ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Видео
#сажда #намоз
📹 Саждаи саҳв қандай қилинади?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
НАЗРНИ БАЖАРИШГА ҚУРБИ ЕТМАСА
❓1807-САВОЛ: Агар бир одам “Шу гуноҳни қилсам, шунча пул садақа қиламан”, деса, бу назр бўлиб қоладими? Назр бўлса ва гуноҳ қилгандан кейин назрини бажаришга қурби етмаса, қандай йўл тутади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон икки турдаги иш учун назр қилиши мумкин. Бири содир бўлмаслигини истаб, иккинчиси, содир бўлишини истаб, назр қилади. Уларнинг ҳукми ҳам икки хил бўлади. Агар содир бўлишини истаб назр қилса, масалан, “Фарзандим соғайиб кетса, шунча пул садақа қиламан”, деса ва боласи соғайса, бу ҳолатда айтилган суммани фақирларга садақа қилиши лозим бўлади. Саволда сўралгани каби содир бўлишини истамайдиган ишга назр қилса ва ўша гуноҳни қилиб қўйса, истаса, назрини бажаради, истаса, қасамнинг каффоратини тўлайди.
Шунга кўра бирор киши гуноҳлардан сақланиш учун "Агар бу гуноҳни қилсам, шунча пул садақа қиламан" деса, бу назр ҳисобланади. Агар у одам ўша гуноҳни қилса, айтган суммасини садақа қилиши вожиб бўлади. Бу сўз бир маънода қасам бўлгани боис назрини адо этишга имконияти бўлмаса, қасамнинг каффоратини тўлаши ҳам мумкин.
Агар гуноҳ содир бўлган вақтда бунга имконияти бўлмаса, ҳаёти давомида имкон топиши билан адо қилиб қўяди. Чунки назр ва қасам каби нарсаларда дарҳол бажариш вожиб эмас. Агар умри давомида адо этишга имкони бўлмаса, бу пулларни адо этишни васият қилиб кетади. Агар васият ҳам қилмаса, назр қилган одам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Rун_ҳикмати
Такаббурлик — шайтон иши, катталик — нодон иши
Алишер Навоий.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📚https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Тасбеҳ📿
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кунда юз марта «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳии»,* деса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».
* Тасбеҳнинг маъноси: «Аллоҳни Унга ҳамд айтган ҳолимда барча нуқсондан пок деб ёд этаман».
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳикмат
«Уч нарсада яхшилик йўқ:
1) бахилнинг қўлидаги молда;
2) қўрқоқнинг қўлидаги қиличда;
3) мунофиқнинг қўлидаги қаламда».
#Дуоларингизда_эслаб_қўйинг!🤲
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#videorolik #umra
⚡️“Umra” tadbirlarini noqonuniy tarzda tashkil etayotganlarga nisbatan tegishli tartibda chora ko'rilmoqda❗️
📺 Dinishlariboyichaqomita/videos">Foydali va kerakli kontentlarDin ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
#savol_javob
❓ Ижтимоий тармоқларда хориждаги айрим кишилар Ўзбекистондан ҳижрат қилиш керак, чунки у ерда шариатга амал қилишга шароит йўқ, дейишади. Шу тўғрими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
💻Тўлиқ ҳолда кўриш:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Сенинг дунёда бўлишлигинг бир тушга ўхшайди.
Йўлчиликни сен бажарсанг ҳам, маконни тақдир белгилайди...
Иссиқни ва совуқни тўхтатишга сен қодир эмассан. Тақдирнинг битгани сен учун тезда келиб-кетади.
❄️💦❄️💦❄️💦❄️
Тақдир қулфи жудаям каттадир. Уни фақатгина Аллоҳ очади. Шу сабабдан сен Унга таслим бўл, Унинг ризосига маҳкам ёпиш. Коинотнинг ҳар зарраси калит бўлса ҳам, ҳеч бир ишга ярамайди. Чунки қазо-қадар қулфини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким очолмайди.
Жалолиддин Румий.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум!
🪴💐🪴💐🪴💐
Аллоҳ Таоло сизни ўз паноҳида асрасин!
🤲 🤲 🤲
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Ибрат
Аҳмоқлар олдида ҳикматдан сўз очма. Сенинг устингдан кулади. Зиёлилар олдида бўлмағур сўзларни гапирма. Сендан нафратланишади.
Аҳмоқ олдида ҳикмат — исроф. Доно олдида бемаънилик хорлик.
Аз-Замахшарий ҳазратлари.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Кун_ҳикмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
11.08.2025 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 05:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 17:40;
🕋 Шом 19:40;
🕋 Хуфтон 21:10.
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#nukta #ibrat #gumon #gunoh
ГУМОН ҚИЛМАНГ!
Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳи дедилар:
"Биргина гуноҳим учун беш ой таҳажжуддан маҳрум бўлдим".
"У қайси гуноҳ эди?" деб сўрашди. Йиғлаб дуо қилаётган кишини кўриб, ичимда: "Бу киши риё қиляпти, дегандим…".
Имом Макҳул раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Бир кишини намозда рукуъ ва сажда қилиб йиғлаётганини кўрдим ва ичимда "у риё қиляпти!" деб унга туҳмат қилдим ва ўзим бир йил йиғлашдан маҳрум бўлдим".
📖 @nasafziyo @nasafziyo
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Кун_ҳадиси
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам : “Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, уни қаерда топса, олишга ҳақлидир”, деганлар.
(Ибн Можа ривояти).
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан: “Нажот топувчи тоифа ким?”, деб сўраганларида “Мен ва саҳобаларим йўлида бўлганлар”, деган эканлар. Шундан келиб чиқиб, Аҳли сунна вал жамоани ҳадисда назарда тутилган йўлм деса бўладими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
💻Тўлиқ ҳолда кўриш:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#salomatlik
Узум баргидан малҳам тайёрлаб ичилса, қандли диабет ва гипертонияда фойдалидир. Бунинг учун 40-50 гр қуритилган узум баргига 0,5 л қайнатилган сув қуйилади, паст оловда 10-15 дақиқа қайнатилади. Сўнгра сузиб олиниб, ҳар куни 4 ошқошиқ овқатдан олдин 3-4 маҳал ичилади.
Узум уруғи истеъмоли терини ёшартиради. Унинг майдалангани терига суртилса, ўлик терини туширади, янги тери ҳосил бўлишини таъминлайди.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
Ёзувчи Анис Мансурдан сўрашди:
-Инсонларнинг асл моҳиятини қандай билиш мумкин?
У жавоб берди:
Эркак киши аёлининг хасталигида синовдан ўтади.
Аёл эрининг камбағаллигида синовдан ўтади.
Дўст оғир кунларда синовдан ўтади.
Фарзандлар эса ота-онасининг қарилигида синовдан ўтади.
Ака-укалар мерос тақсимотида синовдан ўтади.
Қариндошлар ғарибликда синовдан ўтади.
Ҳақиқий муҳаббат манфаат тугаганда синовдан ўтади.
Мўмин киши эса балолар ила синовдан ўтади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📚https://taplink.cc/nasafziyo.uz
💍Бир аёлни бахтли қилиш учун дўсти каби дардлашмоқ, отаси каби асрамоқ ва инсон каби севмоқ керак, холос!
БИР ҲАДИСГА РИОЯ ЭТИШ НАҚАДАР ЗАРУР
ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📷Instagram 🔵Facebook#salomatlik
Райҳон истеъмол қилинг!
Таом ёки салатга қўшилган райҳон баргларини четга суриб қўядиган одатингиз бўлса, хато қиласиз.
Райҳон – организмнинг умумий ҳолатини яхшилашда жуда катта кўмакчи. Шу сабабли ҳам бошидан жарроҳлик амалиётини кечирган кишиларга уни истеъмол қилиш тавсия этилади.
Томоқ оғриғи ва оғиздаги инфекцияларни йўқотишда қайнаган сувга солинган райҳон баргидан тайёрланган дамламадан фойдаланиш лозим. Оғиздан бадбўй ҳид келиши, милк шамоллаши, оғриши ва кариесда, буйракдаги майда тошларни эритишда, сийдик йўли касалликларининг олдини олиш ва даволашда ҳам айни дамлама қўл келади. Шу билан бирга бош оғриғи, юрак касалликлари, ревматизм каби кўплаб касалликларнинг давоси ҳам айнан райҳонда.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Тонгги зикр📿
“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
📖 @nasafziyo @nasafziyo
#Кун_ҳикмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ризқ талаби ва тижорат билан машғул ҳар ким учун муҳим ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тўрт хислат сенда бўлса, дунёни қолганини йўқотсанг ҳам сенга зарар қилмайди. Улар: рост сўз, омонатни сақлаш, ҳусни хулқ ва таомда иффат (кифоя қилгудек, ҳалол ейишни лозим тутиш)”, дедилар.
Имом Аҳмад ва Мунзирий “Тарғиб ват тарҳийб”да келтирган.
ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МЕРОСИДАГИ НОДИР ҲУЖЖАТ —- ШОҲРУҲ МИРЗОНИНГ 1422 ЙИЛДАГИ НИШОНИ
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан жой оладиган нодир ёзма манбалар орасида Шоҳруҳ Мирзонинг 1422 йилда ёзилган нишони алоҳида аҳамиятга эга. Мумтоз ўзбек тилида битилган ушбу ҳужжат ўрта асрлар дипломатик ва ҳуқуқий ёзма маданиятининг юксак намуналаридан бири сифатида тарихий қимматга эга.
✍🏻Батафсил — cisc.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
استأجرَ الحسنُ البصري رحمه الله يوماً حمَّالاً ليحمل متاعه من السوق إلى البيت ، فكان يسمعه طوال الطريق يردد كلمتين لا يزيد عليهما :
" الحمد لله .. أستغفر الله " فلمَّا وصل بيته وأعطاه أجره سأله عن ذلك فأجاب :
" أنا في حياتي كلها مع الله بين أمرين" :
نعمة الله عليَّ تستحق مني(الحمد)
وتقصيري في حق ربي يستحق (الاستغفار)
فضرب الحسن كفاً بكف وقال : "حمــال أفقه منك يا حســن"
أسكن الله الرضا قلوبنا وقلوبكم!
📜 Ҳаммол сендан фақиҳроқ экан...
Бир куни Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ бозордан юкларини уйига элтиб бериши учун бир ҳаммол ёллади.
У ҳаммолни йўлбўйи иккитагина - "алҳамдулиллаҳ, астағфируллоҳ" калималарини такрорлаб бориб, унга бирон сўзни зиёда қилмаётганини эшитди.
Уйга етиб боришгач, Ҳасан Басрий унинг ҳаққини берди ва нега бу сўзларни такрорлаб юришини сўради.
Ҳаммол: "Бутун ҳаётим давомида Аллоҳ билан (ўзаро муомалам) икки иш устидадир:
(Биринчиси) Аллоҳнинг менга ато этаётган неъматлари бўлиб, у мен учун ҳамд(мақтов, шукр айтишим)ни тақозо қилади.
(Иккинчиси): Менинг Роббимнинг ҳаққидаги нуқсон, камчиликларим бўлиб, бу мен учун истиғфор(кечирим сўраш, тавба қилишимни)ни тақозо қилади", деб жавоб берди.
Шунда Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ икки кафтини бир-бирига уриб: "Эй Ҳасан, ҳаммол сендан фақиҳроқ экан-ку!", деди.
Аллоҳ таоло сизу бизнинг қалбимизга розилик, қаноатни жо айласин!
✔️Изоҳ: Ҳаммол - юк кўтарувчи, юк ташувчи ишчи, юкчи.Манба: @arabicuz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz