Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Эрон ва Исроил раҳбарлари Пезешкиан ва Нетаняху ўзаро таҳдидлар билан алмашишди
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан Ироқ бош вазири Муҳаммад ас-Суданий билан телефон орқали суҳбатда, агар Исроил ислом республикаси ҳудудига ҳужум қилишни давом эттирса, Эрон янада кучлироқ жавоб беришини маълум қилди.
"Урушни биз бошламагандик, аммо куч билан жавоб бердик. Агар Исроил тажовузи яна такрорланса, уни янада оғир ва ҳалокатли жавоб кутмоқда. Ҳақиқатан тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни истайдиган ҳар қандай давлат Исроил тажовузига қаршилар сафига қўшилиши лозим."
У шунингдек, Исроил томонидан Теҳронга ҳужум қилишда Ироқ ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг олдини олишга чақирди.
Нетаняху эса Бат-Ямдаги Эрон ҳужуми жойига ташриф буюриб, баёнот берди:
"Биз шафқатсиз душман билан тўқнашиб, ҳаёт-мамот жанги олиб бормоқдамиз. Аскарларимиз ва учувчиларимиз Эрон осмонида мардлик билан ҳаракат қилмоқда. Бу - қутқарув урушидир. Биз уларга бир зарба билан жавоб берамиз ва ғалаба қозонамиз."
▪️Исроил бош вазири Эрон тинч аҳоли, аёллар ва болаларни ўлдирганлик учун жуда оғир жазо олишини ваъда қилди.
▪️У Исроил ўзининг ҳарбий мақсадларига эришиши ва Эрондан келаётган ядровий таҳдидни бартараф этишини таъкидлади.
Кўриб турганимиздек ҳар икки тараф уруш ботқоғига янада чуқурроқ ботишга рози. Бугун "Эрон сулҳ сўрабди" деган хабарлар тарқади, бу фейк.
🌟@nurbekalimov
Аннушка – Хорват уруши осмонидаги афсонавий самолёт
1991 йил. Хорватия мустақиллик учун курашаётган пайт. ЮНА ва серб кучлари Вуковарни қамалга олган. Қурол, дори-дармон, озуқа етишмайди. Шу вазиятда эски, лекин ишончли Ан-2 Хорватиянинг асосий умидларидан бирига айланади.
Осиека шахридан учган бу қўнғир оч рангли биплан нафақат гуманитар ёрдам етказар, балки импровизация қилинган бомба – портловчи газ баллонларини душман позицияларига ташларди. Ишонарсиз кўриниши мумкин, лекин аниқ ҳужжатлар шуни тасдиқлайди. Ҳарбий учоқлар уни тута олмасди – Ан-2 жуда секин учар, шовқинсиз, шу боис радиолокаторларда ҳам ноаниқ акс этарди. Бу уни “шоҳона парвоз қилувчи эски самолёт” сифатида машҳур қилади.
Натижада Жанубий Сербиядан махсус зенит-ракеталар полки олиб келинади. Улар замонавий KUB-M (SA-6) мажмуалари билан қуролланганди. 16 та ракета учирилади. Уларнинг баъзилари ҳатто Венгрия ҳудудига тушади. Ниҳоят 1991 йил 2 декабрь куни Оток яқинидаги осмонда Ан-2 уриб туширилади. Воқеа ҳалокатли бўлади. Командир Марко Живкович, иккинчи учувчи Мирко Вукушич ва икки десантчи – Анте Плазибат ҳамда Раде Грива ҳалок бўлади.
🌟@nurbekalimov
Будённовск воқеасига 30 йил бўлди
1995 йил 14 июнь куни Россия тарихидаги энг мудҳиш террорчилик ҳужумларидан бири рўй беради. Шамил Басаев бошчилигидаги қуролланган гуруҳ Ставрополь ўлкасининг Будённовск шаҳрига бостириб кириб, минглаб одамларни гаровга олади.
Бу пайтда Грозний шаҳрида Чечен уруши қизғин давом этаётганди. Басаев тўдаси ҳарбий юк машинаси ва милиция автомашинасида йўлга чиқиб, ўзини ҳалок бўлган аскарларни олиб кетаётган колонна деб кўрсатади. Ҳарбий постлардан пора билан ўтиб, Минеральные Воды аэропортига етиб боришни мақсад қилишади, лекин Будённовскка бурилишади.
Шаҳарга кириши биланоқ террористлар кўчадаги фуқароларга ўқ узишади, милиция ходимлари билан отишма бўлади ва йўлдан чиққан одамларни гаровга оладилар. Улар шаҳар касалхонасига кириб боришади ва уни ўз қароргоҳларига айлантиришади. Гаровга олинганлар сони 1600 нафардан ортади, уларнинг орасида беморлар, шифокорлар, ходимлар ва кўчадаги оддий одамлар ҳам бор эди.
Басаевнинг талаблари шундай эди: Чечен уруши тўхтатилиши ва оммавий ахборот воситалари орқали талаблари эълон қилиниши. Умумий ҳисобда 130 киши ҳалок бўлади, 400 дан зиёд одам тан жароҳати олади.
Бир ҳафта давомида касалхона атрофи қуршаб олинади. Россия махсус гуруҳлари (шу жумладан, “Альфа” ва “Вега”) штурм уюштиради, лекин у муваффақиятсиз тугайди. Террористлар гаровдагиларни тирик қалқон сифатида ишлатгани учун қурбонлар кўпайиши хавфи катта эди.
Охирида музокаралар бошланади. Россия Бош вазири Виктор Черномырдин шахсан Басаев билан суҳбатлашиб, террористларга Чеченистонга қайтиш учун транспорт берилишига рози бўлади. Улар бирга бир неча гаровдаги одамларни ҳам олиб кетишади, кейинчалик уларни озод қилишади.
🌟@nurbekalimov
“Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси кўпчилик ўйлагандай мажбурият юкламаяпти
Ушбу қонун лойиҳаси билан блогер, инфлюэнсер ва медиага оид бошқа тушунчалар қонунчиликка киритилмоқда.
Унда айтилган тақдимнома масаласида ҳам блогерлар тушунтиришлар олиши, керак бўлса судда ҳам ўз манфаатини ҳимоя қилиши мумкин.
