nasihatuz | Unsorted

Telegram-канал nasihatuz - Nasihat.uz

6001

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

Subscribe to a channel

Nasihat.uz

#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Nasihat.uz

НАФЛ ТАВОФДА ҲАМ ЎНГ ЕЛКА ОЧИҚ БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

❓1502-CАВОЛ: Бу йил ҳажда ҳаж амаллари тугагач, бир нарсага гувоҳ бўлдим. Ҳожиларнинг нафл тавоф қилиш асносида кимдир ўнг елкасини очиб олган, яна кимдир ёпиб олган. Аслида қайси бири тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофда ўнг елкани очиш — тавофдан кейин саъй бўлса, суннат амал ҳисобланади. Нафл тавофдан кейин саъй бўлмагани учун, гарчи эҳром либосида бўлса ҳам, елкани очиш суннат саналмайди. Шунингдек, оддий кийимда нафл тавоф қилаётган кишилар ҳам ўнг елкасини очмайдилар. Лекин умра тавофини бажараётган эркак етти айланишда ҳам ўнг елкасини очган ҳолда тавоф қилади. Чунки бу тавофнинг ортида саъй амали бор (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

​​ЭҲРОМ ҲОЛАТДА БЎЙИННИ ЁПИШ
#Ҳаж_умра

❓1506-CАВОЛ: Узоқ сафарлар учун мўлжалланган ёстиқчалар бор. Улар самолёт, поезд ва автобусларда узоқ йўлларда ухлаб кетиш учун жуда ҳам қулай. У бўйинни тўлиқ қоплаб олади. Эҳром ҳолатда мана шундан фойдаланиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги киши бўйнини ёпиши ман қилинмаган. Мазкур ёстиқчалар сиз айтгандек фақат бўйинни ёпгани учун эҳромда ундан фойдаланиш жоиз. Бу билан бирор жарима лозим бўлмайди. Бу ҳақда “Ғунятун носик”да шундай дейилган:
ولا بأس بأن يغطي أذنيه وقفاه
“Эркак киши эҳромда бўйни ва қулоғини ёпишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Расулуллоҳ_мўъжизалари
197-мўъжиза
Убайнинг ҳаққига қилинган дуо туфайли, қироатидаги шубҳа кетди

Сулаймон ибн Сарддан ривоят қилинади:
Убай ибн Каъб қироатида ихтилофи бор икки кишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига олиб келди.
Убай айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ўқитдилар, мен ҳам у иккисига ўқитдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: “Яхши ўқияпсизлар”, дедилар. Шунда менинг юрагимга жоҳилият давридагидан ҳам қаттиқроқ шубҳа оралади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўкрагимга бир уриб: “Эй Аллоҳим, ундан шайтонни кеткиз”, дедилар. Пешонамдан тер чиқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарадим. У зот: “Жаброил келиб, Қуръонни етти ҳарфда ўқинг, ҳар бир шифо берувчи, кифоя қилувчи, деди”, дедилар».
Шу дуо сабабидан Убай розияллоҳу анҳунинг қироатидаги шак кетиб, Қуръон ҳам, илм ҳам қалбига мустаҳкам жойлашди. У Қуръонни пухта ёдлаб, Қуръонни кўтарган ва унга амал қилган умматнинг имомига айланди.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Nasihat.uz

12337. Муваффақият нима?

