Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive
“Хўрланганлар” романига илҳом берган Эжен Видок ким эди?
Бундан 250 йил аввал дунёга келган Эжен Франсуа Видок Франция тарихидаги энг ғаройиб шахслардан бири ҳисобланади. У аввал жиноятчи эди, кейин эса полицияда хизмат қилиб, замонавий хусусий терговчилик асосчиларидан бирига айланди.
Эжен Видокнинг ҳаёти шунчалик драматик ва ноодатий эдики, Виктор Гюго унинг образини “Хўрланганлар” романидаги бир эмас, икки бош қаҳрамон учун асос қилади: қочоқ ва тўғри йўлга қайтган Жан Вальжан ҳам, қаттиққўл инспектор Жавер ҳам айнан Видокнинг ҳаёт йўлидан илҳомланган.
Видок 14 ёшида отасининг барча пулларини ўғирлаб, Америкага қочишни режалаштирган, кейин пулни бир актрисага сарфлаб, армияга ёзилган. Кейинчалик у жуда кўп бор қамалган, дуэлларда қатнашган ва ниҳоят, полицияга ишга кириб, собиқ жиноятчилардан иборат махсус гуруҳ тузган. У биринчи бор жиноятга қарши курашда илмий усуллар — картотека, баллистика, изларни гипсга тушириш каби ёндашувларни қўллаган.
Унинг сўзлари шундай бўлган: “Фақат жиноятчининг ўзи жиноятни енгиши мумкин”. Кейинчалик Видок хусусий детективга айланади ва ҳатто Франция ҳукуматида муваққат юқори лавозимда ҳам ишлайди. Ҳар бир инсон ўз ҳаётини қайта ёза олади — Видок бунга яққол мисол.
🌟@nurbekalimov
🎬 Миллат учун бало келтирган “оқ олтин” ва ундан халос бўлиш ҳикояси
Ўзбекистон тарихи бўйича қарашларингизни ўзгартириб юборадиган фильм чиқди!
Kun.uz кучли таҳлилий фильм – “Оқ олтин балоси”ни тақдим этди. Бу нафақат ҳужжатли фильм, балки ҳар бир ўзбек оиласида қандайдир асорат қолдирган пахта қуллиги фожиасига доир чуқур тадқиқотидир.
Фильмда йирик экспертларнинг инкор этиб бўлмайдиган хулосалари жамланган бўлиб, улар мажбурий меҳнат, инсонлар чеккан азоб-уқубатлар, экологик фалокат ва энг муҳими, халқимиз бу офатдан қандай қутула олгани ҳақидаги бор ҳақиқатни очиб беради.
Фильм дастлабки дақиқаларданоқ ўзига жалб қилади ва ўйлашга мажбур қилади. У ўтмишни англамоқчи, бугунни баҳоламоқчи ва келажак ҳақида тафаккур қилувчи ҳар бир киши учун муҳимдир.
Фильмни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=dLAP56Ra9kE
Эронни ядро қуролига эга бўлиши жуда кўп саволларни келтириб чиқаради. Эронда ядро қуроли бўлиши жуда хавфли. Бошқа давлатларда эмас, айнан Эронда.
Қўштирноқда қизиқ, фойдали подкаст. Бу сон кўпроқ ёқди. Чунки унда ўзим ҳам бор эдим😁
▶️ https://youtu.be/QMudfWICJ5o
Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар биргаликда, тинчлик ва аҳилликда яшаб келмоқда.
Президент ташаббуси билан белгиланган Халқлар дўстлиги куни арафасида 25–31 июль кунлари “Дўстлик” фестивали ўтказилади. Фестивалнинг мақсади — мамлакатда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тинчликни янада мустаҳкамлаш.
Миллий анъаналарни акс эттирувчи маданий-маърифий тадбирлар Тошкент шаҳри ва ҳудудлардаги санъат муассасаларида бўлиб ўтади. Турли миллат вакиллари ўз ижодий чиқишлари билан иштирок этaди.
🌟@nurbekalimov
Қорақалпоғистон Республикасида “Сургил” конида сиқув компрессор станцияси қурилиши якунланди.
Ушбу лойиҳа табиий газни қайта ишлаш ва Устюрт газ-кимё мажмуасига етказиб беришни таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Станциянинг йиллик қуввати 1,8 миллиард куб метрни, кунлик қуввати эса 4,8 миллион куб метрни ташкил этади.
Станция орқали қазиб олинган табиий газ босими оширилиб, кимёвий қайта ишлаш учун юборилади. Мажмуада ушбу газдан полимерлар каби қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Лойиҳанинг бош пудратчиси сифатида Enter Engineering компанияси enterengineering/FIAYKwA7iXt">фаолият юритди. Улар томонидан Baker Hughes ишлаб чиқарган икки замонавий газ ҳайдаш агрегати ўрнатилди.
Айни пайтда ускуналарни ишга тушириш ва созлаш ишлари бошланган.
Лойиҳанинг амалга оширилиши орқали нафақат газ қазиб олиш ҳажми ошади, балки ҳудудда иш ўринлари яратилади ва энергия таъминоти мустаҳкамланади.
🌟@nurbekalimov
Япониядa ишламоқчи бўлганлар учун зўр янгилик топиб келдим
Ўзбекистонда япон тилини бепул ўрганиб, Японияда ишлаш имкониятига эга бўлиш орзудек туюлиши мумкин. Лекин бу орзуни амалга ошириш учун керакли шарт-шароитлар ўзимиздаям яратилаётгани мени хурсанд қиляпти. Миграция агентлиги ва Япониянинг “Onodera User Run” компанияси ҳамкорликда очган “OUR” академияси орқали ана шундай имконият эшиклари очиляпти.
Бу ерда 6 ой давомида юқори сифатда япон тили ва касбий сир-асрорлар ўргатилади. Яшаш жойи билан таъминлаш ҳам бепул. Яхши натижалар билан битирганлар Японияда ишга жойлаштирилади, ойлик иш ҳақи камида 1000$. Ҳеч қандай тўлов бўлмаса, ўзингни синаб кўришдан нима тўхтатолади дўсм? Имкониятни кечиктирма, рўйхатдан ўт ҳозироқ👉 https://forms.gle/TYsFGpAaMUhJu8sh9
🌟@nurbekalimov
926 йил аввал ташкил топган Қуддус қироллиги ҳақида
1099 йил, Биринчи Салиб юришидан сўнг, салибчилар Иерусалимни (Қуддус) эгаллаб, ушбу муқаддас шаҳарда франклардан иборат қироллик барпо этадилар. Бошида у «Қабрнинг ҳимоячиси» деб номланган етакчи томонидан бошқариларди. Лекин Иерусалим қироллиги узоқ яшамайди — давлатчилик асослари заиф, ички бўлинишлар кучли ва ташқаридан тажовуз доимий эди.
Қирол мутлақ ҳоким эмасди — франклар анъанасига кўра, ҳокимият кўпроқ бой ва таъсирли зодагонлар қўлида эди. Салибчилар сони оз бўлган, Европадан ёрдам узлуксиз етиб келмаган. Бу ҳам етмагандай, қироллик ичида тахт талашувлари, ҳатто фуқаролик урушлари ҳам юз беради. Бу беэътиборлик натижасида Иерусалимнинг ўзи ҳам мусулмонлар қўлига ўтиб кетади.
Учинчи Салиб юришида Акр қалъаси қайтариб олинади ва у янги пойтахтга айланади. Кейинги юз йил давомида қироллик фақат денгиз бўйлаб чўзилган кичик ҳудудда сақланиб қолади. 1229 йилда Олтинчи Салиб юриши натижасида император Фридрих II Айюбийлар билан дипломатик келишувга эришиб, Иерусалим, Байтуллаҳм, Носира ва бошқа шаҳарларни вақтинча қайтариб олади. Лекин шартнома талабига кўра, уларни мустаҳкамлаш ёки урушни давом эттириш мумкин эмасди.
Лекин Иерусалим қироллиги ўзи ҳам тез орада ички низоларга ботади (ломбардларга қарши уруш, муқаддас Савва уруши) ва минтақадаги етакчиликни мусулмон Мамлуклар эгаллаб олади. Улар XIII аср охирига келиб, Акрдан ташқари барча салибчилар ҳудудини забт этадилар. 1291 йилда эса Акр ҳам маҳв этилади.
Қироллик йўқ бўлди, лекин титул сақланиб қолди. Ҳатто ҳозирги кунда ҳам христиан католиклар учун Иерусалимнинг «номига» қироли бор.
У Испания қироли Филипп VI ҳисобланади.
🌟@nurbekalimov
Улоф Пальме — тинчлик учун жон куйдирган сиёсатчи
Швециянинг собиқ Бош вазири Улоф Пальме ХХ аср сиёсий саҳнасида тинчлик, адолат ва бетарафлик ғояларини қатъият билан ҳимоя қилган камёб сиёсатчилардан бири эди. Унинг ҳаёти ҳам, ўлими ҳам дунё сиёсатини ҳануз ўйлантиради.
Пальме 1969 йилда биринчи марта Швеция Бош вазири бўлади ва ўз сиёсий фаолияти давомида Вьетнам уруши, апартеид, ядровий қуролланиш каби халқаро масалаларда қатъий позицияси билан танилади.
У Америка сиёсатини очиқ танқид қилган, Куба, Хитой ва Совет Иттифоқи билан музокаралар ўтказишга интилган. Унинг сиёсати Швецияни “учинчи йўл” – яъни Ғарб ва Шарқ ўртасидаги бетараф, мустақил сиёсий ўрнини белгилаб беради.
1986 йил 28 февраль куни Улоф Пальме Стокгольм марказида, ўз хотини билан кинодан қайтаётган пайтда отиб ўлдирилади. Унинг ёнида тансоқчи бўлмаган. Бу ҳам унинг халқчил сиёсатчи эканини кўрсатади.
Бу қотиллик Швеция тарихидаги энг йирик сиёсий сирга айланади. Тергов ўнлаб йиллар давом этади, бир неча гумондор қўлга олинади, лекин аниқ жиноятчи 2020 йилга келибгина эълон қилинади. Лекин у ўша вақтга келиб аллақачон вафот этганди.
Улоф Пальме сиёсий жасорат, инсонпарварлик ва адолатнинг тимсоли сифатида тарихда қолди. Унинг ҳаёти шунчаки бир сиёсатчининг эмас, балки тинчлик учун курашган инсоннинг ҳикояси эди.
🌟@nurbekalimov
Қотил, бузуқ ва буюк санъаткор — Бенвенуто Челлини ким эди?
Агарда сиз Александр Дюманинг "Асканио" романини ўқиган бўлсангиз, Бенвенуто Челлини (1500–1571) ҳақида етарлича билимларга эгасиз. У ростдан ҳам тарихий шахс бўлиб, Ренессанс даврининг энг баҳсли ижодкорларидан бири эди. У ҳам заргар, ҳам ҳайкалтарош, ҳам зўравон, ҳам даҳо ижодкор эди. Унинг ҳаёти ноёб истеъдод ва бузуқ нафс ўртасидаги тинимсиз курашларга яққол мисол бўла олади.
Челлини флоренциялик мусиқа асбоблари устасининг оиласида туғилган. Отаси уни мусиқачи қилишни истаган, лекин у ёшлигиданоқ заргарлик ҳунарига берилиб кетади. Касб юзасидан ҳам муштумзўрлик қилган Бенвенуто ҳатто ўқишни тугатмай туриб шаҳардан икки марта ҳайдалади.
Унинг ҳаётида доим жанжал ва беғамлик устун бўлган. Римда папа Климент VII унга ишониб, шахсий буюртмалар беради. Лекин Челлини папанинг ўзига ҳам бақирар, муддатларга риоя қилмасди. Ҳатто рақиби заргар Помпеони кўча ўртасида ўлдириб, Неаполга қочиб кетади. У ерда ҳам ғазабини бошқара олмаган Челлини яна бир инсонни ўлдиради.
Унинг қотилликлари чексиз. Бир куни жуда арзимас сабаб билан аркебуза (ўқотар қурол) билан почта қоровулини отиб ўлдиради. Лекин унинг санъатини қадрлаган Франция қироли Франциск I Челлинига паноҳ берган, ҳатто қаср ҳам совға қилган.
Энг йирик асарларидан бири «Медузанинг бошини кўтарган Персей» ҳайкали бўлиб, маньеризм услубидаги бадиий ижод маҳсули ҳисобланади. Бу иш чоғида ҳам ижодкор шогирдларини уриб-сўккани, севгилисини шафқатсиз тарзда азоблагани билан танилган.
Ҳибслар, муштлашувлар ва айбловлар унинг доимий ҳамроҳи эди. Лекин Бенвенуто ўзини ўнглаб, ҳаётининг охирги йилларида уйланади ва Флоренцияда вафот этади. Челлини шахс сифатида қўрқинчли, лекин ижодкор сифатида буюк эди. У ўз тимсолида Ренессанснинг оғриқли ва буюк руҳини жамлаган мураккаб шахс эди.
🌟@nurbekalimov
1990-йиллар бошида Совет Иттифоқи парчалангандан кейин Россияни оғир иқтисодий инқироз қамраб олади.
Янгидан шаклланаётган бозор иқтисодиётида на маош вақтида бериларди, на пенсия, ва на пул қадри қолганди. Шу вазиятда одамлар янги “валюта” ихтиро қилишга мажбур бўлишади…
🥃 Спиртли ичимликлар – айирбошлаш воситасига айланади.
Корхоналар ходимларга пул ўрнига арақ, шампан, ҳатто спирт тарқатарди. Буни баъзи жойларда иш ҳақи деб, бошқа жойларда эса товарлар учун ҳисоб-китоб сифатида ишлатишарди. Масалан ўқитувчи "маош" сифатида 2 шиша ароқ олса, уни дўконда нон ёки шакарга алмашарди.
Арақ ишлаб чиқарувчи заводлардаги ишловчилар иш ҳақини шиша-шиша "товар"да олиб, бозорда сотарди.
Бу иқтисодий тизим йўқ бўлган пайтда жамият қандай қилиб ўзини сақлаб қолганини кўрсатувчи жонли мисолдир.
Расмда "Жасорат" виносини кўриш мумкин. Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, 19% спиртга эга бўлган жуда машҳур ретро вино. Номни қара, Жасорат🤣
🌟@nurbekalimov
🏛 "Уч ном, битта ҳақиқат"
Балхий, Шамс Табризий, Румий — булар бир зотнинг излари, бир ҳақиқатнинг турли ёритилишидир.
Жалолиддин Муҳаммад ибн Ҳусайн — биз билган Румий ўз асарларини шу уч ном билан имзолаган. Бу унинг маънавий саёҳатидаги муҳим босқичларни билдиради:
“Балхий” — туғилган жойи, илмий ва тасаввуфий илдизлари билан боғлиқ.
“Шамс Табризий” — унинг руҳий уйғонишига сабаб бўлган маънавий устозга бўлган муҳаббат рамзи.
“Румий” — ҳаётининг сўнгги чорагида яшаган Коня (Рум) ҳудудига нисбат. Лекин бу ном билан у бутун дунёга танилган.
У 1273 йил, 17 декабрда Коняда вафот этган.
📽 Қурултойчилар Румий йўлини, географик эмас, балки маънавий миграция сифатида талқин қилади.
🎧 Тўлиқ суҳбат: https://youtu.be/ET-ASUck_ns
Одам ўлдиришни кўнгилхушликка айлантирган гнида. Амон Гёт ким эди?
Нацистлар режимининг энг даҳшатли қонхўрларидан бири бўлган Амон Гёт номини Плашов концлагери билан бирга эслашади. У 1943 йилда Краков яқинида жойлашган Плашов лагерининг коменданти этиб тайинланган ва айнан шу ерда ўзининг қабиҳ қийноқлари ва инсон ҳақ-ҳуқуқини менсимаслиги билан ном чиқарган.
Гётни фақат лагерь маъмури сифатида тасаввур қилиш хато бўлади. У ўзини “энг буюк” деб билиб, маҳбусларга нисбатан разолатини синовдан ўтказарди. Унинг “кўнгилхушлиги” балкондан туриб, лагердаги одамларни снайпер милтиғи билан отиб ўлдириш эди.
У қўл остидаги ҳарбийларга ҳам шафқатсизликни ўргатган. Плашовдаги ҳар бир солдат, ҳар бир офицер маҳбусларга ҳайвондек муносабатда бўлиши керак, деб ҳисоблаган. Лагердаги жуда кўп кишиларнинг ўлими айнан Гётнинг шахсий буйруқлари ва ҳулқи билан боғлиқ.
Унинг жиноятлари уруш тугагач ёпиқлигича қолмади. 1946 йилда Гёт Польша халқаро трибунали томонидан суд қилинди. Қийноқлар, оммавий қатллар, инсонни инсон сифатида тан олмаслик — буларнинг барчаси исботланган жиноятлар эди. Охир-оқибатда, Гёт қатлга ҳукм қилинди ва ўша йилнинг ўзида дорга осилди.
Амон Гёт ҳақидаги маълумотлар кенг тарқалган, унинг образи 1993 йилдаги машҳур “Шиндлер рўйхати” фильмида ҳам акс этган. Унда Гёт ролини актёр Рэйф Файнс ижро этган ва унинг шафқатсизлиги экранда яна бир бор жонлантирилган.
🌟@nurbekalimov
Римнинг энг оғир шармандагарчиликларидан бири – Аллиядаги мағлубият ҳақида
Милоддан аввалги 390 йилда Аллия дарёси бўйида римликлар галлар қўшинидан қаттиқ мағлубиятга учрайди. Бу галлар томонидан Римга қарши йўлга қўйилган илк кенг кўламли ҳужумлардан бири эди. Ушбу қонли жангда римликлар қўшинлари жуда тарқоқ ҳолда ҳаракат қилган ва лагерни мустаҳкамлашга улгурмаган. Натижада галлар ғалаба қозонади. Қочқинликка учраган римликлар Вейи шаҳрига ёки Римга чекинишади ва душман ҳеч қандай тўсиқсиз шаҳарга кириб келади.
Қалъадек мустаҳкам Капитолий етти ой қамалда туради. Айнан шу даврда машҳур “қушлар Римни қутқарган” афсонаси юзага келган. Охирида галлар Римдан чиқиб кетишга рози бўлади, лекин бунинг эвазига улкан контрибуция – минг фунт олтин талаб қиладилар. Вақти келиб римлик трибунлар шартнома тузганда, галлар олтинни нотўғри ўлчаб, яна талабни оширишади. Шунда римликлардан бири ўша машхур "Мағлубларга қайғу" — иборасини ишлатади.
Буюк Камилл – Рим диктатори сифатида консуллар қарорини бекор қилади ва қўшин йиғиб, душманга қарши жангга отланади. Унинг: “Олтин билан эмас, темир билан Ватанни озод қилиш керак!” деган сўзлари римликлар қалбига жон бахш этади. У галларни тор-мор қилиб, Римни озод қилади. Бу воқеа рим тарихида оғриқли, лекин ёдда қоларли саҳифа сифатида муҳрланади.
Кейинги асрларда римликлар галлар билан бир неча марта тўқнаш келади. Буюк Ганнибал қўшинларининг муҳим қисми ҳам айнан галлардан иборат эди.
🌟@nurbekalimov
Ихтиёрсиз эътибор — бу ташқи ёки ички стимулларга онгли назоратларсиз, автоматик равишда йўналтириладиган эътибор туридир. Масалан, сезги аъзоларидан келаётган ёрқин ёруғлик, кучли товуш ёки оғриқ сигналлари одамнинг диққатини ўзига тортади ва жавоб реакциясини уйғотади. Бу жараён асосан асаб тизими орқали бошқарилиб, ҳимоя ва муҳитга мослашишда муҳим роль ўйнайди.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/I3qvfU7V0fU?si=7GlWP_EkWzn5VVSq
Дарахтни кесиб, бошқа ерга янгисини экиш ечим эмас
Яқинда машҳур қурилиш компанияси раҳбари томонидан тақдим этилган янги лойиҳа кўп кескин баҳсларга сабаб бўляпти. Унга кўра, қурилиш ишлари учун дарахт кесишга рухсат бериш, лекин бунинг ўрнини бошқа ҳудудда кўпроқ кўчат экиш билан қоплаш айтилганди.
Экопартия депутати Жавлон Абдуллаев ҳам ўз ўрнида ва вақтида бу масала юзасидан фикр билдирибди. Унинг айтишича, қурилиш эҳтиёжлари қанчалик муҳим бўлмасин, уларни табиат манфаатлари эвазига ҳал этиш тўғри эмас. Ҳар бир дарахт бугун нафақат ҳавони тозалайди, балки маҳаллий экосистеманинг узвий бўлаги ҳам ҳисобланади. Уларни кесиб, бошқа жойда экиш эса мувозанатни қайта тикламайди.
Мен мана шу фикрга қўшиламан. Кўчат экиш яхши, лекин бу табиий миқдорни сақлашдан кўра осонроқ усул сифатида кўрилмаслиги керак. Бугунги муаммо дарахт кўп-камлигида эмас, етилиб бўлган мавжудларини борича сақлашда. Шуни тушунмаяпти айримлар.
🌟@nurbekalimov
«Манбанинг орқасидан оловни ўчириш билан овора бўлиб қоламиз» – IT Park директори сунъий интеллект ҳақида
Сунъий интеллект билан курашиш эмас, у билан ҳамкорлик қилиш керак. ЎзЛиДеПнинг “Тараққиёт нуқтаси” мунозара клубида IT Park директори Баҳодир Аюпов бу масалада кескин ва аниқ позициясини билдирибди.
«ChatGPTга қарши кураш олиб бориш мантиққа тўғри келмайди… СИ ёрдамида курс иши ёки бошқа иш қилинса, буни антиплагиат дастурларида аниқлашнинг ўзи қийин. Уни одам ёзгандек қилиб берадиган дастурлар ҳам пайдо бўлган ҳаттоки. Сиз бир нарсани тўқигунча, технология яна бир қадам илгарилайди», — деди у.
Тўғрисиям. Ҳозирги кун талаб қиляптики, технология билан ишлашни ўрганиш керак. СИни «сносить» қилиш биланмас, ундан оқилона фойдаланиш орқали тараққиётга эришиш мумкин деб ўйлайман мен.
Тўлиқ видеони кўринглар, жуда қизиқ маълумотлар айтилган, мен маза қиб кўрволдим.
🌟@nurbekalimov
Мексика қаҳрамони Панчо Вилья ким эди?
1923 йил 20 июль куни Мексика инқилобининг афсонавий етакчиларидан бири Панчо Вилья ўлдирилган эди.
Асл номи Хосе Доротео Аранго Арамбула бўлган Панчо оддий деҳқон оиласида туғилган. У болалигидан оғир ҳаёт кечирган, етимлик ва зулм уни жанга ундаган. 16 ёшида хожасининг ўғли унинг синглисига тажовуз қилгач, у қўлига қурол олиб, қасос олади ва тоғларга қочишга мажбур бўлади.
Узоқ вақт давомида жиноий тўдалар билан юриб, бойларнинг мол-мулкини талаган, камбағалларга ёрдам берган. Тез орада у халқ орасида машҳур бўлиб, Панчо Вилья номи билан танилган.
У Мексика инқилобида фаол қатнашган, ҳатто генераллликкача кўтарилган. 1916 йилда эса АҚШга юриш қилган ягона XX аср ҳарбий етакчиси бўлган. Ўз жангчилари билан Коламбус шаҳрига бостириб кирган.
АҚШ бу ҳужумга жавобан машҳур генераллар Першинг ва Паттон бошчилигида жазоловчи экспедиция юборади, лекин Вильяни ҳеч қачон ушлай олишмайди. Сабаби оддий, уни халқ жуда яхши кўрарди.
Охири Вилья инқилобдан чарчаб, қуролини ташлайди. Лекин узоқ яшамайди. 1923 йил 20 июль куни унга қарши уюштирилган суиқасдда ўлдирилади. Айтишларича, қотилликда ҳукумат вакиллари ҳам иштирок этган. 1926 йилда унинг қабри очилиб, боши ўғирланган. Ҳанузгача унинг бош суяги топилган эмас.
🌟@nurbekalimov
Римда бўлган тарихдаги энг машҳур ёнғинлардан бири ҳақида
Милодий 64 йилнинг июль ойида Римда «Буюк ёнғин» деб ном олган фожиа рўй берган. Шаҳарнинг 14 туманидан 11 таси оловда ёнади, ёнғинни тўлиқ ўчириш учун 6 кун керак бўлади. Ҳодиса Рим тарихидаги энг ҳалокатли фалокатлардан бирига айланади.
Ўша пайтда император Нерон Анций шаҳрида бўлган. Тарихчи Светонийнинг айтишича, Нероннинг ўзи шаҳарни ёқишни буюрган экан. У актёр кийимида Троя ҳалокати ҳақидаги поэмасини декламация қилган, деб хабар беради манба. Лекин бу версия шунчаки афсона бўлиши ҳам мумкин.
Бошқа бир тарихчи Тацит эса Нерон ёрдам жўнатиб, ўт ўчирувчи гуруҳлар тузганини, сўнгра шаҳарни янгидан қуришни режалаштирганини ёзади. Янги лойиҳаларда бинолар камроқ зичликда ва фақат тошдан қурилиши лозим эди. Қолаверса, император провинциялардан йиғилган яккалик солиғи орқали зарар кўрганларга ёрдам беришга уринади.
Бир неча кун ўтиб, ҳокимият бу фожиа учун христианларни айблашни маъқул топади. Улар оммавий тарзда қамалади ва қатл этилади. Аслида ёнғиннинг бош сабаби Римда жуда тез ва назоратсиз тарзда қурилаётган, одамларга тўла маҳаллалар эди. У ердаги уйлар жуда зич жойлашган ва ёнғин осон тарқаладиган ҳолатда бўлган. Лекин одамлар сабабни излашдан кўра, “жазо бериш”ни маъқул кўрадилар. Шу тариқа, “Нерон — шаҳарни ўзи ёққан телба император” деган ҳикоя кенг тарқалиб, тарихга ҳам шу тарзда киради.
🌟@nurbekalimov
3,5 км²лик “давлат” Мореснет ҳақида биласизми?
Бугунги кунда Бельгия таркибига кирувчи Кельмис шаҳарчаси XIX–XX асрлар оралиғида бутунлай бошқача статусга эга эди. Бу ерда 1816 йилдан 1919 йилгача “Нейтрал Мореснет” номли кичик давлат мавжуд бўлган. Майдони бор-йўғи 3,5 км² бўлган бу ҳудуд Пруссия ва Нидерландия ўртасидаги келишмовчилик натижасида, ўзини алоҳида нейтрал кондоминиум сифатида юритган. (Тошкентни энг кичкина райони бўлган Яккасаройданам 4 баравар кичкина)
Мореснет Европа харитасидаги бетакрор ҳодиса бўлган. Мамлакатнинг ўз мадҳияси, байроғи ва ҳатто почта маркалари бўлган. Ундан ҳам қизиғи — бу ерда аҳоли фуқароликсиз яшаган, армияга чақирилмаган ва солиқлар паст бўлган. Бир сўз билан айтганда, ҳеч кимга тегишли эмас, лекин ҳамма томонидан кузатилаётган ҳудуд.
Мореснетнинг яна бир хусусияти эсперанто тилига бўлган қизиқиш эди. Турли миллат ва тил эгалари яшаган бу жойда умумий тил сифатида сунъий яратилган, осон ва холис тил — эсперанто қабул қилинган. Шундай қилиб, Мореснет тарихда ўзини эсперанто тилининг илк давлат тили сифатида мустаҳкамлаб қўяди.
Биринчи жаҳон уруши бу “кичик давлат”га барҳам беради. 1919 йилда Мореснет расман Бельгия таркибига ўтади. Лекин бу кичик ҳудуд тарихи ва ўзгача тузилиши билан ҳали ҳам Европанинг ноодатий сиёсий тажрибаси сифатида қизиқ туюлади.
🌟@nurbekalimov
Тожикистондаги 12-чегара пости жанги ҳақида
Кеча Ютюбда Тожикистондаги фуқаролар уруши тарихи ҳақида муфассал видео жойлаган эдим. Бугун ушбу урушнинг яна бир эпизодига тўхталмоқчиман.
32 йил аввал, Тожикистондаги фуқаролик уруши даврида афғон-тожик жангарилари минтақадаги Россия чегара кучларига қарши йирик ҳужум уюштиради. Бу воқеа 12-чегара ҳарбий базасида юз беради. Ҳозир у тарихга фожиали, лекин мардонавор кураш сифатида кирган.
СССРдан қолган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги таркибидаги Россия чегара қўшинлари, хусусан, собиқ Марказий Осиё округи жангчилари бу ҳужумга қарши тўлиқ жалб этилганди. Чегара базасига 300 нафарга яқин жангарилар миномётлар, реактив қуроллар ва пулемётлар билан ҳужум қилади. Чегара пости бошлиғи катта лейтенант Майборода ва 48 нафар аскар фақат бир БМП ҳамда асосий қуроллар билан ҳимояда турарди.
Тонгда бошланган ҳужум қаттиқ жангга айланади. Командир ҳалок бўладт, БМП ёниб кетади, казармалар вайрон бўлади. Лекин лейтенант Мерзликин қўмондонликни қўлга олиб, захира отрядига йўл очишга қарор қилади. Ўша куни кечқурун чегарани сақлаш кучлари бронетехника ёрдамида ҳужумчиларни сиқиб чиқаради.
Натижада 25 нафар рус чегарачиси ҳалок бўлади, жангарилар томонида 100 нафарга яқин қурбон қайд этилади. 2008 йилда ушбу чегара ҳарбий базаси АҚШ молиявий ёрдами билан қайта тикланади.
Бу воқеа советдан кейинги даврдаги беқарорлик, халқаро сиёсий курашлар ва хавфсизлик чегараларининг аянчли нуқтаси эди. Шу воқеалар юзасидан ҳарбийлар мукофотланади, баъзи вазирлар ўз лавозимидан озод қилинади.
🌟@nurbekalimov
🇹🇯 1992–1997: Бир миллат, бир юрт — беш йиллик фожиа
Тожикистондаги фуқаролик уруши — Марказий Осиё тарихидаги энг оғир, қонли ва дахшатли саҳифалардан бири.
🔹 Қўшнилар бир-бирига қурол кўтарди.
🔹 Минглаб одамлар ҳалок бўлди, миллионлар юртдан қочди.
🔹 Исломий мухолифат ва ҳукумат ўртасидаги кураш бутун минтақага таъсир қилди.
🔹Бу урушда Ўзбекистоннинг роли қандай бўлган?
❗️ Бу видео — фақат тарих эмас. У ҳозирни тушуниш, келажак хатоларини олдини олиш учун муҳим.
🎥 Ҳақиқий воқеалар, архив кадрлар ва инсон тақдирлари — барчаси битта видеода.
Кўринг, улашинг, муҳокама қилинг.
👉 YouTube видеони кўриш
🌟@nurbekalimov
Yandex Uzbekistan ўз харита ва навигаторида светофор чироқларини реал вақтда кўрсата бошлади 🚥🚘
Эндиликда, агар светофор юк машинаси ёки кўриш бурчаги туфайли кўринмай қолса ҳам, ҳайдовчи унинг қайси чироғи ёнаётганини телефон экрани орқали кўра олади. Бу функция ҳозирча фақат Тошкентда пилот тарзида ишга туширилган — хусусан, Амир Темур проспекти ва Тикланиш ҳамда Гулёр кўчалари кесишмасида. Yandex бу ечимни бошқа жойларга ҳам кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Яқин келажакда компания таймер функциясини жорий этишни режалаштирмоқда — бу ҳайдовчига сигнал алмашгунигача қанча вақт қолганини олдиндан билишга ёрдам беради. Шунингдек, бир неча чорраҳадан тўхтовсиз ўтиш учун оптимал тезликни кўрсатиш имкони ҳам пайдо бўлади. Бу функция манзилга етиб бориш вақти аниқроқ ҳисобланишига хизмат қилади.
Ҳайдовчилар учун бу — вақт ва ёқилғи тежамкорлиги. Шаҳар учун эса — камроқ тирбандлик ва камроқ йўл-транспорт ҳодисалари.
Менга шундай технологиялар ёқади: кўзга кўринмас ёрдамчи каби, ҳаётимизни бир оз енгиллаштиради.
🌟@nurbekalimov
Компьютер ўйинлари оламида ҳар биримизнинг қалбимизда ўзгармас ўрин эгаллаган сеҳрли саргузаштлар бор. Бу ўйинлар нафақат миллионлаб нусхаларда сотилган, балки йиллар давомида муҳокамаларга сабаб бўлиб, янги жанрларга йўл очган афсонавий дурдоналардир. Аммо, ёрқин ютуқлар билан бир қаторда, катта умидлар ва улкан сармоялар эвазига бошланган, бироқ кутилмаганда омадсизликка учраган лойиҳалар ҳам кам эмас: https://youtu.be/TTyo3Myjsfc?si=Gdd1bkssXLodjUKf
Читать полностью…Яширин иқтисодиёт — иқтисодий ўсиш учун тўсиқ
ЎзЛиДеПнинг “Biznes+” лойиҳаси янги сони Ўзбекистон иқтисодиётининг “сояда” қолиш сабабларига бағишланди. Суҳбат давомида ноқонуний иқтисодий фаолият, қалбаки маҳсулотлар муаммоси, контрабанда ва солиқдан бўйин товлаш ҳолатлари орқали қандай салбий оқибатлар юзага келиши муҳокама қилинди.
Мутахассислар ҳозирги вазиятни яхшилаш учун қандай чоралар зарурлигини таъкидлаб ўтишди.
Тўлиқ видео | аудио
🌟@nurbekalimov
Канадада «Жигули»ни бензинсиз қолдиришгани ҳақида
1980-йиллар, Канада. Торонто шаҳрида “Star” газетаси журналисти Рик Бреннан ўзининг ВАЗ-2103 машинасини бензин қуйиш шохобчасида тўхтатади. Лекин уни ғалати воқеа кутарди. Ёқилғи станцияси эгаси Нил Шеферд журналистнинг совет машинасига хизмат кўрсатишдан бош тортади. Бу иш Афғонистондаги урушга қарши норозилик акти эди.
Бу ҳолат ўзига хос протест шакли бўлган. Гарчи Канада Совет Иттифоқига қарши иқтисодий санкция эълон қилмаган бўлса-да, урушга муносабат қатъий эди. Ҳатто айрим канадалик бензин қуювчилар совет машиналарига ёқилғи қуйишдан бош тортган, баъзи тадбиркорлар эса компаниялари олдида совет машиналарини тўхтатишни тақиқлашган.
Шу билан бирга, совет машиналари, айниқса, «Жигули» модели (Канадада ва АҚШда «Lada» номи билан машҳур) ўзининг арзон ва соддалиги туфайли канадаликлар орасида оммалашганди. Ҳатто рекламаларда «Бутун бошли машина ярим нархга!» деган шиорлар билан сотувга чиқарилган. Уларни асосан талабалар, овчилар ва балиқчилар ҳуш кўрган.
1979 йилда «Лада» АҚШда ҳам сотилиши керак эди, лекин декабрда СССР Афғонистонга кириб бориши билан АҚШ Конгресси савдо муносабатларини тўхтатади. Канада эса техник жиҳатдан савдони давом эттирган, лекин шундай вазиятлар халқ орасида ижтимоий протест шаклида намоён бўлиб турарди.
🌟@nurbekalimov
“Шуҳрат қолдирмоққа Геростратдек Диана маъбадин ёқмоқ шарт эмас…”
Милоддан аввалги 356 йил 21 июль куни тарихда икки жиддий воқеа юз берган. Биринчиси, Александр Македонский дунёга келган. Иккинчиси — Қадимги дунё етти мўъжизасидан бири бўлган Артемида ибодатхонаси ёниб кетган. Иккинчисини амалга оширган шахс Герострат минглаб йиллар ўтиб ҳам одамлар хотирасидан ўчмай қолган.
Артемида ибодатхонаси Кичик Осиёдаги Эфес шаҳрида жойлашган бўлиб, VI асрда, Лидия подшоҳи Крез ҳукмронлиги даврида барпо этилган. У нафақат архитектура, балки маданий ва иқтисодий марказ ҳам бўлган. Унинг кенглиги 52 метр, узунлиги 105 метр, баландлиги эса 18 метр бўлиб, 127 та улкан устун томни кўтариб турарди. Ибодатхона ичида Артемида ҳайкали, бойликлар ва қимматбаҳо буюмлар сақланган. Ибодатхона шунчаки диний иншоот эмас, балки Эфеснинг юраги эди.
Маҳаллий ёзма манбалар ва ривоятларга кўра, айнан шу ибодатхона Александр туғилган кечаси ёқилган. Қўлга тушган ва қийноққа солинган шахс Герострат исмли оддий одам эди. У ҳеч қандай сиёсий ёки диний сабаб келтирмаган, фақат бир ният — машҳур бўлиш.
У тарихда қолиш учун мўъжизани йўқ қилганини айтган. Бу шарафсиз танлов бўлса-да, ҳақиқатан ҳам иш беради. Эфесликлар уни қатл этишади. Лекин бунинг ўзи етарли эмасдек, уни абадий унуттириш учун махсус қарор қабул қилишади.
Геростратнинг исмини тилга олиш тақиқланади. Жарчилар ҳар бир шаҳар ва қишлоққа шундай фармонни етказади: «Бу исмни айтманг, хотирангиздан ўчиринг. У мўъжизани ёқди, у манманлик учун Худога хиёнат қилди».
Лекин ҳамма тарихчилар ҳам Герострат номини ўчиришга рози бўлмаган. Хусусан, тарихчи Феопомп (Aристотелнинг шогирди) унинг исмини сақлаб қолади. Кейинчалик Цицерон, Страбон ва бошқалар ҳам бу воқеани ёзма манбаларда келтирган.
Шундай қилиб, Герострат ўз мақсадига етишди. У тарихда қолди, лекин нафрат билан. Ундан сўнг тарихда “Геростратча шуҳрат излаш” ибораси пайдо бўлди — ҳар қандай нарса эвазига машҳур бўлишга интилиш маъносида.
Кейинчалик, Артемида ибодатхонаси янада дабдабали қилиб қайта тикланади. Лекин Геростратнинг қилмиши инсониятнинг қалбида барибир из қолдирди. Бемаъни шуҳратпарастликка интилиш билан боғлиқ Герострат синдроми ибораси пайдо бўлди.
🌟@nurbekalimov
Британиядан топилган римликлар хазинаси ҳақида
1964 йили Буюк Британиянинг Нортумберленд графлигида, қадимий рим қўрғони Кория (ҳозирги Корбридж) харобалари орасидан ҳайратомуз топилма аниқланади.
Археологлар теридан қопланган темир сандиққа дуч келишади ва уни очганларида Рим империяси даврига оид юзлаб буюмлар — темир, мис, тош, шиша, ҳатто органик материаллардан иборат қимматли артефактлар чиқади. Буларнинг барчаси милодий 122–138 йилларга тегишли экани маълум бўлади.
Энг муҳим топилмалардан бири — машҳур лорика сегментата зирҳи бўлиб, олти юқори ва олти пастки қисмдан иборат ушбу зирҳ рим аскарлари қандай ҳимоя воситасидан фойдаланганини аниқ тасаввур қилишга ёрдам берган.
Шунингдек, сандиқда найзалар учун учликлар, отиш учун мўлжалланган қуроллар, қилич ғилофлари, ёғоч челак, усталар учун асбоблар, ҳатто ёзиш учун мумли тахтачалар ва Британия учун ноодатий бўлган папирус бўлаклари ҳам аниқланади.
Тахминларга кўра, бу буюмлар варварлар ҳужуми пайтида римликлар томонидан яширилган бўлиши мумкин. 2012 йилдан буён бу тарихий хазина Корбридж археология музейида намойиш қилинади.
🌟@nurbekalimov
Франсиско Франко — Испанияни бирлаштирган, сўнгра бўғиб қўйган диктатор
Франсиско Франко Испания тарихидаги энг мураккаб ва баҳсли шахслардан бири. Афсарлар оиласидан чиққан Франко аввалига денгизчи бўлишни орзу қилган, лекин Испаниянинг АҚШ билан урушдаги мағлубияти уни армияга боришга ундайди. У ҳарбий салоҳияти билан ажралиб турарди. 23 ёшида майор, 33 ёшида эса генерал бўлади.
1936 йилда республика ҳукуматидан норози бўлган ҳарбийлар кутилмаганда қўзғолон бошлайди. Франко дастлаб унга бош бўлишга шошилмайди, лекин бошқа генерал ҳалок бўлгач, ҳарбийлар уни ўз етакчиси сифатида танлайди. Франко Италия ва Гитлер Германиясидан ёрдам олиб, республикачиларга қарши урушни 1939 йилда ғалаба билан якунлайди.
Шундан сўнг Испанияда франкизм — яккахокимлик, ҳарбий-мафкуравий режим бошланади. Франко ҳеч қандай сайлов ўтказмайди, мухолифатни таъқиб қилади, ўзини “каудильо” — миллат етакчиси деб эълон қилади. У Иккинчи жаҳон урушида бетарафлигича қолади, лекин нацизмдан қочганларга паноҳ беради. Совуқ уруш даврида эса Ғарб учун антикоммунизмдаги ҳамкорга айланади.
1960-йилларда Франко модернизация ва иқтисодий ислоҳотларни бошлайди, лекин сиёсий очиқликка йўл бермайди. 1969 йилда у бўлажак қирол Хуан Карлосни тайинлайди. Франко 1975 йилда вафот этгач, Хуан Карлос конституциявий ислоҳотларни бошлайди ва мамлакат демократия йўлига ўтади. 1981 йилдаги франкистлар қўзғолони ҳам омадсизликка учрайди.
🌟@nurbekalimov
89 йил аввал Испаниядаги ҳарбий можаро мамлакатни уруш гирдобига тортиб кетгани ҳақида
1936 йил 17 июль куни Испанияда ҳарбийлар томонидан амалга оширилган тўнтариш мамлакатни 3 йил давом этган ва юз минглаб инсонларнинг умрига зомин бўлган фуқаролик урушига олиб келади. Бу тўнтариш Испания тарихида улкан сиёсий ўзгаришлар ва ҳалокатли тўқнашувларнинг бошланиши эди.
Аср бошидан бери ҳарбийлар Испанияда сиёсий ҳаётнинг муҳим қисми эди. Америка билан бўлган урушда мағлубиятдан сўнг, улар халқ кўз ўнгида “империя шаънини ҳимоя қилувчилар” сифатида намоён бўлишади. Кейинчалик Марокашдаги мустамлакачилик ҳаракатларида фаол қатнашадилар. Мигель Примо де Ривера даврида ҳарбийлар ҳукуматда етакчи кучга айланади, унинг ўғли ва “Испан фалангаси” асосчиси Франко ҳам бу сиёсий йўлни давом эттиради.
1936 йилда парламент сайловларида оз фарқ билан ғалаба қозонган халқ фронти (социалистлар) ҳокимиятга келгач, ҳарбийлар буни радикал сўл ҳукумат деб баҳолайди. Эмилио Мола бошчилигидаги ҳарбийлар “Испания ҳарбий иттифоқи”ни тузишади ва мамлакат бўйлаб қўзғолон режалаштиришади. Уларнинг сафида фашистик қарашдаги фалангачилар, консерваторлар ва черков ҳам бор эди.
Тўнтариш 17 июль куни Канар ороллари ва Испания мустамлакасида бошланади. Қисқа вақт ичида Галисия, Арагон, Эстремадура каби ҳудудлар тўнтаришчилар томонига ўтади. Аммо Мадрид ва Андалусияда қаттиқ жанглар бошланади. Испания 2 йил 8 ой-у 15 кун давом этган, юз минглаб қурбонлар талаб қилган фуқаролик урушига ғарқ бўлади.
Бу воқеа нафақат Испания, балки бутун Европа учун оғир дарс бўлди. Сиёсий кескинлик, мафкуравий қутблашув ва зўравонлик туфайли бутун мамлакат қонли йўлга кириб кетди. Бу тарихий воқеалар ҳамон демократия ва мувозанатнинг нақадар муҳим эканини эслатиб туради.
🌟@nurbekalimov
586 йил олдин Англияда ўпиш ман этилганди
1439 йил 16 июлида Англияда оғзаки, лекин жиддий тарзда амалга киритилган ғалати бир тақиқ юзага келади. Жамоат жойларида ўпишиш ман қилинади. Бу ўрта аср ақидапарастлиги эмас, балки ўша давр учун мутлақо мантиқий йўл, “Қора ўлат” номли вабони чеклашга уриниш эди.
1340-йилларда Европани титратган ва тарихдаги энг ҳалокатли пандемиялардан бири ҳисобланган вабо 1350-йилларга келиб авж олади, лекин шундан сўнг ҳам тўлиқ йўқолмайди. Англияда 1369–1371 йиллардаги янги эпидемия илгаригидан омон қолган аҳолининг яна 10–15 фоизини олиб кетади. Ҳар 6–12 йилда янги тўлқинлар қайтар, жамият эса ҳали-ҳануз қўрқувда яшарди.
Шундай шароитда ўпишиш, айниқса, саломлашиш ёки диний расмиятчилик сифатида амалга ошириладиган бўлса, вирус тарқалиши учун анча хавфли ҳисобланарди. Ўша пайтда вабонинг қандай юқиши ҳақида тўлиқ тушунча йўқ эди, лекин ундан ҳимояланиш учун одамлар қўлдан келганча чора кўрарди: карантин, ниқобли шифокорлар, жонсиз таналарни ёқиб юбориш ва ҳ.к. Бу “муросасиз” тадбирлар тирик қолиш учун ягона имконият бўлган, худди чўкаётган одам хасга ёпишгани каби.
Италия каби аҳолиси зич шаҳарларда бу жазо даражасида амалга оширилган. Баъзи хонадонлар бутунлай муҳрланиб, ичкаридаги беморларни тириклай ёқиб юбориш ҳоллари қайд этилган.
Бу ҳолатни ҳозирги даврда туриб қарасак, фақат ваҳшийлик деб баҳолаш нотўғри бўлади. Чунки вабо туфайли Европада 75–200 миллионгача одам ҳалок бўлгани айтилади. Одамлар у пайтлар яшаб қолиш илинжида шундай қайғули оқибатларни танлашга мажбур эдилар.
🌟@nurbekalimov