Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Тhe Wall Street Journal: Ўтган ҳафта давомида Эрон урушни тўхтатиш ва музокараларни қайта бошлаш учун воситачилар билан бир неча бор алоқага чиқди. Хабарлар АҚШга ҳам, Исроилга ҳам етказилди.
Дастлаб Теҳрон музокараларни бошлаш шарти сифатида ҳужумларни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаган эди. Ҳозир эса у АҚШ Исроил зарбаларига қўшилмаслиги шарти билан музокаралар столига қайтишга тайёрлигини билдирмоқда. Шу билан бирга, ҳозир ҳам эронликлар ядро дастуридан тўлиқ воз кечишни муҳокама қилишдан бош тортмоқда.
Шу орада Исроил кенг кўламли ҳаво кампаниясини давом эттирмоқда, Эроннинг асосий ҳарбий раҳбарларини йўқ қилиб, мамлакат раҳбариятини заифлаштиришга эришди. Бош вазир Нетаняҳу зарбалар Эроннинг ядровий ва ракета дастури тўлиқ йўқ қилинмагунча давом этишини айтиб, гарчи бу эълон қилинган мақсад бўлмаса-да, Эронда режим ўзгариши ҳам уларнинг мақсадига кириши мумкинлигини тан олди.
Нашрнинг ёзишича, ядровий инфратузилмага етказилган зарар ҳозирча чекланган ва экспертларнинг фикрича, мақсадларга эришиш учун Исроилга узоқроқ вақт ҳарбий кампания олиб бориш керак бўлиши мумкин.
Эрон агар музокаралар истиқболи бўлмаса, бомба яратишни тезлаштириши ва урушни кенгайтириши мумкинлиги ҳақида араб дипломатларини огоҳлантирди.
Можаро авж олмоқда ва энди Исроил Эроннинг энергетика инфратузилмасига ҳужум қилмоқда. Нашрнинг ёзишича, эронликлар ҳам Исроилдаги энергетика объектларига ҳужум уюштирган.
Форс кўрфази давлатлари - Саудия Арабистони, Қатар ва Уммон нефть объектларининг беқарорлашуви ва иқтисодий оқибатларидан қўрқиб, АҚШни Исроилга таъсир ўтказишга чақирмоқда. Чуқурроқ ўйлаб кўрилса, бу ҳайратланарли даражадаги иккиюзламачиликдир. Гап бир-икки йил олдин ўз проксилари орқали Амирликлар ва Саудия Арабистонининг нефть инфратузилмасини бомбардимон қилган айнан ўша Эрон ҳақида бормоқда.
Франция президенти Макрон ҳам Эронни музокараларга қайтишга чақирди. Аввалига қўллаб-қувватлашда эҳтиёткор бўлган Президент Трамп энди Исроилнинг ҳаракатларини маъқулламоқда, бироқ масала дипломатик йўл билан ҳал қилинишига ҳам умид билдирди.
Асосий савол ўзгармасдан қолмоқда: АҚШ урушда иштирок этадими ва агар иштирок этса, қачон ва қандай тарзда? Кузатамиз.
Бу орада АҚШнинг USS Nimitz авиаташувчи кемаси Яқин Шарққа йўл олди.
🌟@nurbekalimov
ЯНГИ ЖЕЙМС БОНД ЎЙИНИ – 007: FIRST LIGHT! UNCHARTED ВА HITMAN АРАЛАШМАСИМИ? 🕵️♂️🌍
Kiber Uz'дагилар Sony тақдимотидан яна бир қизиқарли янгилик – Жеймс Бонд ҳақидаги 007: First Light ўйинини муҳокама қилишди. Учинчи шахсдан, саргузаштларга бой, стелсга урғу берилган ўйин Uncharted ва Hitman'га ўхшатилибди. 🔥 Тажрибасиз Бонднинг илк қадамлари – бу қизиқарли мавзу! Kiber Uz бу ўйинни аллақачон "хоҳишлар рўйхати"га қўшиб қўйган!
Тўлиқ видео: https://youtu.be/1YXfxOA5cFs
Қизиқ ишлар бўляпти. Эрон ТИВ раҳбари ислом мамлакатларини Исроил тажовузига қарши биргаликда ҳаракат қилишга чақирди
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан Исроилнинг Эронга ҳужумларини муҳокама этди.
Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган ёзма баёнотга кўра, Арақчи ва ИҲТ бош котиби Тоҳа телефон орқали суҳбатлашган.
Арақчи ислом мамлакатларини "Исроилнинг минтақа давлатларига нисбатан тобора кучайиб бораётган қонунсизликларига қарши биргаликда чоралар кўришга" даъват этди.
Ўз мамлакати ташқи тажовуздан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлаган Арақчи, "Эрон қуролли кучлари тажовуз тўхтамагунча Эрон халқини ҳимоя қилишга қатъий азм қилганини" айтди.
Тоҳа ҳам Исроилнинг Эронга қарши тажовузидан ташвишланганини билдирди ва ҳужумни қатъиян қоралади. 🥱
Шундан кейин Эроннинг юқори мартабали амалдори Муҳсин Ризойи шундай деб баёнот берибди: "Биз Туркия, Саудия Арабистони, Покистон ва бошқа кўплаб давлатлар билан биргаликда ислом армиясини тузишга ҳаракат қилмоқдамиз."
Ишандик.
🌟@nurbekalimov
Reuters таҳлили. Эрон Ҳормуз бўғозини ёпиб қўйишни режалаштирмоқдами?
Исроилнинг Эронга зарбалари жаҳон бозорида нефть нархи бир баррель учун 100 долларга етиши эҳтимолини оширди. Жума куни хабарлар туфайли нефть нархи аллақачон 8 фоиздан зиёд кўтарилиб, бир баррель учун 75 долларга етди.
Теҳрон Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларни ёки АҚШ ва унинг Саудия Арабистони ҳамда БАА каби иттифоқчиларининг стратегик инфратузилмасини нишонга олиши мумкин. Бунга нефть ва газ конлари ҳамда портлар киради.
Бироқ Теҳрон нишонга олиши мумкин бўлган энг таъсирчан нуқта Эрон ва Уммон ўртасидаги тор кема йўли - Ҳормуз бўғозидир. Дунёдаги умумий нефть истеъмолининг тахминан бешдан бир қисми ёки кунига тахминан 20 миллион баррель нефть, конденсат ва ёқилғи шу бўғоз орқали ўтади.
Агар бу сценарий амалга ошса, нефть нархи кескин кўтарилиши, эҳтимол уч хонали рақамга етиши мумкин. Чунки ОПЕК аъзолари - Саудия Арабистони, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт ва Ироқ ўз хом нефтининг асосий қисмини ушбу бўғоз орқали, асосан Осиёга экспорт қилади.
Тўғри, Эроннинг бундай қадами катта эҳтимол билан АҚШ ва унинг минтақавий иттифоқчиларининг жавобини келтириб чиқаради, бу эса можарони кескинлаштириб, Эроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштиради. Аммо бурчакка қисилган Теҳрон энди бўғоздаги ҳужумни тўхтатувчи омил сифатида кўриши мумкин.
У кичик тезюрар қайиқлардан фойдаланиб, бу тор кема йўлидан ўтаётган танкерлар ва бошқа кемаларни тўхтатиб қўйиши ёки эгаллаб олиши мумкин. Сўнгги йилларда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бу ҳудудда бир нечта Ғарб танкерларини, жумладан, 2024 йил июлида Британия байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олганди.
Саудия Арабистони ва БАА илгари Ҳормуз бўғозини четлаб ўтиш йўлларини топишга, жумладан, кўпроқ нефть қувурларини қуришга ҳаракат қилган. Дунёдаги энг йирик нефть экспортчиси бўлган Саудия Арабистони ўзининг хом нефтининг бир қисмини шарқдаги Абқайқ нефть конидан ғарбдаги Қизил денгиздаги Янбу порт шаҳрига борадиган Қизил денгиз қувури орқали жўнатади.
Saudi Aramco томонидан бошқариладиган қувурнинг ўтказувчанлик қобилияти кунига 5 миллион баррелни ташкил этади ва 2019 йилда уни вақтинча яна кунига 2 миллион баррелга оширишга эришди. Бу қувур асосан "Aramcо"нинг ғарбий нефтни қайта ишлаш заводларига етказиб бериш учун ишлатилади.
Kpler таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Саудия Арабистони 2024 йилда ғарбий соҳилдаги портларидан кунига 1,5 миллион баррель нефть, жумладан, кунига 839 минг баррель хом нефть экспорт қилган.
Апрель ойида суткасига 3,3 млн баррель хом нефть қазиб олган БАА ҳам ўзининг қуруқликдаги нефть конларини Ҳормуз бўғозининг шарқида жойлашган Фужайра нефть терминали билан боғлайдиган, қуввати суткасига 1,5 млн баррель бўлган қувурга эга.
Бироқ ҳатто ғарбий йўналиш ҳам Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийлар ҳужумига учраши мумкин, улар сўнгги йилларда Сувайш канали орқали кема қатновини жиддий равишда издан чиқарган.
Форс кўрфазида фақат қирғоқ чизиғига эга бўлган Ироқ ва Қувайт учун Ҳормуз бўғозидан нефтни олиб чиқиш янада қийинроқ бўлади.
Бироқ, хом нефть нархини ушлаб туриши мумкин бўлган омил шундаки, Яқин Шарқдаги кескинликнинг кучайиши глобал нефть таъминотининг мўл-кўллиги даврида содир бўлмоқда. АҚШ, Бразилия, Канада, Аргентина ва ОПЕКга аъзо бўлмаган бошқа мамлакатларда қазиб олишнинг ўсиши сўнгги йилларда Яқин Шарқнинг жаҳон бозоридаги улушини камайтирди. Бу таъминотдаги ҳар қандай узилишларни тўлиқ қопламаса-да, юмшатишга ёрдам бериши мумкин.
🌟@nurbekalimov
“Янги Ўзбекистон” университети президенти Волфганг А.Ҳеррманн ҳақида
Мюнхен техника университети (ТУМ) бугунги кунда Германияда 1 ўринда, дунёда эса 26 ўринда туради. 1868 йилда асос солинган бу олийгоҳни Волфганг А. Ҳеррманн 24 йил давомида бошқарган.
Бугун Германия ҳаёти блоги асосчиси Мюнхен техника университетидан тайёрлаган видеосини эълон қилди. Унда Ҳерманн ҳозирда “Янги Ўзбекистон” университети президенти эканини айтган.
Ҳеррманн ТУМ университетида фаолиятини бошлаганидан бери уни янада мустақил бўлишини таъминлай олган.
Жумладан, университет бошқарув тизимини ўзгартирди, илк маротаба конституция ва бошқарув кенгашини таъсис этди. Бу тажриба эса кейинчалик бошқа олийгоҳларга ҳам татбиқ этилган.
Бундан ташқари, профессор ўқитувчилар сонини кўпайтирди. Европанинг энг кучли университетлари билан “EuroTech Universities” консорциумига кириб, Брюсселда ваколатхона очди. Унинг даврида талабалар сони – 18,000 дан 32,500 га ўсди. Шундан 30–40% чет эллик бўлди.
Ҳеррманн кучли бошқарувчи эканини рақамлар айтиб турибди. У “Янги Ўзбекистон”ни ҳам дунёдаги топ-100 университетлар қаторига олиб чиқара олади.
Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддият давом этмоқда.
Кеча уйқуга ётишимдан олдин тунда нима бўлишини эртага биламиз дегандим. Так вот, ўша эрта келди ва биз билдик.
Исроил тажовузига жавобан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси "Содиқ ваъда 3" операцияси доирасида яҳудий давлати томон яна 70 та баллистик ракета ва ўнлаб камикадзе дронларини йўллади. Уларнинг аксариятини ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бартараф этишга эришди, қолганлари ҳаво мудофаасини ёриб ўтди. Ракеталар қирғоқбўйи порт инфратузилмаси ва Хайфа шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берди.
ИИҚК нинг таъкидлашича, бу завод Исроил самолётлари учун ёқилғи ишлаб чиқарган. Шунингдек, илмий-тадқиқот маркази ва бир нечта ҳарбий объектлар ҳам зарбага учради. Бундан ташқари, Тел-Авив шаҳри ва унинг атрофидаги турар-жой бинолари ҳам зарар кўрди. Ҳужум оқибатида Исроилда ўн киши ҳалок бўлди, икки юздан ортиқ киши жароҳат олди.
Исроилга қарши зарбаларга Яман қуролли кучлари ҳам қўшилди. Фаластин ва Эронни қўллаб-қувватлаш мақсадида Яман ҳарбийлари яҳудий давлати томон "Palestine 2" номли бир нечта гипертовушли баллистик ракеталарни учиришди. Операция ИИҚК билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, ракеталар учирилиши Исроилнинг Яман Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Муҳаммад Абдул Карим Ал-Гаммарийга қилинган муваффақиятсиз суиқасдидан сўнг содир бўлди.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари, ўз навбатида, ҳарбий қисмлар, мудофаа вазирлиги биноси, ядровий дастур объектлари, бир нечта нефтни қайта ишлаш заводлари, "Жанубий Парс" газ кони, қурол-яроғ омборлари, баллистик ракеталарни учириш қурилмалари ва бошқа нишонларга зарба берди.
Ҳужумларнинг бир қисми яна турар-жой биналарига ҳам йўналтирилди. Уч кун ичида Исроил тажовузи натижасида Эронда 215 киши ҳалок бўлди, 700 дан ортиқ киши жароҳат олди. Америка оммавий ахборот воситалари Оқ уйдаги манбаларига таяниб, Исроил АҚШдан Эроннинг ядровий дастурини йўқ қилиш учун урушга қўшилишни сўраб бир неча бор мурожаат қилганини хабар қилди.
Шу орада номаълум шахслар Ироқдаги АҚШ Қуролли кучларининг "Айн Ал-Асад" ҳарбий базаси томон бир нечта камикадзе дронларини йўллади. Таҳдидлар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан бартараф этилди. Зарбалар учун ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Шундан сўнг Доналд Трамп ижтимоий тармоқда хабар жойлади. Унда у, агар Теҳрон Америка объектларига ҳужум қилса, АҚШ Эронга қарши кампанияга қўшилишини маълум қилди.
🌟@nurbekalimov
Бир тухумли эгизаклар — бу битта уруғланган тухум ҳужайранинг икки қисмга бўлиниши натижасида ҳосил бўлган эгизаклардир. Улар генетик жиҳатдан деярли 100% бир хил бўлишади, шунинг учун ташқи кўринишлари ва биологик хусусиятлари жуда ўхшаш бўлади. Бироқ, ҳар қанча ўхшаш бўлишмасин, уларнинг феъл-атвори, қизиқишлари ва ҳаётдаги танловлари ҳар хил бўлиши мумкин. Чунки ҳар бир инсоннинг шахсияти фақат генлар билан эмас, балки яшаш муҳити ва тажрибалари билан ҳам шаклланади.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/4g_RofmAeq8?si=WQb0F6cGUdLA2tkM
Исроил ва Эрон ўзаро зарба алмашди
Кеча тунда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан "Содиқ ваъда 3" операцияси доирасида яҳудий давлати томон икки юзга яқин баллистик ракета учирилди. Уларнинг аксариятини ракетага қарши мудофаа тизимлари, жумладан АҚШнинг THAAD тизими йўқ қилишга эришди. Ўнта ракета ҳаво мудофаасини ёриб ўтиб, ҳарбий объектлар, турар-жой бинолари ва бошқа иншоотларга зарба берди. Ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, олтмишдан ортиқ одам жароҳатланди.
Бунга жавобан Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирғоқбўйи порт ва энергетика инфратузилмалари, аэропортлар, радиолокация станциялари, ҳарбий қисмлар, қурол-яроғ омборлари, баллистик ракеталарни учириш қурилмалари ва уранни бойитиш заводларига зарба берди. Зарбаларнинг бир қисми турар-жой биноларига ҳам тўғри келди. Расмий маълумотларга кўра, бир сутка ичида Исроил ҳужуми туфайли Эронда саксон киши ҳалок бўлди, юзлаб одам жароҳат олди.
Иккала томон ҳам вазиятни янада кескинлашувига таййёр эканлигини намойиш этишмоқда. Исроилнинг таъкидлашича, операция "Эрон ядро таҳдиди" бутунлай бартараф этилмагунча давом этади. Эрон эса, агар яҳудий давлати ва унинг иттифоқчилари тўғридан-тўғри можарога аралашса, уларга зарба беришни давом эттиришини ваъда қилмоқда.
Бугун тунда нима бўлишини эрталаб биламиз, чунки мен уже ухлаб ётибман ва пост вақтга қўйилган.
🌟@nurbekalimov
Қадаҳ уриштириш одати қандай пайдо бўлган?
Бугун байрам, туғилган кунларда ёки оддий дўстона учрашувларда бокалларимизни уриштириб қўйишимиз одатий ҳол. Лекин бу одат замонавийлик эмас, балки юзлаб йиллар илгари хавфсизлик мақсадида пайдо бўлган антиқа маросим эканига ишонасизми?
Қадимги даврларда, айниқса, антик юнон ва Рим даврида, меҳмонхонга борилганда вино барчага умумий идишдан қуйиларди. Уни биринчи бўлиб мезбон ичиб кўрарди — бу унинг меҳмонларни ишонтириш белгиси эди. Кейин эса бокаллар уриштирилар, шундай қилиб бокаллардаги вино бироз тўкилиб, бири-биррига аралашиб кетарди. Бунинг сабаби, агар кимнингдир бокалига заҳар солинган бўлса, бошқа одамларнинг бокалига ҳам ўша заҳардан ўтиши мумкин эди. Заҳар хавфи барчани қамраб олгач, заҳарлагувчи учун ҳам хатар туғиларди. Бу ўзига хос “коллектив хавфсизлик” чораси бўлган.
Бу одат асрлар давомида турли халқларда шаклланиб борди. Масалан, брудершафт ичиш ҳам хавфсизликка оид анъананинг бир кўриниши. У ўрта асрларда пайдо бўлиб, икки киши бир-бирининг бокалидан ичиб, ўзаро дўстлик, ишонч ва душманлик йўқлигини кўрсатиш учун бажарилган. Кейинчалик бу анъана икки одамнинг “сен” деб мурожаат қилиш босқичига ўтиши, ҳатто муҳаббат ифодаси сифатида ўпиш билан якунланиши ҳам мумкин бўлган.
Қизиғи шундаки, “брудершафт” сўзи немисчадан олинган бўлса-да, замонавий Германияда бу анъанани “Dutz trinken” деб аташади.
🌟@nurbekalimov
Эрон ва Исроил муносабатлари: тарих, зиддият ва истиқболлар
Эрон ва Исроил яқин Шарқдаги узоқ ва мураккаб муносабатлар тарихига эга бўлган икки нуфузли давлатдир. Бир томондан, Эрон Туркиядан кейин Исроилни иккинчи бўлиб тан олган исломий давлат бўлса, бошқа томондан, 1979 йилда Эронда Ислом инқилоби рўй берганидан кейин азалий рақибга айланишди. Ўшандан бери улар минтақада ўз манфаатлари ва таъсири учун сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий кураш олиб боришмоқда. Бугун шу ҳақида👇
https://youtu.be/_Khxz-4ZL7w?si=V8rsFtUNVwVgMzqK
The Jerusalem Post нашрига кўра, Исроил АҚШни Эронга қарши давом этаётган зарбаларга қўшилишга ундамоқда
АҚШ давлат котиби Марко Рубио зарбалар бошланганидан сўнг улар АҚШ билан "тўлиқ мувофиқлаштирилиб" амалга оширилганини айтган бўлса-да, улар АҚШнинг бевосита иштироки ёки ёрдамисиз ўтказилган.
Бироқ, Исроил АҚШ маъмуриятини Эроннинг ядровий объектлари ва ҳарбий нишонларига қарши давом этаётган операцияларига қўшилишга ишонтиришга уринмоқда. Бу ҳақда жума куни Исроилнинг The Jerusalem Post нашри манбалари хабар берди.
Жума куни саҳарлаб Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга, жумладан Натанздаги ядровий объектга бир неча тўлқин ҳужум уюштирди. Натижада ИИҚК раҳбарлари ва нуфузли Эрон ҳарбийлари, шунингдек Эроннинг ядро қуролини яратиш дастури билан шуғулланган олимлар каби муҳим нишонлар йўқ қилинди.
"Қўзғалаётган шер" деб номланган бу операция ҳали ҳам давом этмоқда ва хавфсизлик хизмати ходимларининг тахминларига кўра, улар бир неча кун ёки ҳафта давом этиши мумкин.
Президент Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида зарбаларга изоҳ бериб, шундай деди: "Мен Эронга битим тузиш учун имконият устига имконият бердим. Мен уларга энг қатъий тарзда: Шунчаки буни қилинг, дедим, лекин улар қанчалик уринишмасин, қанчалик яқин бўлишмасин, буни уддалай олишмади,".
Эрон ўзининг ядровий объектлари яқинида уюштирилган ҳужумлар натижасида чекланган зарар кўрганини тасдиқлади. Бу ҳақда бугун ярим расмий ISNA ахборот агентлиги мамлакатнинг атом энергияси ташкилоти вакилига таяниб хабар берди.
"Фордодаги уранни бойитиш объектининг айрим қисмлари чекланган миқдорда зарар кўрди. Биз аллақачон асбоб-ускуналар ва материалларнинг катта қисмини кўчириб улгурдик. Ҳеч қандай жиддий зарар кўрилмади ва ифлосланиш хавфи йўқ" деди атом энергияси бўйича давлат агентлиги вакили Беҳруз Камалванди.
Шу билан бирга, Исроил ҳужумидан сўнг Эроннинг Натанз шаҳридаги ядровий иншоот ичида радиоактив ифлосланиш қайд этилгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош котиби Рафаэл Гросси маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, "Натанздаги объектдан ташқаридаги радиация даражаси ўзгаришсиз қолган. Объект ичидаги радиоактив ифлосланиш тури, асосан альфа-зарралар, тегишли ҳимоя чоралари ёрдамида назорат қилиниши мумкин"
🌟@nurbekalimov
Фашизм илм ва эркин фикрга қарши олов ёққан тун
1933 йил 10 май куни Берлинда шунчаки китоблар ёқилмаганди. Бу куни илм, эркин фикр ва инсон ақлининг эркин ҳаракатига қарши олов ёқилди. Университет талабалари, профессорлар, давлат расмийлари ва фашистик партия фаоллари томошабоп бир маросимдек, минглаб китобларни майдонга олиб чиқишади ва жонли мусиқалар, шеърлар ҳамда “герман руҳини тозалаш” даъватлари остида уларни ёқишади.
Бу китоблар тасодифан танланмаганди. Улар жамиятни ўйлашга, шубҳа қилишга, ҳақиқатни излашга ундаган муаллифларнинг асарлари эди. Фрейд, Эйнштейн, Томас Манн, Эрих Мария Ремарк, Карл Маркс, Генрих Гейне ва бошқаларнинг китоблари йўқ қилинади. Бу муаллифлар турли миллат, турли динга мансуб, турлича фикрлайдиган инсонлар эди. Улардаги биргина умумийлик нацизмга қарши фикр ва сўз эди.
Нацистлар учун қалам ҳам хавфли эди. Улар қўрққан нарса айнан инсон онги, унинг мустақил ўйлай олиши, ўзбошимча савол бериши, ҳақиқатни фақат ҳукумат эмас, илмдан излаши эди. Шунинг учун ёзувчилар, шоирлар, олимлар биринчи бўлиб нишонга олинади.
Берлиндаги китоб ёқиш шунчаки бир кеча эмас, балки келажакда одамлар ёқилишининг бошланиши эди. Бу маънавий курашда илк қурбонлар қоғозда ëзилган сатрлар бўлди. Кўп ўтмай, инсонлар ҳам шундай оловларга ташланади. Генрих Гейне бундан бир аср аввал ёзганди: “Китоблар ёқиладиган жойда, охир-оқибат одамлар ҳам ёқилади”. Нацизм унинг бу сўзларини ҳам амалга оширди.
Бугун Бебельплацдаги шиша панелдан ер остига қарасангиз, бўш кутубхона жавонлари кўринади. Бу нацизмнинг илм ва эркинликка қарши қилган жиноятини унутиб қўймаслик учун қурилган ёдгорликдир.
🌟@nurbekalimov
Меҳр ахборот агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг "Содиқ ваъда-3" операцияси ҳақидаги иккинчи ёзма баёнотини эълон қилди.
Баёнотда таъкидланишича, Эронга ҳужум бошланган Исроил ҳарбий базалари, ҳарбий техника ишлаб чиқарадиган саноат марказлари ва бошқа ҳарбий объектлар муваффақиятли йўқ қилинган.
Сунъий йўлдош тасвирлари ва қўлга киритилган разведка маълумотларига кўра, ўнлаб баллистик ракеталар стратегик нишонларга зарба берган. Айтилишича, Исроил гарчи ракета ҳужумларининг олдини олишга уринган бўлса-да, уларнинг шиддатли тўлқинларига қарши тура олмаган.
Бугун эрталаб Исроил мудофаа армияси ҳам Эроннинг ғарбидаги Асадобод ҳудудига ҳужум қилди. Тахминларга кўра, бу ҳудудда Исроилга қарши ўқ узиш учун фойдаланилган баллистик ракеталарнинг учириш қурилмалари жойлашган эди. (видеода)
Ҳар икки томон хужумларни тўхтатгани йўқ.
🌟@nurbekalimov
Mehr агентлиги Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Эрон ҳудудида уриб туширилган F-35 қирувчи самолётининг илк суратларини эълон қилди. Эрон армияси бундай қирувчи самолётлардан иккитасини йўқ қилганини маълум қилди.
🌟@nurbekalimov
Шоҳона дастурхон ёхуд лорд-протекторнинг тухумли нонуштаси ҳақида
Англияда монархия қайта тикланганидан сўнг (1660 йил), Стюартлар сулоласи Оливер Кромвелл ва унинг республикачи қарашларини ҳар томонлама танқид қилишга киришади. Улар ҳатто Кромвеллнинг рафиқаси Элизабет ёзиб қолдирган ошхона дафтарларини китоб қилиб тарқатишади. Бу китобда Кромвелл қандай овқатлар егани ҳақида батафсил ёзилганди.
Лекин у ерда тасвирланган таомлар — қизартирилган нон бўлаги, қайнатилган тухум, пирогларга қарасангиз, ҳеч қандай давлат арбобининг зўр дастурхонидек кўринмайди. Китоб муаллифи Кромвеллни очкўзликда айблаш ўрнига, унинг таъби жуда оддий кўринишда бўлганини таъкидлайди. Кромвелл ҳаёти давомида жисмонан соғлом, камтар ва меҳнаткаш бўлган, чунки у камтарона ҳаёт тарзини олиб борган ва кўп вақтини ҳарбий юришларда ўтказган.
Аслида эса ҳақиқий «шоҳона» овқатланиш нима эканини Генрих VIII кўрсатиб берган. У мевалар ва сабзавотларни ёқтирмаган, асосан гўштга бой таомлар истеъмол қилган: форел балиғи, пиёз билан тўлдирилган гўшт, қуёшда тобланган бекон, творогли қават-қават пирожнилар. Қироллик нонуштасига гўштли овқат, пирог ва хамиртурушли нон, бунга қўшимча равишда пиво қўшиларди. Тушлик пайтида эса ўнлаб таомлар столда алмашиб турган.
Натижада, Генрих VIII ҳаёти охирида 137 сантиметрлик бел ўлчамига етиб, диабет, буйрак ва ҳазм муаммолари билан курашган. Энг оддий иш — отга чиқиш учун ҳам унга ёрдам керак бўлган. Кромвелл эса, оддий овқатлар билан қаноат қилиб, жисмонан бақувват ҳолда ҳаётини якунлаган.
Қиссадан ҳисса, овқатланиш — нафақат таъб, балки инсоннинг ҳаёт тарзи ва соғлиғини ҳам белгилаб беради.
Диетага қайтиб, 8 кг озганимни бу каналда қандай мақтанишни билммай, шуни ўйлаб топдим😁
🌟@nurbekalimov
Ироқ: Эхтимолий Хаос
BSSI таҳлили:
Таҳлилчилар Эрондаги оятуллоҳлар режими Исроил билан уруш натижасида жиддий заифлашишига шубҳа қилишмаяпти (гарчи унинг қулаши ҳақида гапиришга ҳали эрта бўлса-да). Яқин Шарқда доим бўлганидек, бундай заифлашув муқаррар равишда прокси-тузилмаларнинг янада мустақиллашувига олиб келади.
Ливандаги Ҳизбуллоҳ урушнинг биринчи кунидаёқ Эронга берилган зарба учун Исроилдан қасос олмаслигини эълон қилди ва ҳозирча ўша позициясида турибди. Аммо Эроннинг энг йирик прокси-тузилмаси — Ироқ прокси-давлатида нима содир бўлиши мумкинлигини таҳлил қилиш қизиқарли кўринади.
Расман мустақил бўлиб қолган Ироқ амалда Эрон вилоятига айлантирилган, аммо Ироқнинг ўзида аҳолининг аксарияти ва элита бу ҳолатдан норози.
Ироқ аҳолисининг тахминий этно-конфессионал таркиби:
65% - араб-шиалар (ҳозирда ҳукмрон).
19% - сунний курдлар (амалда мустақил Курдистон ғояси атрофида бирлашган).
15% - сунний араблар (Саддам бошлиқ 2003 йилгача ҳукмрон каста).
Қолган этник-диний озчиликлар 1% дан кам.
Ҳозирнинг ўзидаёқ Ироқ амалда ярим парчаланган давлат бўлиб, у қуйидагилардан иборат:
- Туркияга йўналтирилган де-факто мустақил Курдистон;
- 2003 йилдан кейин чекинган ва қайта тузилган Саддам-Баасист тузилмалари, ИШИД ва бошқалардан иборат сунний "ўлим учбурчаги";
- ўзаро душман бўлган шиа қабилалари бирлашмаси.
АҚШ ва Эрон ҳукмрон шиа кланларига тўғридан-тўғри таъсир ўтказиб, уларнинг ўзаро низоларга тушишига, курдлар ва суннийлар геноцидини амалга оширишларига йўл қўймаяпти.
Ироқда Эрон таъсирининг заифлашуви ёки тўхташи нималарга олиб келиши мумкин?
1. Катта эҳтимол билан ҳозирча бостириб турилган шимолий ва жанубий шиалар ўртасида қарама-қаршилик алангаланади. Оятуллоҳ Муқтадо ас-Садр (жанублик) Ироқдаги барча сайловларда доимо ғалаба қозонади, аммо шимолий Бағдод гуруҳи турли баҳоналар билан уни ҳокимиятга яқинлаштирмайди. Сабаб? У Ироқнинг асосий душманлари Эрон ва АҚШ эканини очиқ айтмоқда. Ҳозир ҳам жанубликларнинг сабр косаси тўладиган пайт келиши мумкин. Уларнинг қуроллари эса тўлақонли уруш учун етарли.
2. Ағдариб ташланган ва таҳқирланган Ироқнинг сунний озчилиги шиалар террорига қаршилик кўрсатишда ИШИДга айланиб кетди. ИШИД бошқа барча сунний қуролли гуруҳларни кетма-кет йўқ қилди ва ўзи "халқаро" ҳаракат даражасига етди. Ироқда давлат ҳокимиятининг заифлашиши (унинг остидан Эрон таянчи олиб ташланганидан кейин) "суннийлар учбурчаги" устидан назоратнинг йўқолишига ва ИШИДнинг фаоллашишига олиб келади. Бу вазиятда (минтақавий хавфсизликни таъминлаш учун) Ғарбий Ироққа турк қўшинлари ва, эҳтимол, ҳатто Сурия қўшинларини киритилиш эҳтимоли мавжуд, чунки Сурия ўзининг шарқий чегаралари хавфсизлигидан ва ўз ҳудудида ИШИДнинг қайта тикланишига йўл қўймасликдан бевосита манфаатдор.
3. Ироқ Курдистони ўзининг мустақиллиги ва ҳудудини кенгайтиришга қаратилган секин, аммо қатъий ҳаракатини давом эттиради. Ҳозир у 3 та вилоятдан иборат, аммо яна 3 тасига, жумладан, Киркук - "курд Қуддуси"га тўғридан-тўғри даъво қилмоқда.
Умумий хулоса:
Эронда оятуллоҳлар режимининг заифлашиши муқаррар равишда Бағдоддаги эронпараст ҳокимиятни заифлаштиради ва бутун мамлакатдаги вазиятни ёмонлаштиради, бу эса мамлакатни ҳамма ҳаммага қарши урушига олиб келиши мумкин.
🌟@nurbekalimov
Севастополдаги ўлат карантинига қарши исён ҳақида
1830 йилда Севастополда ҳали ҳеч қандай эпидемия кузатилмаган пайтда, ҳокимиятлар эҳтиёт чораси сифатида қаттиқ карантин жорий қиладилар. Барча шубҳали шахслар 2–3 ҳафтага изоляция қилиниши керак эди. Бу қарор аҳоли орасида ишончсизлик ва хавотир уйғотади: шаҳарда юришга қўрққан деҳқонлар озиқ-овқат келтирмай қўйишади, мансабдорлар эса сифатсиз маҳсулотларни қиммат нархларда сотиб, халқни очарчиликка дучор қиладилар. Шаҳарда ўлим ҳолатлари кўпаяди.
Энг оғир аҳвол Корабельная слободасида кузатилади. Бу ерда карантин узайтирилиб, аҳолидан уйларини вақтинча тарк этиш талаб қилинади. Камбағал аҳоли ва денгизчилар бунга рози бўлишмайди. Уларни нафақадаги ҳарбийлар, дезертирлар ва бошқа норози кишилар қўллаб-қувватлайди. Қаршилик гуруҳлари тузилиб, улар жанг қилишни ўргана бошлайдилар ва губернатор буйруқларига итоат қилмасликка қарор қилишади.
3 июнь куни исёнчилар губернатор уйига юриш бошлайдилар. Қаршиликлар натижасида кечқурун губернатор ҳалок бўлади. Шаҳар исёнчилар қўлига ўтади, айрим аскарлар ҳам уларга қўшилишади. Аҳоли амалдорларни тутиб, улардан “шаҳарда чума (ўлат) йўқ” деган ёзма тасдиқ талаб қилади.
4 июнь куни вақтинча губернатор вазифасини бажараётган Турчанинов карантинни бекор қилади. Бу хабар шаҳарда катта шодлик билан кутиб олинади — ҳатто аҳоли зиёрат тарзида кўчаларни айланади.
Лекин 7 июнь куни шаҳарга генерал Тимофеев бошчилигидаши подшо қўшинлари кириб келади. Адмирал Грейг фақат исён раҳнамолари ва қотиллар жазоланишини ваъда қилади. Натижада 7 киши қатл этилиб, мингдан ортиқ одам каторгага юборилади, яна 4 минг киши Севастополдан бадарға қилинади.