Муваффақият хатолар бартараф этишнинг натижаси эмас. Балки у хатонинг иккинчи марта такрорламаслик натижасидир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Nasihat.uz

НАМОЗДА ИМОМГА БЕМОРЛИК ЕТСА
#намоз

❓1489-CАВОЛ: Имом бўлганимда тўсатдан қорнимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Ўрнимга имомликка бошқасини тортсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом шу ҳолатда ўтириб намозни давом эттира олса, шундай қилади. Чунки ўтириб намоз ўқийдиган кишига тик туриб ўқувчи киши иқтидо қилиши дуруст.
Қаттиқ оғриқ сабабли ўтириб имомлик қилишнинг имкони бўлмаса, намоздан чиқади. Ўрнига бошқа одамни торта олмайди.
Агар қориндаги оғриқ ҳожати қисташи сабабидан бўлса ва намозини давом эттира олмаса, ўрнига бошқасини имомга ўтказиши жоиз бўлади ("Раддул-мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

💐💐💐 Саййид-ул айём (кунларнинг саййиди), ҳажжул Масакин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹
🌿ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇
Каналга аъзо бўлиш:
/channel/nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Аҳмаджон Қори Жоме Масжидида жуманинг шукухи

Читать полностью…

Nasihat.uz

ГУНОҲКОРДАН НАФРАТЛАНМАНГ

Шу нарсани ёдда тутиш лозимки, фисқу фужур ва гуноҳлардан нафрат қилмаслик ҳам гуноҳдир. Гуноҳлардан нафрат қилиш ва уларни ёмон деб билиш иймон ва исломнинг тақозоси.
Лекин гуноҳларга мубтало шахснинг ўзига нисбатан қалбда хақорат бўлмаслиги лозим. Балки унга раҳм қилиш керак. Бир одам бемор бўлса ва муолажа учун шифокор олдига борса, энди унга қараб: “сен нега касал бўлдинг?” дея ундан норози бўлиш шифокорнинг иши эмас. Балки, “бу бечора дардга мубтало бўлибди”, деб касалга раҳм қилади ва муолажани бошлайди ҳамда “Аллоҳим! Унинг дардини кетказ!” дея ҳаққига дуо қилади. Гуноҳкор, фосиқ ва фожир одам билан ҳам худди шундай муомала қилиниши лозим. Уларнинг фисқу фужурига ғазаб ва нафрат бўлсин. Лекин унинг ўзига нисбатан эмас. Балки, “Бу менинг Аллоҳимнинг яратган бандаси” деган эътибор билан унга муҳаббат қилсин ва Аллоҳ таоло уни тўғри йўлга бошласин дея дуоларида илтижо этсин.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ҳеч нарса зарар қила олмайди

Абдураҳмон ибн Абу Зинод отасидан, отаси Абон ибн Усмондан нақл қилади: Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан эшитдим: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким ҳар куни тонгда ва ҳар кеча шомда «Бисмиллаҳиллазий лаа язуру маъасмиҳи шай‘ун-фил-арди ва лаа фис-самааи ваҳувас-самииъул-ъалийм», деб уч маротаба айтса, ҳеч нарса унга зиён етказмайди».
Абонга касаллик етганди. Уни эшитаётган киши тикилиб қолди.
Нима учун қараб қолдинг? Ҳадис худди сенга айтиб берганимдек. Бироқ мен (дард етган) куни ушбу дуони ўқимаган эдим, мана, Аллоҳнинг қадари устимда жорий бўлди, – деди Абон.

Ҳадисдаги дуонинг таржимаси: “Унинг исмини айтганда Ер ва осмонда ҳеч нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳнинг исми билан бошлайман. У Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир”.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Nasihat.uz

12336. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни хутба қилаётганларида бир одам келиб, одамларнинг елкаларини туртиб ўтди. У зот унга: «Ўтир! Озор бердинг-ку!» – дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривояти.

Термизийнинг ривоятида: «Ким жума куни одамларнинг елкасини туртиб ўтса, жаҳаннамга кўприк қилиб олган бўлади», – дейилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

💐💐💐 Саййид-ул айём (кунларнинг саййиди), ҳажжул Масакин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹
🌿ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇
Каналга аъзо бўлиш:
/channel/nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

🌿Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

🌿Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
🌸🌿💐 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.🌸🌿💐

🌸🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸🌸

🌿Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.

🌿 Албатта 🌸🌸🌸Эслатиш мўъминларга манфаат берур.🌸🌸🌸

🌿ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇
Каналга аъзо бўлиш:
/channel/nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

ҚОВОҚНИНГ ОСИЛИШИНИ ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ БИЛАН ДАВОЛАШ
#ҳалол_ҳаром

❓1487-CАВОЛ: Туғма путоз (юқори қовоқни осилиши) касаллиги билан туғилганман. Қовоғим осилиб хунук бўлиб туради. Қолаверса бу кўзга халақит беради. Шуни жарроҳлик усулида даволаш жоизми.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳақиқатда ушбу касаллик нуқсон ҳисобланиб, кўзга халақит берса ва ташқаридан қараганда хунук саналса, буни жарроҳлик йўли орқали тўғрилаш жоиз бўлади. Чунки Ислом динида туғма ёки ҳаёт давомида орттирилган нуқсонларни кетказиш ва даволаш, уни асл ҳолатига қайтаришга рухсат берилган ("Ислом фиқҳи академияси" қарори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

​​РАҒОИБ НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#намоз

❓1507-CАВОЛ: Ражаб ойининг биринчи жумасида ёки йигирма еттинчи кечасида 20 ракат "Рағоиб намози"ни ўқиш ҳақида маълумотларни ўқиб қолдим. Шу намоз ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Рағоиб намози” борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима эканини, унга амал қилинмаслигини, унинг мункар бидъат эканини ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий ва бошқа кўплаб алломалар ўз китобларида очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Уни киши қудрати етганча муайян бир кунга ва маълум ракатларга белгиламасдан адо этиши, ўз ихтиёридаги амалдир. Муҳими буни динда қатъий буюрилган, деган эътиқодда бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

​​НОПОКЛИК ВА ЖУМА УЧУН БИТТА ҒУСЛ
#ғусл #намоз

❓1505-CАВОЛ: Жунуб шахс тонгда ғусл қилса, шу ғусл ҳайит ёки жума намози учун ҳам ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши ғусл қилаётганда жунубликдан покланиш ва жума ёки ҳайит намози учун ғусл қилишни ният қилса, улар учун ўтади ҳамда бу учун бериладиган савобларга эга бўлади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

12341. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барча дуолар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилмагунча маҳжубдир, тўсилгандир”, дедилар.

Дайламий “Муснадил фирдавс”да Анасдан, Байҳақий “Шуъабул иймон”да Алийдан мавқуф ҳолда ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Nasihat.uz

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ-PRAYER TIMES (02.01.2025)

«АҲМАДЖОН ҚОРИ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

PRAYER TIMES AT "AHMADJAN QORI" JOME MASJID

Читать полностью…

Nasihat.uz

12338. Абу Ҳурайра розияллоҳу ривоят қилган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар хато қилсаларингиз, ҳаттоки хатоларингиз осмонга қадар етган бўлсада, сўнгра тавба қилсанглар, албатта қабул қилинади”, дедилар. Имом Можа ривояти.

Аллоҳ субҳанаҳу Тавваб, Раҳим, Ғофур ва Карим Зотдир. Албатта У гуноҳлари қанчага етган бўлмасин, осий бандалари учун тавба эшикларини очиб қўйгандир.
Бу эса, яъни фасод йўлини тарк этиб, нажот йўлига қайтиш йўлини очиб қўйиши Аллоҳ азза ва жалланинг бандаларига (нисбатан кўрсатган) раҳматидандир.
(Шарти), тавба Аллоҳ таолонинг Юзи учун холис бўлмоғи лозим.Унда дунё талаби ёки одамларнинг мақташи ва уларнинг хушомад, санолари ирода қилинмаган бўлиши лозим.

Читать полностью…

Nasihat.uz

​​ТИЛОВАТ САЖДАСИДАН КЕЙИН НИМА ҚИЛАДИ?
#Қуръон

❓1490-CАВОЛ: Сажда ояти ўқилганда сажда қилгандан сўнг туриб ўтириш мустаҳаб дейилган экан. Шунда ўтириб нима ўқилади, сажда ояти дуосими ё Қуръон ўқишни давом этишми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тиловат саждасини қилишдан аввал ва саждадан кейин ўрнидан туриш мустаҳаб, чунки бу нарсада Аллоҳ таолони улуғлаш бор. Шундан сўнг ўтирса, киши нима амал қилиши борасида ихтиёрли бўлади. Хоҳласа дуо қилади, хоҳласа бошқа ибодат ёки ишларга киришади (Фатовои оламгирия" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

Аҳмаджон Қори Жоме Масжидида жуманинг шукухи

Читать полностью…

Nasihat.uz

🌿Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

🌿Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
🌸🌿💐 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.🌸🌿💐

🌸🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸🌸

🌿Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.

🌿 Албатта 🌸🌸🌸Эслатиш мўъминларга манфаат берур.🌸🌸🌸

🌿ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇
Каналга аъзо бўлиш:
/channel/nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ-PRAYER TIMES (28.12.2024)

«АҲМАДЖОН ҚОРИ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

PRAYER TIMES AT "AHMADJAN QORI" JOME MASJID

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ҳаж ибодати ва умра зиёратига тенг амал борми?

Савол: Ҳаж ва умра зиёратига тенг амал бор деб ўқидим. У икки ракат зуҳо намози экан. Шу тўғрими? Ўқилиш тартибини қандай.

📩 Жавоб: Сиз ўқиган ривоят мана бу : “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ”, дейилган.
Демак, сиз бомдодни жамоат билан ўқийсиз, кейин то қуёш чиқиб намоз ўқиш мумкин бўладиган вақт бўлгунча, яъни қуёш чиққанидан 15 дақиқа ўтгунча зикр, истиғфор, тиловати Қуръон, салавот ва дуода бўлиб ўтирасиз ва икки ракат намоз ўқийсиз. Ана шу тартибда ўқисангиз, ваъда қилинган ўша улкан ажрга эга бўласиз. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу билан зиммага фарз бўлган ҳаж соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Nasihat.uz

12334. Аллоҳ таоло айтади: “Сўнгра, шундан кейин ҳам қалбларингиз қаттиқ бўлди, улар тошдек ёки ундан-да қаттиқ”, Бақара сураси, 74-оят.

Имом Бағавий ушбу оятнинг тафсирида: “Аллоҳ таоло гарчи темир тошдан мустаҳкамроқ бўлсада, у қалбларни темирга ўхшатмади. Чунки темир мулойимликни қабул қилади, уни олов билан юмшатса бўлади. Довуд алайҳиссалом уни юмшата олганлар. Тош бўлса асло юмшамайди, мулойим бўлмайди”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

Nasihat.uz

🌿Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

🌿Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
🌸🌿💐 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.🌸🌿💐

🌸🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸🌸

🌿Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.

🌿 Албатта 🌸🌸🌸Эслатиш мўъминларга манфаат берур.🌸🌸🌸

🌿ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇
Каналга аъзо бўлиш:
/channel/nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Аҳмаджон Қори Жоме Масжидида Жуманмнг шукухи

Читать полностью…

Nasihat.uz

#муфтий_минбари

📹 УЛУҒ ХИСЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

​​САФЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЕКИС ҚИЛИНАДИ?
#намоз

❓1488-CАВОЛ: Намоз учун саф тортганда оёқларнинг учи тенг бўлиши керакми ёки товонларми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафда тананинг юқори қисмида елкалар, қуйи қисмида эса тўпиқлар бир-бирининг тўғрисида туриши керак. Ана шунда саф текис бўлади. Чунки оёқнинг катталиги ҳар кимда турлича, оёқ учи ёки товонларни тенг қилиш билан сафни тўла-тўкис текислаб бўлмайди. Сафнинг нотекис бўлиши намознинг савоби камайишига олиб келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel