20545
Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар БААга ишга жўнатилиши мумкин
БААдаги такси корхонаси ўзбекистонлик малакали ҳайдовчиларни БААда қонуний равишда ишга олишни кўриб чиқмоқда экан.
Дастлабки босқичда корхонамизга 200га яқин Ўзбекистон фуқароларини такси ҳайдовчиси сифатида ишга жалб қилиш учун имкониятимиз бор. Агар уларнинг меҳнат самарадорлиги юқори бўлса, яна қўшимча равишда 500 га яқин ўзбекистонлик такси ҳайдовчиларини ишга жалб қилиш мумкин"
– депти "Dubai Taxi Company PJSC" корхонаси раҳбари Сайид Амин Абдулраҳман.
Мен бу хабардан жуда хурсанд бўлдим. Бошида. Кейин ўйланиб қолдим...
🌟@nurbekalimov
Эсингизда бўлса наркотик модда таъсирида ЙПХ ходимидан қочиб, кўплаб машиналарни уриб кетган йигит ва қизни видеоси чиққанди. Шуларга ҳукм ўқилибди
Йигит 5 йил 6 ой қамағда. Қиз эса 4 йил кечпайт уйида ухлайди.
Мени дойим ҳайрон қолдирадиган нарсалардан бири шунақа кўплаб ходисаларни иштирокчиси асосан қора Жентрада бўлади. Водийдан Тошкентга келишдаги постда ҳам дойим ГАИ акалар асосан қора Жентраларни тўсиб, машинасини тафтиш қилишади. Бирар марта ўша ерда оддий оқ машинани тўхтаб турганини шахсан мен кўрмаганман. Машина ранги одамни ичига урвормаса керак жа... Балки ичи машинага урворар.
Хуллас қизлар леопард принтли кийим кийманглар, йигитлар қора Жентра минманглар.
🌟@nurbekalimov
Олмалиқ шаҳрида жойлашган нодавлат спорт клубининг мураббийси томонидан икки нафар болага нисбатан жисмоний куч ишлатилгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Мени энг ҳайрон қолдиргани жамоатчилик иккига бўлингани бўлди. Бу одамни ишлари ва методларини ерга ётволиб оқлайдиганлар ҳам учради афсуски...
Мазкур ҳолат тегишли мутахассислар томонидан ўрганилиб, ўз тасдиғини топибди.
Шаҳар ички ишлар бўлимини мураббийнинг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўриш топширилган.
Шунингдек, фарзандларини жазолашни мураббийдан илтимос қилган болаларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.
Комиссия йиғилишида мураббий С.Мирзавалиев қилган ҳаракатидан пушаймон эканини билдириб, кенг жамоатчиликдан узр сўрашини маълум қилган.
Энг ёмон кўрган аргументларимдан бири: "Мана бизам машнақа бўганмиз, калтак еб катта бўганмиз ўлмадик\одам бўлдик\ итд." Агар бирорта психоаналитик шунақа дейдиган одамларни қалбини очиб кўрса, қалб шкафидан жуда кўп скелетлар чиқиши аниқ.
🌟@nurbekalimov
Телеграмда "Хo'jayin" номли аноним канал бор эди. Турли инсайд маълумотлар бериб борарди. Шу канал нимагадир ухлапти. Охирги марта "3 та хусусий банк бирлаши ОАВ очишибди. Реклама шартномалари орқали молиялашмоқда деган" деган постлар қўйганди ва шундан кейин каналга хужумлар бўлаётганини ёзганди.
Шу йилнинг август ойида Телеграм асосчиси Павел Дуров мессенжер фойдаланувчиларини шантаж ва товламачиликка дуч келган ҳолларда ўзи ёки жамоасига мурожаат қилишга чақирган эди. Telegram асосчиси юзлаб шикоятлар тушганини, улар асосида кўплаб каналлар ўчирилишини маълум қилганди.
Балки шу ёки бошқа сабаблар билан ушбу канал ҳам ухлаган бўлиши мумкин.
🌟@nurbekalimov
Ўзбекистонда илк Лукойл станциялари очилганда уларга бензин ва дизель ёқилғиси Россиядаги "ЛУКОЙЛ" компаниясининг нефтни қайта ишлаш заводларидан етказиб берилади деган баёнот берилганди. 1. 2.
Бугун АҚШ санкцияларига тушган Лукойл ва Роснефтнинг 33 та шўба корхоналарининг номлари билан қуйида танишиш мумкин.
1) ООО "Лукойл Пермь";
2) ООО "Лукойл-Аик";
3) ООО "Лукойл-Калининградморнефть";
4) ООО "Лукойл-Западная Сибирь";
5) ООО "РИТЭК";
6) ООО "Уралойл";
7) АО "Куйбышевский НПЗ"
8) АО "Сибнефтегаз";
9) ООО "Башнефть-Добыча";
10) АО "Ванкорнефть";
11) АО "Востсибнефтегаз";
12) ОАО "Грознефтегаз";
13) АО "Роспан Интернешнл";
14) АО "РНПК";
15) АО "Самаранефтегаз";
16) ООО "Харампурнефтегаз";
17) ООО "Башнефть-Полюс";
18) ООО "Кынско-Часельское Нефтегаз";
19) ООО "РН-Пурнефтегаз";
20) ООО "Туапсинский НПЗ";
21) ООО "РН-Краснодарнефтегаз";
22) АО "Ачинский НПЗ ВНК";
23) АО "Новокуйбышевский НПЗ";
24) АО "Оренбургнефть";
25) АО "Самотлорнефтегаз";
26) АО "Сызранский НПЗ";
27) АО "ВЧНГ";
28) ПАО "Саратовский НПЗ";
29) ПАО "Удмуртнефть" им. Кудинова;
30) ООО "РН-Комсомольский НПЗ";
31) АО "РН-Няганьнефтегаз";
32) ООО "РН-Уватнефтегаз";
33) ООО "РН-Юганскнефтегаз";
34) ООО "Таас-Юрях Нефтегазодобыча".
АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни кучайтирди ҳамда Россиянинг йирик нефть компаниялари "Роснефт" ва "Лукойл"га, шунингдек, уларнинг шўба корхоналарига чекловлар киритди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди.
"Бундан ташқари, АҚШ Молия вазирлиги Россияда жойлашган "Роснефт" ва "Лукойл"нинг бир қатор шўба корхоналарини санкциялар рўйхатига киритмоқда," - деб таъкидланди вазирлик баёнотида.
Ушбу чоралар, ҳатто тўғридан-тўғри қора рўйхатга киритилмаган бўлса ҳам, "Роснефт" ва "Лукойл"нинг 50% ва ундан ортиқ назорати остида бўлган 34 та компанияга тааллуқлидир.
Ўзбекистонда ҳам Лукойл компанияси 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида ишлаб келади. Сўнги вақтларда уларнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари кўпайиб қолди ва бугун уни ҳар бир вилоятда учратиш мумкин. Ундан ташқари, Қандим, Ғисор, Қувачи Олот, Хаузак Шоди газ қазиб олиш комплекслари ҳам фаолият юритмоқда.
Бу хабарнинг биржадаги акс-садосини иккинчи расмда кўриш мумкин.
Ушбу санкциялар компаниянинг Ўзбекистондаги бизнесларига қандай таъсир қилиши мумкинлигини кузатиб борамиз.
🌟@nurbekalimov
Наманганда чақалоқни қўлида ушлаб машина ҳайдаган аёл жаримага тортилибди
Наманганда бир аёл ҳайдовчи қўлида чақалоқни кўтариб, шу билан бирга телефонда видео олиб, машина ҳайдаган. Бунинг устига, олд ўриндиқда яна учта боласи ҳам бўлган. Бу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгандан кейин, ички ишлар ходимлари ҳайдовчини топишган ва у билан суҳбат ўтказишган. Шунингдек, аёлга қонунга мувофиқ маъмурий жарима қўлланган.
Бу ҳолатни мен масалан она меҳри деб оқлолмайман. Чунки бундай хатти-ҳаракат нафақат унинг, балки фарзандларининг ҳам ҳаётини хавф остига қўяди. Бир неча сонияли видео ёки лайк учун йўл қоидаларини бузиш эса беэътиборлик эмас, ижтимоий масъулиятсизлик ҳам менимча.
Масалан, АҚШ ёки Европада болани кўтариб ёки махсус ўриндиқсиз машина ҳайдаганларга бола хавфсизлигини бузиш айби билан катта жаримадан тортиб, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишгача турли жазолар қўлланаркан.
Бизда ҳозирча асосан маъмурий жазо, жарима ва огоҳлантириш билан чекланиляпти. Лекин бу камлик қилади. Чунки бу шунчаки қонунбузарликмас, балки болалар ҳаётига таҳдид қилиш дегани. Шунақа ҳолатларни ҳамиша қоралеман ва налатлеман. Бундай қилманглар илтимос, болалар бахтли ва хавфсиз яшасин. Айниқса, ўз ота-онасининг бағрида бўлганида.
🌟@nurbekalimov
Келажакда судьялар сунъий интеллект бўлиши керак деб ўйлашим ҳақида
Тасаввур қилинг, судьяни қорни оч, эрталаб хотини билан айтишиб қолган, ишга келишида камига йўлда ит қувлаган... Уни ҳукм чиқаришида бу нарсаларни ўрни қанча деб ўйлайсиз? Даниел Канеманнинг "Шовқин" деб номланган илмий асарига кўра буни ўрни жуда юқори.
Судьяларнинг ҳукм чиқариши барибир инсон факторига бориб тақалади. Ҳа бор одил судьялар улар жуда кўп бўлиши ҳам мумкин. Лекин сиз адолатли деб ўйлаган ҳукм қонун бўйича озроқ берилиши ҳам мумкин эди.
Адолат ва қонунийлик ўртасида баъзан жуда катта жарликлар ётади. Қонун бўйича кимдир болаларни зўрлагани учун камгина срок олиб, қамоқдан чиқиб, яна ўша ишни қилади. Бу адолатданмиди? Йўқ албатта.
Шу сабабли ҳам мана шу балансларни топадиган, ҳукмда унга ҳеч қандай "шовқин" халақит қилмайдиган сунъий интеллект келажакда энг одил судья бўла олишига умидим бор.
🌟@nurbekalimov
Алоқа операторлари сохта рақамларни блоклай бошлабди
Beeline ва Mobiuz операторларининг маълумот беришича, бу тизим қўнғироқларнинг ҳақиқийлигини текширади.
Агар қўнғироқ гўёки чет элдан қилинаётган, лекин маҳаллий +998 префикси остида яширинган бўлса автоматик равишда блокланади. Айтишларича, бу тизим орқали фирибгарлар томонидан хориждан юборилаётган сохта қўнғироқлар сони кескин камайган. Тизим барча абонентлар учун автоматик ва бепул фаоллаштирилибди.
Лекин қизиқиб кўрсам, Россиядаги йирик операторлар шундай хизматларни пулли тарифлар билан тақдим қилар экан. Балки бизда ҳам кейинроқ бу хизматлар синовдан ўтиб олгач, пулли бўлиб кетар. Алоқа операторларимизни биламиз-ку😇
Нима бўлганда ҳам жуда кўп одамларга муаммо туғдираётган сохта қўнғироқларга қарши яхши чора бўлибди. Лекин бу тизим фақат телефон қўнғироқлари учун ишлайди. Фирмалар, алоқадан ташқари платформа аргументлари ёки SMS/мессенжер орқали келаётган фирибгарликлардан ҳимояламайди. Шунинг учун ҳам шубҳали қўнғироқларга жавоб бермаслик, банк картаси ва шахсий маълумотларни очиқламаслик керак.
Ўзи умуман шунчаки контактларингизга сақлаб олинмаган рақамлардан қўнғироқ бўлса кўтарманг. Яхши одат. Бош оғриқ анча камаяди. Синалган. Фойдаланинг.
🌟@nurbekalimov
Холокостнинг даҳшатли рамзи — Бабий яр қирғини
1941 йил 29 сентябрь куни Киев шаҳрининг шимолий-ғарбида жойлашган Бабий яр жарида инсоният тарихидаги энг қонли фожеалардан бири содир бўлади. Нацистлар ва уларнинг маҳаллий ҳамкорлари шаҳарнинг яҳудий аҳолисини “кўчирилиш” баҳонаси билан йиғишга буюрадилар. Одамлар ҳужжатларини ва бир нечта буюмларини олиб, кўрсатилган манзилга келадилар. Лекин уларни кутиб турган нарса ўлим эди.
29–30 сентябрь кунлари икки кун давомида 33 771 нафар яҳудий — эркаклар, аёллар, болалар ва қариялар отиб ўлдирилади. Бу Холокост тарихидаги энг йирик ва даҳшатли оммавий қирғинлардан бири бўлди. Кейинчалик бу ерда циганлар, совет ҳарбий асирлари, украин партизанлари ва бошқа минглаб бегуноҳ инсонлар ҳам қатл этилади. Тарихчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, Бабий ярда ҳалок бўлганлар сони 100–150 минг кишигача етган.
Бобий яр қирғини нафақат яҳудий халқига, балки бутун инсониятга қарши жиноят эди. Нацизм ва миллатчилик нафратининг қанчалик ҳалокатли кучга айланиши мумкинлигини бу фожиа абадий ёдга солиб туради.
Совет даврида узоқ йиллар давомида бу воқеа ҳақида очиқ сўзлаш тақиқланган, қурбонларнинг яҳудий экани яширилган. Фақат 1960-йилларда шоир Евгений Евтушенконинг “Бабий яр” шеъри ва композитор Дмитрий Шостаковичнинг “Он тринадцатая” симфонияси орқали ҳақиқат баланд куйланди.
Бугунги кунда Бобий ярда ёдгорлик мажмуаси барпо этилган. Бу жой нафрат ва урушнинг оқибатларини эслатиб турувчи муқаддас хотира масканига айланган. Ҳар йили минглаб одамлар бу ерга келиб, қурбонлар хотирасига таъзим қилишади.
🌟@nurbekalimov
1949 йилда Буюк Британия Сингапур бўғозидан стратегик ҳарбий ва савдо йўли сифатида фаол фойдаланган. Бу даврда Сингапур ҳали Британия мустамлакаси эди ва бўғоз империя учун Осиё билан Европа ўртасидаги энг муҳим денгиз йўлагини ташкил қилган. Британия флотлари бу ҳудудда жойлаштирилиб, Ҳинд океани ва Тинч океани ўртасидаги савдо ва ҳарбий назоратни таъминлаган. Айнан шу стратегик аҳамияти туфайли Сингапур кейинчалик ҳам халқаро савдо марказига айланишига замин яратган.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/Ok4GoNSDVJg?si=5BsNx-ColLI-SDH1
Ўзбек тилидан янги платформа ишга тушди!
Ўзбек тилини ўрганишни истаган ҳар қандай киши учун "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси ЎЗБЕК ТИЛИ БЕПУЛ ДАСТУРИни ишга туширди.
Ўзбекистонда илк бора ўзбек тилининг талаффуз қоидалари сунъий идрок ёрдамида аудиовизуллаштирилган.
“Mutolaa market” - янги китоб бозори ишга тушди
“Mutolaa” ҳозирда 10 дан ортиқ нашриёт билан ҳамкорликни йўлга қўйган. “Mutolaa market”да ойига минглаб электрон китоблар сотилмоқда, бу эса нашриётлар учун қўшимча даромад манбаи бўлиб келмоқда.
Иловада 3 млн дан ортиқ фойдаланувчи ўзбек ва жаҳон адабиётининг 3000 дан зиёд асарларини 10 000 000 мартадан кўпроқ мутолаа қилди!
Мутолаа вақти келди!
Бу фикрларга ҳозирги билим багажим билан унча қўшилмасам-да, умуман олганда мен учун қанақадир янгилик ва ўрганиб чиқишга қизиқарли бўлган ракурс экан.
Читать полностью…
Муссолини озод этилган кун
1943 йилда немис махсус хизматларининг машҳур офицери Отто Скорцени Италия диктатори Бенито Муссолинини қамоқдан озод этади. Бу воқеа Иккинчи жаҳон уруши тарихида муҳим бурилиш бўлди, чунки у фашизмнинг Италиядаги йиқилиши, диктаторнинг шахсий фожиаси ва Германиянинг Италия ишларига тўлиқ аралашуви билан боғлиқ эди.
