nurbekalimov | Unsorted

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

20545

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Subscribe to a channel

Alimoff

CROSSFIRE RAINBOW – ТАКТИК ШУТЕРДАН SURVIVAL HORROR'ГА! 🧟‍♂️ Kiber Uz канали машҳур Crossfire франшизаси энди қўрқинчли ўйин жанрида ҳам ўзини синаб кўраётганини айтди! Resident Evil услубидаги геймплей, PvP ва PvE режимлари! 🤯 Бу кутилмаган бурилиш!

Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=3bIIZlH1ISw

Читать полностью…

Alimoff

Яқин Шарқдаги яҳудий ултрарадикал зўравонларидан бири ҳақида

Радикал террарис сифатида сўнгги даврларда фақат мусулмонларни кўрсатилиши оммада турли стереотипларни шакллантирган. Яҳудийларни ичида ҳам бундай хорами одамлар кўп бўлган. Масалан, 1990-йиллар бошларида Яқин Шарқ яна бир фожиали воқеага гувоҳ бўлади. Бу воқеа яҳудий шифокори Барух Гольдштейн номи билан боғланади. У Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги Кирьят-Арба қишлағидан бўлиб, жамоат ичида обрўли шахс саналган ва ҳатто шаҳар кенгашига депутат қилиб сайланганди.

1994 йил 25 февраль куни Пурим байрами арафасида Гольдштейн қўлга автомат олиб, Ҳеврон шаҳридаги муқаддас жой — Иброҳим масжидига кириб боради. Бу ер насронийлар, мусулмонлар ва яҳудийлар учун муқаддас саналади, чунки у ерда Иброҳим пайғамбар ва унинг авлодлари дафн этилган деб ҳисобланади. Гольдштейн масжиднинг мусулмон қисмига кириб, ибодат қилаётган одамларга автоматдан ўқ узади.

Фожиали ҳужум натижасида 30 нафар мусулмон ҳалок бўлади, яна 100 дан ортиқ киши яраланади. Мачит ичида ўша вақт тахминан 800 киши бор эди. У 4-маротаба магазин алмаштираётганида толпа томонидан жойида ўлдирилади.

Бу воқеа нафақат Исроил ва Фаластин муносабатларини янада кескинлаштирди, балки бутун дунё ҳамжамияти томонидан қаттиқ қораланади. Кейинги йилларда Гольдштейн айрим радикал гуруҳлар томонидан “қаҳрамон” сифатида талқин қилинса-да, аксарият жамоатчилик унинг қилмишини жиноят ва зўравонликнинг энг ёмон намунаси сифатида баҳолайди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бир пайтлар Колизей - Рим империясининг қудрат рамзи эди. Милодий 70–80 йилларда Веспасиан ва Титус даврида қурилган бу улкан амфитеатр 10 йил ичида қад ростлаб, 50 минг томошабинни сиғдира олган. Бу Рим муҳандислик санъати дурдонаси бугун ҳам тарихнинг овози бўлиб турибди.

Бу видеода сиз буюк Колизейнинг тарихи ва нега унинг ярми йўқлиги ҳақида билиб оласиз: https://youtu.be/tFypZNq8sAw

Читать полностью…

Alimoff

“Жадидлар изидан” танловига старт берилди

Президент ташаббуси билан йўлга қўйилган “Жадидлар изидан” танловининг янги мавсуми бошланмоқда.

Умумий ўрта таълим мактабларининг 5–7- ва 8–10-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этиладиган танловнинг туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичлари октябр-декабр ойларида бўлиб ўтади.

Танловинг республика босқичида энг юқори балл тўплаган 14 нафар ғолиб Германияга таълим саёҳатига юборилади.

Танлов иштирокчиларини рўйхатга олиш www.jadidlarizidan.uz саҳифаси орқали амалга оширилади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Гиннесс рекордлар китоби 70 ёшга тўлди

1955 йилда дунёда илк бор 198 бетлик «Гиннесс рекордлар китоби» чоп этилганди. Унга асосчи ғояни компаниянинг ижроия директори Хью Бивер таклиф қилган. Унга кўра, одамлар кўпинча баҳслашар, лекин ҳақиқий жавобни топиш қийин бўларди. Шунинг учун энг баланд, энг катта, энг кичик ва турли ҳайратланарли рекордлар йиғилган китоб ҳам баҳсларга ечим, ҳам реклама сифатида хизмат қилиши керак эди.

Китобни яратишда спорт журналистлари, энциклопедик хотирага эга бўлган икки ака-ука Росс ва Норрис Макуайртер иштирок этади. Улар турли манбалардан тасдиқланган фактларни йиғиб, китобни тайёрлашади. Кейинчалик китобда ноодатий ва ғаройиб рекордлар ҳам акс эта бошлайди. Масалан, апельсинни энг узоққа улоқтириш ёки бошқа ғайриоддий йўл билан дунёга машҳур бўлиш. Ҳар йили ноябрь ойининг учинчи ҳафтаси пайшанба куни «Гиннесс куни» сифатида белгиланган ва шу куни янги рекорд қўйишга ҳаракат қилинади.

Қизиқ жиҳати шундаки, китоб бутун дунёга машҳур бўлгани сайин, у болаларнинг севимли китобига айланади. Шу сабабдан катталарга оид 18+ рекордлар олиб ташланади ва нашр тўлиқ оилавий энциклопедияга айланади. АҚШдаги оммавий кутубхоналарда энг кўп ўғирланадиган китоб ҳам айнан шу «Гиннесс рекордлар китоби» ҳисобланади.

Бугунги кунда китоб 37 та тилга таржима қилинган ва турли мавзулар бўйича махсус нашрлари мавжуд. Ҳатто 1991 йилда «500 янги совет рекорди» номли маҳаллий версияси ҳам чиққан. 70 йил ичида эса дунё бўйлаб 130 миллиондан ортиқ нусха сотилган. Шу билан у энг кўп сотилган йиллик нашр сифатида рекорд ўрнатган.

Болаликда ўзбек тилида шу китобни кутубхонадан олиб ўқиган эдим. Ҳозир бизда бунинг янги ва тўлдирилган нашрлари борми йўқми билмайман.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Яшил Келажак” Eco-Camp

Навоий вилоятида ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш ва маданиятини ривожлантиришга қаратилган эко-оромгоҳ бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда 150 нафарга яқин ёш иқлим ўзгариши, ичимлик суви муаммолари, чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш каби долзарб масалаларда ўз лойиҳалари билан иштирок этди.

“Яшил келажак сари” шиори остидаги плоггинг акцияда 800 кг чиқинди йиғилиб, ҳудуд тозалигига ҳисса қўшилди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Останкино минорасини ларзага солган ёнғин ҳақида

2000 йил 27 август куни Москвадаги Останкино телеминорасида рўй берган ёнғин бутун Россияни телевизорсиз қолдирган ва йирик техноген фожиага айланишига сал қолган.

Ёнғин 15:00 да 460 метр баландликда аниқланади (минора умумий баландлиги 540 м). У пайт минорада тахминан 350 киши бор эди, уларнинг орасида машҳур панорамали ресторан меҳмонлари ҳам бўлган. Таркибий тузилиши сабабли одамларни фақат лифт орқали тушириш мумкин эди. Соат 16:00 га келиб барча фуқаролар эвакуация қилинади.

Ёнғин юқоридан пастга тез тарқалади. Полиэтилен қопламалар ёниб, томчи-пластик каби пастга тушар, янги ёнғин ўчоқларини келтириб чиқарарди. Ёнғин хавфи шунчалик катта эдики, ҳатто минорa қулаши мумкин деган хавотирлар ҳам бўлган.

340 нафар ўт ўчирувчи ва 60 та техника жалб қилинади. Уларга 381–420 метр баландликка металл зина орқали чиқиб, ўт ўчириш воситаларини кўтариб чиқишга тўғри келади. Ҳарорат 1000°С атрофида эди. Барча ҳаракатларга қарамай, ёнғин тўлиқ 28 август кечқурун бартараф этилади.

Фожиа оқибатида уч киши ҳалок бўлади. Полковник Владимир Арсюков ва лифтда қолган икки техник ходим ўлади, етти ўт ўчирувчи эса заҳарланади.

Эфирлар дастлаб 29 августдан қисман тикланади, 4 сентябрь куни эса тўлиқ қайтади. Кейинчалик миноранинг барча ускуналари тўлиқ янгиланади, ёнғинга чидамли кабеллар ва замонавий хавфсизлик тизимлари ўрнатилади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ҳаваскор “стоматолог” подшоҳ ҳақида

Тарихда кўпчилик шохлар, султон ва императорларни оддий халқдан алоҳида кўриб, уларни қўлидан буйруқбозлик ва сиёсатдан бошқа ҳеч бир иш келмайдиган одамлар деб ўйлашади. Аслида, жуда кўп шохлар турли ҳунарларни эгаллашган. Ўзимизда дурадгор, қуролсоз султонлар ўтган бўлса, Усмонли султонлар орасида эса заргарлар кўп эди.

Рус Подшоҳи Пётр I Алексеевич ҳам стоматолог бўлган. У ҳар доим ўзи билан стоматологик асбобларни олиб юрарди. Петр қайси пайтда бўлмасин, ҳатто зарурат бўлмаса ҳам, ўз фуқароларининг оғриқли (ва баъзан соғлом) тишларини суғуриб ташлашга тайёр бўлган.

Пётрнинг бу қизиқиши фақат саройдагиларга эмас, балки оддий денгизчиларга ҳам тааллуқли эди. У Европа сафарлари даврида бу ҳунарни ўрганиб келиб, рус заминида замонавий тиббий билимларни тарқатишга ҳаракат қилган.

Иван Кондратьевнинг “Седая старина Москвы” китобида бу ҳақда шундай ёзилади:

“Подшоҳ тиш суғуришда ажойиб маҳоратга эга эди. Бир куни Амстердам бозорида айни шу ҳунарни чой қошиқча ва шамшир учи билан бажара оладиган цирюльникка (сартарош + шифокор-стоматолог + жарроҳнинг ўзига хос қўшилмаси) дуч келибди. Пётр уни чақириб, санъатини кўрсатишни сўрайди ва бир нечта дарсдан кейин устозидан қолишмайдиган даражада ўрганиб олади”.


Бу қизиқиш бироз ҳайратли туюлса-да, Санкт-Петербургдаги Антропология ва этнография музейида “Пётр I суғурган тишлар реестри” сақланади. Унда 73 та тиш бор, уларнинг ҳолатига қараб подшоҳ стоматологияни ҳақиқатан ҳам яхши ўзлаштиргани маълум бўлади.

Айтганча, подшоҳнинг тиббиётга қизиқиши фақат стоматология билан чекланмаган. У лекцияларда ҳам қатнашган, шахсан жасадларни ёриб кўрган, мўмиёлаш ва бальзамлаш жараёнларига ҳам қизиққан.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда тамаки контрабандаси яна ўсиб бормоқда: Янги статистика: мамлакат бўйлаб ноқонуний сигарет савдоси улуши аллақачон 11,6 фоизни, Фарғона водийсида эса 22 фоиздан ортиқни ташкил этмоқда. Айрим шаҳарларда рақамлар ҳайратланарли:
Марғилон - 37,4 фоиз,
Қўқон - 33,1 фоиз,
Наманган - 29,6 фоиз.

