 
       
                   
               20545
              20545
          
          Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive
 
                    Тавба тавба
Эгаси Молдова фуқароси бўлган, Қўқон кўчаларида қолдириб кетилган Nissan SkyLine автомобили кўчада қарийб 500 кун чанг босиб ётган экан. У давлат ихтиёрига ўтказилиб, аукцион савдоларига чиқарилибди. 
Қўқонлик Козим Раҳимов аукционда қатнашиб, машинани 47 млн сўмга сотвопти. Мошинани очиб кўрса, автомобилнинг рул бошқаруви ўнг томонда экан😁
Энг қизиғи, қонун бўйича бундай машинани давлат рўйхатдан ўтқазиб бермайди. Лекин фуқарога аукционда сотворган давлат. Мантиқ йўқ абсолютно. Аслида давлат уни “сўйиб” сотиши ёки умуман утилизация қилиб юбориши керак эди фуқарога сотмасдан. Энди фуқаро лох қилингани қоляпти. Бунақа билимсизлик ортидан келадиган казуслар давлатга нисбатан, қонунларга нисбатан ишончни пасайтиришдан бошқа ишга ярамайди. 
Манба
🌟@nurbekalimov
 
                    «Док-1 Макс» жабрланувчиларидан Шавкат Мирзиёевга мурожаат
Фарзанди «Док-1 Макс фожиаси» оқибатида вафот этган ва ногирон бўлиб қолган бир гуруҳ ота-оналар президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади. Улар суд тайинлаган компенсация тўлиқ ундириб берилишини сўраяпти. Фаоллар товон пули давлат томонидан тўлаб берилиши мақсадга мувофиқлигини таъкидламоқда.
Видео: https://youtu.be/1Bhwdy2Ct7k
Мақола: https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/28/prezidentga-murojaat/
Telegram  |  Instagram  |  GazetaOzb">YouTube
 
                    Алимент тўловлари ва қарздорликка оид суд қарорлари асосида қидирувга берилган фуқаролар сони маълум қилинди
Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасининг туман бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан, қарздор деб топилган 615 нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида 430 нафар қидирувдаги шахс топилиб, кейинги ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Биргина ўтган даврда 62 нафар шахс топилган.
Шунингдек, алимент тўловчи қарздорлардан 69 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетгани аниқланган. Уларга нисбатан давлатлараро қидирув эълон қилиниб, халқаро шартномалар асосида тегишли сўровномалар юборилган.
Хуллас подвал, кўрпачани таги, молхона ва қудуқдан топилятган братлар дарёдан томчи экан. Боласини хаққини бермай қочиб юрганларни виждони йўқ жойда албатта қиличини яланғочлаган қонун ишлаши керак. 
🌟@nurbekalimov
 
                    Бундан 5 кун олдин каналимда келажакдаги судьялар бу Сунъий интеллект бўлиши керак деб ёзган эдим ва бунга бир қатор сабаблар келтиргандим. 
Так вот, бундан икки кун олдин АҚШнинг Шимолий Каролина университети ҳуқуқшунослик факультети ChatGPT, Grok ва Claude сунъий интеллектларидан иборат "ҳакамлар ҳайъати" бўлган сохта суд жараёнини ўтказибди. Судда университетниг ҳуқуқшунослик ва этика профессори Эрик Мюллер судья вазифасини бажарган. 
Ушб судда "Вояга етмаган шахсни ўғирлашда" айбланаётган эркакнинг "иши" кўриб чиқилган. Шу тарзда олимлар адолат масалаларида сунъий интеллектнинг самарадорлигини текшириб кўрмоқчи бўлишди. 
Натижалар кутилганидек бўлмади: нейрон тармоқлар гувоҳнинг тана тилини илғай олмайди ва инсон тажрибасига таянмайди, шунингдек, кўпинча ирқий тарафкашликни намоён этар экан. 
Албатта ҳар қандай технология ривожланиб боради, тана тилини билмаса видеотасвирлар берилади, тажриба етишмаса улкан воқеалар датаси берилади. Барибир қачондир замон шунга етиб келади. Балки энг мақбул йўл инсон ва СИ тандеми бўлар. Яшасак кўраверамиз. 
🌟@nurbekalimov
 
                    Қоракўз курьерларимиз, энди хавотир олманг “мопедга права олиш” анча енгиллашибди
Вазирлар Маҳкамаси янги қарор қабул қилди. Унга кўра, мопед ва скутер ҳайдовчилари учун махсус “А1” кичик тоифа жорий этилади. Энг яхши жойи — энди 180 соат назарий, 20 соат амалий машғулотни мажбурий ўқиш шарт эмас.
Хоҳласанг онлайн, хоҳласанг офлайн, хоҳласанг мустақил тайёрлан, кейин тўғридан-тўғри имтиҳонга кираверилади.
Имтиҳонда ҳам енгиллик бор: 20 та тестнинг 16 тасини тўғри белгиласангиз — “А1” тоифали гувоҳнома сизда!
Бундан ташқари, “A”, “B”, “C”, “D” тоифали ҳайдовчиларга алоҳида ўқув курссиз мопед ва скутерни бошқариш ҳуқуқи берилади.
Яна бир қулайлик — энди автомактабда гуруҳ тўлгунча кутиб ўтириш шарт эмас. Ҳоҳлаган вақтда ўқишни бошлаш мумкин. Яъни, вақт ҳам тежалади, асаб ҳам.
Қисқаси, 2026 йилдан права олиш анча эркин, осон ва замонавий бўлади. Энди фақат яхши ўрганиш қолди 😉
🌟@nurbekalimov
 
                    Бир пайтлар саҳнада юракларни титратган овоз, юз минглаб инсонларни илҳомлантирган қўшиқлар... Кейин у инсон давлат минбарига чиқди. Маданиятни бошқариш, миллат руҳини юксалтириш масъулиятини олди. Халқ ундан янгича нафас, янгича ислоҳот кутди.
Мен шу видеони кўриб, қандайдир шу одамга ачиндим. Ҳа албатта аслида, бу одам бизга ачинадиган даражада ҳаёт кечиради. Лекин нимагадир мовий денгизларда сузиб юрган акулани олиб, аквариумга солиб қўйилгандай туюлаверган менга. 
Бу одам орқа мия тўқималаригача санъатга, қўшиққа ошуфта одам. Мен масалан шу вазирни саҳнага чиқишиниям, қўшиқлар айтиб, қарсаклар олиб туришиниям тушунаман. Лекин, юқоридаги жуда бир хунук саҳна бўлибди. Бунда пул кўтариб чиққанлардан ўзини четга олмаслиги ва шотирларнинг уқувсизлиги ҳам бор албатта.
Маданият вазирлигига аслида Сунъий интеллектни вазир қилиб тайинлаб, Озод акани "озодлик"ка чиқариб юборса ҳам бўлади. Ҳеч нарса ўзгармайди, балки ривожланар ҳам. Так вижу. 
🌟@nurbekalimov
 
                    Чустдаги заправкада портлаш натижасида бир одам ҳалок бўлди
Наманган вилояти Чуст туманидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида 25 октябрь куни портлаш содир бўлиб, бир ишчи ҳалок бўлди. ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса 10 тоннали цистернани кўчириш пайтида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилгани сабабли юз берган. Ёнғин тарқалмаган бўлса-да, пайвандловчи ишчи ҳаётдан кўз юмган. Ҳозир сабаблар ва етказилган зарар миқдори ўрганиляпти.
Бу ҳолат масъулиятнинг етишмаслиги, тизимли хавфсизлик назоратидаги бўшлиқнинг фожиали кўриниши. Ҳалок бўлган инсоннинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман. Шу билан бирга, шунақа ҳолатлар такрорланмаслиги учун амалий чоралар керак деб ўйлайман. Масалан, иш жойларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни кучайтириш, ходимлар учун мунтазам ўқув машғулотларини ташкил қилиш, назорат органлари фаолиятини шаффоф ва қатъийлаштириш шарт ва зарур.
Инсон ҳаётидан қимматроқ нарса йўқ. Бир лаҳзалик беэътиборлик бир оила тақдирини ўзгартириб юборади. Шунинг учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир ходим хавфсизликни фақат қоғоздамас, амалдаям таъминлаши керак. Шундагина бундай оғир ҳолатлар такрорланмайди.
🌟@nurbekalimov
 
                    Apple ва SpaceX йирик шартнома тузишга тайёрланмоқда. Миш-мишларга кўра, келаси йилдаёқ iPhone 18 Pro Starlink сунъий йўлдош интернетига бевосита улана оладиган бўлади
Ҳозирда айфонлар сунъий йўлдошлар орқали фақат фавқулодда вазиятларда SOS хабарларини юбориши мумкин, аммо бу тўлиқ интернет алоқасини таъминламайди.
Агар SpaceX билан ҳамкорлик тасдиқланса, фойдаланувчилар сайёранинг исталган нуқтасидан - хоҳ тоғларда, хоҳ океанда бўлсин - интернетга кириш имкониятига эга бўлишади.
Starlink Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам ишлаяпти. Ўзбекистонда эса 2026 йил фаолият бошлаши кутилмоқда. Лекин Ўзбекистон бу йўналишда асосан Amazon ва Европа провайдерлари билан ишлашга ҳаракат қилаётганини кўришимиз мумкин. 
Агар Apple ва SpaceX нинг юқоридаги келишув ҳақидаги "движуха"сига қараб, бизни рақамли ишлар вазирлигиям шу мавзуда олдинга силжиса, эртага истеъмолчи учун яхши бўларди. 
🌟@nurbekalimov
 
                    АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Ўзбекистонга келишибди. 
Олмаларни турувидан Тожикистонга келишдимикин деб ўйлабман Бахтиёр акани кўрмай туриб)
🌟@nurbekalimov
 
                    Катта янгилик: «Янги Ўзбекистон» университетида сунъий интеллект кластери ишга тушаркан!
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда сунъий интеллект технологияларини тезроқ жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунда «Янги Ўзбекистон» университети негизида «тармоқ — олийгоҳ — ҳамкор» тамойилига асосланган Сунъий интеллект кластери ташкил этилиши маълум қилинди.
Бу кластер илмий изланишлар, стартаплар ва амалий лойиҳаларни бир жойга тўплаб, уларни реал натижага йўналтиришни мақсад қилади. Шунингдек, университетда сунъий интеллект ва информатика бўйича халқаро докторантура дастурлари йўлга қўйилган бўлиб, бу ёш тадқиқотчилар учун қўшимча имкониятлар яратади.
Бу жуда ижобий қадам, чунки бундай кластерлар ёшлар учун ҳақиқий тажриба майдонига айланади. Агар бу лойиҳа режалаштирилганидек ишласа, нафақат ўқитувчилар ва талабалар, балки стартапчилар ҳам ўз ғояларини синовдан ўтказиш имконига эга бўлади.
🌟@nurbekalimov
 
                    Паркентда 9 ёшли болани машина уриб судраб кетди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Cobalt 9 ёшли болани уриб, судраб кетгани акс этган. Маълумотларга кўра, бу 18 октябрь куни соат 11:00 ларда (D-015 Қизилтоғ – Паркент – Янги бозор йўлида) содир бўлган.
1986 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарган автомобиль пиёдалар ўтиш жойидан югуриб ўтаётган 2016 йилда туғилган болани уриб юборган. У тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва ҳозир аҳволи барқарорлиги айтиляпти.
Йўлдаги масъулиятсизлик, эътиборсизлик, шошқалоқлик инсон ҳаётига ўта лоқайдлик билан қараш дегани. 9 ёшли бола ҳали ҳаётни энди кўраётган бир гўдак, ота-онасининг юраги, жамиятнинг бир бўлаги. Биргина қаттиқ босилган газ педали кимнингдир орзуларини, оиланинг осойишталигини чилпарчин қилиб юборяпти.
Йўл ўйинчоқмас. Ҳар бир ҳайдовчи рулга ўтирганда, нафақат ўзи, балки бошқаларнинг ҳаёти учунам жавобгар. Боланинг аҳволи яхшилиги бир омадли тасодиф. Лекин бу доим шундай бўлади деганимас.
Болалар, аёллар, кексалар, умуман пиёдаларнинг йўлда қўрқмай, бемалол юриши учун ҳаммамиз жавобгармиз. Ҳар бир ҳайдовчида виждон бўлсин.
Қўлимиздаги рул кимнингдир ҳаётига зарар етказмасин.
Р.С. Видеода кўнгилни хира қилувчи тасвирлар бор. 
🌟@nurbekalimov
 
                    Тошкент метросида эркакларга шилқимлик қилган қозоғистонлик блогер қизга маъмурий иш очилибди
Маълумотларга кўра, қиз метрода кетаётган пайтда видеотасвирга олиб, йўловчиларга гўёки “шилқимлик” қилган ва бу ҳолатни ижтимоий тармоқларда эълон қилган.
Аниқланишича, полиция блогерни аввал ҳам шундай ишлари учун профилактик суҳбатдан ўтказган, лекин у хулоса чиқармаган кўринади. Эндиликда унга нисбатан майда безорилик моддаси бўйича маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар судга юборилган.
Энг қизиғи у қиз бу ишларини Тошкентда ҳам қилган. Лекин бизда меҳмон деб индашмаган шекилли. Лекин, Олмаота полицияси бундай ҳаракатлар ижтимоий ахлоққа ҳурматсизлик ва хулқ-атвор меъёрларини бузиш деб баҳоланишини таъкидлаб, ҳар қандай ахлоқсиз ёки провокацион хатти-ҳаракатлар қонун олдида жавобгарликка сабаб бўлишини айтди.
Видеоконтент яратиш баҳонаси билан қилинган шилқимлик блогернинг ўзига “лайк” ўрнига ташвиш олиб келди. Ўзи ҳар қандай жамиятда эркинлик масъулият билан чегараланади. Аёл бўладими, эркакми, бошқаларнинг шахсий ҳудудига аралашиш, уларни ноқулай ҳолатга қўйишни шунчаки ҳазил эди, деб хаспўшлаб бўлмайди.
Умуман олганда, харрасмент фақат аёллармас, эркакларга нисбатан ҳам бўлиши мумкин ва қонун олдида жинснинг фарқи йўқ. Қонун ҳаммага баробар. Метродами, кўчадами, контент учунми ё ҳазилми — ҳурматсизликнинг оқибати бир.
🌟@nurbekalimov
 
                    Телефонга уч килолик ғилоф?
АҚШлик Логан Айви ўзини телефондан “ҳимоя қилишнинг” ўзига хос усулини топибди. У смартфони учун деярли 3 кг оғирликдаги чехол яратди. Унинг айтишича, энди телефонни қўлга олишнинг ўзи машаққат бўлгани учун кун давомида экранга қараш соати икки соатга камайган.
Айви аввалига телефонни гантелга скотч билан ёпиштириб қўйган, кейин эса 3D-принтерда металл пластиналар ва винтлар билан ҳарбий рацияга ўхшайдиган чехол ясаган. 
Унинг сўзларига кўра, бунда қулайлик йўқ, лекин натижа бор. Энди телефонни қўлга олишнинг ўзига ҳам эринчоқлик пайдо бўлади. Логан энди бу “прокрастинацияга қарши чехол”ни оммавий ишлаб чиқариш учун Kickstarter’га ариза берибди.
Тўғрисини айтсам, жуда оригинал ва кулгили ғоя. Бир тарафдан, йигитча ўзининг муаммосини шунақа кескин усул билан ҳал қиляпти. Лекин иккинчи тарафдан, бу ҳолат ҳозирги одамларнинг экранга қай даражада боғланиб қолганини ҳам кўрсатади.
Сенга буни фойдаси йўқ. Качоклашиб кетганинг қолади))
🌟@nurbekalimov
 
                    Самарқандда хотинини тириклайин кўмган шахсга ҳукм ўқилди
Каттақўрғон туманида одамни ақлига сиғмас даражадаги шафқатсиз жиноят содир бўлди. Аввал ҳам уч марта судланган, 1995 йилда туғилган эркак 7 ойлик ҳомиладор хотинини тириклайин чуқурга кўмиб, устини автомобиль билан ёпиб қўйган.
Маълум бўлишича, эр-хотин орасида доимий жанжаллар бўлиб турган. 2021 йилда маст эр аввал хотинини урган, кейин унга белкурак бериб, 2 метрли чуқур қазишга мажбурлаган. Ҳомиладор аёл соатлаб азоб чекиб, чуқур қазиган. Кейин эр уни чуқурга тириклайин кўмиб, устини Жигули машинаси билан ёпган.
Аёл уч кун овқат ва сувсиз қолиб, ҳушини йўқотган. Шундаям тирик қолган аёлни эр яна уриб таҳқирлаган. Кейин ўз итини пичоқлаб, “сениям шундай аҳволга соламан” деб қўрқитган.
Суд уни Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 112-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топиб, 3 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилибди.
Бунақа разил жиноятни қилган кимса учун 3 йил 3 ой? Жуда кўп муддатмасми мабодо?! Бунчалик вахшийлик учун узоқ ва оғир жазо керак. Бу воқеа нафақат биздаги адолат ва қонуннинг номутаносиблиги, балки жамиятнинг зўравонликка тоқатсизлик даражаси ҳақида ҳам ўйлантириб қўйди мени.
🌟@nurbekalimov
 
                    Қорақалпоғистонда 75 миллион йиллик динозавр суяклари топилди
Қорақалпоғистонда жуда қизиқ ва илмий жиҳатдан катта аҳамиятга эга топилма — тахминан 75 миллион йил аввал яшаган динозаврнинг тошқотган суяклари топилди. Айтишларича, у Султон Увайс тоғ тизмаларидаги Хўжакўл ҳудудида геологик қидирув ишлари давомида аниқланган. 3 метр чуқурликдаги суяклар бўр даврида яшаган йирик динозаврга тегишли бўлиши мумкин. Топилмалар орасида умуртқа, оёқ ва қовурға суяклари бор.
Бунақа топилмалар Ўзбекистон ва умуман минтақанинг геологик ва палеонтологик тарихи, илмий салоҳиятини оширишда жуда керак. 
Биласизми, дунёдаги кўп давлатларда айнан шундай динозавр излари топилганидан кейин палеонтологик туризм шаклланган. Шунингдек, топилмалар асосида маҳаллий музейлар ва экспозициялар яратилиб, ҳар йили минглаб сайёҳлар ташриф буюришади. 
Туризм вазирлиги, сизларга текин лайфхак: "Ўзбекистон - динозаврлар юрти" деганга ўхшаш бирнарса пиарлар қилиб босворадиган ери. Демади деманглар. 
🌟@nurbekalimov
 
                    Жанубий Кореяда терроризмни молиялаштиришда гумонланган ўзбекистонлик қўлга олинди
Жанубий Корея полицияси 29 ёшли Ўзбекистон фуқаросини терроризмни молиялаштиришда гумонлаб ҳибсга олди. Маълумотларга кўра, у “хайрия ташкилоти” ниқоби остида сохта фаолият юритиб, 952 миллион вон (663 минг доллардан ортиқ) маблағ йиғган. Тергов жараёни Миллий разведка хизмати ва АҚШ ФҚБ билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Расмий маълумотларга кўра, бу шахс экстремистик ташкилотлар фойдасига маблағ ўтказган, жумладан, БМТ томонидан террорчи деб тан олинган “Катиба ат-тавҳид вал-жиҳод” (КТЖ) ва ҲАМАС гуруҳларига қарийб 27 миллион вон жўнатган. У Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқларда “жиҳод” ва “муқаддас уруш” ҳақида чақириқлар билан чиқиш қилгани ҳам аниқланган.
Бу жуда жиддий ҳолат. Бундай ишлар нафақат миллий обрўга балки минглаб ҳалол ишчи-муҳожирлар шаънига ҳам путур етказади. Хайрия ниқоби остидаги фирибгарлик энг хавфли ва жирканч иш. Бу ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак. Қаерда бўлмасин, қонун ва инсонийлик тамойилларига зид йўл билан “хайр” излаб бўлмайди.
🌟@nurbekalimov
 
                    Собиқ солиқчи “ҳизмат” учун 35 минг доллар талаб қилганда қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, илгари солиқ идорасида, ҳозир эса хусусий корхонада ҳисобчи бўлиб ишлайдиган шахс 35 минг доллар пора талаб қилган пайтда ушланган.
Маълумотларга кўра, у ўзининг “собиқ ҳамкасблари орқали” бўёқ ишлаб чиқарувчи МЧЖга 17 млрд сўмлик ҚҚС қайтариш ва тўхтатилган гувоҳномани фаоллаштириб беришни ваъда қилган. Тезкор тадбир пайтида у 20,5 минг долларни олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозир у ва жиноятга алоқадор бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб бориляпти.
Шунақа ҳолатлар нафақат қонунбузарлик, балки давлат идораларига бўлган ишончга ҳам путур етказади. Айниқса, собиқ давлат хизматчисининг шундай таниш-билиш орқали тизимни айланиб ўтишга уриниши жамият учун жуда салбий сигнал. Чунки бизда порахўрликда ўртакашлик бўлиш собиқ давлат ишчиларининг аксарларига теккан касаллик бўлиб қолаётганини кузатиш мумкин.
🌟@nurbekalimov
 
                    Тошкентда 144 туп арча кесилди
Яккасарой туманида 144 туп арча дарахти ноқонуний равишда кесиб ташланди. Бу ҳақда Расул Кушербаев маълум қилди. Унга кўра, дарахтлар 25 октябрь куни тунда кесилган бўлиб, бу дарахтларни кесиш бўйича мораторий талабларига зид.
Гувоҳларга кўра, кесиш ишлари шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмоновнинг кўрсатмаси асосида амалга оширилган ва ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан бажарилган. Айни пайтда кесилган ҳудудда манзарали дарахтлар ва бута кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилган. Табиатга етказилган зарар 620 миллион сўмдан зиёд деб баҳоланяпти, тегишли ҳужжатлар прокуратурага юборилган.
Яккасарой тумани экология ходимлари босим остида тезкор чора кўриш имконини тополмагани маълум қилинган. Шу сабабли ҳолат ҳозирда Экология вазирлиги назоратида ўрганиляпти. Расул Кушербаевнинг айтишича, воқеа бўйича тарқалган видеоларни айрим каналлардан ўчиртиришга уринишлар ҳам кузатилган.
27 октябрь куни шаҳар ҳокимлиги расмий баёнот бериб, кесиш ишлари ободонлаштириш доирасида амалга оширилганини, лекин айрим масъуллар томонидан “эътиборсизликка йўл қўйилганини” маълум қилди. Ҳокимликка кўра, айрим арчалар касалликка чалинган ва қуриш жараёнида бўлган, шунга қарамай, уларни эҳтиёткорлик билан кўчириш режаси тўлиқ бажарилмаган.
Бу ҳолат бизда ҳалигача кўкаламзорлаштириш сиёсатида жиддий тизимли муаммолар борлигини кўрсатади. Ҳар сафар “ободонлаштириш” баҳонаси билан дарахтлар кесилиши фақатгина яшил ҳудудларнимас, жамоатчилик ишончиниям “кесиб ташлаш” дегани.
Мораторий ҳақидаги фармон шунчаки қоғозда қолмаслиги керак. Бу воқеа бўйича айбдорлар жазоланиши билан бирга, шаҳардаги дарахтлар сарҳисобини, уларни сақлаш тизимини қайта кўриб чиқиш шарт.
Агар биз барқарор ва яшил шаҳар ҳақида гапираётган бўлсак, биринчи навбатда табиатга ҳурматни ҳамма нарсадан юқори қўйишни ўрганишимиз керак. 
🌟@nurbekalimov
 
                    "Доғистонгача ва ундан кейин"
MMA жангчиси Ислом Махачев интервью давомида журналистга берган бир жавоби билан TikTok’да эркаклар учун янги тренд бошлаб берди: энди улар ўзгаришларини оммавий равишда намойиш этмоқдалар. Баъзилари ҳақиқатан ҳам Доғистонга бориб келишибди.
Бу тренд Махачевнинг суҳбатдаги "Уни 2-3 йилга Доғистонга юборинг ва унутинг" деган ибораси билан бошланди. Бу ибора тезда тарқалиб, аввал MMA оламини, сўнгра бутун интернетни қамраб олди.
Видеоларда эркаклар аввал ўзларининг илгариги кўринишларини, масалан, аёлсимон белгиларини ёки ортиқча вазнларини кўрсатишади, кейин эса бошқа одамга айланиш натижаларини намойиш этишади. 
🌟@nurbekalimov
 
                    Зангиотадаги ишлаб чиқариш цехида ёнғин бўлди
Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган селлофан пакет ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди. Ҳодиса ҳақидаги лавҳалар 26 октябрь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят ФВБ маълумотига кўра, Назарбек маҳалласи Ҳуррият кўчасида жойлашган цехдаги ёнғин ҳақида 112 тизимига соат 20:06 да хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, 20:51 да ёнғинни ўраб олган ва 21:40 да бутунлай ўчирган. Ҳодиса вақтида тан жароҳати олганлар ёки ҳалок бўлганлар тўғрисида мурожаат келиб тушмагани айтилди.
Бунақа ёнғинлар кўпайгани ҳаммага сезилаётган бўлса керак. Бу ҳолатлар ишлаб чиқариш корхоналарида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлигини яна бир марта тасдиқлаяпти. Айниқса, ёнилғи/ёнувчан маҳсулотлар билан ишлайдиган цехларда профилактик назорат ва техника хавфсизлиги тизими доим ишлаши керак.
Менимча, ҳар бир саноат комплекси ва хусусий ишлаб чиқариш цехларида автомат ёнғинни аниқлаш тизими ва тезкор эвакуация режаси мажбурий жорий этилиши керак. Бу моддий зарарни ҳам, инсон ҳаётига бўлган таҳдидни ҳам олдини олади.
🌟@nurbekalimov
 
                    ТМК – Олтин ҳомий сифатида Ўзбекистоннинг технологик металллар салоҳиятини глобал саҳнага олиб чиқмоқда
28 ва 29 октябрь куни UIMF 2025 форуми, 28, 29 ва 30 октябрь кунлари эса Mining Metals Uzbekistan 2025 кўргазмаси доирасида ТМК ўзининг “кон-металл-бозор” тамойилига асосланган қиймат занжири, ESG тамойилларига содиқ “Green Mining” ёндашуви ва халқаро илмий ҳамкорлик ташаббусларини тақдим этади.
UIMF 2025 форумининг олтин ҳомийси сифатида ТМК Ўзбекистоннинг технологик салоҳиятини, инновацион лойиҳаларини ва “Келажак металллари” концепциясини кенг аудиторияга кўрсатади. Бу оддий иштирок эмас, балки янги босқичга чиқиш йўлидаги аниқ қадамдир.
Келажак металллари сизни кутмоқда! ТМК билан ҳамкорликни бошланг — 2-павильон, D-150 стенд.
 
                    “Янги Ўзбекистон” университетида сунъий интеллект кластери ишга туширилади
Президент Шавкат Мирзиёев соҳада муҳим муаммога эътибор қаратди: йилига минглаб мутахассислар тайёрланаётган олийгоҳларда ҳали ҳам сунъий интеллект лабораториялари йўқ.
Келгуси ўқув йилига қадар 10 та олий таълим муассасасида замонавий AI-лабораториялар ташкил этилади.
Бу тизимнинг марказида эса – “Янги Ўзбекистон” университети бўлади. Айнан шу ерда “университет – саноат – халқаро ҳамкор” тамойили асосида ишлайдиган сунъий интеллект кластери яратилади.
У нафақат илмий марказ, балки мамлакат бўйлаб очиладиган барча AI-лабораториялар учун таянч база вазифасини бажаради.
“Янги Ўзбекистон” университети MIT билан ҳамкорликда иқтидорли ўқитувчиларни тайёрлайди, энг яхшиларини хорижда малака ошириш учун юбориш режалаштирилган.
 
                    Тошкентда эркин айланиб юрган чиябўри қўлга тушибди. Уни Тошкент ҳайвонот боғига жойлаштиришмоқчи экан. 
Турувидан, экология вазирлигини ваъдаларига шубҳа билан қараб турибди. Одамлар каби. 
🌟@nurbekalimov
 
                    Тошкентда йўл талашиб, фуқаронинг бошини болға билан уриб ёрган аёлга суд ҳукми ўқилибди
Жабрланувчи йигит аёл машинасида унинг йўлини ўнгга бурилмоқчи бўлиб сиққанини ва автомобильдан тушиб, бошига болға билан урганини, шундан сўнг 13 кун даволанганини билдирган.
“Бурилишим керак эди, биляпман секин юряпти, илтимос қилсам, барибир йўл бермади. 2 километр давомида ДТПга провокация қилган. Ўзига эмас, кичкина “малаток” билан жаҳл устида машинасининг ойналарига урдим”
 
                    Sky News қизиқарли суриштирув натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Исроил Ғазода ҲАМАСга қарши курашаётган тўртта қуролли гуруҳни қўллаб-қувватламоқда экан.
Бу қадам АҚШ томонидан ишлаб чиқилган, ҲАМАСга алоқадор бўлмаган кучлар бошқарувидаги "Янги Ғазо"ни яратиш режасига мос келади. Материалда Исроил назоратидаги "сариқ чизиқ" яқинидаги секторнинг жанубий қисмида фаолият юритаётган шундай гуруҳлардан бирининг раҳбари Хоссам ал-Асталнинг шахсияти батафсил таҳлил қилинади. 
Суҳбатда у ўз жангчилари автомобилларни ЦАХАЛ орқали, ўқ-дориларни эса Керем-Шалом чегара пункти орқали ЦАХАЛ билан келишилган ҳолда олишини тасдиқлади. Уларнинг базаси "сариқ чизиқ" яқинидаги ЦАХАЛ базасидан 700 метр нарида жойлашган. 
Қизиқ томони шундаки, улар ўқотар қуролларни собиқ ҲАМАСчилардан "қора бозор"да харид қилишларини айтди. Маълум бўлишича, айрим техникалар БААдан келтирилган.
Ал-Астал ҲАМАС бартараф этилганидан сўнг Ғазонинг янги раҳбариятини шакллантиришга интилаётган ҳамкорлари - Ёсир Абу Шабоб, Рами Халас ва Ашраф ал-Мансийни тилга олди. (расмда тўрталаси) 
Унинг таъкидлашича, милиция ва Исроил ўртасида ўзаро ҳужум қилмаслик тўғрисида келишув мавжуд. Бу гуруҳлар худудда инсонпарварлик ёрдам юкларини ҳам тақсимламоқда.
🌟@nurbekalimov
 
                    “Гул деб ўйлабман” – Ургутда томорқасида 229 туп каннабис етиштирган аёл буни шундай тушунтирибди
43 ёшли аёл гиёҳванд ўсимликни ўз хонадонидаги маккажўхори орасига эккан. У судда ўсимлик уруғини деҳқон бозорида нотаниш аёлдан гул уруғи деб сотиб олганини айтган. “Униб чиққанидан сўнг гулламади, аммо каттароқ бўлгач гуллаши мумкин деб парваришлаб келдим”, деган аёл. Суд уни 3 йил 8 ойга озодликдан маҳрум қилди.
🌟@nurbekalimov
 
                    Брюсселда бўлган ташриф шунчаки расмий ташриф эмас, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янги “левел”га олиб чиққан воқеа бўлди.
Шавкат Мирзиёев Бельгия Қироли Филипп билан учрашди, Европа Иттифоқи раҳбарлари билан музокаралар ўтказди. Ва энг муҳими “Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим” имзоланди. Бу битим — сиёсатдан тортиб, таълим, фан, иқтисодиёт, IT соҳасигача бўлган кенг майдонни қамраб олади.
Фактларга келсак, сўнгги йилларда Европа билан савдо ҳажми икки баробарга ошган, мингдан зиёд европалик сармоядорлар бизда фаолият юритяпти. Энди янги келишув орқали бу рақамлар яна катта суръатда ўсиши аниқ. Европа бозорларига йўл очиляпти, янги технологиялар ва инвестициялар кириб келиши кутиляпти.
Президент аниқ тўртта “приоритет”ни белгилади:
➖ хомашёни чуқур қайта ишлаб, қиймати юқори маҳсулотлар тайёрлаш;
➖ “яшил иқтисодиёт” ва қайта тикланадиган энергия;
➖ транспорт-логистика тизимини янгилаш;
➖ рақамли иқтисодиётда ҳамкорликни кучайтириш.
10 миллиард евродан ортиқ қийматдаги лойиҳалар бўйича келишувлар имзоланди. Европа бизнеси Ўзбекистонни ишончли, очиқ ва барқарор шерик сифатида кўряпти.
Қисқаси, Брюсселдаги ташриф — “дипломатик тўлқин” бўлди, деб айтиш мумкин. Европа билан муносабатлар энди янги босқичда😎
🌟@nurbekalimov
 
                    Бугун тонги пиёда юрув пайтида бир одам билан паралель келиб қолдим. Истамасамда у телефонда гапираётган гапларини эшитдим. 
"Узр досм, тўйга айтолмадим, ўғилчани уйладик. Қонун чиқибди, кўпчиликни айталмадик. Одамлар кўчада қопкетмасин дедик..." Ўтиб кетдим мен. Қулоғим ҳам ўзим билан бирга кетди. 
Так вот, аслида маши тўйларни ихчамлаштириш қонуни одамларни ўзигаям жуда керак. Нега мингта одам айтмадинг деса айбни давлатга тўнкаб хижолатчиликдан қутулиш инструменти. Давлатга жинам урмайди. Одамлар эса хижолатчиликдан қутулади. Так вижу. 
🌟@nurbekalimov
 
                    🕌 Исломхўжа — Хоразм хонининг буюк вазири
У Хивани ўзгариш сари етаклаган, янги мактаблар, кўприк ва мадрасалар қурдирган. Аммо унинг тақдири фожиа билан тугайди…
"У ким эди?" лойиҳасининг бугунги сони — фақат тарих эмас, бу ислоҳотчи, замонавий фикрли инсоннинг ҳақиқий сиймоси ҳақида.
 🎬YouTube’da кўринг👉 https://youtu.be/GSHCKiAF5Z8
 
                    Yandex Uzbekistan’нинг биринчи ESG–ҳисоботи: компаниянинг кўплаб лойиҳалари ўзбек тилини рақамли муҳитда ривожлантиришга қаратилган
🇺🇿 Эндиликда компания хизматлари — қидирувдан тортиб мусиқа ва китобларгача — миллионлаб инсонларнинг она тилида ишлайди. Яндекс хизматларида ўзбек тилида қуйидагилар мавжуд:
• Қидирувда — 11,6 миллион матн.
• Yandex Musicʼда — ўзбек артистлари ижросидаги ўнлаб треклар.
• Yandex Booksʼда — 900 дан ортиқ китоб.
🌐 Бу шунчаки технологик ютуқ эмас — бу ўзбек тили ва маданиятининг рақамли оламда ўз муносиб ўрнини эгаллашига қаратилган муҳим қадам.
💪 Яна бир қатор юқори аҳамиятли натижалар:
– мамлакатдаги дастлабки AI мактаби — Yandex ML School очилди,
– Yandex Maps’да Ўзбекистон меъморий ёдгорликларининг 3D-моделлари ишга туширилди,
– ННТлар ва ногиронлиги бўлган инсонлар учун қатор ижтимоий лойиҳалар амалга оширилди ва бошқалар.
Бозор пухталашиб бормоқда, технологиялар эса Ўзбекистонда жамият ривожининг бош ҳаракатлантирувчи кучига айланмоқда.
👉 Ҳисоботнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин