nurbekalimov | Unsorted

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

20545

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Subscribe to a channel

Alimoff

“Биз ҳеч қачон ухламаймиз” шиори билан машҳур бўлган Пинкертон агентлиги ҳақида

1819 йили Шотландиянинг Глазго шаҳрида полиция сержантининг оиласида туғилган Алан Пинкертон ёшлигиданёқ қийинчилик кўриб яшайди. Отаси вафот этгач, мактабни ташлаб, чўмич ва чўтка ясаш билан кун кечира бошлайди. Лекин сиёсий қарашлари, яъни чартистик ҳаракатга қўшилиши туфайли полициянинг диққат марказига тушиб қолади. 1842 йили унинг қамоққа олинишига ордер чиқарилганидан кейин Пинкертон Канада чегарасига етволиб, у орқали АҚШга йўл олади.

Америкада янги ҳаёт бошлаган Алан қисқа вақт ичида обрў қозонади. 1846 йилда у соҳта пул ясовчилар тўдасини фош этишга ёрдам беради ва шундан кейин шерифликка сайланади. Унинг шижоати ва жасорати тезда Чикагода ҳам тан олинади. Пинкертон шаҳар тарихидаги биринчи расмий полиция детективи сифатида иш бошлайди.

1850 йилда у адвокат Эдвард Рукер билан ҳамкорликда “Миллий детектив агентлиги”ни ташкил этади. Унинг рамзи очиқ кўз ва машҳур шиор — “Биз ҳеч қачон ухламаймиз” эди. Агентлик тезда катта обрў топади. Улар жиноятчиларни фош қилишда янги усуллардан, сурат ва аниқ тавсифлардан фойдаланишади. Маҳаллий шерифлардан фарқли ўлароқ Пинкертоннинг одамлари бутун мамлакат бўйлаб ҳаракат қила олишарди.

1861 йили АҚШда фуқаролар уруши бошлангач, Пинкертон агентлиги президент Авраам Линкольннинг хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади. Балтимор орқали сафар вақтида улар суиқасд режасини фош этишади ва Линкольн яширин тарзда “шахсини ўзгартириб”, манзилига етади. Кейинчалик Пинкертон жануб жосусларига қарши курашади ва машҳур Роза Гринхауни фош этади. Лекин сиёсий тортишувлар туфайли у сиёсатдан узоқлашиб, яна хусусий фаолиятга қайтади.

Урушдан кейин агентлик асосан Ғарбда фаолият юритади. Пинкертон одамлари қатъийлиги ва қаттиққўллиги билан танилади. Газеталарнинг ёзишича, агар Линкольнни айнан улар ҳимоя қилганида, президент тирик қолган бўларди.

1884 йилда Пинкертон йўлда йиқилиб, тилини қаттиқ тишлаб олади ва натижада гангрена бошланиб, 1 июнь куни ҳаётдан кўз юмади. Вафоти пайтида агентлик бутун мамлакат бўйлаб 50 та бўлим ва 15 минг ходимга эга эди. Кейинчалик агентликни унинг ўғиллари бошқаради.

1999 йилда агентлик дунёнинг йигирмата мамлакатида 250 та бўлимга эга эди. Унинг мижозлари Fortune 1000 рўйхатидаги 800 та компанияни ташкил этарди. Агентлик нафақат жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича терговлар олиб боради, балки хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳат беради, ишга қабул қилинаётган ходимларни текширади ҳамда шахсий қўриқлаш хизматларини тақдим этади.

Агентлик Олимпия ўйинлари, футбол бўйича жаҳон чемпионатлари, "Формула-1" пойгалари, шунингдек "Эмми" ва "Оскар" мукофотларини топшириш маросимлари каби йирик тадбирларнинг хавфсизлигини таъминлаб келади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Жинси матоси қандай пайдо бўлган?

XIX асрнинг ўрталарида Америкада пайдо бўлган жинси аввалбошда фақат меҳнат кийими сифатида ишлатилган. Мустаҳкам ва қулай матодан тайёрланган бу кийим шахтадаги ишчилар, ковбойлар ва олтин қидирувчилар учун жуда қўл келарди. Одамлар бундай шимда шаҳарга чиқишдан уялар, лекин оғир меҳнат билан кун кечирганлар учун жинси энг ишончли танлов эди.

Жинсининг пайдо бўлиши бельгиялик Лейба (кейинчалик Леви) Штраусс номи билан боғлиқ. У XIX аср ўртасида АҚШга кўчиб келиб, аввал кема елкани матосидан шим тикишни йўлга қўяди. Лекин 1873 йилда у рус тикувчи Якоб Девис билан биргаликда металл клёпкали шим патентини олади. Бу коллаборациядан “Levi Strauss & Co.” компанияси пайдо бўлади. Шу вақтдан бошлаб шимлар деним матосидан тикила бошланади. Бу мато Франциянинг Ним шаҳрида ишлаб чиқарилгани учун “de Nîmes”, қисқача деним деб аталган.

Жинси шимларнинг машҳурлик сабаби уларнинг “ўлмаслиги”да эди. Қанча кийилмасин, яроқсиз ҳолга келмасди. Бундан ташқари, кўп чўнтакли жинсилар ишчилар учун жуда қулай бўлган. Тўғри, баъзи муаммолар ҳам бўлган. Масалан, клёпкалар мебелни тирнарди, ҳатто қуёшда қизиб, одамни ёқиб юбориши ҳам мумкин эди. Лекин шунга қарамай, жинси америкалик ишчилар ва ковбойларнинг асосий кийимига айланади.

1930-йилларда Голливуд ковбойлик фильмлари жинсини янада оммалаштиради. Кейин эса 1950-йилларда ёшлар жинсини исён рамзи сифатида кийишни бошлайди. Жеймс Дин, Марлон Брандо каби актёрлар жинсини зангори экранга олиб чиқиб, уни моданинг бир қисмига айлантиради. Шундан кейин жинси дунёнинг барча бурчакларига кириб боради ва ҳалигача энг машҳур кийимлардан бири бўлиб турибди.

Бугунги кунда эса жинсилар турли шакл ва услубларда, масалан, skinny, straight, boyfriend, cargo ва бошқа кўплаб вариантларда ишлаб чиқарилади. Шунинг учун жинсини “ҳеч қачон модадан қолмайдиган кийим” деса бўлади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Травма аслида нима?

Парда Подкастнинг навбатдаги сонида болалар психологи травма аслида нималиги ҳақида батафсил маълумот берган.

Парда Подкаст- хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

Тўлиқ видео: https://youtu.be/dPSmvY3n1eI

Читать полностью…

Alimoff

🎓 Ўқитувчи ва мураббийлар учун байрамона акция!

🗓 Фақатгина 1-октабрдан 31-октабргача Агробанк Узкард ойлик картангизда 1 000 000 сўмни ишлатмай сақлаб турсангиз:

🚗 Chakana.uz маркетплейсида харид қилиш учун 3 000 000 сўмлик 350 та сертификатдан бирини,
✈️ Ёки чет элга саёҳат учун 30 та сертификатдан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз!

