларга молиявий ёрдам бериш ёки жисмоний хизмат кўрсатиш билан чекланмайди. Балки уларга мулойим сўз айтиш, доимо ҳурмат кўрсатиш, уларнинг хоҳишларини бажаришга интилиш, уларнинг рухсатисиз бирор ишга киришмаслик, уларнинг хатоларини кечириш, улар вафот этганларидан кейин ҳам ҳақларига дуо қилиш, қабрларини зиёрат қилиш, уларнинг дўстлари ва қариндошларига яхшилик қилиш ҳам биррул волидайнга киради. Кимки ота-онасини рози қилса, Аллоҳ ҳам ундан рози бўлади, кимки уларни ғазаблантирса, Аллоҳ ҳам ундан ғазабланади.

Улашинг📚
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Албатта, биз инсоннинг умри ҳақида мулоҳаза юритар эканмиз, унинг бешта умумий босқичи борлигини кўрамиз. Инсон ҳар бир босқичда маълум бир муддат яшайди ва бу муддат ичида турли ҳолатларни бошидан ўтказади, ўзгаришларга дуч келади. Бу ҳолатда одамлар ўртасида фарқлар ҳам, ўхшашликлар ҳам мавжуд. Энди ушбу умр босқичларини тартиб билан кўриб чиқайлик:
Биринчи умр босқичи: Бу одам (Одам алайҳиссалом) яратилган пайтдан бошланади. Аллоҳ таоло уни яратганда унинг авлодларини – бахтли ва бахтсизларини – пуштида (умуртқасида) жамлаган эди. Шу кундан бошлаб инсон зотининг насли бир пуштдан иккинчи бачадонга, бир бачадондан яна бошқа пуштга ўтиб, ҳар бир киши ўз ота-онасидан туғилгунича шундай давом этган.
Иккинчи умр босқичи: Инсоннинг ота ва онаси орасида (туғилиб) бу дунё ҳаётига чиққан пайтидан бошланиб, у вафот этгунигача бўлган умр. Бу дунёдаги ҳаёт муддати шу босқичга киради.
Учинчи умр босқичи: Инсон дунёдан ўтганидан кейин бошланади ва Сур найига биринчи марта пуфлангунича давом этади. Бу босқич "барзах" даври деб аталади.
Тўртинчи умр босқичи: Сур найига иккинчи марта пуфланганда инсон қабридан ёки Аллоҳ хоҳлаган жойдан тирилиб чиқишидан бошланади. Бу "баъс" – қайта тирилиш куни дейилади. Бу даврда инсон Қиёматнинг барча ҳолатларидан – маҳшарда тўпланиш, ҳисоб-китоб, тарозидан ўтиш, китобини олиш, сирот кўпригидан ўтиш ва бошқа оғир ва дахшатли ҳолатлардан ўтади.
Бешинчи умр босқичи: Бу инсон жаннатга киргандан кейин бошланади ва абадий давом этади. Бу умр тугалланмайди ва унинг ниҳояси йўқ. Шунингдек, дўзахга кирганлар учун ҳам шу босқич бор. Уларнинг аҳволлари эса турлича: Улардан баъзилари – кофирлар – турли гуруҳларда бўлишларига қарамасдан, дўзахда абадий қоладилар. Баъзилари эса дўзахдан чиқарилади. Улар иймонли бўлган, лекин гуноҳкор мусулмонлардир. Уларга шафоат ёрдамида ёки Аллоҳнинг бевосита марҳамати билан нажот берилади.
Бу бешта умр босқичи инсон ҳаётининг ҳар бир даврини қамраб олади — яратилишдан то абадий охират манзилигача.

"Сабилул иддикор вал иътибор бима ямурру билинсани ва янқазий лаҳу минал аъмор" - Абдуллоҳ ибн Улвий ал-Ҳаддод.

Манба: /channel/tuhur
Улашинг📚
🍃@nasafziyo 🍃 @nasafziyo🍃

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Тафаккур ва тазаккур (ёдга олиш) ўртасидаги фарқнинг иккинчи жиҳати:
Тазаккур аслида тафаккурнинг меваси ва натижасидир. Шу боис, тазаккур даражаси юқорироқ, чунки тафаккур ўз-ўзида тазаккурни излашдир. Яъни тафаккур — инсоннинг ақлини ҳаракатга келтириши, масалалар устида фикр юритиши орқали ёдга олишга эришишидир.
Инсон тафаккур орқали аввалдан унда мавжуд бўлган маълумот ва маъноларни қайта эсга олади. Агар у ниманидир унутган бўлса, ақлини ишга солиб шу нарсани ёзувчи одам каби излаб, уни топади. Бу топилган нарса — тазаккур деб аталади.
Шу маънода тазаккур — ғофиллик ва унутишнинг зиддидир. Тазаккурнинг асли – зеҳнда (қалбда) маълум бир маъноли, илмли тасаввурнинг ҳозир бўлишидир. Шунинг учун “тазаккур” сўзи «тафаъул» вазнида келган — яъни бир муддат ва босқичма-босқич амалга ошадиган нарса. Бу сингари сўзлар каби: табассур (фаҳмлаш), таъаллум (ўрганиш), тафаҳҳум (чуқур тушуниш) ҳам шундайдир.
Шу тариқа, тазаккур тафаккурга ўхшаб, инсон излаётган нарсани топиши кабидир. Шунинг учун ҳам Қуръонда Аллоҳнинг оятлари — ўқиладиган ва кўриладиган оятлар — “зикр” деб аталади.
Аллоҳ таоло ўқиладиган оятлар ҳақида шундай дейди: «Биз Мусога ҳидоят бердик ва Исроил фарзандларига Китобни мерос қилиб қолдирдик – у эса ақл эгалари учун ҳидоят ва зикрдир.» (Ғофир сураси, 53–54-оятлар).
Қуръон ҳақида эса шундай дейди: «Албатта, у тақводорлар учун бир эслатмадир (тазаккур).» (Ҳаққа сураси, 48-оят).
Кўриладиган оятлар ҳақида эса бундай дейилади: «Ана ўшалар осмонга қарамадиларми — уни қандай қилиб бунёд қилдик, безадик, унда ҳеч бир ёриқ йўқ. Ерни ёйдик, унга тоғларни қададик ва ҳар хил гўзал жуфт-жуфт ўсимликларни ундирдик — бу ҳаммаси Парвардигорига қайувчи ҳар бир банда учун бир кўргазма ва эслатма бўлсин.» (Қоф сураси, 6–8-оятлар).
Бу оятдаги «табсира» — кўриш ва англаш қобилияти, «тазкира» — ёдга туширувчи, зикр қилдирувчи манбадир. Аллоҳ таоло бу иккаласини бирлаштирган ва инобат қилувчи (Аллоҳга қайтувчи) бандага насиб қилишини таъкидлаган.
Чунки банда агар Аллоҳга юзланса, у ҳолда оятлар ва ибратларнинг маъноларини англайди ва улар орқали ҳақиқатга етади.
Шу билан унга олиб борувчи йўллардаги беэътиборлик ва ғофиллик кетади.
Кўрмаслик (маънавий кўрлик) — табсира билан кетади.
Ғофиллик — тазкира орқали кетади.
Чунки табсира — инсонни олдин ғофил бўлган маънога кўз очишга сабаб бўлади. Бу учта ҳолат — тафаккур, табсира ва тазаккур — бир-бирига боғлиқ ҳолда юзага чиқади.
Ибн Қайим раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: Ҳар бири иккинчисига куч-ҳиммат беради, уни ривожлантиради, натижа беради.
Аллоҳ таоло кўриладиган оятлар ҳақида яна шундай дейди: «Биз улардан аввал қанча қавмларни ҳалок қилдик — улар (қудратда) улардан кучлироқ эдилар. Улар нажот бормикан, деб юртларни кезиб юрдилар. Албатта, бунда — ҳар бир калби уйғоқ инсон ёки диққат билан эшитувчи киши учун зикр (эслатма) бор.» (Қоф сураси, 36–37-оятлар).
Аллоҳ бу оятда уч хил инсон тоифасини зикр қилади:
1. Ўлик қалб соҳиби — унда қалб йўқ. Бундай одам учун бу оят зикр бўлмайди.
2. Тирик қалб соҳиби, лекин қалбини оятлардан бурган. Қалби бор, тайёр, лекин оятни эшитмаяпти ёки бошқа нарсаларга банд — демак, у оятлардан фойда олмайди.
3. Қалби тирик, зеҳни ҳозир, эшитаяпти ва диққат билан қараяпти. Унинг қалби ҳозир, гапни тушунишга тайёр — мана шу инсон фойда олади.
Биринчиси — кўр бўлган инсон каби.
Иккинчиси — кўради, лекин нотўғри томонга қарайди.
Учинчиси — кўради, тўғри томонга қарайди ва диққат қилади — шу киши ҳақиқий манзарани кўради.
Хулоса қилиб айтганда:
Тафаккур — бу қалбда маълумотлар орасидан янги маъно излаш жараёни.
Агар бу маъно умуман бўлмаса, тафаккур ҳам бўлмайди, чунки фикрлаш — бирор мавзу бўлсагина амалга ошади.
Инсонда маълум маълумотлар бўлади ва у шу орқали янгини излайди. Уни топса, тазаккур юзага келади.
Тазаккур билан инсон қандай амални афзал кўриши, нимага эргашиши ва нимадан сақланиши кераклигини англайди.
Демак, тазаккур — тафаккурнинг мақсади ва самарасидир.

/channel/tuhur

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Саловат айтганнинг даражаси

Алҳамдулиллаҳ, биз мўмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишга буюрилганмиз. Агар бир марта...

Батафсил👉 https://muslim.uz/oz/e/post/43792-salovat-aytganning-darajasi


/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Баъзан муаммоларга ўралашиб, ўзингизни гўё учмаётгандай ҳис қилишингиз мумкин. Балки, ўша оннинг ўзида баланд парвоз қилаётгандирсиз. Ахир самолёт ҳам баландга кўтарилгач жойидан жилмаётгандай туйилади.


/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Бу_факт #Тарқатинг

❗️Ақл-идрок болага онадан ўтади - тадқиқот.

Германиянинг Ульм университети тадқиқотчилари интеллект болага онадан ўтишини аниқлашди.

"Х" хромосома ақлий қобилиятлар ҳақидаги маълумотларни кодлайди.

Аёллар бу хромосомалардан иккитасини боласига, эркаклар эса фақат биттасини беради. Болага ҳиссиётлар отадан, ақл идрок
(интеллект) эса онадан ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Ҳикмат

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#salomatlik
🌾Жўхори – мазали ва фойдали супертаом!

Кўпчилик жўхорининг соғликка фойдасини билмайди. Унинг мунтазам истеъмоли қуйидаги нафларни беради:

✔️ Қондаги ёғни парчалаб, томирларни тозалайди.
✔️ Оғир овқатдан кейин қоринни енгиллаштиради.
✔️ Кўз нурини кучайтиради.
✔️ Қон камайишининг олдини олади.
✔️ Асаб ва мушакларни мустаҳкамлайди.
✔️ Болалар ошқозони учун ҳам фойдали.
✔️ Қондаги шакарни барқарор ушлайди.
✔️ Табиий пребиотик сифатида ичакни соғломлаштиради.
✔️ Озишга ёрдам беради, тўқлик ҳиссини узоқ сақлайди.

/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#xabar #mahorat #imom
🌙 80 ДАН ЗИЁД ИМОМЛАР УЧУН МЕДИА-МАҲОРАТ ЎҚУВЛАРИ БОШЛАНДИ

🗣Бугун, 16 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритаётган 80 нафардан зиёд воиз имом домлалар учун Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида “Замонавий ахборот маконида диний-маърифий соҳа мутахассисларининг медиа-тарғибот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари” мавзусида 72 соатлик малака ошириш ўқуви бошланди.


😄Шу муносабат билан Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида бўлиб ўтган ўқув курсининг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, мазкур институт директори Ҳусниддин Аҳмедов ва тингловчилар иштирок этди.

💬Тадбирда Ҳомиджон домла бугунги мураккаб давр барча соҳа вакиллари қаторида имом домлалардан ҳам ўз билим ва малакаларини доимий ошириб бориш, инсонларни тўғри йўлга бошлаш, аҳоли, айниқса, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш йўлида жидду жаҳд қилишни талаб этаётганини таъкидлади. Шунингдек, нотиқлар мазкур курснинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.


🗓 Икки ҳафта давом этадиган мазкур ўқувда бугунги кунда долзарб бўлган мавзуларда дарс машғулатлари олиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 DILMURODRAHIM GA 😎 OBUNA BO'LING VA 😎ULASHING 🗣

| 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

❓Жума кўп мурожаат бўладиган саволлардан

ЁМОН ТУШ КЎРГАНДА НИМА ҚИЛИНАДИ?
#туш #турли_масалалар

❓1763-САВОЛ: Мен туш кўрдим ва уйғониб Ибни Сириннинг "Тушлар таъбири" китобини кўрсам ёмонроқ чиқди ва сиқилиб қолдим. Туш таъбири масалаларига мусулмон инсон қандай қараши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шуни айтишимиз керакки, Ибн Сирийн роҳимаҳуллоҳга нисбат берилган “Тушлар таъбири” китоби у зотга тегишли эмас. Шунинг учун бу китобни у зотга нисбат бериб бўлмайди. Динимизга кўра тушлар уч хил бўлади:
– Аллоҳ таоло томонидан бўлган, таҳорат билан ётилганда, тонгга яқин кўриладиган, солиҳ тушлар.
– Шайтондан бўлган, аниқ эсда қолмайдиган, кайфиятни туширадиган, алаҳсирашга ўхшаш ёмон тушлар.
– Касбига ёки қизиққан нарсасига тааллуқли тушлар.
Динимизда туш кўрганда нима қилиш кераклиги борасида аниқ тавсиялар келган. Агар рост тушлар шариатга мос келса, амал қилиш мумкин, агар зид келса, қатъий амал қилинмайди. Ёмон туш кўрган киши тушини бировга айтмаслиги ва тушнинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши керак. Бу ҳақида Абдуллоҳ ибн Қатода розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рост туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз қўрқинчли туш кўрса, чап томонига туфлаб қўйсин ва тушнинг ёмонлигидан (Аллоҳдан) паноҳ сўрасин. Шунда ёмон туш зарар қилмайди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Яъни ёмон туш кўрган киши чап томонга енгилгина туфлаб: “Эй, Роббим! Кўрган тушимни ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, деб қўяди.
Баъзи уламолар имкон бўлса ўрнидан туриб, таҳорат олиб, икки ракат нафл намоз ўқигани ҳамда бироз садақа қилиб қўйгани яна ҳам яхши, дейишган.
Шунингдек, туш инсон тақдирини белгиламайди. Тушга ортиқча баҳо бериб, уни ҳаёт мезонига айлантириш тўғри эмас. Биз динимиз кўрсатмаларига оғишмай амал қилсак, ҳам моддий, ҳам руҳий тарафдан соғлом, иродамиз мустаҳкам бўлади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📚@nasafziyo @nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Бугун соат 14:27 да кузатилди.
🌞🔭
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Қибла🕋

Ҳар йили 28 май ҳамда 16 июль кунлари Маккаи Мукаррама вақти билан 12:27 да (Ўзбекистон вақти билан 14:27 да) 🌕қуёш Каъбаи муаззаманинг устидан ўтади. Шу пайт қуёш қиблани кўрсатади.