Бу воқеа нафақат вабодан, балки одамларни ҳокимиятга бўлган ишончдан ҳам маҳрум этади. Вазир Закревский бутун Россия бўйлаб карантинлар жорий этади, мамлакат иқтисодий ҳаёти издан чиқади, лекин эпидемияларни тўхтата олмайди.
Худди шунга ўхшаш воқеилик 19 асрда Тошкентда ҳам бўлган эди. Бу ҳақида Ютюбда батафсил видео қилганмиз. Кўрворишли ери.
🌟@nurbekalimov
Нетаняҳу ИИҚК разведка бошлиғи Муҳаммад Козимийнинг йўқ қилинганини тасдиқлади
Теҳронда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бошлиғи ва унинг ўринбосари ўлдирилди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Fox News каналига берган интервьюсида маълум қилди.
"Эрон режими ҳозирда жуда заиф аҳволда. Биз яқиндагина Теҳронда ИИҚК разведка бошлиғи ва унинг ўринбосарини йўқ қилдик," деди у.
🌟@nurbekalimov
Наполеон тақдирини ўзгартирган Маренго жанги ҳақида
225 йил аввал, айнан шу куни Наполеон Бонапарт Франция бошқарувга келганидан кейинги биринчи катта синовдан ўтади. У энди оддий генерал эмас, балки давлат раҳбари эди ва жанг майдонидаги ҳар бир қарор унинг бутун келажагини ҳал қилиши мумкин эди.
Ҳозирги Италия ҳудудида жойлашган кичик Маренго қишлоғи яқинида австриялик генерал Мелас 30 минглик армияси билан Наполеоннинг резерв армиясига тўсатдан ҳужум қилади.
Француз қўшинлари тармоқланган, кам сонли ва жангга тайёр эмасди. Австрия армияси катта устунликка эга бўлиб, французлар аввалига шиддат билан чекинишга мажбур бўлишади. Жанг тугаш арафасида, Наполеоннинг ўзи ҳам орқага чекиниш буйруғини берганди.
Лекин соат учлар атрофида, кутилмаганда, жасур генерал Дезе ўз дивизияси билан майдонга етиб келади. У: «Бу жангни биз ютқаздик, лекин бугун яна бир жангда ғалаба қозониш учун вақт бор!» — дейди ва ҳужумга ўтади.
Французлар аянчли ҳолда бўлишса ҳам, Дезенинг отлиқ ва пиёда аскарлари шиддат билан олға юриш қилади. Айнан шу лаҳзада генерал Келлерманнинг отлиқлари австрияликларнинг сафларини ёриб ўтади ва уларнинг тартибини бузади.
Генерал Дезенинг ўзи жангда ҳалок бўлади, лекин унинг ташаббуси бутун жангнинг оқибатини ўзгартиради. Французлар ғалаба қозонади. Австрия армияси орқага чекинади, кўплаб аскарлари ҳалок бўлади ёки асирга олинади. Бу Бонапарт учун фақат ҳарбий эмас, балки сиёсий ғалаба ҳам эди. Энди Францияда уни тўхтата оладиган куч қолмаганди.
Наполеон ва унинг ҳаёт йўли ҳақида Ютюбда ролигимиз бор, Исроил-Эрон мониторингидан чарчаган қалблар учун нимадир янги нарса. Кўрворадиган ери хуллас.
🌟@nurbekalimov
Исроил ядро қуролига эгами?
Расмий равишда Исроил ўзида ядро қуроли борлигини ҳеч қачон тасдиқламаган ёки инкор этмаган, аммо баъзи экспертларнинг фикрига кўра, у 1960 йилларнинг охири - 1970 йилларнинг бошидан бери бу қуролга эга. Исроил Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани ҳам имзоламаган.
Исроил тўлиқ стратегик ядровий триадага эга, яъни унда АҚШ, Россия ва Хитой сингари учта табиий муҳитда ядро қуролини етказиб бериш воситалари бор. Бир қатор баҳоларга кўра, Исроил дунёдаги ядровий каллаклар сони бўйича олтинчи ядровий давлат ҳисобланади. Америка олимлари федерацияси маълумотларига кўра, 2022 йил март ойи ҳолатига кўра, Исроил 90 та жанговар ядровий каллакка эга.
Россия ташқи разведка хизматининг маълумотларига кўра, Исроил 1970-1980 йилларда 20 тагача ядровий заряд, 1993 йилга келиб эса 100 дан 200 гача ядровий заряд ишлаб чиқарган бўлиши мумкин. Турли баҳоларга кўра, 2006 йилда Исроил арсеналида 200 га яқин ядро заряди бўлган. Жумладан, АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картернинг 2008 йил май ойида билдирган фикрига кўра, уларнинг сони "150 ёки ундан ортиқ".
Ядровий каллаклар Исроилнинг "Ierixon" ракеталари билан жиҳозлангани тахмин қилинади. Ядровий бомбалар ва ядровий каллакли ракеталарни етказиб бериш учун F-15 ва F-16 самолётларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
2013 йил сентябрь ойи бошида Британиянинг "Bulletin Of The Atomic Research" нашрида чоп этилган ядро қуролларини тарқатиш бўйича икки экспертнинг (Ҳанс М. Кристенсен ва Роберт С. Норрис) мақоласида айтилишича, Исроил ихтиёрида 80 га яқин ядровий заряд мавжуд бўлиб, у 115 дан 190 гача жанговар каллак ишлаб чиқариш учун зарур бўлган парчаланадиган материалларга эга. Мақола муаллифларининг фикрича, 1967 йилдан 2004 йилгача Исроил ҳар йили 2-3 та ядровий заряд ишлаб чиқарган. Қиёмат куни уруши бошлангунга қадар (1973) Исроил ихтиёрида 15 та ядро каллаги бор эди, Ливанга бостириб кириш пайтида (1982) 35 та, Ироқ уруши бошлангунга қадар 56 та, 2003 йилга келиб 78 та, 2004 йилда эса ядровий зарядлар ишлаб чиқариш тўхтатилган.
Шу ўринда Мордехай Вануну кейси ҳақида ҳам ёзмоқчи эдим, аммо у энди бошқа ҳикоя.
🌟@nurbekalimov
Эрон ва Исроил раҳбарлари Пезешкиан ва Нетаняху ўзаро таҳдидлар билан алмашишди
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан Ироқ бош вазири Муҳаммад ас-Суданий билан телефон орқали суҳбатда, агар Исроил ислом республикаси ҳудудига ҳужум қилишни давом эттирса, Эрон янада кучлироқ жавоб беришини маълум қилди.
"Урушни биз бошламагандик, аммо куч билан жавоб бердик. Агар Исроил тажовузи яна такрорланса, уни янада оғир ва ҳалокатли жавоб кутмоқда. Ҳақиқатан тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни истайдиган ҳар қандай давлат Исроил тажовузига қаршилар сафига қўшилиши лозим."
У шунингдек, Исроил томонидан Теҳронга ҳужум қилишда Ироқ ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг олдини олишга чақирди.
Нетаняху эса Бат-Ямдаги Эрон ҳужуми жойига ташриф буюриб, баёнот берди:
"Биз шафқатсиз душман билан тўқнашиб, ҳаёт-мамот жанги олиб бормоқдамиз. Аскарларимиз ва учувчиларимиз Эрон осмонида мардлик билан ҳаракат қилмоқда. Бу - қутқарув урушидир. Биз уларга бир зарба билан жавоб берамиз ва ғалаба қозонамиз."
▪️Исроил бош вазири Эрон тинч аҳоли, аёллар ва болаларни ўлдирганлик учун жуда оғир жазо олишини ваъда қилди.
▪️У Исроил ўзининг ҳарбий мақсадларига эришиши ва Эрондан келаётган ядровий таҳдидни бартараф этишини таъкидлади.
Кўриб турганимиздек ҳар икки тараф уруш ботқоғига янада чуқурроқ ботишга рози. Бугун "Эрон сулҳ сўрабди" деган хабарлар тарқади, бу фейк.
🌟@nurbekalimov
Аннушка – Хорват уруши осмонидаги афсонавий самолёт
1991 йил. Хорватия мустақиллик учун курашаётган пайт. ЮНА ва серб кучлари Вуковарни қамалга олган. Қурол, дори-дармон, озуқа етишмайди. Шу вазиятда эски, лекин ишончли Ан-2 Хорватиянинг асосий умидларидан бирига айланади.
Осиека шахридан учган бу қўнғир оч рангли биплан нафақат гуманитар ёрдам етказар, балки импровизация қилинган бомба – портловчи газ баллонларини душман позицияларига ташларди. Ишонарсиз кўриниши мумкин, лекин аниқ ҳужжатлар шуни тасдиқлайди. Ҳарбий учоқлар уни тута олмасди – Ан-2 жуда секин учар, шовқинсиз, шу боис радиолокаторларда ҳам ноаниқ акс этарди. Бу уни “шоҳона парвоз қилувчи эски самолёт” сифатида машҳур қилади.
Натижада Жанубий Сербиядан махсус зенит-ракеталар полки олиб келинади. Улар замонавий KUB-M (SA-6) мажмуалари билан қуролланганди. 16 та ракета учирилади. Уларнинг баъзилари ҳатто Венгрия ҳудудига тушади. Ниҳоят 1991 йил 2 декабрь куни Оток яқинидаги осмонда Ан-2 уриб туширилади. Воқеа ҳалокатли бўлади. Командир Марко Живкович, иккинчи учувчи Мирко Вукушич ва икки десантчи – Анте Плазибат ҳамда Раде Грива ҳалок бўлади.
🌟@nurbekalimov
Будённовск воқеасига 30 йил бўлди
1995 йил 14 июнь куни Россия тарихидаги энг мудҳиш террорчилик ҳужумларидан бири рўй беради. Шамил Басаев бошчилигидаги қуролланган гуруҳ Ставрополь ўлкасининг Будённовск шаҳрига бостириб кириб, минглаб одамларни гаровга олади.
Бу пайтда Грозний шаҳрида Чечен уруши қизғин давом этаётганди. Басаев тўдаси ҳарбий юк машинаси ва милиция автомашинасида йўлга чиқиб, ўзини ҳалок бўлган аскарларни олиб кетаётган колонна деб кўрсатади. Ҳарбий постлардан пора билан ўтиб, Минеральные Воды аэропортига етиб боришни мақсад қилишади, лекин Будённовскка бурилишади.
Шаҳарга кириши биланоқ террористлар кўчадаги фуқароларга ўқ узишади, милиция ходимлари билан отишма бўлади ва йўлдан чиққан одамларни гаровга оладилар. Улар шаҳар касалхонасига кириб боришади ва уни ўз қароргоҳларига айлантиришади. Гаровга олинганлар сони 1600 нафардан ортади, уларнинг орасида беморлар, шифокорлар, ходимлар ва кўчадаги оддий одамлар ҳам бор эди.
Басаевнинг талаблари шундай эди: Чечен уруши тўхтатилиши ва оммавий ахборот воситалари орқали талаблари эълон қилиниши. Умумий ҳисобда 130 киши ҳалок бўлади, 400 дан зиёд одам тан жароҳати олади.
Бир ҳафта давомида касалхона атрофи қуршаб олинади. Россия махсус гуруҳлари (шу жумладан, “Альфа” ва “Вега”) штурм уюштиради, лекин у муваффақиятсиз тугайди. Террористлар гаровдагиларни тирик қалқон сифатида ишлатгани учун қурбонлар кўпайиши хавфи катта эди.
Охирида музокаралар бошланади. Россия Бош вазири Виктор Черномырдин шахсан Басаев билан суҳбатлашиб, террористларга Чеченистонга қайтиш учун транспорт берилишига рози бўлади. Улар бирга бир неча гаровдаги одамларни ҳам олиб кетишади, кейинчалик уларни озод қилишади.
🌟@nurbekalimov
“Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси кўпчилик ўйлагандай мажбурият юкламаяпти
Ушбу қонун лойиҳаси билан блогер, инфлюэнсер ва медиага оид бошқа тушунчалар қонунчиликка киритилмоқда.
Унда айтилган тақдимнома масаласида ҳам блогерлар тушунтиришлар олиши, керак бўлса судда ҳам ўз манфаатини ҳимоя қилиши мумкин.
Батафсил шу ерда:
https://youtu.be/CnTiUrToC0o?si=DanoDjTGxzos73L6
Яқин Шарқдаги Исроил-Эрон шахмат партиясининг биринчи раундида фарзиннинг тақдири партияни ҳал қилиб бергани ҳақида
Эронга Исроил ҳужумини олдини олиш учун зарур бўлган энг муҳим фигура бу канешна Ливаннинг шиа ташкилоти бўлмиш "Ҳизбуллоҳ" эди. Эрон ёрдами туфайли у минтақадаги энг қудратли армиялардан бирига айланганди. Ҳиизбуллоҳ бу минтақадаги "Хамас" ёки "Исломий жиход" ташкилотлари сингари ярим жангари ярим фуқаро ташкилотмас эди. Улар енгил ва оғир қуроллар, танклар, баллистик ракеталар и все такоели ҳақиқий профессионал армия эди.
Ҳизбуллоҳ ўз вақтида Исроилга 100 мингдан ортиқ ракета, шу жумладан, юқори аниқликдаги Эрон қурилмалари ва минглаб дронларни йўналтирган. Бу дронлар орасида Исроилга осонликча кириб, ҳарбий объектларга зарба берганлари ҳам бор эди.
Эронга ҳужум қилинган тақдирда, Ҳизбуллоҳ Исроилга орқадан ракета ва дронлар билан ҳужум қилиб, унинг иқтисодиётини ойлаб фалаж қилиши ва Исроил давлатининг икки фронтли арини уясига бошини тиқиб олган кал каби қулашига олиб келиши мумкин эди.
Ливанга қуруқлик орқали бостириб кириш хавфи туғилганда, исроилликларни у ерда "Ҳизбуллоҳ" партизанлари кутиб турарди. Улар жуда яхши тайёргарлик кўрган ва партизан уруши учун жуда қулай ҳудудда жойлашишганди.
Бироқ, Ҳизбуллоҳ Исроил билан ўтган йилги урушдан кейин заифлашиб қолди. Унинг партизан бўлинмалари Исроил қуруқликдаги кучларининг олдинга силжишини самарали тўхтата олган бўлса-да, унинг юқори раҳбарияти битта-битта биғиллатилинди. Пейжер ҳужуми пайтида минглаб жангчилари оғир яраланди, қурол-яроғ омборларининг бир қисми Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг зарбалари билан йўқ қилинди. Эрон эса бу пайтда қўл қовуштириб ўтирди. (балки дуо қилгандир улар учун)
Албатта, Ҳизбуллоҳ Эрон ва Ироқдан Сурия орқали, Башар Асаднинг дўстона эронпараст режими туфайли кўплаб ёрдам оларди. Бироқ, Эронни ўзи жанжални семичка чақиб кузатишни мақул кўрганди. Шу пайт ўртада Жўлоний сиймосида "Қора оққуш" пайдо бўлди ва Асад қулади. Натижада Ҳизбуллоҳ ўзининг Эрондан "грев" кептурадиган асосий йўлини йўқотди.
Кеча Ҳизбуллоҳ йиллар давомида ушбу ташкилотга миллиардлаб доллар сарфлаган Эронни ҳимоя қилиш вазифасини бажара олмаслиги маълум қилди. Ўз навбатида, Ҳизбуллоҳнинг заифлиги Нетаняхуга Эронга ҳужум қилиш имконини берди.
Фарзин пиёдани оламан деб уни қурбон қилиб юборган Шохдан ҳафа бўлди... Балки кейинги раундларда фигуралар қайтадан тузилиб, янги ўйинлар бошланар. Яшасак кўроврамиз.
🌟@nurbekalimov
Келажак учун қадам ташлаб, Eco Expo Central Asia 2025’га келинг!
Дўстларим, 19–21 июнь кунлари Тошкентдаги “CAEx Uzbekistan” мажмуасида Марказий Осиёдаги илк экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтаркан. Eco Expo Central Asia 2025 номли бу кўргазмани табиатга эҳтиёткорона муносабат, янги технологиялар ва “яшил” ечимларни бир жойда кўриш мумкин бўлган имкониятлар майдони десаям бўлади.
Кўргазмада Туркия, Япония, Германия, Корея каби 25 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этади. Иштирокчилар қайта тикланадиган энергия, чиқиндиларни қайта ишлаш, ҳаво ва сувни тозалаш, шаҳарлар учун “яшил” ечимлар каби лойиҳаларни тақдим этишади.
Бормоқчи бўлганларга кириш бепул, фақат рўйхатдан ўтвориш лозим ва лобуд: ecoexpo.uz
Кстати, кўргазмага меҳмон ва иштирокчиларни олиб бориш учун бепул автобуслар ҳам боракан. Қатнов жадвали: t.me/ecogovuz/46910
Шунча инновация ва экологик ғояларни бир ерда кўриш учун ажойиб имкониятмасми, менам бораман, так что қатордан қомей келиш билиб-билиб😎🌿
🌟@nurbekalimov
Исроил Исфаҳондаги атом электр станциясига зарба берди
Исфаҳондаги "Шаҳид Раисий" атом электр станцияси Исроилнинг Эронга ҳужумлари нишонига айланди. Ядро ёқилғисининг сизиб чиқиши қайд этилмади.
Эроннинг расмий IRNA ахборот агентлиги хабар беришича, Исфахон вилояти губернатори ўринбосари Акбар Солиҳий бу борада баёнот берган.
Солиҳийнинг таъкидлашича, Исфаҳондаги "Шаҳид Раисий" атом электр станциясига жума куни кечқурун Исроил томонидан ҳужум уюштирилган. Унинг сўзларига кўра, ҳужумдан сўнг воқеа жойига зудлик билан қутқарув гуруҳлари жўнатилган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Атом электр станциясида радиация сизиб чиқиши эҳтимоли ҳақида сўз юритган Солиҳий шундай деди: "Бу электр станцияда ташвишга сабаб бўладиган ҳеч қандай ифлосланиш йўқ."
🌟@nurbekalimov
Охирги сўм қолган бўлса, Zoomrad бор
📱Zoomrad мобил иловаси орқали эндиликда зарур маблағни олиш жуда осон.
✅Навбатларсиз ва ортиқча ҳужжатларсиз;
✅Тўлиқ онлайн, телефонингиз орқали;
✅Ҳар доим, ҳар жойда фойдаланиш мумкин.
- Фоиз: 26–30%;
- Муддат: 2 ойдан 48 ойгача.
📲 Иловани ҳозироқ юклаб олинг.
Реклама
Ҳозирги кунда клонлаш илм-фан соҳасида жадал ривожланаётган йўналишлардан биридир. Клонлаш — бу мавжуд организмнинг генетик нусхасини яратиш жараёни бўлиб, у асосан лаборатория шароитида амалга оширилади. Дастлабки катта муваффақият 1996 йилда Шотландияда “Долли” исмли қўйни клонлаш орқали эришилган эди. Шундан сўнг, турли давлатларда сичқон, сигир, от, ҳатто баъзи уй ҳайвонларини клонлаш тажрибалари олиб борилди.
Бугунги кунда клонлаш технологияси асосан тиббиёт ва ҳайвончиликда фойдаланилмоқда — ноёб генларни сақлаб қолиш, йўқолиб кетаётган ҳайвон турларини тиклаш ёки дори ишлаб чиқариш мақсадида. Инсонни клонлаш бўйича эса ахлоқий ва ҳуқуқий чекловлар мавжуд бўлиб, бу соҳада тажрибалар расмий равишда олиб борилмайди. Шунга қарамай, клонлаш технологияси биология ва тиббиётнинг энг истиқболли йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/4g_RofmAeq8?si=WQb0F6cGUdLA2tkM
Исроил Мудофаа вазирлиги "Тураётган шер" операцияси доирасида Эрон Қуролли кучларининг баллистик ракета учириш қурилмалари ва Khordad зенит-ракета комплексларини йўқ қилиш тасвирларини эълон қилди.
Моссадагентларидан иборат диверсантлар радар қурилмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва баллистик ракеталарни учириш қурилмаларига зарба беришда иштирок этган. Исроилликлар камикадзе-дронлар ва танкга қарши бошқариладиган ракеталардан фойдаланган.
Бундан ташқари, Исроил Қуролли кучлари Эрон Қуролли кучлари объектларига янги зарбалар бергани хабар қилинмоқда. Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, "Тураётган шер" операцияси икки ҳафтагача давом этиши мумкин.
Исроилга қарши жавоб зарбалари беришни маслаҳатлашиш учун штабга йиғилган Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ҳаво-космик кучлари қўмондонлари, бригада генерали Амир Али Ҳожизода, ИИҚК ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари қўмондони генерал Довуд Шайхиён ва бошқа бир қатор юқори мартабали ҳарбийлар ҳам Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлгани тасдиқланди.
🌟@nurbekalimov