🎁 Акцияда иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлдан бой берманг!

❗️ Ғолиблар random.org орқали тасодифий танланади.

🔗 Акция ҳақида батафсил билиб олинг!

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Технологик металлар комбинати халқаро аудитчилар томонидан ҳалоллик мезони бўйича тан олинди

Ўзбекистон технологик металлар комбинати халқаро даражадаги учта комплаенс сертификатига эга бўлди!

ТМКда ISO 37001 — “Коррупцияга қарши курашиш менежменти” ва Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб ISO 37301 — “Комплаенс менежменти” халқаро стандартлари амалиётга татбиқ этилди.

CERT International халқаро сертификатлаш ташкилотининг бош аудитори Риад Ибрагимов сертификатларни ТМК бошқарув раиси Фарҳод Абдуллаевга топширди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ёввойи Билл — Америка ёввойи ғарбининг афсонаси

Жеймс Батлер Хикок кўпроқ «Ёввойи Билл» номи билан танилган, Америка Ғарбий фронтир чўллари тарихидаги энг машҳур қаҳрамонларидан бири ҳисобланади. У бир вақтнинг ўзида аскар, қўриқчи, қонун посбони, "бош овчиси", дилижанс ҳайдовчиси, дуэл устаси ва ҳатто ҳикоя тўқиб тарқатишда маҳоратли киши сифатида танилган.

Хикок Иллинойс штатда фермер-аболиционист оиласида туғилган. Унинг отаси қулликка қарши курашчи бўлиб, уйини «ер ости темир йўли»*нинг бир қисмига айлантирган. Яъни қулликдан қочганларни шимолга яширин олиб ўтиш нуқтасига. Лекин Жеймснинг болалиги осон кечмайди. 15 ёшида отасидан айрилади ва оиласини ҳимоя қилиш учун қўлига қурол олишга мажбур бўлади.

Ёшлигиданоқ унинг ҳаёти турли бурилишларга бой кечади. У констебль, дилижанс ҳайдовчиси, савдо корхоналари қўриқчиси, кейин эса Иттифоқ армияси сафида жангчи ва ҳарбий полицияда хизматчи бўлиб ишлайди. Фуқаролар уруши тугагач, у Спрингфилдда машҳур дуэлянт ва карта ўйинчиси сифатида танилади. 1865 йилдаги машҳур дуэлда у Дэвис Таттни ўлдириб, ўз соатини қайтариб олгани билан тарихга киради.

«Ёввойи Билл» тез орада машҳур қонун посбонига айланади. Канзас ва бошқа шаҳарларда шериф, маршал лавозимларида ишлайди. Унинг атрофида турли ҳикоялар юз беради. У бир неча дақиқа ичида йигирмага яқин ҳиндуни йўқ қилгани ҳақидаги афсоналар ана шулардан бири. Аслида қанчалик ҳақиқатлиги номаълум бўлса-да, Биллнинг ўзи ҳам бу каби ҳикояларни тарқатишни ёқтирарди.

Лекин 1870-йилларга келиб унинг обрўси туша бошлайди. Кўплаб дуэллар ва қонли тўқнашувлар натижасида лавозимидан маҳрум бўлади, актёрлик ва шоуменликка уринади, лекин ундан омад юз ўгиради. Алкоголга берилиши ва кўзининг ёмонлашиши ҳолатни янада оғирлаштиради.

1876 йилнинг 2 август куни Дедвуд шаҳридаги салунда у навбатдаги карта ўйинида ўтирарди. Бу гал одатдагидан фарқли равишда эшикка орқаси билан ўтиради ва бу унинг охирги хатоси бўлади. Маст Джек Маккол унинг орқасидан келиб, бошига ўқ узади. Билл ўша пайтдаёқ ҳалок бўлади.

Ўлим вақтида унинг қўлида иккита туз ва иккита саккиз бор эди. Бу комбинация покер дунёсида ҳозиргача «Ўликнинг қўли» деб аталади.

Ушбу қотиллик "Дэдвуд" сериалининг бир эпизодида ҳам ёритилган.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Ўзбек миллат танламайди, меҳнатни тайин қилса, ундан баракали одам йўқ”

Миллатлар ўртасида аҳиллик ва ҳамжиҳатлик бўлса, юртда тараққиёт ҳам, барқарорлик ҳам мустаҳкам бўлади. Шу боис, бугунги кунда миллатлараро муносабатлар масаласи нафақат ижтимоий, балки стратегик аҳамиятга эга.

Айнан шу мавзулар ЎзЛиДеП ташаббуси билан ташкил этилган “Тараққиёт нуқтаси” мунозара клубида муҳокама этилди. Тадбир давомида турли миллий маданий марказлар вакиллари қизиқ мулоҳазалар билдиришди.

Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази раиси Серикбай Усенов шундай мисол келтирди:

“Пискент туманида битта оилада етти фарзанд бор, улар еттита миллатдан келин олган. Бошқа уй олиб берай десанг ҳам кетмайди, ‘сизлар билан бирга яшаймиз, сизлар ўтгандан кейин биз бўлинамиз’ дейди. Ана кўрдингизми, ўзбек миллат танламайди, меҳнатни тайин қилиб қўйсангиз, ундан баракали одам йўқ.”


ЎзЛиДеП томонидан бундай долзарб мавзуларни мунозара майдонига олиб чиқилиши жамиятда аҳиллик ва бирдамликни янада кучайтиришга хизмат қилади.

🔍Кўрсатувни тўлиқ варианти билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин 👇 👇

🔹 Видеони кўриш
🔊 Аудиони эшитиш

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ушбу расм жуда қизиқ, унга узоқроқ тикилиб турсангиз, ўша даврни яққол ҳис қиласиз. Бу рассом Жак Мари Гастон томонидан чизилган бўлиб, "Наполеон қироллик ҳарбий мактабида таълим олаётган пайт." деб номланади.

Наполеон Бонапарт Франциянинг Бриен-ле-Шато шаҳридаги ҳарбий мактабда таълим олган. Бу мактаб 1776 йилда Париж ҳарбий мактабининг бўлими сифатида ташкил этилган эди. Наполеон ўн ёшга тўлмасидан, 1779 йил апрелида мактабга қабул қилиниб, у ерда 1784 йил 17 октябргача беш йил таҳсил олди.

У ярим тунгача ўқиб ўрганиб ўтирган, барча курсантлар ширин уйқуда бўлганида ҳам у ўз устида ишларди. Нимжонгина курсантнинг соясига қаранг... Вақти келиб, Европани калитини сўрайдиган инсоннинг сояси эди бу...

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Чарлз Дэрроу ким эди?

Чарлз Б. Дэрроу — стол ўйинлари дунёсидаги ҳақиқий инқилобчи. Унинг номи бутун инсониятга машҳур «Монополия» ўйини билан чамбарчас боғлиқ. Ишсизлик, иқтисодий таназзул ва умидсизлик хукмрон бўлган «Буюк депрессия» йилларида у оддий ғоядан йирик бизнес яратади.

Дэрроу дастлаб ўйинни қўлда тайёрлай бошлаган. Тахта учун оддий музлатгич картонларидан фойдаланган, кўчаларнинг номларини эса оиласи билан дам оладиган Атлантик-Ситидаги реал кўчалардан олган. Масалан, ҳозирги ўйиндаги «Boardwalk» ва «Park Place» номлари айнан шу шаҳардан олинган. У уйдаги оддий қоғозларга қоидаларни ёзар, деталларини эса лойдан ва металл парчалардан қўлда ясарди. Ҳатто илк версияларда уйлар ва меҳмонхоналар ҳам қўлда бўялган бўлиб, ҳар бир тахта ўзига хос, ноёб кўринишга эга эди.

Дўстлар ва қўшнилар бу ўйинни шиддат билан қабул қилишади. Чарлз ҳар бир қўлда ясалган нусхани тахминан 4 доллардан сотган, кейинчалик талаб ортиб, ҳатто маҳаллий дўконларга ҳам етказиб беради. Унинг маҳсулотига қизиқиш шунчалик кучаядики, бир кечадаги даромад унинг бутун ҳафталик иш ҳақидан ҳам ортиб кетади.

1935 йилга келиб, Дэрроу ўйинни Parker Brothers компаниясига таклиф қилади. Илк рад жавобидан кейин, бозордаги шов-шув ва талабни кўриб, компания ўйинни сотиб олади ва йирик масштабда ишлаб чиқаришга киришади. Шу билан «Монополия» бутун дунёга тарқалади.

Дэрроу шу тариқа ўйин яратиб миллионерга айланган илк инсон сифатида тарихга кирди. Унинг илк қўлда ясалган тахталари ҳозир коллекционерлар учун жуда катта қимматга эга.

Бугунги кунда «Монополия» 100 дан зиёд давлатларда сотилади, 30 дан зиёд тилларга таржима қилинган ва турли хил махсус версиялари чиқарилган. Уйлар ва меҳмонхоналар рамзий тарзда лойдан ясалган илк қўл меҳнати деталларидан то замонавий пластик ва дизайнерлик нашрларигача улкан йўлни босиб ўтди.

Монополия бу болаларингизн, ўзингизни ҳам молиявий саводхонликка ўргатишда жуда ҳам яхши ва фойдали стол ўйини. Топширинглар.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Шимолий уруш ҳақида

325 йил аввал Россия Швецияга қарши уруш эълон қилади ва Шимолий урушда антишвед коалицияси таркибида қатнашади. Бу уруш 21 йил давом этади. Яқинда рус амалдорларидан бири “биз Украина билан қанча бўлсаям урушаверамиз, ана шведлар билан 21 йил урушдик” деганда шу 300 йил аввалги урушни назарда тутганди.

Хуллас, XVII аср охирига келиб Швеция Европада энг кучли армиялардан бирига эга бўлиб, Болтиқ денгизи бўйлаб ҳукмронлик қиларди. Бу ҳолат бошқа давлатларга маъқул келмайди ва 1698 йилда тузилган Равский иттифоқи асосида Россия, Саксония ва Польша қироли Август II ҳамда Дания-Норвегия қироллиги Швецияга қарши бирлашади. Дастлаб режа жуда содда кўринарди. Гўё данияликлар денгизда ғалаба қилади, Август II Ригани эгаллайди, Россия қўшинлари эса Ингерманландияни олади. Лекин воқелик бутунлай бошқача кечади.

Швед қироли Карл XII ўзини маҳоратли саркарда сифатида кўрсатади. Рига қамали муваффақиятсиз якунланади, Нарвада рус армияси тор-мор этилади, данияликлар эса пойтахти Копенгаген забт этилгандан кейин урушдан чиқишга мажбур бўлади. Шу ҳолатда кўпчилик Россия ҳам тез орада таслим бўлади деб ўйлайди, лекин Пётр I аксинча харбий ислоҳотларни кучайтиради. Армия рекрут тизими асосида қайта қурилади, флот яратилади ва янги пойтахт Санкт-Петербург барпо этилади.

1709 йилда Полтава жангида рус қўшинлари ҳал қилувчи ғалабага эришади. Швед қироли Карл XII Усмонийлар мамлакатига қочади, бутун швед қўмондонлиги асирга олинади. Швеция кучдан қолади ва йирик харбий давлат мақомини йўқотади. 1721 йилда имзоланган Ништад сулҳига кўра, Россия Болтиқбўйи ҳудудларини ва Ингерманландияни ўз назоратига олади, шу билан империя мақомини мустаҳкамлайди.

Шимолий уруш барча тарафлар учун жуда оғир кечади. Россия тахминан 150 минг, Швеция эса 200 мингга яқин одамни йўқотади. Лекин натижада Россия Европада йирик сиёсий куч сифатида майдонга чиқади, Швед империяси эса тарих саҳнасидан чекина бошлайди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Шунақа тадбиркорлик субектлари бор уларга чек беришдан кўра жарима тўлаб юриш арзонроққа тушади."

Ploss podcast'нинг навбатдаги сонида солиқ ва бугалтерия соҳасида мутахассис Санжар Аслонов чек бермайдиган тадбиркорлар ва шу сабабли тўланадиган жарималар ҳақида қизиқарли маълумотлар билан бўлишибди.

Подкастни тўлиқ кўриш учун линк: https://youtu.be/oS1HKAC08RY

Читать полностью…

Alimoff

Биринчи афюн уруши қандай бошланган?

183 йил аввал Буюк Британия ўз савдо манфаатларини ҳимоя қилиш баҳонасида Цин сулоласига қарши уруш бошлаб, уни тарихга Биринчи афюн уруши сифатида киритади. Бу можаро натижасида Хитой таҳқирли Нанкин шартномасини имзолашга мажбур бўлади.

ХVIII аср охирида Цин империяси Бенгалия опиумининг асосий бозорига айланади. Бу наркотик модда учун хақ асосан кумуш билан тўланар, шу сабабли мамлакатдаги молиявий барқарорлик издан чиқади. Арзон ва осон топиладиган афюн бутун жамиятга кириб бориб, оммавий наркотикка айланади. 1799 йилда император унинг савдосини тақиқлайди, лекин бу қарор амалга ошмайди.

1839 йилда амалдор Линь Цзэсюй қаттиқ чора кўриб, 19 минг жавон ва 2 минг қоп ўрам афюнни мусодара қилиб йўқ қилади. Бу Британияни қаттиқ ғазаблантиради. 1840 йил январда англиялик савдогарлар Гуанчжоудан ҳайдалгач, Лондон уруш эълон қилади. Парламентдаги кучли “опиум лоббиси” босими билан Буюк Британия Хитойга қарши 40 та жанговор кемадан иборат эскадрани йўллайди.

Хитой қўшинлари эса тайёргарликсиз, уюшмаган ва қурол жиҳатидан ортда қолганди. Натижада бир қатор шаҳарлар, жумладан, Гонконг, Гуанчжоу, Нинбо ва бошқалар босиб олинади. Айрим амалдорлар ҳатто Британияга ҳеч қаршиликсиз ҳудудларни топширади.

1842 йилда имзоланган Нанкин шартномаси Хитой учун жуда оғир оқибатларга олиб келди. Гонконг Британияга ўтади, хорижликлар айрим портларда эркин савдо қилиш ҳуқуқини олади, божхона тўловлари 5% қилиб белгиланади, чет эл фуқаролари Хитой қонунларидан мустасно этилади. Император устига 15 млн лянг миқдорида кумуш контрибуция ҳам юкланади.

Энг аламлиси, бу билан иш тугамайди. Орaдан 14 йил ўтиб, Британиянинг янада катта талаблари ва Ғарб давлатларининг аралашуви сабаб Иккинчи афюн уруши авж олади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🇸🇦🇵🇰 Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида шу давлатлардан бирига тажовуз қилинган тақдирда ўзаро мудофаани ўз ичига олган шартнома имзоланди

Бундан ташқари, Исломобод саудияликларга "ядровий соябон" тақдим этмоқда, бу эса Саудия Арабистонига ҳужум қилинган ҳолатда уни ядровий қурол билан ҳимоя қилиш имкониятини кўриб чиқишни назарда тутади. Бу Форс кўрфази монархияларининг Ҳиндистон билан алоқалари мустаҳкамланиб бораётганига қарамай содир бўлаётгани ҳам қизиқ тенденция.

Бунга анча йиллардан бери Кўрфаз монархияларининг гаранти бўлган АҚШ Исроилнинг хаддан ошиб кетишига кўз юмаётгани ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Шундай экан, Саудия Покистонга қилган эски "сармояси"нинг дивидендларини санаб олиш пайти етди деб ҳисобламоқда.

Гап шундаки, бир пайтлар айнан Саудия Арабистони Покистон ядро дастурининг асосий соққадор ҳомийларидан бири бўлган. Шу сабабли, Покистоннинг энг йирик шаҳарларидан бири Файсалобод бугунги кунгача ўша пайтдаги Саудия қироли Файсал ибн Абдулазиз ал-Сауд номи билан аталади.

Айнан у Покистон ядровий лойиҳасини молиялаштиришни бошлаган эди. Табиий равишда, маблағ тақдим этилиши эвазига покистонликлар саудияликларга ҳам ядро технологияларидан фойдаланиш имкониятини беришган.

Айнан шу сабабли, Покистон армияси 1991 йилда АҚШ бошчилигидаги коалиция таркибида Саддамнинг Ироқига қарши Кўрфаз урушида ҳам иштирок этган. Чунки америкаликлардан минтақага қўшин киритишни сўраган саудияликлар ўнлаб йиллар давомида Покистоннинг асосий инвестори ва кредитори бўлиб келган.

Ўша пайтдаги Покистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Мирзо Асламбек Навоз Шариф ҳукуматининг америкапараст сиёсатига ва бош вазирнинг ушбу қарори Покистон халқи орасида умуман машҳур эмаслигига норозилик билдирган ҳолда ҳатто намойишкорона тарзда истеъфога чиқан эди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кошице фожиаси — 5 минг йиллик сирли қабр

Археологлар кўпинча топилмалардан катта умид қиладилар, қимматбаҳо ашё ёки хазина топилади деб ўйлайдилар. Лекин баъзан топилмалар хазинадан ҳам оғирроқ бўлади — масалан, оммавий дафн. Бу эса уларни катта саволлар олдида қолдириши мумкин: Улар ким? Нима учун бирга кўмилган? Нега айнан шу ерда? Қачон?

2011 йилда Польшанинг жанубидаги Кошице қишлоғи яқинидан ана шундай топилма аниқланади. Қабрдан 15 та жасад — эркаклар, аёллар ва болалар қолдиқлари топилади. Улар бошига берилган зарбадан ҳалок бўлгани аниқланади. Углерод таҳлиллари эса барчани шокка туширган. Бу одамлар милоддан аввалги 2880–2776 йиллар орасида яшаган ва кўмилган, яъни 5 минг йил аввал!

Қабр ичида топилган ашёлар улар шаровид амфоралар маданияти вакиллари эканини кўрсатган. Тадқиқотлардан шу ҳам маълум бўладики, улар бир-бирлари билан қариндош, яъни бир оила аъзолари бўлишган. Қадимда уларнинг териси қорачадан келган, сочлари қора, кўзлари қаҳваранг бўлган.

Олимлар тахмин қиладики, бу оилага ҳужум қилганлар агрессивлиги билан машҳур бўлган жанговар болта маданияти вакиллари бўлиши мумкин. Лекин эҳтимолларга кўра, ҳақиқатни аниқ билиш имконсиз.

Сюжет бор, предметлар бор, объектлар шу ерда. Қолганинин драматизм қўшиб, миянгни фантазия даражасига қараб ясаб олаверасан.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ироқ Кувайтни евориб, тиқилиб қогани ҳақида

1990 йил 2 август куни армиясига хаддан ташқари ишанган диктатор Саддам Ҳусайн раҳбарлигидаги Ироқ қўшинлари Кувайтга ҳужум қилади. Бу воқеа кейинчалик Яқин Шарқдаги энг катта инқирозлардан бири — Форс кўрфази урушига сабаб бўлади.

Кувайт 1970–1980-йилларда нефть экспорти орқали кичик бир қашшағ бадавий амирлигидан дунёнинг энг соққадор давлатларидан бирига айланганди. Лекин айнан шу фаровонлик бойлик билан қайтган Зумрадга хасад қиган Қиммат каби Саддамни кўзини қамаштиради. Саддам Ҳусайн Кувайтни “Ироқнинг ажралмас қисми” деб атаб, уларни чегарадаги нефть конларидан ноқонуний фойдаланишда айблайди ва улкан товон пули талаб қилади.

Кичкина аммо мағрур Кувайт бу ультиматумни рад этади, лекин куч жиҳатидан Ироқ армияси билан тенглаша олмайди. Оқибатда 2 август куни Ал-Кувайт командир битта сигарет чекиб бўлгунча босиб олинади, 8 август эса Кувайт расман Ироқнинг “19-вилояти” деб эълон қилинади.

Лекин Саддам Ҳусайн кутмаган воқеа рўй беради. Халқаро ҳамжамият бу аннексияни қаттиқ қоралайди ва налатлайди. БМТ деган ташкилот керак пайтда ишлаберади, Хавфсизлик Кенгаши дарров санкциялар жорий қилади, АҚШ ва унинг иттифоқчилари юзларини қорага бўяб, такой мусиқа фонида қуролларни ўқлаб, кенг кўламли ҳарбий амалиётга киришади. “Чўлдаги бўрон” операцияси давомида Кувайт озод қилинади, Ироқ эса ИОРБ бўлади.

2002 йилда яқинлашиб келаётган интиҳосини сезибми Саддам расман Кувайтдан узр сўрайди, лекин Кувайт ҳукумати буни қабул қилмайди. Бу уруш нафақат минтақани издан чиқарган, балки Саддам режимининг йиқилишига ҳам замин яратган.

Нефтли жойни Америка полюбому ҳимоя қиволади😇

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда эркак бўлиш қийинми? Жамиятда эркакларга нисбатан босим кучлими? Эркак бўлиш ва ҳиссиётларни ифодалаш қийинлиги, ўзбек йигитларини ота-онадан сепарация бўлмаслиги ва буни оқибатида келадиган фожиалар ҳақида ўзбек менталитети ва психологияси бўйича эксперт Дилшод Утаров билан суҳбатни кўринг🔥

▶️ https://youtu.be/jSOVWyN9GYI

Читать полностью…

Alimoff

Дэвид Скотт — Ойга 3- бўлиб қадам қўйган қаҳрамон

Кўпчилик конспиролог ва етарлича билим олмаган одамлар орасида АҚШлик астронавтларнинг ойга чиққани шубҳа остига олинади. Бу масалан менга Ер ясси деювчилар билан бир ҳил кулгили бўлган шахслардир.

Нил Армстронги ҳамма билади. Бугун сизларни бошқа бир "Ойчи" билан таништираман.

Дэвид Рэндалф Скотт — Америка астронавти, ҳарбий учувчи ва муҳандис. У тарихга Ой юзига қадам қўйган учинчи инсон сифатида кирган. Скотт ўзининг кучли тайёргарлиги, жасорати ва илмга бўлган қизиқиши билан бутун дунё эътиборини қозонган.

Скотт Техас штати, Сан-Антониода туғилган. У болалигидан учишга қизиққан ва кейинчалик ҳарбий учувчи сифатида АҚШ Ҳаво кучларига қўшилган. Массачусетс технологиялар институтида инженерлик бўйича таҳсил олиб, фан ва амалиётни уйғунлаштиришга интилган. Бу билимлар унга кейинги космик миссияларда катта ёрдам берди.

1966 йилда Скотт «Жемини-8» парвози иштирокчиси бўлди. Бу миссия тарихда биринчи бор икки космик кеманинг муваффақиятли туташуви билан аҳамиятли эди. Лекин қисқа вақт ичида носозлик юз бериб, кеманинг бошқаруви издан чиқади. Скотт ва Нил Армстронг ўз вақтида қатъий қарор қабул қилиб, миссияни ҳалокатдан сақлаб қолишади.

1969 йилда эса Скотт «Аполлон-9» дастурида иштирок этади. Бу парвозда илк бор Ой модули тўлиқ синовдан ўтказилади. Кейинги миссиялар учун жуда муҳим бўлган бу тажриба Скоттнинг профессионал салоҳиятини янада намоён қилади.

1971 йилда Дэвид Скотт учун энг муҳим миссия бўлган «Аполлон-15» бошланади. У қўмондон сифатида миссияга раҳбарлик қилади. Бу парвознинг ўзига хослиги шундаки, унда биринчи марта Оймобилдан фойдаланилади. Скотт ва унинг ҳамкасби Жеймс Ирвин Ой юзида 18 соатдан ортиқ вақт юриб, қимматли геологик намуналар йиғишади.

Олдинги миссиялардан фарқли равишда «Аполлон-15»да кўпроқ илм-фанга эътибор қаратилади. Скотт ҳатто Галилей назариясини синовдан ўтказиб, ҳаво қаршилиги йўқ жойда бир вақтнинг ўзида болға ва қуш патини ташлаб, уларнинг бир вақтда ерга тушишини намойиш қилади. Бу тажриба бутун дунёда сенсация бўлган.

Ойдан қайтгач, Скотт НАСАда раҳбарлик лавозимларида ишлайди. Унинг тажрибаси кейинги космик дастурларда жуда муҳим бўлган. Кейинчалик у пенсияга чиқиб, илмий маърузалар ўқиш, ёшларни илм-фан ва фазога қизиқтириш билан шуғулланади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Американинг Ёввойи Ғарбига саёҳатни давом эттирамиз. Мавзу Ёввойи Ғарбнинг Робин Гуди ҳақида

Жесси «Болакай» Жеймс — Америка тарихидаги энг машҳур жиноятчилардан бири, Конфедератлар армияси сафида жанг қилган, кейин эса Ғарбий чўлларда ўзининг қароқчилик ишлари билан танилган қаҳрамон. Унга халқ орасида ҳатто «Ёввойи Ғарбнинг Робин Гуди» деган ном ҳам берилган.

Жесси Миссури штатида бой фермер ва баптист воизининг оиласида туғилган. Унинг болалиги ҳақида маълумот кам, фақат отаси Олтин васвасаси даврида Калифорнияга кўчиб бориб, у ерда вафот этгани маълум. Онаси эса бир неча марта турмушга чиққан. Жесси катта оилада ўсган, унда олти нафар ака-ука ва опа-сингиллар бор эди.

Фуқаролик уруши пайтида Жеймснинг жиноий йўли бошланади. У Конфедератлар сафида жанг қилади, лекин касаллик туфайли уйига қайтиб келади. Шундан сўнг у ўғрилик ва ҳатто одам ўлдиришни ҳам ўрганади. 1863 йилда уни маҳаллий жиноий тўданинг аъзоси сифатида таниб қолишади. Шундан кейин полиция рейдида унинг оти қўлга тушиб, ҳатто дорга осилган. Жесси эса уруш тугагунча ўғрилик билан кун кўради.

1866 йилдан бошлаб у катта йўлбошчига айланади. Биринчи марта Клей округидаги банкни тўнаб, кейин гуруҳи билан биргаликда поездлар ва кареталарни тўхтатишни одат қилади. 1873 йилда эса ака-ука Янгерлар билан бирлашиб, поезддан 2000 доллар ўғирлаб катта шов-шувга сабабчи бўлади. ОАВ уларнинг қилмишларини кенг ёритади, шу билан улар халқ орасида машҳур бўлиб кетишади.

Жесси Жеймс шафқатсизлиги билан машҳур эди. Кўпинча гувоҳларни тирик қолдирмас, иккиланмай ўқ узарди. Лекин миш-мишларга кўра, жиноий гуруҳ қўли қаварган камбағалларни таламас, бой йўловчиларнигина таларди. Шу туфайли у халқ назаридан «ҳақсизларга қарши курашчи» сифатида кўрила бошлайди.

1882 йил 3 апрель куни барчаси тугайди. Унинг тўдаси аъзоси, 20 ёшли Роберт Форд Жессига хиёнат қилади. У қуролини ечиб, девордаги картинани ростлаётган Жессига орқадан ўқ узиб, уни ўлдиради. Форд губернатор ваъда қилган мукофотни олади, лекин халқ уни қаҳрамон деб қабул қилмайди, аксинча нафрат билан қарайди. Кейинчалик у Колорадода кичик бар очади.

Тақдир эса ундан ҳам юз ўгиради. 1892 йилда Эдвард О’Келли барга кириб, «Салом, Боб!» дея уни яқиндан отиб ўлдиради. Қотил умрбод қамалади, лекин минглаб одамлар петиция имзолаб, унинг жазоси енгиллашишига эришади.

Сент-Жозеф шаҳрида Жеймснинг хонадони музейга айлантирилган, ҳаёти ҳақида фильмлар суратга олинган ва ўйинлар яратилган. У ҳақидаги энг машхур фильмда эса бош ролни Бред Питт ўйнаган. Жесси Жеймс ҳали ҳам Америка ёввойи Ғарб қиёфасининг энг машҳур рамзларидан бири сифатида эсланади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун АҚШ тарихи ҳақида мавзу бошлаган эканмиз, давом этамиз. Америкадаги биринчи салун тарихи ҳақида

Ҳар қандай вестерн фильмларда асосий саҳналар ва диалоглар албатта қандайдир қовоқхона (салун) да рўй беради. Так вот, 1822 йилда Вайоминг штатидаги Браунс-Хоул ҳудудида Америка тарихидаги илк салун очилган. Бу жой аввалига тери учун хайвон овлайдиган овчиларга мўлжалланганди.

«Салун» сўзи французчадаги «salon» атамасидан келиб чиққан. Европада, айниқса, Францияда XVIII асрда салунлар зодагонлар ва бой буржуа зиёфатларига айланиб, маданият, сиёсат ва санъат ҳақида суҳбат қуриладиган, турли ғийбатлар муҳокама қилинадиган йиғилишларга мўлжалланган жой эди..

Лекин Америка Ғарбида бу сўз тамоман бошқа маъно касб этди. Салунлар халқ учун очиқ, қимор ўйинлари, ичкилик, «бир кечалик хонимлар», мусиқа ва базм жам бўлган жой эди. Шу билан бирга, улар кўпинча меҳмонхона вазифасини ҳам ўтарди. Бора-бора салунлар кечаси ёпилмайдиган, одамлар тўпланадиган масканга айланади. У ерга ковбойлар, аскарлар, ўрмон кесувчилар, бизнесменлар, полициячилар, жиноятчилар, кончилар ва қиморбозлар келарди.

Қизиғи шундаки, бу ерларда фақат виски эмас, балки пиво ҳам жуда оммалашганди. Шу сабаб кўплаб салунлар ёнида пиво ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб турган. Мижозларни кўпроқ жалб қилиш учун баъзилар «бепул тушлик» ҳам таклиф қилган. Бу ё қандайдир енгил таом бўлар, ё тўйимли овқат бўларди, лекин албатта бир шарт билан. Ҳеч бўлмаса бир ичимлик харид қилиш керак эди. Нархлар эса анча баланд қўйилган, салун эгалари унча-бунчага зарар кўрмасди.

1880-йилларга келиб бутун мамлакатда салунлар сони беқиёс кўпаяди. Бу эса ичкиликбозлик даражаси ошиб кетишига олиб келади. Жамиятда салунларга қарши Лига пайдо бўлиб, вақт ўтиши билан уларнинг кўпини ёптиришга эришади. Бу ҳаракат кейинчалик бутунлай спиртли ичимликларга қарши миллий ҳаракатга айланади ва 1920 йилда АҚШда расмий «қуруқ қонун» жорий этилишига сабаб бўлади.

Бу тақиқлов эса Америка мафиясининг гуллаб яшнаши учун яратилган энг зўр шароит эди. Бу ҳақида ҳам кейинроқ тўхталамиз.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция жамғармалари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор, глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, савдо вазири ўринбосари Уильям Киммитт, Америка - Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм,“Citigroup”, “NASDAQ”, “Boeing”, “Mastercard”, “Visa”, “General Motors”, “Nvidia”, “Oppenheimer”, компанияларнинг топ-менежерлари ҳамда Ўзбекистоннинг йирик компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан яқинда бўлиб ўтган мулоқотда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган салмоқли лойиҳалар портфелини шакллантиришга келишиб олинганини алоҳида таъкидлади. Шу муносабат билан мазкур учрашув ушбу вазифаларни илгари суришда алоҳида аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва АҚШнинг кўп қиррали ҳамкорлиги юксак даражага кўтарилди. Товар айирбошлаш ҳажми 8 йилда 4 баробар ошди. АҚШнинг 300 дан ортиқ компанияси Ўзбекистонга сармоя киритди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Коносуке Мацусита — “Япония Эдисони”

Коносуке Мацусита дунёга машҳур Panasonic корпорациясининг асосчиси ва Япония тарихидаги энг йирик тадбиркорлардан бири сифатида танилган. Уни “Япония Эдисони” деб ҳам айтишади, чунки ўз ҳаёти давомида нафақат юзлаб янги маҳсулотлар яратган, балки бутун бошли инновация ва бошқарув фалсафасини ривожлантирган.

Мацусита болалигидан оғир ҳаётни кўрган: отасидан эрта айрилган, 9 ёшида дўконга шотир қилиб юборилган. Лекин у меҳнати ва интизоми билан барча қийинчиликларни енгади. 1918 йилда ўзининг кичик устахонасини очиб, электр лампочкалари учун патрон ишлаб чиқаришдан ўзига катта бизнесга йўл бошлайди. Бу кичик бизнес кейинчалик бутун дунёга машҳур компанияга айланади.

Коносуке Мацусита бошқарувда ғоят оддий ва бир вақтнинг ўзида замонавий ғояни илгари суради: “корхона одамлар учун хизмат қилиши керак”. Шу фалсафа Panasonic компаниясининг йўналишини белгилайди — арзон, ишончли ва кенг омма учун мўлжалланган техника ишлаб чиқариш.

Унинг раҳбарлик услуби Японияда бизнес маданиятига катта таъсир кўрсатади. “Мацусита бошқарув мактаби” мамлакатда минглаб тадбиркор ва менежерлар учун ибрат бўлди. У ҳатто сиёсий ҳаётга ҳам аралашган, иқтисодий ислоҳотлар бўйича маслаҳатлар берган.

Коносуке Мацусита катта бизнесмен бўлиб қолмасдан, халқпарвар инсон сифатида ҳам машҳур. Унинг ҳаёт йўли меҳнат, қатъият ва эзгу ниятлар билан улкан ютуқларга эришиш мумкинлигининг ёрқин намунаси.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Марказий Осиё бадминтон чемпионати финал босқичига етди

Халқаро спорт мусобақалари ёшлар учун катта мактаб ҳисобланади. Унда улар нафақат маҳорат, балки жамоада ишлаш, сабр ва рақобат орқали ўсишни ҳам ўрганади.

Айни кунларда Тошкент шаҳрида Марказий Осиё бадминтон чемпионати ўтмоқда. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Мўғулистон спортчилари U15, U17 ва U23 тоифаларида беллашишмоқда. Жамоавий баҳсларда U15да Ўзбекистон, U17 ва U23да эса Қозоғистон устунлик қилди. Финал босқичида эса Ўзбекистон, Эрон ва Қозоғистон вакиллари яккалик ва жуфтлик йўналишларида чемпионлик учун майдонга чиқмоқда.

Очилиш маросимида халқаро спорт ташкилотлари ва мамлакатимиз раҳбарлари иштирок этди.

Менимча, бу чемпионатдаги энг катта ютуқ — ёшлар олаётган тажриба ва уларда пайдо бўлаётган ишончдир.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Эрон ва Ироқ ўртасида 1980-1988 йилларда бўлиб ўтган даҳшатли урушда ҳалок бўлган аскарларнинг фарзандлари ўз оталарининг урушдаги суратини қайта жойнлантиришибди. Ҳар бири ўз отасига жуда ўхшашлигини пайқаш мумкин.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қизил Булут — сиу ҳиндуларининг буюк қабила бошлиғи

Қизил Булут сиу халқининг машҳур қабила бошлиғи, АҚШга қарши курашда ғалабага эришган ва донолиги билан тарихда из қолдирган шахс ҳисобланади. У Небраска ҳудудида туғилган, отаси “оловли сув” (арақ) сабабли вафот этгач, онаси уни она уруғи — оглала қабиласига олиб кетган. Қизил Булутни амакиси Кекса Тутун тарбиялаган.

Ёшлигидан жасурлиги билан ажралиб турган Қизил Булут 16 ёшидаёқ биринчи юришда ўлдирилган душманнинг бош териси ва отини олиб келиб катта обрў қозонган. Кейинчалик арикара, пауни ва кроу қабилаларига қарши жангларда тобора машҳур бўлиб, 1860-йиллар бошига келиб ўз қабиласининг ҳарбий етакчисига айланган.

1863 йилда Бозмен йўли сиу ерлари орқали ўтказилганда, кўчманчиларнинг бостириб кириши ҳиндуларни қаршиликка ундайди. Қизил Булут бошчилигида партизанча кураш бошланади. 1866 йилда эса у Форт Фил-Кирни яқинида тузган пистирмасида капитан Феттерман қўмондонлигидаги 80 нафар аскарни йўқ қилади. Бу воқеа тарихга “Феттерман ҳалокати” сифатида киради.

1868 йилда АҚШ ҳукумати сиулар билан тинчлик шартномаси имзолашга мажбур бўлади. Уларнинг ерлари “Катта резервация” деб эълон қилинади ва бу Қизил Булутнинг энг катта ғалабаси ҳисобланади. Кейинчалик у бир неча бор Вашингтонга бориб, президентлар билан учрашади. Лекин АҚШнинг кучи ортиб боргани сари у тинчлик тарафдорига айланади. Бу қарори унинг нуфузига путур етказади, лекин минглаб сиуларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Қизил Булут 1909 йилда ҳиндулар резервацияси оламдан ўтади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Гарри Жорж Галт ким эди?

Гарри Сент Жорж Галт Британия империясининг Угандадаги колониял маъмурларидан бири эди. У XIX аср охири ва ХХ аср бошларида фаолият юритиб, Британиянинг Африкадаги манфаатларини ҳимоя қилиш ва солиқ йиғиш ишларини назорат қилган. Галт ўзининг қаттиққўл ва баъзан ноҳақ деб баҳоланган бошқарув услуби билан маҳаллий аҳоли хотирасида қолган.

1900-йилларнинг бошида у Анколе минтақасида солиқ йиғувчи сифатида иш бошлайди. Унинг талабчанлиги ва қаттиқ муомаласи кўпчиликни норози қилган. Кейинчалик Галт ғарбий вилоятнинг суб-комиссионери этиб тайинланади ва шу лавозимда бўлганида маҳаллий халқ билан муносабатлари янада кескинлашади.

1905 йил 19 май куни Ибанда шаҳрида маҳаллий аҳоли билан тортишувлар авжига чиқади. Шу куннинг ўзида Рутарака исмли йигит унга найза билан ҳужум қилади. Гарри Жорж Галт оғир жароҳат олади ва бунинг ортидан вафот этади. Бу воқеа бутун вилоятда катта шов-шувга сабаб бўлади.

Галтнинг ўлими Британия маъмурлари учун жиддий сиёсий зарба бўлади. Тергов ишлари олиб борилади, маҳаллий амалдорлар айбланади, ҳатто баъзилари қатл жазосига маҳкум қилинади. Лекин кейинчалик суд ишлари қайта кўриб чиқилиб, айрим айбловлар бекор қилинади. Бу воқеа маҳаллий халқнинг Британия ҳукмронлигига нисбатан норозилигини янада кучайтиради.

Галт номи Уганда тарихида турлича баҳоланади. Британия маъмурлари уни империя хизмати йўлида ҳалок бўлган шахс сифатида эслаб қолишса, маҳаллийлар унинг қаттиққўл сиёсати ва адолатсизлиги туфайли хотирасига салбий муносабатда бўлишади. Ибанда шаҳрида эса унинг ўлими жойида маҳаллий аҳоли томонидан қурилган хотира белгиси ҳали ҳам сақланиб келади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

«Desert Fox» амалиёти ҳақида

1998 йил 16–19 декабрь кунлари АҚШ ва Британия қўшинлари Ироққа қарши «Desert Fox» («Саҳро тулкиси») номли ҳарбий амалиётни ўтказади. Бу операциянинг расмий мақсади Саддам Ҳусайн режими томонидан оммавий қирол қуроллар ишлаб чиқаришга чек қўйиш эди.

17 декабрь куни АҚШ денгиз флотига тегишли эскадр минаташувчисидан Tomahawk туркумига кирувчи қанотли ракеталар ишга туширилади. Бу ракета зарбалари орқали Бағдод ва бошқа шаҳарлардаги бир қатор стратегик объектлар йўқ қилинади.

Амалиёт тўрт кун давом этади ва натижада Ироқдаги ҳарбий ва инфратузилма объектларига жиддий зарар етади. Халқаро ҳамжамият орасида бу уруш ҳаракатлари кенг баҳс-мунозараларга сабаб бўлади. Баъзилар уни хавфсизлик чораси сифатида қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар уни сиёсий босим ва ҳужум сифатида баҳолаган.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Нима учун Исроилга ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаяпти? Деган саволга мантиқий жавоб излаб кўрамиз

🇮🇱 💰 2023 йил якуни бўйича ҳисоботларга қарасак, Исроилнинг дунё мамлакатларига қурол экспорти 13 миллиард долларга етган экан.

🚀 Ҳисоботда айтилишича, экспортнинг 36 фоизи ракеталар, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ракетага қарши мудофаа тизимларига тўғри келади.

✈️ Радио электрон кураш тизимлари, жанговар модуллар ва учириш қурилмаларининг ҳар бири 11 фоиздан, самолётлар ва авионика эса 9 фоиздан рўйхатга киритилган.

