6001
Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot
БЕҲУДА НАРСАЛАРНИ ТАРК ЭТИНГ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк этиши киши исломининг гўзаллигидандир”, дедилар”.
Бу ҳадисни жуда яхши кўраман. Ҳадиснинг сўзлари саноқли бўлишига қарамай, фойдаларининг саноғи йўқ.
Биласизми, беҳуда нарсаларни тарк қилсангиз, ҳаётингизда нималар ўзгаради?
Биринчидан, исломингиз гўзал бўлади, чунки беҳуда ишлар билан машғул бўлсангиз, улар сизга гуноҳ ёки шармандалик келтириши мумкин.
Ғийбат, чақимчилик, бўҳтонга сабаб бўлиши мумкин...
Алоқаларнинг узилиши ва бошқа кулфатларга олиб бориши мумкин...
Иккинчидан, бош сармоянгиз бўлмиш вақтингиз тежалади. Ўзингизга манфаатли янги нарсаларни ўрганиш ёки дам олиш ёхуд ишларингизни кўздан кечириш учун имкон пайдо бўлади...
Учинчидан, сизга алоқаси йўқ бошқаларнинг ишлари билан эмас, ўз ишларингиз билан шуғуллана бошлайсиз.
Ўзингизни янада яхши таний бошлайсиз, чунки ҳаловат ва хотиржамлигингиз, дунёқарашингиз ва донолигингиз аввалгига қараганда ортган бўлади. Энг муҳим нарсалар билан машғул бўласиз.
Тўртинчидан, қалбингиз саломатлигини ҳимоя қилган бўласиз. Чунки беҳуда нарсаларни тарк этиш билан қалбингизни аҳамиятсиз нарсалар ва иллатлардан узоқ тутган бўласиз.
Бешинчидан, инсонларнинг тилидан чиқадиган кўнгилни хира қилувчи сўзлардан нафсингизни ҳимоя қилган бўласиз. “Сенинг нима ишинг бор?” деган гапни эшитмайсиз.
Беҳуда нарсаларни тарк этиш сизга ишларингизда ёрдам берадиган нарсаларга кўпроқ эътибор қаратишни ўргатади. Ишларингизда илдамлаб, диққатингиз ва ҳаракатчанлигингиз ортади.
Беҳуда ишларни тарк этиш бахтли ҳаётнинг ажойиб формуласи бўлиб, соф ва ҳаловатли ҳаётда яшашингизга имкон беради.
Аллоҳ таоло айтади:
“Қачон беҳуда нарсани эшитсалар, ундан юз ўгириб: “Бизга ўз амалларимиз, сизга ўз амалларингиз, омон бўлинглар, биз жоҳилларни истамасмиз”, дедилар”.
Ушбу буюк набавий насиҳатга амал қилинг, шубҳасиз, ҳаётингиз, қалбингиз ва нафсингизда туб ўзгаришларга гувоҳ бўласиз.
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
https://youtu.be/-8AVbvtdSrY?si=BjqOfHfiqWwXAZZe
Читать полностью…
ҚАЙСАР ОТ
Нафс гўё қайсар отга ўхшайди. Агар жиловини маҳкам тутмасангиз, сизни устидан улоқтириб, ҳакалак отганча қочиб кетади. Сиз эса унинг ортидан номаълум тақдир сари чопганча қоласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга нафс ёмонлигидан паноҳ сўрашни ўргатганлар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули, мени эрталаб ва кечқурун айтиб юрадиган сўзларга амр қилинг”, дедим. У зот: “Аллоҳумма, фаатирас самаваати вал арз, ъаалимал ғойби ваш шаҳаадати, Робба кулли шайъин ва малийкаҳу. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта. Аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарриш шайтони ва ширкиҳи”, деб айт. Уларни эрталаб, кечқурун ва ётоғингдан жойингни олганингда айт”, дедилар”.
Дуонинг маъноси: “Аллоҳим! Эй осмонлар ва ерни йўқдан бор қилувчи, ғайбни ҳам, ошкорни билувчи, ҳар бир нарсанинг Робби ва эгаси бўлган Зот! Сендан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Сендан нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлигидан ҳамда ширкидан паноҳ тилайман”.
Ушбу ҳадис маъносини ўрганиб кўрсак, Пайғамбаримиз алайҳиссалом нафс ва шайтон ёмонлигидан паноҳ сўраганларини кўрамиз. Чунки уларнинг зарари, бошқаларга эмас, аввало инсоннинг ўзига бўлади. Шуниси ҳам аҳамиятлики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафс ёмонлигидан паноҳ сўрашни шайтоннинг ёмонлигидан муқаддам қўйдилар.
Агар ушбу ҳақиқатни кўз олдимизга қўйиб, нафс эгасини ҳамиша ёмонликка буюрувчи эканини билсак, унинг тарбия, тўғри йўлга йўналтириш, истакларидан тийиб, поклашга энг муҳтож нарса эканини англаймиз. Чунки нафс ёмонлигидан энг аввал унинг ўзи зарар кўради, шунинг учун у эргашишга асло ярамайди.
Нафснинг тарбияси осон ёки қулай иш эмас, балки у инсон учун катта масъулият ва оғир вазифадир. Нафсини тарбиялаб, поклаганларга нажот, уни ўз ҳолига ташлаб қўйиб, булғаганларга ҳалокат ваъдаси бежиз берилмаган:
“Ким у(нафс)ни покласа, батаҳқиқ нажот топибди. Ва ким у(нафс)ни кирласа, батаҳқиқ ноумид бўлибди”.
👉 @ShariatUZ ✅
⭐️🌸Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌸⭐️
Саййид-ул айём (кунларнинг саййиди), ҳажжул Масакин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
🌸🕊 Яхши амал жаннатга йўлак,
🕊🌸 Савобларнинг совғаси бўлак.
➿Чин юракдан билдирай тилак,
⭐️🕊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!🕊⭐️
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
⭐️ЖУМА МУБОРАК!⭐️
🕊ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!🕊
⬇️⬇️⬇️
📲Каналга аъзо бўлиш: /channel/nasihatuz
🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠2️⃣0️⃣🔣1️⃣1️⃣🔣2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ-PRAYER TIMES (20.11.2025)
«АҲМАДЖОН ҚОРИ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
PRAYER TIMES AT "AHMADJAN QORI" JOME MASJID
ЁШ БОЛАГА САВОБ БАҒИШЛАШ
#Қуръон
❓1939-САВОЛ: Балоғатга етмаган ёш бола вафот этса, унинг руҳига Қуръони карим ўқиб, савобини бағишлаш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар балоғатга етмаган болага савоб бағишлаш, унинг ҳақига истиғфор айтиш масаласини ёритиб, гуноҳи бўлмагани учун унинг ҳақига истиғфор айтилмайди, яъни Аллоҳим, унинг гуноҳларини кечир деб дуо қилинмайди, чунки унинг гуноҳи бўлмайди, аммо Қуръони карим тиловати каби солиҳ амаллар қилиб, руҳига бағишланса, ҳаққига дуолар қилинса мумкин бўлади ва бу ишларни ёш маййитга нафи тегади, дейишган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
#xabar #anons #jonli_efir
❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
🎞 2025 йил 20 ноябр, пайшанба куни
⏰ соат 18:00 дан бошлаб
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг 19-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокида жонли эфирга узатилади.
❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!
#саждаи_саҳв_масалалари
ЗИКР ВА ТАСБЕҲЛАРДАГИ САҲВ
«АЪУЗУ БИЛЛАҲ» Ё «БИСМИЛЛАҲ» ЁКИ САНОНИ ТАРК ҚИЛИШ
Намозда «Аъузу биллаҳ» ёки «Бисмиллаҳ» ёхуд «сано»ни эсдан чиқариб тарк қилган кишига саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 126-б.)
ТАСБЕҲ НАМОЗИДА ҚИЁМНИНГ ТАСБЕҲИНИ РУКУЪДА АДО ЭТИШ
Тасбеҳ намози ўқиётган киши қироатдан сўнг эсдан чиқиб рукуга кетса ва қиёмнинг тасбеҳини рукуъда адо этса, унинг намози дурустдир ва унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Раддул муҳтор», 2-ж, 27-б.)
РУКУЪ ЁКИ САЖДАДА «БИСМИЛЛАҲ» ДЕЙИШ
Бирор киши рукуъ ёки саждада тасбеҳ айтиш ўрнига «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим» деб юборса саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 126-б.)
НАМОЗДА «АЛЛОҲ, АЛЛОҲ» ЁКИ «ИЛЛАЛЛОҲ» ДЕЙИШ
Бир киши намозда хасталик туфайли «Аллоҳ, Аллоҳ» ёки «Иллаллоҳ» деб юборса, саҳиҳ гапга кўра унинг намози дуруст ҳисобланади ва саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 126-б.)
«АЪУЗУ БИЛЛАҲ», «БИСМИЛЛАҲ» Ё «ОМИН»НИ БАЛАНД ОВОЗ БИЛАН АЙТИШ
Бирор киши «аъузу биллаҳ», «бисмиллаҳ» ёки «омин»ни баланд овоз билан айтса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 128-б.)
«ОМИН»НИ ХАТО ҚИЛИБ АЙТИШ
Бирор киши Фотиҳа сурасини ўқигач, «омин» ўрнига «амн», «имийн» ёки «аамн» деса, намози бузилади.
НАМОЗ ЎҚИЁТГАН КИШИ БОШҚАНИНГ «ВАЛАДДОЛИЙН»ИГА «ОМИН» ДЕЙИШИ
Намоз ўқиётган киши намоздан ташқарида Фотиҳа сурасини ўқиётган одамни эшитиб, у «Валаддоолийн»га етганида «омин» деса, мутааххир уламолар наздида унинг намози бузилади. Саждаи саҳв кифоя қилмайди. («Раддул муҳтор», 1-ж, 620-б.)
НАМОЗ ЎҚИЁТГАН КИШИ БИРОВНИНГ ДУОСИГА «ОМИН» ДЕЙИШИ
Намоз ўқиётган киши намоздан ташқаридаги бирор кишининг қилаётган дуосига «омин» деса намози бузилади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 98-б.)
АКСА УРУВЧИ КИШИ «ОМИН» ДЕБ ЖАВОБ БЕРСА
Икки киши намоз ўқиётган ҳолида, уларни бири акса уриб юборса, учинчи шахс намоздан ташқарида туриб, «ярҳамукаллоҳ» деса ва намоз ўқиётганлар омин десалар. Акса урган шахсни намози бузилиб, иккинчи шахснинг намози дуруст бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 98-б.)
@mehrob_uz
‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️
ТАҚДИРГА ТАСЛИМИЯТ – ЧИНАКАМ РОҲАТ
✅ Буюк сабр ва матонат эгаси
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
#Видео
🕌 ҒИЙБАТДАН
УЗОҚЛАШАЙЛИК! 🕌
✅ Ижтимоий тармоқда обрўни тўкиш, ғийбат қилиш орқали қандай натижага эришиш мумкин?
✅ Охират ва дунёси, одамгарчилиги барбод бўлишига сабаблар
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
#Muslim_podcast
📱🗣ILMSIZ FАTVO BERISH QАNDAY OQIBATLARGA OLIB KELADI❓
✅ Ekspert: Hikmatulloh domla Toshtemirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://youtu.be/QMpmgiM2HhQ?si=G1AzowL_MUlvTf1x
🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍muslim_podcast_uz">YouTube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
🟢🟢🟢🟢 🟢🟢🟢🟢🟢
БОҒ БАРПО ЭТИШ – САДАҚАИ ЖОРИЯДИР
Бугун, 15 ноябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида пойтахтимизнинг барча масжидларида хусусан Шайхонтоҳур туманидаги «Хўжа Аҳрор Вали» жоме масжиди ҳудудига манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилди.
Тошкент шаҳридаги барча масжидларда 1400 тупга яқин кўчатлар ерга қадалди. Бугун экилган кўчатлар кўкка бўй чўзиб, боғу бўстон бўлади, иншоаллоҳ.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 🟠 OBUNA BO'LING VA ULASHING➡️
📷 Instagram
™️Facebook
📺vakillik_uz2811">YouTube
🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠1️⃣4️⃣🔣1️⃣1️⃣🔣2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ-PRAYER TIMES (08.11.2025)
«АҲМАДЖОН ҚОРИ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
PRAYER TIMES AT "AHMADJAN QORI" JOME MASJID
⭐️🌸📿 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
⭐️🌸📿 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади. 📿🌸⭐️
⭐️🌸📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! 📿🌸⭐️
➡️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
➡️ Албатта 🟢Эслатиш мўъминларга манфаат берур.🟢
⬇️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!⬇️
📲Каналга аъзо бўлиш: /channel/nasihatuz
https://youtu.be/beLIw0Zw-Yw?si=fZLpEET4RbjBneZV
Читать полностью…
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилиб, нимани тарк қилсанг, албатта Аллоҳ сенга унданда яхшисини беради", дедилар.
"Жавомеъул калим" китобидан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
ЯХШИЛИК САРИ ИЛК ҚАДАМНИ СИЗ ТАШЛАНГ
ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📷Instagram 🔵Facebook
#anons #juma #jonli_efir
📢 БУГУНГИ ЖУМА СУҲБАТЛАРИ — ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЖОНЛИ ЭФИРДА!
📖Бугун, 21 ноябрь куни мамлакатимиз бўйлаб жоме масжидларда "Ҳикматнинг боши – Аллоҳдан қўрқишдир!" мавзусида маърузалар бўлиб ўтади.
😎 Юртимиз таниқли ва воиз уламоларининг жума суҳбатларини қуйидаги ҳаволалар (линк) орқали тўғридан-тўғри онлайн кузатиш имкониятига эга бўласиз:
⭐️🌸📿 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
⭐️🌸📿 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади. 📿🌸⭐️
⭐️🌸📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! 📿🌸⭐️
➡️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
➡️ Албатта 🟢Эслатиш мўъминларга манфаат берур.🟢
⬇️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!⬇️
📲Каналга аъзо бўлиш: /channel/nasihatuz
‼️‼️‼️‼️
НОИБЛАР УЧУН КИТОБ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ
✅Бугун, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида пойтахтимизда фаолият юритаётган имом ноиблари учун Маърифат соати бўлиб ўтди.
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар.
✅Тадбир доирасида Абдуқаҳҳор домла ноибларга яқинда нашрдан чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «Эй бандаларим...» китоби тақдимотини қилиб, асарнинг мазмун-мундарижаси билан таништирдилар.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 🟠 OBUNA BO'LING VA ULASHING➡️
📷 Instagram
😎Facebook
📺vakillik_uz2811">YouTube
#Видео
#намоз
📹 Бомдод вақтида қазо намоз ўқиса бўладими?
🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
#муфтий_минбари
📹 Гуноҳнинг катта-кичиги бўлмайди
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Кимки, шариф кишини менсимаса, асли пастлигини кўрсатган бўлади. Кимки аҳмоққа ёндошса, ақли заифлигини ошкор қилган бўлади. Ҳажв билан гапирган кишининг қадри тушади, манъ этилган ишни қилган кимса, хунук сўзлар билан эсга олинади.
Изоҳ. Ҳар ҳолатда бандалигини унутмаган, Аллоҳга қуллигини мудом амаллари билан тасдиқлашга одатланган инсон шарифлик мақомига кўтарилаётган бўлади. Бундай инсоннинг қилаётган ишлари, касб-кори одамлар томонидан таҳсинга лойиқ кўрилади, жамиятда эгаллаган рутбаси баланд саналади, оддийлиги ва холислиги билан барчага баробар эътибор қозонади. Аслини англаган, аслга интилган инсон шу тарзда авлодига аслзодаликни мерос қолдиради. Фарзандлар бор, бу меросни пок сақлаб, кейинги наслга бутун ҳолда етказади, ота-боболарининг улуғлигига улуғлик қўшади. Фарзандлар бор, кимлигини унутган, аслига бепарво, наслини бузган. Лекин ҳар икки ҳолатда, аслзодалик ҳаққи ҳурмати, авлодга эҳтиром жойиз. Майли, асли тоза насл қаердадир айнигандир, аслидан узоқлашгандир, аммо кун келиб аслига қайтиш имкони унда доим мавжуд. Унда мавжуд бу имкониятни эсдан чиқармаслигимиз керак. Агар эсимиздан чиқса, бу бизнинг айбимиз, унинг эмас.
«Тенг тенги билан, тезак қопи билан» деганларидек, кимки аҳмоққа ёндошса, ақли заифлигини ошкор қилган бўлади. Буни Абу Ҳомид Ғаззолийнинг аҳмоқлик билан телбаликка берган ушбу таърифи орқали изоҳлашга ҳаракат қиламиз. «Аҳмоқлик билан телбалик ўртасидаги фарқ шундаки, аҳмоқнинг мақсади тўғри, лекин уни амалга ошириш йўли нотўғри. Телба эса танлаш лозим бўлмаган нарсани танлайди».
🔗 Тўлиқ ўқинг
@mehrob_uz
#Muslim_podcast
📱🗣DINIY BILIMGA EGA BO‘LMAGAN ODAM DIN HAQIDA O‘ZICHA HUKM CHIQARISHI JOIZMI❓
✅ Ekspert: Hikmatulloh domla Toshtemirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://youtu.be/QMpmgiM2HhQ?si=G1AzowL_MUlvTf1x
🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍muslim_podcast_uz">YouTube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
https://youtu.be/eu3zBW1T32k?si=3HQfT8-NnnFNajID
Читать полностью…
#Muslim_podcast
📱🗣FATVO HAQIDA QURʼON VA SUNNATDA MISOLLAR KELGANMI❓
✅ Ekspert: Hikmatulloh domla Toshtemirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://youtu.be/QMpmgiM2HhQ?si=G1AzowL_MUlvTf1x
🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍muslim_podcast_uz">YouTube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
https://youtu.be/LAvoKxGdYm8?si=Xjrydb7z5gA9zkpJ
Читать полностью…
⭐️🌸Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌸⭐️
Саййид-ул айём (кунларнинг саййиди), ҳажжул Масакин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
🌸🕊 Яхши амал жаннатга йўлак,
🕊🌸 Савобларнинг совғаси бўлак.
➿Чин юракдан билдирай тилак,
⭐️🕊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!🕊⭐️
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
⭐️ЖУМА МУБОРАК!⭐️
🕊ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!🕊
⬇️⬇️⬇️
📲Каналга аъзо бўлиш: /channel/nasihatuz
‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️
📖КИТОБ – МАЪНАВИЯТ САРЧАШМАСИ
Маънавий озуқа олишнинг, чин инсон бўлиб етишишнинг бирдан-бир йўли – бу китоб мутолааси. Инсон камолоти манбаи ҳам китобдир. Дарҳақиқат, бу маънавий сарчашма кишиларнинг дунёқарашини бойитади, нутқини ўстириб, хотирасини мустаҳкамлайди. Ана шундай асарлардан бири Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари тасниф этган «ЭЙ БАНДАЛАРИМ... Бир қудсий ҳадис шарҳи» китобидир.
Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан ташкиллаштирилган «ЭЙ БАНДАЛАРИМ... Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти жуда кўтаринки руҳда ўтказилди.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 🟠 OBUNA BO'LING VA ULASHING➡️
📷 Instagram
™️Facebook
📺vakillik_uz2811">YouTube