nurbekalimov | Unsorted

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

20545

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Subscribe to a channel

Alimoff

Коносуке Мацусита — “Япония Эдисони”

Коносуке Мацусита дунёга машҳур Panasonic корпорациясининг асосчиси ва Япония тарихидаги энг йирик тадбиркорлардан бири сифатида танилган. Уни “Япония Эдисони” деб ҳам айтишади, чунки ўз ҳаёти давомида нафақат юзлаб янги маҳсулотлар яратган, балки бутун бошли инновация ва бошқарув фалсафасини ривожлантирган.

Мацусита болалигидан оғир ҳаётни кўрган: отасидан эрта айрилган, 9 ёшида дўконга шотир қилиб юборилган. Лекин у меҳнати ва интизоми билан барча қийинчиликларни енгади. 1918 йилда ўзининг кичик устахонасини очиб, электр лампочкалари учун патрон ишлаб чиқаришдан ўзига катта бизнесга йўл бошлайди. Бу кичик бизнес кейинчалик бутун дунёга машҳур компанияга айланади.

Коносуке Мацусита бошқарувда ғоят оддий ва бир вақтнинг ўзида замонавий ғояни илгари суради: “корхона одамлар учун хизмат қилиши керак”. Шу фалсафа Panasonic компаниясининг йўналишини белгилайди — арзон, ишончли ва кенг омма учун мўлжалланган техника ишлаб чиқариш.

Унинг раҳбарлик услуби Японияда бизнес маданиятига катта таъсир кўрсатади. “Мацусита бошқарув мактаби” мамлакатда минглаб тадбиркор ва менежерлар учун ибрат бўлди. У ҳатто сиёсий ҳаётга ҳам аралашган, иқтисодий ислоҳотлар бўйича маслаҳатлар берган.

Коносуке Мацусита катта бизнесмен бўлиб қолмасдан, халқпарвар инсон сифатида ҳам машҳур. Унинг ҳаёт йўли меҳнат, қатъият ва эзгу ниятлар билан улкан ютуқларга эришиш мумкинлигининг ёрқин намунаси.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Марказий Осиё бадминтон чемпионати финал босқичига етди

Халқаро спорт мусобақалари ёшлар учун катта мактаб ҳисобланади. Унда улар нафақат маҳорат, балки жамоада ишлаш, сабр ва рақобат орқали ўсишни ҳам ўрганади.

Айни кунларда Тошкент шаҳрида Марказий Осиё бадминтон чемпионати ўтмоқда. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Мўғулистон спортчилари U15, U17 ва U23 тоифаларида беллашишмоқда. Жамоавий баҳсларда U15да Ўзбекистон, U17 ва U23да эса Қозоғистон устунлик қилди. Финал босқичида эса Ўзбекистон, Эрон ва Қозоғистон вакиллари яккалик ва жуфтлик йўналишларида чемпионлик учун майдонга чиқмоқда.

Очилиш маросимида халқаро спорт ташкилотлари ва мамлакатимиз раҳбарлари иштирок этди.

Менимча, бу чемпионатдаги энг катта ютуқ — ёшлар олаётган тажриба ва уларда пайдо бўлаётган ишончдир.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Эрон ва Ироқ ўртасида 1980-1988 йилларда бўлиб ўтган даҳшатли урушда ҳалок бўлган аскарларнинг фарзандлари ўз оталарининг урушдаги суратини қайта жойнлантиришибди. Ҳар бири ўз отасига жуда ўхшашлигини пайқаш мумкин.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қизил Булут — сиу ҳиндуларининг буюк қабила бошлиғи

Қизил Булут сиу халқининг машҳур қабила бошлиғи, АҚШга қарши курашда ғалабага эришган ва донолиги билан тарихда из қолдирган шахс ҳисобланади. У Небраска ҳудудида туғилган, отаси “оловли сув” (арақ) сабабли вафот этгач, онаси уни она уруғи — оглала қабиласига олиб кетган. Қизил Булутни амакиси Кекса Тутун тарбиялаган.

Ёшлигидан жасурлиги билан ажралиб турган Қизил Булут 16 ёшидаёқ биринчи юришда ўлдирилган душманнинг бош териси ва отини олиб келиб катта обрў қозонган. Кейинчалик арикара, пауни ва кроу қабилаларига қарши жангларда тобора машҳур бўлиб, 1860-йиллар бошига келиб ўз қабиласининг ҳарбий етакчисига айланган.

1863 йилда Бозмен йўли сиу ерлари орқали ўтказилганда, кўчманчиларнинг бостириб кириши ҳиндуларни қаршиликка ундайди. Қизил Булут бошчилигида партизанча кураш бошланади. 1866 йилда эса у Форт Фил-Кирни яқинида тузган пистирмасида капитан Феттерман қўмондонлигидаги 80 нафар аскарни йўқ қилади. Бу воқеа тарихга “Феттерман ҳалокати” сифатида киради.

1868 йилда АҚШ ҳукумати сиулар билан тинчлик шартномаси имзолашга мажбур бўлади. Уларнинг ерлари “Катта резервация” деб эълон қилинади ва бу Қизил Булутнинг энг катта ғалабаси ҳисобланади. Кейинчалик у бир неча бор Вашингтонга бориб, президентлар билан учрашади. Лекин АҚШнинг кучи ортиб боргани сари у тинчлик тарафдорига айланади. Бу қарори унинг нуфузига путур етказади, лекин минглаб сиуларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Қизил Булут 1909 йилда ҳиндулар резервацияси оламдан ўтади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Гарри Жорж Галт ким эди?

Гарри Сент Жорж Галт Британия империясининг Угандадаги колониял маъмурларидан бири эди. У XIX аср охири ва ХХ аср бошларида фаолият юритиб, Британиянинг Африкадаги манфаатларини ҳимоя қилиш ва солиқ йиғиш ишларини назорат қилган. Галт ўзининг қаттиққўл ва баъзан ноҳақ деб баҳоланган бошқарув услуби билан маҳаллий аҳоли хотирасида қолган.

1900-йилларнинг бошида у Анколе минтақасида солиқ йиғувчи сифатида иш бошлайди. Унинг талабчанлиги ва қаттиқ муомаласи кўпчиликни норози қилган. Кейинчалик Галт ғарбий вилоятнинг суб-комиссионери этиб тайинланади ва шу лавозимда бўлганида маҳаллий халқ билан муносабатлари янада кескинлашади.

1905 йил 19 май куни Ибанда шаҳрида маҳаллий аҳоли билан тортишувлар авжига чиқади. Шу куннинг ўзида Рутарака исмли йигит унга найза билан ҳужум қилади. Гарри Жорж Галт оғир жароҳат олади ва бунинг ортидан вафот этади. Бу воқеа бутун вилоятда катта шов-шувга сабаб бўлади.

Галтнинг ўлими Британия маъмурлари учун жиддий сиёсий зарба бўлади. Тергов ишлари олиб борилади, маҳаллий амалдорлар айбланади, ҳатто баъзилари қатл жазосига маҳкум қилинади. Лекин кейинчалик суд ишлари қайта кўриб чиқилиб, айрим айбловлар бекор қилинади. Бу воқеа маҳаллий халқнинг Британия ҳукмронлигига нисбатан норозилигини янада кучайтиради.

Галт номи Уганда тарихида турлича баҳоланади. Британия маъмурлари уни империя хизмати йўлида ҳалок бўлган шахс сифатида эслаб қолишса, маҳаллийлар унинг қаттиққўл сиёсати ва адолатсизлиги туфайли хотирасига салбий муносабатда бўлишади. Ибанда шаҳрида эса унинг ўлими жойида маҳаллий аҳоли томонидан қурилган хотира белгиси ҳали ҳам сақланиб келади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

«Desert Fox» амалиёти ҳақида

1998 йил 16–19 декабрь кунлари АҚШ ва Британия қўшинлари Ироққа қарши «Desert Fox» («Саҳро тулкиси») номли ҳарбий амалиётни ўтказади. Бу операциянинг расмий мақсади Саддам Ҳусайн режими томонидан оммавий қирол қуроллар ишлаб чиқаришга чек қўйиш эди.

17 декабрь куни АҚШ денгиз флотига тегишли эскадр минаташувчисидан Tomahawk туркумига кирувчи қанотли ракеталар ишга туширилади. Бу ракета зарбалари орқали Бағдод ва бошқа шаҳарлардаги бир қатор стратегик объектлар йўқ қилинади.

Амалиёт тўрт кун давом этади ва натижада Ироқдаги ҳарбий ва инфратузилма объектларига жиддий зарар етади. Халқаро ҳамжамият орасида бу уруш ҳаракатлари кенг баҳс-мунозараларга сабаб бўлади. Баъзилар уни хавфсизлик чораси сифатида қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар уни сиёсий босим ва ҳужум сифатида баҳолаган.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Нима учун Исроилга ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаяпти? Деган саволга мантиқий жавоб излаб кўрамиз

🇮🇱 💰 2023 йил якуни бўйича ҳисоботларга қарасак, Исроилнинг дунё мамлакатларига қурол экспорти 13 миллиард долларга етган экан.

🚀 Ҳисоботда айтилишича, экспортнинг 36 фоизи ракеталар, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ракетага қарши мудофаа тизимларига тўғри келади.

✈️ Радио электрон кураш тизимлари, жанговар модуллар ва учириш қурилмаларининг ҳар бири 11 фоиздан, самолётлар ва авионика эса 9 фоиздан рўйхатга киритилган.

Исроил ўзининг киберразведка тизимлари билан ҳам машҳур бўлиб, улар 2023 йилда барча сотувларнинг атиги 4 фоизини ташкил этган. (Яъни бундай тизимларни фақат ўзига ўта яқин мамлакатларгагина сотган)

🛫 Учувчисиз учиш аппаратлари, авионика, кузатув тизимлари, алоқа тизимлари, транспорт воситалари, денгиз тизимлари, ўқ-дорилар ҳамда ҳарбий мутахассислар, инструкторлар ва маслаҳатчилар хизматлари қолган даромад манбаларининг катта қисмини ташкил этади.

📈 исроилнинг ҳарбий маҳсулотлар экспорти 2022 йилда 12,5 миллиард долларни ташкил этган бўлса, сўнгги 5 йил ичида бу рақам икки бараварга ошган. (Бунга сабаб эса Жазоир-Марокаш бахси, Арман-Озарбайжон ва Ҳиндистон-Покистон урушлари сабаб, қуйда асос келтирилади)

Ҳисоботга кўра, Осиё-Тинч океани минтақаси Исроил ҳарбий маҳсулотларининг энг йирик харидори бўлиб, умумий экспортнинг 48 фоизини, Европа эса 35 фоизини сотиб олган.

🇺🇸 Экспортнинг 9 фоизи Шимолий Америка мамлакатларига, яъни АҚШ, Канада ва Мексикага, Лотин Америкасига 3 фоизи ва Африкага 1 фоизи тўғри келади.

🇦🇪🇧🇭🇲🇦 2020 йилда сионистик душман билан муносабатларни Иброҳим келишувларига мувофиқ нормаллаштирган БАА, Баҳрайн ва Марокаш каби араб давлатлари Исроил ҳарбий-саноат мажмуаси савдосининг 3 фоизини ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 24 фоизни ташкил этган.

🌎 Умуман олганда, Исроил қурол савдоси бўйича дунёдаги энг йирик 10 та давлат қаторига киради, етакчи учлик анъанавий равишда АҚШ, Россия ва Францияга тегишли, Хитой эса ҳозирча 4-ўринни эгаллаб турибди.

🩸 💸 Исроил қуролларининг асосий импортчилари:

1️⃣🇮🇳 Ҳиндистон - яҳудий қуролларини сотиб олиш бўйича дунёда мутлақ етакчи [Исроил ҳарбий-саноат мажмуаси умумий экспортининг 37 фоизи], ҳар йили 1,5-2 миллиард долларга сотиб олади. Унинг ҳудудида учувчисиз учиш аппаратлари, зирҳли техникалар, ўқ-дорилар ва бошқаларни ишлаб чиқарувчи Исроил ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари мавжуд. Шунингдек, Ҳиндистон ҳарбий-саноат мажмуасининг катта қисми Исроил бутловчи қисмларидан иборат.

2️⃣🇦🇿 Озарбайжон - дунёдаги 2-йирик Исроил қурол импортчиси, шунингдек, Исроилнинг мусулмон дунёсидаги барча давлатлар орасида қурол бозоридаги энг йирик савдо шериги.

3️⃣🇵🇭 Филиппин - Исроилдан қурол импорт қилиш бўйича 3-ўринда туради.

4️⃣🇲🇦 Марокаш - Исроил қуролларини сотиб олиш бўйича 4-ўринда туради. Ушбу мамлакатга етказиб бериладиган барча қуролларнинг 11 фоизи Исроилга тўғри келади. Исроил, шунингдек, Марокашга қурол етказиб бериш бўйича АҚШ ва Франциядан кейин 3-ўринда туради.

5️⃣🇺🇸 АҚШ

6️⃣🇻🇳 Ветнам

7️⃣🇨🇦 Канада

8️⃣🇩🇪 Германия

9️⃣🇬🇧 Буюк Британия

1️⃣🅾️ 🇸🇬 Сингапур

Юқорида тилга олинган давлатларнинг ўзларининг бошқа давлатлар билан муаммолари бор. Фаластин можароси ёки Исроил Ғазода уюштираётган геноцидга нисбатан ўзларининг ушбу ички муаммолари муҳимроқ ҳисобланса керак.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

CROSSFIRE RAINBOW – ТАКТИК ШУТЕРДАН SURVIVAL HORROR'ГА! 🧟‍♂️ Kiber Uz канали машҳур Crossfire франшизаси энди қўрқинчли ўйин жанрида ҳам ўзини синаб кўраётганини айтди! Resident Evil услубидаги геймплей, PvP ва PvE режимлари! 🤯 Бу кутилмаган бурилиш!

Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=3bIIZlH1ISw

Читать полностью…

Alimoff

Яқин Шарқдаги яҳудий ултрарадикал зўравонларидан бири ҳақида

Радикал террарис сифатида сўнгги даврларда фақат мусулмонларни кўрсатилиши оммада турли стереотипларни шакллантирган. Яҳудийларни ичида ҳам бундай хорами одамлар кўп бўлган. Масалан, 1990-йиллар бошларида Яқин Шарқ яна бир фожиали воқеага гувоҳ бўлади. Бу воқеа яҳудий шифокори Барух Гольдштейн номи билан боғланади. У Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги Кирьят-Арба қишлағидан бўлиб, жамоат ичида обрўли шахс саналган ва ҳатто шаҳар кенгашига депутат қилиб сайланганди.

1994 йил 25 февраль куни Пурим байрами арафасида Гольдштейн қўлга автомат олиб, Ҳеврон шаҳридаги муқаддас жой — Иброҳим масжидига кириб боради. Бу ер насронийлар, мусулмонлар ва яҳудийлар учун муқаддас саналади, чунки у ерда Иброҳим пайғамбар ва унинг авлодлари дафн этилган деб ҳисобланади. Гольдштейн масжиднинг мусулмон қисмига кириб, ибодат қилаётган одамларга автоматдан ўқ узади.

Фожиали ҳужум натижасида 30 нафар мусулмон ҳалок бўлади, яна 100 дан ортиқ киши яраланади. Мачит ичида ўша вақт тахминан 800 киши бор эди. У 4-маротаба магазин алмаштираётганида толпа томонидан жойида ўлдирилади.

Бу воқеа нафақат Исроил ва Фаластин муносабатларини янада кескинлаштирди, балки бутун дунё ҳамжамияти томонидан қаттиқ қораланади. Кейинги йилларда Гольдштейн айрим радикал гуруҳлар томонидан “қаҳрамон” сифатида талқин қилинса-да, аксарият жамоатчилик унинг қилмишини жиноят ва зўравонликнинг энг ёмон намунаси сифатида баҳолайди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бир пайтлар Колизей - Рим империясининг қудрат рамзи эди. Милодий 70–80 йилларда Веспасиан ва Титус даврида қурилган бу улкан амфитеатр 10 йил ичида қад ростлаб, 50 минг томошабинни сиғдира олган. Бу Рим муҳандислик санъати дурдонаси бугун ҳам тарихнинг овози бўлиб турибди.

Бу видеода сиз буюк Колизейнинг тарихи ва нега унинг ярми йўқлиги ҳақида билиб оласиз: https://youtu.be/tFypZNq8sAw

Читать полностью…

Alimoff

“Жадидлар изидан” танловига старт берилди

Президент ташаббуси билан йўлга қўйилган “Жадидлар изидан” танловининг янги мавсуми бошланмоқда.

Умумий ўрта таълим мактабларининг 5–7- ва 8–10-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этиладиган танловнинг туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичлари октябр-декабр ойларида бўлиб ўтади.

Танловинг республика босқичида энг юқори балл тўплаган 14 нафар ғолиб Германияга таълим саёҳатига юборилади.

Танлов иштирокчиларини рўйхатга олиш www.jadidlarizidan.uz саҳифаси орқали амалга оширилади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Гиннесс рекордлар китоби 70 ёшга тўлди

1955 йилда дунёда илк бор 198 бетлик «Гиннесс рекордлар китоби» чоп этилганди. Унга асосчи ғояни компаниянинг ижроия директори Хью Бивер таклиф қилган. Унга кўра, одамлар кўпинча баҳслашар, лекин ҳақиқий жавобни топиш қийин бўларди. Шунинг учун энг баланд, энг катта, энг кичик ва турли ҳайратланарли рекордлар йиғилган китоб ҳам баҳсларга ечим, ҳам реклама сифатида хизмат қилиши керак эди.

Китобни яратишда спорт журналистлари, энциклопедик хотирага эга бўлган икки ака-ука Росс ва Норрис Макуайртер иштирок этади. Улар турли манбалардан тасдиқланган фактларни йиғиб, китобни тайёрлашади. Кейинчалик китобда ноодатий ва ғаройиб рекордлар ҳам акс эта бошлайди. Масалан, апельсинни энг узоққа улоқтириш ёки бошқа ғайриоддий йўл билан дунёга машҳур бўлиш. Ҳар йили ноябрь ойининг учинчи ҳафтаси пайшанба куни «Гиннесс куни» сифатида белгиланган ва шу куни янги рекорд қўйишга ҳаракат қилинади.

Қизиқ жиҳати шундаки, китоб бутун дунёга машҳур бўлгани сайин, у болаларнинг севимли китобига айланади. Шу сабабдан катталарга оид 18+ рекордлар олиб ташланади ва нашр тўлиқ оилавий энциклопедияга айланади. АҚШдаги оммавий кутубхоналарда энг кўп ўғирланадиган китоб ҳам айнан шу «Гиннесс рекордлар китоби» ҳисобланади.

Бугунги кунда китоб 37 та тилга таржима қилинган ва турли мавзулар бўйича махсус нашрлари мавжуд. Ҳатто 1991 йилда «500 янги совет рекорди» номли маҳаллий версияси ҳам чиққан. 70 йил ичида эса дунё бўйлаб 130 миллиондан ортиқ нусха сотилган. Шу билан у энг кўп сотилган йиллик нашр сифатида рекорд ўрнатган.

Болаликда ўзбек тилида шу китобни кутубхонадан олиб ўқиган эдим. Ҳозир бизда бунинг янги ва тўлдирилган нашрлари борми йўқми билмайман.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Яшил Келажак” Eco-Camp

Навоий вилоятида ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш ва маданиятини ривожлантиришга қаратилган эко-оромгоҳ бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда 150 нафарга яқин ёш иқлим ўзгариши, ичимлик суви муаммолари, чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш каби долзарб масалаларда ўз лойиҳалари билан иштирок этди.

“Яшил келажак сари” шиори остидаги плоггинг акцияда 800 кг чиқинди йиғилиб, ҳудуд тозалигига ҳисса қўшилди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Останкино минорасини ларзага солган ёнғин ҳақида

2000 йил 27 август куни Москвадаги Останкино телеминорасида рўй берган ёнғин бутун Россияни телевизорсиз қолдирган ва йирик техноген фожиага айланишига сал қолган.

Ёнғин 15:00 да 460 метр баландликда аниқланади (минора умумий баландлиги 540 м). У пайт минорада тахминан 350 киши бор эди, уларнинг орасида машҳур панорамали ресторан меҳмонлари ҳам бўлган. Таркибий тузилиши сабабли одамларни фақат лифт орқали тушириш мумкин эди. Соат 16:00 га келиб барча фуқаролар эвакуация қилинади.

Ёнғин юқоридан пастга тез тарқалади. Полиэтилен қопламалар ёниб, томчи-пластик каби пастга тушар, янги ёнғин ўчоқларини келтириб чиқарарди. Ёнғин хавфи шунчалик катта эдики, ҳатто минорa қулаши мумкин деган хавотирлар ҳам бўлган.

340 нафар ўт ўчирувчи ва 60 та техника жалб қилинади. Уларга 381–420 метр баландликка металл зина орқали чиқиб, ўт ўчириш воситаларини кўтариб чиқишга тўғри келади. Ҳарорат 1000°С атрофида эди. Барча ҳаракатларга қарамай, ёнғин тўлиқ 28 август кечқурун бартараф этилади.

Фожиа оқибатида уч киши ҳалок бўлади. Полковник Владимир Арсюков ва лифтда қолган икки техник ходим ўлади, етти ўт ўчирувчи эса заҳарланади.

Эфирлар дастлаб 29 августдан қисман тикланади, 4 сентябрь куни эса тўлиқ қайтади. Кейинчалик миноранинг барча ускуналари тўлиқ янгиланади, ёнғинга чидамли кабеллар ва замонавий хавфсизлик тизимлари ўрнатилади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ҳаваскор “стоматолог” подшоҳ ҳақида

Тарихда кўпчилик шохлар, султон ва императорларни оддий халқдан алоҳида кўриб, уларни қўлидан буйруқбозлик ва сиёсатдан бошқа ҳеч бир иш келмайдиган одамлар деб ўйлашади. Аслида, жуда кўп шохлар турли ҳунарларни эгаллашган. Ўзимизда дурадгор, қуролсоз султонлар ўтган бўлса, Усмонли султонлар орасида эса заргарлар кўп эди.

Рус Подшоҳи Пётр I Алексеевич ҳам стоматолог бўлган. У ҳар доим ўзи билан стоматологик асбобларни олиб юрарди. Петр қайси пайтда бўлмасин, ҳатто зарурат бўлмаса ҳам, ўз фуқароларининг оғриқли (ва баъзан соғлом) тишларини суғуриб ташлашга тайёр бўлган.

Пётрнинг бу қизиқиши фақат саройдагиларга эмас, балки оддий денгизчиларга ҳам тааллуқли эди. У Европа сафарлари даврида бу ҳунарни ўрганиб келиб, рус заминида замонавий тиббий билимларни тарқатишга ҳаракат қилган.

Иван Кондратьевнинг “Седая старина Москвы” китобида бу ҳақда шундай ёзилади:

“Подшоҳ тиш суғуришда ажойиб маҳоратга эга эди. Бир куни Амстердам бозорида айни шу ҳунарни чой қошиқча ва шамшир учи билан бажара оладиган цирюльникка (сартарош + шифокор-стоматолог + жарроҳнинг ўзига хос қўшилмаси) дуч келибди. Пётр уни чақириб, санъатини кўрсатишни сўрайди ва бир нечта дарсдан кейин устозидан қолишмайдиган даражада ўрганиб олади”.


Бу қизиқиш бироз ҳайратли туюлса-да, Санкт-Петербургдаги Антропология ва этнография музейида “Пётр I суғурган тишлар реестри” сақланади. Унда 73 та тиш бор, уларнинг ҳолатига қараб подшоҳ стоматологияни ҳақиқатан ҳам яхши ўзлаштиргани маълум бўлади.

Айтганча, подшоҳнинг тиббиётга қизиқиши фақат стоматология билан чекланмаган. У лекцияларда ҳам қатнашган, шахсан жасадларни ёриб кўрган, мўмиёлаш ва бальзамлаш жараёнларига ҳам қизиққан.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Ўзбек миллат танламайди, меҳнатни тайин қилса, ундан баракали одам йўқ”

Миллатлар ўртасида аҳиллик ва ҳамжиҳатлик бўлса, юртда тараққиёт ҳам, барқарорлик ҳам мустаҳкам бўлади. Шу боис, бугунги кунда миллатлараро муносабатлар масаласи нафақат ижтимоий, балки стратегик аҳамиятга эга.

Айнан шу мавзулар ЎзЛиДеП ташаббуси билан ташкил этилган “Тараққиёт нуқтаси” мунозара клубида муҳокама этилди. Тадбир давомида турли миллий маданий марказлар вакиллари қизиқ мулоҳазалар билдиришди.

Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази раиси Серикбай Усенов шундай мисол келтирди:

“Пискент туманида битта оилада етти фарзанд бор, улар еттита миллатдан келин олган. Бошқа уй олиб берай десанг ҳам кетмайди, ‘сизлар билан бирга яшаймиз, сизлар ўтгандан кейин биз бўлинамиз’ дейди. Ана кўрдингизми, ўзбек миллат танламайди, меҳнатни тайин қилиб қўйсангиз, ундан баракали одам йўқ.”


ЎзЛиДеП томонидан бундай долзарб мавзуларни мунозара майдонига олиб чиқилиши жамиятда аҳиллик ва бирдамликни янада кучайтиришга хизмат қилади.

🔍Кўрсатувни тўлиқ варианти билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин 👇 👇

🔹 Видеони кўриш
🔊 Аудиони эшитиш

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ушбу расм жуда қизиқ, унга узоқроқ тикилиб турсангиз, ўша даврни яққол ҳис қиласиз. Бу рассом Жак Мари Гастон томонидан чизилган бўлиб, "Наполеон қироллик ҳарбий мактабида таълим олаётган пайт." деб номланади.

Наполеон Бонапарт Франциянинг Бриен-ле-Шато шаҳридаги ҳарбий мактабда таълим олган. Бу мактаб 1776 йилда Париж ҳарбий мактабининг бўлими сифатида ташкил этилган эди. Наполеон ўн ёшга тўлмасидан, 1779 йил апрелида мактабга қабул қилиниб, у ерда 1784 йил 17 октябргача беш йил таҳсил олди.

У ярим тунгача ўқиб ўрганиб ўтирган, барча курсантлар ширин уйқуда бўлганида ҳам у ўз устида ишларди. Нимжонгина курсантнинг соясига қаранг... Вақти келиб, Европани калитини сўрайдиган инсоннинг сояси эди бу...

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Чарлз Дэрроу ким эди?

Чарлз Б. Дэрроу — стол ўйинлари дунёсидаги ҳақиқий инқилобчи. Унинг номи бутун инсониятга машҳур «Монополия» ўйини билан чамбарчас боғлиқ. Ишсизлик, иқтисодий таназзул ва умидсизлик хукмрон бўлган «Буюк депрессия» йилларида у оддий ғоядан йирик бизнес яратади.

Дэрроу дастлаб ўйинни қўлда тайёрлай бошлаган. Тахта учун оддий музлатгич картонларидан фойдаланган, кўчаларнинг номларини эса оиласи билан дам оладиган Атлантик-Ситидаги реал кўчалардан олган. Масалан, ҳозирги ўйиндаги «Boardwalk» ва «Park Place» номлари айнан шу шаҳардан олинган. У уйдаги оддий қоғозларга қоидаларни ёзар, деталларини эса лойдан ва металл парчалардан қўлда ясарди. Ҳатто илк версияларда уйлар ва меҳмонхоналар ҳам қўлда бўялган бўлиб, ҳар бир тахта ўзига хос, ноёб кўринишга эга эди.

Дўстлар ва қўшнилар бу ўйинни шиддат билан қабул қилишади. Чарлз ҳар бир қўлда ясалган нусхани тахминан 4 доллардан сотган, кейинчалик талаб ортиб, ҳатто маҳаллий дўконларга ҳам етказиб беради. Унинг маҳсулотига қизиқиш шунчалик кучаядики, бир кечадаги даромад унинг бутун ҳафталик иш ҳақидан ҳам ортиб кетади.

1935 йилга келиб, Дэрроу ўйинни Parker Brothers компаниясига таклиф қилади. Илк рад жавобидан кейин, бозордаги шов-шув ва талабни кўриб, компания ўйинни сотиб олади ва йирик масштабда ишлаб чиқаришга киришади. Шу билан «Монополия» бутун дунёга тарқалади.

Дэрроу шу тариқа ўйин яратиб миллионерга айланган илк инсон сифатида тарихга кирди. Унинг илк қўлда ясалган тахталари ҳозир коллекционерлар учун жуда катта қимматга эга.

Бугунги кунда «Монополия» 100 дан зиёд давлатларда сотилади, 30 дан зиёд тилларга таржима қилинган ва турли хил махсус версиялари чиқарилган. Уйлар ва меҳмонхоналар рамзий тарзда лойдан ясалган илк қўл меҳнати деталларидан то замонавий пластик ва дизайнерлик нашрларигача улкан йўлни босиб ўтди.

Монополия бу болаларингизн, ўзингизни ҳам молиявий саводхонликка ўргатишда жуда ҳам яхши ва фойдали стол ўйини. Топширинглар.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Шимолий уруш ҳақида

325 йил аввал Россия Швецияга қарши уруш эълон қилади ва Шимолий урушда антишвед коалицияси таркибида қатнашади. Бу уруш 21 йил давом этади. Яқинда рус амалдорларидан бири “биз Украина билан қанча бўлсаям урушаверамиз, ана шведлар билан 21 йил урушдик” деганда шу 300 йил аввалги урушни назарда тутганди.

Хуллас, XVII аср охирига келиб Швеция Европада энг кучли армиялардан бирига эга бўлиб, Болтиқ денгизи бўйлаб ҳукмронлик қиларди. Бу ҳолат бошқа давлатларга маъқул келмайди ва 1698 йилда тузилган Равский иттифоқи асосида Россия, Саксония ва Польша қироли Август II ҳамда Дания-Норвегия қироллиги Швецияга қарши бирлашади. Дастлаб режа жуда содда кўринарди. Гўё данияликлар денгизда ғалаба қилади, Август II Ригани эгаллайди, Россия қўшинлари эса Ингерманландияни олади. Лекин воқелик бутунлай бошқача кечади.

Швед қироли Карл XII ўзини маҳоратли саркарда сифатида кўрсатади. Рига қамали муваффақиятсиз якунланади, Нарвада рус армияси тор-мор этилади, данияликлар эса пойтахти Копенгаген забт этилгандан кейин урушдан чиқишга мажбур бўлади. Шу ҳолатда кўпчилик Россия ҳам тез орада таслим бўлади деб ўйлайди, лекин Пётр I аксинча харбий ислоҳотларни кучайтиради. Армия рекрут тизими асосида қайта қурилади, флот яратилади ва янги пойтахт Санкт-Петербург барпо этилади.

1709 йилда Полтава жангида рус қўшинлари ҳал қилувчи ғалабага эришади. Швед қироли Карл XII Усмонийлар мамлакатига қочади, бутун швед қўмондонлиги асирга олинади. Швеция кучдан қолади ва йирик харбий давлат мақомини йўқотади. 1721 йилда имзоланган Ништад сулҳига кўра, Россия Болтиқбўйи ҳудудларини ва Ингерманландияни ўз назоратига олади, шу билан империя мақомини мустаҳкамлайди.

Шимолий уруш барча тарафлар учун жуда оғир кечади. Россия тахминан 150 минг, Швеция эса 200 мингга яқин одамни йўқотади. Лекин натижада Россия Европада йирик сиёсий куч сифатида майдонга чиқади, Швед империяси эса тарих саҳнасидан чекина бошлайди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Шунақа тадбиркорлик субектлари бор уларга чек беришдан кўра жарима тўлаб юриш арзонроққа тушади."

Ploss podcast'нинг навбатдаги сонида солиқ ва бугалтерия соҳасида мутахассис Санжар Аслонов чек бермайдиган тадбиркорлар ва шу сабабли тўланадиган жарималар ҳақида қизиқарли маълумотлар билан бўлишибди.

Подкастни тўлиқ кўриш учун линк: https://youtu.be/oS1HKAC08RY

Читать полностью…

Alimoff

Биринчи афюн уруши қандай бошланган?

183 йил аввал Буюк Британия ўз савдо манфаатларини ҳимоя қилиш баҳонасида Цин сулоласига қарши уруш бошлаб, уни тарихга Биринчи афюн уруши сифатида киритади. Бу можаро натижасида Хитой таҳқирли Нанкин шартномасини имзолашга мажбур бўлади.

ХVIII аср охирида Цин империяси Бенгалия опиумининг асосий бозорига айланади. Бу наркотик модда учун хақ асосан кумуш билан тўланар, шу сабабли мамлакатдаги молиявий барқарорлик издан чиқади. Арзон ва осон топиладиган афюн бутун жамиятга кириб бориб, оммавий наркотикка айланади. 1799 йилда император унинг савдосини тақиқлайди, лекин бу қарор амалга ошмайди.

1839 йилда амалдор Линь Цзэсюй қаттиқ чора кўриб, 19 минг жавон ва 2 минг қоп ўрам афюнни мусодара қилиб йўқ қилади. Бу Британияни қаттиқ ғазаблантиради. 1840 йил январда англиялик савдогарлар Гуанчжоудан ҳайдалгач, Лондон уруш эълон қилади. Парламентдаги кучли “опиум лоббиси” босими билан Буюк Британия Хитойга қарши 40 та жанговор кемадан иборат эскадрани йўллайди.

Хитой қўшинлари эса тайёргарликсиз, уюшмаган ва қурол жиҳатидан ортда қолганди. Натижада бир қатор шаҳарлар, жумладан, Гонконг, Гуанчжоу, Нинбо ва бошқалар босиб олинади. Айрим амалдорлар ҳатто Британияга ҳеч қаршиликсиз ҳудудларни топширади.

1842 йилда имзоланган Нанкин шартномаси Хитой учун жуда оғир оқибатларга олиб келди. Гонконг Британияга ўтади, хорижликлар айрим портларда эркин савдо қилиш ҳуқуқини олади, божхона тўловлари 5% қилиб белгиланади, чет эл фуқаролари Хитой қонунларидан мустасно этилади. Император устига 15 млн лянг миқдорида кумуш контрибуция ҳам юкланади.

Энг аламлиси, бу билан иш тугамайди. Орaдан 14 йил ўтиб, Британиянинг янада катта талаблари ва Ғарб давлатларининг аралашуви сабаб Иккинчи афюн уруши авж олади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🇸🇦🇵🇰 Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида шу давлатлардан бирига тажовуз қилинган тақдирда ўзаро мудофаани ўз ичига олган шартнома имзоланди

Бундан ташқари, Исломобод саудияликларга "ядровий соябон" тақдим этмоқда, бу эса Саудия Арабистонига ҳужум қилинган ҳолатда уни ядровий қурол билан ҳимоя қилиш имкониятини кўриб чиқишни назарда тутади. Бу Форс кўрфази монархияларининг Ҳиндистон билан алоқалари мустаҳкамланиб бораётганига қарамай содир бўлаётгани ҳам қизиқ тенденция.

Бунга анча йиллардан бери Кўрфаз монархияларининг гаранти бўлган АҚШ Исроилнинг хаддан ошиб кетишига кўз юмаётгани ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Шундай экан, Саудия Покистонга қилган эски "сармояси"нинг дивидендларини санаб олиш пайти етди деб ҳисобламоқда.

Гап шундаки, бир пайтлар айнан Саудия Арабистони Покистон ядро дастурининг асосий соққадор ҳомийларидан бири бўлган. Шу сабабли, Покистоннинг энг йирик шаҳарларидан бири Файсалобод бугунги кунгача ўша пайтдаги Саудия қироли Файсал ибн Абдулазиз ал-Сауд номи билан аталади.

Айнан у Покистон ядровий лойиҳасини молиялаштиришни бошлаган эди. Табиий равишда, маблағ тақдим этилиши эвазига покистонликлар саудияликларга ҳам ядро технологияларидан фойдаланиш имкониятини беришган.

Айнан шу сабабли, Покистон армияси 1991 йилда АҚШ бошчилигидаги коалиция таркибида Саддамнинг Ироқига қарши Кўрфаз урушида ҳам иштирок этган. Чунки америкаликлардан минтақага қўшин киритишни сўраган саудияликлар ўнлаб йиллар давомида Покистоннинг асосий инвестори ва кредитори бўлиб келган.

Ўша пайтдаги Покистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Мирзо Асламбек Навоз Шариф ҳукуматининг америкапараст сиёсатига ва бош вазирнинг ушбу қарори Покистон халқи орасида умуман машҳур эмаслигига норозилик билдирган ҳолда ҳатто намойишкорона тарзда истеъфога чиқан эди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кошице фожиаси — 5 минг йиллик сирли қабр

Археологлар кўпинча топилмалардан катта умид қиладилар, қимматбаҳо ашё ёки хазина топилади деб ўйлайдилар. Лекин баъзан топилмалар хазинадан ҳам оғирроқ бўлади — масалан, оммавий дафн. Бу эса уларни катта саволлар олдида қолдириши мумкин: Улар ким? Нима учун бирга кўмилган? Нега айнан шу ерда? Қачон?

2011 йилда Польшанинг жанубидаги Кошице қишлоғи яқинидан ана шундай топилма аниқланади. Қабрдан 15 та жасад — эркаклар, аёллар ва болалар қолдиқлари топилади. Улар бошига берилган зарбадан ҳалок бўлгани аниқланади. Углерод таҳлиллари эса барчани шокка туширган. Бу одамлар милоддан аввалги 2880–2776 йиллар орасида яшаган ва кўмилган, яъни 5 минг йил аввал!

Қабр ичида топилган ашёлар улар шаровид амфоралар маданияти вакиллари эканини кўрсатган. Тадқиқотлардан шу ҳам маълум бўладики, улар бир-бирлари билан қариндош, яъни бир оила аъзолари бўлишган. Қадимда уларнинг териси қорачадан келган, сочлари қора, кўзлари қаҳваранг бўлган.

Олимлар тахмин қиладики, бу оилага ҳужум қилганлар агрессивлиги билан машҳур бўлган жанговар болта маданияти вакиллари бўлиши мумкин. Лекин эҳтимолларга кўра, ҳақиқатни аниқ билиш имконсиз.

Сюжет бор, предметлар бор, объектлар шу ерда. Қолганинин драматизм қўшиб, миянгни фантазия даражасига қараб ясаб олаверасан.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ироқ Кувайтни евориб, тиқилиб қогани ҳақида

1990 йил 2 август куни армиясига хаддан ташқари ишанган диктатор Саддам Ҳусайн раҳбарлигидаги Ироқ қўшинлари Кувайтга ҳужум қилади. Бу воқеа кейинчалик Яқин Шарқдаги энг катта инқирозлардан бири — Форс кўрфази урушига сабаб бўлади.

