ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
02.10.2025 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:00;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:35;
🕋 Шом 18:20;
🕋 Хуфтон 19:50.
#Bosh_imom_minbari
Устозларга эҳтиром (4-қисм)
Раҳматилло домла Усмонов - Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби.
Мазлум бўлсанг ~ бўлгин, золим бўлмагин,
Узилсанг ~ узилгин, узган бўлмагин.
Маҳшарда ҳисоби жуда ҳам оғир,
Эзилсанг ~ эзилгин, эзган бўлмагин.
Жалолиддин Румий
#Кун_ҳикмати
Жаҳонда бўлмаса муаллим агар,
Ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар.
Абдураҳмон Жомий.
📖@nasafziyo 📖@nasafziyo
#Ҳадис
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Икки неъмат бор. Одамларнинг кўплари уларнинг қадрига етмаслар. Улар саломатлик ва бўш вақтдир”.
Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти.
/channel/Ustoz_Rahmatillo_domla
#Salomatlik
Оёқларингиз музлаб, қон айланишингиз секинми?
Бир асрлардан бери Хитой ва Ҳиндистонда синаб кўрилган, лекин бизда ҳеч ким эшитмаган оддий усул:
🫚 Имбирь ваннаси!
1️⃣ 50–70 г янги имбирни 1 литр сувда 10 дақиқа қайнатинг.
2️⃣ Совугандан кейин оёқларингизни 20 дақиқа шу сувда ушланг.
Натижа:
❄️ Совқотиш йўқолади.
🩸 Қон айланиши тезлашади.
🦵 Шиш ва оғриқ енгиллашади.
⚡️ Қишда муздек оёқлар учун ҳақиқий қутқарувчи усул!Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Байрамингиз муборак бўлсин азиз устозим!💐
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
💐 Хайрли тонг! 💐
Инсон замонга қараб эмас, борлиқга қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Жалолиддин Румий.
🤲🏼 Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!
📬 @nasafziyo
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Абу Умома ал-Боҳилий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Олимнинг обиддан афзаллиги Менинг сизларнинг энг қуйи кишингиздан афзалллигимдекдир. Ҳақиқат шуки, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлар ва ер юзи аҳолиси, ҳатто ковагидаги чумолию, сув остидаги балиқлар ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчи муаллимларнинг ҳақига дуо қилиб турадилар" (Имом Термизий ривояти).
Барча устоз ва мураббийларга Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати бўлсин.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✏️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
Илм энг катта бойликдир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик
—
Поздравление учителям и наставникам Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#Bosh_imom_minbari
Устозларга эҳтиром (2-қисм)
Раҳматилло домла Усмонов - Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби.
АЛЛОҲ НАЗДИДА МЎМИННИНГ ҲУРМАТИ КАЪБАДАН ҲАМУЛУҒРОҚДИР
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
#Kун_ҳикмати
Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.
Алишер Навоий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Таъзия
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
▫️ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси диний соҳада фидокорона фаолият кўрсатиб келаётган Шаҳрисабз шаҳридаги "Сирожиддинхон Бурхониддинхон ўғли" жоме масжиди муаззини Хамроев Отабек қори аканинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
▫️Аллоҳ таоло марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин, марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
▫️إنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#salomatlik
Жигарни сабзавотли коктейл билан тозаланг
Керакли маҳсулотлар: 3 та сабзи, 2 дона яшил олма, 1 дона лавлаги, қобиғи бўлмаган 0,5 та лимон, янги занжабил илдизи, бир жуфт яшил салат барги ёки исмалоқ.
Барча сабзавотларни ювиб, блендерда майдаланг. Тайёр сабзавотли ичимликка 2 стакан сув қўшинг.
Ана шу ичимликдан ҳар куни ичиб туриш жигар саломатлигини тиклашга ёрдам беради.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
ХАЙРЛИ ТОНГ!
