Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Архип Куинджи — ёруғликни расмга айлантирган рассом
Архип Иванович Куинджи рус реализм мактабидаги энг бетакрор рассомлардан бири. Унинг асарларида табиат, ёруғлик ва осмоннинг гўзаллиги шундай куч билан акс этадики, гўё томошабин расмга эмас, тирик, жонли манзарага қараётгандек бўлади.
Куинджи келиб чиқиши юнонларга таыаладиган оилада туғилган, болалиги камбағалликда ўтган. Расм чизишга бўлган қизиқиши уни Петербургга олиб келган. У ерда Император санъат академиясида таълим олади. Бир муддат И. Репин ва В. Шишкин каби буюк рассомлар билан бирга ижод қилади.
Унинг энг машҳур асарларидан бири — “Днепрдаги ой кечаси”. Бу манзарадаги нур ва соя ўйини, табиатнинг сукунат ортидаги ҳаракатини ифодалаш маҳорати Куинджини реализмдан романтизм сари олиб чиқади. У ёруғликни фақат табиатнинг физик қисми эмас, балки унинг маънавий юзи деб билган.
Рассомнинг ижоди ўз даврида ҳам баҳсларга сабаб бўлган. Айримлар уни “жуда ёруғ, жуда фантастик” деб танқид қилган бўлса, бошқалар унинг “нур билан сўзлай олиш қобилияти”ни санъатда янги босқич сифатида баҳолаган.
1901 йилдан Куинджи ёлғизликда яшай бошлайди, лекин у В. Серов ва К. Рерих каби ёш рассомларни қўллаб-қувватлаб турган. Унинг ёрқин услуби, табиатга бўлган меҳри ва нурни туйиш маҳорати ҳанузгача рассомлар ва томошабинларни илҳомлантириб келади.
🌟@nurbekalimov
Истанбулдаги грек ва арман аҳолисига қарши қатағон ҳақида
1955 йилнинг 5 сентябрдан 6 сентябрга ўтар кечаси Истанбул тарихидаги энг қора саҳифалардан бири юз беради. Шаҳардаги грек ва арман жамоаларига қарши қўрқинчли оммавий қирғин амалга оширилади.
Истанбул (собиқ Константинопол) асрлар давомида турли миллат ва дин вакилларининг яшаш маскани бўлиб келган. Лекин Усмонлилар империяси тугаб, Туркия Республикаси тузилгандан кейин этник ва диний зиддиятлар тобора кескинлашади. 1923 йилдаги грек-турк аҳоли алмашинувидан кейин ҳам греклар ва арманлар нисбатан катта жамоа сифатида шаҳарда қолганди.
1955 йилда эса вазият издан чиқади. Грециядаги Салоники шаҳрида, Мустафо Камол Отатурк туғилган уйда гўёки “греклар портлатиш содир қилди” деган ёлғон хабар тарқалади. Аслида буни Туркиядан келган посбон ўзи амалга оширган бўлса-да, матбуот буни провокация сифатида ёритади. Натижада Истанбул кўчаларида радикал гуруҳлар тўпланиб, юзлаб грек ва арман хонадонларига ҳужум қилади.
Полиция ва ҳукумат бу зўравонликка деярли аралашмайди, аксинча, бу ҳолат “миллий ғазаб” деб баҳоланди. Шу кеча 4000 дан ортиқ уй, 73 черков, 1 синагога, 2 монастир ва 26 мактаб вайрон қилинади. Одамлар ўлдирилган, дўппосланган, аёллар зўрланган, қўрқув ва нафрат муҳити бутун шаҳарни қамраб олади.
Рақамлар сўз билан ифодаланмас даражада эди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлади, юзлаб киши жароҳатланади, минглаб оилалар юртни тарк этади. Греклар сони 10 йил ичида 100 мингдан 48 мингга, кейинчалик эса 2 минггача қисқаради.
Бу воқеа учун ҳеч қачон расмий кечирим сўралмади. Лекин у тарихдан ўчмайди. Аксинча, миллатчилик ва нафрат сиёсатининг қандай оқибатларга олиб келишига оғриқли мисол бўлиб қолди.
🌟@nurbekalimov
Эверестда музлаб қолган альпинист
2006 йил май ойида Британиялик альпинист Дэвид Шарп дунёдаги энг баланд чўққи саналмиш Эверестни ёлғиз забт этишга уринади. Лекин бу уриниш фожиа билан якунланади. У баландликдаги қаттиқ совуқ ва кислород етишмаслиги (гипотермия ва гипоксия) сабаб ҳалок бўлади.
Ўлим олдида музлаб кетаётган Шарпнинг ёнидан 40 дан ортиқ альпинист ўтиб кетган, лекин айримларигина унга оз миқдорда кислород бериб ўтишган, холос.
Бу воқеа бутун дунёда инсонпарварлик ва профессионал этика ҳақидаги баҳсларни кучайтирди. Ҳатто Discovery телеканали суратга олиш гуруҳи у билан учрашиб, нафас олиш учун кислород бергани, лекин ўша пайтда ҳам тасвирга олишни тўхтатмагани учун қаттиқ танқид қилинади.
Шарп ҳалок бўлган ҳудуд альпинистлар «ўлик зона» деб атайдиган жой бўлиб, бу ерда инсон организми ҳатто дам олаётганда ҳам тикланмайди. Шунинг учун бу баландликда бошқаларга ёрдам бериш жуда хавфли ва вақт билан чегараланган бўлади.
Дэвиднинг онаси Линда Шарп кейинчалик шундай деган эди: «Ҳар бир инсон, биринчи навбатда, ўз жони учун жавобгар. Бошқа кишини қутқариш қаҳрамонлик, лекин Эверестда бу ҳар доим ҳам имконли эмас».
2007 йилда Шарпнинг жасади оиласи илтимосига кўра тоғнинг кўзга кўринадиган қисмидаги жойдан олиб ташланади. Бундай ишлар хавфли ва қимматга тушгани боис жуда кам ҳолларда амалга оширилади.
