Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Жангда жароҳат олмаган маршал
Франциянинг машҳур маршалларидан бири Андре Массена Наполеон даврининг энг йирик ҳарбий қўмондонларидан ҳисобланади. Унинг ҳаётидаги энг қизиқ жиҳатлардан бири шундаки, у ўнлаб қонли жангларда қатнашган, атрофидаги офицер ва аскарлар яраланса ҳам, ўзи бирор марта жангда жароҳат олмаган.
1809 йил ёзида Массена ўзининг ҳарбий истеъдодини тўла намоён қилади. Асперн ва Эсслингда Наполеоннинг фиаскоси давомида айнан Массена ўз қўшинлари билан жангда алоҳида жасорат кўрсатади. Ўндан ортиқ қишлоқлар бир неча бор қўлдан-қўлга ўтади, майдон ўликларга тўлиб кетади. Массенанинг барча адъютантлари йиқилади, остидаги от ядро зарбасидан титилиб кетади, лекин у ҳолатни совуққонлик билан бошқаришда давом этади. Унинг корпуси фақат буйруқ бўйича орқага чекинади, яраланганларни ташлаб кетмайди, душманга эса ҳеч қандай ўлжа қолдирмайди.
Ажабланарлиси шундаки, Массена бутун ҳарбий карьераси давомида фақат икки мартагина жароҳат олган, у ҳам жангда эмас. Биринчи марта Наполеон ов пайтида тасодифан унинг кўзига зарар етказган. Иккинчи марта эса Ваграм жангидан олдин хандаққа йиқилиб, оёғини чиқариб олган.
Шундай қилиб, «бир кўзли контрабандист» лақаби билан машҳур бўлган Массена Наполеон давридаги энг жасур ва омадли маршаллардан бири сифатида эсланади.
🌟@nurbekalimov
Нукусдаги хакатонда бир гуруҳ ёшлар кўзни сканерлаш ёрдамида одамдаги барча касалликлар ҳақида маълумот берувчи чатботни тақдим этибди.
Гап шундаки, ҳозир бутун республика бўйлаб соғлиқни сақлаш соҳасида AI Hackaton`га старт берилган. Биринчи босқич 2 октябрь куни Нукус шаҳридан бошланди. Унда 100 дан ортиқ ёшлар қатнашмоқда.
Иштирокчилар ўзининг стартап ғояларини соҳа мутахассисларига тақдим этяпти, ғолиблар якунда республика босқичида иштирок этади. Унда ҳам ғалаба қозонганларга эса грант ва инвестициялар ажратиларкан. Қойил!😎
🌟@nurbekalimov
Одамларнинг кундалик ҳаётини енгиллаштирган ихтирочи Чарльз Бейкер ҳақида
XIX аср охири ва XX аср бошлари Америкада саноат ва техника жадал ривожланаётган давр эди. Шу вақтда кўплаб оддий одамлар ҳаётини енгиллаштиришга қаратилган ихтиролар билан танилган шахслардан бири Чарльз Стонтон Лёрнед Бейкер бўлди.
Бейкер ҳаёти давомида 20 дан ортиқ ихтиро учун патент олади. У асосан амалиётда ҳар куни керак бўладиган ускуналар устида ишлайди. Унинг энг машҳур яратган қурилмаларидан бири автомобил учун автоматик домкрат ҳисобланади. Бу ихтиро орқали одамлар машинани кўтаришда аввалгидай қийналмайдиган бўлишган.
Шунингдек, у энергиядан тежамкор фойдаланиш имконини берадиган турли техник ечимларни ҳам таклиф қилган. Масалан, уй-рўзғор ишларига оид айрим ускуналарни содда ва қулай тарзда қайта яратган.
Чарльз С. Л. Бейкер катта лабораторияларда эмас, балки шахсий тажриба ва кузатишлари орқали ишлаган. Шу жиҳатдан унинг ишлари оддий одамнинг кундалик ҳаётига яқин бўлган. Унинг асосий мақсади катта илмий кашфиёт эмас, балки ҳар бир инсон ҳаётини енгиллаштириш эди.
Бейкер ўз даврида Эдисон ёки Тесла каби катта ном чиқармаган бўлса-да, унинг амалий ихтиролари замонавий техника ва маиший ускуналарда ўз таъсирини сақлаб қолган.
🌟@nurbekalimov
Тимгад — Жазоирдаги мукаммал сақланиб қолган рим шаҳри
Бугунги Жазоир ҳудудида жойлашган қадимги Тимгад шаҳри милодий 100 йилда Рим императори Траян ҳукмронлиги даврида барпо этилган. Шаҳар императорнинг оила аъзолари — онаси Марция, опаси Ульпия Марциана ва отаси Марк Ульпий Траян шарафига номланган.
Тимгад Атлас тоғларининг Орес этакларида қурилиб, асосан бербер кўчманчиларининг ҳужумларига қарши мудофаа қалъаси вазифасини ўтаган. Аввалига бу ерга Парфия юришида қатнашган римлик легионер-ветеранлар ва уларнинг оилалари (тахминан 15 минг киши) жойлашган, кейинчалик эса шаҳар тобора катталашиб борган. II–III асрларда янги кварталлар барпо этилиб, Капитолий, ибодатхоналар, бозорлар, оммавий ҳовузли ҳаммомлар ва хусусий саройлар қурилган.
Шаҳар бир неча маротаба вайрон бўлган. 430 йилда вандаллар ҳужумида, VI асрда Византия қўшинлари томонидан ва VIII асрда араб-мусулмонлар ҳукмронлиги даврида. Кейинчалик эса Тимгад қарийб бутунлай ташлаб қўйилган.
Шунга қарамасдан, бу ерда Рим провинция архитектурасига хос кўплаб ёдгорликлар ҳануз сақланиб қолган, масалан, триумф аркаси, термалар, базилика ва ҳатто театр (3,5 минг томошабинни сиғдира олади). Шунингдек, Юпитер ибодатхонаси ўрнида черков қурилган.
Тимгадда ҳатто кутубхона ҳам мавжуд бўлган. У III–IV асрларда хусусий ҳомий Юлий Квинтиан Флавий Рогатиан томонидан 400 минг сестерций маблағ билан қурилган. У ерда тахминан 3 мингта папирус ёки пергаментдан тайёрланган қўлёзма сақлангани айтилади.
Бугун Тимгад археологик ёдгорлик сифатида жаҳон цивилизацияси меросидан бир бўлиб, Рим даври шаҳарсозлиги ва маданий ҳаётининг ноёб намунасидир.
🌟@nurbekalimov
Адмирал Александр Колчак — денгизчи, тадқиқотчи ва сиёсий арбоб
Александр Васильевич Колчак — Россия тарихида ўчмас из қолдирган шахс. У бир вақтнинг ўзида ҳам машҳур денгизчи ва олим, ҳам сиёсий етакчи сифатида танилган. Колчак айниқса Арктика тадқиқотлари билан шуҳрат қозонган. Унинг экспедициялари натижасида Янги Сибир ороллари атрофи, Таймир денгизи ва бир қатор музликлар хариталанган. Шу сабабли, у ўз замонасида энг кучли қутбшунос олимлардан бири ҳисобланади.
Биринчи жаҳон уруши йилларида Колчак Россия денгиз кучлари сафида хизмат қилади. У Балтика ва Қора денгиз флотларига қўмондонлик қилади, миналар билан мудофаа тактикасида янгиликлар киритади ва бир қатор муваффақиятли операцияларга раҳбарлик қилади. Замондошлари уни жасур, қаттиққўл ва ўз ишига садоқатли офицер сифатида эслайдилар.
1917 йилдаги инқилобдан кейин Россия тақдири кескин бурилади. Колчак эса болшевикларга қарши чиққан “Оқ ҳаракат”нинг асосий етакчиларидан бирига айланади. 1918 йилда Омскда у Россиянинг “Олий ҳукмдори” деб эълон қилинади ва Сибир ҳамда Шарқий Россияда ҳокимиятни ўз қўлига олади. Бир муддат унинг қўшинлари Совет ҳукуматига жиддий хавф туғдиради. Лекин вақт ўтиши билан ички ихтилофлар, иқтисодий қийинчиликлар ва Қизил Армиянинг устунлиги Колчак ҳокимиятини заифлаштиради.
1920 йил бошларида Колчак Иркутскда қўлга олинади. Унга расмий суд ўтказилмайди, жуда тез муддатда отиб ташланади. Шу тариқа адмиралнинг қисқа, лекин турли воқеаларга бой ҳаёти фожиали якун топади.
Колчак шахсияти тарихда турлича баҳоланади. Бир тарафдан, у Арктикани ўрганишга катта ҳисса қўшган олим ва истеъдодли денгизчи эди. Иккинчи тарафдан, у Россия тарихидаги энг оғир сиёсий тўқнашувларда иштирок этган, мамлакат тақдирини белгилашга уринган инсон деб ҳисобланади.
🌟@nurbekalimov
Чикагонинг машҳур “қироли”
Альфонсо (Аль) Капоне ХХ асрнинг энг машҳур мафия бошлиқларидан, Америка жиноят оламининг энг кўзга кўринган тимсолларидан бири ҳисобланади. У Нью-Йоркда италиялик муҳожирлар оиласида туғилган ва ёшлигиданоқ маҳаллий жиноий гуруҳлар билан алоқага киришган. Кейинчалик Чикагога кўчиб ўтиб, бутун шаҳарни ларзага солган уюшган жиноятчилик империясини барпо қилади.
АҚШда 1920–1933 йилларда бўлган “қуруқ қонун” даврида, спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланган бир пайтда Аль Капоне ва унинг уюшмаси ноқонуний алкогол савдосидан улкан бойлик орттиради. Унинг қўл остида минглаб одамлар ишлаган, Чикаго эса ўша йилларда коррупция, порахўрлик ва қотилликлар билан ном чиқаради.
1930 йилда у расман “Биринчи рақамли жамоат душмани” деб эълон қилинади. Лекин Капоне жиноятлари учун эмас, балки солиқ тўламаслик айби билан судга тортилади. 1931 йилда 11 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Туғма касалликлари ва айниқса, оғир сифилис оқибатида унинг саломатлиги қамоқда кескин ёмонлашади.
У 1947 йил Флоридада 48 ёшида вафот этади. Капоненинг ҳаётида турли баҳс-мунозаралар бўлган, кўпчилик уни шафқатсиз жиноятчи сифатида кўради, баъзилар эса қонунга қарши курашувчи қаҳрамон сифатида романтизация қилади. Шу сабабли ҳам Аль Капоне исми ҳалигача жиноятчилик ва мафия ҳақидаги фильмлар, китоблар ва ҳикояларда яшаб келяпти.
Биз ҳам элдан қомайлик деб у ҳақида Ютюбда тўлиқ видео қилганмиз. Кўрворадиган ери🫡
🌟@nurbekalimov
Трампнинг Ғазо режаси ҳақида
Доналд Трамп маъмурияти Ғазо секторидаги урушни тугатиш ва урушдан кейинги анклав тузилиши режасини тақдим этди. Унда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, барча гаровга олинганларни қайтариш ва минтақани тиклашни бошлаш кўзда тутилган.
Келишув қабул қилингандан кейин 72 соат ичида ҲАМАС гаровга олинган тирик ва ҳалок бўлган исроилликларни қайтариши керак. Шундан сўнг, Исроил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 250 нафар маҳбусни ва 2023 йил 7 октябрдан кейин қўлга олинган 1700 нафар фаластинликни озод қилади.
Параллел равишда Ғазо секторига "тўлиқ ҳажмда" инсонпарварлик ёрдами юборилади. Шунингдек, ичимлик суви, электр энергияси, канализация, шифохоналар, новвойхоналар ва йўлларни тиклаш ишлари ташкил этилади.
ҲАМАСга қуролларни топшириш шарти билан амнистия ёки уларни қабул қилишга тайёр бўлган мамлакатга чиқиб кетиш танлови таклиф қилинмоқда. Ғазо секторини бошқариш халқаро "Тинчлик кенгаши" назорати остидаги вақтинчалик қўмитага ўтади, унга Трамп Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер билан бирга раҳбарлик қилади.
Режа анклавни тўлиқ демилитаризация қилиш, ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш, халқаро кучларни киритиш ва янги Фаластин хавфсизлик кучларини тайёрлашни назарда тутади.
Исроил Ғазо секторини босиб олмайди ёки аннексия қилмайди. Янги хавфсизлик кучлари назоратни кучайтирар экан, Исроил қўшинлари келишилган режага мувофиқ босқичма-босқич олиб чиқилади. Агар ҲАМАС келишувни рад этса, уни амалга ошириш аллақачон Исроил назорати остидаги ҳудудларда бошланади.
ҲАМАС ҳозирча Трампнинг режасига муносабат билдирмади - Қатар ва Мисрдан келган воситачилар бугун уни гуруҳ раҳбариятига топширганини маълум қилишди.
Ушбу режа фаластинликлар иштирокисиз ишлаб чиқилгани ва амалда Фаластин давлатини яратишни назарда тутмагани учун танқидга учрамоқда. Ғазо секторининг келажаги Исроил ва АҚШ қўлида қолмоқда.
🌟@nurbekalimov
“Ҳаётдаги мақсадим инсонларга ростакам қийматга эга ишлар билан шуғулланишига кўмаклашиш”, — Асрор Арабжанов
Асрор ўзимизнинг Андижондан. Стенфорд битирувчиси. Қизиқ томони у Стенфордга шундоқ ҳам катта компанияларда ишлаб тажриба орттирган, обрўли ҳуқуқшунос бўла туриб топширган.
У кўпчилик каби комфорт ҳаётда уй-жой бизнес қилиб тинчгина яшаши ҳам мумкин эди, лекин Стенфорддан сўнг унинг дунёқараши ўзгарган.
У ҳозирда инсонлар ҳаётини осонлаштирувчи технологик стартаплар қуриш билан банд.
Оддий ўзбек йигитининг Андижондан то Кремний водийчигача бўлган ҳикоясини тинглаш сизга фойдали бўлиши аниқ.
Томоша қилинг:
https://youtu.be/hWcR-4O1te8?si=N7bIIOHCCCLVqdIR
Ҳар қандай йўл-ҳодисада биринчи ўйлайдиган нарса — “энди қанча харажат бўлади?” деган савол. Шу саволнинг ўзиёқ асабни еб юборади.
KASKO билан эса жавоб олдиндан тайёр: харажат йўқ, хавотир йўқ. 24 соатлик ёрдам ва тезкор тўлов билан инсон ўзини яна хавфсиз ҳис қилади.
💡 EUROASIA Insurance’дан KASKO — хавотирсиз йўлнинг калити.
👉 Ҳозироқ KASKO'ни расмийлаштиринг
@ea_ins
Реклама
“Давлат – бу мен”: Людовик XIV ким эди?
Франциянинг буюк қироли Людовик XIV нинг 72 йиллик ҳукмронлиги мамлакат тарихида қироллик ҳокимиятининг энг юксак даври сифатида ёдга олинади. Людовик ўз даврида “Давлат – бу мен” деган машҳур ибораси билан мутлақ монархия тимсолига айланган.
Людовик XIII ва Австриялик Аннанинг тўнғич ва севимли фарзанди сифатида туғилган Людовик XIV болалигиданоқ саломатлиги ёмон бўлса-да, тахт вориси сифатида катта аҳамиятга эга эди. 1643 йили отаси вафот этгач, у 5 ёшидаёқ Франция шоҳи бўлади. Лекин мамлакат ишларини унинг онаси ва бош вазир – кардинал Мазарини юритарди. Бу орада зодагонлар ва Париж парламенти ҳокимият учун кураш олиб бориб, тарихда “Фронда” номи билан машҳур бўлган тўполонни бошлайдилар (1648–1652). Фақат узоқ кураш ва ички зиддиятлардан сўнг Мазарини ғалаба қозониб, тахт ҳимоя қилинади.
Фронда воқеалари Людовикнинг сиёсий қарашларини шакллантиради. 1651 йилдан у мустақил равишда ҳукмронликни бошлайди ва абсолютизм тарафдори сифатида мамлакат бошқарувини қўлига олади. 1654 йили Реймсда тантанали равишда тож кийиб, расман қирол сифатида давлат ишларига киришади. Шу даврда Франция хазинаси бўш, халқ зодагонларни ёқтирмас ва конфессиялар ўртасида зиддиятлар авж олганди.
1635 йилдан бери давом этаётган Испания билан уруш Францияни жуда чарчатганди. Лекин 1658 йилдаги Дюнс жангидан кейин француз қўшинлари ғалаба қозонади ва 1659 йилда Пиреней сулҳи тузилади. Бу шартнома Франция учун катта ютуқ бўлиб, Каталония ерлари қўшиб олинади, шоҳ эса Испания инфантаси Мария Терезага уйланади. Бу никоҳ сиёсий иттифоқ ва сулҳнинг рамзига айланади.
1661 йилда кардинал Мазарини вафот этгач, Людовик XIV мамлакатни мустақил равишда бошқара бошлайди. Унинг даври Франциянинг Европадаги нуфузи ошган, маданият, санъат ва давлатчилик юксак поғоналарга кўтарилган давр сифатида тарихда қолди.
🌟@nurbekalimov
Оддий лейтенантдан афсонавий қаҳрамонга айланган Дик Уинтерс ҳақида
Ричард Дик Уинтерс — АҚШ армиясининг Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларидан бири. У “Easy Company” деб танилган 506-полк, 101-ҳаво-десант дивизияси офицери сифатида машҳурликка эришади. Кейинчалик унинг ҳаёти ва жанглардаги жасоратига асосланиб, “Band of Brothers” мини-сериали яратилади ва у бутун дунёда танилади.
Дик Уинтерс Пенсильванияда туғилган ва оддий оилада вояга етган. Уруш бошланиши билан армияга чақирилади ва десантчи сифатида тайёргарлик кўради. 1944 йил 6 июнь куни Нормандияга десант операциясида у ўз взводини жангга бошлаб киради. Унинг қўмондонлиги ва стратегияси орқали кўплаб жангларда десантчилар оғир йўқотишларсиз ғалаба қозонишади.
Уинтерснинг энг катта жасорати “Brécourt Manor” ҳужумида намоён бўлади. У бир неча аскар билан немисларнинг кучли артиллерия нуқтасини йўқ қилади ва йирик йўқотишларнинг олдини олади. Бу ҳаракат АҚШ армияси тарихида намунавий тактик операция сифатида тилга олинади.
Урушдан кейин Уинтерс тинч ҳаётга қайтиб, тадбиркорлик билан шуғулланади. Лекин у ўзини ҳар доим “оддий инсон, фақат бурчини адо этган аскар” сифатида таърифлаган. Унинг камтарлиги ва масъулият ҳисси миллионлаб одамлар учун ибратга айланди.
