ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz
#Эслатма
🕋 Улуғлар умра ҳақида
✔️Умра – иймон саёҳати. Умра қилган киши қалбида Аллоҳга суюкли бўлган ибодатга тиришади, унинг руҳи жисмдан юқори кўтарилади ва Аллоҳга яқинлик ҳисси билан тўлади.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ
✔️Умра – бу Аллоҳ таолога яқинлашиш воситаси, умра қилиш имкони бор кишининг уни кечиктириши керак эмас. Бу ибодатнинг ҳар бир қадамида гуноҳлар ювилади.
✔️Умра – гуноҳларни ювувчи ва инсонни маънавий покловчи амалдир. Бу ибодатни имконият борича тез-тез қилиш керак. Чунки ҳар бир умра қалбни қайта нурлантиради.
✔️Умра – Аллоҳнинг меҳмонхонасига киришдир. Умра қилган киши унинг меҳмонидир. Бу меҳмонликда шундай имкониятлар борки, ундаги барча дуолар эшитилади ва қабул қилинади.
Муҳаммад Мустафо Мароғий раҳимаҳуллоҳ.
✔️Умра – иймон сафари. Бу сафарда инсон ўзини, ҳаётини ва мақсадини қайта очади. Умра – инсонни Аллоҳнинг буюк тарбиясига топширишдир.
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
23.06.2025 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 04:35;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 18:10;
🕋 Шом 20:10;
🕋 Хуфтон 21:40.
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим».
Имом Термизий ривояти.
📖@nasafziyo
Ассалому алайкум,
ХАЙРЛИ ТОНГ!
«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»
🌱@nasafziyo
#Дўстларимиз_доимо_омон_бўлсин!
Бу Аллоҳ таолонинг оламни яратишдаги ҳикмати. Келинг, биз ҳам бир-биримизга ёрдамчи бўлайлик. Ташвиш билан келганга мадад берайлик, узр сўраб келганни кечирайлик, муҳтожга инфоқ-эҳсон қилайлик.
Унутмангки, умр тезда ўтиб кетади, аммо яхшилик қолади.
Дўстларимиз доимо соғ-омон бўлсин!🤲
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📧 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#sayohat_qiling!
"АЙТИНГ: "ЕРДА САЙР ҚИЛИНГИЗ!" (Анъом сураси 11-оят).
Аллоҳнинг қудрати аломатларини кўрай десангиз, шоҳид бўлиш учун турли ўлкаларга сафар қилинг, саҳроларни кезинг, ер юзида айланиб юринг, очиқ коинот китобига ибрат назари ила боқинг, шунда қалбингиз яйрайди, ғам-андуҳ булутлари тарқалиб кетади.
Сизни чиройли боғлар, гўзал кўкаламзорлар, бир-бирига чирмашиб кетган бўстонларни кўрсин деб У борлиқ саҳифаларига гўзал аломатларини ёзган.
Уйингиздан чиқинг-да, ён-атрофингиздаги нарсаларни томоша қилинг, улар ҳақида фикр юритинг. Тоққа чиқинг, водийларга тушинг, дарахтларга боқинг, маъданли сувлардан ичинг, бурнингизга ясмин шохчалашрини тутинг. Руҳингиз сайроқи қуш каби эркин ва озод бўлиб қолганини ҳич қилганингизда бахт осмонида сузасиз.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
#Оят
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Сиздан (эй, Муҳаммад!) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: “Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз!...”»(Бақара сураси 215-оят).
Улашинг ва Кузатинг🔜
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🌿ХАЙРЛИ ТОНГ!
Юнус алайҳиссаломнинг дуоси:
لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: "Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн".
Маъноси: "Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим" (Анбиё сураси, 87-оят).
🤲 Аллоҳ таоло ушбу муқаддас жойларга такрор-такрор бориб ибодат қилишимизни насиб айласин.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Аллоҳнинг ҳикмати
Табиатга бир назар солинг! Ҳеч бир нарса ўзи учун яшамаяпти. Дарё ўзининг сувидан ичмайди, денгиз ўзидаги балиқдан, дарахт эса ўзининг мевасидан емайди, Қуёш ўзини ёритмайди, гул ўзи учун муаттар хидини сочмайди, сут эмизувчилар ўзининг сутини ичмайди.
Бу Аллоҳ таолонинг оламни яратишдаги ҳикмати.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🏔 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Иккинчи васият: ота-онага яхшилик қилиш
Аллоҳ таоло шундай деди:
«Биз инсонга ота-онасига (яхшилик қилишни) васият қилдик» (Луқмон:14).
Аллоҳ таоло ягона ўзига ибодат қилинишига буюриш билан бир қаторда, ота-онага яхшилик қилишга ҳам амр қилмоқда. Онасининг уни оғриқ устига оғриқ билан кўтаргани таъкидланди:
«Онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди», яъни аёлнинг табиати заиф бўлгани етмагандек, ҳомиланинг ўсиши билан янада кўпроқ заифлашади. Қолаверса, туғруқ оғриғи ва она бўлиш машаққатлари ҳам бор. Кейин: «Ундан сўнг уни эмизиши икки йил», яъни фарзандини туғгандан сўнг икки йил эмизади. Аллоҳ таоло буни келтириш орқали онанинг фарзанди олдидаги улкан ҳақини кўрсатмоқда.
Отаси ҳам ўз фарзандини катта қилиб тарбиялаш, нафақа қилиш каби машаққатларга дуч келади. Лекин онанинг ҳаққи устундир, чунки унинг машаққати оғирроқ.
Набий ﷺ ҳузурларига бир киши келиб:
— «Эй Расулуллоҳ, одамлар ичида яхшилик қилинишга энг ҳақли ким?» — деб сўради.
Расулуллоҳ ﷺ:
— «Онанг», — дедилар.
У киши:
— «Сўнг ким?» — деди.
Расулуллоҳ ﷺ яна:
— «Онанг», — дедилар.
У киши яна:
— «Сўнг ким?» — деди.
Расулуллоҳ ﷺ:
— «Онанг», — дедилар.
У киши:
— «Сўнг ким?» — деди.
Расулуллоҳ ﷺ:
— «Отанг», — дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим).
Ота-онага ҳам шукр қилиш керак.
Аллоҳ таоло шундай деди:
«Менга ва ота-онангга шукр қил. Охир-оқибат менинг ҳузуримга қайтариласиз» (Луқмон:14).
Яъни инсон Аллоҳ таолога ҳам, уни тарбия қилган ота-онасига ҳам шукр қилишга буюрилмоқда.
Агар ота-она ширкка чақирса
Аллоҳ таоло шундай деди:
«Агар ота-онанг Сен билмаган нарсада Менга ширк келтиришга сени мажбур қилсалар, уларга итоат қилма» (Луқмон:15).
Яъни агар ота-онанг сени Аллоҳга ширк келтиришга қаттиқ ҳаракат қилиб, қаттиқ босим ўтказсалар ҳам, бу ишда уларга итоат қилма.
Албатта, агар ота-она ёмонликка, Аллоҳга итоатсизликка чақирса, бу ҳолатда уларга итоат қилинмайди. Чунки: «Яратувчига осий бўлиб, махлуққа итоат қилинмайди».
Лекин шу билан бирга Аллоҳ таоло шундай деди: «Лекин дунёда улар билан яхши муомалада бўл».
Яъни улар ширкка чақирса ҳам, уларга яхшилик қил, уларни ҳурмат қил.
Бу Ислом динининг адолати ва инсофидир. Ота-она фарзандини Аллоҳга ширк келтиришга чақирса ҳам, Аллоҳ таоло:
«Итоат қилма», деб айтади, лекин шундан кейин: «Уларга ғазаблан, уларни тарк эт», — демайди, балки шундай дейди: «Дунё ҳаётида улар билан яхши муомалада бўл».
Саъд ибн Абу Ваққоснинг воқеаси
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Мен онамга яхшилик қилувчи инсон эдим. Исломни қабул қилганимда онам:
— “Эй Саъд, сен янги дин чиқарибсанми? Қасамки, агар сен динингни тарк қилмасанг, мен емайман, ичмайман, ўлиб кетаман. Шунда одамлар сен ҳақингда: 'Онасини ўлдирган одам', — деб айтади”, — деди.
Мен унга айтдим: — “Онажон, динимни ҳеч нарса учун ташламайман. Агар сизда юзта жон бўлиб, битта-битта чиқиб кетса ҳам, мен динимдан қайтмайман. Хоҳласангиз енг, хоҳламасангиз, йўқ”, — дедим. У еди» (Имом Муслим, Аҳмад ривояти).
