Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot
Қабр зиёратида бажариладиган 11 амал
1. Ниятни тўғрилаш, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилиш.
2. Таҳоратли бўлиш.
3. Дунё машғулотини тарк этиб, охиратни ўйлаш.
4. Зиёратгоҳда виқор билан сокин юриш.
5. Қабр аҳлига бундай салом бериш:
“Ассаламу алайкум, йа аҳлал-қубур. Йағфируллоҳу лана ва лукум, антум салафуна ва наҳну бил-асар”
“Ассалому алайкум, эй қабр аҳли! Аллоҳ бизни ва сизларни мағфират этсин. Сизлар биздан олдин келгансиз, биз ҳам сизнинг ортингиздан келамиз”.
6. Қабрни сийпаш, ўпиш ва айланиб тавоф қилишдан узоқ бўлиш.
7. Қабр бошида “Ёсин” сурасини ўқиш.
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ота-онаси ёки улардан бирининг қабрини ҳар жума куни зиёрат қилиб, “Ёсин” сурасини тиловат қилиб, унинг савобини уларга бағишласа, сурадаги ҳар бир сўз ва ҳарф ададича Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини мағфират қилади”, дедилар (Имом Дайламий ривояти).
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизга “Ёсин” сурасини тиловат қилинг”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
8. Ихлос сурасини ўқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабристонга кириб, “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўн бир марта ўқиб, савобини ўликларга бағишласа, унга ўликлар ададича савоб берилади”, деганлар (Имом Дорақутний ривояти).
9. Марҳумнинг яхши сифатларини эслаш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
10. Қабрни босмаслик лозим. Қабр усти маййитнинг ҳаққидир. Қабр устидан ёки қабристон ичидан ўтишга зарурат туғилса, тасбеҳ, таҳлил, такбир, дуо ва истиғфор айтиб ўтиш.
11. Зиёратдан ваъз-насиҳат олган ҳолда қайтиш.
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозада ҳозир бўлганларида қайғулари ортар, ниҳоятда кам гапирар, фикр-мулоҳазага ғарқ бўлар эдилар” (Имом Ҳоким ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
7 июл якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:14
⏰ Қуёш - 04:57
⏰ Пешин - 12:33
⏰ Аср - 17:41
⏰ Шом - 20:00
⏰ Хуфтон - 21:39
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
6 июл шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:13
⏰ Қуёш - 04:56
⏰ Пешин - 12:33
⏰ Аср - 17:42
⏰ Шом - 20:01
⏰ Хуфтон - 21:40
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
#РАДДИЯ
Фотиҳа сурасидан кейин айтиладиган "Амийн" лавзи қандай айтилади?
📲/channel/shoshhanafiy
ЖУМА ОДОБЛАРИ
-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш
-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш
-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш
-Ният қилиш
-Жума куни учун хос кийим кийиш
-Жума намози учун ғусул қилиш
-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш
-Мисвок қилиш
-Жума намозига эрта бориш
-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш
-Жума намозига пийода бориш
-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш
-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик
-Таҳийятул масжид намозини ўқиш
-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик
-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик
-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик
-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш
-Зикр билан машғул бўлиш
-Имкон қадар имомга яқин бўлиш
-Биринчи сафга интилиш
-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш
-Жума намозига бепарво бўлмаслик
-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш
"Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан
Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
5 июл жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:12
⏰ Қуёш - 04:56
⏰ Пешин - 12:33
⏰ Аср - 17:42
⏰ Шом - 20:01
⏰ Хуфтон - 21:40
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) айтади:
“Намоз ҳам тарозидир (яъни, тарози каби меъёрдадир). Ким уни мукаммал адо этса, Аллоҳ унинг ажрини тўла беради, ким уни нуқсонли қилса, сизлар Аллоҳ таолонинг тарозидан уриб қолувчилар ҳақидаги сўзини эшитгансиз (яъни, тарозидан уриб қолувчиларнинг оқибати қандай бўлишини биласиз)”.
Енгил, аммо савоби улуғ амаллар
– Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.
– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.
– Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.
– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.
– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.
– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.
– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.
– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.
– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.
– Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.
Жаҳонгир ШАМСУТДИНОВ
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Қуръони каримдаги қайси сура тасбеҳ билан бошланиб, тасбеҳ билан тугайди?
Ҳашр сурасининг илк оятлари Аллоҳга тасбеҳ билан бошланиб: “Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Аллоҳга тасбеҳ айтур. У Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли)дир” (Ҳашр сураси, 1-оят), сўнгги оятлари ҳам тасбеҳ билан якунланади: “Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир” (Ҳашр сураси, 24-оят).
“Ҳашр” – “Жамлаб сургун қилиш” деган маънони англатади. Йигирма тўрт оятдан иборат ушбу сура Мадинаи мунавварада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Баййина” сураси нозил қилинган сўнг нозил бўлган.
Ҳашр – Қиёмат кунининг номларидан бири саналади. Охиратда инсонларнинг барчаси маҳшаргоҳда тўпланади. Ҳаётлик вақтларида қилган ҳар бир яхши ва ёмон амаллари учун Аллоҳ таолонинг олдида жавоб беришади.
Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг оттирганда уч марта “Аъузу биллаҳис-самийъил аълийм минаш шайтонир рожийм” деб туриб, “Ҳашр” сурасининг охиридан уч оятни тиловат қилса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Улар унга кеч киргунча салавот айтадилар. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади. Ким ўшаларни кеч кирганда айтса, худди ўшандоқ бўлади», дедилар (Имом Термизий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
3 июл чоршанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:10
⏰ Қуёш - 04:54
⏰ Пешин - 12:32
⏰ Аср - 17:42
⏰ Шом - 20:02
⏰ Хуфтон - 21:42
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Қамоқдаги энг оғриқли нарса нима?
Ар-Роғиб ал-Асфаҳоний шундай ёзади: Аббосийлар халифаси Абу Жаъфар ал-Мансур зиндондаги Бани умайяликларга одам юбориб, бир савол сўраттирди. Савол қуйидагича эди: “Сизлар учун зиндондаги энг оғриқли нарса нима?”. Бунга жавобан улар: “Фарзандларимизни тарбия қилишга улгурмаганимиз ҳисси”, дейишди.
Бир куни Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу ўғли Язиддан ғазабланиб койиди. Шунда Аҳнаф ибн Қайс: “Эй мўминлар амири, улар бизнинг фарзандларимиз, қалбимиз меваси, белимиз таянчи. Биз улар учун гўё ер ва осмондекмиз. Безовта бўлишса, уларни хотиржам қилинг. Бирор нарса истасалар, беринг. Уларга ҳаддан ошиқ қаттиққўллик қилманг. Сиздан безиб ўлимингизни истаб қолишмасин”, дедилар.
Муовия ибн Абу Суфён эса: “Барака топ, Абу Баҳр. Эй йигитча, Язиднинг олдига боргинда, мендан салом айт. Унга “Мўминлар амири сизни кечирди ва сизга ҳадя беришни тайинлади” дегин”, дедилар. Бу гап Язидга етиб боргач: “Мўминлар амирининг олдида ким бор эди?” деди. “Аҳнаф”, дейишди. Язид: “Отамнинг ҳадяларини у билан, албатта, баҳам кўраман”, деди.
Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг "Меҳр ойи" китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
2 июл сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:09
⏰ Қуёш - 04:54
⏰ Пешин - 12:32
⏰ Аср - 17:42
⏰ Шом - 20:02
⏰ Хуфтон - 21:42
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
#Долзарб
1. ✍️ Диний мазмундаги материалларни таёрлашда муаллифлар нималарга аҳамият қаратиш лозим?
2. 🗣Ақида илмини ўрганишнинг ҳукми
3. ❗️Огоҳ бўлинг, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолманг.
/channel/shoshhanafiy
Нима сабабдан дуо қилмай қўйдингиз? Ёки эшикни тақиллатмасдан очилишини кутувчиларданмисиз?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Энг савоби тез келадиган тоатлардан бу – аҳли-қариндоши фожир бўлсаларда, уларга силаи раҳм қилишдир. Агар яхши алоқани йўлга қўйишса, уларнинг мол-мулки ўсиб, ададлари орта бошлайди”, дедилар.
Ибн Ҳиббон ривояти.
@nasihatuz
🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
✅ 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
Бир ҳадис тасдиғи
Бир киши балиқ консерва заводида ишларди. Бир куни у иш тугаганидан кейин музлатгич ичига кириб атрофни кўздан кечираётганда тўсатдан музлатгич эшиги ёпилиб қолди. Энди унга ким ёрдам беради? У бор кучи билан эшикни тепар, овозини борича бақирар эди. Лекин… Бари бефойда. Шу алфозда беш соат музлатгич ичида қолди. Дунё билан хайрлашиши аниқ бўлиб қолди. Тўсатдан бир киши эшикни очиб ичкарига кирди. Қараса, бир киши ўлим билан олишиб ётарди. Унга тезда ёрдам кўрсатилди. Киши дунёга қайтадан келди. Ёрдам қўлини чўзган киши шу заводнинг қоровули эди. Ундан сўрадилар: “Музлатгич ичида одам борлигини қаердан билдингиз?”
– Мен бу ерда ўттиз беш йилдан бери ишлайман. Хизматчилар орасида бир киши мен билан эрталаб табассум ила саломлашар, қайтаётиб яна шу алфозда хайрлашар эди. Шу куни иш тугаганидан сўнг ўша кишини кўрмадим. Кўнглимда нима бўлди экан деган савол пайдо бўлди. Уни излай бошладим. Ниҳоят уни музлатгич ичидан топдим.
Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Биродаринг юзига табассум қилишинг САДАҚАДИР»
Мана сизга ҳадисга амал қилишни мукофоти. Мана сизга табассумнинг таъсири.
ЎМИ Матбуот хизмати
@nasihatuz
Аллоҳни доимий зикр қилишлик билан шайтонни ёнингиздан узоқлаштиринг, дафъ қилинг ва мағлуб этинг!
Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу
@nasihatuz
Робиятул Адавиядан:
- Аллоҳ бандасидан қачон рози бўлади, - деб сўрадилар.
Шунда у Зот:
- Мусибат ва машаққат онларида ҳам худи буюк неъматлар ичида бўлгандек, шукр ҳолида бўлса, - деб жавоб бердилар.
«Сирлар хазинаси» рисоласи
@nasihatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан.
Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
@nasihatuz
#Ҳадис
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимда ким касал кўришга борса ва унинг ажали ҳозир бўлмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта: “Улуғ Аршнинг Робби, Улуғ Аллоҳдан сенга шифо беришини сўрайман”, деса, Аллоҳ таоло унга ўша касалидан шифо беради”, дедилар.
@nasihatuz
#Огоҳбўлинг
#Долзарб
1. ❗️Ҳар хил диний экстремистик оқимлар раҳнамолари тасирига тушиб қолманг
2. 🗣Бу дунёда нимани эксангиз, охиратда ўшани ўрасиз.
/channel/shoshhanafiy
#Намоз_вақтлари
4 июл пайшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:11
⏰ Қуёш - 04:55
⏰ Пешин - 12:32
⏰ Аср - 17:42
⏰ Шом - 20:01
⏰ Хуфтон - 21:41
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Ибратли ҳикоя (Арслон — ўлим)
Амаким анча қариб қолдилар. Уларнинг ўғиллари намоз ўқишмайди. Энг ачинарлиси, ўзлари ҳеч ҳам намоз ўқимаган ва масжидга ҳам кирмаганлар. Намозга кетаётганларни, солиҳ одамларни масхара қилишарди, токи унга бу воқеани айтиб бермасимгача:
“Эй, амаки, арслондан қочган киши воқеасини эшитганмисиз", дедим. Амаким: “Йўқ", дея жавоб бердилар.
Бир киши ўрмонда юрган эди. Кейин бир товушни эшитиб, дарров ортига қаради. “Эй, Худойим, бу ахир арслонку", деб ортига қарамай қочди. Юрагини оғзига олиб, бор кучи билан қочди. Арслон эса ўрмонни шовқин қилиб, ортидан хириллаб келаётган эди. Арслон унга яқин қолганда, эскирган қудуққа йўлиқиб унга дарров беркинди.
Сув тортадиган арқонга осилиб, қудуқни ичида силкилланиб турди. Дамини босиб қўрқуви кетиб, арслон жаҳли тарқаганда, бирданига қудуқни остидан илоннинг фишиллаган товуши эшитилди.
Киши бу илон билан арслондан қутилиш йўлини ўйлаб турганда, кутмаган еридан қора сичқон билан оқ сичқон пайдо бўлди. Бечора осилиб турган арқонни кемириб, титишни бошлади. Киши сичқонни кетказиш мақсадида арқонни силкитди, аммо ҳеч қандай натижа рўй бермади. Арқон бўлса узилишига оз қолди.
Ҳайратга қолдирган нарса, арқонга тепадан асал туша бошлади. Ҳамма нарсани унутиб, асални таъмини тота бошлади. Асалнинг таъми жуда ширин ва лаззатли экан. Сичқонни, илонни ва арслонни унутиб қўйди.
Шунда амаким менга бундай деди:
- Бу нима деганинг ақлсиз бола? Арқон узилай деб турган бўлса, у асални танлагани нимаси?
Шунда мен:
- Эй, амаки, у киши сизсиз, арслон эса ўлим: сиз билан бизни пойлаб юради. Ва илон - қабр: гумонсиз бизни кутиб туради. Ва оқ сичқон билан қора сичқон эса кун билан тун, умримизни арқонини узилгунича кемиради.
Эй, амаки, асал бўлса - бу дунё, яъни унинг майишатлари, унинг лаззатли таъми орқангиздаги ўлимни яъни хисоб-китоб кунини униттириб қўйди, - дедим. Шунда амаким уйга толди.
Эртаси куни амакимни кўрдим. Юрагини иймон қамрабди, таҳоратини олиб масжидга қараб йўл олди. Қувонарлиси, амаким динга юмшаган эди. Садақа беришда, масжидлар солишда бизни ортда қолдирди. Хаттоинки, намозда аввалги сафда биздан ўзди. Унга табриклар бўлсин.
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#ВИДЕО
ЁШЛИК – ИЛМ ОЛИШ ВА КАМОЛОТГА ЭРИШИШ ДАВРИ
2024 йил 1 июль куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси мажлислар залида Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ЎМИ тизимида хизмат қилаётган ёшларга Мурожаатномасини етказиш бўйича тадбир ташкил этилди.
✅ Улашинг | @nasihatuz
Бахил кишининг ишига ҳайронман, бу дунёда фақирдек яшайди, қиёматда эса бойлар қаторида ҳисоб-китоб қилинади.
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий деди: “Фарзандларни салоҳиятли бўлишларини истасанг:
1- Ўзингни ислоҳ қил: “Энди болага келсак, ота-онаси мўмин кишилар эди...”, (Каҳф сураси, 80-оят).
2- Уларнинг ҳаққига дуо қил: “Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин”, (Аҳқоф сураси, 15-оят).
3- Уларни намоз ўқувчи бўлишларини сўра: “Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин...” (Иброҳим сураси, 40-оят).
4- Аллоҳ таолодан шайтон уларга яқин бўлиб қолишидан паноҳ сўра: “...мен Сендан унга ва унинг зурриётига шайтонир рожим шарридан паноҳ тилайман», (Оли Имрон сураси, 36-оят).
arabicuz
@nasihatuz
“Сен туфайли, болажоним”...
Ривоят қилишларича Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу тунда намоз ўқир ва ором олаётган ўғлига қарата: “Сен туфайли, болажоним”, дея йиғлаб, “...Уларнинг оталари солиҳ киши эди...” (Каҳф сураси, 82-оят) оятини тиловат қилар эдилар.
Каъбул Аҳбордан ривоят қилинади: “Қанчадан-қанча тунлари бедор кишилар бор, уларнинг амаллари қабул бўлган ва қанчадан-қанча ухлаб ётганлар бор, уларнинг гуноҳлари кечирилган. Бунинг боиси шуки, икки киши Аллоҳ йўлида дўстлашадилар. Улардан бири тунларни ибодат билан ўтказади, Аллоҳ таоло унинг намози ва дуосидан рози бўлади. Бирор дуосини рад қилмайди. У эса (ухлаб ётган) биродарини тундаги дуосида эслаб: “Эй Парвардигорим, биродарим фалончини ҳам гуноҳларини кечир”, дейди. Аллоҳ эса ухлаб ётган биродарининг ҳам гуноҳларини кечириб юборади”.
Улуғ тобеъин Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Мен мана бу ўғлимни деб ҳам намозимни узунроқ қилиб ўқийман”.
#Намоз_вақтлари
1 июл душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:09
⏰ Қуёш - 04:53
⏰ Пешин - 12:32
⏰ Аср - 17:42
⏰ Шом - 20:02
⏰ Хуфтон - 21:43
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Сени мен учун Рабб эканинг менга фахр сифатида етарли.
Мени Сенга қул бўлишим менга шараф сифатида етарли.