Биргина жорий йилнинг етти ойида бюджет 286 миллиард сўм зарар кўрди ва бу маблағнинг қарийб ярми биргина Фарғона водийси ҳиссасига тўғри келади.
Аммо ундан ҳам даҳшатлиси - бу "арзон" сигаретларнинг ичида. Машҳур ноқонуний маркаларнинг (Milano, Oris, Vertical, B&P) лаборатория текширувлари шуни кўрсатдики: қатрон ва никотиннинг ҳақиқий таркиби қадоқларда кўрсатилганидан 1,5-3 баравар юқори.

- Milano London: смола ёзилганига қараганда уч баравар кўп экан.
- Oris Fusion Mint: никотин деярли икки баравар кўп.
- Vertical Blue ва B&P Dark Blue - таҳлил, шунингдек, никотин ва қатрон даражасини ишлаб чиқарувчи қадоқда кўрсатганидан деярли 2 баравар юқори эканлигини кўрсатди.

Ва бу бозорлар ва кўчаларда, йўллар ва трассалар бўйлаб, акцизсиз, назоратсиз ва ҳатто вояга етмаганлар учун чекловларсиз эркин сотиладиган нарсалардир. Шундай қилиб, "арзон" сигаретни сотиб олган одам нафақат ўз соғлиғини қўшимча хавф остига қўяди, балки мамлакат иқтисодиёти миллиардлаб доллар йўқотади.

❌Қора бозорни қўллаб-қувватламанг - ноқонуний сигареталар соғлиққа, иқтисодиётга ва келажакка зарар етказади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Багратион” операцияси ҳақида

1944 йил 23–24 июнь кунлари хозирги Беларуссиянинг Витебск шаҳри яқинида Совет қўшинлари томонидан немис армиясига кучли зарба берилади. Бу машҳур “Багратион” операциясининг энг муҳим босқичларидан бири эди. Ҳужум чоғида йўлларда ҳаракатланаётган немис автоколонналари қирилиб, юзлаб техника йўқ қилинади.

“Багратион” операцияси 1944 йилнинг ёзида Белоруссия фронтида ўтказилган ва тарихга Иккинчи жаҳон урушидаги энг йирик совет ҳужум операцияларидан бири сифатида кирган. Унинг мақсади немисларнинг “Марказ” армия гуруҳини тор-мор қилиш ва Белоруссияни оккупациядан озод этишдан иборат эди.

Витебск яқинидаги жанглар шу қадар шафқатсиз ўтадики, бутун автоколонналар йўқ қилинади. Йўл ёқаларида ўнлаб ўт олган машиналар ва техника қолдиқлари қолган. Бу воқеа немис армияси учун катта йўқотиш бўлиб, совет қўшинларининг илдам олға силжишига шароит яратган.

“Багратион” операцияси натижасида Белоруссия бутунлай озод қилинади, немислар эса 400 мингдан ортиқ жангчи ва улкан миқдорда техникадан айрилади. Бу операция Германиянинг Шарқий фронтдаги кучини синдириб, Ғалабага олиб борган йирик қадамлардан бири бўлган.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун терроризм ёки наркотрафик деганда кўпчилик биринчи навбатда, отишма, урушларни кўз олдига келтиради. Лекин XXI асрда яна бир хавф пайдо бўлди – киберҳужумлар. Биргина статистикага қарасак: дунёда йилига 500 миллиондан ортиқ киберҳужум содир этиляпти. Бу ҳужумларни орқасидан одамларнинг маблағи, маълумоти, ҳатто ҳаётиям хавф остида қоляпти.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида айнан шу ҳақда сўз юритди ва хавфсизлик соҳасида янги ташаббус билан чиқди. Унинг таклифига кўра, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси негизида Хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши универсал марказ ташкил этилиши керак.

Олий Мажлис депутати Жуманазар Отажонов бу ташаббусни оддий одамларимиз ҳаёти билан боғлаб муносабат билдирибди. Депутат масала фақат давлатлар хавфсизлиги ҳақидамас, балки ҳар бир оиланинг осойишталиги ҳақидаям деяпти. Чунки фирибгарликлар, интернетдаги ўғриликлар, шахсий маълумотларни ўғирлаш - бугун деярли ҳар биримизга дахлдор.

Шу боис янги марказ нафақат давлатлар, балки фуқаролар учунам ишлайди. Ахборот алмашинуви, қўшма тадбирлар, мутахассислар тайёрлаш - буларнинг барчаси келажакда хавфларни олдини олишга ёрдам беради.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Қатар пойтахтига ҳужум қилди

Доҳадаги ҳарбий нишон воситачилар билан музокаралар олиб бориш учун Дохага келган ҲАМАС раҳбарияти вакиллари бўлгани айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум пайтида 2023 йил 7 октябрь воқеаларининг асосий ташкилотчиларидан бири ҳисобланган Халил Ал-Хая йўқ қилинган. Ҳужумнинг бошқа қурбонлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Улар орсида Зохир Жабарин, Иззат ар-Ришк ва Холид Машаллар ҳам бўлиши мумкин.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

777, 001 ёки шунга ўхшаш рақам, “катта болларни” номери эди. Менга етиб келган хабарларга кўра бу ўзгармоқда.

Энди чиройли рақамлар стандарт асосида белгиланган бир хил тарифда аукционсиз сотилади. Умид ака айтган гаплар тўғри лекин “залотой рақамлар” 20 миллион эмас ундан ҳам арзон бўлади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Эдуард VIII — севги сабаб тахтдан воз кечган қирол

Эдуард VIII Буюк Британия тарихида энг баҳсли шахслардан бири. У қирол Георг V ва қиролича Мариянинг тўнғич ўғли эди. Ёшлигидаёқ замонавий қарашлари ва эркин ҳаёт тарзи билан ажралиб турган. У 1910-йилдан бошлаб Уэльс Шаҳзодаси унвонини олади ва жамоат олдида чиқишлари орқали катта шуҳрат қозонади.

Лекин Эдуарднинг шахсий ҳаёти империя анъаналарига зид эди. Унинг Уоллис Симпсон исмли америкалик аёл билан муносабати бутун мамлакатда тортишувларга сабаб бўлади. Уоллис икки марта турмуш қурган, ўшанда ҳам ажрашиш жараёнида эди. Англия черкови ва ҳукумат бу никоҳни бўлажк қирол учун мутлақо мумкин эмас, деб ҳисоблайди.

1936 йилда тахтга чиққан Эдуард VIII барча учун кутилмаган қарор қабул қилади. У севган аёлидан воз кеча олмайди ва тахтни укаси Георг VI фойдасига тарк этади. Бу ҳодиса тарихда “Абдикация инқирози” номи билан қолган. Эдуард шу билан Буюк Британия тарихида ихтиёрий равишда тахтдан воз кечган ягона қирол бўлди.

Шундан кейин у Виндзор герцоги унвонини олади ва умрининг катта қисмини хорижда, асосан Франция ва АҚШда ўтказади. Ҳукмронлик қилиш имкониятини йўқотган бўлса ҳам, Эдуард VIII ўз муҳаббатини танлаган ва шу билан тарихда “севги учун тахтни тарк этган қирол” сифатида қолган.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тарихимизнинг яна бир жонланиши

Зандана матолари асрлар давомида Шарқ ва Ғарб савдогарлари орасида “афсонавий ипак” сифатида тилга олинган.

Энди улар юртимизга қайтди!

Темурийлар ва Бобурийлар даврига оид асбоб-ускуналар, миллий кашталар билан бирга улар Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш этилади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кошице фожиаси — 5 минг йиллик сирли қабр

Археологлар кўпинча топилмалардан катта умид қиладилар, қимматбаҳо ашё ёки хазина топилади деб ўйлайдилар. Лекин баъзан топилмалар хазинадан ҳам оғирроқ бўлади — масалан, оммавий дафн. Бу эса уларни катта саволлар олдида қолдириши мумкин: Улар ким? Нима учун бирга кўмилган? Нега айнан шу ерда? Қачон?

2011 йилда Польшанинг жанубидаги Кошице қишлоғи яқинидан ана шундай топилма аниқланади. Қабрдан 15 та жасад — эркаклар, аёллар ва болалар қолдиқлари топилади. Улар бошига берилган зарбадан ҳалок бўлгани аниқланади. Углерод таҳлиллари эса барчани шокка туширган. Бу одамлар милоддан аввалги 2880–2776 йиллар орасида яшаган ва кўмилган, яъни 5 минг йил аввал!

Қабр ичида топилган ашёлар улар шаровид амфоралар маданияти вакиллари эканини кўрсатган. Тадқиқотлардан шу ҳам маълум бўладики, улар бир-бирлари билан қариндош, яъни бир оила аъзолари бўлишган. Қадимда уларнинг териси қорачадан келган, сочлари қора, кўзлари қаҳваранг бўлган.

Олимлар тахмин қиладики, бу оилага ҳужум қилганлар агрессивлиги билан машҳур бўлган жанговар болта маданияти вакиллари бўлиши мумкин. Лекин эҳтимолларга кўра, ҳақиқатни аниқ билиш имконсиз.

Сюжет бор, предметлар бор, объектлар шу ерда. Қолганинин драматизм қўшиб, миянгни фантазия даражасига қараб ясаб олаверасан.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ироқ Кувайтни евориб, тиқилиб қогани ҳақида

1990 йил 2 август куни армиясига хаддан ташқари ишанган диктатор Саддам Ҳусайн раҳбарлигидаги Ироқ қўшинлари Кувайтга ҳужум қилади. Бу воқеа кейинчалик Яқин Шарқдаги энг катта инқирозлардан бири — Форс кўрфази урушига сабаб бўлади.

Кувайт 1970–1980-йилларда нефть экспорти орқали кичик бир қашшағ бадавий амирлигидан дунёнинг энг соққадор давлатларидан бирига айланганди. Лекин айнан шу фаровонлик бойлик билан қайтган Зумрадга хасад қиган Қиммат каби Саддамни кўзини қамаштиради. Саддам Ҳусайн Кувайтни “Ироқнинг ажралмас қисми” деб атаб, уларни чегарадаги нефть конларидан ноқонуний фойдаланишда айблайди ва улкан товон пули талаб қилади.

Кичкина аммо мағрур Кувайт бу ультиматумни рад этади, лекин куч жиҳатидан Ироқ армияси билан тенглаша олмайди. Оқибатда 2 август куни Ал-Кувайт командир битта сигарет чекиб бўлгунча босиб олинади, 8 август эса Кувайт расман Ироқнинг “19-вилояти” деб эълон қилинади.

Лекин Саддам Ҳусайн кутмаган воқеа рўй беради. Халқаро ҳамжамият бу аннексияни қаттиқ қоралайди ва налатлайди. БМТ деган ташкилот керак пайтда ишлаберади, Хавфсизлик Кенгаши дарров санкциялар жорий қилади, АҚШ ва унинг иттифоқчилари юзларини қорага бўяб, такой мусиқа фонида қуролларни ўқлаб, кенг кўламли ҳарбий амалиётга киришади. “Чўлдаги бўрон” операцияси давомида Кувайт озод қилинади, Ироқ эса ИОРБ бўлади.

2002 йилда яқинлашиб келаётган интиҳосини сезибми Саддам расман Кувайтдан узр сўрайди, лекин Кувайт ҳукумати буни қабул қилмайди. Бу уруш нафақат минтақани издан чиқарган, балки Саддам режимининг йиқилишига ҳам замин яратган.

Нефтли жойни Америка полюбому ҳимоя қиволади😇

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Лев Троцкий — инқилоб тимсоли

Лев Давидович Бронштейн (Троцкий) ХХ аср тарихидаги энг баҳсли ва таъсирли шахслардан бири бўлиб, Россиядаги Октябрь инқилоби ҳамда Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида муҳим рол ўйнаган.

У дастлаб марксизм ҳаракатига қўшилиб, сиёсий фаолияти учун бир неча бор қамоққа олинган ва муҳожирликда яшашга мажбур бўлган. 1917 йилда Россияга қайтиб, Владимир Ленин билан бирга большевиклар сафида инқилоб раҳнамоларидан бирига айланади. Октябрь инқилобида муҳим ташкилий ишлар билан шуғулланиб, Совет ҳокимиятини мустаҳкамлашда асосий қаҳрамонлардан бўлади.

Троцкий шунингдек, Қизил Армия асосчиси ва бош қўмондони сифатида ҳам тарихга кирган. Унинг раҳбарлигида Совет Россияси ички урушда ғалаба қозонади. Лекин Ленин вафотидан кейин Иосиф Сталин билан сиёсий кураш бошланади. Бу курашда Сталин устун келиб, Троцкий партиядан чиқарилади, кейин Совет Иттифоқидан ҳам ҳайдалади.

Муҳожирликда Троцкий бир қатор мамлакатларда яшайди, инқилобий ғояларини ёзади ва Сталин сиёсатига қарши чиқади. Лекин бу унинг ҳаётига жиддий хавф солади. 1940 йилда Мексикада яшар экан, Сталинга содиқ агент, испаниялик коммунист Рамон Меркадер томонидан суиқасд натижасида ўлдирилади.

Лев Троцкий номи тарихда икки хил талқин қилинади. Баъзилар уни дунё инқилобининг йирик стратеги сифатида ёдга олади, бошқалар эса уни қаттиққўл сиёсий мухолифат сифатида кўради. Лекин бир нарса аниқ, у ХХ аср тарихидаги энг таъсирли шахслардан бири бўлиб қолади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Аркадий Стругацкий ким эди?

Таниқли фантаст ёзувчилар дуэти — ака-ука Стругацкийларлардан каттаси, Аркадий Натанович Стругацкий 1925 йилда дунёга келиб, қисқа умри давомида жаҳон адабиёти учун улкан мерос қолдирган.

Аркадийнинг болалик йиллари Ленинградда ўтган. Унда китобхонликка бўлган қизиқиш отаси орқали шаклланади. Отаcи нашриёт ва цензура соҳасида ишлагани учун у турли асарларга эркин кириш имконига эга бўлган. Уруш йилларида Аркадий халқ партизанларга қўшилиб, фронтга кетади, кейинчалик Шарқий фронтда хизмат қилади. Шу билан бирга, инглиз ва япон тилларини ўзлаштиради.

1950-йилларда армиядан қайтгач, у ижодга қайтади ва ўзининг илк асарларини ёза бошлайди. Лекин ҳақиқий бурилиш 1955 йилда укаси Борис билан ҳамкорликда ёзилган «Страна багровых туч» асари билан юз берган. Шундан кейин Стругацкийлар адабиёт тарихида янги йўналиш бўлган реалистик фантастикани яратадилар. Уларнинг асарлари бир вақтнинг ўзида ҳам саёҳат ва сайёралар ҳақидаги эпос, ҳам жамият ҳақидаги ўткир сатира, ҳам инсон ва масъулият ҳақидаги фалсафий роман сифатида қабул қилинади.

«Трудно быть богом», «Обитаемый остров», «Понедельник начинается в субботу» каби асарлари миллионлаб китобхонлар қалбини забт этади. Дастлаб уларнинг китоблари цензура сабабли чекланган бўлса-да, кейинчалик улар СССРдаги энг машҳур фантаст ёзувчиларга айланадилар.

Аркадий Стругацкий 1991 йилда ҳаётдан кўз юмади, лекин у Борис билан бирга ёзган асарлари орқали ҳамон тирик. Улар нафақат фантастика жанрининг классикаси, балки бутун XX аср рус адабиётининг дурдоналари ҳисобланади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Фотограф Жек Рейли ҳақида

Жек Рейли номи кўпинча 1929 йилда олинган машҳур фотосурат билан боғланади. Бу суратда Нью-Йорк шаҳридаги Банк оф Манҳэттен биноси қурилиши жараёнида осмонўпар баландликда суратга туширилган саҳна акс этган. Бу тарихий кадр XX асрнинг энг кучли индустриал рамзларидан бирига айланган.

Жек Рейли ўз даврининг жасур фотографларидан бири сифатида тилга олинади. Унинг камераси орқали қурилишдаги меҳнаткашларнинг жасорати, баландликдан қўрқмасдан ишлаши ва янги шаҳар қиёфасини яратишга қаратилган тиришқоқлиги тарих учун ҳужжат сифатида сақланиб қолган.

Афсуски, фотографнинг шахсий ҳаёти ёки ижодий йўли ҳақида кўп маълумот йўқ. Лекин унинг номи билан боғланган бу фотосурат инсоннинг матонати ва янги замон қурилишига иштиёқ рамзига айланди. Жек Рейлининг бир кадри орқали биз бутун бир давр — индустриал АҚШнинг руҳини ҳис қилишимиз мумкин.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Неандерталларнинг энг ғайриоддий таоми ҳақида

Овқатланаётган бўлсангиз ўқиманг.

Инсон қадимданоқ турли озиқ-овқатлардан фойдаланган, гўшт, ўсимлик ва ҳатто ўлган ҳайвон жасадидан ҳам. Баъзи халқлар ҳозир ҳам чиритилган таомлар тайёрлайди. Аслида чиритиш — озуқани сақлашнинг бир усули эди. Демак, чирикдан жирканиш ҳам табиий ҳолат эмас, балки маданий таъсир ҳисобланади.

Олимлар неандерталлар суякларидан азотнинг δ¹⁵N изотопи жуда кўп чиққанини аниқлашган. Бу кўрсаткич одатда бўри ёки шоқол каби қаттиқ гўштхўр ҳайвонларда учрайди. Лекин инсон организми бу қадар кўп гўштли таомланишни кўтара олмасди.

Шу сабабли олимлар қизиқ тахминни илгари суришади: неандерталлар пашша личинкаси билан озиқланган бўлиши мумкин. Чириб турган гўштда ўсадиган бу личинкалар жуда ёғли ва уларда δ¹⁵N кўрсаткичи оддий гўштдан 5–6 марта юқори экан. Келиб чиқадики, неандерталлар гўштни атайлаб чиритиб, кейин ҳам гўштни, ҳам қуртларни еган. Бу уларнинг рационга ёғ қўшишга ёрдам берган, чунки ёввойи ҳайвон гўшти асосан ёғсиз бўлади. Бу шунчаки гипотеза, албатта. Лекин у неандерталлар организмидаги юқори изотоп даражасини яхши тушунтиради.

Яна бошқа далиллар ҳам бор. Масалан, Исроилда топилган икки ғордан бири ўлжани дарров бўлаклаб пиширишга, иккинчиси эса уни аввал бироз чиритишга ишлатилгандек. Иккинчи ғорда кўп майдаланган, қаттиқ кесилган суяклар топилган. Бу эса неандерталлар баъзан гўштни озроқ ферментация қилиб сақлаган бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Неандертал аждодларимиз биз ўйлагандан кўра кўпроқ ижодкор ва тажрибачи бўлганга ўхшайди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Арманлар томонидан Усмонлиларнинг империя банккига уюштирилган хужум ҳақида

1896 йил 26 август куни Истанбулда тарихга “Оттоман банки ҳодисаси” номи билан кирган воқеа юз беради. Бу воқеа Усмонийлар империясидаги сиёсий кескинликлар ва арманлар масаласи билан чамбарчас боғлиқ эди.

У пайтда Усмонийлар империясида яшаган арманлар ислоҳот талаб қилиб чиққан, чунки XIX аср охирида уларнинг ҳуқуқий ва сиёсий аҳволи оғир эди. Шу муносабат билан “Дашнакцутюн” партияси аъзолари кескин йўл тутишга қарор қилишади. Туш пайтида қарийб ўттиз нафар қуролланган инқилобчи Истанбул марказидаги Оттоман банкига кириб бориб, барча ходимлар ва мижозларни гаровга олишади. Улар талаб сифатида султондан арманларга қарши тажовузларни тўхтатиш ва ислоҳотлар ўтказишни илтимос қилишади. Шу билан бирга, ўз талаблари бажарилмаса, бинога портловчи бомба қўйиш билан таҳдид қилишади.

Бир неча соат давом этган қуролли тўқнашувдан кейин вазият халқаро дипломатия ёрдамида ечилади. Россия элчиси ва Европа давлатлари вакиллари музокараларга қўшилади. Натижада инқилобчиларга эркин чиқиб кетиш имкони берилади. 27 август куни улар банкни тарк этиб, кейинроқ Франция кемаси орқали Марселга йўл олишади.

Шу билан бирга, Истанбулда ҳодисадан кейин кескин ҳолат юзага келади. Шаҳарда арман аҳолига қарши кенг кўламли зўравонликлар содир бўлиб, кўплаб одамлар жабр кўради.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Цезарнинг Британия ҳужумига бошчилик қилгани ҳақида

Ўша даврда Британия оролининг бритт қабилалари ўзини жуда хавфсиз ҳис қиларди. Улар учун денгиз табиий тўсиқ эди. Лекин Цезарьнинг Галлияга юришлари пайтида (мил. авв. 58–50 й.) бриттлар галлларга ёрдам бериб, қочқинларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Шу билан улар римликларга янги ва жиддий душман сифатида кўрина бошлайди.

Цезарь биринчи марта мил. авв. 55 йилда Британияга юриш уюштиради. У 80 дан ортиқ транспорт кемасига икки легионни жойлаштириб, қўшинни оролга олиб ўтади. Лекин қийинчиликлар кўп эди: баланд қоялар, бриттларнинг соҳилда ҳимояда турган қўшинлари ҳамда катта кемаларнинг соҳилга яқинлаша олмаслиги римликлар учун катта муаммо туғдиради. Овқат етишмаслиги ва кемаларнинг бўронда йўқолиши сабабли Цезарь жангни узоқ давом эттирмай, орқасига қайтишга мажбур бўлади.

Бир йил ўтиб, мил. авв. 54 йилда Цезарь яна Британияга қайтади. Бу сафар у 800 тага яқин кема, беш легион ва 2 минг отлиқ билан йўлга чиқади. Бу юришда римликлар Кентда плацдарм яратишга муваффақ бўлади, бир қанча ҳудудлар забт этилади ва бритт қўмондони Кассивелаун мағлубиятга учрайди. Бир қанча қабила бошлиқлари Рим ҳокимиятини тан олади ва контрибуция тўлашга рози бўлади.

Гарчи Цезарь Британияни тўлиқ забт этмаган бўлса-да, унинг юришлари Рим учун йўл очади. Кейинги императорлар айнан шу плацдармдан фойдаланиб, Британияни милодий 49 йилга келиб тўлиқ провинцияга айлантирадилар. Лекин Рим даврида ҳам Британия империянинг энг бошбошдоқ ва бошқариш қийин ҳудудларидан бири бўлиб қолади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Дизайнерларнинг энг катта хатосижуда кўп нарса кўрсатишим керак деб ўйлаш

Ушбу инсон — Шерзод Мирзааҳмедов 15 йилдан бери дизайнер сифатида фаолият юритади ва ҳозирда Нидерландиянинг Медиа Монкс компаниясида ишлайди.

У Google, BMW, New Balance компаниялари учун дизайнлар яратган.

Сигма Подкастда у Нидерландиядаги иш ва ҳаёт, катта компаниялар учун маҳсулот яратиш ва хизмат кўрсатиш ҳақида сўзлаб берган.

Томоша қилинг:

https://youtu.be/pPm_fvWwlqg?si=CWnYfB2C6wBv7a2S

Читать полностью…

Alimoff

Дунё тарихини ўзгартирган ҳукмдор

Чингизхоннинг асл исми Тэмучин бўлиб, тахминан 1162 йилда Мўғулистонда Онон дарёси бўйида туғилган. Унинг отаси Есугей Баҳодир қавмбоши эди.

Тэмучин болалигидан оғир синовларга дуч келади. Отаси татарлар томонидан заҳарлаб ўлдирилгандан кейин оиласи қавм томонидан ташлаб қўйилади ва у онаси ҳамда сингил-укалари билан қашшоқликда яшашга мажбур бўлади. Шунга қарамай, у ёшлигиданоқ жасур ва қўрқмас йигит сифатида танилади ҳамда турли қабилаларни ўз атрофига тўплай бошлайди.

Сиёсий истеъдоди ва ҳарбий маҳорати туфайли 1206 йилда Улуғ Қурултойда у “Чингизхон” – “Барча хонларнинг хони” сифатида эълон қилинади. Кейинги йилларда Чингизхон улкан юришларни амалга оширади. Хитойнинг Жин сулоласига қарши курашади, Хоразмшоҳлар давлатига юриш қилиб Самарқанд ва Бухорони эгаллайди, Калка дарёси бўйида рус ва қипчоқ қўшинларини мағлуб этади, Эрон, Кавказ ва Си Ся каби минтақаларни забт этади.

Бу юришлар миллионлаб одамлар ҳаётига зомин бўлгани билан бирга жаҳон харитасини тубдан ўзгартиради. Чингизхон фақатгина босқинчи эмас, балки давлатчилик соҳасида ҳам ўз изини қолдирган мухташам шахсдир. У “Ясса” қонунлар тўпламини жорий этди, ҳарбий интизомни кучайтирди ва почта тизимини йўлга қўйди. Бу ишлар унинг давлатида тартиб ва тизим яратишга хизмат қилди.

1227 йилда Си Ся давлатига қарши юриш чоғида Чингизхон вафот этади. Унинг қабри сир сақланиб келяпти ва бу ҳанузгача уни қаердалиги тарихий жумбоқлардан бири ҳисобланади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бизнинг совет тизимини оқлаш ниятимиз йўқ. Аммо давлат бошқарувимизни фақат “советдан қолган сарқит” сифатида талқин қилиш нотўғри. Ҳақиқатда, унда бизнинг тарихий тажрибамиз ва миллий менталитетимизга хос унсурлар ҳам етарлича. Шу боис ҳам уни бутунлай рад этиб, ғарбдан янги моделларни кўр-кўрона қабул қилиш эмас, балки мавжуд тизимга оқилона тузатишлар киритиш кифоя бўлади.

🔗 “Ватан: Қурултойнинг ёзма шакли” подкастида тингланг!

Ҳавола: https://youtu.be/tdkLYGerSkg

Читать полностью…

Alimoff

“Доширак” ортидаги тарих

XX асрда дунё бўйлаб оммалашган бизда “Роллтон” ва “Доширак” номлари билан машҳур бўлган тез тайёрланадиган лағмоннинг асосчиси япон тадбиркори Момофуку Андо ҳисобланади. У 1910 йилда Тайванда туғилган. Болалигида ота-онасидан айрилган Андони бобоси ва бувиси тарбиялайди. У ёшлигиданоқ тадбиркорлик билан шуғулланиб, Осакага кўчади.

Иккинчи жаҳон уруши тугагач, Японияда қаттиқ очарчилик кузатилади. Шу пайтда Андо бир нарсадан ажабланади: нега японлар учун анъанавий ҳисобланган лағмон ўрнига ҳукумат уларни Америкадан олиб келинган нон билан таъминлаяпти? Шу савол унинг ихтиросига йўл очади.

1958 йилда у ўзи асос солган Nissin Food Products компанияси орқали биринчи маротаба Chikin Ramen лапшасини тақдим қилади. Бу маҳсулот ўз вақтида деликатес ҳисобланган бўлса-да, қисқа вақт ичида оммавийлашади. Энг катта ютуқ эса 1971 йилда бўлди. Андо пенополистиролдан тайёрланган стакандаги Cup Noodles’ни чиқаради. Бу дунёдаги энг машҳур тез тайёрланадиган таомга айланади.

Бугунги кунда ҳар йили миллиардлаб порция тез тайёрланадиган лапша сотилади. Японлар эса ҳатто ўз мамлакатининг XX асрдаги энг муҳим ихтироси сифатида компьютер ёки электроника эмас, айнан “Доширак”ни тан олишган.

Айфонли талабалар ва янги трейдерларга юбориб қўямиз😁

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ленин ва Марксни ҳайкаллантирган ижодкор ҳақида

Лев Кербель ХХ асрдаги энг машҳур совет ҳайкалтарошларидан бири ҳисобланади. У Москвада туғилиб, болалигидан тасвирий санъатга қизиққан. Унинг ижодий йўли 1930-йилларда бошланиб, жуда қисқа вақт ичида ном қозонади.

Кербельнинг асарларида асосан Совет даври қаҳрамонлари, йирик давлат арбоблари ва маънавий рамзлар тасвирланган. У Ленин, Карл Маркс, Фидель Кастро каби шахсларнинг ҳайкалларини яратган. Айниқса, Берлинда ўрнатилган улкан Карл Маркс ва Фридрих Энгельс ҳайкали унинг энг машҳур асарларидан бири бўлиб, ҳали ҳам тарихий ёдгорлик сифатида турибди.

Унинг ижодий услуби монументаллик ва таъсирчанликка асосланган эди. Кербель ҳайкалларида қаҳрамонлик, собитқадамлик ва катта ғояларга ишонч алоҳида намоён бўлади. Шу сабаб у нафақат СССР, балки хорижда ҳам танилган. Куба ва Германиядаги бир қатор йирик обидалар ҳам унинг қўлидан чиққан.

Лев Кербель умри давомида кўплаб мукофотларга сазовор бўлган. У Совет Иттифоқи Қаҳрамони эмас, лекин СССР халқ рассоми унвони, Ленин мукофоти ва кўплаб орденларга эга бўлган. 2003-йилда Москвада вафот этганига қарамай, унинг асарлари ҳали ҳам шаҳарлар кўчалари ва майдонларини безаб турибди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда қадимги деҳқончилик анъаналарининг излари топилди

Археологлар Бойсун тоғларидаги Тўда ғоридан тош ўроқлар ва ёввойи донли ўсимликлар уруғларини топдилар.

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи Ўзбекистон жанубидаги Тўда ғорида олиб борилган қазишмалар давомида тош ўроқлар, ёввойи арпа ва бошқа ўсимликларнинг уруғлари, шунингдек, уларга ишлов бериш қуролларини топди. Топилмаларнинг ёши тахминан 9,2 минг йил деб баҳоланмоқда. Кашфиёт шуни кўрсатадики, минтақанинг овчи-теримчилари илк деҳқончилик анъаналарига ўхшаш усуллардан фойдаланганлар. Бу ҳақда Германиядаги Геоантропология институти хабар бермоқда

Институт илмий ходими Роберт Шпенглернинг айтишича, олинган маълумотлар деҳқончиликка ўтиш бир вақтнинг ўзида ва фақат битта минтақада содир бўлмаган деган фаразни тасдиқлайди. Шунга ўхшаш маданий амалиётлар дунёнинг турли қисмларида, шу жумладан Евроосиёда ўз-ўзидан пайдо бўлган.

Олимларнинг фикрича, дастлабки аграр анъаналар Яқин Шарқ, Ҳиндистон ва Эрон ҳудудларида тахминан 12-10 минг йил олдин шаклланган. Айнан шу даврда натуф маданияти вакиллари ўтроқ ҳаётга ўтиб, деҳқон жамоаларини вужудга келтирган. Кейинчалик бундай кўникмалар бошқа ҳудудларга ҳам тарқалиб, деҳқончилик жамиятларининг шаклланишига асос бўлган.

Тўда ғорида археологлар нафақат дон ва ўсимлик қолдиқларини, балки тош пичоқлар, ўроқ ва ёввойи арпага ишлов бериш учун ишлатиладиган асбобларни ҳам топдилар. Қуролларнинг юзасида ғалла пояларини ўриш ва қайта ишлаш учун ишлатилганлигини кўрсатувчи ўзига хос излар сақланиб қолган.

Худди шундай тирналишлар ва ўроқлар шакли Левантдан ва Қирғизистоннинг Обишир-5 манзилгоҳидан топилган артефактларда қайд этилган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Евросиёнинг турли нуқталарида ўхшаш қуролларнинг мавжудлиги, ўсимликларга ишлов беришнинг дастлабки шаклларини ривожлантирган жойларда илк деҳқончилик амалиётлари бир-биридан мустақил равишда пайдо бўлганлигини тасдиқлайди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Саманта Смит – тинчлик элчисига айланган қизалоқ

1980-йилларда АҚШ ва СССР ўртасида Совуқ уруш авжида, ядро қуролланиш пойгаси давом этаётганди. Шу оғир йилларда америкалик 10 ёшли қизалоқ Саманта Смит тарихда умид ва тинчлик рамзига айланади.

У болалигидан турли саволларга қизиқар, ҳатто 5 ёшидаёқ Англия қироличасига хат ёзганди. 1982 йилда эса у Совет Иттифоқи раҳбари Юрий Андроповга мурожаат қилади:

«Ўртоқ Андропов! Мен 10 ёшдаман. Мен ядровий урушдан қўрқаман. Сиз тинчликка қаршимисиз? Сиз уруш бошламоқчимисиз ёки йўқ?»

Ҳеч ким кутмаган ҳолда Андропов унга жавоб қайтаради. Хатда совет халқи тинчликни исташи баён қилинади ва Саманта СССРга таклиф этилади. 1983 йил ёзида у ота-онаси билан Москвага келади, кейин Ленинград ва «Артек» пионерлар лагерини кўради. У ерда у болалар билан мулоқот қилади, тарих ва турмуш тарзи билан танишади.

Совет Иттифоқида Саманта миллионлаб одамлар учун самимий тинчлик рамзига айланади. Америкада эса унинг ташрифини турлича баҳолашади: айримлар қўллаб-қувватлайди, айримлар эса танқид қилади. Лекин у ҳар ҳолда икки халқ орасидаги аҳилликка йўл очган кичик элчи сифатида тарихда қолди.

СССРдан қайтгач, Саманта тинчлик йўналишида фаолият олиб боради. Турли конференция ва учрашувларда иштирок этади, телевидениеда чиқиш қилади. У ҳатто ўз таассуротлари асосида “Journey to the Soviet Union” (“Совет Иттифоқига сафар”) номли китоб ёзади. Бу асарда у совет болаларининг ҳаёти, лагердаги кунлари ва ўз кузатишлари ҳақида самимий тарзда баён қилган.

Афсуски, 1985 йилда, бор-йўғи 13 ёшида Саманта отаси билан бирга авиаҳалокат қурбони бўлади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…
Subscribe to a channel