🌟@nurbekalimov
“Чехословакиялик Моше Даян” — Совет Иттифоқи Қаҳрамони Рихард Тесаржик ким эди?
Рихард Тесаржик болалигидан ватанпарварлик руҳида тарбия топганди. Бу уни Чехословакия армиясигача олиб келади. У венгерларга қарши жангларда қатнашади. Оқкупациядан кейин таслим бўлмайди, немис аскарини калтаклаб, Польшага қочади. 1939 йил сентябрда у яна нацистларга қарши жанг қилади. Кейинчалик СССРга интернация қилинади. Ўша кезларда у нацистлар бу ерга ҳам етиб келишини тасаввур қилмаган эди. Харьков жангларида у қаттиқ қаршилик кўрсатиб жанг қилади.
Т-70 танк ротаси командири сифатида Киевдаги кўча жангларида қатнашади ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлади. 1944 йилда эса Тесаржикнинг танки ёқиб юборилади, у оғир яраланади ва чап кўзини йўқотади.
Урушдан кейин Тесаржик партияга аъзо бўлиб, Чехословакия армиясида хизматини давом эттиради. Лекин узоқ йиллар жанг қилган одам тинч ҳаётга қайтиб кета олмасди. У ичкиликка ружу қўяди, интизомни бузади. 1960 йилда эса ГДРнинг ННА офицери билан зиёфатда урушиб қолади ва уни “фашист” деб ҳақорат қилади.
Натижада партиядан ҳам, армиядан ҳам четлатилади. Кўриниб турибдики, 45 ёшли генерал-майор ҳалок бўлган жанговар сафдошларини унутмаганди. Ҳаёт синовларига таслим бўлмаган Рихард Тесаржик охири юрак хуружидан вафот этади ва туғилиб ўсган шаҳри Прагада дафн қилинади.
🌟@nurbekalimov
“Тирик скелет”
XIX аср охири ва XX аср бошларида ҳам хозирда Ютюбда бўлгани каби цирклар ва турли “фрик-шоулар” жуда машҳур эди. У ерда одамлар ўзининг ғалати ташқи кўриниши ёки ноодатий жисмоний ҳолати билан саҳнага чиқарди. Ана шундай артистлар орасида энг машҳурларидан бири Жорж Мур, халқ орасида “Тирик скелет” номи билан танилган инсон эди.
Жорж Мурнинг танаси ўта озғинлиги билан ажралиб турарди. Унинг суяклари терисининг остида яққол кўриниб турган. Бу йигит жуда озҳин бўлиб, одамлар уни кўрганда ҳайрат ва ҳатто қўрқув ҳиссини ҳам бошдан кечиришарди. Шу ҳолати туфайли у саҳнага чиққан пайтда томошабинларнинг диққат марказида бўларди.
Лекин Мур фақат ташқи кўриниши билан эмас, балки ҳазилкашлиги ва саҳнадаги ҳаракатчанлиги билан ҳам томошабинларни ўзига ром этган. Унинг чиқишлари цирк афишаларида катта ҳарфлар билан эълон қилинган, газеталарда мақолалар ёзилган. У ўз даврида ҳақиқий сенсацияга айланган.
Жорж Мурнинг шахсий ҳаёти ҳам қизиқарли бўлган. Унинг шунчалик озғин танага эга бўлишига ирсий касаллик сабаб бўлган, деган тахминлар бор. Шу билан бирга, айрим манбаларда у тўй қилиб, оила қургани ва ҳатто фарзанд кўргани ҳақида ҳам маълумотлар учрайди. Бу эса “тирик скелет” образи ортида оддий инсон — эр, ота ва ҳаёт қийинчиликларини енгиб яшаган шахс турганини кўрсатади.
Афсуски, унинг ҳаёти узоқ давом этмайди. Жуда озғин танасида доимий касалликлар ҳам бор эди. Жорж Мур соғлиқ муаммолари сабабли ёш вафот этади.
🌟@nurbekalimov
"Уйланганига 2 йил бўлган. Фақат аёлини текширтирган, бола кўрмаган. Охири, битта ақлли одам уруғ анализи топшириши кераклиги айтган. Анализ топширганда, уруғ фоизи 0 чиққан."
Ploss podcast'нинг навбатдаги меҳмони уролог, андролог Бобур Мамадалиев бир марталик эякуляциа жараёнида ажраладиган сперматазоидлар нормаси ҳақида маълумотлар берибди.
Подкастни томоша қилиш учун линк: https://youtu.be/n_dKZ9GO4rQ?si=KZiCfrpnAP20JtqQ
Николай Богданов-Бельский ким?
Николай Петрович Богданов-Бельский — рус рассоми, педагог ва жамоат арбоби, асарлари орқали қишлоқ болалари ҳаёти ва уларнинг орзу-умидларини кўрсатиб берган ижодкор.
У Смоленск губерниясида камбағал деҳқон оиласида дунёга келган. Саҳардан кечгача меҳнатга маҳкум қишлоқ боласи бўлган Николай санъатга қизиқиши туфайли ўқиш ва чизишга қаттиқ бел боғлайди. Унинг иқтидорини дастлаб қишлоқдаги устозлари, кейин эса санъатшунослар пайқаб, Петербургга ўқишга юборишади.
Асарларида деҳқон болаларининг соддалиги, билим олишга интилиши, руҳий тозалиги акс этган. Унинг машҳур картиналари орасида “Оғзаки ҳисоб”, “Янги ўқувчи”, “Ўқишдан кейин”, “Қишлоқ болалари” ва бошқалар бор. Айниқса, “Оғзаки ҳисоб” асари орқали у халқ ҳаётига чуқур кириб борган ва ўқишни истаган қишлоқ болаларининг умидини бутун дунёга намоён қилган.
Богданов-Бельский нафақат рассом, балки халқ маорифининг фидоий ҳимоячиси эди. У Толстойнинг “Ясная Поляна” мактаблари тажрибаларига қизиққан, болалар учун замонавий таълимнинг аҳамиятини тарғиб қилган.
Ижодкор ҳаётининг кейинги йилларини Латвияда ўтказган. 1945 йилда Рига шаҳрида вафот этган. Лекин унинг картиналари орқали болалик, соддалик ва илмга ташналик абадий яшаб қолди.
