Энергетика вазирининг матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев:
...Айтиш керакки, метан заправка ёпиқ бўлган тақдирда, ҳайдовчиларимизда бошқа муқобил вариант бор. Яъни улар бемалол бензин қуйишлари мумкин.
...Иккинчидан, бизда ҳозир мана электромобиллар ҳам ниҳоятда кўп кириб келган...
Ҳозирги вазиятда халқимиз ҳам тўғри тушуниши керак. Биз бензинни бермасдан метанни ёпиб қўйсак экан, “бола-чақамни қандай боқаман” дейиши мумкин. Лекин вазиятдан келиб чиққан ҳолатда, 1 ҳафта бўладими, 10 кунми – фақат Яратганга аён – шу маҳалда бутун мамлакат, миллат бирлашиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаши, менимча, энг тўғри йўл бўлади.
Батафсил
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
VI "Uzbekistan GTL" стипендиялар танлови 2-босқичига тавсия этилган номзодлар рўйхати
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Резюме топшириш учун керакли электрон почта манзиллари ва веб-сайтлар
Энг кўп сўраладиган саволлар бу - "ишга қандай кирсам бўлади?" ва "қаерга резюме топширсам бўлади" - саволларидир. Сизларга T.me/Ngi_Uz телеграм каналида Ўзбекистондаги бир қанча нефть-газ, энергетика ва тоғ-кон саноати йўналишидаги компанияларнинг резюме топшириш мумкин бўлган ҳаволалари, электрон почта манзилларини ва ваб-сайтларини тақдим этмоқчиман.
1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув аппарати
Э-маил: ung@exat.uz
Веб-сайт: ung.uz
2. Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: mngdu@ung.uz
3. Муборак газни қайта ишлаш заводи
Э-маил: mgpz@ung.uz
4. Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: ustyurt@ung.uz
5. Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: gngdu@ung.uz
6. Шуртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: shurtanneftegaz@ung.uz
7. Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Юқоридаги 7 та корхонанинг бўш иш ўринлари билан танишиш ва ушбу https://www.ung.uz/about/vacancy/21/sub/46/1 ҳавола орқали резюме топширишингиз мумкин
_
8. Шуртан Газ Кимё Мажмуаси
Онлайн резюме юбориш: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdH3BpzzSU7FFi-7Iywu0G7583fdayxMCtt2vQcGAG0XelrUQ/viewform
Веб-сайт: sgcc.uz
9. МТО Газ Кимё Мажмуаси
Э-маил: hr@uzmto.com
Веб-сайт: uzmto.com
Битирувчи курс талабари ва магистрлар учун стажировка дастури: intern.uzmto.com
10. Сурхон Газ Кимё Мажмуаси
Резюме учун: resume.sgc-oc.com/login
Э-маил: info@sgc-oc.com
Веб-сайт: sgc-oc.com
11. Uzbekistan GTL МЧЖ
Кадрлар захирасига онлайн рўйхатдан ўтиш: jobs.uzgtl.com
Веб-сайт: uzgtl.com
12. LUKOIL Uzbekistan
Э-маил: resume-uz@lukoil-international.uz
Веб-сайт: lukoil-international.uz
13. "Ўзтрансгаз" АЖ
Э-маил: hr@utg.uz
Веб-сайт: utg.uz
14. Uzliti Engineering
Э-маил: hr@uzliti-en.com
Веб-сайт: uzliti-en.com
15. Eriell
Резюме топшириш:
•eriell.com/career
•@eriell_resume_bot
•resume.eriell.com
•office@eriell.com
Веб-сайт: eriell.com
16. Махсусэнергогаз
Э-маил: info@maxsus.uz
Веб-сайт: maxsus.uz
17. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
Э-маил: info@minenergy.uz
Веб сайт: minenergy.uz
18. Саноат Энергетика Гуруҳи (олдинги Жиззах петролеум)
Резюме топшириш: hr@saneg.com
Э-маил: info@saneg.com
Веб сайт: saneg.com
19. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи
Онлайн резюме топшириш: https://forms.gle/vu2yZhmnQpWtCf7w7
Э-маил: info@bnpz.uz
Веб сайт: bnpz.uz
20. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи
Э-маил: info@fnpz.uz
Веб сайт: fnpz.uz
21. Навоий Кон Металлургия Комбинати
Бўш иш ўринлари ва онлайн резюме топшириш: https://www.ngmk.uz/uz/home/blog/kombinat-to-g-risida/bo-sh-ish-o-rinlari
Э-маил: info@ngmk.uz
Веб-сайт: ngmk.uz
22. Олмалик Кон Металлургия Комбинати
Бўш иш ўринлари ва онлайн резюме топшириш: www.agmk.uz/oz/vacancy
Веб-сайт: agmk.uz
23. Enter Engineering
Бўш иш ўринлари ва онлайн резюме топшириш: ent-en.com/uz/page/karera
Э-маил: info@ent-en.com
Веб-сайт: ent-en.com
24. Uz-Kor Gas Chemical
Бўш иш ўринлари билан танишиш: uz-kor.com/index.php/ru/vakansii
Э-маил: info@uz-kor.com
Веб-сайт: uz-kor.com
25. "Gazli Gaz Storage" МЧЖ
Э-маил: info@gazligs.com
Веб-сайт: gazligs.com
26. "Ўзлитинефтгаз" АЖ
Бўш иш ўринлари: liting.uz/page/15
Э-маил: liting@liting.uz
Веб-сайт: Liting.uz
27. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ
Бўш иш ўринлари: https://hududgaz.uz/page;jsessionid=194B4A441ECCAFBDA10F7386E478A6E5?m=23
Веб-сайт: hududgaz.uz
Э-маил: info@hududgaz.uz
28. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ
Бўш иш ўринлари: het.uz/oz/pages/view/vacant
Э-маил: info@het.uz
Веб-сайт: het.uz
29."Natural Gas Stream" МЧЖ
Э-маил: info@ngstream.com
30. "UzMalOil" ҚК
Э-маил: uzmaloil@mail.ru
Шунингдек, тақдим этилган ҳаволалар орқали компаниялар веб-сайтига киринг, сўнг карьера ёки ваканциялар саҳифасига ўтиб бўш иш ўринлари билан танишишингиз ва резюме юборишингиз мумкин.
Бу маълумотлар кимгадир манфаатли бўлса бундан ғоятда хурсандман. Барчангизга омад.
Телеграм канални дўстларингизга ҳам тавсия қилишни унутманг. Агар сиз бу постни ўқиётган бўлсангиз ва ҳалигача каналга аъзо бўлмаганлар бўлсангиз, ҳозироқ аъзо бўлинг.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Дўстлар, сайловда иштирок этинг!
Тинч ва осойишта юртда ўз ҳуқуқ ва бурчларингизни бажаринг!
Юртимиз мустақиллиги ва тинчлиги абадий бўлсин!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Нигерияда ёқилғи танкери портлаши оқибатида 153 киши ҳалок бўлди.
Ҳодиса мамлакат шимолидаги Жигава штати Мажия шаҳрида содир бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида танкер ағдарилиб кетган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 153 киши ҳалок бўлиб, 100 нафардан ошиқ инсон жароҳатланган.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Тайинлов
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Молиявий ва комплаенс назорати департаменти гуруҳ раҳбари Аҳроров Комилжон Ёрқинович "KOICA" Битирувчилар уюшмасига президент этиб uzbekneftegaz_ung_lot/iG7eucEjHkI">тайинланди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ахмедов Дилшод Турсункулович “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.
Д.Ахмедов бунга қадар инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
🎉 ⚡ "Uzbekistan GTL" масъулияти чекланган жамияти бошланғич касаба уюшма ташкилоти “Энг яхши ижтимоий шерик” Халқаро кўрик-танловининг Республика босқичида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ғолиб деб топилди ва танловнинг Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўтказиладиган якуний босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Халқаро танловнинг якуний босқичи жорий йилнинг ноябр ойида Тожикистон Республикасида бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси номидан "Uzbekistan GTL" масъулияти чекланган жамиятининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти иштирок этади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Ҳоким_ва_ёшлар
Қашқадарёда вилояти ҳокими Муротжон Азимов "илғор муҳандислик мактаби" очилишида иштирок этди ва муҳандис ёшлар билан учрашди
Шуртан газ кимё мажмуасида “Газ-кимё ва энергетика” соҳасида магистратура дастурлари асосида корхоналар талабидан келиб чиқиб, юқори малакали муҳандислар тайёрлашга хизмат қилувчи илғор муҳандислик мактаби очилди. Ушбу мактабнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Бердиалиевич ҳам иштирок этди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Шуртан газ кимё мажмуаси ва "Uzbekistan GTL" МЧЖ ёш мутахассислари ҳамда ҚарМИИ талабалари билан учрашув ўтказди. "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви очиқ мулоқот руҳида бўлиб ўтди.
Маълумот учун ушбу илғор муҳандислик мактабида соҳа мутахассислари ишдан ажралмаган ҳолда магистратурани ўқишлари мумкин бўлади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
163 кишига 282 млрд сўм компенсация
2023-йилнинг 28-сентябр куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган портлаш бўйича суд ҳукми ўқилибди.
Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, Сергеледаги портлашдан зарар кўрган жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга (жами 163 киши) “Inter Logistics” МЧЖ ва “Polychem” МЧЖдан 282 миллиард сўм маблағ солидар тартибда ундирилиши белгиланибди.
Хабардан ҳар бир даъвогарга қанча сўммадан, қанча сўммагача компенсация ундирилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган лекин ўртача ҳисобда ҳар бир даъвогарга (агар тенг бўлиб берилган деб ҳисобланса, лекин катта эҳтимол ундай эмас) 1 млрд 730 млн сўмдан компенсация берилган бўлиб чиқади. Турли сабабларга кўра аниқ компенсация миқдори очиқламайди чунки бу икки томон ўртасидаги келишувга боғлиқ.
Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман, аввало ундай бўлмасин, лекин, қандайдир ҳолат юз берса, зарар давлат ташкилоти томонидан етказиладими, хусусий корхона томониданми, борингки, млрдлаб доллар инвестиция киритиб қўйган хорижий компания томонидан етказилдими фарқи йўқ, жабрланувчиларга албатта компенсация тўлаб берилиши керак ва буни шахсан давлатни ўзи қонун доирасида назоратга олиши зарур.
Ишонамизки, Бойсундаги ҳолат ҳам тўлиқ давлат томонидан назоратга олинган, чунки бу ҳақида шахсан Энергетика вазирининг ўзлари хабар бердилар. Савол шуки, компенсация фақатгина вафот этганларнинг оилаларига берилармикин ёки вақтинча эвакуация қилинган қишлоқ аҳолисига ҳам бериладими?
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ҳайратдаман, балки ҳаяжонда. Бу инсонларга Нобель бериш камлик қилади, лекин улар бу ишларни асло мукофот учун қилишмаяпти.
Хромосомаларимиз ичида сақланадиган маълумотни танамиздаги барча ҳужайралар учун қўлланмага ўхшатиш мумкин. Ҳар бир ҳужайра бир хил хромосомаларни ўз ичига олади, шунинг учун ҳар бир ҳужайрада айнан бир хил генлар тўплами ва айнан бир хил кўрсатмалар тўплами мавжуд. Шунга қарамай, мушак ва асаб ҳужайралари каби турли хил ҳужайралар жуда аниқ хусусиятларга эга. Бу фарқлар қандай пайдо бўлади?
Шу ергача бўлган текстни тушундингизми, тушунмаган бўлсангиз қайта ўқинг.
2024-йилги Нобел тиббиёт мукофоти Виктор Амброс ва Гарй Рувкунга "микроРНКларнинг ген экспрессиясини бошқаришдаги кашфиётлари" учун берилди. Бу кашфиёт генларнинг қандай тартибда фаолият кўрсатишини бошқарувчи янги механизмни очиб берди. МикроРНКларнинг роли ўсимликлар ва ҳайвонларда мураккаб организмлар эволюцияси жараёнида жуда муҳим бўлган. Шунингдек, микроРНКларнинг нотўғри тартибга солиниши саратон ва бошқа генетик касалликларга олиб келиши мумкин, бу эса уларнинг тиббиётда аҳамиятини янада оширади. Тадқиқотлар давом этар экан, келажакда микроРНКларни мақсадли тартибга солиш орқали касалликларни даволаш мумкин бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Тасаввур қиляпсизми, агар инсон микроРНКларни тартибга сола олса, бу кўплаб касалликларни, айниқса, генетик ва онкологик касалликларни даволашда инқилобий янгилик бўлиши мумкин. МикроРНКлар генларнинг ўз вақтида ва тўғри ишлашини бошқаради, шунинг учун уларни мақсадли тартибга солиш орқали саратон, туғма карлик, туғма кўрлик, юрак касалликлари ва ҳатто ундан бошқа мураккаб касалликларни даволаш имконияти очилиши мумкин. Бу технология касалликнинг ривожланиш сабабларини олдиндан аниқлаш ва даволашни индивидуал даражада оптималлаштириш имконини беради, яъни шахсийлаштирилган тиббиётда янги даврни бошлаб беради.
Қаранг дўстлар, илмга эътибор қаратиш, шароит яратиш, яратилган шароитлардан унумли фойдаланиш қандай катта ютуқларга олиб келяпти. Фарзандларингизни ўқитинг, таълимига эътибор беринг, мукофотлар майли, бир кун келиб улар бутун бошли инсоният учун манфаатли бўладиган кашфиётлар қилиши мумкин. Ҳа, бутун инсоният учун!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
ФВВ: Қарши туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот
Бугун, 7-октябр куни соат 15:45 да Қашқадарё вилояти, Қарши тумани “Дашт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи, “Ғузор-Қарши” автомобил йўлида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шаҳобчасида “Камаз-512” русумли автомобилидан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида ёнғин юзага келган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:56 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган ва соат 16:45 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида шаҳобча биносининг 22 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан - деб хабар бермоқда Фавқуллодда Вазиятлар Вазирлиги
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#No_comment #UzGTL_video
😎 "Uzbekistan GTL" zavodining qush parvoz qiladigan balandlikdan ko'rinishi | Video
———
😎 Завод "Uzbekistan GTL" с высоты птичьего полета | Видео
———
😎 The bird's-eye view of Uzbekistan GTL Plant | Video
———
Bizni kuzating ⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
“Uzbekistan GTL" стипендиялар танлови ва ишлаб чиқариш амалиётига саралаш дастури эълон қилинди
Кўпчилик талабалар сўрашади, GTL стипендиялар танлови қачон бўлади ёки қандай қилиб "Uzbekistan GTL" заводига ишлаб чиқариш амалиётини олишим мумкин деб.
Барчангизга маълумки, ҳар йили "Uzbekistan GTL" стипендиялар ва ишлаб чиқариш амалиёти танлови дастури ўтказилади. Танлов натижасига кўра ғолиб бўлган талабаларга бир ўқув йили давомида корхона томонидан стипендия тўланади ва олийгоҳни тугатгач иш билан таъминланади. Шунингдек, ушбу танловда ғолиб бўла олмаган бўлса-да, белгиланган талаблар бўйича саралаган талабалар "Uzbekistan GTL" заводида ишлаб чиқариш амалиётини ўташ имкониятига эга бўлишади. Масалан, ўтган йили ушбу дастур доирасида 242 нафар талабалар заводда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ имкониятига эга бўлишди.
Ушбу дастурнинг яна бир муҳим афзаллиги шундаки, амалёт давомида талабалар ётоқ жой, транспорт ва 3 маҳал иссиқ овқат билан бепул таъминланади ҳамда уларга малакали мутахассислар бириктирилади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, амалиёт давоми ўзини кўрсатган, яхши ўзлаштирган ва имтиҳонлар муваффақиятли ўтган талабаларга 2 ойлик ҳақ тўланадиган амалиёт ўташ имконияти тақдим этилади, яни ҳам амалиёт ўтайди, ҳам иш ҳақи олишади. Шунингдек, улар ишга қолиш учун бўладиган имтиҳонларидан муваффақиятли ўтса, иш билан таъминланади. Маълумот учун, 2024-йили 30 нафар талабалар ушбу дастур доирасида ишга қабул қилинди.
Яна бир гап, ушбу дастурда иштирок этиш учун Ўзбекистон ҳудудида жойлашган олийгоҳда ўқисангиз бўлди, давлат ёки хусусий олийгоҳ фарқи йўқ. Муҳими билимингиз бўлса бўлди.
Дастурда иштирок этиш учун линк: https://docs.google.com/forms/d/1xeTPhOppOX35sbk35Z7g9udAnyuWbqVhW4LJSM9ErSE/edit
Ғолиблар қуйидаги 3 босқич натижаларига кўра аниқланади:
1 босқич > Жорий йилнинг сентябр ойидан - 25 октябрига қадар талабгорлардан ушбу ҳавола орқали анкета тўлдириб, рўйхатдан ўтишлари керак.
2 босқич > Жорий йилнинг 25 октябридан - 15 ноябрига қадар онлайн анкеталар орқали сараланган талабалар ўртасида танлаган мутахассисликлари ва хорижий тил бўйича ёзма иш шаклида имтиҳон ўтказилади.
3 босқич > Жорий йил дeкабр ойининг иккинчи ҳафтасига қадар иккинчи босқичда юқори натижага эришган талабалар суҳбатда иштирок этади.
Барчангизга омад ёр бўлсин!
Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz
#Ёшлар_куни
"Муборак газни қайта ишлаш заводи"да "Ёшлар куни" бўлиб ўтмоқда
Айни вақтда бир гуруҳ "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизим ташкилотларининг ёшларидан иборат делегация "Муборак газни қайта ишлаш заводи"да ташкил этилаётган "Ёшлар куни"да иштирок этишмоқда. Делегация аъзолари дастлаб Ёшлар куни очилиш маросимида иштирок этишди, унда завод директори в.б Ғайрат Қурбонович сўзга чиқиб барчани ушбу кун билан табриклади, сўнг ёшлар заводнинг 50 йиллик тарихини қамраб олган музейи билан танишишди. "Ёшлар куни" доирасида заводнинг технологик қурилмалари ва ишлаб чиқариш ускуналари билан танишиш ҳам режалаштирилган. "Ёшлар куни" давом этмоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Тайинлов
Темиров Одил Шукурович “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Одил Темиров “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқаруви раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
—————
Назначение
Темиров Одил Шукурович назначен председателем правления АО «Узкимёсаноат».
До назначения Одил Темиров работал заместителем председателя правления АО «Узбекнефтегаз» по переработке.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Насаф #Чемпион 🏆
"Насаф" ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпиони
Севимли жамоамизнинг барча мухлисларини чемпионлик билан табриклайман!
Насафга ўхшаши йўқ!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Даврон Файзиев ва Эрик Хайдар севимли жамоамиз Насаф футбол клуби мухлисларини 🔴 "Локоматов" - "Насаф" 🔵 учрашувига таклиф этади.
Мазкур беллашув 1-ноябрь куни Тошкентдаги "Дўстлик" стадионида соат 16:00 да старт олади.
Қадрли Нефт ва газ иши обуначилари, мен ҳам сизларни ушбу ўйинга таклиф этаман, Насаф мухлисимисиз, стадионга боринг, ўйинга киринг ва жамоамизни қўллаб-қувватланг ҳамда 50та Марказий стадионга 1 йиллик бепул чипталардан бирини қўлга киритинг. Жамоамизга омад тилайман. Насафга ўхшаши йўқ!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ректификация
Суюқлик аралашмаларини ташкил этувчи компонентларга бир неча марта қисман буғлатиш ва буғларни конденсациялаш натижасида ажратишга ректификация дейилади.
Одатда, эритмаларни тўла ажратишни фақат ректификация усули таъминлайди. Бу жараён насадкали ёки тарелкали колонналарда ўтказилади. Колоннада буғ ва эритма қарама-қарши йўналишда ҳаракатлантирилади ва ҳар бир тўқнашиш мосламасида буғ конденсацияланса, эритма эса буғнинг конденсацияланиш иссиқлиги ҳисобига қисман буғланади.
Шундай қилиб, буғ енгил учувчан компонент билан, колоннадан пастга оқиб тушаётган суюқлик эса – қийин учувчан компонент билан бойитилади. Буғ ва эритманинг кўп марта тўқнашиши ҳисобига дистиллят бутунлай енгил учувчан, куб қолдиғи эса - қийин учувчан компонентдан таркиб топган бўлади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Mustaqillik_Kubogi_2024
Xabar berganimizdek, "Uzbekistan GTL" MChJ xodimlari oʻrtasida Oʻzbekiston Respublikasi mustaqilligining 33 yilligi munosabati bilan boshlangan "Mustaqillik kubogi 2024" sport oʻyinlari chempionati bo'lib o'tmoqda.
Bir oy davomida o'tkazilishi rejalashtirilgan chempionat ayni vaqtda yanada qizg'in tus oldi. Shu vaqtgacha sport oyligi doirasida bir qancha sport turlari boʻyicha musobaqalar oʻtkazildi va gʻoliblar aniqlandi. Xususan, voleybol, shaxmat, stol tennisi musobaqalarining chempionlari e'lon qilindi. Yana bir yangilik sifatida, bu yilgi o'yinlar qatoriga kibersport musobaqalariga "Counter Strike" oʻyinlari ham kiritildi. O'yinlar natijalariga ko'ra, kiberfutbol va "Counter Strike" oʻyinlari boʻyicha gʻoliblar ham aniqlangan.
Hozirda futbol musobaqasi yarim final bosqichiga kelib, qiziqarli oʻyinlar davom etmoqda. Shuningdek, oldin xodimlarni 3 kmga marafon, turnik va brus mashqlari kabi qiziqarli sport o'yinlari boʻyicha musobaqalari kutib turibdi.
"Uzbekistan GTL" kasaba uyushmasi tomonidan tashkil etilayotgan mazkur sport tadbirlari korxona xodimlarining jismoniy va aqliy salohiyatlarini sinovdan oʻtkazib olish bilan birga ular oʻrtasida jamoaviy ruhni kuchaytirishga va sog'lom turmush tarzini targ'ib qilishga ham xizmat qilmoqda. Musobaqalar davom etmoqda.
———
Bizni kuzating ⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
Кўпчилик сўрайди: "китоблардан маълумот изласак топишимизга кўп вақт кетади, шу маълумотларни қисқача берилгани йўқми?" - деб.
Бу китобчада сўраганингиздек қисқа-қисқа тушунчалар барчага тушунарли қилиб бериб ўтилган, лекин яхшироқ илм олиш учун китоблардан батафсил ўқишингизни маслаҳат бераман.
Нефть ва газ саноати муҳандислари, янги ишга кирувчилар ва шу соҳага қизиқувчи барча китобхонлар учун қўлланма
Каналга уланиш: @ngi_uz
Шўртан газ-кимё мажмуасида олиб борилган жорий таъмир ва модернизация жараёнлари муваффақиятли якунланиб, технологик қурилма ва ускуналарни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари тўлиқ амалга оширилди.
uzbekneftegaz_ung_lot/editor/VGOXwT4VA3V">👉 uzbekneftegaz_ung_lot/VGOXwT4VA3V">Батафсил
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари
Муаллиф: Зокиржон Салимов
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
🇬🇧 Буюк Британиядаги MBF Academy билан инновацион ва халқаро стандартларга жавоб берадиган дастурлар билан танишинг!
😎Сиз университет талабаси, тадқиқотчи, молия-банк ва турли индустрия-сервис соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассис бўлсангиз, касбий малака ва билимингизни Буюк Британияда янада оширишга тайёрмисиз? Бу имкониятни қўлдан бой берманг!
💪MBF Academy - Сиз учун Буюк Британияда профессионал юксалиш майдони.