🌟@nurbekalimov
2002 йил Маккадаги мактабда рўй берган фожиа ҳақида
2002 йил март ойида Саудия Арабистонининг муқаддас шаҳри Маккада қизлар учун мўлжалланган мактабда ёнғин содир бўлиб, 15 нафар ўқувчи ҳалок бўлади, яна 50 дан ортиқ қизалоқ оғир куйиш ва жароҳатлар билан шифохонага ётқизилади.
Гувоҳларнинг айтишича, фожиа янада оғирлашишига дин полициясининг ҳаракатлари сабаб бўлган. Улар қизларни бинодан чиқишга қўймаган, чунки ўқувчилар «шариат талабларига мос кийимда эмас» деб ҳисобланган. Шунингдек, полиция қутқарувчиларга ҳам бинога яқинлашишни тақиқлаган.
Натижада кўплаб болалар ёнғин ичида қолиб ҳалок бўлган. Бу воқеа нафақат Саудияда, балки бутун дунёда инсон ҳаёти ва диний қоидалар ўртасидаги мувозанат ҳақидаги баҳсларни кучайтирган.
Жамоатчилик босими остида Саудия ҳукумати 2010 йилда қутқарувчиларга аёлларни қандай кийимда бўлишидан қатъи назар ёрдам беришга рухсат беради.
🌟@nurbekalimov
Эрон шоҳининг рус казак услубидаги гвардияси ҳақида
1878 йилда Эрон ҳукумати Россия тажрибасидан илҳомланиб, махсус Эрон казак бригадасини тузган. Бу қўшиннинг вазифалари жуда муҳим бўлган: давлат амалдорларини қўриқлаш, тартибсизликларни босиш ва ҳатто солиқ йиғиш ишларини назорат қилиш. Шоҳнинг мақсади шундай эдики, вақт ўтиб, бу казаклар Европа мамлакатларидаги гвардияга ўхшаш элита қўшинга айланиши керак эди.
Бригадани асосан Эрон Озарбайжони аҳолиси, кавказликлар ва маҳаллий форслар ташкил этган, лекин офицерлар Россиядан келтирилган. Бу ҳол Россиянинг Эрондаги сиёсий таъсирини кучайтириш нияти билан боғлиқ эди. Шу сабабли дастлабки йилларда бригадани молиялаштириш асосан Россия зиммасида бўлган.
1916 йилга келиб, Эрон казак бригадаси дивизия даражасига кўтарилган, лекин Россиядаги инқилоб ва Биринчи жаҳон уруши туфайли унга бўлган қизиқиш сўна бошлаган.
1920 йилда эса инглизлар босими билан Ризо Пахлавий (кейинчалик Эрон шахига айланган) бригада устидан назоратни қўлга олган. У айнан шу казаклар ёрдамида Теҳронни эгаллаб, ҳокимиятни ўз қўлига олган. Кейинчалик бригада ўз аҳамиятини йўқотган ва тарқатиб юборилган.
Шу тариқа, Эрон казак бригадаси Россия таъсири, Эрон мустақиллиги ва янги сулоланинг вужудга келиши билан боғлиқ муҳим ҳарбий тузилма сифатида тарихда из қолдирган.
🌟@nurbekalimov
Афсонага айланган казак қаҳрамони
Козьма Фирсович Крючков — Дон вилоятининг Урюпинск туманида туғилган оддий казак оиласидан чиққан йигит эди. Унинг тақдири Россия тарихидаги энг оғир ва синовли йиллар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолди.
1914 йил июль ойида Биринчи жаҳон уруши бошлангач, Крючков ва унинг юртдошлари фронтга сафарбар этилади. У 30 июль куни учта қўшни дон казаклари билан бирга 15 нафар немис отлиқ аскарлари билан тўқнаш келади. Ғоят нотенг кучларига қарамай, Крючков жасорат билан олдинга отилади. Унинг қўлида фақат найза ва шамшир бор эди. Манбаларга кўра, у ўзи 11 нафар душманни яраланган ҳолатида йиқитган, лекин бу рақам яна ҳам ортиқча кўрсатилиб, уни афсоналаштириб юборишган. Шу воқеадан кейин Крючков биринчи бўлиб Георгий хочининг кавалерига айланади.
Унинг сурати Россияда миллий қаҳрамон тимсолига айланади. Газеталарда, журналларда, плакатлар ва ҳатто конфет, гугурт қутиларида акс эттирилади. Бу халқ руҳиятини кўтариш ва фронтдаги аскарлар ркҳини кўтариш учун хизмат қилган. Крючков бир муддат бутун мамлакатдаги энг машҳур солдатлардан бирига айланади.
Уруш йилларида у чиндан ҳам матонатли хизмат қилади, бир қатор мукофотларга эга бўлади ва подхорунжий унвонигача кўтарилади. Лекин Россияда 1917 йилдаги инқилоб ва ундан кейинги Фуқаролик уруши барча нарсани ўзгартиради. Крючков сиёсий танловда оқлар томонини қўллаб-қувватлайди ва фуқаролар урушида улар сафида жанг қилади.
1919 йилда Лопуховка қишлоғи яқинидаги қонли тўқнашувда у ҳалок бўлади. Шундай қилиб, ёшлигидаёқ афсонага айланган казак қаҳрамонининг умри фақат 29 йил дааом этади.
🌟@nurbekalimov
Гарделеген фожиаси ҳақида
Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихида энг даҳшатли саҳифалардан бири эди. Германиянинг Саксония-Анҳалт ҳудудидаги кичик Гарделеген шаҳарчаси ҳам шу қора хотирадан мустасно эмас. Бу ерда ташкил этилган Гарделеген концентрация лагери минглаб маҳбусларнинг азоб-уқубатларига гувоҳ бўлган.
1945 йил баҳорида фронт қисқараётган бир пайтда фашистлар Бухенвальд ва бошқа лагерлардан маҳбусларни Гарделегенга олиб келадилар. Улар орасида турли миллат вакиллари, асосан сиёсий маҳбуслар, партизанлар ва зиёлилар бор эди. Уларнинг аҳволи жуда оғир, озиқ-овқат етишмас, қочиш эса мутлақо имконсиз эди.
Урушнинг тугашига сал қолганда, апрель ойида фашистлар қонли жиноят содир этадилар. Қарийб 1000 маҳбусни саройга қамаб, тириклай ёқиб юборишади. Бу воқеа бутун дунё тарихида инсониятга қарши қилинган энг жирканч жиноятчилик актларидан бири сифатида қайд этилган.
Урушдан кейин Гарделегенда қурбонлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ёдгорлик мажмуаси барпо этилади. Ҳар йили минглаб одамлар у ерга ташриф буюриб, ҳалок бўлганларни хотирлайди.
🌟@nurbekalimov
♟ Гарри Каспаров – шахмат оламининг ҳақиқий афсонаси!
У бутун дунёда шахматдаги энг кучли ақл соҳиби ва стратег сифатида тан олинган. Дунёнинг энг ёш чемпиони ўз даврида инсоният шарафини сунъий интеллект олдида муносиб ҳимоя қилган.
🎥 Ютюбдаги UzChess жамоаси билан ҳамкорликда тайёрланган янги видеомизда:
Каспаровнинг болаликдан йўли,
Унинг дунё чемпионига айланиши,
Энг машҳур ўйинлари ва комбинациялари,
Ким ва нималарга қарши ўйнагани ва яшагани
Ва, албатта, шахматга қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қиламан.
📌 Видеони кўринг ва дўстларингиз билан бўлишинг – интеллектуал спортдан завқ оламиз!
👉 YouTube https://youtu.be/1fUWDlVHUuU
Пахта сиёсатининг оқибатлари ва янги йўл
«Российская газета»да сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг мақоласи chop etildi. Унда ўзбек халқининг сўнгги ўн йилликлардаги тақдири, пахта сиёсатининг оғир оқибатлари ва бугунги ислоҳотларнинг маъноси ҳақида атрофлича фикр юритилади.
Унинг таъкидлашича, ўтган аср мобайнида бутун дунё ўзбекни асосан пахта билан таниди. Бу эса “пахтакор миллат” деган стереотипни шакллантирди. Миллатимизнинг илмий ва маданий меросини унуттириб, халқни биргина хомашё манбаига тенглаштирди.
Рафиқов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023-йилдаги чиқишидан шундай иқтибос келтиради:
“Ўзбек деганда, фақат пахта даласида меҳнат қиладиган одам кўз олдига келарди. Пахта сиёсати Оролни қуритди, экологияни инқирозга олиб келди, иқтисодиётимизни ва таълим тизимини издан чиқарди. Оқибатда бутун авлодлар чаласавод бўлиб улғайди. Биз ҳали ҳам унинг асоратлари билан курашяпмиз”.
Ёш устозлар — келажагимиз умиди
Нимагадир “устоз” ёки “ўқитувчи” деганда, кўпинча кўз олдимизда ёши катта инсонлар гавдаланарди. Лекин охирги пайтларда ёшлар ҳам бу соҳада кўпайиб бораётгани жуда яхши сигнал. Демак, илмли авлод етишиб чиқяпти, демак уларга берилган имконият ўз самарасини беряпти.
Президент билан мулоқот қилган ёш йигитчани кўргандим. Ростини айтсам, суҳбатга махсус тайёрланиб кирган деб ўйлагандим. Лекин Маънавият ва маърифат маркази тайёрлаган унинг бир кунлик ҳаёти ҳақидаги роликни кўриб, ҳамма гаплару рақамларнинг ортида чин меҳнат ва ҳақиқий ҳаёт турганига ишондим.
Эрталабдан туриб мактабга отланиши, ҳам талабаларга, ҳам кичик синф болаларига билим беришига ҳавас қилдим, бир томондан фахрландим. Айниқса, ўқувчиларни тажрибаларга жалб қилиб, микроскоп ва бошқа ускуналар орқали илм-фанга қизиқтиришидан шунақанги завқ олдимки. Ўзимни болалигим ҳам эсга тушиб носталгияга берилиб кетдим шу пайт.
Эъзозбек маладес, press F сенга биродар🫡
🌟@nurbekalimov
Папа Павел VI — замонавий черков ислоҳотчиси
Павел VI (Жованни Баттиста Монтини) Рим-католик черковининг 262-папаси бўлиб, 1963 йилдан 1978 йилгача черковни бошқарган. Унинг номи католик динида катта ислоҳотлар ва замонавий дунё билан яқинлашув жараёнлари билан боғлиқ.
У Иккинчи Ватикан Соборида қабул қилинган қарорларни ҳаётга татбиқ этган. Энг муҳим янгиликлардан бири ибодатларни фақат лотин тилида эмас, балки бошқа халқ тилларида ўқишга ҳам рухсат берилиши бўлган. Бу ўзгариш оддий католиклар учун динни янада яқин ва тушунарли қилади.
Павел VI тарихда биринчи бўлиб дунё бўйлаб кенг сафар қилган папа сифатида машҳур. У 1964 йилда Қуддусга ташриф буюриб, православ черкови раҳбарлари билан учрашади, 1965 йилда esa БМТда нутқ сўзлаб, инсониятни урушлардан сақлашга ва тинчликни асрашга даъват этади. Унинг сафарлари орасида Ҳиндистон, Африка ва Америка қитъаси ҳам бор эди. Шу билан бирга, Павел VI тарихда биринчи бўлиб самолётда парвоз қилган папа сифатида ҳам катта тарихий ва углеродли из қолдиради.
Павел VI 1978 йилда вафот этган. Лекин унинг номи ва мероси йўқолмади. 2014 йилда у Папа Бенедикт XVI томонидан “саодатли” деб эълон қилинади, 2018 йилда эса Папа Франциск уни муқаддас авлиёлар қаторига киритади.
🌟@nurbekalimov
Ксенофонт ва «Ўн минг»нинг афсонавий юриши
2425 йил олдин, Аҳамонийлар давлатининг тахти учун курашда Артаксеркс II ўзининг кичик акаси Кирнинг қўшинини мағлуб этади. Кирнинг қўшини асосан юнон ёлланма аскарларидан иборат бўлиб, улар тарихга «Ўн минг» номи билан кирган.
Кирнинг ўзи жангда ҳалок бўлгач, юнон қўшини нишонидан маҳрум бўлиб қолади. Улар Бобилдан узоқда, бегона ерда озиқ-овқат ва таянчсиз қолганди. Бошлиқлари форслар томонидан шафқатсизларча ўлдирилгандан сўнг, қўшин янги саркарда сайлашга мажбур бўлади. Ана шу пайтда 29 ёшли афиналик Ксенофонт саҳнага чиқади.
Ксенофонт юнонларни тартибга солади, уларни Қора денгизга олиб чиқади. «Ўн минг»дан 8600 нафар аскар тирик қолиб юртига қайтади. Бу юриш «Анабасис» («Юқорига кўтарилиш») номи билан тарихга киради ва кейинчалик ҳар қандай машаққатли пиёда сафарнинг тимсоли бўлиб қолади.
Ксенофонт нафақат майдондаги қўмондон сифатида, балки ижодкор сифатида ҳам танилади. Унинг «Анабасис» асари тарихий хотира ва мемуар жанрининг илк намуналаридан бири сифатида бутун антик дунёда машҳур бўлади.
Шундан сўнг Ксенофонт Афина демократиясидан ҳафсаласи пир бўлиб, Спартага кўчади ва умрининг охиригача ўша ерда яшаб, адабий мерос қолдиради.
🌟@nurbekalimov
АҚШнинг жаҳон урушларидаги иштироки ҳақида
Иккинчи жаҳон урушининг якунлангани бутун инсоният тарихида улкан воқеа сифатида ёдга олинади. Бу урушда кўплаб мамлакатлар қурбонлик берди, фақат Америка Қўшма Штатларининг иштироки доимий баҳсларга сабаб бўлиб келади.
Аксарият одамларда шундай стереотип бор: французлар тез таслим бўлади, руслар кўп қурбон беради, америкаликлар эса охирида келиб, асосий ғалабани олиб кетиб қолади. Албатта, бу кўпинча ҳазил, лекин унда ҳам жон бор.
ХIX асрдаёқ АҚШ Монро доктринаси орқали Европанинг ишларига аралашмаслик сиёсатига содиқ бўлган. Биринчи жаҳон урушида ҳам узоқ вақт бетараф қолиб, фақат 1917 йилда «Лузитания» лайнерининг чўктирилиши ва «Циммерман депешаси» ортидан урушга киради. Шу пайтга келиб Германия аслида заифлашганди ва америкаликлар асосан урушни тезлатиш ва иқтисодий ёрдам билан майдонда кўринишади.
Иккинчи жаҳон урушида ҳам тарих такрорланади. 1941 йилда Пёрл-Харборга ҳужумдан кейингина АҚШ фаол ҳаракатга ўтади. Аввалига оғир мағлубиятлар, кейин эса техник ва иқтисодий куч билан нафақат Японияни, балки Европадаги нацизмни ҳам синдиришда катта кучга айланади. Нормандиядан Африкагача бўлган фронтларда уларнинг иштироки ҳал қилувчи аҳамият касб этган.
Лекин дунё учун бу урушлар ҳалокатли фожиа бўлган бўлса, АҚШ учун энг катта йўқотиш ҳалигача 1861-1865 йиллардаги фуқаролик уруши ҳисобланади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг АҚШ доллари дунё валютасига айланди, мамлакат эса НАТО асосчиси сифатида сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан етакчи бўлди.
Шу сабабли ҳам доим АҚШ ҳақиқий ғолибми ёки урушларда «охирги паллада кириб келган омадли иштирокчи» холосми, деган баҳсли савол янграйди.
🌟@nurbekalimov
Япония Императори Хирохито – Шова даври рамзи
Император Хирохито Япония тарихидаги энг машҳур ва баҳсли шахсиятлардан бири. У 1926 йилдан 1989 йилгача тахтда ўтириб, мамлакатнинг 124-императори сифатида 63 йил давомида ҳукмронлик қилган. Унинг даври тарихда “Шова даври” (“Мағрур тинчлик”) деб аталади ва бу давр Япониянинг урушдан вайрон бўлган давлатдан дунёдаги етакчи иқтисодий қудратга айланиш жараёни билан белгиланади.
Ёшлигиданоқ илм-фанга қизиққан Хирохито биология билан шуғулланиб, илмий мақолалар ҳам ёзган. Лекин унинг номи, аввало, Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ. Япония ҳарбийлари Тинч океанидаги тажовузкор сиёсатини олиб борган бир пайтда императорнинг ўзи расман ҳокимият рамзи саналса-да, мамлакатнинг сиёсий ва ҳарбий қарорларига қай даражада таъсир кўрсатгани ҳали ҳам баҳсли масала бўлиб қоляпти.
1945 йилда Хиросима ва Нагасакига атом бомбалари ташлангач, айнан Хирохито япон халқини тарихда биринчи марта радио орқали мурожаат қилиб, таслим бўлишга чақиради. Бу мурожаат мамлакат учун янги саҳифа очади. Япония конституциявий монархияга айланади ва император “миллат бирлиги рамзи” сифатида қолдирилади.
Урушдан кейинги йилларда Хирохито халқ билан яқинлашиш сиёсатини олиб боради. Шаҳарлар бўйлаб сафарлар қилади, одамлар билан мулоқот қилади. Унинг даврида Япония иқтисодий “мўъжиза”га эришиб, дунёдаги етакчи саноат ва технология марказларидан бирига айланади.
1989 йилда вафот этган императордан кейин тахтга унинг ўғли Акихито ўтиради. Хирохито шахси атрофида баҳслар ҳали ҳам тўхтамаган бўлса-да, у Япониянинг XX аср тақдирида ҳал қилувчи ўрин тутгани шубҳасиз. Чунки Хирохито уруш ва тинчлик, вайрона ва тараққиёт ўртасидаги Япониянинг тарихий кўприги эди.
🌟@nurbekalimov
🌍 Буюк Ипак Йўли — Шарқ ва Ғарбни боғлаган йўл!
Асрлар давомида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо, маданият ва ғоялар алмашинувига сабабчи бўлган буюк йўл — Ипак Йўли.
Бу йўл нафақат савдони, балки халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ҳам мустаҳкамлаган. 🏺🐪
🔎 Янги видеода сиз:
✨ Ипак Йўлининг тарихи,
✨ Карвонлар йўлидаги шаҳарлар,
✨ Савдо ва маданият алмашинуви сирлари ҳақида билиб оласиз.
👉 Қадим тарихга саёҳат қилиш учун видеони кўринг: 📺 YouTube https://youtu.be/H6vAB41KW70
🌟@nurbekalimov
Непал, Осиёнинг жанубий қисмида жойлашган қадимий мамлакатдир. Унинг тарихи минг йилликларни қамраб олади ва турли цивилизациялар, динлар, ва маданиятлар билан бойитилган. Непалнинг тарихида Будда ва Ҳиндуизмнинг ўрни катта бўлиб, бу мамлакат бутун дунёга ўзининг диний, маданий ва табиий бойликлари билан танилган. Шу йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган тартибсизликлар бу мамлакатга омманинг эътиборини янада кучайтирди.
Барчаси нимадан бошланган эди? Батафсил видеода: https://youtu.be/jKC2177vH98
Қирғин ва қайтиш йўли: Қрим татарларининг тақдири
1967 йил 5 сентябрда СССР Олий Совети Президиуми “Илгари Қримда яшаган татар миллатидан бўлган фуқаролар тўғрисида”ги қарорни қабул қилади. Бу ҳужжат расман қрим татарларига қаратилган санкцияларни бекор қилади, лекин уларнинг миллий автономиясини тикламайди ва Ватанга қайтиш учун ёрдам кўрсатмайди.
1944 йил баҳорида бошланган қатағон бу халқ тарихи учун энг оғриқли саҳифалардан бири бўлди. Атиги уч кун ичида, 18 майдан 20 майгача бўлган даврда 180 мингдан ортиқ қрим татари НКВД томонидан уйларидан ҳайдалади. Уларнинг асосий қисми Ўзбекистонга, шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон ва Марий Эл ҳудудларига жўнатилади. Йўлдаги оғир шароитлар ва кейинги йиллардаги очарчилик минглаб инсонлар ҳаётини тортиб олади.
Совет ҳукумати уларни фашистларга ёрдам берганликда айблайди. Бу айблов бутун миллатга нисбатан жамоавий жазо сифатида қўлланади. Ҳолбуки, жангда Совет Иттифоқи қаҳрамонлари орасида қрим татарлари ҳам бор эди.
Сталин вафотидан кейин реабилитация жараёни бошланади, лекин уларнинг Қримдаги уй-жойларига аллақачон бошқа аҳоли жойлаштирилганди. 1967 йилги қарор ҳам фақат “қоғозда” адолатни тиклайди. Амалда эса кўпчилик ўз юртига қайта олмайди.
Фақат СССР парчаланиши арафасида, 1989–1991 йилларда қрим татарларига ўз она юртига қайтиш ва ер участкалари олиш имконияти берилади.
🌟@nurbekalimov
Қурайш уруғи ва этник рамз
Этнограф Шерзод Искандаровнинг таъкидлашича, Ўзбекистон арабларининг деярли барчаси ўз келиб чиқишини “Қурайш” уруғига боғлашади. Аслида эса улар турли ҳудудлардан келиб жамланган бўлса-да, “Қурайш”га нисбат бериш араблар орасида энг нуфузли уруғ билан ўзини боғлаш яъни этник рамз сифатида шаклланган.
Бундай қизиқарли мулоҳазаларни Қурултой подкастида томоша қилинг: https://youtu.be/lKpzQfPjIzA
Василий Чапаев — халқ орасида афсонага айланган қаҳрамон
Қизил Армия қўмондони Василий Иванович Чапаев 1887 йилда Чебоксар волостида деҳқон оиласида туғилган. Болалигида уни черков мактабига беришган, шундай қилиб, руҳоний бўлиши кутилган, лекин бу йўл уни жалб этмаган. У амалий ишларга уста, қобилиятли ёш йигит бўлиб етишади.
1908 йилда Чапаев ҳарбий хизматга чақирилиб, Киевда хизмат қилади. Бир йил ўтмай, эҳтимол касаллик ёки сиёсий сабабларга кўра, захирага бўшатилади. Биринчи жаҳон уруши олдидан оила қуриб, уч фарзандли бўлади ва устахона очиб, иконалар таъмири билан шуғулланади. Лекин уруш барча режаларни бузади. 1914 йил сентябрида у армияга чақирилиб, фронтга жўнатилади.
У 1915 йил бошларида фронтга етиб келади. Жануби-ғарбий фронтда жанг қилади, Перемишл қамали ва Галисиядаги позицион жангларда қатнашади. Жасорати учун бир неча марта мукофотланади. Бир неча марта оғир яраланади, лекин ҳар сафар сафига қайтади.
1917 йилда Чапаев болшевикларни қўллаб-қувватлаб, РСДРП(б) сафларига қўшилади. Октябрь инқилобидан сўнг Николаевск уездининг ҳарбий ва ички ишлар бўйича халқ комиссари этиб тайинланади. Кейинчалик у Шарқ фронтидаги бригадага қўмондон бўлади, Чехословак корпуси ва Комуч армиясига қарши жангларда катта ютуқларга эришади.
1919 йилда Чапаевнинг қўшинлари Уфани озод этишда муҳим роль ўйнайи. Лекин шу йилнинг 5 сентябрида Лбищенск яқинида унинг штаби оқ гвардиячилар томонидан кутилмаган ҳужумга учрайди. Чапаев ўз аскарларини ҳимоя қилиш учун Урал дарёси орқали чекинишга уринган пайтда оғир яраланади ва қон йўқотишдан ҳалок бўлади.
Василий Иванович Чапаев кейинчалик халқ оғзаки ижодида афсонага айланди.
🌟@nurbekalimov
Жангда жароҳат олмаган маршал
Франциянинг машҳур маршалларидан бири Андре Массена Наполеон даврининг энг йирик ҳарбий қўмондонларидан ҳисобланади. Унинг ҳаётидаги энг қизиқ жиҳатлардан бири шундаки, у ўнлаб қонли жангларда қатнашган, атрофидаги офицер ва аскарлар яраланса ҳам, ўзи бирор марта жангда жароҳат олмаган.
1809 йил ёзида Массена ўзининг ҳарбий истеъдодини тўла намоён қилади. Асперн ва Эсслингда Наполеоннинг фиаскоси давомида айнан Массена ўз қўшинлари билан жангда алоҳида жасорат кўрсатади. Ўндан ортиқ қишлоқлар бир неча бор қўлдан-қўлга ўтади, майдон ўликларга тўлиб кетади. Массенанинг барча адъютантлари йиқилади, остидаги от ядро зарбасидан титилиб кетади, лекин у ҳолатни совуққонлик билан бошқаришда давом этади. Унинг корпуси фақат буйруқ бўйича орқага чекинади, яраланганларни ташлаб кетмайди, душманга эса ҳеч қандай ўлжа қолдирмайди.
Ажабланарлиси шундаки, Массена бутун ҳарбий карьераси давомида фақат икки мартагина жароҳат олган, у ҳам жангда эмас. Биринчи марта Наполеон ов пайтида тасодифан унинг кўзига зарар етказган. Иккинчи марта эса Ваграм жангидан олдин хандаққа йиқилиб, оёғини чиқариб олган.
Шундай қилиб, «бир кўзли контрабандист» лақаби билан машҳур бўлган Массена Наполеон давридаги энг жасур ва омадли маршаллардан бири сифатида эсланади.
🌟@nurbekalimov
Нукусдаги хакатонда бир гуруҳ ёшлар кўзни сканерлаш ёрдамида одамдаги барча касалликлар ҳақида маълумот берувчи чатботни тақдим этибди.
Гап шундаки, ҳозир бутун республика бўйлаб соғлиқни сақлаш соҳасида AI Hackaton`га старт берилган. Биринчи босқич 2 октябрь куни Нукус шаҳридан бошланди. Унда 100 дан ортиқ ёшлар қатнашмоқда.
Иштирокчилар ўзининг стартап ғояларини соҳа мутахассисларига тақдим этяпти, ғолиблар якунда республика босқичида иштирок этади. Унда ҳам ғалаба қозонганларга эса грант ва инвестициялар ажратиларкан. Қойил!😎
🌟@nurbekalimov
Одамларнинг кундалик ҳаётини енгиллаштирган ихтирочи Чарльз Бейкер ҳақида
XIX аср охири ва XX аср бошлари Америкада саноат ва техника жадал ривожланаётган давр эди. Шу вақтда кўплаб оддий одамлар ҳаётини енгиллаштиришга қаратилган ихтиролар билан танилган шахслардан бири Чарльз Стонтон Лёрнед Бейкер бўлди.
Бейкер ҳаёти давомида 20 дан ортиқ ихтиро учун патент олади. У асосан амалиётда ҳар куни керак бўладиган ускуналар устида ишлайди. Унинг энг машҳур яратган қурилмаларидан бири автомобил учун автоматик домкрат ҳисобланади. Бу ихтиро орқали одамлар машинани кўтаришда аввалгидай қийналмайдиган бўлишган.
Шунингдек, у энергиядан тежамкор фойдаланиш имконини берадиган турли техник ечимларни ҳам таклиф қилган. Масалан, уй-рўзғор ишларига оид айрим ускуналарни содда ва қулай тарзда қайта яратган.
Чарльз С. Л. Бейкер катта лабораторияларда эмас, балки шахсий тажриба ва кузатишлари орқали ишлаган. Шу жиҳатдан унинг ишлари оддий одамнинг кундалик ҳаётига яқин бўлган. Унинг асосий мақсади катта илмий кашфиёт эмас, балки ҳар бир инсон ҳаётини енгиллаштириш эди.
Бейкер ўз даврида Эдисон ёки Тесла каби катта ном чиқармаган бўлса-да, унинг амалий ихтиролари замонавий техника ва маиший ускуналарда ўз таъсирини сақлаб қолган.
🌟@nurbekalimov
Тимгад — Жазоирдаги мукаммал сақланиб қолган рим шаҳри
Бугунги Жазоир ҳудудида жойлашган қадимги Тимгад шаҳри милодий 100 йилда Рим императори Траян ҳукмронлиги даврида барпо этилган. Шаҳар императорнинг оила аъзолари — онаси Марция, опаси Ульпия Марциана ва отаси Марк Ульпий Траян шарафига номланган.
Тимгад Атлас тоғларининг Орес этакларида қурилиб, асосан бербер кўчманчиларининг ҳужумларига қарши мудофаа қалъаси вазифасини ўтаган. Аввалига бу ерга Парфия юришида қатнашган римлик легионер-ветеранлар ва уларнинг оилалари (тахминан 15 минг киши) жойлашган, кейинчалик эса шаҳар тобора катталашиб борган. II–III асрларда янги кварталлар барпо этилиб, Капитолий, ибодатхоналар, бозорлар, оммавий ҳовузли ҳаммомлар ва хусусий саройлар қурилган.
Шаҳар бир неча маротаба вайрон бўлган. 430 йилда вандаллар ҳужумида, VI асрда Византия қўшинлари томонидан ва VIII асрда араб-мусулмонлар ҳукмронлиги даврида. Кейинчалик эса Тимгад қарийб бутунлай ташлаб қўйилган.
Шунга қарамасдан, бу ерда Рим провинция архитектурасига хос кўплаб ёдгорликлар ҳануз сақланиб қолган, масалан, триумф аркаси, термалар, базилика ва ҳатто театр (3,5 минг томошабинни сиғдира олади). Шунингдек, Юпитер ибодатхонаси ўрнида черков қурилган.
Тимгадда ҳатто кутубхона ҳам мавжуд бўлган. У III–IV асрларда хусусий ҳомий Юлий Квинтиан Флавий Рогатиан томонидан 400 минг сестерций маблағ билан қурилган. У ерда тахминан 3 мингта папирус ёки пергаментдан тайёрланган қўлёзма сақлангани айтилади.
Бугун Тимгад археологик ёдгорлик сифатида жаҳон цивилизацияси меросидан бир бўлиб, Рим даври шаҳарсозлиги ва маданий ҳаётининг ноёб намунасидир.
🌟@nurbekalimov
Адмирал Александр Колчак — денгизчи, тадқиқотчи ва сиёсий арбоб
Александр Васильевич Колчак — Россия тарихида ўчмас из қолдирган шахс. У бир вақтнинг ўзида ҳам машҳур денгизчи ва олим, ҳам сиёсий етакчи сифатида танилган. Колчак айниқса Арктика тадқиқотлари билан шуҳрат қозонган. Унинг экспедициялари натижасида Янги Сибир ороллари атрофи, Таймир денгизи ва бир қатор музликлар хариталанган. Шу сабабли, у ўз замонасида энг кучли қутбшунос олимлардан бири ҳисобланади.
Биринчи жаҳон уруши йилларида Колчак Россия денгиз кучлари сафида хизмат қилади. У Балтика ва Қора денгиз флотларига қўмондонлик қилади, миналар билан мудофаа тактикасида янгиликлар киритади ва бир қатор муваффақиятли операцияларга раҳбарлик қилади. Замондошлари уни жасур, қаттиққўл ва ўз ишига садоқатли офицер сифатида эслайдилар.
1917 йилдаги инқилобдан кейин Россия тақдири кескин бурилади. Колчак эса болшевикларга қарши чиққан “Оқ ҳаракат”нинг асосий етакчиларидан бирига айланади. 1918 йилда Омскда у Россиянинг “Олий ҳукмдори” деб эълон қилинади ва Сибир ҳамда Шарқий Россияда ҳокимиятни ўз қўлига олади. Бир муддат унинг қўшинлари Совет ҳукуматига жиддий хавф туғдиради. Лекин вақт ўтиши билан ички ихтилофлар, иқтисодий қийинчиликлар ва Қизил Армиянинг устунлиги Колчак ҳокимиятини заифлаштиради.
1920 йил бошларида Колчак Иркутскда қўлга олинади. Унга расмий суд ўтказилмайди, жуда тез муддатда отиб ташланади. Шу тариқа адмиралнинг қисқа, лекин турли воқеаларга бой ҳаёти фожиали якун топади.
Колчак шахсияти тарихда турлича баҳоланади. Бир тарафдан, у Арктикани ўрганишга катта ҳисса қўшган олим ва истеъдодли денгизчи эди. Иккинчи тарафдан, у Россия тарихидаги энг оғир сиёсий тўқнашувларда иштирок этган, мамлакат тақдирини белгилашга уринган инсон деб ҳисобланади.
🌟@nurbekalimov
Чикагонинг машҳур “қироли”
Альфонсо (Аль) Капоне ХХ асрнинг энг машҳур мафия бошлиқларидан, Америка жиноят оламининг энг кўзга кўринган тимсолларидан бири ҳисобланади. У Нью-Йоркда италиялик муҳожирлар оиласида туғилган ва ёшлигиданоқ маҳаллий жиноий гуруҳлар билан алоқага киришган. Кейинчалик Чикагога кўчиб ўтиб, бутун шаҳарни ларзага солган уюшган жиноятчилик империясини барпо қилади.
АҚШда 1920–1933 йилларда бўлган “қуруқ қонун” даврида, спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланган бир пайтда Аль Капоне ва унинг уюшмаси ноқонуний алкогол савдосидан улкан бойлик орттиради. Унинг қўл остида минглаб одамлар ишлаган, Чикаго эса ўша йилларда коррупция, порахўрлик ва қотилликлар билан ном чиқаради.
1930 йилда у расман “Биринчи рақамли жамоат душмани” деб эълон қилинади. Лекин Капоне жиноятлари учун эмас, балки солиқ тўламаслик айби билан судга тортилади. 1931 йилда 11 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Туғма касалликлари ва айниқса, оғир сифилис оқибатида унинг саломатлиги қамоқда кескин ёмонлашади.
У 1947 йил Флоридада 48 ёшида вафот этади. Капоненинг ҳаётида турли баҳс-мунозаралар бўлган, кўпчилик уни шафқатсиз жиноятчи сифатида кўради, баъзилар эса қонунга қарши курашувчи қаҳрамон сифатида романтизация қилади. Шу сабабли ҳам Аль Капоне исми ҳалигача жиноятчилик ва мафия ҳақидаги фильмлар, китоблар ва ҳикояларда яшаб келяпти.
Биз ҳам элдан қомайлик деб у ҳақида Ютюбда тўлиқ видео қилганмиз. Кўрворадиган ери🫡
🌟@nurbekalimov
Трампнинг Ғазо режаси ҳақида
Доналд Трамп маъмурияти Ғазо секторидаги урушни тугатиш ва урушдан кейинги анклав тузилиши режасини тақдим этди. Унда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, барча гаровга олинганларни қайтариш ва минтақани тиклашни бошлаш кўзда тутилган.
Келишув қабул қилингандан кейин 72 соат ичида ҲАМАС гаровга олинган тирик ва ҳалок бўлган исроилликларни қайтариши керак. Шундан сўнг, Исроил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 250 нафар маҳбусни ва 2023 йил 7 октябрдан кейин қўлга олинган 1700 нафар фаластинликни озод қилади.
Параллел равишда Ғазо секторига "тўлиқ ҳажмда" инсонпарварлик ёрдами юборилади. Шунингдек, ичимлик суви, электр энергияси, канализация, шифохоналар, новвойхоналар ва йўлларни тиклаш ишлари ташкил этилади.
ҲАМАСга қуролларни топшириш шарти билан амнистия ёки уларни қабул қилишга тайёр бўлган мамлакатга чиқиб кетиш танлови таклиф қилинмоқда. Ғазо секторини бошқариш халқаро "Тинчлик кенгаши" назорати остидаги вақтинчалик қўмитага ўтади, унга Трамп Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер билан бирга раҳбарлик қилади.
Режа анклавни тўлиқ демилитаризация қилиш, ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш, халқаро кучларни киритиш ва янги Фаластин хавфсизлик кучларини тайёрлашни назарда тутади.
Исроил Ғазо секторини босиб олмайди ёки аннексия қилмайди. Янги хавфсизлик кучлари назоратни кучайтирар экан, Исроил қўшинлари келишилган режага мувофиқ босқичма-босқич олиб чиқилади. Агар ҲАМАС келишувни рад этса, уни амалга ошириш аллақачон Исроил назорати остидаги ҳудудларда бошланади.
ҲАМАС ҳозирча Трампнинг режасига муносабат билдирмади - Қатар ва Мисрдан келган воситачилар бугун уни гуруҳ раҳбариятига топширганини маълум қилишди.
Ушбу режа фаластинликлар иштирокисиз ишлаб чиқилгани ва амалда Фаластин давлатини яратишни назарда тутмагани учун танқидга учрамоқда. Ғазо секторининг келажаги Исроил ва АҚШ қўлида қолмоқда.
🌟@nurbekalimov
“Ҳаётдаги мақсадим инсонларга ростакам қийматга эга ишлар билан шуғулланишига кўмаклашиш”, — Асрор Арабжанов
Асрор ўзимизнинг Андижондан. Стенфорд битирувчиси. Қизиқ томони у Стенфордга шундоқ ҳам катта компанияларда ишлаб тажриба орттирган, обрўли ҳуқуқшунос бўла туриб топширган.
У кўпчилик каби комфорт ҳаётда уй-жой бизнес қилиб тинчгина яшаши ҳам мумкин эди, лекин Стенфорддан сўнг унинг дунёқараши ўзгарган.
У ҳозирда инсонлар ҳаётини осонлаштирувчи технологик стартаплар қуриш билан банд.
Оддий ўзбек йигитининг Андижондан то Кремний водийчигача бўлган ҳикоясини тинглаш сизга фойдали бўлиши аниқ.
Томоша қилинг:
https://youtu.be/hWcR-4O1te8?si=N7bIIOHCCCLVqdIR
Ҳар қандай йўл-ҳодисада биринчи ўйлайдиган нарса — “энди қанча харажат бўлади?” деган савол. Шу саволнинг ўзиёқ асабни еб юборади.
KASKO билан эса жавоб олдиндан тайёр: харажат йўқ, хавотир йўқ. 24 соатлик ёрдам ва тезкор тўлов билан инсон ўзини яна хавфсиз ҳис қилади.
💡 EUROASIA Insurance’дан KASKO — хавотирсиз йўлнинг калити.
👉 Ҳозироқ KASKO'ни расмийлаштиринг
@ea_ins
Реклама
“Давлат – бу мен”: Людовик XIV ким эди?
Франциянинг буюк қироли Людовик XIV нинг 72 йиллик ҳукмронлиги мамлакат тарихида қироллик ҳокимиятининг энг юксак даври сифатида ёдга олинади. Людовик ўз даврида “Давлат – бу мен” деган машҳур ибораси билан мутлақ монархия тимсолига айланган.
Людовик XIII ва Австриялик Аннанинг тўнғич ва севимли фарзанди сифатида туғилган Людовик XIV болалигиданоқ саломатлиги ёмон бўлса-да, тахт вориси сифатида катта аҳамиятга эга эди. 1643 йили отаси вафот этгач, у 5 ёшидаёқ Франция шоҳи бўлади. Лекин мамлакат ишларини унинг онаси ва бош вазир – кардинал Мазарини юритарди. Бу орада зодагонлар ва Париж парламенти ҳокимият учун кураш олиб бориб, тарихда “Фронда” номи билан машҳур бўлган тўполонни бошлайдилар (1648–1652). Фақат узоқ кураш ва ички зиддиятлардан сўнг Мазарини ғалаба қозониб, тахт ҳимоя қилинади.
Фронда воқеалари Людовикнинг сиёсий қарашларини шакллантиради. 1651 йилдан у мустақил равишда ҳукмронликни бошлайди ва абсолютизм тарафдори сифатида мамлакат бошқарувини қўлига олади. 1654 йили Реймсда тантанали равишда тож кийиб, расман қирол сифатида давлат ишларига киришади. Шу даврда Франция хазинаси бўш, халқ зодагонларни ёқтирмас ва конфессиялар ўртасида зиддиятлар авж олганди.
1635 йилдан бери давом этаётган Испания билан уруш Францияни жуда чарчатганди. Лекин 1658 йилдаги Дюнс жангидан кейин француз қўшинлари ғалаба қозонади ва 1659 йилда Пиреней сулҳи тузилади. Бу шартнома Франция учун катта ютуқ бўлиб, Каталония ерлари қўшиб олинади, шоҳ эса Испания инфантаси Мария Терезага уйланади. Бу никоҳ сиёсий иттифоқ ва сулҳнинг рамзига айланади.
1661 йилда кардинал Мазарини вафот этгач, Людовик XIV мамлакатни мустақил равишда бошқара бошлайди. Унинг даври Франциянинг Европадаги нуфузи ошган, маданият, санъат ва давлатчилик юксак поғоналарга кўтарилган давр сифатида тарихда қолди.
🌟@nurbekalimov
Оддий лейтенантдан афсонавий қаҳрамонга айланган Дик Уинтерс ҳақида
Ричард Дик Уинтерс — АҚШ армиясининг Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларидан бири. У “Easy Company” деб танилган 506-полк, 101-ҳаво-десант дивизияси офицери сифатида машҳурликка эришади. Кейинчалик унинг ҳаёти ва жанглардаги жасоратига асосланиб, “Band of Brothers” мини-сериали яратилади ва у бутун дунёда танилади.
Дик Уинтерс Пенсильванияда туғилган ва оддий оилада вояга етган. Уруш бошланиши билан армияга чақирилади ва десантчи сифатида тайёргарлик кўради. 1944 йил 6 июнь куни Нормандияга десант операциясида у ўз взводини жангга бошлаб киради. Унинг қўмондонлиги ва стратегияси орқали кўплаб жангларда десантчилар оғир йўқотишларсиз ғалаба қозонишади.
Уинтерснинг энг катта жасорати “Brécourt Manor” ҳужумида намоён бўлади. У бир неча аскар билан немисларнинг кучли артиллерия нуқтасини йўқ қилади ва йирик йўқотишларнинг олдини олади. Бу ҳаракат АҚШ армияси тарихида намунавий тактик операция сифатида тилга олинади.
Урушдан кейин Уинтерс тинч ҳаётга қайтиб, тадбиркорлик билан шуғулланади. Лекин у ўзини ҳар доим “оддий инсон, фақат бурчини адо этган аскар” сифатида таърифлаган. Унинг камтарлиги ва масъулият ҳисси миллионлаб одамлар учун ибратга айланди.
🌟@nurbekalimov