Исроил ўзининг киберразведка тизимлари билан ҳам машҳур бўлиб, улар 2023 йилда барча сотувларнинг атиги 4 фоизини ташкил этган. (Яъни бундай тизимларни фақат ўзига ўта яқин мамлакатларгагина сотган)

🛫 Учувчисиз учиш аппаратлари, авионика, кузатув тизимлари, алоқа тизимлари, транспорт воситалари, денгиз тизимлари, ўқ-дорилар ҳамда ҳарбий мутахассислар, инструкторлар ва маслаҳатчилар хизматлари қолган даромад манбаларининг катта қисмини ташкил этади.

📈 исроилнинг ҳарбий маҳсулотлар экспорти 2022 йилда 12,5 миллиард долларни ташкил этган бўлса, сўнгги 5 йил ичида бу рақам икки бараварга ошган. (Бунга сабаб эса Жазоир-Марокаш бахси, Арман-Озарбайжон ва Ҳиндистон-Покистон урушлари сабаб, қуйда асос келтирилади)

Ҳисоботга кўра, Осиё-Тинч океани минтақаси Исроил ҳарбий маҳсулотларининг энг йирик харидори бўлиб, умумий экспортнинг 48 фоизини, Европа эса 35 фоизини сотиб олган.

🇺🇸 Экспортнинг 9 фоизи Шимолий Америка мамлакатларига, яъни АҚШ, Канада ва Мексикага, Лотин Америкасига 3 фоизи ва Африкага 1 фоизи тўғри келади.

🇦🇪🇧🇭🇲🇦 2020 йилда сионистик душман билан муносабатларни Иброҳим келишувларига мувофиқ нормаллаштирган БАА, Баҳрайн ва Марокаш каби араб давлатлари Исроил ҳарбий-саноат мажмуаси савдосининг 3 фоизини ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 24 фоизни ташкил этган.

🌎 Умуман олганда, Исроил қурол савдоси бўйича дунёдаги энг йирик 10 та давлат қаторига киради, етакчи учлик анъанавий равишда АҚШ, Россия ва Францияга тегишли, Хитой эса ҳозирча 4-ўринни эгаллаб турибди.

🩸 💸 Исроил қуролларининг асосий импортчилари:

1️⃣🇮🇳 Ҳиндистон - яҳудий қуролларини сотиб олиш бўйича дунёда мутлақ етакчи [Исроил ҳарбий-саноат мажмуаси умумий экспортининг 37 фоизи], ҳар йили 1,5-2 миллиард долларга сотиб олади. Унинг ҳудудида учувчисиз учиш аппаратлари, зирҳли техникалар, ўқ-дорилар ва бошқаларни ишлаб чиқарувчи Исроил ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари мавжуд. Шунингдек, Ҳиндистон ҳарбий-саноат мажмуасининг катта қисми Исроил бутловчи қисмларидан иборат.

2️⃣🇦🇿 Озарбайжон - дунёдаги 2-йирик Исроил қурол импортчиси, шунингдек, Исроилнинг мусулмон дунёсидаги барча давлатлар орасида қурол бозоридаги энг йирик савдо шериги.

3️⃣🇵🇭 Филиппин - Исроилдан қурол импорт қилиш бўйича 3-ўринда туради.

4️⃣🇲🇦 Марокаш - Исроил қуролларини сотиб олиш бўйича 4-ўринда туради. Ушбу мамлакатга етказиб бериладиган барча қуролларнинг 11 фоизи Исроилга тўғри келади. Исроил, шунингдек, Марокашга қурол етказиб бериш бўйича АҚШ ва Франциядан кейин 3-ўринда туради.

5️⃣🇺🇸 АҚШ

6️⃣🇻🇳 Ветнам

7️⃣🇨🇦 Канада

8️⃣🇩🇪 Германия

9️⃣🇬🇧 Буюк Британия

1️⃣🅾️ 🇸🇬 Сингапур

Юқорида тилга олинган давлатларнинг ўзларининг бошқа давлатлар билан муаммолари бор. Фаластин можароси ёки Исроил Ғазода уюштираётган геноцидга нисбатан ўзларининг ушбу ички муаммолари муҳимроқ ҳисобланса керак.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

CROSSFIRE RAINBOW – ТАКТИК ШУТЕРДАН SURVIVAL HORROR'ГА! 🧟‍♂️ Kiber Uz канали машҳур Crossfire франшизаси энди қўрқинчли ўйин жанрида ҳам ўзини синаб кўраётганини айтди! Resident Evil услубидаги геймплей, PvP ва PvE режимлари! 🤯 Бу кутилмаган бурилиш!

Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=3bIIZlH1ISw

Читать полностью…

Alimoff

Яқин Шарқдаги яҳудий ултрарадикал зўравонларидан бири ҳақида

Радикал террарис сифатида сўнгги даврларда фақат мусулмонларни кўрсатилиши оммада турли стереотипларни шакллантирган. Яҳудийларни ичида ҳам бундай хорами одамлар кўп бўлган. Масалан, 1990-йиллар бошларида Яқин Шарқ яна бир фожиали воқеага гувоҳ бўлади. Бу воқеа яҳудий шифокори Барух Гольдштейн номи билан боғланади. У Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги Кирьят-Арба қишлағидан бўлиб, жамоат ичида обрўли шахс саналган ва ҳатто шаҳар кенгашига депутат қилиб сайланганди.

1994 йил 25 февраль куни Пурим байрами арафасида Гольдштейн қўлга автомат олиб, Ҳеврон шаҳридаги муқаддас жой — Иброҳим масжидига кириб боради. Бу ер насронийлар, мусулмонлар ва яҳудийлар учун муқаддас саналади, чунки у ерда Иброҳим пайғамбар ва унинг авлодлари дафн этилган деб ҳисобланади. Гольдштейн масжиднинг мусулмон қисмига кириб, ибодат қилаётган одамларга автоматдан ўқ узади.

Фожиали ҳужум натижасида 30 нафар мусулмон ҳалок бўлади, яна 100 дан ортиқ киши яраланади. Мачит ичида ўша вақт тахминан 800 киши бор эди. У 4-маротаба магазин алмаштираётганида толпа томонидан жойида ўлдирилади.

Бу воқеа нафақат Исроил ва Фаластин муносабатларини янада кескинлаштирди, балки бутун дунё ҳамжамияти томонидан қаттиқ қораланади. Кейинги йилларда Гольдштейн айрим радикал гуруҳлар томонидан “қаҳрамон” сифатида талқин қилинса-да, аксарият жамоатчилик унинг қилмишини жиноят ва зўравонликнинг энг ёмон намунаси сифатида баҳолайди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бир пайтлар Колизей - Рим империясининг қудрат рамзи эди. Милодий 70–80 йилларда Веспасиан ва Титус даврида қурилган бу улкан амфитеатр 10 йил ичида қад ростлаб, 50 минг томошабинни сиғдира олган. Бу Рим муҳандислик санъати дурдонаси бугун ҳам тарихнинг овози бўлиб турибди.

Бу видеода сиз буюк Колизейнинг тарихи ва нега унинг ярми йўқлиги ҳақида билиб оласиз: https://youtu.be/tFypZNq8sAw

Читать полностью…
Subscribe to a channel