Кувайт 1970–1980-йилларда нефть экспорти орқали кичик бир қашшағ бадавий амирлигидан дунёнинг энг соққадор давлатларидан бирига айланганди. Лекин айнан шу фаровонлик бойлик билан қайтган Зумрадга хасад қиган Қиммат каби Саддамни кўзини қамаштиради. Саддам Ҳусайн Кувайтни “Ироқнинг ажралмас қисми” деб атаб, уларни чегарадаги нефть конларидан ноқонуний фойдаланишда айблайди ва улкан товон пули талаб қилади.

Кичкина аммо мағрур Кувайт бу ультиматумни рад этади, лекин куч жиҳатидан Ироқ армияси билан тенглаша олмайди. Оқибатда 2 август куни Ал-Кувайт командир битта сигарет чекиб бўлгунча босиб олинади, 8 август эса Кувайт расман Ироқнинг “19-вилояти” деб эълон қилинади.

Лекин Саддам Ҳусайн кутмаган воқеа рўй беради. Халқаро ҳамжамият бу аннексияни қаттиқ қоралайди ва налатлайди. БМТ деган ташкилот керак пайтда ишлаберади, Хавфсизлик Кенгаши дарров санкциялар жорий қилади, АҚШ ва унинг иттифоқчилари юзларини қорага бўяб, такой мусиқа фонида қуролларни ўқлаб, кенг кўламли ҳарбий амалиётга киришади. “Чўлдаги бўрон” операцияси давомида Кувайт озод қилинади, Ироқ эса ИОРБ бўлади.

2002 йилда яқинлашиб келаётган интиҳосини сезибми Саддам расман Кувайтдан узр сўрайди, лекин Кувайт ҳукумати буни қабул қилмайди. Бу уруш нафақат минтақани издан чиқарган, балки Саддам режимининг йиқилишига ҳам замин яратган.

Нефтли жойни Америка полюбому ҳимоя қиволади😇

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Лев Троцкий — инқилоб тимсоли

Лев Давидович Бронштейн (Троцкий) ХХ аср тарихидаги энг баҳсли ва таъсирли шахслардан бири бўлиб, Россиядаги Октябрь инқилоби ҳамда Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида муҳим рол ўйнаган.

У дастлаб марксизм ҳаракатига қўшилиб, сиёсий фаолияти учун бир неча бор қамоққа олинган ва муҳожирликда яшашга мажбур бўлган. 1917 йилда Россияга қайтиб, Владимир Ленин билан бирга большевиклар сафида инқилоб раҳнамоларидан бирига айланади. Октябрь инқилобида муҳим ташкилий ишлар билан шуғулланиб, Совет ҳокимиятини мустаҳкамлашда асосий қаҳрамонлардан бўлади.

Троцкий шунингдек, Қизил Армия асосчиси ва бош қўмондони сифатида ҳам тарихга кирган. Унинг раҳбарлигида Совет Россияси ички урушда ғалаба қозонади. Лекин Ленин вафотидан кейин Иосиф Сталин билан сиёсий кураш бошланади. Бу курашда Сталин устун келиб, Троцкий партиядан чиқарилади, кейин Совет Иттифоқидан ҳам ҳайдалади.

Муҳожирликда Троцкий бир қатор мамлакатларда яшайди, инқилобий ғояларини ёзади ва Сталин сиёсатига қарши чиқади. Лекин бу унинг ҳаётига жиддий хавф солади. 1940 йилда Мексикада яшар экан, Сталинга содиқ агент, испаниялик коммунист Рамон Меркадер томонидан суиқасд натижасида ўлдирилади.

Лев Троцкий номи тарихда икки хил талқин қилинади. Баъзилар уни дунё инқилобининг йирик стратеги сифатида ёдга олади, бошқалар эса уни қаттиққўл сиёсий мухолифат сифатида кўради. Лекин бир нарса аниқ, у ХХ аср тарихидаги энг таъсирли шахслардан бири бўлиб қолади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Аркадий Стругацкий ким эди?

Таниқли фантаст ёзувчилар дуэти — ака-ука Стругацкийларлардан каттаси, Аркадий Натанович Стругацкий 1925 йилда дунёга келиб, қисқа умри давомида жаҳон адабиёти учун улкан мерос қолдирган.

Аркадийнинг болалик йиллари Ленинградда ўтган. Унда китобхонликка бўлган қизиқиш отаси орқали шаклланади. Отаcи нашриёт ва цензура соҳасида ишлагани учун у турли асарларга эркин кириш имконига эга бўлган. Уруш йилларида Аркадий халқ партизанларга қўшилиб, фронтга кетади, кейинчалик Шарқий фронтда хизмат қилади. Шу билан бирга, инглиз ва япон тилларини ўзлаштиради.

1950-йилларда армиядан қайтгач, у ижодга қайтади ва ўзининг илк асарларини ёза бошлайди. Лекин ҳақиқий бурилиш 1955 йилда укаси Борис билан ҳамкорликда ёзилган «Страна багровых туч» асари билан юз берган. Шундан кейин Стругацкийлар адабиёт тарихида янги йўналиш бўлган реалистик фантастикани яратадилар. Уларнинг асарлари бир вақтнинг ўзида ҳам саёҳат ва сайёралар ҳақидаги эпос, ҳам жамият ҳақидаги ўткир сатира, ҳам инсон ва масъулият ҳақидаги фалсафий роман сифатида қабул қилинади.

«Трудно быть богом», «Обитаемый остров», «Понедельник начинается в субботу» каби асарлари миллионлаб китобхонлар қалбини забт этади. Дастлаб уларнинг китоблари цензура сабабли чекланган бўлса-да, кейинчалик улар СССРдаги энг машҳур фантаст ёзувчиларга айланадилар.

Аркадий Стругацкий 1991 йилда ҳаётдан кўз юмади, лекин у Борис билан бирга ёзган асарлари орқали ҳамон тирик. Улар нафақат фантастика жанрининг классикаси, балки бутун XX аср рус адабиётининг дурдоналари ҳисобланади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Фотограф Жек Рейли ҳақида

Жек Рейли номи кўпинча 1929 йилда олинган машҳур фотосурат билан боғланади. Бу суратда Нью-Йорк шаҳридаги Банк оф Манҳэттен биноси қурилиши жараёнида осмонўпар баландликда суратга туширилган саҳна акс этган. Бу тарихий кадр XX асрнинг энг кучли индустриал рамзларидан бирига айланган.

Жек Рейли ўз даврининг жасур фотографларидан бири сифатида тилга олинади. Унинг камераси орқали қурилишдаги меҳнаткашларнинг жасорати, баландликдан қўрқмасдан ишлаши ва янги шаҳар қиёфасини яратишга қаратилган тиришқоқлиги тарих учун ҳужжат сифатида сақланиб қолган.

Афсуски, фотографнинг шахсий ҳаёти ёки ижодий йўли ҳақида кўп маълумот йўқ. Лекин унинг номи билан боғланган бу фотосурат инсоннинг матонати ва янги замон қурилишига иштиёқ рамзига айланди. Жек Рейлининг бир кадри орқали биз бутун бир давр — индустриал АҚШнинг руҳини ҳис қилишимиз мумкин.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Неандерталларнинг энг ғайриоддий таоми ҳақида

Овқатланаётган бўлсангиз ўқиманг.

Инсон қадимданоқ турли озиқ-овқатлардан фойдаланган, гўшт, ўсимлик ва ҳатто ўлган ҳайвон жасадидан ҳам. Баъзи халқлар ҳозир ҳам чиритилган таомлар тайёрлайди. Аслида чиритиш — озуқани сақлашнинг бир усули эди. Демак, чирикдан жирканиш ҳам табиий ҳолат эмас, балки маданий таъсир ҳисобланади.

Олимлар неандерталлар суякларидан азотнинг δ¹⁵N изотопи жуда кўп чиққанини аниқлашган. Бу кўрсаткич одатда бўри ёки шоқол каби қаттиқ гўштхўр ҳайвонларда учрайди. Лекин инсон организми бу қадар кўп гўштли таомланишни кўтара олмасди.

Шу сабабли олимлар қизиқ тахминни илгари суришади: неандерталлар пашша личинкаси билан озиқланган бўлиши мумкин. Чириб турган гўштда ўсадиган бу личинкалар жуда ёғли ва уларда δ¹⁵N кўрсаткичи оддий гўштдан 5–6 марта юқори экан. Келиб чиқадики, неандерталлар гўштни атайлаб чиритиб, кейин ҳам гўштни, ҳам қуртларни еган. Бу уларнинг рационга ёғ қўшишга ёрдам берган, чунки ёввойи ҳайвон гўшти асосан ёғсиз бўлади. Бу шунчаки гипотеза, албатта. Лекин у неандерталлар организмидаги юқори изотоп даражасини яхши тушунтиради.

Яна бошқа далиллар ҳам бор. Масалан, Исроилда топилган икки ғордан бири ўлжани дарров бўлаклаб пиширишга, иккинчиси эса уни аввал бироз чиритишга ишлатилгандек. Иккинчи ғорда кўп майдаланган, қаттиқ кесилган суяклар топилган. Бу эса неандерталлар баъзан гўштни озроқ ферментация қилиб сақлаган бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Неандертал аждодларимиз биз ўйлагандан кўра кўпроқ ижодкор ва тажрибачи бўлганга ўхшайди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Арманлар томонидан Усмонлиларнинг империя банккига уюштирилган хужум ҳақида

1896 йил 26 август куни Истанбулда тарихга “Оттоман банки ҳодисаси” номи билан кирган воқеа юз беради. Бу воқеа Усмонийлар империясидаги сиёсий кескинликлар ва арманлар масаласи билан чамбарчас боғлиқ эди.

У пайтда Усмонийлар империясида яшаган арманлар ислоҳот талаб қилиб чиққан, чунки XIX аср охирида уларнинг ҳуқуқий ва сиёсий аҳволи оғир эди. Шу муносабат билан “Дашнакцутюн” партияси аъзолари кескин йўл тутишга қарор қилишади. Туш пайтида қарийб ўттиз нафар қуролланган инқилобчи Истанбул марказидаги Оттоман банкига кириб бориб, барча ходимлар ва мижозларни гаровга олишади. Улар талаб сифатида султондан арманларга қарши тажовузларни тўхтатиш ва ислоҳотлар ўтказишни илтимос қилишади. Шу билан бирга, ўз талаблари бажарилмаса, бинога портловчи бомба қўйиш билан таҳдид қилишади.

Бир неча соат давом этган қуролли тўқнашувдан кейин вазият халқаро дипломатия ёрдамида ечилади. Россия элчиси ва Европа давлатлари вакиллари музокараларга қўшилади. Натижада инқилобчиларга эркин чиқиб кетиш имкони берилади. 27 август куни улар банкни тарк этиб, кейинроқ Франция кемаси орқали Марселга йўл олишади.

Шу билан бирга, Истанбулда ҳодисадан кейин кескин ҳолат юзага келади. Шаҳарда арман аҳолига қарши кенг кўламли зўравонликлар содир бўлиб, кўплаб одамлар жабр кўради.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Цезарнинг Британия ҳужумига бошчилик қилгани ҳақида

Ўша даврда Британия оролининг бритт қабилалари ўзини жуда хавфсиз ҳис қиларди. Улар учун денгиз табиий тўсиқ эди. Лекин Цезарьнинг Галлияга юришлари пайтида (мил. авв. 58–50 й.) бриттлар галлларга ёрдам бериб, қочқинларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Шу билан улар римликларга янги ва жиддий душман сифатида кўрина бошлайди.

Цезарь биринчи марта мил. авв. 55 йилда Британияга юриш уюштиради. У 80 дан ортиқ транспорт кемасига икки легионни жойлаштириб, қўшинни оролга олиб ўтади. Лекин қийинчиликлар кўп эди: баланд қоялар, бриттларнинг соҳилда ҳимояда турган қўшинлари ҳамда катта кемаларнинг соҳилга яқинлаша олмаслиги римликлар учун катта муаммо туғдиради. Овқат етишмаслиги ва кемаларнинг бўронда йўқолиши сабабли Цезарь жангни узоқ давом эттирмай, орқасига қайтишга мажбур бўлади.

Бир йил ўтиб, мил. авв. 54 йилда Цезарь яна Британияга қайтади. Бу сафар у 800 тага яқин кема, беш легион ва 2 минг отлиқ билан йўлга чиқади. Бу юришда римликлар Кентда плацдарм яратишга муваффақ бўлади, бир қанча ҳудудлар забт этилади ва бритт қўмондони Кассивелаун мағлубиятга учрайди. Бир қанча қабила бошлиқлари Рим ҳокимиятини тан олади ва контрибуция тўлашга рози бўлади.

Гарчи Цезарь Британияни тўлиқ забт этмаган бўлса-да, унинг юришлари Рим учун йўл очади. Кейинги императорлар айнан шу плацдармдан фойдаланиб, Британияни милодий 49 йилга келиб тўлиқ провинцияга айлантирадилар. Лекин Рим даврида ҳам Британия империянинг энг бошбошдоқ ва бошқариш қийин ҳудудларидан бири бўлиб қолади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…
Subscribe to a channel