Ушбу ҳодиса бугун соат 14:27 да кузатилади.

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг ва бизни кузатишни давом этинг!
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

УЛАР КЎРМАСДИЛАР…

ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА


📷Instagram 🔵Facebook
🎬zayniddindomla?si=nzEh14cg8dTZHFGx">Youtube 🚀Telegram

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🍃
Хайрли тонг!        
  📿Тонгги зикр


“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку  лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.

Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#muftiy_minbari

📹 ИШОНМАГАНИНГИЗДА БОРМАС ЭДИНГИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Шунингдек, тафаккур тазаккурни кучайтиради, тазаккур эса қайта тафаккурни ривожлантиради — инсон ақли бор экан, шу ҳолат доимо такрорланиб туради. Чунки илм ва ирода (ихтиёр) чегарасиз — инсон ҳамиша илм ва хоҳиш орасида сафар қилувчидир.

/channel/tuhur

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Тафаккур (фикр юритиш) ва тазаккур (зикр қилиш) ҳақида

Бу икки ҳолат бир-биридан икки жиҳатдан фарқ қилади:
Биринчи жиҳат — зикр Аллоҳ таолога тегишли бўлади, яъни У Зотни доимо ёд этиш, Унга қалб ва тил билан мурожаат қилишдир. Аммо тафаккур — Аллоҳнинг улуғлигининг далиллари ҳақида, У Зот яратган мавжудотлар ҳақида фикр юритишдир.
Чунки Аллоҳ таоло — ҳақ Зотдир ва ҳеч ким Унинг зоти ҳақида тафаккур қила олмайди. Чунки У Зотни ақл билан тўлиқ англаш мумкин эмас. Ақллар ўз яратувчисини қамраб ололмайди. Аллоҳ жалла жалалуҳу шундай Улуғ Зотки, Уни тўлиқ англаб бўлмайди.
Бизнинг тафаккуримиз эса Аллоҳнинг улуғлиги ва қудратининг аломатлари, яратган оятлари (яъни борлиқдаги далиллар) ҳақида бўлади — кўриб турган ва эшитиб турган нарсаларимиз ҳақида фикр юритамиз, ундан ибрат оламиз.
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай дейди: «Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ёнбошлаб ҳам Аллоҳни зикр қилурлар ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилурлар…» (Оли Имрон сураси, 191-оят).
Тафаккур ва тадаббур — ўлчовлар, мисоллар ва ақл етадиган масалалар ҳақида бўлади. Инсон ўз тафаккурини кўрадиган, кузатадиган ва ақли тушунадиган нарсалар асосида олиб боради.
Аммо Аллоҳ таоло на ўхшаши ва на ўхшатилиши мумкин Зотдир. Шунинг учун ақллар Унинг зотини англаб ета олмайди.
Тафаккурнинг асоси — инсон кўриб турган ёки ўхшашини билган нарсаларда бўлади. Биз эса тафаккуримизни Аллоҳнинг улуғлигини англатувчи нарсалар, Унинг камол сифати ва ягона Зот эканлигини далиллайдиган ҳолатлар устида олиб борамиз.
Шу билан бирга, ақл етадиган баъзи жиҳатлар ҳақида ҳам тафаккур қиламиз. Аммо Роббимизнинг зоти — бизнинг англашимиздан ҳам юқори туради, Унга ақл етмайди.
Қисқача қилиб айтганда:
Зикр — Аллоҳнинг зотини ва исмларини тил ва қалб билан ёд этиш.
Тафаккур — Аллоҳнинг улуғлиги, яратган олам ва оятларидан ибрат олиш.
Аллоҳнинг зоти ҳақида тафаккур қилиш ман қилинган, чунки ақл У Зотни қамраб ололмайди.

/channel/tuhur

Читать полностью…
Subscribe to a channel