Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал Муаллифи: Ҳумоюн Худаёров 📨 @kh0107 Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Тестлар: @neftgaztest
Аскаров Асроржон Акрамович — “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
А. Аскаров бунга қадар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқаруви раисининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов:
- Ўз устида ишлашдан чарчамайдиган ва интизомли мутахассис ҳар қандай ташкилотда қадрланади
———
Бугун, 18-декабр куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#No_comment
Ўзбекистоннинг энг совуқ минтақаларидан бири бўлган, Қорақолпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманидаги "Ғарбий Қуйи Сурғил" конида қишнинг изғирин совуғида ҳам машаққатли меҳнатини сидқидилдин давом эттираётган фидокор бурғиловчилар иш фаолиятидан лавҳа.
Ҳамкасблар, барчангизга куч-қувват тилайман, барака топингизлар.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энергетика соҳасида 18 та мажмуа ишга туширилди, яна 6 тасининг қурилиши бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни янги энергетика қувватларини ишга тушириш ҳамда навбатдагиларини қуришга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.
Булар мамлакатимизда энергетика тизими барқарорлигини ошириш бўйича қилинаётган кенг кўламли ишларнинг давомидир. Ўтган йили декабрда 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияси ишга туширилган эди. Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифларида ҳам кўплаб лойиҳаларга асос солинмоқда.
Бу галги маросимда умумий қиймати 7 миллиард доллардан зиёд 24 та лойиҳа тайёрланган. Хусусан, Бухоро, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида қарийб 2,3 минг мегаватт қувватга эга 5 та қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда 5 та юқори кучланишли подстанция қуриб битказилган. Ўзбекистонда илк бор Андижон ва Фарғонада 300 мегаваттли энергия сақлаш тизими барпо этилган. Қашқадарёда 400 мегаваттли электр станцияси, Тошкент шаҳрида замонавий когенерация қурилмаси, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 4 та кичик ГЭС шай ҳолатга келтирилган.
Шунингдек, Фарғона, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 2,5 минг мегаваттли 6 та электр иншооти қурилиш арафасида.
Ушбу янги лойиҳалар орқали келгуси йилларда қўшимча 9,5 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқарилиб, 2,5 миллиард куб метр табиий газ тежалади, 4,6 миллион тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
Энг муҳими, 4 миллиондан зиёд хонадон узлуксиз тоза энергия билан таъминланади. Бу иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ҳам 4 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратишга туртки беради.
Умуман, юртимизда келгуси йили жами 84 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу 2016 йилга нисбатан 25 миллиард киловатт соат ёки 1,5 баробар кўпдир.
———
Шахсан мен, юртимизда сўнгги йилларда яшил энергетика бўйича амалга оширилаётган ишларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман ва олқишлайман. Табиий газ қазиб олиш камайиб кетаётган ва энергия истеъмоли ошиб кетаётган бир вақтда бу жуда яхши ечим!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Тайинлов
Темиров Одил Шукурович “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Одил Темиров “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқаруви раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
—————
Назначение
Темиров Одил Шукурович назначен председателем правления АО «Узкимёсаноат».
До назначения Одил Темиров работал заместителем председателя правления АО «Узбекнефтегаз» по переработке.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Насаф #Чемпион 🏆
"Насаф" ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпиони
Севимли жамоамизнинг барча мухлисларини чемпионлик билан табриклайман!
Насафга ўхшаши йўқ!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Даврон Файзиев ва Эрик Хайдар севимли жамоамиз Насаф футбол клуби мухлисларини 🔴 "Локоматов" - "Насаф" 🔵 учрашувига таклиф этади.
Мазкур беллашув 1-ноябрь куни Тошкентдаги "Дўстлик" стадионида соат 16:00 да старт олади.
Қадрли Нефт ва газ иши обуначилари, мен ҳам сизларни ушбу ўйинга таклиф этаман, Насаф мухлисимисиз, стадионга боринг, ўйинга киринг ва жамоамизни қўллаб-қувватланг ҳамда 50та Марказий стадионга 1 йиллик бепул чипталардан бирини қўлга киритинг. Жамоамизга омад тилайман. Насафга ўхшаши йўқ!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ректификация
Суюқлик аралашмаларини ташкил этувчи компонентларга бир неча марта қисман буғлатиш ва буғларни конденсациялаш натижасида ажратишга ректификация дейилади.
Одатда, эритмаларни тўла ажратишни фақат ректификация усули таъминлайди. Бу жараён насадкали ёки тарелкали колонналарда ўтказилади. Колоннада буғ ва эритма қарама-қарши йўналишда ҳаракатлантирилади ва ҳар бир тўқнашиш мосламасида буғ конденсацияланса, эритма эса буғнинг конденсацияланиш иссиқлиги ҳисобига қисман буғланади.
Шундай қилиб, буғ енгил учувчан компонент билан, колоннадан пастга оқиб тушаётган суюқлик эса – қийин учувчан компонент билан бойитилади. Буғ ва эритманинг кўп марта тўқнашиши ҳисобига дистиллят бутунлай енгил учувчан, куб қолдиғи эса - қийин учувчан компонентдан таркиб топган бўлади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Mustaqillik_Kubogi_2024
Xabar berganimizdek, "Uzbekistan GTL" MChJ xodimlari oʻrtasida Oʻzbekiston Respublikasi mustaqilligining 33 yilligi munosabati bilan boshlangan "Mustaqillik kubogi 2024" sport oʻyinlari chempionati bo'lib o'tmoqda.
Bir oy davomida o'tkazilishi rejalashtirilgan chempionat ayni vaqtda yanada qizg'in tus oldi. Shu vaqtgacha sport oyligi doirasida bir qancha sport turlari boʻyicha musobaqalar oʻtkazildi va gʻoliblar aniqlandi. Xususan, voleybol, shaxmat, stol tennisi musobaqalarining chempionlari e'lon qilindi. Yana bir yangilik sifatida, bu yilgi o'yinlar qatoriga kibersport musobaqalariga "Counter Strike" oʻyinlari ham kiritildi. O'yinlar natijalariga ko'ra, kiberfutbol va "Counter Strike" oʻyinlari boʻyicha gʻoliblar ham aniqlangan.
Hozirda futbol musobaqasi yarim final bosqichiga kelib, qiziqarli oʻyinlar davom etmoqda. Shuningdek, oldin xodimlarni 3 kmga marafon, turnik va brus mashqlari kabi qiziqarli sport o'yinlari boʻyicha musobaqalari kutib turibdi.
"Uzbekistan GTL" kasaba uyushmasi tomonidan tashkil etilayotgan mazkur sport tadbirlari korxona xodimlarining jismoniy va aqliy salohiyatlarini sinovdan oʻtkazib olish bilan birga ular oʻrtasida jamoaviy ruhni kuchaytirishga va sog'lom turmush tarzini targ'ib qilishga ham xizmat qilmoqda. Musobaqalar davom etmoqda.
———
Bizni kuzating ⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
Кўпчилик сўрайди: "китоблардан маълумот изласак топишимизга кўп вақт кетади, шу маълумотларни қисқача берилгани йўқми?" - деб.
Бу китобчада сўраганингиздек қисқа-қисқа тушунчалар барчага тушунарли қилиб бериб ўтилган, лекин яхшироқ илм олиш учун китоблардан батафсил ўқишингизни маслаҳат бераман.
Нефть ва газ саноати муҳандислари, янги ишга кирувчилар ва шу соҳага қизиқувчи барча китобхонлар учун қўлланма
Каналга уланиш: @ngi_uz
Ёнғин хавфсизлигининг талаб ва қоидалари
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Шўртан газ-кимё мажмуасида олиб борилган жорий таъмир ва модернизация жараёнлари муваффақиятли якунланиб, технологик қурилма ва ускуналарни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари тўлиқ амалга оширилди.
uzbekneftegaz_ung_lot/editor/VGOXwT4VA3V">👉 uzbekneftegaz_ung_lot/VGOXwT4VA3V">Батафсил
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари
Муаллиф: Зокиржон Салимов
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
🇬🇧 Буюк Британиядаги MBF Academy билан инновацион ва халқаро стандартларга жавоб берадиган дастурлар билан танишинг!
😎Сиз университет талабаси, тадқиқотчи, молия-банк ва турли индустрия-сервис соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассис бўлсангиз, касбий малака ва билимингизни Буюк Британияда янада оширишга тайёрмисиз? Бу имкониятни қўлдан бой берманг!
💪MBF Academy - Сиз учун Буюк Британияда профессионал юксалиш майдони.
💎 Нима учун MBF Academy?
• Британия ва халқаро ташкилотлар экспертлари таълим беришади;
• Дунёдаги энг юқори рейтинг университетлари фаолияти билан танишиш имконияти тақдим этилади;
• Борнмут, Лондон, Оксфорд ва Солсбери шаҳарларида таълим олиниб, Буюк Британия тарихи-маданияти билан танишиш шароити яратилади.
🔵Жумладан, навбатдаги курсларимиз:
• Нефт-газ саноатидаги замонавий технологиялар ва стратегиялaр - Ноябр 24 - Декабр 03, 2024.
• Инновацион педагогика ва тадқиқот (университет педагог ва изланувчилари учун) - 5-12 январ, 2025.
• Таълим ва маданият имкониятлари (талабалар учун) - 5-12 январ, 2025.
🗣Ушбу имкониятдан фойдаланинг ва ўз маҳоратингизни янада оширинг, дунёнинг етакчи мутахассислари билан ҳамкорлик қилинг!
👀Келажакдаги эксклюзив курслар, таклифлар ҳамда боғланиш учун расмий Telegram каналимизга қўшилинг ва ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.
✅ Телеграм: @mbfacademyuk
🌐 Instagram: @mbfacademy_ ёки @khurshiddjalilov
🌐 Website: www.mbfacademy.co.uk
✈️ WhatsApp/Telegram: +447895651543
🗣Биз билан малака оширинг ва рақобатбардошлигингизни кўтаринг!
SANEG (Саноат энергетика гуруҳи) Ўзбекистондаги атом энергетикаси лойиҳаларида иштирок этиш имкониятини ўрганмоқда
SANEG нефть-газ компанияси 2024 йил бошида "Saneg Атом" шуъба корхонасини ташкил этди. Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, «ушбу йўналишда иштирок этиш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида» Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш бўйича мавжуд вазият таҳлил қилинмоқда.
Айтганча, Қозоғистондаги референдум натижасига кўра, қўшниларимизда АЭС қуриладиган бўлди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Uzbekistan GTL" МЧЖнинг ёш, салоҳиятли ва илмли ходимларидан бири, ҳамкасбимиз Салоҳиддин Турамурадович Азимов техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Табриклайман ҳамкасб!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Фарғона шаҳридаги АЁҚШда юз берган портлаш оқибатида бир киши вафот этди
2024 йил 17 декабрь куни соат 13:43 да Фарғона шаҳри, “Янги йўл” МФЙдаги АЁҚШ ва АГҚШда суюлтирилган газ тўкиш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли портлаш ва ёнғин содир бўлган.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ФВБ ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, ёнғин-қутқарувчилар соат 13:47 да етиб бориб, ёнғинни 14:12 да тўлиқ бартараф этишди.
Ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 8 нафар фуқаро тиббиёт ходимлари назоратига олинган.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энергетиклар юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини назорат кўригидан ўтказишмоқда
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ энергетиклари томонидан магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстансияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Хусусан, “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Тармоқлар хизмати томонидан “Қамчиқ” довонидан ўтувчи 500 кВ кучланишли “L-524” электр узатиш ҳаво тармоғи кўрикдан ўтказилди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энергетика вазирининг матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев:
...Айтиш керакки, метан заправка ёпиқ бўлган тақдирда, ҳайдовчиларимизда бошқа муқобил вариант бор. Яъни улар бемалол бензин қуйишлари мумкин.
...Иккинчидан, бизда ҳозир мана электромобиллар ҳам ниҳоятда кўп кириб келган...
Ҳозирги вазиятда халқимиз ҳам тўғри тушуниши керак. Биз бензинни бермасдан метанни ёпиб қўйсак экан, “бола-чақамни қандай боқаман” дейиши мумкин. Лекин вазиятдан келиб чиққан ҳолатда, 1 ҳафта бўладими, 10 кунми – фақат Яратганга аён – шу маҳалда бутун мамлакат, миллат бирлашиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаши, менимча, энг тўғри йўл бўлади.
Батафсил
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
VI "Uzbekistan GTL" стипендиялар танлови 2-босқичига тавсия этилган номзодлар рўйхати
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Резюме топшириш учун керакли электрон почта манзиллари ва веб-сайтлар
Энг кўп сўраладиган саволлар бу - "ишга қандай кирсам бўлади?" ва "қаерга резюме топширсам бўлади" - саволларидир. Сизларга T.me/Ngi_Uz телеграм каналида Ўзбекистондаги бир қанча нефть-газ, энергетика ва тоғ-кон саноати йўналишидаги компанияларнинг резюме топшириш мумкин бўлган ҳаволалари, электрон почта манзилларини ва ваб-сайтларини тақдим этмоқчиман.
1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув аппарати
Э-маил: ung@exat.uz
Веб-сайт: ung.uz
2. Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: mngdu@ung.uz
3. Муборак газни қайта ишлаш заводи
Э-маил: mgpz@ung.uz
4. Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: ustyurt@ung.uz
5. Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: gngdu@ung.uz
6. Шуртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: shurtanneftegaz@ung.uz
7. Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Юқоридаги 7 та корхонанинг бўш иш ўринлари билан танишиш ва ушбу https://www.ung.uz/about/vacancy/21/sub/46/1 ҳавола орқали резюме топширишингиз мумкин
_
8. Шуртан Газ Кимё Мажмуаси
Онлайн резюме юбориш: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdH3BpzzSU7FFi-7Iywu0G7583fdayxMCtt2vQcGAG0XelrUQ/viewform
Веб-сайт: sgcc.uz
9. МТО Газ Кимё Мажмуаси
Э-маил: hr@uzmto.com
Веб-сайт: uzmto.com
Битирувчи курс талабари ва магистрлар учун стажировка дастури: intern.uzmto.com
10. Сурхон Газ Кимё Мажмуаси
Резюме учун: resume.sgc-oc.com/login
Э-маил: info@sgc-oc.com
Веб-сайт: sgc-oc.com
11. Uzbekistan GTL МЧЖ
Кадрлар захирасига онлайн рўйхатдан ўтиш: jobs.uzgtl.com
Веб-сайт: uzgtl.com
12. LUKOIL Uzbekistan
Э-маил: resume-uz@lukoil-international.uz
Веб-сайт: lukoil-international.uz
13. "Ўзтрансгаз" АЖ
Э-маил: hr@utg.uz
Веб-сайт: utg.uz
14. Uzliti Engineering
Э-маил: hr@uzliti-en.com
Веб-сайт: uzliti-en.com
15. Eriell
Резюме топшириш:
•eriell.com/career
•@eriell_resume_bot
•resume.eriell.com
•office@eriell.com
Веб-сайт: eriell.com
16. Махсусэнергогаз
Э-маил: info@maxsus.uz
Веб-сайт: maxsus.uz
17. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
Э-маил: info@minenergy.uz
Веб сайт: minenergy.uz
18. Саноат Энергетика Гуруҳи (олдинги Жиззах петролеум)
Резюме топшириш: hr@saneg.com
Э-маил: info@saneg.com
Веб сайт: saneg.com
19. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи
Онлайн резюме топшириш: https://forms.gle/vu2yZhmnQpWtCf7w7
Э-маил: info@bnpz.uz
Веб сайт: bnpz.uz
20. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи
Э-маил: info@fnpz.uz
Веб сайт: fnpz.uz
21. Навоий Кон Металлургия Комбинати
Бўш иш ўринлари ва онлайн резюме топшириш: https://www.ngmk.uz/uz/home/blog/kombinat-to-g-risida/bo-sh-ish-o-rinlari
Э-маил: info@ngmk.uz
Веб-сайт: ngmk.uz
22. Олмалик Кон Металлургия Комбинати
Бўш иш ўринлари ва онлайн резюме топшириш: www.agmk.uz/oz/vacancy
Веб-сайт: agmk.uz
23. Enter Engineering
Бўш иш ўринлари ва онлайн резюме топшириш: ent-en.com/uz/page/karera
Э-маил: info@ent-en.com
Веб-сайт: ent-en.com
24. Uz-Kor Gas Chemical
Бўш иш ўринлари билан танишиш: uz-kor.com/index.php/ru/vakansii
Э-маил: info@uz-kor.com
Веб-сайт: uz-kor.com
25. "Gazli Gaz Storage" МЧЖ
Э-маил: info@gazligs.com
Веб-сайт: gazligs.com
26. "Ўзлитинефтгаз" АЖ
Бўш иш ўринлари: liting.uz/page/15
Э-маил: liting@liting.uz
Веб-сайт: Liting.uz
27. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ
Бўш иш ўринлари: https://hududgaz.uz/page;jsessionid=194B4A441ECCAFBDA10F7386E478A6E5?m=23
Веб-сайт: hududgaz.uz
Э-маил: info@hududgaz.uz
28. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ
Бўш иш ўринлари: het.uz/oz/pages/view/vacant
Э-маил: info@het.uz
Веб-сайт: het.uz
29."Natural Gas Stream" МЧЖ
Э-маил: info@ngstream.com
30. "UzMalOil" ҚК
Э-маил: uzmaloil@mail.ru
Шунингдек, тақдим этилган ҳаволалар орқали компаниялар веб-сайтига киринг, сўнг карьера ёки ваканциялар саҳифасига ўтиб бўш иш ўринлари билан танишишингиз ва резюме юборишингиз мумкин.
Бу маълумотлар кимгадир манфаатли бўлса бундан ғоятда хурсандман. Барчангизга омад.
Телеграм канални дўстларингизга ҳам тавсия қилишни унутманг. Агар сиз бу постни ўқиётган бўлсангиз ва ҳалигача каналга аъзо бўлмаганлар бўлсангиз, ҳозироқ аъзо бўлинг.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Дўстлар, сайловда иштирок этинг!
Тинч ва осойишта юртда ўз ҳуқуқ ва бурчларингизни бажаринг!
Юртимиз мустақиллиги ва тинчлиги абадий бўлсин!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Нигерияда ёқилғи танкери портлаши оқибатида 153 киши ҳалок бўлди.
Ҳодиса мамлакат шимолидаги Жигава штати Мажия шаҳрида содир бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида танкер ағдарилиб кетган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 153 киши ҳалок бўлиб, 100 нафардан ошиқ инсон жароҳатланган.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Тайинлов
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Молиявий ва комплаенс назорати департаменти гуруҳ раҳбари Аҳроров Комилжон Ёрқинович "KOICA" Битирувчилар уюшмасига президент этиб uzbekneftegaz_ung_lot/iG7eucEjHkI">тайинланди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ахмедов Дилшод Турсункулович “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.
Д.Ахмедов бунга қадар инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
🎉 ⚡ "Uzbekistan GTL" масъулияти чекланган жамияти бошланғич касаба уюшма ташкилоти “Энг яхши ижтимоий шерик” Халқаро кўрик-танловининг Республика босқичида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ғолиб деб топилди ва танловнинг Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўтказиладиган якуний босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Халқаро танловнинг якуний босқичи жорий йилнинг ноябр ойида Тожикистон Республикасида бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси номидан "Uzbekistan GTL" масъулияти чекланган жамиятининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти иштирок этади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Ҳоким_ва_ёшлар
Қашқадарёда вилояти ҳокими Муротжон Азимов "илғор муҳандислик мактаби" очилишида иштирок этди ва муҳандис ёшлар билан учрашди
Шуртан газ кимё мажмуасида “Газ-кимё ва энергетика” соҳасида магистратура дастурлари асосида корхоналар талабидан келиб чиқиб, юқори малакали муҳандислар тайёрлашга хизмат қилувчи илғор муҳандислик мактаби очилди. Ушбу мактабнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Бердиалиевич ҳам иштирок этди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Шуртан газ кимё мажмуаси ва "Uzbekistan GTL" МЧЖ ёш мутахассислари ҳамда ҚарМИИ талабалари билан учрашув ўтказди. "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви очиқ мулоқот руҳида бўлиб ўтди.
Маълумот учун ушбу илғор муҳандислик мактабида соҳа мутахассислари ишдан ажралмаган ҳолда магистратурани ўқишлари мумкин бўлади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
163 кишига 282 млрд сўм компенсация
2023-йилнинг 28-сентябр куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган портлаш бўйича суд ҳукми ўқилибди.
Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, Сергеледаги портлашдан зарар кўрган жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга (жами 163 киши) “Inter Logistics” МЧЖ ва “Polychem” МЧЖдан 282 миллиард сўм маблағ солидар тартибда ундирилиши белгиланибди.
Хабардан ҳар бир даъвогарга қанча сўммадан, қанча сўммагача компенсация ундирилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган лекин ўртача ҳисобда ҳар бир даъвогарга (агар тенг бўлиб берилган деб ҳисобланса, лекин катта эҳтимол ундай эмас) 1 млрд 730 млн сўмдан компенсация берилган бўлиб чиқади. Турли сабабларга кўра аниқ компенсация миқдори очиқламайди чунки бу икки томон ўртасидаги келишувга боғлиқ.
Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман, аввало ундай бўлмасин, лекин, қандайдир ҳолат юз берса, зарар давлат ташкилоти томонидан етказиладими, хусусий корхона томониданми, борингки, млрдлаб доллар инвестиция киритиб қўйган хорижий компания томонидан етказилдими фарқи йўқ, жабрланувчиларга албатта компенсация тўлаб берилиши керак ва буни шахсан давлатни ўзи қонун доирасида назоратга олиши зарур.
Ишонамизки, Бойсундаги ҳолат ҳам тўлиқ давлат томонидан назоратга олинган, чунки бу ҳақида шахсан Энергетика вазирининг ўзлари хабар бердилар. Савол шуки, компенсация фақатгина вафот этганларнинг оилаларига берилармикин ёки вақтинча эвакуация қилинган қишлоқ аҳолисига ҳам бериладими?
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ҳайратдаман, балки ҳаяжонда. Бу инсонларга Нобель бериш камлик қилади, лекин улар бу ишларни асло мукофот учун қилишмаяпти.
Хромосомаларимиз ичида сақланадиган маълумотни танамиздаги барча ҳужайралар учун қўлланмага ўхшатиш мумкин. Ҳар бир ҳужайра бир хил хромосомаларни ўз ичига олади, шунинг учун ҳар бир ҳужайрада айнан бир хил генлар тўплами ва айнан бир хил кўрсатмалар тўплами мавжуд. Шунга қарамай, мушак ва асаб ҳужайралари каби турли хил ҳужайралар жуда аниқ хусусиятларга эга. Бу фарқлар қандай пайдо бўлади?
Шу ергача бўлган текстни тушундингизми, тушунмаган бўлсангиз қайта ўқинг.
2024-йилги Нобел тиббиёт мукофоти Виктор Амброс ва Гарй Рувкунга "микроРНКларнинг ген экспрессиясини бошқаришдаги кашфиётлари" учун берилди. Бу кашфиёт генларнинг қандай тартибда фаолият кўрсатишини бошқарувчи янги механизмни очиб берди. МикроРНКларнинг роли ўсимликлар ва ҳайвонларда мураккаб организмлар эволюцияси жараёнида жуда муҳим бўлган. Шунингдек, микроРНКларнинг нотўғри тартибга солиниши саратон ва бошқа генетик касалликларга олиб келиши мумкин, бу эса уларнинг тиббиётда аҳамиятини янада оширади. Тадқиқотлар давом этар экан, келажакда микроРНКларни мақсадли тартибга солиш орқали касалликларни даволаш мумкин бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Тасаввур қиляпсизми, агар инсон микроРНКларни тартибга сола олса, бу кўплаб касалликларни, айниқса, генетик ва онкологик касалликларни даволашда инқилобий янгилик бўлиши мумкин. МикроРНКлар генларнинг ўз вақтида ва тўғри ишлашини бошқаради, шунинг учун уларни мақсадли тартибга солиш орқали саратон, туғма карлик, туғма кўрлик, юрак касалликлари ва ҳатто ундан бошқа мураккаб касалликларни даволаш имконияти очилиши мумкин. Бу технология касалликнинг ривожланиш сабабларини олдиндан аниқлаш ва даволашни индивидуал даражада оптималлаштириш имконини беради, яъни шахсийлаштирилган тиббиётда янги даврни бошлаб беради.
Қаранг дўстлар, илмга эътибор қаратиш, шароит яратиш, яратилган шароитлардан унумли фойдаланиш қандай катта ютуқларга олиб келяпти. Фарзандларингизни ўқитинг, таълимига эътибор беринг, мукофотлар майли, бир кун келиб улар бутун бошли инсоният учун манфаатли бўладиган кашфиётлар қилиши мумкин. Ҳа, бутун инсоният учун!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
ФВВ: Қарши туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот
Бугун, 7-октябр куни соат 15:45 да Қашқадарё вилояти, Қарши тумани “Дашт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи, “Ғузор-Қарши” автомобил йўлида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шаҳобчасида “Камаз-512” русумли автомобилидан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида ёнғин юзага келган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:56 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган ва соат 16:45 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида шаҳобча биносининг 22 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан - деб хабар бермоқда Фавқуллодда Вазиятлар Вазирлиги
Каналга уланиш: @Ngi_Uz