ngi_uz | Unsorted

Telegram-канал ngi_uz - Neft va Gaz Ishi

9233

Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал Муаллифи: Ҳумоюн Худаёров 📨 @kh0107 Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Тестлар: @neftgaztest

Subscribe to a channel

Neft va Gaz Ishi

Бу энергия ресусрлари қайта тикланмайдиган ресуср ҳисобланади, буни тежаб-тергаш ва кейинги авлодга қолдириш сиз билан бизнинг бурчимиздир!

Энергетика тизими масъуллари хусусан, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Рустам Шеров, Жамият департамент бошлиғи Искандер Аҳаев ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Бошқарма бошлиғи Турғунбой Бекназаровлар "Энергетика тармоқларида бозор механизмларини жорий этиш" юзасидан чиқарилган қарор бўйича ОАВда чиқиш қилиб, унинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча беришибди.

Кўришни тавсия қиламан, жуда яхши суҳбат ва тушунтириш бўлибди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 85%и табиий газ ёқилиши натижасида ишлаб чиқарилади. Айтингчи, 35-40 йилдан сўнг аниқланган табиий газ захиралари тугагач, ўша вақтга бориб, бундан икки ҳисса ошган энергия истеъмолини қоплаш учун нима қиламиз, ёқай десак табиий газимиз бўлмаса, сотиб олайлик десак сотишмаса ёки ўта даражада қиммат бўлса.

35-40 йилдан кейинги Ўзбекистон энергетика тизимини қандай тасаввур қиласиз? У кунлар келса кўрамиз, янги конлар чиқиб қолар, балки осмондан нефть ёғилиб қолар деган гапларни йиғиштириб, табиий газ захиралари тугади, хўш, бу тизим қандай бўлади, конкрет фикрларингизни ёзиб қолдиринг. Масалан, Юқори эффектли қуёш панелларига ўтамиз, арзон водород ёқилғиси ишлаб чиқариш йўлларини ўйлаб топамиз, шамол генераторларига ёки АЭСга ўтамиз ва ҳаказо.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

MTO Газ Кимё Мажмуаси бакалавр ва магистратура талабалари учун амалиёт дастурини эълон қилади

Ушбу резюмени тўлдиринг ва intern@uzmto.com электрон почта манзилига юборинг.

Батафсил: intern.uzmto.com

Илтимос, бу дастур бўйича фақатгина талабалар резюме юборсин!!!

Қабул кунининг охирги муддати (deadline) 30.04.2024

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Tashrif

“S&P Global Ratings” vakillari zavodlar faoliyatini o‘rgandi

O‘zbekistonga tashrif buyurgan “S&P Global Ratings” agentligi vakillari “Uzbekistan GTL" zavodi va Sho‘rtan gaz kimyo majmuasida bo‘lishdi.

uzbekneftegaz_ung_lot/tYMuh0c83bf">Batafsil
___

Представители «S&P Global Ratings» изучили деятельность заводов

Прибывшие в Узбекистан представители агентства «S&P Global Ratings» посетили завод «Uzbekistan GTL» и Шуртанский газохимический комплекс.

uzbekneftegaz_ung_ru/Pw3ggxKzsAe">Подробно

👇Bizni kuzating:

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Нархлар оширилиши ва ижтимоий норманинг ўрнатилиши ҳақида қарор қабул қилинаётганда устида туриб, ойлик нормани 200 квт.соат қилиб ўрнатамиз, нархларини эса шунчадан қиламиз деб турганим йўқ (комментларда худди нархларни мен оширгандек ёзибсизлар🙂). Балки 200 квт.соат ростдан ҳам етарли эмасдир, яни Энергетика вазирлиги томонидан келтирилган 75-80% аҳоли 200квт.соатдан кам ишлатиши ҳақидаги статистика хатодир, лекин Вазирлик бу рақамни осмондан олмайди, тўғри бўлиши керак. Балки бу қарордан норози бўлаётганлар 200квт.соатдан кўп ишлатувчи 20-25% аҳоли қатлами орасига кирар.

Шуни сизларга тушунтирмоқчи бўлдимки, бирор ишлаб чиқариш корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот нархи йиллаб, сурункали равишда оширилмасдан келиши ўша корхонанинг дастлаб, орқага қадам ташлаб боришига, сўнг, зарарига ишлашига, бу эса ўз навбатида қурилмаларнинг янгиланмасдан қолаверишига, ходимлар ойлик маошларининг тушиб кетишига ва алал оқибат ўша корхонанинг тугатилишига олиб келади. Нархларнинг ошиб боришини эса табиий қабул қилиш керак.

Позициям шуки, ижтимоий норманинг ўрнатилишини қўллаб-қувватлайман ва бу норма миқдори аҳолининг камида 80%ининг ўртача ойлик электр энергияси сарфидан келиб чиқиб белгиланиши тарафдориман, бу ижтимоий норма неччи квт.соат бўлишидан қатий назар, у норма хоҳ 100кв.соат бўлсин, хоҳ 1000квт.соат бўлсин, фарқи йўқ. Муҳими ижтимоий норма ўрнатилсин.

Ана энди сизларга нима демоқчилигимни, нимани тушунтирмоқчи бўлганимни ва қайси тарафда эканлигимни яхши англадингиз деб ўйлайман.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

ПСК "БРИГ" компанияси қуйидаги вакансиялар бўйича ишлаш учун малакали мутахассисларни ишга таклиф этади:

•Электромонтажник — 50 нафар
•Сварщик — 50 нафар
•Администратор — 1 нафар

Ходимларнинг ишлаши ва яшаши учун барча зарур шароитлар яратилган, жумладан:

- кунига уч марта иссиқ овқат;
- ротацион шаҳарчада ҳамма учун турар жой;
- комбинезон ва поябзал (мавсумга қараб);
- расмий меҳнат шартномаси;

Иш жойлари:
- Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, проэкт: Бойсун ГПЗ
- Тошкент вилояти, Олмалик тумани, проэкт: МОФ

Резюме юбориш учун телеграм рақам: +998909266169

Сизни қизиқтирган барча саволларга суҳбат вақтида жавоб берилади.

Илтимос, соат 18:00 дан кейин безовта килманг.

Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугун, 2024 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб аҳоли учун:

Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга;

Газнинг кубаси 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.

Ижтимоий норма электр энергияси учун 200 квт.соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куба, қишки мавсумда 500 куба миқдорида белгиланади.

Истеъмол ижтимоий нормадан ошганда

Ойлик истеъмол

электр энергияси учун
201-1000 кВт.соатни ташкил этса 900 сўм;
1000 дан 5000 кВт.соатгача 1 350 сўм;
5000 дан 10000 кВт·соатгача 1 575 сўм;
10 минг кВт.соатдан ошса 1800 сўм.

газ учун
ёзги мавсумда (март- октябрь)
101 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.
қишки мавсумда (ноябрь-февраль)
501 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Қайси дизель ёнилғисини танлаш керак

Ёнилғининг цетан сони қанчалик юқори бўлса, у шунчалик тез ёнади - бу дизель двигателлари учун катта фойда келтиради. Ёнилғи тежамкорлигидан тортиб, камроқ эмиссия ва яхши қувват ишлаб чиқаришгача ҳамда дизель двигателларининг идеал ишлаши учун ёнилғининг юқори цетан сони калит ҳисобланади.

Цетан сони бу барчамиз биладиган бензиндаги октан сони каби кўрсаткичга ўхшаб кетади (цетан сони ва октан сони бошқа-бошқа нарсалар бу хақида ўзингиз албатта ўқиб олинг). Масалан сиз, АI-80 дан кўра АI-98 ни яхши деб биласиз. Чунки, АI-98 барча кўрсаткичларга кўра АI-80 дан афзалдир. Худди шундай, пастроқ цетан сонли дизель ёнилғисидан юқори цетан сонли дизель ёнилғилари яхшироқдир. Анъанавий дизель ёнилғилари цетан сони одатда 45-50 атрофида бўлса, "Uzbekistan GTL" заводида минимум 70 цетан сонли дизель ёнилғилари ишлаб чиқарилмоқда (лабаратория синовларида цетан сони 76-78 чиқмоқда).

Ана энди нега GTL синтетик (ярим синтетик K4-SSDF) дизель ёнилғилари бозорда харидоргир ва талаб юқори эканлигини билиб олдингиз. Ва яна энг муҳими билиб олдингизки, қайси дизель ёнилғисини танлашни. Албатта, юқори цетан сонлисини.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

✨ 🌙 Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
———
✨ 🌙 С праздником Рамазан хайит!
———
✨ 🌙 Happy Ramadan Eid!
———

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

🎉 "Uzbekistan GTL" МЧЖ заковат терма жамоаси "Ўзбекнефтгаз" АЖ интеллектуал олимпиадасининг "Брейн ринг" бўйича чемпионатида 27 жамоа ичида III ўринни эгаллади.

Тезкорлик ва билим талаб этадиган ўйинда жамоамиз энг фаол иштирок этган жамоалардан бири бўлди, саралаш ва чорак финал ўйинларида муддатидан олдин ғалаба қозондик ва жамоамизнинг ҳар бир аъзоси бу ғалабаларда ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

Заковат аренада бўлиб ўтган турнир атмосфераси жуда ажойиб ва эмоцияларга бой бўлди бу учун ташкилотчиларга ва барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, раҳмат барчага!

Биринчи ўрин: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи
Иккинчи ўрин: "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув аппарати

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

​​Геолог

Геолог - ер билими эгаси, улар бор экан биз ресурслардан фойдаланаяпмиз

Геолог - доимо табиатнинг чиройли жойларида, одамлар дам олишга боришга ҳавас қиладиган жойларда бўлувчи, лекин

Геолог - ёзнинг 50С° иссиғида, қишнинг -50С° қаҳратон совуғида одам оёғи етмас жойларда меҳнат қилувчи

Геолог - минглаб изланишлардан атиги бири кон бўлиши эҳтимоли бор, минглаб муваффақиятсизликларга қарамай қайта -қайта изланиш олиб боришдан тўхтамайдиган

Геолог - тоғда, далада, чўлда нормалдан оғир шароитларда, оиласидан, фарзандларидан ойлаб узоқда яшовчи машаққатли касб эгаларидир


Ҳар бир касбнинг ўз қийинчилиги бор, шу касблар ичида машаққатли ва кўпчиллик орзу қиладиган касблардан бири Геолог касбидир. Бугун Геологлар куни - бугун геологлар, геофизиклар ва геокимёгарларнинг ва шу соҳа вакилларининг касб байрами. У анъанавий равишда апрел ойининг биринчи якшанбасида нишонланади

Ҳурматли Геологлар сизларни бугунги касб байрамларингиз билан табриклаб, соғлик-саломатлик ва муваффакият тилайман. Олиб бораётган матонатли меҳнатларингиз таҳсинга сазовор.


Ҳумоюн Худаёров

@ngi_uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

📚Метрология, Стандартлаштириш ва Сертификатлаштириш

Очилов Т. А
Исматуллаева Х. З

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

📚Метрология, Стандартлаштириш, Сертификатлаштириш ва Сифат


Абдувалиев А.А
Латипов В.Б
Умаров А.С
Алимов М.Н
Хакимов О.Ш
Хван В.И

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

📚Метрология Асослари

Исматуллаев П.Р
Қодирова Ш.А
Аъзамов А.А

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Газ хавфи бор ишларни бажаришда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг

Газланган муҳитда олиб бориладиган, идишлар ва агрегатлардан ёнувчи-портловчи газ чиқиши натижасида инсонларнинг заҳарланиши, портлаш ёки ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган муҳитда олиб бориладиган ишлар, газдан хавфли ишлар ҳисобланади. Газ хавфи бор ишларни бажаришдан олдин «Газдан хавфли ишларни хавфсиз олиб боришни ташкиллаштириш бўйича намунавий йўриқнома (https://lex.uz/docs/-1851864)» билан танишиб чиқинг ва унга қатъий амал қилинг.

Хато қилишга ҳаққингиз йўқ, зеро бу хато сизни ўлимга олиб келиши мумкин. Унутманг, хавфсизлик биринчи ўринда!!!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

«Метан-шохобчаларда газ нархи 1 майдан ошмайди» – Энергетика вазирлиги масъули

2024-йил 30-март куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 173-сонли қарори билан 2024-йил 1-июнгача "метанзаправка"ларда табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланди (олдин 3250 сўм эди).

Газ нархини ноқонуний равишда оширганларга қатъий чоралар кўрилиши белгиланган. Агар қонун бузилиш ҳолатларига дуч келсангиз қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беринг:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси - 1007;

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси - 712000286

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Энергетика бўйича қабул қилинган қарордан сўнг кўпчилик тўлов бўйича турли тушунмовчиликлар билан саволлар ёзмоқда. Келинг қарорни ўзини эмас, тўлов тизими хақида гаплашсак, қарор қабул қилиниб бўлинган, уни оқлаб-кўклаб-қоралаб комментларда тортишиш фойдасиз.

Энди баъзи саволларга тўхталиб ўтсам.

"Энди бир ой давомида 200 киловатт·соат электр энергияси ишлатсам, бунинг учун 450 сўмдан жами 90 минг сўм тўлайман, лекин ҳатто 201 киловатт·соат свет ёқсам ҳам, 201 квт.соатнинг ҳаммасига 900 сўмдан жами 180 минг 900 сўм тўлар эканман-да", деб ёзишмоқда.

Бу хато фикр.

Агар сиз ой давомида 201 киловатт·соат электр энергияси истеъмол қилсангиз, унинг 200 киловатт·соати учун 450 сўмдан, фақат базавий нормадан ортиқча ишлатилган 1 киловатт·соат учун 900 сўм пул тўлайсиз.

Яна бир мисол: 320 киловатт·соат электр энергияси истеъмол қилсангиз 200 квт.соат учун 450 сўмдан, 200квт.соатдан ортиқча қисми 120квт.соат учун 900 сўмдан пул тўлайсиз, шунда жами: 200×450+120×900= 198000 сўм.

Агар 1000квт.соатдан ортиқ ишлатсангиз, масалан, 1240квт.соат сиз, 200квт.соат учун 450 сўмдан, 800квт.соат учун 900 сўмдан, 240 квт.соат учун 1350 сўмдан ва ҳаказо шу тартибда ҳисоб-китоб қилинади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ҳурматли барча профессионал ва ҳаваскор блогерлар, влогерлар ва мобилографлар.

«"Ўзбекнефтгаз" АЖ хақида нима биласиз?» мавзусида очиқ видеотанлов эълон қилинди.

Иштирок этинг ва қимматбаҳо совғалардан бирига эга бўлинг.
Батафсил шартлар, видеода.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Live

Айни дамда, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз! деб номланган Наврўз сайли байрам тадбири бўлиб ўтмоқда

Ps: Наврўз байрами бу йил Рўзаи - Рамазон ойига тўғри келиши муносабати билан айни вақтда ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

200 квт.соат | 100 куба | 500 куба

Нархларнинг оширилишини ва табақаланиши, яни ижтимоий норманинг ўрнатилишини аксарият инсонлар нотўғри тушуниб, салбий қабул қилмоқда, ваҳолангки, аслида бу ўзгаришлар аҳолининг катта қисми, 75-80 %и учун ҳеч қандай таъсири сезилмайди.

Нега? Чунки аҳолининг 75-80%ининг ойлик электр энергия истеъмол миқдори 200 квт.соатдан кам, табиий газдан эса ёзда 100 куба, қишда эса 500 кубадан кам ишлатишади. Шу сабабдан ижтимоий норма учун айнан шу миқдорлар олинган.

Аслида бу қонуни, электр энергиясидан ойига 200 квт.соатдан кам, табиий газдан эса ёзда 100 куба, қишда 500 кубадан кам ишлатаётган сиз ва биз каби аҳоли мамнуният билан қабул қилиш керак. Ахир, сиз ойига 50 квт.соат электр энергияси ишлатсангиз, қўшнингиз эса ойига 1000 квт.соат ишлатса ва иккалангиз ҳам ҳар бир квт.соат учун бир хил сўммада пул тўласангиз, бу адолатданми, йўқ-да, чунки ахир қўшнингиз сиз каби 20та хонадон энергиясини ишлатмоқда.

Яна бир гап, энергетикада охирга марта нархлар 2019-йил 15-августда оширилган эди ва 5 йилдирки нархлар ўзгармай келмоқа. Ўзингиз тасаввур қилинг, ҳаражатлар тинимсиз ошиб боришига қарамасдан, нархларнинг йиллар давомида ўзгаришсиз тутиб турилиши бу тизим катта зарар, гарчи катта субсидиялар берилса ҳам. Бу ўзингизга ҳам аён. Буни биргина 2019-йилдаги нархлар билан айни вақтдаги нархларни таққослаб кўрсангиз ҳам яққол билинади.

Ойига 200 квт.соат ишлатмасангиз нима қиласиз норози бўлиб, масалан бизни оила ойига ўртача 50-90 квт.соат атрофида электр энергияси ишлатилар экан. Айтмоқчиманки, олдин қайси тоифага киришингизни билиб олинг-да. Хуллас, бу узоқ кутилган ва қабул қилинган қарор албатта қабул қилиниши керак эди, балки эртароқ ҳам.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори (иловалари билан)

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхонлари бир қатор соҳа мутахассисларига бўш вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилади.

Қандай қилиб "Ўзбекнефтгаз" АЖга онлайн резюме юбориш мумкинлиги бу ерда кўрсатилган видео (/channel/ngi_uz/4255)

Номзодлар 2024 йил 30-апрелга қадар ушбу ҳаволага (https://www.ung.uz/about/vacancy/21/sub/46/1) кириб, анкета тўлдиришлари мумкин.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Yoshlar #Tayinlov

😎 "Uzbekistan GTL" MChJning tegishli buyrug‘i bilan Xudayorov Humoyun Asliddin oʻgʻli Jamiyat Bosh direktorining Yoshlar masalalari bo‘yicha maslahatchisi etib tayinlandi

👉 Batafsil
———

😎 Соответствующим приказом ООО «Uzbekistan GTL» Худаёров Хумоюн Аслиддин угли назначен Советником Генерального директора Компании по вопросам молодежи

👉 Подробнее
———

😎 By the corresponding order of Uzbekistan GTL LLC, Khudayorov Khumoyun Asliddin Ugli was appointed as a Youth Advisor to the Company’s Chief Executive Officer

👉 Read more
——-

Bizni kuzating⬇️

💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Breyn_ring

Yoshlar o‘rtasida breyn-ring musobaqasi o‘tkazildi 

Toshkent shahridagi “Zakovat” intellektual klubida “O‘zbekneftgaz” AJ Yoshlar ittifoqi tashkilotchiligida “Breyn Ring” o‘yini o‘tkazildi.

uzbekneftegaz_ung_uz/hKv5Rf088YZ">Batafsil
___

Проведен турнир по Брейн Рингу среди молодежи

В интеллектуальном клубе “Заковат” города Ташкент при организации Союза молодежи АО “Узбекнефтегаз” состоялась игра “Брейн Ринг”.

uzbekneftegaz_ung_ru/FAVTpUxLfcz">Подробно
uzbekneftegaz_ung_ru/gRlMy8NNJs3">
👇Bizni kuzating:

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Геологлар куни
День Геолога
Geologists Day

Геологлар учун махсус 🕺

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Метрология, стандартизация, сертификация и качество

Абдувалиев А.А
Латипов В.Б
Умаров А.С
Алимов М.Н
Хакимов О.Ш
Хван В.И

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

📚Метрология, Стандартлаштириш ва Ўзароалмашувчанлик
фанидан лаборатория ишларини бажариш учун ўқув услубий қўлланма

Э.А.Хайдаров
Б.Э.Джумаев
Б.А.Юнусов

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

📚Метрология, Стандартлаштириш ва Сертификатлаштириш

П.Р.Исматуллаев
А.Н.Мак,судов
А.ХАбдуллаев
Б.М.Ахмедов
А.А.Аъзамов

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Президент топшириғи ижроси амалда

12-январь ойи давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалиги бўйича йиғилиш ўтказилган эди. Йиғилишда қишлоқ хўжалиги ходимлари, хусусан фермерларга барча шароитларни яратиб берилиши ҳақида ҳамда таннархни арзонлаштириш ҳақида сўз борган эди ва "Ўзбекнефтгаз" АЖга таннархни арзонлаштиришнинг асосий омили бўлган ёқилғи нархларини фермерлар учун 15% га арзонлаштириш топшириғи берилган эди. "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Б. Сидиқов топшириқ ижросини таъмилаш мақсадида 1 ҳафта ичида янгича тизим ишлаб чиқиш ва бирор фермерда ёқилғи бўйича муаммо бўлса тўғридан-тўғри мурожаат қила олиши учун телеграм гуруҳ очилганлигини, унда масъуллар, фермерлар ҳамда шахсан ўзи бўлишини ва фермерларнинг ёқилғи бўйича муаммосини тезда ечилиши ҳақида мурожаат қилган эди.

Хўш, кейин нима бўлди?

Топшириқ ижроси бўйича 19-январдан ярим синтетик K-4 SSDF дизель сотувга чиқди. Фермерлар учун ўша кунни ўзида телеграм гуруҳ очилди. Фермерлар, масъуллар, нефтбаза ва департамент бошлиқларидан ташкил топган ушбу гуруҳда исталган фермер ўз мурожаатини қолдиради ва гуруҳдаги масъуллар тезда ўша фермернинг муаммосини ҳал қилиб беришади. Гуруҳни шахсан Бошқарув раисининг ўзи назорат қилиб, топшириқлар бериб бормоқда. Дастлабки кунлар мурожаатлар кўп бўлган бўлса, айни вақтга келиб фермерлар янги тизим бўйича ишлашга анча ўрганиб кетди. Бу тизимдан фермерлар қанчалик мамнунлигини скриншотлардан ҳам кўришингиз мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ваччччаааач, 🕺🥳 - 2.

Қашқадарё вилоятида иккинчи маротаба бир маҳалланинг бирваракайига тўртта лойиҳаси "Open budget"да ғолиб бўлди.

Ўтган, 2023-йилнинг 2-мавсумида маҳалламиздан "Open budget"га 4 та лойиҳа қўйилиб барчаси ғолиб бўлган эди, ҳозиргина жавоби чиққан 2024-йилнинг 1-мавсумида ҳам маҳалламиздан яна 4 та лойиҳа "Open budget"да ғолиб бўлди.

У қандай маҳалла эканки, ҳар сафар ҳам тўртталаб лойиҳа ютадиган - деб қизиқаётганлар учун манзилни айтиб қўяй. Қамаши тумани, Қоратепа МФЙ (собиқ Маркисизм колхози, ҳозирги Азлартепа/Қоратепа/Майда).

Яна ўша гап, давлат қилиб бериши керак эди дея кутиб ўтирмай, имконият берилганда максимал фойдаланиб қолишга ҳаракат қилиш керак. Мана, "Open budget" туфайли бу сафарги лойиҳалар билан жами 30кмга яқин йўлларимиз асфалт бўляпти.

Қанча-қанча йигитлар, маҳалла фаоллари, жонкуяр инсонлар лойиҳа ютиши учун фидокорлик билан ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман, барака топинг, умрингиз зиёда бўлсин.

Шу ўринда, шундай лойиҳа яратиб, бу лойиҳа орқали йўлларимизни асфалт қилиб бериш имкониятини тақдим этгани учун Иқтисодиёт ва Молия Вазирлигига алоҳида ташаккур айтаман.

"Open budget"да лойиҳаси ғолиб бўлганлар, барчангизни табриклайман.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel