107492
ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
13.10.2025 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:20;
🕋 Шом 18:05;
🕋 Хуфтон 19:35.
САБРНИНГ ТАЪРИФИ
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
Маърифий суҳбатлар: Мусулмоннинг мусулмонга нисбатан эҳтироми
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#salomatlik
НОВВОТ – КЎЗГА ҚУВВАТ
🔶 Туйилган бир пиёла новвот кукунига шунга тенг миқдорда туйилган бодом мағзи аралаштирилади. Аралашмани кунига 2-3 маҳал еб юриш билан кўриш қувватини тиклаш мумкин.
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Bosh_imom_minbari
Ушр ҳақида 1-қисм
Раҳматилло домла Усмонов - Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби.
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ким неъмат қадрига етмаса, ундан олиб қойилади, ҳатто уни сезмай ҳам қолади.
📧/channel/Ustoz_Rahmatillo_domla
ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР
— Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
— эзгу амаллар, савобли ишлар.
— инсоф, виждон.
— адолат.
— холислик.
— илм-маърифат.
— одоб-ахлоқ.
— меҳр-муҳаббат.
— раҳмдиллик.
— ҳалоллик, покдомонлик.
— озодалик.
— ҳаё, ибо, иффат.
— сабр-тоқат.
— бағрикенглик.
— саховат, ҳиммат.
— камтарлик.
— камгаплик.
— одамийлик, инсонпарварлик.
— мардлик.
— ростгўйлик, тўғрилик.
— ғайрат-шижоат.
— меҳнатсеварлик.
— меҳмондўстлик.
— шукр қилиш.
— тилни тийиш, сир сақлаш.
— ваъдага вафо қилиш.
— хайрихоҳлик...
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Саломатлик
Бодом ёғи — тану жоннинг роҳати
Бодом ёғи юздаги ажинлар ва теридаги доғларни кетказади, кўриш қобилиятини яхшилайди, асабни тинчлантиради, буйрак, қовуқ ва ўт қопидаги тошларни майдалайди, умуртқа поғонаси ва мушакларни тузлардан тозалайди, буйрак ҳамда сийдик қопи шамоллашини бартараф этади, мияда қон айланишини яхшилайди.
Бодом ёғи 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал қабул қилинади.Шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Видео
#зикр #маййит
📹 Маййитга нафи тегадиган зикрлар қайси?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
НАМОЗНИНГ ЯРМИДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН МУСОФИРНИНГ ҲУКМИ
#намоз
❓1885-САВОЛ: Муқим киши имом бўлганда кеч қолиб келган мусофир киши муқимга учинчи ёки тўртинчи ракатларда иқтидо қилиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, жоиз. Мусофир ҳам худди муқим каби жамоат имоми мусофир ёки муқим бўлишидан қатъий назар унга иқтидо қила олади. Аммо шуни билиш керакки, охирги икки ракатга қўшилган мусофир “мен икки ракат қаср ўқийман, шунинг учун имом билан ўқиган ушбу икки ракатим кифоя қилади”, деб имом салом берганда тугатиб қўймайди, балки муқим эргашувчилар сингари улгурмаган ракатларни ўзи ўқиб олади. Чунки мусофир киши муқим имомга иқтидо қилиши туфайли унинг намози ҳам тўрт ракатга айланиб кетади. Қайси ракатда иқтидо қилса ҳам тўрт ракат қилиб тугатади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
t.me/Ustoz_Rahmatillo_domla
#Фотолавҳа
Тадбирдан фотолавҳалар
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Давлатимиз раҳбари Душанбеда МДҲнинг навбатдаги саммитида иштирок этди.
—
Глава нашего государства принял участие в очередном саммите СНГ в Душанбе.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐Жума муборак!💐
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Quron #oyat #duo
🤲 АЛЛОҲДАН ИККИ ДУНЁ ЯХШИЛИГИНИ СЎРАШ ДУОСИ
﴿ربنا آتنا في الدنيا حسنة وفي الآخرة حسنة وقنا عذاب النار﴾
🔹 Маъноси: Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин.
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Кун_ҳикмати
Бўлар одам ёшида бош бўлар,
Бўлмас одам қирқида ҳам ёш бўлар.
Соҳибқирон Амир Темур.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Ҳикмат
Тили шириннинг оғайнилари кўп бўлади. Қадрини билган одам ҳалокатга юз тутмайди. Ҳар бир инсоннинг қиймати униг гўзал адо этган иши билан белгиланади.
Ким ўзини таниса, Яратувчисини танийди. Бахилга бир куни албатта ўлишининг, ортидан қолган мол-дунёсига эса кимдир меросхўр бўлиб қолишининг «хушхабар»ини бер.
«Унваанул байан» китобидан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Хурсандчилик
Тобеъин Муҳаммад ибн Мункадирдан: "Дунёдан сизга нима (кўпроқ) ёқди?", дейилди. У зот: "Мўминни хурсанд қилиш", деди.
Ибн Абу Дунёнинг "Қозоул ҳаваижи" асаридан.
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).
Абу Довуд ривоятлари.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
Парокандаликка етакловчи офат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Боланинг луғатини бойитиш, нутқини яхшилаш, ўз ҳолатини самимий баён қилишга ўргатиш лозим. Токи у ҳаётнинг ҳар бир ҳолатига мос келадиган сўзни топа билсин. Токи у исмсиз дардининг исмини топсин! Токи у ҳаёт билан китоб ўртасида ҳеч қандай фарқ сезмасин.
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Bosh_imom_minbari
Деҳқончилик фазилати
Раҳматилло домла Усмонов - Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби.
#Кун_ояти
«Бола тутмоқ Аллоҳга ҳеч тўғри келмас. У бундан покдир. У бир ишни истаса, унга «Бўл!» дейдир. Бас, бўладир», («Марям» сураси, 35-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан.
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ассалому алайкум,
ХАЙРЛИ ТОНГ!🌷
🌹Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🤲Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#muftiy_minbari
Жамиятни емирувчи иллат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Ҳикмат
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Хабар
БУГУН ДИН УЧУН, МИЛЛАТ УЧУН ВА ВАТАН УЧУН ҚАЙҒУРИШ — ИМОМ-ХАТИБНИНГ ҲАҚИҚИЙ БУРЧИГА АЙЛАНИШИ ШАРТ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан шу йил 6 – 7 октябрь кунлари Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар юқори савияда ўтказилди.
Анжуманда тарғибот ишларини тизимли олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва янгича ёндашувлар билан ўртоқлашилгани айтиб ўтилди.
Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан берилган кўрсатма ва тавсияларининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 11 октябрь куни Қашқадарё вилоятидаги 186 та масжид имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2025 йил 9 ой давомида соҳа ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, мутаассиблик ва радикаллашувни олдини олиш, имом-хатиблик масъулиятини янада ошириш, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича вазифа ва топшириқлар белгилаб олинди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакили Раҳматилло домла Усмонов томонидан барча имом-хатиблар ўзларига бириктирилган МФЙлар билан мунтазам алоқада бўлиши, халқ ичида бўлиб, уларнинг дарду ташвишларига ҳам шерик бўлиши кераклиги, қариялар ҳолидан хабар олиш, эҳтиёжмандларга руҳий таянч бўлиш, ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, илм-маърифатга қизиқтириш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш, оилаларни тинч-тотув яшаши, фарзандларни бевақт тирик етим бўлмаслиги учун ажримларни олдини олиш, қўшничилик одобларига риоя қилиш кабиларни тарғибига алоҳида эътибор қаратиши, бир сўз билан айтганда бугун дин учун, миллат ва ватан учун қайғуриш – имом-хатибнинг ҳақиқий бурчига айланиши шарт эканлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида вилоятдаги диний соҳа ходимлари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди. Бугунги кунда мураккаблашиб бораётган, инсоният турли синовларга, таҳдидларга ва ўзгаришларга гувоҳ бўлаётган бу замонда имом-хатибларнинг фаолликларини ошириш, ОАВдаги чиқишлари мазмун-моҳиятини янада яхшилаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини қондириш борасида тинимсиз хизмат қилиш каби жиҳатларига эътибор қаратилди.
ЎМИ Қашқадарё вилояти Матбуот хизмати.
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#salomatlik
САРИЁҒ ЕЙИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Кўпчилик сариёғни зарар деб ўйлайди, аммо табиий сариёғ меъёрида истеъмол қилинса:
– қон айланишини яхшилайди;
– терини сўлишдан асрайди ва парваришлайди;
– кўриш қобилиятини оширади;
– кўз билан боғлиқ айрим касалликларни енгиллаштиради.
Фақат табиий сариёғ бўлсин ва меъёрни унутманг! Ҳаддан ошиш зарарли бўлиши мумкин.