🌟@nurbekalimov
Афсонага айланган казак қаҳрамони
Козьма Фирсович Крючков — Дон вилоятининг Урюпинск туманида туғилган оддий казак оиласидан чиққан йигит эди. Унинг тақдири Россия тарихидаги энг оғир ва синовли йиллар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолди.
1914 йил июль ойида Биринчи жаҳон уруши бошлангач, Крючков ва унинг юртдошлари фронтга сафарбар этилади. У 30 июль куни учта қўшни дон казаклари билан бирга 15 нафар немис отлиқ аскарлари билан тўқнаш келади. Ғоят нотенг кучларига қарамай, Крючков жасорат билан олдинга отилади. Унинг қўлида фақат найза ва шамшир бор эди. Манбаларга кўра, у ўзи 11 нафар душманни яраланган ҳолатида йиқитган, лекин бу рақам яна ҳам ортиқча кўрсатилиб, уни афсоналаштириб юборишган. Шу воқеадан кейин Крючков биринчи бўлиб Георгий хочининг кавалерига айланади.
Унинг сурати Россияда миллий қаҳрамон тимсолига айланади. Газеталарда, журналларда, плакатлар ва ҳатто конфет, гугурт қутиларида акс эттирилади. Бу халқ руҳиятини кўтариш ва фронтдаги аскарлар ркҳини кўтариш учун хизмат қилган. Крючков бир муддат бутун мамлакатдаги энг машҳур солдатлардан бирига айланади.
Уруш йилларида у чиндан ҳам матонатли хизмат қилади, бир қатор мукофотларга эга бўлади ва подхорунжий унвонигача кўтарилади. Лекин Россияда 1917 йилдаги инқилоб ва ундан кейинги Фуқаролик уруши барча нарсани ўзгартиради. Крючков сиёсий танловда оқлар томонини қўллаб-қувватлайди ва фуқаролар урушида улар сафида жанг қилади.
1919 йилда Лопуховка қишлоғи яқинидаги қонли тўқнашувда у ҳалок бўлади. Шундай қилиб, ёшлигидаёқ афсонага айланган казак қаҳрамонининг умри фақат 29 йил дааом этади.
🌟@nurbekalimov
Гарделеген фожиаси ҳақида
Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихида энг даҳшатли саҳифалардан бири эди. Германиянинг Саксония-Анҳалт ҳудудидаги кичик Гарделеген шаҳарчаси ҳам шу қора хотирадан мустасно эмас. Бу ерда ташкил этилган Гарделеген концентрация лагери минглаб маҳбусларнинг азоб-уқубатларига гувоҳ бўлган.
1945 йил баҳорида фронт қисқараётган бир пайтда фашистлар Бухенвальд ва бошқа лагерлардан маҳбусларни Гарделегенга олиб келадилар. Улар орасида турли миллат вакиллари, асосан сиёсий маҳбуслар, партизанлар ва зиёлилар бор эди. Уларнинг аҳволи жуда оғир, озиқ-овқат етишмас, қочиш эса мутлақо имконсиз эди.
Урушнинг тугашига сал қолганда, апрель ойида фашистлар қонли жиноят содир этадилар. Қарийб 1000 маҳбусни саройга қамаб, тириклай ёқиб юборишади. Бу воқеа бутун дунё тарихида инсониятга қарши қилинган энг жирканч жиноятчилик актларидан бири сифатида қайд этилган.
Урушдан кейин Гарделегенда қурбонлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ёдгорлик мажмуаси барпо этилади. Ҳар йили минглаб одамлар у ерга ташриф буюриб, ҳалок бўлганларни хотирлайди.
🌟@nurbekalimov
♟ Гарри Каспаров – шахмат оламининг ҳақиқий афсонаси!
У бутун дунёда шахматдаги энг кучли ақл соҳиби ва стратег сифатида тан олинган. Дунёнинг энг ёш чемпиони ўз даврида инсоният шарафини сунъий интеллект олдида муносиб ҳимоя қилган.
🎥 Ютюбдаги UzChess жамоаси билан ҳамкорликда тайёрланган янги видеомизда:
Каспаровнинг болаликдан йўли,
Унинг дунё чемпионига айланиши,
Энг машҳур ўйинлари ва комбинациялари,
Ким ва нималарга қарши ўйнагани ва яшагани
Ва, албатта, шахматга қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қиламан.
📌 Видеони кўринг ва дўстларингиз билан бўлишинг – интеллектуал спортдан завқ оламиз!
👉 YouTube https://youtu.be/1fUWDlVHUuU
Пахта сиёсатининг оқибатлари ва янги йўл
«Российская газета»да сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг мақоласи chop etildi. Унда ўзбек халқининг сўнгги ўн йилликлардаги тақдири, пахта сиёсатининг оғир оқибатлари ва бугунги ислоҳотларнинг маъноси ҳақида атрофлича фикр юритилади.
Унинг таъкидлашича, ўтган аср мобайнида бутун дунё ўзбекни асосан пахта билан таниди. Бу эса “пахтакор миллат” деган стереотипни шакллантирди. Миллатимизнинг илмий ва маданий меросини унуттириб, халқни биргина хомашё манбаига тенглаштирди.
Рафиқов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023-йилдаги чиқишидан шундай иқтибос келтиради:
“Ўзбек деганда, фақат пахта даласида меҳнат қиладиган одам кўз олдига келарди. Пахта сиёсати Оролни қуритди, экологияни инқирозга олиб келди, иқтисодиётимизни ва таълим тизимини издан чиқарди. Оқибатда бутун авлодлар чаласавод бўлиб улғайди. Биз ҳали ҳам унинг асоратлари билан курашяпмиз”.
Ёш устозлар — келажагимиз умиди
Нимагадир “устоз” ёки “ўқитувчи” деганда, кўпинча кўз олдимизда ёши катта инсонлар гавдаланарди. Лекин охирги пайтларда ёшлар ҳам бу соҳада кўпайиб бораётгани жуда яхши сигнал. Демак, илмли авлод етишиб чиқяпти, демак уларга берилган имконият ўз самарасини беряпти.
Президент билан мулоқот қилган ёш йигитчани кўргандим. Ростини айтсам, суҳбатга махсус тайёрланиб кирган деб ўйлагандим. Лекин Маънавият ва маърифат маркази тайёрлаган унинг бир кунлик ҳаёти ҳақидаги роликни кўриб, ҳамма гаплару рақамларнинг ортида чин меҳнат ва ҳақиқий ҳаёт турганига ишондим.