Батафсил шу ерда:
https://youtu.be/CnTiUrToC0o?si=DanoDjTGxzos73L6
Яқин Шарқдаги Исроил-Эрон шахмат партиясининг биринчи раундида фарзиннинг тақдири партияни ҳал қилиб бергани ҳақида
Эронга Исроил ҳужумини олдини олиш учун зарур бўлган энг муҳим фигура бу канешна Ливаннинг шиа ташкилоти бўлмиш "Ҳизбуллоҳ" эди. Эрон ёрдами туфайли у минтақадаги энг қудратли армиялардан бирига айланганди. Ҳиизбуллоҳ бу минтақадаги "Хамас" ёки "Исломий жиход" ташкилотлари сингари ярим жангари ярим фуқаро ташкилотмас эди. Улар енгил ва оғир қуроллар, танклар, баллистик ракеталар и все такоели ҳақиқий профессионал армия эди.
Ҳизбуллоҳ ўз вақтида Исроилга 100 мингдан ортиқ ракета, шу жумладан, юқори аниқликдаги Эрон қурилмалари ва минглаб дронларни йўналтирган. Бу дронлар орасида Исроилга осонликча кириб, ҳарбий объектларга зарба берганлари ҳам бор эди.
Эронга ҳужум қилинган тақдирда, Ҳизбуллоҳ Исроилга орқадан ракета ва дронлар билан ҳужум қилиб, унинг иқтисодиётини ойлаб фалаж қилиши ва Исроил давлатининг икки фронтли арини уясига бошини тиқиб олган кал каби қулашига олиб келиши мумкин эди.
Ливанга қуруқлик орқали бостириб кириш хавфи туғилганда, исроилликларни у ерда "Ҳизбуллоҳ" партизанлари кутиб турарди. Улар жуда яхши тайёргарлик кўрган ва партизан уруши учун жуда қулай ҳудудда жойлашишганди.
Бироқ, Ҳизбуллоҳ Исроил билан ўтган йилги урушдан кейин заифлашиб қолди. Унинг партизан бўлинмалари Исроил қуруқликдаги кучларининг олдинга силжишини самарали тўхтата олган бўлса-да, унинг юқори раҳбарияти битта-битта биғиллатилинди. Пейжер ҳужуми пайтида минглаб жангчилари оғир яраланди, қурол-яроғ омборларининг бир қисми Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг зарбалари билан йўқ қилинди. Эрон эса бу пайтда қўл қовуштириб ўтирди. (балки дуо қилгандир улар учун)
Албатта, Ҳизбуллоҳ Эрон ва Ироқдан Сурия орқали, Башар Асаднинг дўстона эронпараст режими туфайли кўплаб ёрдам оларди. Бироқ, Эронни ўзи жанжални семичка чақиб кузатишни мақул кўрганди. Шу пайт ўртада Жўлоний сиймосида "Қора оққуш" пайдо бўлди ва Асад қулади. Натижада Ҳизбуллоҳ ўзининг Эрондан "грев" кептурадиган асосий йўлини йўқотди.
Кеча Ҳизбуллоҳ йиллар давомида ушбу ташкилотга миллиардлаб доллар сарфлаган Эронни ҳимоя қилиш вазифасини бажара олмаслиги маълум қилди. Ўз навбатида, Ҳизбуллоҳнинг заифлиги Нетаняхуга Эронга ҳужум қилиш имконини берди.
Фарзин пиёдани оламан деб уни қурбон қилиб юборган Шохдан ҳафа бўлди... Балки кейинги раундларда фигуралар қайтадан тузилиб, янги ўйинлар бошланар. Яшасак кўроврамиз.
🌟@nurbekalimov
Келажак учун қадам ташлаб, Eco Expo Central Asia 2025’га келинг!
Дўстларим, 19–21 июнь кунлари Тошкентдаги “CAEx Uzbekistan” мажмуасида Марказий Осиёдаги илк экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтаркан. Eco Expo Central Asia 2025 номли бу кўргазмани табиатга эҳтиёткорона муносабат, янги технологиялар ва “яшил” ечимларни бир жойда кўриш мумкин бўлган имкониятлар майдони десаям бўлади.
Кўргазмада Туркия, Япония, Германия, Корея каби 25 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этади. Иштирокчилар қайта тикланадиган энергия, чиқиндиларни қайта ишлаш, ҳаво ва сувни тозалаш, шаҳарлар учун “яшил” ечимлар каби лойиҳаларни тақдим этишади.
Бормоқчи бўлганларга кириш бепул, фақат рўйхатдан ўтвориш лозим ва лобуд: ecoexpo.uz
Кстати, кўргазмага меҳмон ва иштирокчиларни олиб бориш учун бепул автобуслар ҳам боракан. Қатнов жадвали: t.me/ecogovuz/46910
Шунча инновация ва экологик ғояларни бир ерда кўриш учун ажойиб имкониятмасми, менам бораман, так что қатордан қомей келиш билиб-билиб😎🌿
🌟@nurbekalimov
Исроил Исфаҳондаги атом электр станциясига зарба берди
Исфаҳондаги "Шаҳид Раисий" атом электр станцияси Исроилнинг Эронга ҳужумлари нишонига айланди. Ядро ёқилғисининг сизиб чиқиши қайд этилмади.
Эроннинг расмий IRNA ахборот агентлиги хабар беришича, Исфахон вилояти губернатори ўринбосари Акбар Солиҳий бу борада баёнот берган.
Солиҳийнинг таъкидлашича, Исфаҳондаги "Шаҳид Раисий" атом электр станциясига жума куни кечқурун Исроил томонидан ҳужум уюштирилган. Унинг сўзларига кўра, ҳужумдан сўнг воқеа жойига зудлик билан қутқарув гуруҳлари жўнатилган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Атом электр станциясида радиация сизиб чиқиши эҳтимоли ҳақида сўз юритган Солиҳий шундай деди: "Бу электр станцияда ташвишга сабаб бўладиган ҳеч қандай ифлосланиш йўқ."
🌟@nurbekalimov
Охирги сўм қолган бўлса, Zoomrad бор
📱Zoomrad мобил иловаси орқали эндиликда зарур маблағни олиш жуда осон.
✅Навбатларсиз ва ортиқча ҳужжатларсиз;
✅Тўлиқ онлайн, телефонингиз орқали;
✅Ҳар доим, ҳар жойда фойдаланиш мумкин.
- Фоиз: 26–30%;
- Муддат: 2 ойдан 48 ойгача.
📲 Иловани ҳозироқ юклаб олинг.
Реклама
Ҳозирги кунда клонлаш илм-фан соҳасида жадал ривожланаётган йўналишлардан биридир. Клонлаш — бу мавжуд организмнинг генетик нусхасини яратиш жараёни бўлиб, у асосан лаборатория шароитида амалга оширилади. Дастлабки катта муваффақият 1996 йилда Шотландияда “Долли” исмли қўйни клонлаш орқали эришилган эди. Шундан сўнг, турли давлатларда сичқон, сигир, от, ҳатто баъзи уй ҳайвонларини клонлаш тажрибалари олиб борилди.
Бугунги кунда клонлаш технологияси асосан тиббиёт ва ҳайвончиликда фойдаланилмоқда — ноёб генларни сақлаб қолиш, йўқолиб кетаётган ҳайвон турларини тиклаш ёки дори ишлаб чиқариш мақсадида. Инсонни клонлаш бўйича эса ахлоқий ва ҳуқуқий чекловлар мавжуд бўлиб, бу соҳада тажрибалар расмий равишда олиб борилмайди. Шунга қарамай, клонлаш технологияси биология ва тиббиётнинг энг истиқболли йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/4g_RofmAeq8?si=WQb0F6cGUdLA2tkM
Исроил Мудофаа вазирлиги "Тураётган шер" операцияси доирасида Эрон Қуролли кучларининг баллистик ракета учириш қурилмалари ва Khordad зенит-ракета комплексларини йўқ қилиш тасвирларини эълон қилди.
Моссадагентларидан иборат диверсантлар радар қурилмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва баллистик ракеталарни учириш қурилмаларига зарба беришда иштирок этган. Исроилликлар камикадзе-дронлар ва танкга қарши бошқариладиган ракеталардан фойдаланган.
Бундан ташқари, Исроил Қуролли кучлари Эрон Қуролли кучлари объектларига янги зарбалар бергани хабар қилинмоқда. Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, "Тураётган шер" операцияси икки ҳафтагача давом этиши мумкин.
Исроилга қарши жавоб зарбалари беришни маслаҳатлашиш учун штабга йиғилган Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ҳаво-космик кучлари қўмондонлари, бригада генерали Амир Али Ҳожизода, ИИҚК ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари қўмондони генерал Довуд Шайхиён ва бошқа бир қатор юқори мартабали ҳарбийлар ҳам Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлгани тасдиқланди.
🌟@nurbekalimov
Исроил "Ам Калави" операцияси учун Эрон ҳудудида махфий дронлар базасини ташкил этди. Айрим зарба берувчи тизимлар транспорт воситаларига ўрнатилган. Исроилнинг Эронга берган зарбасининг дастлабки тафсилотлари ошкор бўлди.
Israel Hayom нашри хабар қилишича, "Ам Калави" операциясига бир неча йил давомида тайёргарлик кўрилган. Унинг доирасида бир вақтнинг ўзида бир нечта махсус гуруҳлар, транспорт воситаларидаги ҳужум тизимлари, шунингдек, Эрон ҳудудидан учирилган дронлар фаолият кўрсатган. Операция уч қисмдан иборат бўлган.
1) Биринчи қисмда Моссаднинг махсус гуруҳлари Эроннинг зенит-ракета қурилмалари яқинига қурол-яроғ тизимларини жойлаштирган. Операция бошланиши билан, Исроил тизимлари Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари билан ҳамкорликда зарба берган.
2) Иккинчи операция Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ишдан чиқариши керак эди. Зарба тизимлари транспорт воситаларига жойлаштирилган ва ҳужум пайтида улар Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига Исроилнинг 200 га яқин самолётини уриб туширишга тўсқинлик қилган.
3) Учинчи қисмда Исроил қуролли кучлари Эсфажабод базасидаги Исроилгача етиб бориш қобилиятига эга бўлган Эроннинг "ер-ер" тоифасидаги баллистик ракеталарини учириш қурилмаларини йўқ қилишга уринган. Бунинг учун дронлардан фойдаланилган, улар бевосита Эрон ҳудудидан учирилган. Видеода ана шундай зарбалардан бирини кўриш мумкин.
🌟@nurbekalimov
Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий Исроил ҳужумлари натижасида Эрон ҳарбий қўмондонлари ва илмий ходимлари ҳалок бўлганини маълум қилиб, Исроилга қаттиқ жазо берилишини ваъда қилди.
Эрон давлат телевидениеси хабар қилишича, Хоманаий яшаш ҳудудларига қилинган ҳужумлар билан сионистик тузум ўзининг "ёвуз моҳиятини" яна бир бор намоён этганини таъкидлади.
Эрон Олий раҳбарининг Твиттердаги ёзма баёнотида "Бу тузум шуни билиши керакки, уни оғир жазо кутмоқда," дейилган.
Хоманаий Эрон қуролли кучлари Исроилнинг ҳаракатларига албатта жавоб қайтаришига ишонч билдирди. "Душман ҳужуми оқибатида бир неча қўмондон ва олимларимиз шаҳид бўлди. Ҳамкасблар ва издошлар зудлик билан уларнинг ўрнини эгаллайдилар ва йўлни давом эттирадилар," деди у.
У яна шуни қўшимча қилдики, "сионистик тузум бу жинояти билан ўзига аччиқ ва азобли қисмат тайёрлади ва бу жиноят учун, шубҳасиз, жавоб беради."
Эрон армияси Исроил томон Shahead туридаги 800 та жанговор дрон учиргани ҳақида маълум қилди. АҚШ ва Буюк Британияни ўз ичига олган халқаро коалиция эса Исроил томон учиб келаётган Эрон дронларини уриб туширишни бошлади.
Кузатамиз.
🌟@nurbekalimov
Жазоирнинг босиб олиниши
Бундан 195 йил аввал бошланган воқеалар Шимолий Африка тарихини бутунлай ўзгартирган.
1830 йил 14 июнда француз генерали Бурмон бошчилигидаги 34 минг аскардан иборат катта ҳарбий экспедиция Жазоирга йўл олади. Улар 600 дан ортиқ кемага жойлаштирилиб, Жазоирдан 27 км узоқликда жойлашган Сиди-Ферруч соҳили орқали ҳужум бошлашади. Орадан бир ой ўтиб, Жазоир шаҳри таслим бўлади. Лекин бу ғалаба ўз-ўзидан келган эмасди — унинг ортида узоқ йиллик қарама-қаршилик, сиёсий босим ва иқтисодий тортишувлар бор эди.
Жазоир ўша пайтларда Усмонийлар империясига қарашли бўлиб, амалда мустақил ҳаракат қилар, бошқарувни маҳаллий ҳокимлар юритарди. Барбарий соҳилидаги бу ҳудуд асрлар давомида денгиз қароқчиларининг маскани бўлиб, улар Европа савдо кемаларини тинимсиз талаган. Европаликлар, айниқса, Франция бу вазиятдан безор бўлган. Уларнинг элчи ва савдогарлари таҳқирланган, кемалари тортиб олинган, одамлари қулликка олинган.