Сентябрь ойи жаҳон уруши тарихида муҳим сана ва воқеаларга тўла: Польшага босқин, Япониянинг таслим бўлиши, Европадаги ҳал қилувчи жанглар… Лекин Италиядаги фашистик режимнинг қулаши кўпинча соя остида қолиб кетади. Айнан шу воқеалар итальян халқи учун ҳақиқий бурилиш нуқтаси бўлганди.
1943 йилга келиб, Италия бутунлай хароб аҳволга тушганди. Колониялар йўқолган, иқтисод таназзулга юз тутган, озиқ-овқат карточкалар орқали берилаётган, қора бозор ва коррупция авж олган пайтлар. Фронтлардаги мағлубиятлардан сўнг ҳатто фашистик тузум остида ҳам иш ташлашлар бошланади. Бу эса диктатуранинг сўнгги белгиси эди.
Муссолинининг ўзи ҳам буни ҳис қиларди. У Тунис ва Сицилиянинг йўқотилиши Италия учун ҳалокатли эканини англайди. Лекин энди кеч эди. Немислар бу ҳолатдан фойдаланиб, Италияни назорат остига олишга тайёрлана бошлайдилар. Шу пайтда генерал Амброзио, Итальян армиясининг юқори қўмондони дучега “сиёсий ечим керак, чунки ҳарбий йўл тугади”, деб очиқ айта бошлайди.
1943 йил 19 июлида Муссолини Гитлер билан учрашади. У умид билан “нейтрал давлатга айланиш” ёки янги иттифоқ тузиш ҳақида гапирмоқчи бўлади, лекин Гитлер унга ҳатто гапириш имконини ҳам бермайди. У фақат итальян армиясини немис қўмондонлигига топшириш ва мамлакат шимолини оккупация қилиш ҳақида гапиради. Шу учрашув чоғида Римни америкаликлар бомбалаётгани ҳақида хабар келгач, дуче йиғилишни тарк этади.
Шундан сўнг Италиядаги вазият кескин ёмонлашади. Ҳукумат аъзолари Муссолинига қарши чиқишади, у эса ҳибсга олинади. Лекин орадан бир неча ҳафта ўтиб, Отто Скорцени бошчилигидаги махсус гуруҳ уни тоғдаги қамоқдан драматик тарзда озод қилади. Бу операция «Eiche» номи билан тарихга киради.
Муссолини озод бўлди, лекин унинг ҳукмронлиги тугаганди. Германия уни шимолдаги “Сало республикаси”нинг раҳбари қилиб тайинлайди. Лекин бу фақат фашизмнинг сўнгги нафаслари эди. Италия эса ўз тақдирини қайтадан ёзиш жараёнини бошлайди.
🌟@nurbekalimov
“Ўзбекистон почтаси”га 26 млрд сўм қўшимча солиқ белгиланибди. Ташкилот буни “ноқонуний” деб атаган
Менга шахсан машнақа давлатни ўзини ташкилотлари ичидаги судлашувлар ёқади. Чўнтагимиз, томиримиз биру деб юрормасдан ўз манфаатлари учун судлашиш керак тинмей😁
Мақолада айтилишича, “Ўзбекистон почтаси” АЖ унга Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан қўйилаётган 26 миллиард сўмлик қўшимча қиймат солиғи сабаб катта йўқотишга учраши мумкин. Ташкилот бош ҳисобчисининг тахминига кўра, бу маблағ ҚҚС сифатида тўланса ташкилот ишчилари камида уч ой маошсиз қолади, ташкилот техникалари эса ёнилғисиз қолиб, иш тўхтайди. (Ўзимдан: Почтадаги опалар янада қўполроқ муносабатда бўла бошлайди мижозларга, хозиргидан ортиғини тасаввур қилишам қийин ўзи)
Мен ўйлайманки, бу яна ўша гапга, яъни почтани кимгадир сотворишга қаратилган шахмат партиясидаги навбатдаги юрувлардан бири бўлса керак. Яна билмадим, кузатаверайликчи.
🌟@nurbekalimov
Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди, лекин оилаларда ажримлар кўпайишдан тўхтамаяпти
Миллий статистика қўмитасига кўра, 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 38 миллион 69,1 минг нафарга етибди. Бундан 49,6 фоизи аёллар (18,9 млн), 50,4 фоизи эркаклар (19,1 млн). Шунингдек, ҳисобот даврида 177 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 35,4 мингта никоҳ бекор қилинган.
Айтилишича, 2025 йил бошидан бери 32 мингга яқин оила ажрашган, 16 минг ота-она эса алимент тўламай юрибди. Айрим ҳолатларда эса ота-оналар фарзандларини кредит ёки қарзлар билан ташлаб кетиш ҳолатлари ҳам учраётгани қайд этилган.
Аҳоли сони кўпайиши албатта мамлакат ривожланаётганини ҳам билдиради, лекин соғлом ва мустаҳкам оилаларсиз бу ўсиш барқарор бўлмайди. Ажрашишлар сони ортаётгани болаларнинг моддий ва руҳий аҳволига таъсир қилаётгани ҳам жуда катта, жиддий муаммо.
Никоҳ шартномаси деган гап бор билсанглар. Бу масалага кўпчилик шубҳа ёки ғазаб билан қарайди. Лекин бу ишончсизликмас, балки масъулиятни аниқ белгилаш усули деб ўйлайман мен. Ривожланган давлатларда аллақачон никоҳ шартномаси оилавий барқарорликни таъминлайдиган факторлардан бири деб қабул қилинади. Бизнинг жамиятда ҳам бу борада соғлом муносабат шакллантириш керак.
🌟@nurbekalimov
Иоганна Шмидт — концлагер қурбони бўлган жажжи қизалоқ
Цыган миллатидан бўлган Иоганна Шмидт 1937 йил ноябрь ойида Германиянинг Лейпциг шаҳрида дунёга келган. У софдил, болалик орзулари билан яшаши керак бўлган бир гўдак эди. Лекин нацизм сиёсатининг шафқатсиз “ирқий тозалаш” ғояси бунга йўл бермади.
1943 йил баҳорида, атиги олти ёшида, Иоганна “цыганлар лагери” деб аталган махсус бўлимга, Освенцим (Аушвиц) концлагерига жўнатилади. У ерда ром (цыган) аҳолиси “Z” ҳарфи билан белгиланган серияда рақамланарди. Қизалоққа “Z-1509” рақами берилади. Энди у одам эмас, рақам деб ҳисобланарди.
Освенцимда Иоганна ва бошқа минглаб болалар уруш ва ирқчилик қурбони бўладилар. Нацист “даҳшатли табиб” сифатида тарихда қолган доктор Йозеф Менгеле болалар устида инсонпарварликка зид тиббий тажрибалар ўтказарди. У ирқларнинг “фарқи”ни ўрганиш баҳонасида болаларда турли операциялар, инфекциялар ва совуққа чидам синовларини ўтказган.
Иоганна Шмидт ҳам шундай “тажрибалар” қурбони бўлди. Унинг ҳаёти 1943 йил 9 июнь куни, атиги олти ёшлигида, Освенцимда тугади. Ҳеч қандай жиноят қилмаган, фақат рома халқидан бўлгани учун ўлимга маҳкум этилган бу бола қирғин давридаги минглаб бегуноҳ қурбонлардан бири эди.
🌟@nurbekalimov
Ҳамма билади: авваллари ҳажга боришни ният қилган одам ҳужжат йиғиб, навбат кутганича чарчарди. Кимдир маҳалла рўйхатидан йўқолиб қолган, кимдир ҳужжати «тўлиқ эмас» деган баҳоналардан безор бўлган. Орзусини йиллаб орқага сурганлар ҳам бўлган.
Энди эса ҳаммасини унутишимиз мумкин. «Ҳаж ва Умра» ягона портали ишга тушди. Энди зиёратга ёзилиш учун уйдан чиқишнинг ўзи ҳам шарт эмас — телефон ёки ноутбукнинг ўзи кифоя.
haj-umra.gov.uz портали орқали онлайн навбатга ёзиласиз, аризангизни 24 соат ичида юборишингиз мумкин. Навбатингиз келганда эса, шунчаки телефонга хабар келади. Қоғозбозлик йўқ, сарсонгарчилик йўқ, «Навбатинг қани?» деган савол ҳам йўқ. Ҳаммаси шаффоф ва тизимли.
Энг муҳими, барчаси инсон учун яратилган. Порталда видеоқўлланмалар, тез-тез бериладиган саволлар, қонунчилик ҳужжатлари ва тавсиялар бор.
Саволингиз бўлса, колл марказ ҳам ишлаяпти: 77 882-18-58 ёки 99 882-18-58. Энди орзу қилаётган зиёратингиз учун бир неча дақиқа кифоя, холос.
🌟@nurbekalimov
Россиядаги фуқаролар уруши очарчилиги билан таниш бўлган рус-америкалик социолог Питирим Сорокин очарчилик пайтида одамларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб, очлик ҳисси энг кучли тақиқлардан ҳам устун келиши мумкинлигини ва баъзиларни ҳатто "энг юқори даражадаги антиижтимоий ҳаракатлар"ни содир этишга мажбур қилишини аниқлаган.
Бу гапларнинг исботини эса биз жуда кўп кўрганмиз. Ленинград қамали, Анд тоғларида ҳалокатга учраган Уругвайлик спортчи талабалар кейси в.ҳ.к
Бу воқеалар шундан далолат берадики, очлик фақат жисмоний азоб эмас — у инсон онги ва ахлоқ чегараларини синовдан ўтказувчи ҳолатдир. Одатда муқаддас саналган қадриятлар, маънавий меъёрлар ва ҳатто инсонийликнинг ўзи ҳам ҳаёт учун кураш олдида абсолют шубҳа остига қўйилади.
Сорокин айтганидек, “очлик жамиятни ўз ичидаги энг чуқур ва қоронғу нуқталари билан юзлаштиради.”
Бу эса бизга бир нарсани эслатади: тош ёмғирдек ёғилган тарихий фожиалар ортида ҳамиша инсоннинг энг заиф нуқтаси бўлмиш тирик қолиш инстинкти ётади.
🌟@nurbekalimov
Сирдарё вилоятида уч йил давомида фарзандлари учун алимент тўлашдан қочиб юрган мол эркак молхонадан топилибди.
Маълум бўлишича, у икки нафар фарзанди учун жами 63 миллион сўм алимент тўламай юрган. Қидирув ишлари натижасида у Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги молхоналардан бирида қўлга олинган.
Суд томонидан қарздорликни узоқ вақт тўламай юргани сабабли унга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Эркаклар орасида алиментдан қочиш ёки уни хитрлик йўллари билан камроқ тўлаш каби ишларни "эркаклик" деб биладиган турлари ҳам учрайди афсуски. Бундай одамлар шу ишлари билан аслида хақиқий эркакликка зид ишлар қилишаётганини англашмайди.
🌟@nurbekalimov
Ёш болаларда йилига неча марта касал бўлиш бу нормал ва қачон шифокорга бориш керак?
Сигма Подкастнинг “Шифокорлар Хонаси” рукнининг навбатдаги қаҳрамони оилавий шифокор Зиёд Фатхуллаев.
Подкастни кўриш орқали оила саломатлиги ҳақида ишонарли маълумотларга эга бўлиб, анча асаб ва пул тежашингиз аниқ.
Марҳамат:
https://youtu.be/OdCQlcazUs4?si=wWcjgIjDXM7SxhJR
Франциянинг Лангре шаҳрида жойлашган “Дени Дидро маърифат уйи” музейига ҳам ўғри тушибди
20 октябрь куни эрталаб ишга келган музей ходимлари кириш эшиги бузилганини, олтин ва кумуш тангалар солинган шиша витрина синганини аниқлади. Жиноятчилар музейга қўйилган тангаларнинг бир қисмини ўғирлаб кетган.
Гап 1790—1840 йилларда зарб этилган ва 2011 йилда музей биносини реставрация қилиш пайтида топилган тангалар тўплами (1 633 та кумуш ва 319 та олтин) ҳақида кетмоқда. Уларнинг умумий қиймати 90 минг еврога баҳоланган.
Францияда сентябрь ойи бошидан бери музейлар ва коллексиялар талон-тарож қилинмоқда
Октябрь ўрталарида мамлакат жануби-ғарбидаги Сарран шаҳрида жойлашган Жак Ширак музейи икки кун ичида икки марта ўғрилик қурбони бўлди. Жиноятчилар собиқ президент Жак Ширакка дипломатик совға сифатида берилган соатлар ва заргарлик буюмларини ўғирлаган. Зарар миқдори ҳали тўлиқ баҳоланмаган, тергов давом этмоқда.
Сентябрь ойида Лимож шаҳридаги Адриэн Дюбуше миллий музейидан 6,5 миллион евро қийматидаги учта Хитой чинни буюми ўғирланган. Улар “миллий бойлик” мақомига эга эди.
Бир неча кун ўтгач, Париждаги Табиий тарих музейидан 1,5 миллион евролик бир нечта асл олтин ўғирлаб кетилди. 24 ёшли гумонланувчи Барселонада қўлга олинган, унинг эҳтимолий шериклари бутун Европа бўйлаб қидирилмоқда.
Франция музейларининг қўриқчилари:
🌟@nurbekalimov
Лувр музейи ўғирланган заргарлик буюмларининг қийматини 88 миллион еврога баҳоланибди.
Ўғирланган буюмлар орасида қироллик сафир маржони, зумрад маржон ва унга мос сирғалар ҳамда Наполеон III нинг рафиқаси императрица Евгения тақиб юрган диадема ҳам бор эди.
Айни вақтда жиноятчилар ҳали топилмаган.
Бизни оддий музейлардаги уборшица холалар ҳам жуда жиддий қарайди шу темага. Битта музейда шунчаки битта 1 минутли эпизодни суратга олиш учун салкам "гўрковдан справка" опкеганмиз🤣
🌟@nurbekalimov
Ўзбекистонлик аҳли илмлар мамлакат тарихида илк бор инсон генларини чуқур ўрганиш — яъни генларни тўлиқ ўқиш ва таҳлил қилиш тадқиқотини ўтказибди.
Бу тадқиқот натижасида ўзбекистонликларда илгари дунёда номаълум бўлган ўнлаб янги ген ўзгаришлари аниқланди.
Қайд қилинишича, текширувлар шуни кўрсатдики, тадқиқотда қатнашган ҳар иккинчи болада ирсий мутация бор. Яъни касалликка мойиллик ирсий йўл билан ўтаётгани аниқланган. Энг ташвишлиси, болаларнинг 86 фоизи ҳеч бўлмаганда битта «бузилган» ген ташувчиси экани маълум бўлган. Бу кўрсаткич халқаро меъёрдан икки баробар юқори ҳисобланади. Олимлар бу ҳолатни айрим ҳудудларда қариндошлар ўртасидаги никоҳлар улушининг юқорилиги билан изоҳлашмоқда. Масалан, баъзи вилоятларда бундай никоҳлар умумий никоҳларнинг чорагига яқинини ташкил этади.
Бу ҳолат келгуси авлодларда фақат ирсий касалликлар эмас, балки умумий соғлиқ ҳолатига ҳам жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Олимлар таъкидлашича, генетик мутациялар нафақат кам учрайдиган ирсий касалликлар, балки диабет, юрак-қон томир хасталиклари, онкологик жараёнлар каби кўп тарқалган касалликларнинг ҳам ривожланиш хавфини оширади. Шу боис, бу касалликлар нафақат кўпайиб бориши, балки анча ёш авлодлар орасида ҳам намоён бўлиши эҳтимоли юқори.
Шунинг учун олимлар никоҳдан олдин жуфтликларни генетик текширувдан ўтказиш, болаларни эрта скрининг ва профилактика дастурларига жалб этиш зарурлигини таъкидламоқда. Таъкидланишича, бу орқали касалликларни илк босқичда аниқлаш ва тўғри даволаш имкони яратилади.
Тадқиқот натижасида кўплаб муҳим маълумотлар аниқланган. Текширилган беморларнинг ярмидан кўпида аниқ генетик ташхис қўйилган, бу эса шифокорларга тўғри даволаш усулини танлаш имконини берган.
Аниқланган мутацияларнинг салкам учдан бир қисми илгари дунё илм-фанида қайд этилмаган бўлиб, улар халқаро маълумотлар базаларига киритилди. Шунингдек, баъзи болаларда бир вақтнинг ўзида бир нечта ирсий касаллик белгилари аниқланган. Бу ҳолат мамлакатдаги қариндошлик никоҳлари даражаси юқори эканини яна бир бор тасдиқлаган.
Манба
Хо Ши Мин — мустақил Вьетнам отаси
Хо Ши Мин (асл исми Нгуен Шин Кунг) 1890 йилда Вьетнамнинг марказий қисмидаги кичик қишлоқда дунёга келган. У ўз ҳаётини мустамлакачиликка қарши кураш ва миллатнинг эркинлигига бағишланган. Ёшлигидан француз мустамлакачиларининг золим сиёсатига гувоҳ бўлган Хо Ши Мин Вьетнам озодлиги учун бутун умрини сарфлайди.
1911 йилда у дунё бўйлаб саёҳатга чиқиб, Африка, Америка ва Европада ишлайди, таълим олади, сиёсий тажриба тўплайди. Париждаги фаолияти даврида у Вьетнам мустақиллиги ғоясини илгари суриб, кейинчалик Ҳиндихитой коммунистик партиясини тузади.
1945 йилда Япония таслим бўлганидан сўнг, Хо Ши Мин Вьетнам мустақиллигини эълон қилади ва мамлакатнинг биринчи президенти бўлади. Унинг бошчилигидаги курашлар Францияга қарши урушда ва кейинчалик АҚШ билан бўлган оғир Вьетнам урушида ҳам халқни бирлаштиради.
Хо Ши Мин нафақат сиёсий арбоб, балки оддий ҳаёт тарзи, халққа яқинлиги ва қатъиятли иродаси билан ҳам тарихда из қолдирган. Вьетнамликлар уни “Бош Ҳо”, яъни “отамиз Хо” деб ҳурмат билан атайдилар. Бугунги кунда унинг номи Вьетнам пойтахти Хо Ши Мин шаҳрида абадий яшаб келяпти.
🌟@nurbekalimov
Энтони Жозеф Дрексел Биддл ким эди?
Полковник Энтони Жозеф Дрексел Биддл АҚШнинг дипломат ва ҳарбий арбоби бўлиб, ХХ асрнинг биринчи ярмида АҚШ ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутган шахслардан бири саналади. У 1897 йил 17 декабрда Пенсилвания штатидаги Филаделфия шаҳрида туғилган. Биддл машҳур Дрексел оиласидан бўлиб, бу оила Америкадаги йирик молиячи ва хайриячи сифатида танилган.
Биддлнинг хизмат фаолияти Биринчи жаҳон уруши даврида бошланган. У оддий аскар сифатида хизматга кириб, кейинчалик капитан даражасигача кўтарилган. Урушдан кейин давлат хизматига ўтган Биддл 1935 йилда Норвегия бўйича фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинланади. 1937 йилда эса Польшада элчи сифатида фаолият бошлайди. Унинг дипломатик фаолияти айнан Польша орқали катта тарихий аҳамият касб этган. Чунки Иккинчи жаҳон уруши арафасида ва унинг бошланиш пайтида Польша геосиёсий жиҳатдан Европа марказидаги муҳим давлат эди.
1939 йил сентябрида Германиянинг Польшага бостириб кириши билан Биддл Польша ҳукумати билан бирга Францияга, кейинчалик Лондонга кўчади ва у ерда Польша ҳукумати сиёсий бошпанада бўлган даврда АҚШнинг расмий элчиси сифатида ишлайди. Шу билан бирга, у Белгия, Нидерландия, Югославия ва Греция ҳукуматларининг ҳам хориждaги элчилари билан алоқаларни йўлга қўяди. Унинг фаолияти уруш давридаги дипломатиянинг энг мураккаб ва масъулиятли йўналишларидан бири бўлган.
1944 йилда Биддл АҚШ Қўшма Экспедиция Кучлари (SHAEF) штаби таркибида хизмат қилади ва у ерда иттифоқчи кучлар билан сиёсий-ҳарбий муносабатларни мувофиқлаштиришда иштирок этади. Урушдан сўнг у Пенсилвания миллий гвардиясининг адъютант генерали лавозимида хизматини давом эттиради.
Биддл нафақат ҳарбий ва дипломат сифатида, балки маданият, этикет ва жамоат фаолияти соҳасида ҳам таниқли шахс эди. Унинг оиласи Америкадаги машҳур Дрексел университети билан яқин алоқада бўлган ва таълим ҳамда маданият соҳаларида кўплаб хайрия ишларини амалга оширган.
Энтони Жозеф Дрексел Биддл 1961 йил 13 ноябрда Вашингтонда вафот этади. Унинг номини АҚШ дипломатияси ва ҳарбий тарихида, айниқса, Иккинчи жаҳон уруши давридаги элчихона фаолияти билан боғлиқ ҳолда тилга олишади.
🌟@nurbekalimov
Карфагенлик Ганноннинг сири ёхуд Африка қирғоқлари бўйлаб буюк саёҳат ва “гориллалар” билан учрашув
Милоддан аввалги V асрда карфагенлик денгизчи Ганнон антик дунё тарихидаги энг жасур саёҳатлардан бирини амалга оширади. У ғарбий Африка қирғоқлари бўйлаб узоқ экспедицияга чиқади. Бу саёҳат ҳақидаги маълумотлар “Ганнон перипли” номли қадимий юнон манбасида сақланиб қолган бўлиб, у инсон цивилизациясининг илк географик кашфиётларидан бири ҳисобланади.
Экспедициянинг асосий мақсади янги колониялар барпо этиш ва савдо йўлларини топиш эди. Саёҳат Гибралтар бўғозидан бошланиб, замонавий Марокаш ҳудудидаги илк манзил — Тимиатирион қишлоғида тўхтаган. Кейин улар Сахрои Кабир қирғоқлари бўйлаб ҳаракатланиб, маҳаллий халқлар билан алоқалар ўрнатишган ва савдо нуқталарини ташкил қилишган.
Ганноннинг жамоаси Керна оролига етиб боради, у бугунги Яшил Бурун (Кабо-Верде) ҳудуди билан боғланади. Саёҳат давомида карфагенликлар фаол вулқонни кузатишади ва уни “Илҳомлар араваси” деб аташади. Бу, эҳтимол, бугунги Камерун ёки Сьерра-Леонедаги вулқон бўлган.
Энг қизиқ воқеа эса уларнинг “горилла” деб аталган махлуқлар билан учрашуви бўлган. Ганноннинг ёзувларига кўра, улар денгиз бўйидаги оролда қизиқ бир жонзотлар — танаси тук билан қопланган, одамга ўхшаш ҳайвонларга дуч келади. Карфагенликлар уларни тутишга уринишади, лекин фақат учтасини ушлаб, кейин уларнинг терисини Карфагенга олиб боришади. Бу воқеа тарихда горилла ҳақидаги илк ёзма қайдлардан бири сифатида қаралади.
Ганнон экспедицияси нафақат географик, балки сиёсий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. Карфаген Африкадаги савдо йўллари ва ресурсларга бўлган назоратни қўлга киритади. Бу саёҳат жаҳон географияси ривожида муҳим бурилиш нуқтаси бўлиб, инсонларнинг дунё ҳақидаги тасаввурини кенгайтирган ва Африка қитъасининг номаълум қирғоқларини харитага киритишга замин яратган.
🌟@nurbekalimov
Фиуме — “Гўзаллик Республикаси” тарихи
106 йил аввал италиялик шоир, ҳарбий ва сиёсий авантюрист Габриэле Д’Аннунцио Адриатика қирғоғида жойлашган Фиуме шаҳрида ғалати ва бир вақтнинг ўзида утопик ҳамда фожиали давлат — Фиуме Республикасини тузади. Бу шаҳар италияликлар билан гавжум бўлиб, унга янги ташкил топган Серб, Хорват ва Словенлар Қироллиги ҳам даъво қиларди.
Биринчи жаҳон урушида Антанта тарафида жанг қилган Италия эса, “махфий келишувлар”га биноан Фиумени ўз ҳудуди деб ҳисобларди. Лекин урушдан кейин ғолиб давлатлар Италияга ваъда қилинган ерларни беришдан бош тортади. Фиуме эса халқаро назорат остида қолади.
1919 йил 12 сентябрда Д’Аннунцио бошчилигида 2,5 мингга яқин италиялик миллатчи, социалист ва анархистлар шаҳарга кириб келишади. Улар “Алала!” деб бақиришар, Антанта гарнизонини қуролсизлантириб, Фиумени “озод этилган” деб эълон қилишади. Д’Аннунцио янги “Фиат” автомобилида шаҳарга тантанали кириб келиб, ўзини Италия қироли уни қабул қилгунига қадар “регент” деб атайди.
У Фиуме учун ғалати бир конституция ёзади. “Ким бизга қарши?!” деган савол билан бошланадиган бу ҳужжат анархизм, миллатчилик ва демократия ғояларининг аралашмаси эди. Унда хусусий мулкнинг абадий эмаслиги, жамоавий меҳнатнинг қадри, санъат ва гўзалликнинг марказий ўрни таъкидланган. Ҳукумат лавозимларини актёрлар, мусиқа ва театр арбоблари эгаллайди. Фиумеда ҳар бир фуқаро поэзия, мусиқа ёки тасвирий санъат бўйича таълим олиши шарт деб белгиланади. Шу сабабли бу давлат Гўзаллик Республикаси деб аталган.
Лекин бу гўзалликнинг нариги томонида қўпол хаос яширинарди. Республика иқтисодиёти асосан қора бозор, контрабанда ва қароқчилик ҳисобига яшарди. Ҳатто ҳарбийлар ғалабадан кейин одамларга гўшт ва бошқа маҳсулотлар билан бирга кокаин ҳам тарқатарди. Шаҳарни артистлар, савдогарлар, жиноятчилар ва сайёҳлар тўлдириб юборади.
1920 йилга келиб, Италия ҳукумати Фиумедаги исённи ҳарбий куч билан босади. Республика фаолияти тўхтатилади, Д’Аннунцио эса нафақага чиқиб, сиёсатдан четга тортилади. Кейинроқ, 1924 йилда Фиуме Рим шартномасига биноан Италия ва Серб–Хорват–Словен қироллиги ўртасида бўлиб олинади.
🌟@nurbekalimov
LEGO BATMAN – ГОТЭМНИ КУЛГУ ВА ҚАҲРАМОНЛИК БИЛАН ҚУТҚАРАМИЗ! 🦇🧱
Kiber Uz каналида кайфиятни кўтарадиган анонсни кўрсатишди! 😂 TT Games'дан янги LEGO Batman! Очиқ дунё, севимли қаҳрамонлар (Жокер, Пингвин ва бошқалар) LEGO услубида! Бу Брюс Уэйннинг энг қизиқарли саргузаштларидан бири бўлиши аниқ! 😎
Кулгили Готэмга саёҳат! 👇
➡️ Тўлиқ видеони бу ерда томоша қилинг: https://www.youtube.com/watch?v=zijCdTXUURQ