Ушбу оятдаги давоми: «Дунёда улар билан яхши муомалада бўл ва Менга қайтганларнинг йўлига эргаш. Кейин барчангиз Менинг ҳузуримга қайтариласизлар ва қилган амалларингиз ҳақида хабар бераман» (Луқмон:15).
Учинчи васият: Аллоҳнинг илми барча нарсани қамраб олган
Луқмон ўз ўғлига шундай деди:
«Эй ўғилчим! Агар (амал) хардал доначаси миқдорида бўлса, тош ичида ёки осмонларда ёки ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтиради. Зотан, Аллоҳ латиф ва хабардордир» (Луқмон:16).
Яъни агар инсон жуда кичик, пинҳон ва беқиёс амал қилса ҳам — у яхшилик ёки ёмонлик бўлсин — ҳатто хардал доначасичалик миқдорда бўлса, Аллоҳ уни Қиёмат кунида чиқаради ва унга мос мукофот ёки жазо беради. Чунки Аллоҳга ҳеч нарса махфий эмас.
Аллоҳ шундай дейди: «Қиёмат кунида адолат тарозиларини қўямиз, ҳеч бир жон зулм қилинмайди. Агар (амал) хардал доначасичалик бўлса ҳам, Биз уни келтирамиз. Биз етарли ҳисобловчимиз» (Анбиё:47).Манба: /channel/tuhur
Улашинг📚
🍃@nasafziyo 🍃 @nasafziyo🍃
Сабзи – кўз нурининг дўсти
🥕🥕🥕
Сабзи бета-каротинга бой бўлиб, у организмда А витаминига айланади. Бу эса:
🔠 Кўриш қобилиятини яхшилайди;
🔠 Кечаси яхши кўришга ёрдам беради;
🔠 Кўз шиллиқ қаватини ҳимоя қилади;
🔠 Қариш жараёнини секинлаштиради.
Кўз саломатлигингиз учун ҳар куни сабзи истеъмол қилишни унутманг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📱/channel/nasafziyo?boost
БИР ЯХШИЛИККА ЎН КАРРА ЯХШИЛИК
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
#xabar #qabul2025
25 ИЮНДАН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ БОШЛАНАДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2025-2026 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини эълон қилади:
⏺️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти,
⏺️Мир Араб олий мадрасаси,
⏺️Ҳадис илми мактаби,
⏺️Имом Термизий номидаги ислом институти ва
💬 барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига
🗓 2025 йил 25 июндан 20 июлгача давом этади.
🗂 Олий диний таълим муассасаларига ўқишга киришни истаган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси нусхаси (асли кўрсатилади);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
🌐 Хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва мамлакатимизда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.
🗂 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
✍️ таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом нусхаси (асли кўрсатилади);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
📚 чет тилини билиши тўғрисидаги ҳужжат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).
Маълумот ўрнида: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда ўқишни тамомлаб, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди.
🖥 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📱/channel/nasafziyo?boost
#muftiy_minbari
📹 ШАРЪИЙ МАСЪУЛИЯТ СИЗНИНГ ЗИММАНГИЗДА
Қиз фарзанди борлар нолиманг
Фикр юритувчилар учун…
Арзимас яхшиликни ҳам қилаверишга тарғиб қилувчи оят:
«У Кунда ҳар бир жон қилган яхши амалини топади, ёмон амалининг эса ўзидан узоқроқда бўлишини истайди. Аллоҳ сизларни Ўз(азоб)идан огоҳ қилади. Аллоҳ бандаларига меҳрибон Зотдир» (Оли Имрон сураси, 30 оят).
📖@nasafziyo
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Давлат хизмати бўйича Форуми иштирокчиларига табриги
—
Поздравление Президента Шавката Мирзиёева участникам Форума государственной службы Организации Объединенных Наций
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲДАН ШУ ИККИ НАРСАНИ СЎРАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
#Кun_oyati
U zot (odamlar) noumid bo'lganlaridan keyin yomg'irni nozil qilur va O'z rahmatini taratur. U valiy va maqtalgan Zotdir. (Shuuro, 28).
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
Уйларингиз, машиналарингиз, аёлларингиз, фарзандларингиз ва таомларингизни суратга олишни тўхтатинглар!
Чунки сизларга барака тилаб дуо қилувчи кўзлардан кўра ҳасадчи, кўролмасларнинг кўзлари кўпроқдир.
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
📧@nasafziyo
#muftiy_minbari
📹 УЛАРГА УФ ДЕМА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
Лавр барги – терини ёшартирувчи мўъжиза!
✅ Терингиз ёш ва таранг бўлишини хоҳлайсизми? Унда табиий лавр барги лосьонини синаб кўринг!
📃Рецепт:
• 200 г лавр баргини 100 мл сувда 3 дақиқа қайнатинг.
• 1 соат тиндириб қўйинг.
Қўллаш: Юз ва бўйин терингизга суринг. Бир неча кундаёқ натижа сезилади!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Дуо
Ҳақ таолодан хайрият сўраш, Аллоҳнинг жамолини исташ дуоси
اللّهمّ إنّي أسألك من الخير كله عاجله وآجله ما علمت منه و ما لم أعلم و أعوذ بك من الشّرّ كله عاجله و آجله ما علمت منه و ما لم أعلم
📖Ўқилиши: "Аллоҳумма инний ас‘алука минал хойри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам, ва аъуузу бика минаш шарри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам".
🔖Маъноси: "Эй Аллоҳ! Ҳозирги ва келажакдаги (дунё ва охиратдаги) яхшиликларни мен билган ва билмаганларимнинг барчасини Сендан сўрайман, ҳозирги ва келажакдаги (дунё ва охиратдаги) ёмонликларни мен билган ва билмаганларимнинг барчасидан Сендан паноҳ тилайман".
📚 Ибн Можа 3836 – р, Аҳмад 23870, 23984 – рақам ривояти.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲДАН ШУ ИККИ НАРСАНИ СЎРАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Сўнгра Луқмон ўғлига намоз ҳақида шундай васият қилди:
«Эй ўғилчим! Намозни барпо қил» (Луқмон:17).
Чунки намоз — диннинг асосий устунидир. Кимки уни муҳофаза қилса, бошқа ишларига ҳам эътиборли бўлади. Кимки намозга беэътибор бўлса, бошқа ишларини ҳам йўқотади.
Ота-оналар фарзандларига намоз ўқишни буюришлари керак. Бу уларнинг зиммасидаги масъулиятдир. Аллоҳ шундай дейди:
«Оилангга намозни буюр ва ўзинг ҳам бардош билан унга риоя қил. Биз сендан ризқ сўрамаймиз. Биз ризқ берувчимиз. Яхши натижа тақвога тегишлидир» (Тоҳа:132).
Ота-оналарга тавсия: агар фарзандлари ухлаб ётган бўлса, уларни намозга уйғотишлари керак. Чунки Пайғамбар ﷺ айтдилар: «Одам ўз аҳлига масъул ва ўз масъулиятидаги нарсадан сўралади. Аёл эса эрининг уйида масъул ва ўз масъулиятидаги нарсадан сўралади» (Имом Бухорий ва Муслим).Манба: /channel/tuhur
Улашинг📚
🍃@nasafziyo 🍃 @nasafziyo🍃
Луқмони ҳаким, у зотнинг ўз фарзандига қилган васияти, Луқмоннинг васиятларининг фарзанд тарбиясидаги аҳамияти
Луқмон Ҳаким ким эди?
Луқмон — солиҳ, тақводор бир инсон бўлиб, уламоларнинг аксарият фикрига кўра у пайғамбар эмас эди. У Африкадаги Нубия (Мисрнинг жануби) томонлардан чиққан. Аллоҳ унга улкан неъмат — ҳикматни берган.
Ҳикмат дегани — борлиқни тўғри англаш, гап ва амалда тўғри қарор қабул қилиш, нарсаларнинг ҳақиқатини қандай бўлса, шундай билиш демакдир.
Луқмонга берилган ҳикмат
Ҳикмат — Аллоҳнинг бандасига берган буюк неъмати. Аллоҳ таоло шундай дейди:
«У Зот кимга хоҳласа ҳикматни беради. Кимга ҳикмат берилса, у албатта катта яхшиликка эришган бўлади. Лекин фақат ақл эгалари бундан ибрат олади» (Бақара сураси, 269-оят).
Луқмонга берилган энг катта ҳикмат — унинг доимо Аллоҳга шукр қилганидир.
Шукр — ҳикматнинг бошидир. Аллоҳ таоло шукр қилишни Луқмонга ҳикмат сифатида берганини шундай баён қилади:
«Албатта, Биз Луқмонга ҳикмат бердик: “Аллоҳга шукр қил!” Кимки шукр қилса, у ўз нафси учун шукр қилган бўлади. Кимки куфр қилса, (билсинки) Аллоҳ бехожат ва мақтовлидир» (Луқмон сураси, 12-оят).
Аллоҳ бандаларининг шукрига муҳтож эмас. Унинг зоти мустағнийдир. Лекин шукр қилган банда бу дунёда ва охиратда шукрининг самарасини кўради. Чунки шукр орқали неъматлар бардавом бўлади ва янада зиёда бўлади.
Аммо кимки неъматларни инкор қилса, яъни шукр қилмаса, Аллоҳ унга муҳтож эмас. Балки неъматларидан маҳрум қилинади.
Ҳақиқий шукр қилувчилар кам.
Аслида инсонлар орасида доимо Аллоҳга шукр қилиб, уни зикр қилиб юрадиганлар жуда ҳам кам. Аллоҳ шундай деган:
«Менинг бандаларимдан озгинаси шукр қилувчидир» (Саба:13).
Болаларнинг ахлоқини гўзал қилиб тарбиялаш зарурлиги
Аллоҳ таоло Қуръонда Луқмоннинг фарзандига қилган васиятларини зикр қилди. Бу — ота-оналарга ишорадир: фарзанд тарбиясида масъулиятни ҳис қилиш, уларни дин ва дунё ишларида фойдали бўладиган нарсаларга ўргатиш жуда муҳим.
Шунинг учун Луқмоннинг васиятлари тарбия соҳасидаги асосий қоидалардандир.
Ота ўз фарзандига:
Аллоҳни севиш,
Пайғамбарни севиш,
Намозни яхши кўриш,
Тақводор бўлиш каби фазилатларни сингдириши лозим.
Биринчи васият: ширкдан сақланиш
Луқмоннинг ўғлига қилган илк ва энг муҳим васияти — Аллоҳга ширк келтирмаслик ҳақидадир:
«(Эсла) Луқмон ўғлига насиҳат қилиб: “Эй ўғилчим! Аллоҳга ширк келтирма. Зеро, ширк — катта зулмдир”, — деган эди» (Луқмон сураси,13-оят).
Айтишларича, унинг фарзанди мушрик эди, Луқмон уни ширкдан қайтариб, насиҳат қилган ва охирида у Аллоҳга иймон келтирган.
Ширк — энг катта гуноҳ. Бу гуноҳ: аввало Яратувчининг ҳаққига зулмдир, қолаверса инсоннинг ўзига нисбатан ҳақорат, ўзига ўхшаган махлуқотларни илоҳга тенглаштиришдир.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган:
Саҳобалар «Иймон келтириб, зулм билан аралаштирмаганлар» ояти тушганда: «Биз ўзимизни зулмдан қутқара олмаймиз», деб пайғамбардан сўрадилар. Шунда у зот: «Бу зулм ширкдир. Луқмон айтганидек: “Ширк — катта зулмдир”», деб жавоб бердилар (Бухорий ва Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло айтади: "Ким Аллоҳга ширк келтирса, у катта гуноҳ қилибди» (Нисо:48),
«У жуда залолатга кетибди» (Нисо:116),
«Ким Аллоҳга ширк келтирса, жаннат унга ҳаром қилинади ва унинг жойи дўзахдир» (Моида:72).
Баъзи одамлар билмаган ҳолда ширк қиладилар.
Кўп одамлар ўзларини ширкдан йироқ деб ҳисоблайди, лекин билмаган ҳолда унга дучор бўладилар. Масалан: фолбин, сеҳргар олдига бориш, уларнинг айтганини қилиш ва унга ишониш,
Аллоҳдан бошқаларга қурбонлик қилиш — булар ширкнинг турларидир.
Пайғамбаримиз ﷺ:
«Ким Аллоҳдан бошқа учун сўйса, у ширк қилгандир», — деганлар.Манба: /channel/tuhur
Улашинг📚
@nasafziyo @nasafziyo
#Фойдали
Ҳеч қачон бировнинг сиз ҳақингиздаги хулосасига қулоқ тутманг. Ҳатто сув устида юра олганингизда ҳам "Қаранглар, у суза олмас экан" дегувчилар топилади...
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Тонгги зикр
“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
@nasafziyo
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📿Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар! Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азим!»
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
📬@nasafziyo @nasafziyo