Франция узоқ вақт Жазоирга ҳар йили 60 минг ливр пул тўлаб турган, лекин вақт ўтиши билан Хусайн III бу суммани аввал 200, кейин 400 минг франкка оширишни, устига-устак французлар 7 миллион франк қарзни ҳам тўлашларини талаб қилади. Бу билан ҳам кифоя қилмай, у 1827 йилда Франциянинг Жазоирдаги консулининг юзига уради — бу дипломатик ҳақорат Францияни қаттиқ норози қилади.
Французлар аввалига блокада билан чекланишган, лекин 1829 йилда жпзоирликлар Франция элчиси юборилган кемани тўпга тутмоқчи бўлишади. Бу ҳаракат Францияни уруш бошлашга мажбур қилади. Шу пайтда Францияда ҳукмрон бўлган Карл X уруш орқали ўз обрўсини кўтармоқчи ҳам эди, чунки мамлакатда ички норозилик кучайганди.
1830 йилда Франция армияси Жазоирга қадам босганида, жанг майдонида турк яничарлари ҳам бор эди. Лекин бу ҳам фойда бермайди: Жазоир пойтахти босиб олинади. Лекин кейинги йилларда воқеалар бошқа йўналишга бурилади.
Ғалабадан сўнг французлар бутун мамлакат тезда бўйсунишини кутганди. Лекин аксинча бўлади — Жазоирликлар партизан урушини бошлайдилар. Французлар ҳар бир қабила билан алоҳида жанг қилишга мажбур бўлишади. Уруш йиллаб давом этади. Франция учун бу мустамлака кураши ҳақиқий тузоққа айланади.
1847 йилда Жазоир миллий қаҳрамони Абд ал-Қодир таслим бўлади. У йиллар давомида французларга қарши кураш олиб борган ва бу йўлда турли қавмларни бирлаштирганди. У таслим бўлгандан сўнггина французлар Жазоирни назорат қилишга муваффақ бўлишади.
Франция кейинчалик бу юртда “тинчлантириш” сиёсатига ўтади. Лекин бу сиёсат кўпинча зўравонлик ва геноцидлар билан амалга оширилади. Уруш расман тугаган бўлса-да, халқнинг қаршилиги ва озодликка интилиши тўхтамайди. Бу кураш 1960-йиллардаги мустақилликка қадар давом этади.
🌟@nurbekalimov
Англия тақдирини ҳал қилган шошқалоқлик
1066 йил 14 октябрь куни Англия тақдири ҳал қилинган эди. Гастингс жангида қирол Гарольд Годвинсон норманд герцоги Вильгельм Фотихга ютқазади. Лекин бу урушда ғалаба қозониш имкони йўқ эмасди. Аслида Гарольд камида икки бор хатога йўл қўйганди.
Аввало, жангнинг ўзигача етиб бориш шошма-шошарлик билан содир бўлади. Гарольд 25 сентябрда норвегиялик қирол Харальд Хардрада устидан Стэмфорд-Бриджда ғалаба қозонганидан сўнг, дам олиб, қувват тўплаш ўрнига, нормандлар томонга шошилади. Бироз кутганида эди, Вильгельмни ўзи бу урушга киришмасди, чунки унинг қўшинида етарлича озуқа йўқ, маҳаллий аҳоли эса душманни оч ҳолатида қарши олган, аскарларга ёрдам беришга ҳеч ҳам тайёр эмасди.
Иккинчи имконият эса жангнинг ўзида йўқотилади. Англияликлар тепаликда мустаҳкам саф тузган, пиёда аскарлар қалин ҳимояда туришарди. Нормандиялик отлиқлар уларни бир неча бор ёриб ўтмоқчи бўлади, лекин ҳар сафар қалқонлар девори ва найзалар ўрмонига урилиб, оғир йўқотишларга учрайди. Гарольд фақат сабр қилиши керак эди шунда душманнинг ўзи чарчаб чекинар, жанг ҳам инглизлар фойдасига ҳал бўларди.
Афсуски, англияликлар нормандлар қилган сохта чекинишга ишониб, ўз позицияларини тарк этадилар. Тепаликдан тушиб, қулай жойни бой берадилар ва отлиқлар томонидан йўқ қилинадилар. Қирол Гарольднинг ўзи биринчи сафларда жанг қилиб, кўзига теккан ўқдан ҳалок бўлади. Шу билан Гастингс жангида англосакслар учун барча умидлар йўқолади.
1066 йил Рождествосига келиб, англосаксон зодагонлари Вильгельмга садоқат қасамини ичадилар. У қиролга айланади ва аввалги ҳукмдор Гарольд ҳақидаги хотираларни йўқ қилишга киришади. Лекин унинг ўлими ва Гастингс жанги Британия тарихида чуқур из қолдиради.
🌟@nurbekalimov
Ўзбеклар ҳам ҳоррор ишлашган, ҳозирги ёшлар биладими йўқми, "Рух 5:13" филми бўлган, ўша даврни қўрқмаган одами бўлмаса керак. Ҳозир ҳоррор йўқ. Нега режиссёрлар ҳоррор филмлар олишмиди? Нега бу жанр йўқ бизда? Филмни кўрганлар борми?
Подкастни кўринглар, тавсия қиламан: https://youtu.be/Jd40ZIW6dSQ
Бир тухумли эгизаклар — бу битта уруғланган тухум ҳужайранинг икки қисмга бўлиниши натижасида ҳосил бўлган эгизаклардир. Улар генетик жиҳатдан деярли 100% бир хил бўлишади, шунинг учун ташқи кўринишлари ва биологик хусусиятлари жуда ўхшаш бўлади. Бироқ, ҳар қанча ўхшаш бўлишмасин, уларнинг феъл-атвори, қизиқишлари ва ҳаётдаги танловлари ҳар хил бўлиши мумкин. Чунки ҳар бир инсоннинг шахсияти фақат генлар билан эмас, балки яшаш муҳити ва тажрибалари билан ҳам шаклланади.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/4g_RofmAeq8?si=WQb0F6cGUdLA2tkM
Исроил ва Эрон ўзаро зарба алмашди
Кеча тунда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан "Содиқ ваъда 3" операцияси доирасида яҳудий давлати томон икки юзга яқин баллистик ракета учирилди. Уларнинг аксариятини ракетага қарши мудофаа тизимлари, жумладан АҚШнинг THAAD тизими йўқ қилишга эришди. Ўнта ракета ҳаво мудофаасини ёриб ўтиб, ҳарбий объектлар, турар-жой бинолари ва бошқа иншоотларга зарба берди. Ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, олтмишдан ортиқ одам жароҳатланди.
Бунга жавобан Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирғоқбўйи порт ва энергетика инфратузилмалари, аэропортлар, радиолокация станциялари, ҳарбий қисмлар, қурол-яроғ омборлари, баллистик ракеталарни учириш қурилмалари ва уранни бойитиш заводларига зарба берди. Зарбаларнинг бир қисми турар-жой биноларига ҳам тўғри келди. Расмий маълумотларга кўра, бир сутка ичида Исроил ҳужуми туфайли Эронда саксон киши ҳалок бўлди, юзлаб одам жароҳат олди.
Иккала томон ҳам вазиятни янада кескинлашувига таййёр эканлигини намойиш этишмоқда. Исроилнинг таъкидлашича, операция "Эрон ядро таҳдиди" бутунлай бартараф этилмагунча давом этади. Эрон эса, агар яҳудий давлати ва унинг иттифоқчилари тўғридан-тўғри можарога аралашса, уларга зарба беришни давом эттиришини ваъда қилмоқда.
Бугун тунда нима бўлишини эрталаб биламиз, чунки мен уже ухлаб ётибман ва пост вақтга қўйилган.
🌟@nurbekalimov
Қадаҳ уриштириш одати қандай пайдо бўлган?
Бугун байрам, туғилган кунларда ёки оддий дўстона учрашувларда бокалларимизни уриштириб қўйишимиз одатий ҳол. Лекин бу одат замонавийлик эмас, балки юзлаб йиллар илгари хавфсизлик мақсадида пайдо бўлган антиқа маросим эканига ишонасизми?
Қадимги даврларда, айниқса, антик юнон ва Рим даврида, меҳмонхонга борилганда вино барчага умумий идишдан қуйиларди. Уни биринчи бўлиб мезбон ичиб кўрарди — бу унинг меҳмонларни ишонтириш белгиси эди. Кейин эса бокаллар уриштирилар, шундай қилиб бокаллардаги вино бироз тўкилиб, бири-биррига аралашиб кетарди. Бунинг сабаби, агар кимнингдир бокалига заҳар солинган бўлса, бошқа одамларнинг бокалига ҳам ўша заҳардан ўтиши мумкин эди. Заҳар хавфи барчани қамраб олгач, заҳарлагувчи учун ҳам хатар туғиларди. Бу ўзига хос “коллектив хавфсизлик” чораси бўлган.
Бу одат асрлар давомида турли халқларда шаклланиб борди. Масалан, брудершафт ичиш ҳам хавфсизликка оид анъананинг бир кўриниши. У ўрта асрларда пайдо бўлиб, икки киши бир-бирининг бокалидан ичиб, ўзаро дўстлик, ишонч ва душманлик йўқлигини кўрсатиш учун бажарилган. Кейинчалик бу анъана икки одамнинг “сен” деб мурожаат қилиш босқичига ўтиши, ҳатто муҳаббат ифодаси сифатида ўпиш билан якунланиши ҳам мумкин бўлган.
Қизиғи шундаки, “брудершафт” сўзи немисчадан олинган бўлса-да, замонавий Германияда бу анъанани “Dutz trinken” деб аташади.
🌟@nurbekalimov
Эрон ва Исроил муносабатлари: тарих, зиддият ва истиқболлар
Эрон ва Исроил яқин Шарқдаги узоқ ва мураккаб муносабатлар тарихига эга бўлган икки нуфузли давлатдир. Бир томондан, Эрон Туркиядан кейин Исроилни иккинчи бўлиб тан олган исломий давлат бўлса, бошқа томондан, 1979 йилда Эронда Ислом инқилоби рўй берганидан кейин азалий рақибга айланишди. Ўшандан бери улар минтақада ўз манфаатлари ва таъсири учун сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий кураш олиб боришмоқда. Бугун шу ҳақида👇
https://youtu.be/_Khxz-4ZL7w?si=V8rsFtUNVwVgMzqK
The Jerusalem Post нашрига кўра, Исроил АҚШни Эронга қарши давом этаётган зарбаларга қўшилишга ундамоқда
АҚШ давлат котиби Марко Рубио зарбалар бошланганидан сўнг улар АҚШ билан "тўлиқ мувофиқлаштирилиб" амалга оширилганини айтган бўлса-да, улар АҚШнинг бевосита иштироки ёки ёрдамисиз ўтказилган.
Бироқ, Исроил АҚШ маъмуриятини Эроннинг ядровий объектлари ва ҳарбий нишонларига қарши давом этаётган операцияларига қўшилишга ишонтиришга уринмоқда. Бу ҳақда жума куни Исроилнинг The Jerusalem Post нашри манбалари хабар берди.
Жума куни саҳарлаб Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга, жумладан Натанздаги ядровий объектга бир неча тўлқин ҳужум уюштирди. Натижада ИИҚК раҳбарлари ва нуфузли Эрон ҳарбийлари, шунингдек Эроннинг ядро қуролини яратиш дастури билан шуғулланган олимлар каби муҳим нишонлар йўқ қилинди.
"Қўзғалаётган шер" деб номланган бу операция ҳали ҳам давом этмоқда ва хавфсизлик хизмати ходимларининг тахминларига кўра, улар бир неча кун ёки ҳафта давом этиши мумкин.
Президент Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида зарбаларга изоҳ бериб, шундай деди: "Мен Эронга битим тузиш учун имконият устига имконият бердим. Мен уларга энг қатъий тарзда: Шунчаки буни қилинг, дедим, лекин улар қанчалик уринишмасин, қанчалик яқин бўлишмасин, буни уддалай олишмади,".
Эрон ўзининг ядровий объектлари яқинида уюштирилган ҳужумлар натижасида чекланган зарар кўрганини тасдиқлади. Бу ҳақда бугун ярим расмий ISNA ахборот агентлиги мамлакатнинг атом энергияси ташкилоти вакилига таяниб хабар берди.
"Фордодаги уранни бойитиш объектининг айрим қисмлари чекланган миқдорда зарар кўрди. Биз аллақачон асбоб-ускуналар ва материалларнинг катта қисмини кўчириб улгурдик. Ҳеч қандай жиддий зарар кўрилмади ва ифлосланиш хавфи йўқ" деди атом энергияси бўйича давлат агентлиги вакили Беҳруз Камалванди.
Шу билан бирга, Исроил ҳужумидан сўнг Эроннинг Натанз шаҳридаги ядровий иншоот ичида радиоактив ифлосланиш қайд этилгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош котиби Рафаэл Гросси маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, "Натанздаги объектдан ташқаридаги радиация даражаси ўзгаришсиз қолган. Объект ичидаги радиоактив ифлосланиш тури, асосан альфа-зарралар, тегишли ҳимоя чоралари ёрдамида назорат қилиниши мумкин"
🌟@nurbekalimov
Фашизм илм ва эркин фикрга қарши олов ёққан тун
1933 йил 10 май куни Берлинда шунчаки китоблар ёқилмаганди. Бу куни илм, эркин фикр ва инсон ақлининг эркин ҳаракатига қарши олов ёқилди. Университет талабалари, профессорлар, давлат расмийлари ва фашистик партия фаоллари томошабоп бир маросимдек, минглаб китобларни майдонга олиб чиқишади ва жонли мусиқалар, шеърлар ҳамда “герман руҳини тозалаш” даъватлари остида уларни ёқишади.
Бу китоблар тасодифан танланмаганди. Улар жамиятни ўйлашга, шубҳа қилишга, ҳақиқатни излашга ундаган муаллифларнинг асарлари эди. Фрейд, Эйнштейн, Томас Манн, Эрих Мария Ремарк, Карл Маркс, Генрих Гейне ва бошқаларнинг китоблари йўқ қилинади. Бу муаллифлар турли миллат, турли динга мансуб, турлича фикрлайдиган инсонлар эди. Улардаги биргина умумийлик нацизмга қарши фикр ва сўз эди.
Нацистлар учун қалам ҳам хавфли эди. Улар қўрққан нарса айнан инсон онги, унинг мустақил ўйлай олиши, ўзбошимча савол бериши, ҳақиқатни фақат ҳукумат эмас, илмдан излаши эди. Шунинг учун ёзувчилар, шоирлар, олимлар биринчи бўлиб нишонга олинади.
Берлиндаги китоб ёқиш шунчаки бир кеча эмас, балки келажакда одамлар ёқилишининг бошланиши эди. Бу маънавий курашда илк қурбонлар қоғозда ëзилган сатрлар бўлди. Кўп ўтмай, инсонлар ҳам шундай оловларга ташланади. Генрих Гейне бундан бир аср аввал ёзганди: “Китоблар ёқиладиган жойда, охир-оқибат одамлар ҳам ёқилади”. Нацизм унинг бу сўзларини ҳам амалга оширди.
Бугун Бебельплацдаги шиша панелдан ер остига қарасангиз, бўш кутубхона жавонлари кўринади. Бу нацизмнинг илм ва эркинликка қарши қилган жиноятини унутиб қўймаслик учун қурилган ёдгорликдир.
🌟@nurbekalimov
Меҳр ахборот агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг "Содиқ ваъда-3" операцияси ҳақидаги иккинчи ёзма баёнотини эълон қилди.
Баёнотда таъкидланишича, Эронга ҳужум бошланган Исроил ҳарбий базалари, ҳарбий техника ишлаб чиқарадиган саноат марказлари ва бошқа ҳарбий объектлар муваффақиятли йўқ қилинган.
Сунъий йўлдош тасвирлари ва қўлга киритилган разведка маълумотларига кўра, ўнлаб баллистик ракеталар стратегик нишонларга зарба берган. Айтилишича, Исроил гарчи ракета ҳужумларининг олдини олишга уринган бўлса-да, уларнинг шиддатли тўлқинларига қарши тура олмаган.
Бугун эрталаб Исроил мудофаа армияси ҳам Эроннинг ғарбидаги Асадобод ҳудудига ҳужум қилди. Тахминларга кўра, бу ҳудудда Исроилга қарши ўқ узиш учун фойдаланилган баллистик ракеталарнинг учириш қурилмалари жойлашган эди. (видеода)
Ҳар икки томон хужумларни тўхтатгани йўқ.
🌟@nurbekalimov
Mehr агентлиги Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Эрон ҳудудида уриб туширилган F-35 қирувчи самолётининг илк суратларини эълон қилди. Эрон армияси бундай қирувчи самолётлардан иккитасини йўқ қилганини маълум қилди.
🌟@nurbekalimov
Шоҳона дастурхон ёхуд лорд-протекторнинг тухумли нонуштаси ҳақида
Англияда монархия қайта тикланганидан сўнг (1660 йил), Стюартлар сулоласи Оливер Кромвелл ва унинг республикачи қарашларини ҳар томонлама танқид қилишга киришади. Улар ҳатто Кромвеллнинг рафиқаси Элизабет ёзиб қолдирган ошхона дафтарларини китоб қилиб тарқатишади. Бу китобда Кромвелл қандай овқатлар егани ҳақида батафсил ёзилганди.
Лекин у ерда тасвирланган таомлар — қизартирилган нон бўлаги, қайнатилган тухум, пирогларга қарасангиз, ҳеч қандай давлат арбобининг зўр дастурхонидек кўринмайди. Китоб муаллифи Кромвеллни очкўзликда айблаш ўрнига, унинг таъби жуда оддий кўринишда бўлганини таъкидлайди. Кромвелл ҳаёти давомида жисмонан соғлом, камтар ва меҳнаткаш бўлган, чунки у камтарона ҳаёт тарзини олиб борган ва кўп вақтини ҳарбий юришларда ўтказган.
Аслида эса ҳақиқий «шоҳона» овқатланиш нима эканини Генрих VIII кўрсатиб берган. У мевалар ва сабзавотларни ёқтирмаган, асосан гўштга бой таомлар истеъмол қилган: форел балиғи, пиёз билан тўлдирилган гўшт, қуёшда тобланган бекон, творогли қават-қават пирожнилар. Қироллик нонуштасига гўштли овқат, пирог ва хамиртурушли нон, бунга қўшимча равишда пиво қўшиларди. Тушлик пайтида эса ўнлаб таомлар столда алмашиб турган.
Натижада, Генрих VIII ҳаёти охирида 137 сантиметрлик бел ўлчамига етиб, диабет, буйрак ва ҳазм муаммолари билан курашган. Энг оддий иш — отга чиқиш учун ҳам унга ёрдам керак бўлган. Кромвелл эса, оддий овқатлар билан қаноат қилиб, жисмонан бақувват ҳолда ҳаётини якунлаган.
Қиссадан ҳисса, овқатланиш — нафақат таъб, балки инсоннинг ҳаёт тарзи ва соғлиғини ҳам белгилаб беради.
Диетага қайтиб, 8 кг озганимни бу каналда қандай мақтанишни билммай, шуни ўйлаб топдим😁
🌟@nurbekalimov
Нега Исроил бир йўла Оятуллони ҳам апаласопилин қилиб юборавермади?