💎 Нима учун MBF Academy?
• Британия ва халқаро ташкилотлар экспертлари таълим беришади;
• Дунёдаги энг юқори рейтинг университетлари фаолияти билан танишиш имконияти тақдим этилади;
• Борнмут, Лондон, Оксфорд ва Солсбери шаҳарларида таълим олиниб, Буюк Британия тарихи-маданияти билан танишиш шароити яратилади.
🔵Жумладан, навбатдаги курсларимиз:
• Нефт-газ саноатидаги замонавий технологиялар ва стратегиялaр - Ноябр 24 - Декабр 03, 2024.
• Инновацион педагогика ва тадқиқот (университет педагог ва изланувчилари учун) - 5-12 январ, 2025.
• Таълим ва маданият имкониятлари (талабалар учун) - 5-12 январ, 2025.
🗣Ушбу имкониятдан фойдаланинг ва ўз маҳоратингизни янада оширинг, дунёнинг етакчи мутахассислари билан ҳамкорлик қилинг!
👀Келажакдаги эксклюзив курслар, таклифлар ҳамда боғланиш учун расмий Telegram каналимизга қўшилинг ва ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.
✅ Телеграм: @mbfacademyuk
🌐 Instagram: @mbfacademy_ ёки @khurshiddjalilov
🌐 Website: www.mbfacademy.co.uk
✈️ WhatsApp/Telegram: +447895651543
🗣Биз билан малака оширинг ва рақобатбардошлигингизни кўтаринг!
SANEG (Саноат энергетика гуруҳи) Ўзбекистондаги атом энергетикаси лойиҳаларида иштирок этиш имкониятини ўрганмоқда
SANEG нефть-газ компанияси 2024 йил бошида "Saneg Атом" шуъба корхонасини ташкил этди. Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, «ушбу йўналишда иштирок этиш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида» Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш бўйича мавжуд вазият таҳлил қилинмоқда.
Айтганча, Қозоғистондаги референдум натижасига кўра, қўшниларимизда АЭС қуриладиган бўлди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Қашқадарёда, Ғузор-Қарши йўлида жойлашган "заправкада" ёнғин ва портлаш содир бўлибди.
Воқеа бугун 15:45 лар атрофида содир бўлгани айтилмоқда.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#ШГКМ #Ремонт
Шўртан газ кимё мажмуасида навбатдаги капитал таъмирлаш ишлари бошланди. Ушбу даврда 1676 та таъмирлаш, янгилаш ва модернизация қилишга оид ишлар бажарилиши режалаштирилган.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Эълон
Каналимиз обуначиларига бир яхши хабар айтмоқчиман, мен ва кўплаб дўстларимизнинг ишга киришимизга ўз билимлари билан катта ёрдам берган устозимиз, техника фанлар фалсафа доктори, доцент Баҳодир ака Сахатав ва яна бир нечта устозлар биргаликда талаба дўстларимизга Геология, Бурения, Подготовка, Переработка, Кип и А ва Механика йўналишлари бўйича ўқув курси ташкил этишмоқда экан. Сизларга ҳам бу курсда ўқишни тавсия қиламан. Ўқув курсини тугатгандан сўнг сизга ҳеч қандай сертификат берилмайди, дипломингиз бўла туриб ишга кира олмаган бир пайтда оддий сертификат сизга қандай ёрдам берарди. Олган билимингиз фойда. Билимингиз бўлса ишга киришда суҳбатдан қийналмай ўтасиз. Яна бир гап узтозимизни дарс ўтишига умуман гап йўқ, тингловчи ниманидир ўргансин деб жон куйдириб дарс ўтади. Ишлаб чиқаришда ҳам 10 йилдан кўпроқ тажрибага эга. Айни вақтда йил давомида завод ва бошқармаларга ишга қаъбул бўлиб ўтмоқда. Марҳамат, сиз ҳам курсга бориб, билим олинг, ўқинг ва қулай имкониятдан унумли фойдаланинг.
Манзил: Қарши шаҳри
Мурожаат учун тел:
+998914693008 +998881253008
Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz