Кўрдик, эшитдик, Гапирамиз😊❗️ Савол ва мурожаатлар учун админ: 👇 @navoiy_kanaladmin У бу қизиқ нарсалар бўлса админга юборинг! Ҳар бир ташланган нарсани яқинларингизга тарқатинг! Ҳамма Навоийликлар бирлашайлик✊ Куч бирликда НАВОИЙЛИКЛАР😇💪
Hamma Kirsin bitta kirib korila chiqomi qolasla 😂
🍎🍎 🍎🍎
🍎🍎🍎🍎🍎🍎🍎
🍎🍎🍎🍎🍎🍎🍎🍎🍎
🍎🍎🍎🍎🍏🍎🍎🍎🍎
🍎🍎🍎🍏🍏🍎🍎🍎
🍎🍎🍎🍎🍎🍎🍎
🍎🍎🍎🍎🍎🍎
🍎🍎 🍎🍎
Yashil olma ustini bosing mojiza roy beradi 🙈
Ўзбекистон автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини қуришдан воз кечмоқда
Ўзбекистон ҳукумати автомобилларга газ қуйиш шохобча (АГҚШ)ларини қуриш учун ер ажратишни 2017 йил 1 декабрдан бошлаб тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан 11 октябрь куни имзоланган қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.
Айни вақтда фаолият кўрсатаётган АГҚШларни босқичма-босқич автомобилларга газ тўлдириш компрессор станция (АГTКС)ларига айлантириш кўзда тутилган.
«Ўзбекнефтгаз» Жанубий Кореянинг NK Group компанияси билан ҳамкорликда стационар (модулли) ва кўчма АГTКСлар учун ускуналар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи ҳамда уларга техник хизмат кўрсатувчи қўшма корхона ташкил этади.
2019 йил охирига қадар республика бўйлаб 178та ёқилғи қуйиш шохобчасини қуриш режалаштирилмоқда, энг кўп шохобчалар Тошкент вилояти —31та ва Қорақалпоғистонда – 25та – қурилади. Мамлакатда ҳозирда 569та шундай шохобча мавжуд.👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_fjUY_IpA
[📌](https://tlgur.com/d/BgvyOAbG) Намангандаги коллеж қоровули “очган фоҳишахонада” қўлга тушган жиноятчилар ҳудуд профилактика инспекторини “чув туширди”...
Наманган вилояти истиқомад қилувчи 3 нафар йигит 2 нафар енгилтак қизлар билан навбатдаги “кўнгилхушлик” учун “ғаройиб масканни” топишди...
Ижарага олинган “жой”, биринчи марта бўлмаса керак, Чортоқ туманидаги Короскон иқтисодиёти коллежи қоровули томонидан “тайёр” қилиб қўйилганди.
Қоровулхона — спиртли ичимликлар ичиладиган “учрашув” жойи, коллеж кутубхонасини эса исловотхонага айлантирган 4 эркак ва 2 нафар аёлнинг кўнгилхушлиги узоққа чўзилмади.
Ҳудуднинг милиция профилактика инспектори Шуҳрат Исматуллаев бошчилигидаги гуруҳ “ижарачи” қоровулни ҳам, таълим масканини булғашга келган “ошиқ-маъшуқ”ларни ҳам шармандали ҳолатда қўлга олди.
Бу ҳақда “Постда” газетасининг 7 октябрь сонида эълон қилинган мақолада батафсил баён қилинган.
Энг қизиғи шундаки, ҳуқуқ-тартибот посбонлари: Икром Жўраев ва инспектор Шуҳратжон Исматуллаев ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда жиноий иш очиш ва содир бўлган воқеа-ҳодисани тегишли тартибда раҳбариятга маълум қилиш ўрнига, икки енгилтак қизни қўйиб юборган, уч йигитга эса пора эвазига “ишни ёпиш”ни таклиф қилган.
Йигитлардан бири 100 доллар эвазига жиноий иш очилишидан “қутулиб” қолган.
Иккисидан эса маълум миқдордаги пул талаб қилинган, аммо йигитлар “бугун-эрта”, “бори шу” қилавергач, милиция инспекторлари ҳоли-жонига қўймай қўнғироқ қилавергач, тамагирлик ҳолати ҳақида ҳуқуқ идораларига хабар берган.
Ҳозирда милиция нозирлари тамагирлиги боис жазога тортилгани хабар қилинмоқда.
Таълим масканини фоҳишахонага айлантирган йигит-қизлар ҳамда уларга “шароит” яратиб берган қоровул ҳам тегишли тартибда жазога тортилган, деб умид қиламиз 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_fjUY_IpA
❗️🇸🇱 ЎЗБЕК ШОВ-БИЗНЕСИДА КАТТА АЙРИЛИҚ БЎЛДИ❗️
Бугун таниқли ва машхур ўзбек актёри оламдан ўтди.
Батафсил🔻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD1HXYB8yFfiH6U4Lw
«Унинг ҳаракатлари Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин»
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_f
Bobildagi eng boy odam va uning boylik haqidagi sabog‘i
BATAFSIL👉🏻 Bif.uz/news87
Kecha Yuridik kolleji o‘quvchisi pichoqlanib halok bo'lgan bolaning ismi Asadbek joying jannatdan bo'lsin ota-onasiga sabr.👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_fjUY_IpA
Ўзбекистонда "КАМАЗ" машиналари йиғилади
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_fjUY_IpA
12ta "Hech qachon tamoyili"
BATAFSIL 👉🏻 Bif.uz/news-82
1996-yil,19-iyuldagi eng birinchi "Nexia" chiqarildi.
Islom Karimov tashabbusi bilan bunyod etildi va ochilish marosimida ham ishtirok etdilar.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_fjUY_IpA
📌 Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни йиғилиш ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, кўп қаватли уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларининг ҳолати таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда аҳолига уй-жой коммунал хизматлари кўрсатишни тубдан яхшилаш, уй-жой фонди ва ижтимоий объектлардан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг иш сифатини юксалтириш ва молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши кўриб чиқилди.
Куни кеча Румия пойтахти Бухарестда Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроқўмининг йиғилиши ўтказилди.
Унда 2018 йилда Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда бўлиб ўтиши лозим бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентга кўчирилиши ҳақида қарор қабул қилинган.
Маълум бўлишича, IWF Ижроқўм йиғилишидан бироз вақт ўтиб, ташкилот расмий сайтида ҳам эълонқилинган, бироқ кўчирилиш сабабларига ойдинлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, КХДР жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини 2016 йилда қўлга киритган..
Пхеньяндан ташқари уни ўтказиш учун Минск (Белоруссия), Эйлат (Исроил), Анахайм (АҚШ) ва Тошкент (Ўзбекистон) кураш олиб борганди.
Ⓜ️anba:👉@uzb_today
📌 Reper Timati o‘zining Instagram’dagi sahifasida bir necha yilga shou-biznesni tark etishini ma’lum qildi.
“Men bu tig‘iz paytlarda qizimning bolaligini o‘tkazib yubormaslikni va unga ko‘proq vaqt ajratishni xohlardim”, — deb xabar bergan reper.
Qo‘shiqchining qo‘shimcha qilishicha, uning so‘nggi yakkaxon konserti Moskvadagi “Olimpiyskiy” sport majmuasida 4-noyabrda bo‘lib o‘tadi. Shundan so‘ng u kelgusi 2 — 3 yilga konsert faoliyatini to‘xtatadi.
Timati sahnadan ketmasligini, shunchaki o‘zi uchun ustun bo‘lgan narsalarga aql bilan yondashishini tushuntirgan.
📌 Kataloniyadagi referendum vaqtida otishma sodir bo‘ldi. “Barselona” o‘yinni muhlislarsiz o'tkazdi.
Читать полностью…🔮 Сергелида яна бир “пичоқбозлик” содир бўлди...
ЖКнинг 104-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Сергели туманидаги қасддан баданга оғир шикаст етказиш билан боғлиқ ҳолат юз бергани ҳақида маълум қилинди.
Ушбу ҳодиса 11 октябрь куни тахминан соат 23:30 ларда, Рафаэль Альфредович Ягудин томонидан содир этилгани аниқланди. Ушбу шахс маст ҳолатда Сергели тумани ҳудудида фуқаро Станислав Александрович Дмитриев билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида унга ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган.
Пичоқбозлик оқибатида Станислав Дмитриев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилиб, унга “чап тараф қорин соҳасига тешиб кирувчи санчилган-кесилган жароҳати” ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисмига асосан қасддан баданга оғир шикаст етказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Hamma Kirsin bitta kirib korila chiqomi qolasla 😂
🍎🍎 🍎🍎
🍎🍎🍎🍎🍎🍎🍎
🍎🍎🍎🍎🍎🍎🍎🍎🍎
🍎🍎🍎🍎🍏🍎🍎🍎🍎
🍎🍎🍎🍏🍏🍎🍎🍎
🍎🍎🍎🍎🍎🍎🍎
🍎🍎🍎🍎🍎🍎
🍎🍎 🍎🍎
Yashil olma ustini bosing mojiza roy beradi 🙈
Мирзиёев электр энергияси ва табиий газ бўйича йиғилиш ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 13 октябрь куни саноат ва ижтимоий соҳа объектлари, аҳолини табиий газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борадаги қарздорликни бартараф этиш, ушбу йўналишдаги амалий чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ва тегишли мутасаддилар ҳисоботи тингланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Бош прокурори, “Ўзбекэнерго”, “Ўзтрансгаз” компаниялари раҳбарлари, мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.
Асосий эътибор, аввало, аҳоли, ишлаб чиқариш объектлари, ижтимоий муассасаларни табиий газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борадаги тўловларнинг амалга оширилиши, бугунги ҳолат ва муаммоларга қаратилди.
Соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳали кўп. “Ўзбекэнерго” ва “Ўзтрансгаз” тизимида янгиликка интилишнинг етишмаслиги, ўзибўларчилик ва талон-тарожлик ҳолатлари мавжудлиги, афсуски, ҳамон бу соҳада муаммолар сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида айрим соҳалар раҳбарларининг ишга совуққон муносабати, ҳамон учраётган эскича қарашлар мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига салбий таъсир кўрсатишини инобатга олиб, бундай ҳолатларга ўз вақтида тегишли чоралар кўриш, ишни ташкил этишда янгича ёндашувларни ҳаётга татбиқ этиб бориш вақти келганини таъкидлади.
Танқидий таҳлил руҳида ўтган йиғилишда Мажбурий ижро бюроси фаолияти, қарздорликларни ундириш, ҳуқуқбузурликларни фош этиш, суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Давлат раҳбари йиғилишда Мажбурий ижро бюроси фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этиш, саноат тармоқлари мутасаддилари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликни кенгайтириш каби муҳим вазифалар бўйича топшириқлар берди 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_fjUY_IpA
🔮 @UzBrend JAMOASINING TOP KANALLARI BILAN TANISHING VA YOQGAN KANAL GA A'ZO BOLING❗️
💸 @DollarNews
🗞 Dunyo Xabarlari
📊 @Uzb_today
🏠 Bozorlarnidodasi
📖 Hikoyalar
🚗 Moshinabozori
🎥 Instagram yulduzlari
☝🏻 @UzBrend JAMOASINING KANALLARI BEMANI VA BEHAYO REKLAMALARDAN YIROQ❗️
Фото: Шавкат Мирзиёев номидан уйли бўлган фуқаро давлат ҳисобидан шахсий машина ажратишларини сўраб порталга ёзди
👉🏻 t.me/uzb_today 🗞
Тошкент юридик коллежи директори лавозимидан озод этилди👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_fjUY_IpA
Мирзиёев Владимирда ҳалок бўлганларнинг оилалари ва жабрланувчиларга ёрдам кўрсатишга кўрсатма берди
Читать полностью…Ўзбекистонга келиш учун етарлича асослари бор Рамзан Қодиров билан суҳбат
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_fjUY_IpA
OAV: Shavkat Mirziyoyev Ozarbayjonga safar qilishi kutilmoqda.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_fjUY_IpA
RAVON ФУТБОЛ БЎЙИЧА РОССИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИНИНГ РАСМИЙ ҲОМИЙСИ БЎЛДИ
“Равон Моторс Рус” компанияси Россия бозорида Ravon брендини тақдим этувчи компания ҳисобланиб, 1 октябрдан бошлаб, аниқроғи Россия футбол иттифоқи хабарига кўра, футбол бўйича Россия терма жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Хабарда келтирилган ҳамкорлик — Россия терма жамоасининг 7 ва 10 октябрь кунлари бўлиб ўтиши кутилаётган Жанубий Корея ва Эронга қарши ўртоқлик учрашувидан бошланиши айтиб ўтилган.
Йирик ҳомий мақомида реклама ҳуқуқини қўлга киритган “Равон Моторс Рус” компанияси билан имзоланган келишувга кўра “Ravon — футбол бўйича Россия терма жамоасининг расмий ҳомийси” мавқеидан фойдаланиши мумкин..
Ⓜ️anba👉@uzb_today
Ироқнинг собиқ президенти вафот этди👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_xpCIki_fjUY_IpA
Швециянинг Telia Company телекоммуникация ҳолдинги россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси назорат қиладиган алоқа оператори «Мегафон»даги акцияларини сотди. Компания матбуот хизмати хабарига кўра, 6,2 фоизлик улуш (38,5 миллион акция) 392,7 миллион долларга сотилган. Бир акция 585 рублга баҳоланган (22,522 млрд рубль).
«Telia ''Мегафон''даги акцияларининг 6 фоиздан ортиқ қисмини тахминан 3,2 млрд швед кронасига (391,7 млн доллар) сотди», — дейилган Telia баёнотида.
«Интерфакс» хабарига кўра, бу келишувда бир акция баҳоси Москва биржасида душанба кунги баҳолардан 8,45 фоизга арзон бўлди. Душанба кунги савдоларда «Мегафон»нинг бир дона акцияси 639 рублга баҳоланганди.
USM Holdings Россиядаги йирик алоқа операторларидан бири — «Мегафон»нинг назорат қилувчи акциядорларидан биридир (56,32 фоиз); Telia ҳам мазкур оператор эгаларидан бири саналарди (25,17 фоизлик улуш). Энди швед компаниясининг улуши 19,5 фоизга тушди.
Telia 2015 йил охирида «Евросиё» макроҳудудидаги ўз активларини сотишини эълон қилган эди. Бу макроҳудуд МДҲдан ташқари Грузия ва Непални ҳам ўз ичига олган. Ҳозирга қадар Непал ва Тожикистондаги активлар сотиб бўлинган.
Telia Ўзбекистондаги пора иши бўйича қарийб 1 млрд. доллар тўлайди
Ўтган ҳафтада Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси Швециянинг Telia ширкати билан Ўзбекистонда Ucell савдо белгиси остида хизмат кўрсатувчи Coscom мобил алоқа операторини сотиб олиш юзасидан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди..
Маълумот учун, Ucell абонентлар сони бўйича Ўзбекистонда иккинчи ўринда турувчи алоқа оператори саналади. 2016 йилнинг сўнггига қадар бўлган маълумотларга кўра, компания 9 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатади.
Ⓜ️anba:👉@uzb_today
Бугун, 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини маълум қилди.
1 АҚШ доллари 6 сўм 16 тийинга тушиб, 8060 сўм 80 тийинни ташкил қилди.
1 евро қиймати 132 сўм 29 тийинга пастлаб, 9494 сўм 1 тийин этиб белгиланди.
Марказий банк мазкур валюталарни ўрнатилган қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
.
Ⓜ️anba: 👉@uzb_today
Президент маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича фармойишини имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича фармойиши эълон қилинди.
Қонунни бузган, бироқ ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва тузалиш йўлига ўтганини қатъиятлик билан намоён қилган шахсларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имкони берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилиги, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг рўёбга чиқарилиши ҳисобланади.
Маҳкумларни афв этиш, яъни шахсни жазодан озод қилиш ёки унга нисбатан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш юқорида санаб ўтилган принцип ва анъаналарнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлади.
Шу билан бирга, аҳоли билан очиқ мулоқот натижалари шундан далолат бермоқдаки, суд амалиётида жазо содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб бўлиши, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи ва айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш етарлича тўлиқ таъминланмаяпти.
Амалга оширилган ишлар натижасида 274та жиноят ишлари бўйича айблов қайта малакалангани, жиноят ишларининг 50таси қонун ўзгариши, 805таси жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги, 26таси қилмишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги муносабати билан тугатилганлиги бу ҳақда гувоҳлик бермоқда.
Ушбу ижтимоий ва ҳуқуқий омилларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни жойларда ишчи гуруҳлар томонидан синчковлик билан, жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш йўли билан ўрганилишини ташкил қилишга фармойиш берди.
Унга кўра, амалга оширилган ишлар натижаси бўйича 2017 йил 10 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этиш таъкидланган.👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEJ7LKXXchIStgtsrg