Исроил кучлари Эроннинг олий ҳарбий-сиёсий раҳбариятини йўқ қилди. Бундай аниқ зарбалар билан улар, назарий жиҳатдан, олий раҳбарни ҳам йўқ қилишлари мумкин эди, аммо нима учундир бундай қилишмади. Буни тушуниш мураккаб жараёнларни ўз ичига олади. Балки ҳали ҳаммаси олдиндадир.
Эрон билан ядро келишувини тузмоқчи бўлган Трамп ҳам Исроилдан уни ўлдирмасликни сўраган бўлиши мумкин, чунки акс ҳолда Трамп билан ушбу келишув бўйича музокаралар олиб борадиган ҳеч ким қолмаслигини тушунган.
Нетаняхудан фарқли ўлароқ, Трампга Теҳрондаги диний фондаги катта тартибсизлик керак эмас. Исроил Теҳрондаги тузум ўзгаришини хоҳласа, Трамп фақат ўзини ўйлайдиган одам сифатида АҚШ-Эрон ядро келишувининг қулай шартларига эришиш учун ушбу жанжални Хоманаийга босим сифатида ишлатиши мумкин.
Исроилнинг эса бу урушдан минимал ва максимал дастури мавжуд.
Минимал мақсад — Эроннинг ядро ва ракета қуроллари ишлаб чиқариш дастурини йўқ қилиш. Бу бир неча кун ёки ҳафтага чўзилиши мумкин, чунки Эрон ядро дастури кенг кўламли ва бутун мамлакат бўйлаб тарқалган.
Исроиллик экспертларнинг фикрича, бу ишни амалга ошириш учун Исроилнинг барча ҳарбий-ҳаво кучлари (250-300 та жанговар самолёт) иштирокидаги тўлақонли ҳаво уруши бошланиб, у бир неча кун ёки ҳафта давом этиши мумкин.
Максимал мақсад — Эрондаги Исломий тузумни ўзгартиришдан иборат. Бунга назарий жиҳатдан Эроннинг олий ҳарбий-сиёсий раҳбариятини, жумладан олий раҳбарни йўқ қилиб, шунингдек, Эрон хавфсизлик кучларини фалажлаш ва уларнинг штабларини вайрон қилиш орқали эришиш мумкин.
Мутлақ ҳокимиятга эга бўлган олий раҳбарни йўқ қилиш каби чоралар тузум ичидаги ички курашни келтириб чиқариши мумкин. Бироқ, бу ерда Исроил режими учун бошқа имконият ҳам бор. Узоқ давом этадиган кўп кунлик ёки ҳатто ойлаб давом этадиган ҳужумлар, Эроннинг ҳарбий-сиёсий тизимини издан чиқариши мумкин.
Бундай вазиятда, назарий жиҳатдан, Эрондаги кўпчилик турли қўзғолонлар уюштириш учун имкониятдан фойдаланиши мумкин. Ишчи синфидан тортиб этник озчиликлар ва пойтахт ёшларигача бўлган турли ижтимоий гуруҳларда тузумга нисбатан кучли нафрат мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда бундай сценарийни ҳам кўриш мумкин.
Сценарий эса 2011 йил Ливияда тайёр ёзиб қўйилган. Ўшанда НАТО Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан қўллаб-қувватланган Ливиядаги қўзғолончилар бир неча ўн йиллар мутлоқ ҳукмронлик қилган Муаммар Каддафийни ағдариб ташлаган эди.
Ютюб каналимизда бу инсон ҳақида алоҳида видео бор, Эрон дронлари Исроилга етиб келгунича кўрвориш мумкин. 👉 https://youtu.be/StHCozdBW70?si=ghhRAd8q4bimG8qY
🌟@nurbekalimov
Исроилнинг Эронга берган зарбалари бу можарони дарҳол дунёдаги энг муҳим можарога айлантирди
Зарбаларда иккита асосий йўналиш аниқ кўриниб турибди. Ҳарбий йўналиш Эроннинг ядровий ва ракета салоҳиятини йўқ қилишга қаратилган. Иккинчи йўналиш - сиёсий. "Қирғий" лар қаноти*га мансуб Эроннинг олий раҳбарлари мақсадли равишда йўқ қилинмоқда, бу эса билвосита Эрон президенти бошчилигидаги муроса ва музокаралар тарафдори бўлган мўътадилларнинг мавқеини мустаҳкамламоқда.
Эрон ахборот агентликлари ИИҚК қўмондони, Бош штаб бошлиғи, бир қатор юқори мартабали ҳарбий раҳбарлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда. Камида олти нафар етакчи ядро физиги ҳалок бўлгани айтилмоқда. Эрон олий раҳбариятини йўқ қилишдаги бундай танлов Исроилнинг айнан сиёсий мақсадларига тезроқ эришишга қаратилгани аниқ кўриниб турибди.
АҚШ операциядаги иштирокини тан олмаяпти, аммо бундай юқори аниқлик Исроил ва АҚШнинг разведка ва сунъий йўлдош ҳамда бошқа маълумотларни тақдим этиш бўйича ҳамкорлик қилаётганидан далолат беради.
Турли ОАВ лар Моссад Эронда дрон-камикадзелар базасини ташкил қилганини, Марказий Эронда, Моссад агентлари ҳаво мудофаа тизимларига яқин жойда юқори аниқликка эга қуролларни жойлаштириб, ҳужум бошланган пайтда ракета зарбалари тўғридан-тўғри Эрон ҳудудидан амалга оширилганини айтишмоқда. Шундай ҳолатни яқиндагина Украина Россия Федерацияси ҳудудида амалга оширганини кўрган эдик. Бир вақтнинг ўзида икки давлат махсус ҳизматларининг бир-биридан хабарсиз бир ҳил иш қилишгани ишончсизроқ туюлади, шу сабабли улар ўзаро "малака" алмашишган бўлишлари ҳам мумкин"
*"Қирғий"лар қаноти — Давлат амалдорлари ва нуфузли шахслар орасидаги уруш тарафдорлари. Тинчлик ва дипломатия тарафдорлари эса сиёсатшуносликда "Кабутарлар қаноти" деб номланади.
🌟@nurbekalimov
Исроил Эронга ҳарбий ҳужум бошлади:
ядровий ва ракета базалари бомбардимон қилинди, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони ўлдирилди. Энг муҳим хабарлар:
Исроил ҳужумни Тошкент вақти билан соат тонгги 5 атрофида бошлади. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Натанз ва Фордодаги уран бойитиш корхоналарига, шунингдек, Теҳрон, Табриз ва Эроннинг бошқа йирик шаҳарларига зарба берди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу операцияга "Ам Калави" (Шер каби халқ) деб ном берилганини маълум қилди. Бу Инжилдан олинган иқтибос: "Мана, халқ шер каби кўтарилади; ўлжасини еб, ўлдирганларининг қонини ичмагунча ётмайди". Исроил раҳбарининг сўзларига кўра, операция "олдини олувчи" характерга эга ва Эроннинг ядровий салоҳиятига қаратилган.
Исроил разведкаси маълумотларига кўра, Эрон тўққизта атом бомбаси учун уран тўплаган ва минглаб баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни режалаштирган.
Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Нетаняҳу фуқароларни бошпаналарда одатдагидан кўра узоқроқ вақт ўтказишларига тўғри келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Мактаблар, боғчалар, университетлар ва ҳаётий муҳим корхоналардан ташқари барча муассасалар ишламаяпти. Мамлакатнинг ҳаво ҳудуди ёпилган.
Эрон ИИҚК қўмондони Ҳусайн Саломий (суратда) Исроил зарбаси натижасида ҳалок бўлди. Эрон Қуролли кучлари Бош штаб қўмондони генерал-майор Муҳаммад Бағирий ҳалок бўлди. Давлат оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, ядро физикаси олими ва Эрон атом энергияси ташкилотининг собиқ раҳбари Фаридун Аббосий ҳам ўлдирилган.
МАГАТЭ Эроннинг Натанздаги ядровий объекти Исроил ҳаво ҳужумига учраганини тасдиқлади. "МАГАТЭ Эрондаги ташвишли вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Агентлик Эрон расмийлари билан радиация даражасини назорат қилиш бўйича доимий алоқада," - деди ташкилот раҳбари Рафаэл Гросси.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Исроил Эронга қарши бир томонлама ҳаракат қилганини маълум қилди. "Биз Эронга зарба беришда иштирок этмаяпмиз ва бизнинг асосий устувор вазифамиз минтақадаги Америка кучларини ҳимоя қилишдир," - деди Рубио. 15 июнь куни Уммон давлатида АҚШ ва Эрон ўртасида Эрон ядро дастури бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи ўтказилиши режалаштирилганди.
Оятуллоҳ Али Хоманаий халққа мурожаат қилди: "Бугун тонг саҳарда сионистик тузум севимли юртимизда ўзининг ёвуз моҳиятини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ намоён этиб, ёвуз ва қонли қўллари билан аҳоли яшайдиган ҳудудларни нишонга олиб, жирканч жиноят содир этди. Режим қаттиқ жазони кутиши керак. Ислом Республикаси Қуролли Кучларининг қудратли қўли Исроилни жазосиз қолдирмайди."
Эрон ва Исроил ўртасидаги ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси фуқаролардан тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди.
🌟@nurbekalimov
Казино реклама қиладиганлар катта даромад топадими? Йўқ, ҳаттоки 100$ га ҳам хбетларни футболкасини киядиганлар бор экан. Бошқа давлатларда яхши тўлашади, лекин айнан Ўзбекистон ҳудудида жуда кам суммада реклама учун тўлашаркан. Бунга сабаб шу кичкина сумма учун ҳам реклама қилишга рози бўладиган блогерлар кўплигида.
Қўштирноқ подкастда яна стримерлар билан подкаст. Кибер уз ва Абюзер.
▶️ https://youtu.be/SsAUIJWQAok
“Бушнинг оёқлари” ҳақида
1990-йилларда Россия бозорларида пайдо бўлган арзон товуқ оёқлари халқ орасида “Бушнинг оёқлари” номи билан машҳур бўлади. Бу товуқ окорочкалари аввал Совет Иттифоқига, кейин эса Россияга АҚШдан оммавий равишда олиб кирила бошланган. СССРда озиқ-овқат танқислиги кучайган бир пайтда америкаликлар билан тузилган савдо келишуви орқали ана шу арзон гўшт маҳсулоти бутун мамлакатга тарқалади. У пайтда АҚШ президенти катта Жорж Буш бўлгани учун, бу товуқларга ҳам унинг номи берилиб, халқ тилида “Бушнинг товуқлари” деган лақаб юради.
Окорочкалар шунчалик арзон ва оммавий эдики, кўпчилик оилаларнинг асосий таомларидан бирига айланади. АҚШда уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми катта, таннархи эса паст эди. Шу боис Россия бозорига юк машинаси ва вагонларда ушбу махсулотдан юз минглаб тонна олиб кириларди. Айни пайтда Россиядаги товуқ гўшти бозорининг қарийб ярмидан кўпи айнан Америкадан келган гўшт билан тўлдириларди. Аҳоли учун бу маҳсулот ҳам арзон, ҳам топиш осон бўлган тирикчилик манбаи эди.
Кейинчалик эса бу товуқлар сиёсий тортишувлар воситасига айланади. Россия Америкага нисбатан халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш масалаларида босим ўтказишга уринган, америкаликлар эса товуқ экспортини тўхтатиш билан таҳдид қилган. 2000-йилларга келиб, товуқларга хлорли ишлов берилиши саломатлик учун хавфли, деган асосда Россия бундай маҳсулотни тақиқлай бошлайди. 2014 йилда эса Ғарбга қарши жорий этилган санкциялар билан бирга, “Бушнинг оёқлари” ҳам расман Россия бозоридан чиқади.
Шунга қарамай, бу товуқлар халқ хотирасида фақат арзон овқат эмас, балки мураккаб сиёсий ва иқтисодий даврнинг рамзи сифатида қолди. Айримлар учун у Америка ҳаётига бўлган интилишни ифода этган бўлса, бошқалар учун СССРнинг парчаланиши ва ташқи боғлиқликнинг тимсолига айланди.
🌟@nurbekalimov
Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқди. Кейинги орзу нима?
Кеча футбол бўйича азалий рақимибиз — Қатар устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Бу жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари учун рамзий маънода идеал якуни бўлди. Энди бизни мундиалда бунданда тарихий натижалар ва мақсадлар кутяпти.
Шавкат Мирзиёев шу куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида бир қатор муҳим учрашувлардан сўнг Терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф бурди.
Қувонарли томони кечаги тарихий ғалабани Болгария Президенти Румен Радев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо, Тошкент инвестиция форумига келган Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон ҳукумати раиси Адилбек Касималиев, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмийлар биз билан бирга нишонлади.
Бу давлатимиз сиёсатидаги самимийлик, Ўзбекистон халқига бўлган ҳурматдан далолат беради. Шу билан бирга, қардош мамлакатлар етакчиларининг бағрикенглиги бутун бир минтақадаги муҳитни ўзгартириб юборишининг намунасидир.
🌟@nurbekalimov