Эрталабдан туриб мактабга отланиши, ҳам талабаларга, ҳам кичик синф болаларига билим беришига ҳавас қилдим, бир томондан фахрландим. Айниқса, ўқувчиларни тажрибаларга жалб қилиб, микроскоп ва бошқа ускуналар орқали илм-фанга қизиқтиришидан шунақанги завқ олдимки. Ўзимни болалигим ҳам эсга тушиб носталгияга берилиб кетдим шу пайт.
Эъзозбек маладес, press F сенга биродар🫡
🌟@nurbekalimov
Папа Павел VI — замонавий черков ислоҳотчиси
Павел VI (Жованни Баттиста Монтини) Рим-католик черковининг 262-папаси бўлиб, 1963 йилдан 1978 йилгача черковни бошқарган. Унинг номи католик динида катта ислоҳотлар ва замонавий дунё билан яқинлашув жараёнлари билан боғлиқ.
У Иккинчи Ватикан Соборида қабул қилинган қарорларни ҳаётга татбиқ этган. Энг муҳим янгиликлардан бири ибодатларни фақат лотин тилида эмас, балки бошқа халқ тилларида ўқишга ҳам рухсат берилиши бўлган. Бу ўзгариш оддий католиклар учун динни янада яқин ва тушунарли қилади.
Павел VI тарихда биринчи бўлиб дунё бўйлаб кенг сафар қилган папа сифатида машҳур. У 1964 йилда Қуддусга ташриф буюриб, православ черкови раҳбарлари билан учрашади, 1965 йилда esa БМТда нутқ сўзлаб, инсониятни урушлардан сақлашга ва тинчликни асрашга даъват этади. Унинг сафарлари орасида Ҳиндистон, Африка ва Америка қитъаси ҳам бор эди. Шу билан бирга, Павел VI тарихда биринчи бўлиб самолётда парвоз қилган папа сифатида ҳам катта тарихий ва углеродли из қолдиради.
Павел VI 1978 йилда вафот этган. Лекин унинг номи ва мероси йўқолмади. 2014 йилда у Папа Бенедикт XVI томонидан “саодатли” деб эълон қилинади, 2018 йилда эса Папа Франциск уни муқаддас авлиёлар қаторига киритади.
🌟@nurbekalimov
Ксенофонт ва «Ўн минг»нинг афсонавий юриши
2425 йил олдин, Аҳамонийлар давлатининг тахти учун курашда Артаксеркс II ўзининг кичик акаси Кирнинг қўшинини мағлуб этади. Кирнинг қўшини асосан юнон ёлланма аскарларидан иборат бўлиб, улар тарихга «Ўн минг» номи билан кирган.
Кирнинг ўзи жангда ҳалок бўлгач, юнон қўшини нишонидан маҳрум бўлиб қолади. Улар Бобилдан узоқда, бегона ерда озиқ-овқат ва таянчсиз қолганди. Бошлиқлари форслар томонидан шафқатсизларча ўлдирилгандан сўнг, қўшин янги саркарда сайлашга мажбур бўлади. Ана шу пайтда 29 ёшли афиналик Ксенофонт саҳнага чиқади.
Ксенофонт юнонларни тартибга солади, уларни Қора денгизга олиб чиқади. «Ўн минг»дан 8600 нафар аскар тирик қолиб юртига қайтади. Бу юриш «Анабасис» («Юқорига кўтарилиш») номи билан тарихга киради ва кейинчалик ҳар қандай машаққатли пиёда сафарнинг тимсоли бўлиб қолади.
Ксенофонт нафақат майдондаги қўмондон сифатида, балки ижодкор сифатида ҳам танилади. Унинг «Анабасис» асари тарихий хотира ва мемуар жанрининг илк намуналаридан бири сифатида бутун антик дунёда машҳур бўлади.
Шундан сўнг Ксенофонт Афина демократиясидан ҳафсаласи пир бўлиб, Спартага кўчади ва умрининг охиригача ўша ерда яшаб, адабий мерос қолдиради.
🌟@nurbekalimov
АҚШнинг жаҳон урушларидаги иштироки ҳақида
Иккинчи жаҳон урушининг якунлангани бутун инсоният тарихида улкан воқеа сифатида ёдга олинади. Бу урушда кўплаб мамлакатлар қурбонлик берди, фақат Америка Қўшма Штатларининг иштироки доимий баҳсларга сабаб бўлиб келади.
Аксарият одамларда шундай стереотип бор: французлар тез таслим бўлади, руслар кўп қурбон беради, америкаликлар эса охирида келиб, асосий ғалабани олиб кетиб қолади. Албатта, бу кўпинча ҳазил, лекин унда ҳам жон бор.
ХIX асрдаёқ АҚШ Монро доктринаси орқали Европанинг ишларига аралашмаслик сиёсатига содиқ бўлган. Биринчи жаҳон урушида ҳам узоқ вақт бетараф қолиб, фақат 1917 йилда «Лузитания» лайнерининг чўктирилиши ва «Циммерман депешаси» ортидан урушга киради. Шу пайтга келиб Германия аслида заифлашганди ва америкаликлар асосан урушни тезлатиш ва иқтисодий ёрдам билан майдонда кўринишади.
Иккинчи жаҳон урушида ҳам тарих такрорланади. 1941 йилда Пёрл-Харборга ҳужумдан кейингина АҚШ фаол ҳаракатга ўтади. Аввалига оғир мағлубиятлар, кейин эса техник ва иқтисодий куч билан нафақат Японияни, балки Европадаги нацизмни ҳам синдиришда катта кучга айланади. Нормандиядан Африкагача бўлган фронтларда уларнинг иштироки ҳал қилувчи аҳамият касб этган.
Лекин дунё учун бу урушлар ҳалокатли фожиа бўлган бўлса, АҚШ учун энг катта йўқотиш ҳалигача 1861-1865 йиллардаги фуқаролик уруши ҳисобланади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг АҚШ доллари дунё валютасига айланди, мамлакат эса НАТО асосчиси сифатида сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан етакчи бўлди.
Шу сабабли ҳам доим АҚШ ҳақиқий ғолибми ёки урушларда «охирги паллада кириб келган омадли иштирокчи» холосми, деган баҳсли савол янграйди.
🌟@nurbekalimov
Япония Императори Хирохито – Шова даври рамзи
Император Хирохито Япония тарихидаги энг машҳур ва баҳсли шахсиятлардан бири. У 1926 йилдан 1989 йилгача тахтда ўтириб, мамлакатнинг 124-императори сифатида 63 йил давомида ҳукмронлик қилган. Унинг даври тарихда “Шова даври” (“Мағрур тинчлик”) деб аталади ва бу давр Япониянинг урушдан вайрон бўлган давлатдан дунёдаги етакчи иқтисодий қудратга айланиш жараёни билан белгиланади.
Ёшлигиданоқ илм-фанга қизиққан Хирохито биология билан шуғулланиб, илмий мақолалар ҳам ёзган. Лекин унинг номи, аввало, Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ. Япония ҳарбийлари Тинч океанидаги тажовузкор сиёсатини олиб борган бир пайтда императорнинг ўзи расман ҳокимият рамзи саналса-да, мамлакатнинг сиёсий ва ҳарбий қарорларига қай даражада таъсир кўрсатгани ҳали ҳам баҳсли масала бўлиб қоляпти.
1945 йилда Хиросима ва Нагасакига атом бомбалари ташлангач, айнан Хирохито япон халқини тарихда биринчи марта радио орқали мурожаат қилиб, таслим бўлишга чақиради. Бу мурожаат мамлакат учун янги саҳифа очади. Япония конституциявий монархияга айланади ва император “миллат бирлиги рамзи” сифатида қолдирилади.
Урушдан кейинги йилларда Хирохито халқ билан яқинлашиш сиёсатини олиб боради. Шаҳарлар бўйлаб сафарлар қилади, одамлар билан мулоқот қилади. Унинг даврида Япония иқтисодий “мўъжиза”га эришиб, дунёдаги етакчи саноат ва технология марказларидан бирига айланади.
1989 йилда вафот этган императордан кейин тахтга унинг ўғли Акихито ўтиради. Хирохито шахси атрофида баҳслар ҳали ҳам тўхтамаган бўлса-да, у Япониянинг XX аср тақдирида ҳал қилувчи ўрин тутгани шубҳасиз. Чунки Хирохито уруш ва тинчлик, вайрона ва тараққиёт ўртасидаги Япониянинг тарихий кўприги эди.
🌟@nurbekalimov
🌍 Буюк Ипак Йўли — Шарқ ва Ғарбни боғлаган йўл!
Асрлар давомида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо, маданият ва ғоялар алмашинувига сабабчи бўлган буюк йўл — Ипак Йўли.
Бу йўл нафақат савдони, балки халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ҳам мустаҳкамлаган. 🏺🐪
🔎 Янги видеода сиз:
✨ Ипак Йўлининг тарихи,
✨ Карвонлар йўлидаги шаҳарлар,
✨ Савдо ва маданият алмашинуви сирлари ҳақида билиб оласиз.
👉 Қадим тарихга саёҳат қилиш учун видеони кўринг: 📺 YouTube https://youtu.be/H6vAB41KW70
🌟@nurbekalimov
Фермер еридан фойдаланишда янги тартиб жорий этилмоқда
Ўзбекистонда ер муносабатларида янги босқич бошланди. Энди фермерлар ер майдонининг маълум қисмини бошқа шахсга ижарага бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Бу нима дегани?
Фермер энди ўз ерини эркин бошқариши мумкин. Шу билан бирга, унинг даромад манбалари ҳам кўпаяди. Бу ўзгариш ердан янада самарали фойдаланишга замин яратади.
Энг муҳими, энди бу тартиб қонун билан кафолатланмоқда. Энди фермер ўз ерига ҳақиқий эгалик ҳисси билан иш юритиши мумкин.
Янги тартиб халқ учун енгиллик, унинг қонунга кириши эса УзЛиДеП ташаббусининг амалий самарасидир.
🌟@nurbekalimov
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, "Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Ню-Йорк шаҳридаги БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори доктор Тедрос Адхан Гебреесус билан учрашув ўтказди.
Зироат Мирзиёева ЖССТ раҳбарига ташкилотнинг дунёда тиббиёт ва соғлиқни сақлашни ривожлантиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, Ўзбекистон болалари саратонга қарши дори воситаларидан баҳраманд бўлишини таъминлаш бўйича глобал платформани қўллаб-қувватлагани ва кенгайтиргани учун миннатдорлик билдирди.
Томонлар ҳамкорликни янада фаоллаштиришга, хусусан, болалар саратонини эрта аниқлаш, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш, онкология ва гематология соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, болалар ва уларнинг оилаларига реабилитация ва руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.
ЖССТ раҳбари Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишларига ҳамда муҳим ижтимоий ва экологик лойиҳаларни амалга ошираётган "Zamin" фонди фаолиятига юксак баҳо берди.
"Zamin" фонди болалар гематологияси, онкологиясини даволаш ва клиник иммунологияси соҳасида жуда яхши ишлар амалга ошириб келмоқда.
🌟@nurbekalimov
Онлайн савдо кўплаб мамлакатларда почта хизматларининг ривожланиш двигателига айланди. Ўзбекистонда ҳам бу жараён бошланди ва энг қизиғи, буни айнан Uzum маркетплейси амалга оширмоқда.
Яқинда LinkedIn’да Uzum бош директори Жасур Жумаевнинг постини кўрдим: бугунги кунда 650 дан ортиқ почта бўлимлари Uzum Market буюртмаларини тарқатиш пунктлари сифатида фаолият юритмоқда. 2026 йилга келиб уларни 1050 тага етказиш режалаштирилган, барча буюртмаларнинг 30 фоизигача почта орқали етказиб берилади.
Ўйлаб кўринг, бир пайтлар фақат хат ва телеграммалар олиб келадиган почта бугунги кунда электрон тижорат билан интегратсиялашиб бормоқда. Ҳатто энг чекка қишлоқларда ҳам вилоят марказига бориш шарт эмас, буюртмани тўғридан-тўғри маҳаллангизда олишингиз мумкин.
Бу кимдир ҳозирги замон билан «дўстлаштириши» керак бўлган энг йирик миллий тармоқ эди. Uzum буни эплай олди.
@burgutuzb
Иккинчи жаҳон уруши қандай бошланганди?
1939 йил 1 сентябрь инсоният тарихидаги энг йирик қуролли тўқнашув — Иккинчи жаҳон уруши бошланади. Уруша Европа, Осиё, Африка ва ҳатто океанларда ҳам ёйилади. Шу билан бирга, бу жаҳон урушлари орасида ядро қуроли ҳам қўлланилгани бўлди.
Биринчи жаҳон уруши натижалари дунёни янги мувозанатсизликка олиб келди. Германия катта ҳудудларидан айрилди, оғир контрибуциялар тўлади, Австро-Венгрия парчаланиб кетди. Бу ҳолат мағлуб давлатларда реваншизм кайфиятини кучайтиради. 1930-йилларда иқтисодий инқироз ва радикал кучларнинг ҳокимиятга келиши, Миллатлар Лигасининг самарасизлиги Европа ва Осиёда янги экспансияларга йўл очади. Германия, Италия ва Япония босқинчилик сиёсатини бошлаб юборади.
1939 йилда Германия Польшага қарши ҳужумга тайёрлана бошлайди. 23 августда Москвада СССР билан тузилган машҳур «Молотов-Риббентроп пакти» ва унга яширин қўшимчалар Европада ҳудудларни бўлиб олишга замин яратади.
1 сентябрда Германия Польшага ҳужум қилади. Ортидан 17 сентябрда совет қўшинлари ҳам Польшага киради. Қисқа муддат ичида мамлакат икки томонлама босиб олинади. Франция ва Британия Германияга қарши уруш эълон қилган бўлса-да, амалда ҳаракатсиз қолиб кетади.
Полша кампаниясида Германия янги «блицкриг» тактикасини қўллайди ва бу уларнинг ҳарбий устунлигини янада мустаҳкамлайди. Польша армияси эса тартибсизлик, қўмондонликнинг қочиши ва моддий жиҳатдан ортда қолиши сабаб қулайди. Оқибатда юз минглаб поляклар ҳалок бўлади ёки асирга олинади.
Шундан сўнг Германия қисқа вақт ичида Дания, Норвегия, Франция, Нидерландия, Югославия ва Грецияни ҳам босиб олади. Британия бир муддат ёлғиз қолади. Лекин Германиянинг СССРга ҳужуми ва АҚШнинг урушга қўшилиши Антигитлерчилик коалициясини шакллантиради. 1945 йилда Германия ва унинг иттифоқчилари тўлиқ мағлуб этилади. Япония эса 1945 йил 2 сентябрда таслим бўлади.
Иккинчи жаҳон уруши 55–70 миллион инсон ҳаётини олиб кетган. Шу сабабли бу ҳодиса ҳали ҳам инсоният тарихидаги энг қонли уруш сифатида қоляпти.
🌟@nurbekalimov
“Биз ҳеч қачон ухламаймиз” шиори билан машҳур бўлган Пинкертон агентлиги ҳақида
1819 йили Шотландиянинг Глазго шаҳрида полиция сержантининг оиласида туғилган Алан Пинкертон ёшлигиданёқ қийинчилик кўриб яшайди. Отаси вафот этгач, мактабни ташлаб, чўмич ва чўтка ясаш билан кун кечира бошлайди. Лекин сиёсий қарашлари, яъни чартистик ҳаракатга қўшилиши туфайли полициянинг диққат марказига тушиб қолади. 1842 йили унинг қамоққа олинишига ордер чиқарилганидан кейин Пинкертон Канада чегарасига етволиб, у орқали АҚШга йўл олади.
Америкада янги ҳаёт бошлаган Алан қисқа вақт ичида обрў қозонади. 1846 йилда у соҳта пул ясовчилар тўдасини фош этишга ёрдам беради ва шундан кейин шерифликка сайланади. Унинг шижоати ва жасорати тезда Чикагода ҳам тан олинади. Пинкертон шаҳар тарихидаги биринчи расмий полиция детективи сифатида иш бошлайди.
1850 йилда у адвокат Эдвард Рукер билан ҳамкорликда “Миллий детектив агентлиги”ни ташкил этади. Унинг рамзи очиқ кўз ва машҳур шиор — “Биз ҳеч қачон ухламаймиз” эди. Агентлик тезда катта обрў топади. Улар жиноятчиларни фош қилишда янги усуллардан, сурат ва аниқ тавсифлардан фойдаланишади. Маҳаллий шерифлардан фарқли ўлароқ Пинкертоннинг одамлари бутун мамлакат бўйлаб ҳаракат қила олишарди.
1861 йили АҚШда фуқаролар уруши бошлангач, Пинкертон агентлиги президент Авраам Линкольннинг хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади. Балтимор орқали сафар вақтида улар суиқасд режасини фош этишади ва Линкольн яширин тарзда “шахсини ўзгартириб”, манзилига етади. Кейинчалик Пинкертон жануб жосусларига қарши курашади ва машҳур Роза Гринхауни фош этади. Лекин сиёсий тортишувлар туфайли у сиёсатдан узоқлашиб, яна хусусий фаолиятга қайтади.
Урушдан кейин агентлик асосан Ғарбда фаолият юритади. Пинкертон одамлари қатъийлиги ва қаттиққўллиги билан танилади. Газеталарнинг ёзишича, агар Линкольнни айнан улар ҳимоя қилганида, президент тирик қолган бўларди.
1884 йилда Пинкертон йўлда йиқилиб, тилини қаттиқ тишлаб олади ва натижада гангрена бошланиб, 1 июнь куни ҳаётдан кўз юмади. Вафоти пайтида агентлик бутун мамлакат бўйлаб 50 та бўлим ва 15 минг ходимга эга эди. Кейинчалик агентликни унинг ўғиллари бошқаради.
1999 йилда агентлик дунёнинг йигирмата мамлакатида 250 та бўлимга эга эди. Унинг мижозлари Fortune 1000 рўйхатидаги 800 та компанияни ташкил этарди. Агентлик нафақат жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича терговлар олиб боради, балки хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳат беради, ишга қабул қилинаётган ходимларни текширади ҳамда шахсий қўриқлаш хизматларини тақдим этади.
Агентлик Олимпия ўйинлари, футбол бўйича жаҳон чемпионатлари, "Формула-1" пойгалари, шунингдек "Эмми" ва "Оскар" мукофотларини топшириш маросимлари каби йирик тадбирларнинг хавфсизлигини таъминлаб келади.
🌟@nurbekalimov