ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
МАКЛЕРЛИК ХИЗМАТИ ЖОИЗМИ?
#савдо #ҳалол_ҳаром
🏘
❓1836-САВОЛ: Маклерлик хизмати ҳам ижаранинг бир тури сифатида баҳоланиб, агар маклер ҳар икки томонга ҳам хизмат қилса, ҳар иккаласидан ҳам ҳақ олади. Мана шундай тартибда фаолият олиб бориш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Чунки даллоллик учун хизмат ҳаққи олиш жоиз. Даллол деб сотиш ва сотиб олиш ишларида ўртада турувчи кишига айтилади. Ҳозирда даллол деганда брокер, маклер, агент, воситачи кабилар ҳам тушунилади. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса, ҳар иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар савдога қўйилган маҳсулот ҳалол бўлиб, даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади. Фақат даллолнинг вазифаси нимадан иборат экани ва хизмат ҳаққи олдиндан белгиланган бўлиши керак.
Бу ҳақида Мулло Хусрав роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар: “Даллол молни эгасининг розилиги билан сотса, далоллик ҳақини сотувчидан олади. Сотувчи бу маблағни харидордан қайтариб олмайди. Лекин даллол сотувчи ва харидор орасида ҳаракат қилиб, уларни келиштириб қўйса ва шундан кейин сотувчи молини сотса, қаралади: Агар урф-одат бўйича даллолнинг хизмат ҳақининг барчасини сотувчи берадиган бўлса, ундан олади. Харидордан олинадиган бўлса, харидор беради. Икки томон биргаликда тўлайдиган бўлса, ҳар иккисидан олади” (“Дурарул ҳуккам” китоби).
Бир қанча фиқҳий манбаларда одамларнинг даллолликка эҳтиёжлари борлиги учун бу иш жоиз дейилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
📖@nasafziyo @nasafziyo
ДЕКОР БЕЗАКЛАРНИ ИЖАРАГА ОЛИШ ДУРУСТМИ?
#ижара
❓1835-САВОЛ: Ҳозирги кунда тўй ва бошқа тадбирларни ўтказишда декор-безакларни ижарага олинади. Мана шу иш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу иш жоиз. Чунки тўйдаги безаклаш ва декорацияга оид ишлар урфга кириб кетган ҳамда саҳиҳ ижаранинг таърифига тўғри келади. Фақиҳлар ижаранинг таърифида “Маълум бадал(тўлов) эвазига муайян нарсадан кўзланган манфаатга эгалик қилишдир”, деганлар. Шунга кўра, бирор нарсани ижарага олишда ундан кўзланган мақсаддан бошқа мақсад учун олса, ижара ножоиз ҳисобланади. Масалан, биров машинани миниш учун эмас, балки одамлар мени шундай машинаси бор, деб ўйласинлар, дейиш учун олса, яна кимдир қимматбаҳо кийимларни кийиш учун эмас, балки уйига осиб қўйиш учун олса, бундай ижаралар ножоиз дейилади. Чунки машинадан бирламчи мақсад уни миниш, кийимдан мақсад эса уни кийишдир. Декорациядан мақсад эса тўй-тантана бўлаётган жойларни безатиш, гўзал ҳолатга келтириш, ташриф буюрувчиларнинг кўзини қувнатиш кўзда тутилади. Ундан бошқа мақсадлар кўзда тутилмаган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
📖@nasafziyo @nasafziyo
РУХСАТ ЭТИЛГАНИНИ ҚИЛАВЕРИНГ
ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📷Instagram 🔵FacebookЖобир ибн Самура разияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар».
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари
#Мавлуд_ойи
Мавлуд ойида кўп салавот айтайлик!
Бу галги салавот:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَ عَلَى آلِهِ وَ ارْضَ عَنْ أَصْحَابِهِ أَجْمَعِين
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи вардо ъан асҳабиҳи ажмаъийн.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✍🏻 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Уламолардан бири дейдилар:
“Агар беморни овқат, ичимлик ва дори-дармон қабул қилишдан тўсиб, ман этилса, у вафот қиладими? деб айтганида, ҳа, дейишди. Унда уламо: “Худди шундай қалбни ҳам Аллоҳ таолонинг зикридан тўсиб, ман этилса, у ўлади”, дедилар.
📚@nasafziyo
#Мавлид_ойи
У ЗОТ ШУНДАЙ ЭДИЛАР
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида бошқалар каби оддий инсон эдилар. У зотнинг уйлари саҳобаларнинг уйлари каби эди, шаклу шамойилда ҳам, кундалик ҳаёт тарзида ҳам улардан ажралиб турмас эдилар. Балки саҳобалар у зотга тақлид қилар, у зот каби бўлишни исташарди. Дарҳақиқат, баъзилари шундай қила олди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом қисқа муддат – бор-йўғи 23 йил мобайнида барпо этган жамият файласуфлар йиллар, ҳатто асрлар бўйи орзу қилган фозил одалар шаҳри бўлди.
📚@nasafziyo
«Сабр яхшиликнинг хазиналаридан биридир. Аллоҳ таоло уни Ўзи мукаррам қилган бандасига беради».
Ибн Абу Дунёнинг "Сабр ва унинг савоби" китобидан.
📊@nasafziyo
ҒАМ ТАШВИШСИЗ ҲАЁТ КЕЧИРИШНИ ИСТАСАНГИЗ
ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📷Instagram 🔵FacebookМАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?
1⃣. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, шамойиллари ва одоб-ахлоқларини ўқиб-ўрганиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ қилиш. Набий алайҳиссалом: “Охиратда менга энг маҳбуб ва энг яқин бўладиганингиз хулқи энг яхшиларингиздир”, деганлар.
2⃣. Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ салавоту саломлар айтиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
3⃣. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки кунда рўза тутардилар ва: “Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман”, деб айтардилар (Имом Термизий ривояти).
Даврон Нурмуҳаммад
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📚https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
01.09.2025 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 05:30;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 17:15;
🕋 Шом 19:10;
🕋 Хуфтон 20:40.
#Инфографика
Тинчлик-омонлик ҳақида ҳадис
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
УЧ ТОИФА ОНА
1-тоифа. Меҳрибон она.
У ҳадя олса: "Болам, сенга ҳадя олдим" деб, фарзандига меҳрини изҳор этади.
2-тоифа. Вафодор она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим, лекин пулини отанг берди" деб, фарзандига ҳам ўзининг, ҳам эрининг меҳрини билдиради.
3-тоифа. Ҳам вафодор, ҳам муаллима, ҳам муслима она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим. Унинг пулини отанг берган бўлса-да, лекин буни Аллоҳ дилимга солди. Шу боис аввал Аллоҳга шукр қил, сўнгра раҳматингни изҳор айла" деб, фарзандига шукр қилишни ва ўз ўрнида ташаккур айтишни ўргатади.
🫰@nasafziyo @nasafziyo
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир бандага Аллоҳдан бир мақом берилмоқчи бўлса, аммо у амали билан бу мақомга ета олмаса, Аллоҳ унинг жисмига, фарзандига ёки молига синов юборади. Банда бу синовга сабр қилса, ўша мақомга эришади».
Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти.
📖@nasafziyo @nasafziyo
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг.
Аҳзоб сураси, 56-оят.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
#Саломатлик
Кам ухлаш қорин соҳасига ёғ йиғилишининг асосий сабабларидан биридир
Сиз ҳаттоки 1 ҳафтада 5 марта жисмоний машқлар билан шуғуллансангиз ҳам, қорин соҳасига ёғ йиғиляптими? Бунинг сабаби кунлик, етарли, соғлом уйқунинг етишмаслигидир. Агар инсон тўйиб ухламаса, организмда энергия етишмовчилиги келиб чиқади ва бунинг натижасида қорин соҳасидан захира энергия олишни тўхтатади.
Агар қорин соҳаси текис ва чиройли бўлишини истасангиз, тўлақонли, соғлом уйқу режимига риоя қилинг.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Мамлакатимиз мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийларига табрик
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📚Ўқув йилини бошлаганлар учун дуо
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалoму алайкум!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
🍂Хайрли тонг!
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🍁 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳикмат
«Қийинчилик енгилликка тобедир. Бу шарт илоҳий, эҳтимолий эмас».
Улашинг ва Кузатинг🔜
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📧 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
«Аллоҳим! Уйларимизга кўролмайдиган, ҳасадчи, ифлос ва маломатчи кимсаларни киритма!»
📧@nasafziyo
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти плюс” форматидаги мажлисдаги нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на встрече в формате «ШОС плюс»
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ёнимга бир тиланчи келиб савол берди:
- Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг элчиси эканлигига гувоҳлик берасанми?
- Ҳа! - дедим.
- Рўза тутасанми?
- Ҳа!
Шундан кейин Ибн Аббос: "Сен сўрадинг. Сўраганнинг бир ҳаққи бордир. Бизнинг ҳам сўраганга бериш зиммамиздаги вазифадир", дейди ва унга бир либос ҳадя қилади. Сўнг шундай қўшимча қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган эдим: "Бир мусулмонга либос кийдирган ҳар бир мусулмон, албатта, Аллоҳнинг паноҳидадир. То у кийдирганидан бир бўлак мато ҳам унинг эгнида бўлгунга қадар" (Термизий ривояти).
📧@nasafziyo
“Ислом цивилизацияси марказига кирган одам чиққач, бу миллатга таъзим қилиши учун қилдим бу ишни”
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Совета глав государств ШОС.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🩸Оёғингиздаги “иккинчи юрак” ҳақида эшитинг
Бизнинг оёқ мушаклари — иккинчи юрак. Улар қонни оёқдан кўкракка қайтариб туради.
Бироқ узоқ ўтириб қолсангиз, бу “юрак” ишламайди. Қон қотиши мумкин. Бу эса тромб, инсульт ва ҳатто ўлим хавфини оширади.
Ҳар куни юриш, оёқни қимирлатиш — ҳаётни сақлаб қоладиган оддий одат!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
💐Ассаламу алайкум!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!🤲
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
📲Каналимизга линк устига босиб уланинг!