«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»
🍂@nasafziyo🍂
#muftiy_minbari
Барча илм аҳллари мўътабар
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Сажда_оятлари
Тиловат саждаларининг адади ва уларнинг ўринлари
Унинг адади жумҳур ихтиёр этган сўзга кўра ўн тўртадир. Улар қуйидагилар:
1. Аъроф сурасининг охирги ояти
2. Раъд сурасининг 15-ояти
3. Наҳл сурасининг 50-ояти
4. Исро сурасининг 109-ояти
5. Марям сурасининг 58-ояти
6. Ҳаж сурасининг 18-ояти
7. Фурқон сурасининг 60-ояти
8. Намл сурасининг 26-ояти
9. Сажда сурасининг 15-ояти
10. Сод сурасининг 24-ояти
11. Фуссилат сурасининг 38-ояти
12. Нажм сурасининг охирги ояти
13. Иншиқоқ сурасининг 21-ояти
14. Алақ сурасининг охирги ояти.
📖@nasafziyo
АЛЛОҲ ТАОЛО ЗОЛИМЛАРНИ АСЛО ЯХШИ КЎРМАЙДИ
Читать полностью…#muftiy_minbari
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муборак бўлсин
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлариИжтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Bosh_imom_minbari
Устозларга эҳтиром (3-қисм)
Раҳматилло домла Усмонов - Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби.
Байрамингиз муборак бўлсин азиз устозим!💐
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#ТАБРИК
Устозим, сизга демоқчи бўлганларим…
Муҳтарам Устозим! Бугун сизни эсладим… аслида сизни унутганим ҳам йўқ. Ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзасида, ҳар бир онида сизнинг берган ўгитларингиз, таълимингиз асқотади. Берган йўл-йўриқларингиздан ҳар кун, ҳар соат фойдаланамиз. Аммо ўзингизга бунинг учун ташаккурлар айтиш, сиз берган илм нури ҳаёт йўлимизни ёритаётганидан хурсандлигимизни билдиришга нимадир етмайди… Баҳоналаримиз кўп. Баъзан вақтимиз етмайди. Ахир биз энди улғайдик, ишларимиз кўп, режаларимиз бисёр. Сиз берган илм нури ила фарзандларимиз йўлини ҳам ёритмоқдамиз. Аммо бунинг учун сизга ташаккурларимизни изҳор этмадик ҳали. Баъзан бунинг учун бизга шижоат етишмайди. Қўнғироқ қилишга ва бориб кўришга ийманамиз ёхуд: «Мени танирмикинлар? Безовта қилиб қўймасмикинман? Вақтларини олмасмикинман?» — деймиз.
Билмаймизки, сизни эслаганимизнинг ўзи қалбингизни қувончга тўлдиради. Агар қўнғироқ қилсак, овозимизни эшитиб шодлигингиз икки ҳисса ортади. Кўргани бориб қолсак борми, бошингиз осмонларга етади.
Фақат ҳамон бизга нимадир етишмайди. Вақтми, шижоатми, ғайратми… Аммо шуни билишингизни жуда истардимки, мен сизни ҳар доим эслайман. Сиздан мудом миннатдорман. Сизнинг ўгитларингиз сабаб мен бугун ҳаётда ўз йўлимни топдим. Сиз менга берган билимларингиз сабаб бугун мен ҳурматдаман. Сизнинг меҳнатларингиз билан мен бугун оқу қорани яхши танийман, яхшию ёмонни ажратаман.
Азиз Устозим! Байрамингиз муборак бўлсин! Шуни билишингизни истардимки, ҳаётингизнинг ҳар куни аслида байрам. Чунки сиз ҳар куни кимгадир билим берасиз, илм чироғи билан йўлини ёритасиз. Сиз сабабли бир эмас, минглаб инсонлар ҳаётда ўз йўлини топади. Ҳар куни ҳаққингизга дуолар қилинади. Балки бугун сизга ҳадя беролмасмиз, аммо дуоларимизда мудом тилимиздасиз!
Яна бир бор байрамингиз билан қутлайман, азиз Устозим!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ПУЛ ЎТКАЗМАСИ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ
#ҳалол_ҳаром
❓САВОЛ: Мен Россияда ишлайман, Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатишда пул ўтказмалари (денежний перевод)лардан фойдаланаман. Улар пул жўнатганимга маълум фоиз миқдорида воситачилик ҳақи олишади. Ана шундай иловалар орқали пул жўнатишим ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Ҳозирги кундаги пул ўтказмалари хизматидан фойдаланиб, унинг эвазига маълум бир миқдорда воситачилик ҳақи тўлаш жоиздир.
Олинаётган бу комиссия тўлови қарз устига қўйилаётган фоиз эмас, балки пулни бир жойдан иккинчи жойга тез ва хавфсиз етказиб бериш, ҳужжатларни расмийлаштириш каби хизматлар учун олинаётган ҳақ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Мақола
#Устоз_мураббий
Устоз – нур таратувчи зиё
Инсон зотини илм орқали даражотларга кўтарган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, "Албатта, мен муаллим қилиб юборилганман", деган зот – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин.
Устозлик буюк масъулият ва олий шарафдир. Чунки пайғамбарлар ҳам устоз, муаллим қилиб юборилганлар. Муаллим дегани илм берувчи, ўргатувчи демакдир. Илм эса пайғамбарларнинг меросидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ва дирҳам (мол-дунё) мерос қолдирмаганлар. Улар илм мерос қолдирганлар. Ким бу илмдан насибадор бўлса, улкан бахтга эришгандир" (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
✍🏻БАТАФСИЛ...
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#video #qarz #fiqh
ҚАРЗ ВА УНИНГ ИСЛОМДАГИ АҲАМИЯТИ
🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВ – Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.
00:33 Қарз олиш ва беришнинг шариатдаги ҳукми қандай?
02:30 Қуръон ва ҳадисларда қарз ҳақида қандай таъкидлар келтирилган?
06:55 Қарз бериш савобли амалми? Қарз бериш билан садақа бериш ўртасида қандай фарқ бор?
11:00 Шариатда қандай ҳолатлар учун қарз олишга ижозат берилади ва тақиқланади?
12:43 Қарз беришда қандай шарт ва одобларга риоя қилиш керак?
16:28 Тўёна ҳам қарзми?
19:44 Қарз беришда ёзма келишув ва гувоҳлар керакми? Бу ҳақда Қуръонда нима дейилган?
21:27 Қарз муддатини белгиламасдан бериш жоизми?
23:04 Қарз берганда фоиз (рибо) қўйиш ҳақида шариатда нима дейилган?
27:55 Нақд пул қарз олганда, пластикда ёки бошқа пул бирлигида қайтариш мумкинми?
28:31 Қарздор қарзини узишга қанчалик масъул? Агар қарзни ўз вақтида қайтармаса, гуноҳкор бўладими?
30:41 Қарздор вафот этса, қарзи ким томонидан тўланади?
34:03 Қарзга фоиз қўшиш (рибо) Исломда нима учун қатъиян ман қилинган?
#salomatlik
🍫Шоколаднинг юрак учун фойдалари
▫️ Юрак ва умуман мушаклар учун энг фойдали неъматлардан бири қора шоколаддир.
▫️ Гарвард университети олимлари тадқиқот ўтказдилар. Улар беморларга 15 кун давомида юз грамм шоколад беришди ва уларнинг қон босимини ўлчашди. Тажриба давомида одамларнинг қон босими нормаллашди, қон айланиши яхшиланди.
▫️ Шунга кўра, қора шоколадни меъёрида истеъмол қилиш юрак касалликлари ва атеросклерознинг олдини олади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Bosh_imom_minbari
Устозларга эҳтиром
Раҳматилло домла Усмонов - Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби.