Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал Муаллифи: Ҳумоюн Худаёров 📨 @kh0107 Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Тестлар: @neftgaztest
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2024 йил якунлари бўйича турли номинациялар ғолиблари эълон қилинди!
Юксак малака ва самарали меҳнати эътироф этилган ғолибларни ва уларнинг жамоаларини чин дилдан табриклайман!
Бу ютуқ – нафақат шахсий меҳнат, балки жамоавий саъй-ҳаракат ва масъулиятли ёндашувнинг ёрқин самарасидир.
Каналга уланиш @Ngi_Uz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2024 йил якунлари бўйича турли номинациялар ғолиблари эълон қилинди!
Юксак малака ва самарали меҳнати эътироф этилган ғолибларни ва уларнинг жамоаларини чин дилдан табриклайман!
Бу ютуқ – нафақат шахсий меҳнат, балки жамоавий саъй-ҳаракат ва масъулиятли ёндашувнинг ёрқин самарасидир.
Каналга уланиш @Ngi_Uz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2024 йил якунлари бўйича турли номинациялар ғолиблари эълон қилинди!
Юксак малака ва самарали меҳнати эътироф этилган ғолибларни ва уларнинг жамоаларини чин дилдан табриклайман!
Бу ютуқ – нафақат шахсий меҳнат, балки жамоавий саъй-ҳаракат ва масъулиятли ёндашувнинг ёрқин самарасидир.
Каналга уланиш @Ngi_Uz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2024 йил якунлари бўйича турли номинациялар ғолиблари эълон қилинди!
Юксак малака ва самарали меҳнати эътироф этилган ғолибларни ва уларнинг жамоаларини чин дилдан табриклайман!
Бу ютуқ – нафақат шахсий меҳнат, балки жамоавий саъй-ҳаракат ва масъулиятли ёндашувнинг ёрқин самарасидир.
Каналга уланиш @Ngi_Uz
😎“UZBEKISTAN GTL” STIPENDIYALAR DASTURI ISHTIROKCHILARI DIQQATIGA!
Joriy yilning 14-20 yanvar kunlari Uzbekistan GTL stipendiya dasturining yakuniy — III bosqichi bo‘lib o‘tadi.
Yozma shaklda o‘tkazilgan II bosqich natijalariga ko‘ra 130 nafar ishtirokchi tanlovning keyingi bosqichida qatnashish imkoniyatini qo‘lga kiritdi.
❗️Tanlovning yakuniy bosqichi — suhbat imtihoni bo'lib, quyidagi manzillarda o'tkaziladi:
📍Qashqadaryo viloyati, G'uzor tumani, "Uzbekistan GTL" ishchilar shaharchasining o'quv markazi binosida.
📍 Toshkent shahri, Yashnobod tumani, . Farg‘ona yo'li ko‘chasi, 7-b, Uzbekistan GTL Toshkent ofisi.
III yakuniy bosqichga o‘tgan talabalar ro‘yxati, imtihonlarni o‘tkazish joyi va vaqti bilan ilova orqali tanishishingiz mumkin.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring⤵️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
2016 — 2024-йилларда республикамизда электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари:
➖2016-йил – 59,0 млрд кВт⋅соат;
➖2017-йил – 60,7 млрд кВт⋅соат;
➖2018-йил – 62,8 млрд кВт⋅соат;
➖2019-йил – 63,6 млрд кВт⋅соат;
➖2020-йил – 66,4 млрд кВт⋅соат;
➖2021-йил – 71,3 млрд кВт⋅соат;
➖2022-йил – 74,3 млрд кВт⋅соат;
➖2023-йил – 78,0 млрд кВт⋅соат;
➖2024-йил – 81,5 млрд кВт⋅соат*.
2024-йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2016-йилдагига нисбатан 22,5 млрд кВт⋅соат ёки 38 фоиз кўпни ташкил этди.
———
2016 — 2024-йилларда республика истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш кўрсаткичлари:
➖2016-йил – 45,7 млрд кВт⋅соат;
➖2017-йил – 47,4 млрд кВт⋅соат;
➖2018-йил – 50,5 млрд кВт⋅соат;
➖2019-йил – 52,7 млрд кВт⋅соат;
➖2020-йил – 55,8 млрд кВт⋅соат;
➖2021-йил – 59,1 млрд кВт⋅соат;
➖2022-йил – 62,6 млрд кВт⋅соат;
➖2023-йил – 66,1 млрд кВт⋅соат;
➖2024-йил – 67,5 млрд кВт⋅соат*.
2024-йили истеъмолчиларга 2016-йилдагига нисбатан 21,8 млрд кВт⋅соат ёки 48 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди.
Энергетика вазирлиги
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
2024 йилда Ўзбекнефтгаз АЖ томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 135 млн кВт*соат электр энергияси ва 57 млн куб метр табиий газ ёқилғиси тежалди
Хусусан, электр энергияси истеъмоли иқтисодини таъминлаш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ завод, корхона ва бошқармалари томонидан 27,2 МВт қуёш фотоелектр станцияси, 113,9 минг литр қуёш сув қиздиргичи, 13 235 дона светодиодли лампалар, 1 951 дона қуёш панелли ёритиш чироқлари ва 1 103 дона сенсорли датчиклар ҳамда 4 696 метр квадрат гофра панеллари ўрнатилди.
Маълумот учун, 57 млн куб метр газ 100талик метан баллонли (20 куб метр) 2 млн 850 мингта (2.850.000) автомобилни 200 давленияда (200 бар босимда) бир марта тўлдириш учун етади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Газлаштирилмаган ҳовлиларда яшовчиларга электр энергияси учун 50% чегирма бериш" қачондан экан.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
2025 йил Ўзбекистонимизнинг барча қазилма бойликлари ва энергетикаси фақат ва фақат халқимиз учун хизмат қилсин.
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Ассалому Алайкум азиз юртдошлар, @ngi_uz обуначилари!
Сизларни кириб келаётган 2025 йил билан самимий табриклайман!
Янги йил Сизга ва яқинларингизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака олиб келсин!
Барча эзгу ниятларингиз рўёбга чиқишига, юрт равнақи йўлида олиб бораётган масъулиятли ишларингизга ривож тилайман!
Ҳурмат ила,
Ҳумоюн Худаёров!
#Йил_сарҳисоби_2024 #ШГКМ
Шўртан газ кимё мажмуасида йил сарҳисобига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Дастлаб, Бош директор Ш. Асланов сўз олиб, мажмуа ишчи-ходимларини кириб келаётган янги 2025 йил билан самимий табриклагани ҳолда, 2024 йилда мажмуа томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган ютуқларни эътироф этиб, 2025 йил учун мажмуа олдига қўйилган мақсад ва режалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, мажмуада кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида ўзининг фидокорона меҳнати, ташаббускорлиги, мажмуа ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб, жонбозлик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимлар "Шўртан газ кимё мажмуаси меҳнат фаоли" кўкрак нишони билан тақдирландилар.
sgcc_uzb/128prr4B1sW">Батафсил
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Устозлар эъзозда
“Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан қаторасига учинчи бор ўтказилаётган, мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқлари учун бўлажак мутахассисларни етиштириб келаётган, хусусан, кўплаб иқтидорли талабаларга устозлик қилиб келаётган олий таълим ташкилотларининг ўқитувчиларини аниқлаш ва уларни муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида жорий этилган “Энг фидойи устоз” танлови бу йил ҳам кўплаб жонкуяр устоз-мураббийларни кашф этиш имкониятини тақдим этди.
Қуйидаги устоз-мураббийлар учинчи бор ўтказилган "Энг фидойи устоз" танлови ғолиблари бўлишди.
1-ўрин соҳиби: Норқобилов Адҳам Тиловович – Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали Муҳандислик технологиялари кафедраси мудири
2-ўрин соҳиби: Рахимов Ғанишер Бахтиёрович – Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти “Нефт ва газ иши” кафедраси доценти
3-ўрин соҳиби: Сатторов Мирвоҳид Олимович – Бухоро муҳандислик-технология институти нефт-газ иши кафедраси доценти
Маълумот учун, танлов ғолибларини аниқлашда кўп босқичли сўровномаларга таянилди. Сўровномада иштирок этган 7206 нафар олий таълим муассасаларининг талабалари ҳамда 350 га яқин корхона ходимларининг танловда ғолиб бўлиш учун муносиб деб билган профессор-ўқитувчилар тўғрисида берган кўплаб турли фикр-мулоҳазалари атрофлича таҳлил қилинди ва ғолиблар аниқлашга асос бўлди.
Машаққатли ва шарафли меҳнати ортидан муносиб тақдирланаётган, ғолиб бўлган устозларимизни самимий табриклайман. Илм улашишдан асло чарчаманг, барака топингизлар.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
“Uzbekistan GTL” МЧЖ Бош директорининг жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг вакилларининг, шунингдек корхона ходимларининг мурожаатларини қабул қилиш, муаммо ва таклифлари ечимини топишга қаратилган оммавий қабули бўлиб ўтди. Қабулда мурожаатларни жойида ҳал этиш учун Бош директор томонидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
“Кўз нури” клиникасидан мега акция бўлиб ўтмоқда
Акция шарти оддий! “Кўз нури клиникаси инстаграмм саҳифасига аъзо бўлиб, саҳифа орқали ваучерни қўлга киритасиз. Бу билан Сиз бир марталик кўз амалиёти учун 500 минг сўм, иккала кўз амалиёти учун эса 1 миллион сўмлик чегирмага эга бўласиз.
Шифохонамизда Германиянинг Mell 90 замонавий ускунаси билан лазер коррекцияси амалга оширилади.
Акция 15-декабрдан 30-декабргача давом этади.
Мурожаат учун: +998993169121
Манзил: Қарши шаҳар, "Ёшлар маркази" рўпарасида
💬 Саволлар учун: @Koznuri_bot
📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 koznuri_clinic">YouTube
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
#ШГКМ #21декабрь
Қадрли Шўртан газ кимё мажмуаси меҳнат жамоаси, азиз ҳамкасблар!
Бугун, биз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган — Шўртан газ кимё мажмуаси ташкил этилган кун. Бундан бир неча йиллар аввал, 2001 йил 21 декабрь санасида мажмуамиз тарихи бошланган бўлиб, у замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариш жараёнларини йўлга қўйиш, мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига улкан ҳисса қўшиш йўлидаги илк қадамлардан бири бўлди.
Ташкил этилган кунидан бошлаб мажмуамиз нафақат ўзининг юқори сифатли маҳсулотлари, балки тажрибали, фидойи ва ташаббускор жамоаси билан ҳам танилиб келмоқда. Ҳар бир ходимнинг машаққатли меҳнати, фидойилиги ва бир мақсад сари интилиши сабабли биз юксак натижаларга эришиб, ўз олдимизга қўйилган режаларни муваффақият билан амалга ошириб келмоқдамиз.
Ушбу кун муносабати билан мен барчангизни табриклаган ҳолда, ҳар бирингизга чуқур миннатдорлик билдираман! Сиз азизларнинг меҳнаткашлигингиз ва масъулиятингиз туфайли мажмуамиз бугун ўз ўрнига эга етакчи корхонага айланди.
Келажакда бизнинг олдимизда замонавий инновацион технологияларни жорий этиш ва янги бозорларни эгаллаш каби янги-янги марралар турибди. Ишончим комилки, биз буни фақат бирдамлик, фидойилик ва интилувчанлик билан амалга ошира оламиз.
Барчангизга ўзимизга хос бўлган ушбу байрам муносабати билан, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оила тинчлиги ва меҳнат фаолиятингизда янада улкан муваффақиятлар тилайман! Мажмуамизнинг ва жамоамизнинг келажаги ёрқин, муваффақиятларга бой бўлсин азизлар!
Ҳурмат билан,
Ш.Ч.Асланов
«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Бош директори,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2024 йил якунлари бўйича турли номинациялар ғолиблари эълон қилинди!
Юксак малака ва самарали меҳнати эътироф этилган ғолибларни ва уларнинг жамоаларини чин дилдан табриклайман!
Бу ютуқ – нафақат шахсий меҳнат, балки жамоавий саъй-ҳаракат ва масъулиятли ёндашувнинг ёрқин самарасидир.
Каналга уланиш @Ngi_Uz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2024 йил якунлари бўйича турли номинациялар ғолиблари эълон қилинди!
Юксак малака ва самарали меҳнати эътироф этилган ғолибларни ва уларнинг жамоаларини чин дилдан табриклайман!
Бу ютуқ – нафақат шахсий меҳнат, балки жамоавий саъй-ҳаракат ва масъулиятли ёндашувнинг ёрқин самарасидир.
Каналга уланиш @Ngi_Uz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2024 йил якунлари бўйича турли номинациялар ғолиблари эълон қилинди!
Юксак малака ва самарали меҳнати эътироф этилган ғолибларни ва уларнинг жамоаларини чин дилдан табриклайман!
Бу ютуқ – нафақат шахсий меҳнат, балки жамоавий саъй-ҳаракат ва масъулиятли ёндашувнинг ёрқин самарасидир.
Каналга уланиш @Ngi_Uz
😎 “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2024 йил якунлари бўйича турли номинациялар ғолибларини эълон қилди!
•Номинация:
“Энг яхши тижорат ходими”
•Ғолиб:
😎 Язданов Шухрат Муротович - "Uzbekistan GTL" МЧЖ
Савдо бўлими бошлиғи ўринбосари
Юксак касбий маҳорати ва фидойилиги учун тақдирланган ҳамкасбимизни ҳамда кўп минг сонли корхонамиз жамоасини ушбу муваффақият билан чин дилдан табриклайман!
Бу ютуқ нафақат ҳамкасбимизнинг меҳнатсеварлиги, шу билан бирга жамоавий меҳнат, бирдамлик ва қатъиятнинг ёрқин самарасидир. Ҳамкасбимизнинг мазкур ютуғи бутун "Uzbekistan GTL" МЧЖ корхонаси муваффақиятидир.
Табриклайман Шухрат ака, келгуси ишларингизда ривож ва муваффақиятлар тилайман! Ютуқлар давомли бўлсин!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Шўртан газ кимё мажмуаси 2024 йилги режани ортиғи билан бажарди
Шўртан газ кимё мажмуасида 2024 йил давомида 4 млрд 208 млн куб метр хом-ашё гази чуқур қайта ишланиши орқали 3 млрд 553 млн куб метр тозаланган табиий газ, 105,8 минг тонна газ конденсати, 126,2 минг тонна суюлтирилган газ, 1321 тонна олтингугурт ва 137,6 минг тонна полиэтилен грануласи ишлаб sgcc_uzb/fdG73uUAsTE">чиқарилди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ҳаётда катта лавозим ва барқарорлик инсонни қулайлик комфорт зонасида қолиб кетишга ундаши мумкин. Аммо ҳақиқий ривожланиш ана шу зонани тарк этиш ва янги синовларга тайёр бўлиш билан келади.
Бу жиҳатдан ҳамкасбимиз, Кидирбай Кайпназаровни наъмуна қилиб кўрсатишимиз мумкин. У "Uzbekistan GTL" каби йирик корхонада Бош директорнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлашига қарамай, кўпчилик орзу қиладиган катта лавозимни ташлаб, Финляндияга ўқиш учун кетди. У LUT университетида магистратура дастурини 4.86/5 (97.2%) натижа билан режадаги 24 ой ўрнига атиги 16 ойда муваффақиятли якунлади. Шунингдек, энди у Швециядаги энг йирик барқарорлик лойиҳаларидан бирида иш бошламоқда.
Бу орқали у қийин қарорлардан қочмаслик ва ҳар доим изланишда бўлиш муҳимлигини амалда исботлади.
Кидирбай аканинг бу ҳаракати ҳар биримизга катта мотивация: инсон ўз устида ишлашдан тўхтамаслик, янги имкониятларни излаш ва комфорт зонадан чиқишдан қўрқмаслик керак. Ҳақиқий муваффақият ана шунда.
Табриклайман Кидирбай ака! Омад!
Маълумот ўрнида айтиб ўтишим мумкинки, "Uzbekistan GTL" касбий ва шахсий ривожланиш учун барча имкониятлар бор ажойиб корхона. Корхона ўз ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. GTL'да ишлаган ва айни вақтда Финландия, Япония, Австралия ва бошқа ривожланган давлатларнинг, нуфузли олийгоҳларида ўқиётган корхона ходимлари анчагина.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Сара блоглар “картаси”ни фақат Сизлар учун очмоқчиман. Мен Сизга тавсия этаётган блог эгалари турли синовларда тобланиб, бугуннинг элагидан ўтганлардан.
Жамиятдаги энг оғриқли масалалар, воқеалар, янгиликлар, коинотга оид хабарлар, нефть-газ энергетика, истеҳзоли киноя ёки жумбоқларга тўлиб тошган каналларга обуна бўлинг:
👉 Обуна бўлиш
Расман: Вазирлар Маҳкамасининг 894-сон қарори талаблари нотўғри талқин қилинмоқда. Қоидаларнинг 85-бандида маиший истеъмолчилар кўзда тутилмаган
Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда.
Ушбу ноаниқлик Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрда имзоланган 894-сон қарори бандларининг нотўғри талқин қилиниши туфайли юзага келмоқда. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 85-бандига “Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади”, дея ўзгартиш киритилган.
Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас!) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт⋅соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди). Демак, техник шартида бир ой мобайнида 100 минг кВт⋅соат электр энергияси сарфлаши кўзда тутилган ишлаб чиқариш цехи ой мобайнида 125 минг кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт⋅соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлов қилади.
Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.
Энергетика вазирлиги
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ҳурматли ҳамкасблар!
Мана шу унутилмас, шукуҳли дамларда Сизларни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни кириб келаётган янги йил билан чин қалбимдан табриклайман.
Бугун корхонамизда олиб борилаётган ишларни янада самарали ва бардавом бўлиши учун жон куйдириб, ўз тақдири ва келажагига чуқур масъулият ҳамда дахлдорлик туйғуси билан яшаб, фидокорона меҳнат қилаётган барча ходимларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман.
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
А. Бахадиров
"Uzbekistan GTL" МЧЖ Бош директори
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Valve турлари ва уларнинг изоҳлари:
1. Gate Valve (Ёпқичли клапан):
Gate valve асосан оқимни тўхтатиш ёки бошлаш учун ишлатилади ва оқимни тартибга солиш учун мўлжалланмаган. Клапанни ёпиш учун текис юзали, вертикал диск ёки эшик шаклидаги пластина клапан орқали пастга тушади ва оқимни тўсади.
2. Globe Valve (Шарикли клапан):
Globe valve марказий қисмида жойлашган горизонтал ўриндиққа жойлашган текис ёки қавариқ таг қисми бўлган вилка орқали ёпилади. Вилка юқорига кўтарилганда оқим йўли очилади. Ушбу клапан оқимни бошлаш-тохтатиш ва оқимни бошқариш учун ишлатилади.
3. Diaphragm Valve (Мембранали клапан):
Diaphragm valve эластик мембрана ёрдамида ёпилади, бу мембрана клапан стемига бириктирилган бўлиб, у пастга туширилганда оқим йўлини тўсиб қўяди.
4. Needle Valve (Игна клапани):
Needle valve кичик ўлчамдаги оқимларни бошқариш учун ишлатилади. Суюқлик клапан ичида 90 даражага бурилади ва учли игна шаклидаги стержень орқали ўтади.
5. Control Valve (Бошқарувчи клапан):
Control valve оқимни аниқлик билан тартибга солиш учун мўлжалланган. У сенсорлардан келадиган сигналлар асосида оқим тезлигини автоматик равишда ўзгартиради.
6. Check Valve (Орқага оқимни тўсувчи клапан):
Check valve орқага оқимни олдини олиш учун мўлжалланган. Суюқлик ёки газ керакли йўналишда оқиб ўтганда клапан очилади, орқага оқим пайдо бўлганда эса автоматик равишда ёпилади.
7. Pressure Relief Valve (Босимни туширувчи клапан):
Pressure Relief Valve буғ, газ, ҳаво ва суюқлик линияларида ортиқча босимдан ҳимоя қилиш учун ишлатилади. Босим белгиланган даражадан ошганда клапан очилиб, босимни туширади ва босим нормаллашгач яна ёпилади.
8. Butterfly Valve (Капалак клапани):
Butterfly Valve оқимни бошқариш учун айланувчи дискдан фойдаланади. Бу диск қувур ичидаги оқим йўналишига перпендикуляр ўқда жойлашган. Ушбу клапан ҳам оқимни бошлаш-тохтатиш, ҳам тартибга солиш учун ишлатилади.
9. Ball Valve (Шар клапани):
Ball Valve шар шаклидаги тешик орқали оқимни ўтказади. Оқим очиқ бўлганда тешик қувур йўналишига мос келади, ёпиқ ҳолатда эса шар 90 даража бурилиб оқим йўлини тўсиб қўяди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Кўп сўралган китоб:
📖Нефть ва Газ Конлари Геологияси
Эргашев Й.
Абдуллаев Ғ.С
Қодиров М.Ҳ
Холисматов И.Х
•Китоб 20 боб, 475 саҳифадан иборат бўлиб, унда тoғ жинсларининг ва қатлам флюидларининг физик ва кимёвий хусусиятлари ҳамда уларнинг нефть ва газ уюмларини ҳосил бўлишидаги аҳамияти, қудуқларни бурғилаш, керн ва шлам олиш, геологик-геофизик маълумотларни қайта ишлаш, қатламни очиш ва қудуқни тешиш ҳамда конларни ишлатиш системаларини лойиҳалаш, нефть-газни чиқариб олиш жараёнларини бошқариш ҳамда нефть ва газ уюмларини конда геологик нуқтаи назардан тадқиқ қилиш методлари баён этилган.
•Жуда фойдали ва қимматли китоб!
Кўп сўралган савол - Резюме топшириш учун керакли электрон почта манзиллари ва веб-сайтлар бу ерда: /channel/ngi_uz/4885
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисига ўринбосар тайинланди
Кузатув кенгаши қарори билан Юлдашев Ғайрат Абдуллаевич “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Ғайрат Юлдашев “Ўзбекнефтегаз” АЖ Капитал қурилиш ва лойиҳалаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
———
Назначен заместитель Председателя Правления АО «Узбекнефтегаз»
Решением Наблюдательного совета Юлдашев Гайрат Абдуллаевич назначен на должность заместителя Председателя Правления АО «Узбекнефтегаз» по строительству и транспорту.
До назначения Гайрат Юлдашев занимал должность заместителя начальника департамента капитального строительства и проектирования АО «Узбекнефтегаз».
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Долоталар ҳақида видеоролик
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
22-декабрь Энергетиклар куни байрами муборак бўлсин!
Қишни қаҳратонида бўйи баравар қор ёғишига ҳам, ёмғирли кунларда ишлаш ҳаёт учун янада хавфли бўлишига ҳам, ёзда ҳаво ҳарорати 45-50°C иссиқ бўлишига ҳам қарамай фидокорона меҳнат қилаётган энергетиклар, машаққатли меҳнатларингиз учун раҳмат. Сизларнинг саъй ҳаракатларингиз туфайли уйларимиз чароғон ва иссиқ.
Ҳурматли энергетиклар, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, фаолиятларингизда омад ва муваффақият, хонадонларингизга файзу барака тилайман, касб байрамингиз муборак бўлсин.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#ШГКМ #21декабрь
Ҳурматли Шуртан газ кимё мажмуаси жамоаси!
Сизларни фаолиятингизнинг 23 йиллик юбилейи билан чин дилдан муборакбод этаман! Йигирма уч йил давомида мажмуа нафақат мамлакатимиз иқтисодиётига, шу билан бирга минглаб оилаларнинг фаровон ҳаёт кечиришига ҳам ҳисса қўшиб келмоқда.
Ўтган давр мобайнида меҳнаткаш ва фидойи ходимлар саъй-ҳаракатлари билан корхона юксак марраларни забт этди ва бу ютуқлар давомли бўлажак.
Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, корхонанинг ҳомийлигидаги воҳамизнинг Насаф футбол клуби минглаб юртдошларимизга катта қувонч улашиб келмоқда, бу учун минглаб Насаф мухлислари қаторида ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Қадрли ҳамкасблар, мажмуанинг барча ходимлари, ушбу байрам муносабати билар сизларга мустаҳкам соғлик, янги зафарлар ва оилаларингизга бахт-саодат тилайман. Фаолиятингиз бундан-да равнақ топаверсин!
Мажмуанинг 23 йиллиги муборак бўлсин!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz