 
       
                   
               20545
              20545
          
          Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive
 
                    Ўзбекистонда тамаки контрабандаси яна ўсиб бормоқда: Янги статистика: мамлакат бўйлаб ноқонуний сигарет савдоси улуши аллақачон 11,6 фоизни, Фарғона водийсида эса 22 фоиздан ортиқни ташкил этмоқда. Айрим шаҳарларда рақамлар ҳайратланарли:
Марғилон - 37,4 фоиз,
Қўқон - 33,1 фоиз,
Наманган - 29,6 фоиз.
Биргина жорий йилнинг етти ойида бюджет 286 миллиард сўм зарар кўрди ва бу маблағнинг қарийб ярми биргина Фарғона водийси ҳиссасига тўғри келади.
Аммо ундан ҳам даҳшатлиси - бу "арзон" сигаретларнинг ичида. Машҳур ноқонуний маркаларнинг (Milano, Oris, Vertical, B&P) лаборатория текширувлари шуни кўрсатдики: қатрон ва никотиннинг ҳақиқий таркиби қадоқларда кўрсатилганидан 1,5-3 баравар юқори.
- Milano London: смола ёзилганига қараганда уч баравар кўп экан.
- Oris Fusion Mint: никотин деярли икки баравар кўп.
- Vertical Blue ва B&P Dark Blue - таҳлил, шунингдек, никотин ва қатрон даражасини ишлаб чиқарувчи қадоқда кўрсатганидан деярли 2 баравар юқори эканлигини кўрсатди.
Ва бу бозорлар ва кўчаларда, йўллар ва трассалар бўйлаб, акцизсиз, назоратсиз ва ҳатто вояга етмаганлар учун чекловларсиз эркин сотиладиган нарсалардир. Шундай қилиб, "арзон" сигаретни сотиб олган одам нафақат ўз соғлиғини қўшимча хавф остига қўяди, балки мамлакат иқтисодиёти миллиардлаб доллар йўқотади.
❌Қора бозорни қўллаб-қувватламанг - ноқонуний сигареталар соғлиққа, иқтисодиётга ва келажакка зарар етказади.
🌟@nurbekalimov
 
                    “Багратион” операцияси ҳақида
1944 йил 23–24 июнь кунлари хозирги Беларуссиянинг Витебск шаҳри яқинида Совет қўшинлари томонидан немис армиясига кучли зарба берилади. Бу машҳур “Багратион” операциясининг энг муҳим босқичларидан бири эди. Ҳужум чоғида йўлларда ҳаракатланаётган немис автоколонналари қирилиб, юзлаб техника йўқ қилинади.
“Багратион” операцияси 1944 йилнинг ёзида Белоруссия фронтида ўтказилган ва тарихга Иккинчи жаҳон урушидаги энг йирик совет ҳужум операцияларидан бири сифатида кирган. Унинг мақсади немисларнинг “Марказ” армия гуруҳини тор-мор қилиш ва Белоруссияни оккупациядан озод этишдан иборат эди.
Витебск яқинидаги жанглар шу қадар шафқатсиз ўтадики, бутун автоколонналар йўқ қилинади. Йўл ёқаларида ўнлаб ўт олган машиналар ва техника қолдиқлари қолган. Бу воқеа немис армияси учун катта йўқотиш бўлиб, совет қўшинларининг илдам олға силжишига шароит яратган.
“Багратион” операцияси натижасида Белоруссия бутунлай озод қилинади, немислар эса 400 мингдан ортиқ жангчи ва улкан миқдорда техникадан айрилади. Бу операция Германиянинг Шарқий фронтдаги кучини синдириб, Ғалабага олиб борган йирик қадамлардан бири бўлган.
🌟@nurbekalimov
 
                    Бугун терроризм ёки наркотрафик деганда кўпчилик биринчи навбатда, отишма, урушларни кўз олдига келтиради. Лекин XXI асрда яна бир хавф пайдо бўлди – киберҳужумлар. Биргина статистикага қарасак: дунёда йилига 500 миллиондан ортиқ киберҳужум содир этиляпти. Бу ҳужумларни орқасидан одамларнинг маблағи, маълумоти, ҳатто ҳаётиям хавф остида қоляпти.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида айнан шу ҳақда сўз юритди ва хавфсизлик соҳасида янги ташаббус билан чиқди. Унинг таклифига кўра, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси негизида Хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши универсал марказ ташкил этилиши керак.
Олий Мажлис депутати Жуманазар Отажонов бу ташаббусни оддий одамларимиз ҳаёти билан боғлаб муносабат билдирибди. Депутат масала фақат давлатлар хавфсизлиги ҳақидамас, балки ҳар бир оиланинг осойишталиги ҳақидаям деяпти. Чунки фирибгарликлар, интернетдаги ўғриликлар, шахсий маълумотларни ўғирлаш - бугун деярли ҳар биримизга дахлдор.
Шу боис янги марказ нафақат давлатлар, балки фуқаролар учунам ишлайди. Ахборот алмашинуви, қўшма тадбирлар, мутахассислар тайёрлаш - буларнинг барчаси келажакда хавфларни олдини олишга ёрдам беради.
🌟@nurbekalimov
 
                    Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Қатар пойтахтига ҳужум қилди
Доҳадаги ҳарбий нишон воситачилар билан музокаралар олиб бориш учун Дохага келган ҲАМАС раҳбарияти вакиллари бўлгани айтилмоқда. 
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум пайтида 2023 йил 7 октябрь воқеаларининг асосий ташкилотчиларидан бири ҳисобланган Халил Ал-Хая йўқ қилинган. Ҳужумнинг бошқа қурбонлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Улар орсида Зохир Жабарин, Иззат ар-Ришк ва Холид Машаллар ҳам бўлиши мумкин. 
🌟@nurbekalimov
 
                    777, 001 ёки шунга ўхшаш рақам, “катта болларни” номери эди. Менга етиб келган хабарларга кўра бу ўзгармоқда.
Энди чиройли рақамлар стандарт асосида белгиланган бир хил тарифда аукционсиз сотилади. Умид ака айтган гаплар тўғри лекин “залотой рақамлар” 20 миллион эмас ундан ҳам арзон бўлади.
🌟@nurbekalimov
 
                    Эдуард VIII — севги сабаб тахтдан воз кечган қирол
Эдуард VIII Буюк Британия тарихида энг баҳсли шахслардан бири. У қирол Георг V ва қиролича Мариянинг тўнғич ўғли эди. Ёшлигидаёқ замонавий қарашлари ва эркин ҳаёт тарзи билан ажралиб турган. У 1910-йилдан бошлаб  Уэльс Шаҳзодаси унвонини олади ва жамоат олдида чиқишлари орқали катта шуҳрат қозонади.
Лекин Эдуарднинг шахсий ҳаёти империя анъаналарига зид эди. Унинг Уоллис Симпсон исмли америкалик аёл билан муносабати бутун мамлакатда тортишувларга сабаб бўлади. Уоллис икки марта турмуш қурган, ўшанда ҳам ажрашиш жараёнида эди. Англия черкови ва ҳукумат бу никоҳни бўлажк қирол учун мутлақо мумкин эмас, деб ҳисоблайди.
1936 йилда тахтга чиққан Эдуард VIII барча учун кутилмаган қарор қабул қилади. У севган аёлидан воз кеча олмайди ва тахтни укаси Георг VI фойдасига тарк этади. Бу ҳодиса тарихда “Абдикация инқирози” номи билан қолган. Эдуард шу билан Буюк Британия тарихида ихтиёрий равишда тахтдан воз кечган ягона қирол бўлди.
Шундан кейин у Виндзор герцоги унвонини олади ва умрининг катта қисмини хорижда, асосан Франция ва АҚШда ўтказади. Ҳукмронлик қилиш имкониятини йўқотган бўлса ҳам, Эдуард VIII ўз муҳаббатини танлаган ва шу билан тарихда “севги учун тахтни тарк этган қирол” сифатида қолган.
🌟@nurbekalimov
 
                    Тарихимизнинг яна бир жонланиши
Зандана матолари асрлар давомида Шарқ ва Ғарб савдогарлари орасида “афсонавий ипак” сифатида тилга олинган.
Энди улар юртимизга қайтди!
Темурийлар ва Бобурийлар даврига оид асбоб-ускуналар, миллий кашталар билан бирга улар Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш этилади.
🌟@nurbekalimov
 
                    Генри Эвери, Ҳаж карвонларига ҳужум қилиб, катта даромадни қўлга киритди. У бу бойликларни мусулмонларнинг йирик тижорат карвонларидан ўғирлади, ва бу пуллар асосан Ҳажга борган мусулмонларнинг диний масалаларини амалга ошириш учун мўлжалланган эди. Мусулмонлар, бу пулларни Ҳаж сафарлари, диний тадбирлар ва бошқа ҳаётий эҳтиёжлар учун сарфлашни мақсад қилганди. Ушбу ҳужумдан кейингина Эвери бу бойликни ўзининг қўпорувчилик фаолияти учун ишлатди. 
Бу воқеа ҳақида батафсил видеода билиб олинг: https://youtu.be/M40vUpkJU2A?si=BaIOhZkUFK_4U0HD
 
                    Бундан 150 йил олдин ўлкамизга саёҳат қилган АҚШлик дипломат Юджин Скайлернинг хотираларини ўқияпман. Мана бу мисралар диққатимни тортди:
"Кундуз кунлари Тошкент Ғарбий Америка шаҳарларидан бири - Денверни эслатар, фақатгина у ердаги ҳаво етишмас, ҳиндулар ва кончилар ўрнига салла ва чопонлардаги сартлар бор эди. Шаҳарларнинг шароитлари деярли хил бўлиб, унинг ҳар иккиси ҳам дашт жойда бунёд этилган ҳамда яшиллик ва кишининг баҳридилини очадиган ҳар бир кўча бўйлаб оби ҳаётни етказган каналларга шукрона дегинг келади. Бу ўлкаларнинг кўча четларига тез ва қалин ўсадиган терак ҳамда толлар экилган; ерга қадалган қаламча тез орада ажойиб дарахтга айланиб, фусункор даражада боғлар пайдо бўлади. "
Ха дўстлар🙂
🌟@nurbekalimov
 
                    Телба филмини кўрганлар борми?
Улуғбек Қодиров ва Дилноза Кубаева иштирокида ажойиб филм. Филмда ўша мавзу, бой қиз ва камбағал йигит, лекин филм ҳақиқатдан ҳам яхши чиққан. 
Ўзбек киносини энг зўр даврларини эслашибди. Қўштирноқ подкастда “Pokser TV”
▶️ https://youtu.be/s6nk2t6-R0Q
 
                    Исроил Мудофаа вазирлиги Ғазо секторида "Иззаддин ал-Қассам бригадаси"нинг тарғиботчиси Абу Убайданинг йўқ қилинганини кўрсатувчи видеолавҳаларни эълон қилди. 
Аммо гуруҳ унинг ўлимини ҳали тасдиқлагани йўқ. Шунингдек, Исроил мудофаа вазирлиги илк бор Абу Убайданинг 2024 йил июлда йўқ қилинган Муҳаммад Дейф ва ташкилотнинг бошқа дала қўмондонлари билан биргаликдаги суратини эълон қилди.
Диққатга сазовор жиҳати шундаки, кадр "Ал-Жазира" телеканалининг 2023 йил 7 октябрдаги ҳужум ҳақидаги фильмидан олинган. Бироқ телеканал видеосида барча юзлар "бижир-бижир" (блюр) қўйилган холатда кўрсатилган эди.
Журналистлар таҳрирланмаган кадрларни Исроил разведкасига берган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас, бу эса Абу Убайданинг аниқланиши ва йўқ қилинишига олиб келган бўлиши мумкин.
Суратда чапдан ўнгга: Муҳаммад Дейф, Абу Убайда итд.
🌟@nurbekalimov
 
                    Экспансив ўқлар — инсонпарварликка зид қурол
Экспансив ўқлар (инглизчада expanding bullets) шундай ўқ-дориларки, улар одам танасига кириши билан кескин кенгаяди ва қаттиқ зарар етказади. Маҳаллада афғонда хизмат қиган Абсаттарака айтган "кичкина бўлиб кириб, ёриб чиқиб кетади" деган ўқ шу хуллас. Уларнинг бош қисми кўпинча очиқ бўлади, яъни қатъий металл қопламаси йўқ. Шунинг учун ўқ тана ичида йўналишини ўзгартириб, суякларни майдалайди, тўқималарни парчалайди ва кенг канал ҳосил қилади.
Бу ўқлар XIX аср охирида Буюк Британия Ҳиндистонидаги «Дум-Дум» заводида ишлаб чиқарилгани учун, улар тарихда «дум-дум ўқи» номи билан ҳам машҳур. Улар дастлаб хужум қилаётган қўшинларга қарши самарали деб ҳисобланган, чунки оддий ўқлар баъзан рақибни тўхтатишда етарли эмасди.
Лекин уларнинг таъсири ниҳоятда шафқатсиз эди. Инсоннинг ички аъзолари кесилади, оғир қон йўқотиш содир бўлади, аяғига ўқ тегсаям шифокорлар ўша бечорани ҳатто қутқариш имконига эга бўлмай қоларди. Шунинг учун ҳам жаҳон ҳамжамияти бу турдаги ўқларни қўллашни инсонпарварликка зид деб баҳолайди.
1907 йилда имзоланган Гаага конвенцияси экспансив ўқларни ҳарбий можароларда ишлатишни қатъий тақиқлайди. Шундан буён улар қонуний равишда фақат фуқароликда — овчилик ёки айрим полиция амалиётлардагина ишлатилиши мумкин. Масалан, полиция айрим ҳолларда жиноятчини тез тўхтатиш учун қўллаши мумкин, лекин урушда эмас.
Экспансив ўқлар қурол технологиясининг «самарадорлик ва шафқатсизлик» ўртасидаги мувозанатни йўқотишига ёрқин мисол. Улар инсон ҳаётига беқиёс хавф туғдириши туфайли, бугунги кунда ҳам ҳарбий майдонда қонунан тақиқланган ҳолича қоляпти.
🌟@nurbekalimov
 
                    Увайс Ахтаев — Чечен ва совет баскетболининг гиганти
Увайс Мажидович Ахтаев чечен халқи ва собиқ совет баскетболининг ўчмас номларидан бири ҳисобланади. У 1930 йил 26 декабрда Чечено-Ингуш АССРнинг Шатой туманидаги Вашандарой қишлоғида туғилган. Лекин болалиги тинч ўтмаган. У 1944 йилда оиласи билан бирга Қозоғистоннинг Қараганда вилоятига депортация қилинади. Шу ерда 14 ёшли йигитнинг баҳайбат бўйи ва жисмоний кучи эътиборга тушади. Бир милиционер унинг тўртта шпал кўтариб кетаётганини кўриб, спорт билан шуғулланишга йўналтиради.
Ахтаев ёшлигидан турли спорт турларини синаб кўрган: диск улоқтириш, кураш, бокс, ядро улоқтириш. 1947 йилдан у баскетболда ўз йўлини топади ва Олмаотадаги «Буревестник» жамоасида ўйнашни бошлайди. Унинг асосий афзаллиги 236 сантиметрлик бўйи эди. Шу туфайли у ўйинларда катта устунликка эга бўлиб, СССР баскетбол жамоасида ўзига хос феноменга айланади. У, шунингдек, совет баскетболи тарихида биринчи бўлиб тўпни саватни тепасидан туриб туширган (ҳозирги «данк») спортчи сифатида ҳам эсда қолган.
1954 йилда Ахтаевни СССР терма жамоасига таклиф қилишган, лекин у бирорта расмий ўйинда майдонга чиқмаган. Сабаби сиёсий зиддият эди. Маълумотларга кўра, Лаврентий Берия унга фамилия ва миллатини ўзгартиришни таклиф қилган, шунда у халқаро майдонга чиқиши мумкин бўларди. Ахтаев эса бу таклифни рад этади ва шу билан спортда катта халқаро ютуқлардан маҳрум бўлади.
1956 йилда ўтказилган Биринчи ёзги Спартакиадада унинг иштироки катта воқеага айланади. Ахтаев ўша мусобақада мухлисларни ҳайратга солган ва Москва, Ленинград, Украина каби кучли жамоаларга қарши ўйинларда катта ҳисса қўшган. Унинг баландлиги ва майдондаги ҳаракатлари ўша давр спорт мухлисларининг хотирасида узоқ сақланиб қолди.
1957 йилда шифокорлар унда қандли диабетни аниқладилар. Шунинг учун у спортдаги фаолиятини якунлаб, Грознийга қайтади ва тренерлик билан шуғуллана бошлайди. У тайёрлаган Чечено-Ингуш жамоалари баскетбол бўйича эркаклар орасида Жанубий Кавказ кубогини қўлга киритади, аёллар жамоаси эса СССРнинг биринчи лигасида ўйнайди.
Кейинги йилларда касаллик унинг соғлиғини жиддий заифлаштиради. 1973 йилда оёғида суяк шикастланиши туфайли тренерликдан ҳам воз кечишга мажбур бўлади. 1978 йил 12 июнда Ахтаев вафот этади. Унинг васиятига кўра, қабри жамоатга ошкор қилинмайди, қабрини қаердалигини фақат унинг яқинлари билар эди. Кейинчалик Грознийда стадион ва турли спорт турнирлари унга бағишлаб номланди. Ахтаев нафақат улкан спортчи, балки ўз миллатини ва ўз номини ҳимоя қилган жасур инсон эди.
🌟@nurbekalimov
 
                    "Агар ҳаётингда ҳеч нарса ўхшамаётган бўлса, тубга қараб кетаётган бўлсанг, битта ўзингга ёққан иш билан мунтазам шуғуллан."                        
Ploss podcast’да меҳмон бўлган QARZ Тошкентга энди кўчиб келгандаги одатий ва зерикарли ҳаёти, дўстининг маслаҳатидан илҳомланиб ёзилган биринчи ўзбекча треки ва қизиқарли ҳаётий тажрибалари билан бўлишибди. 
Подкастни томоша қилиш учун линк: https://youtu.be/7nwIt8MbamE
 
                    Ҳайле Селассие — Эфиопиянинг охирги императори
Ҳайле Селассие Эфиопия тарихидаги энг машҳур ҳукмдорлардан бири. У 1930 йилда тахтга чиқиб, расман Эфиопия императори деб эълон қилинган. Селассие ўзини Довуд ва Сулаймон подшоҳлар авлодидан деб ҳисоблар ва шу орқали ҳукмронлигини муқаддас дея таърифларди.
Унинг ҳукмронлиги даврида мамлакатда кўплаб ислоҳотлар йўлга қўйилади. Таълим тизими, транспорт, алоқа ва давлат бошқаруви соҳаларида янгиликлар амалга оширилади. Шу билан бирга, у халқаро ташкилотларда фаол иштирок этиб, Эфиопия мустақиллиги учун қатъий курашади.
1935 йилда Италия ҳукмдори Бенито Муссолини Эфиопияга ҳужум қилганда, Ҳайле Селассие халқини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Лекин юрт босиб олингач, у вақтинча хорижга чиқиб кетади ва Европада Эфиопия озодлиги учун дипломатик фаолият олиб боради. 1941 йилда италияликлар тор-мор этилгандан сўнг, император қайтадан тахтга қайтади.
Ҳайле Селассие Африка тарихида мустамлакачиликка қарши курашнинг рамзи сифатида машҳур бўлди. У қитъада давлатларни бирлаштириш мақсадида Африка Бирлигига асос солди. Шу туфайли унинг номи бутун Африкада миллий ифтихор сифатида тилга олинади.
Унинг шахсияти дунёда турли йўналишларга ҳам таъсир қилган. Масалан, Ямайкада пайдо бўлган бир диний ҳаракат (Растафари)  уни “қутқарувчи подшоҳ” деб улуғлайди. Шу сабаб Ҳайле Селассие номи сиёсатда ҳам, маданиятда ҳам абадий қолди.
Лекин 1974 йил Эфиопияда ҳарбий тўнтариш бўлиб, император тахтдан ағдарилади. Кейинчалик у уй қамоғида номаълум ҳолатда вафот этади. Ҳатто унинг ўлими сабаби ҳам ҳалигача тарихчилар орасида тортишувларга сабаб бўлиб келяпти.
🌟@nurbekalimov
 
                    Дизайнерларнинг энг катта хатоси — жуда кўп нарса кўрсатишим керак деб ўйлаш
Ушбу инсон — Шерзод Мирзааҳмедов 15 йилдан бери дизайнер сифатида фаолият юритади ва ҳозирда Нидерландиянинг Медиа Монкс компаниясида ишлайди.
У Google, BMW, New Balance компаниялари учун дизайнлар яратган. 
Сигма Подкастда у Нидерландиядаги иш ва ҳаёт, катта компаниялар учун маҳсулот яратиш ва хизмат кўрсатиш ҳақида сўзлаб берган.
Томоша қилинг:
https://youtu.be/pPm_fvWwlqg?si=CWnYfB2C6wBv7a2S
 
                    Дунё тарихини ўзгартирган ҳукмдор
Чингизхоннинг асл исми Тэмучин бўлиб, тахминан 1162 йилда Мўғулистонда Онон дарёси бўйида туғилган. Унинг отаси Есугей Баҳодир қавмбоши эди. 
Тэмучин болалигидан оғир синовларга дуч келади. Отаси татарлар томонидан заҳарлаб ўлдирилгандан кейин оиласи қавм томонидан ташлаб қўйилади ва у онаси ҳамда сингил-укалари билан қашшоқликда яшашга мажбур бўлади. Шунга қарамай, у ёшлигиданоқ жасур ва қўрқмас йигит сифатида танилади ҳамда турли қабилаларни ўз атрофига тўплай бошлайди. 
Сиёсий истеъдоди ва ҳарбий маҳорати туфайли 1206 йилда Улуғ Қурултойда у “Чингизхон” – “Барча хонларнинг хони” сифатида эълон қилинади. Кейинги йилларда Чингизхон улкан юришларни амалга оширади. Хитойнинг Жин сулоласига қарши курашади, Хоразмшоҳлар давлатига юриш қилиб Самарқанд ва Бухорони эгаллайди, Калка дарёси бўйида рус ва қипчоқ қўшинларини мағлуб этади, Эрон, Кавказ ва Си Ся каби минтақаларни забт этади. 
Бу юришлар миллионлаб одамлар ҳаётига зомин бўлгани билан бирга жаҳон харитасини тубдан ўзгартиради. Чингизхон фақатгина босқинчи эмас, балки давлатчилик соҳасида ҳам ўз изини қолдирган мухташам шахсдир. У “Ясса” қонунлар тўпламини жорий этди, ҳарбий интизомни кучайтирди ва почта тизимини йўлга қўйди. Бу ишлар унинг давлатида тартиб ва тизим яратишга хизмат қилди. 
1227 йилда Си Ся давлатига қарши юриш чоғида Чингизхон вафот этади. Унинг қабри сир сақланиб келяпти ва бу ҳанузгача уни қаердалиги тарихий жумбоқлардан бири ҳисобланади. 
🌟@nurbekalimov
 
                    Бизнинг совет тизимини оқлаш ниятимиз йўқ. Аммо давлат бошқарувимизни фақат “советдан қолган сарқит” сифатида талқин қилиш нотўғри. Ҳақиқатда, унда бизнинг тарихий тажрибамиз ва миллий менталитетимизга хос унсурлар ҳам етарлича. Шу боис ҳам уни бутунлай рад этиб, ғарбдан янги моделларни кўр-кўрона қабул қилиш эмас, балки мавжуд тизимга оқилона тузатишлар киритиш кифоя бўлади.
🔗 “Ватан: Қурултойнинг ёзма шакли” подкастида тингланг!
Ҳавола: https://youtu.be/tdkLYGerSkg
 
                    “Доширак” ортидаги тарих
XX асрда дунё бўйлаб оммалашган бизда “Роллтон” ва “Доширак” номлари билан машҳур бўлган тез тайёрланадиган лағмоннинг асосчиси япон тадбиркори Момофуку Андо ҳисобланади. У 1910 йилда Тайванда туғилган. Болалигида ота-онасидан айрилган Андони бобоси ва бувиси тарбиялайди. У ёшлигиданоқ тадбиркорлик билан шуғулланиб, Осакага кўчади.
Иккинчи жаҳон уруши тугагач, Японияда қаттиқ очарчилик кузатилади. Шу пайтда Андо бир нарсадан ажабланади: нега японлар учун анъанавий ҳисобланган лағмон ўрнига ҳукумат уларни Америкадан олиб келинган нон билан таъминлаяпти? Шу савол унинг ихтиросига йўл очади.
1958 йилда у ўзи асос солган Nissin Food Products компанияси орқали биринчи маротаба Chikin Ramen лапшасини тақдим қилади. Бу маҳсулот ўз вақтида деликатес ҳисобланган бўлса-да, қисқа вақт ичида оммавийлашади. Энг катта ютуқ эса 1971 йилда бўлди. Андо пенополистиролдан тайёрланган стакандаги Cup Noodles’ни чиқаради. Бу дунёдаги энг машҳур тез тайёрланадиган таомга айланади.
Бугунги кунда ҳар йили миллиардлаб порция тез тайёрланадиган лапша сотилади. Японлар эса ҳатто ўз мамлакатининг XX асрдаги энг муҳим ихтироси сифатида компьютер ёки электроника эмас, айнан “Доширак”ни тан олишган.
Айфонли талабалар ва янги трейдерларга юбориб қўямиз😁 
🌟@nurbekalimov
 
                    Ленин ва Марксни ҳайкаллантирган ижодкор ҳақида
Лев Кербель ХХ асрдаги энг машҳур совет ҳайкалтарошларидан бири ҳисобланади. У Москвада туғилиб, болалигидан тасвирий санъатга қизиққан. Унинг ижодий йўли 1930-йилларда бошланиб, жуда қисқа вақт ичида ном қозонади.
Кербельнинг асарларида асосан Совет даври қаҳрамонлари, йирик давлат арбоблари ва маънавий рамзлар тасвирланган. У Ленин, Карл Маркс, Фидель Кастро каби шахсларнинг ҳайкалларини яратган. Айниқса, Берлинда ўрнатилган улкан Карл Маркс ва Фридрих Энгельс ҳайкали унинг энг машҳур асарларидан бири бўлиб, ҳали ҳам тарихий ёдгорлик сифатида турибди.
Унинг ижодий услуби монументаллик ва таъсирчанликка асосланган эди. Кербель ҳайкалларида қаҳрамонлик, собитқадамлик ва катта ғояларга ишонч алоҳида намоён бўлади. Шу сабаб у нафақат СССР, балки хорижда ҳам танилган. Куба ва Германиядаги бир қатор йирик обидалар ҳам унинг қўлидан чиққан.
Лев Кербель умри давомида кўплаб мукофотларга сазовор бўлган. У Совет Иттифоқи Қаҳрамони эмас, лекин СССР халқ рассоми унвони, Ленин мукофоти ва кўплаб орденларга эга бўлган. 2003-йилда Москвада вафот этганига қарамай, унинг асарлари ҳали ҳам шаҳарлар кўчалари ва майдонларини безаб турибди.
🌟@nurbekalimov
 
                    Ўзбекистонда қадимги деҳқончилик анъаналарининг излари топилди
Археологлар Бойсун тоғларидаги Тўда ғоридан тош ўроқлар ва ёввойи донли ўсимликлар уруғларини топдилар.
Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи Ўзбекистон жанубидаги Тўда ғорида олиб борилган қазишмалар давомида тош ўроқлар, ёввойи арпа ва бошқа ўсимликларнинг уруғлари, шунингдек, уларга ишлов бериш қуролларини топди. Топилмаларнинг ёши тахминан 9,2 минг йил деб баҳоланмоқда. Кашфиёт шуни кўрсатадики, минтақанинг овчи-теримчилари илк деҳқончилик анъаналарига ўхшаш усуллардан фойдаланганлар. Бу ҳақда Германиядаги Геоантропология институти хабар бермоқда 
Институт илмий ходими Роберт Шпенглернинг айтишича, олинган маълумотлар деҳқончиликка ўтиш бир вақтнинг ўзида ва фақат битта минтақада содир бўлмаган деган фаразни тасдиқлайди. Шунга ўхшаш маданий амалиётлар дунёнинг турли қисмларида, шу жумладан Евроосиёда ўз-ўзидан пайдо бўлган.
Олимларнинг фикрича, дастлабки аграр анъаналар Яқин Шарқ, Ҳиндистон ва Эрон ҳудудларида тахминан 12-10 минг йил олдин шаклланган. Айнан шу даврда натуф маданияти вакиллари ўтроқ ҳаётга ўтиб, деҳқон жамоаларини вужудга келтирган. Кейинчалик бундай кўникмалар бошқа ҳудудларга ҳам тарқалиб, деҳқончилик жамиятларининг шаклланишига асос бўлган.
Тўда ғорида археологлар нафақат дон ва ўсимлик қолдиқларини, балки тош пичоқлар, ўроқ ва ёввойи арпага ишлов бериш учун ишлатиладиган асбобларни ҳам топдилар. Қуролларнинг юзасида ғалла пояларини ўриш ва қайта ишлаш учун ишлатилганлигини кўрсатувчи ўзига хос излар сақланиб қолган.
Худди шундай тирналишлар ва ўроқлар шакли Левантдан ва Қирғизистоннинг Обишир-5 манзилгоҳидан топилган артефактларда қайд этилган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Евросиёнинг турли нуқталарида ўхшаш қуролларнинг мавжудлиги, ўсимликларга ишлов беришнинг дастлабки шаклларини ривожлантирган жойларда илк деҳқончилик амалиётлари бир-биридан мустақил равишда пайдо бўлганлигини тасдиқлайди.
🌟@nurbekalimov
 
                    Саманта Смит – тинчлик элчисига айланган қизалоқ
1980-йилларда АҚШ ва СССР ўртасида Совуқ уруш авжида, ядро қуролланиш пойгаси давом этаётганди. Шу оғир йилларда америкалик 10 ёшли қизалоқ Саманта Смит тарихда умид ва тинчлик рамзига айланади.
У болалигидан турли саволларга қизиқар, ҳатто 5 ёшидаёқ Англия қироличасига хат ёзганди. 1982 йилда эса у Совет Иттифоқи раҳбари Юрий Андроповга мурожаат қилади:
«Ўртоқ Андропов! Мен 10 ёшдаман. Мен ядровий урушдан қўрқаман. Сиз тинчликка қаршимисиз? Сиз уруш бошламоқчимисиз ёки йўқ?»
Ҳеч ким кутмаган ҳолда Андропов унга жавоб қайтаради. Хатда совет халқи тинчликни исташи баён қилинади ва Саманта СССРга таклиф этилади. 1983 йил ёзида у ота-онаси билан Москвага келади, кейин Ленинград ва «Артек» пионерлар лагерини кўради. У ерда у болалар билан мулоқот қилади, тарих ва турмуш тарзи билан танишади.
Совет Иттифоқида Саманта миллионлаб одамлар учун самимий тинчлик рамзига айланади. Америкада эса унинг ташрифини турлича баҳолашади: айримлар қўллаб-қувватлайди, айримлар эса танқид қилади. Лекин у ҳар ҳолда икки халқ орасидаги аҳилликка йўл очган кичик элчи сифатида тарихда қолди.
СССРдан қайтгач, Саманта тинчлик йўналишида фаолият олиб боради. Турли конференция ва учрашувларда иштирок этади, телевидениеда чиқиш қилади. У ҳатто ўз таассуротлари асосида “Journey to the Soviet Union” (“Совет Иттифоқига сафар”) номли китоб ёзади. Бу асарда у совет болаларининг ҳаёти, лагердаги кунлари ва ўз кузатишлари ҳақида самимий тарзда баён қилган.
Афсуски, 1985 йилда, бор-йўғи 13 ёшида Саманта отаси билан бирга авиаҳалокат қурбони бўлади.
🌟@nurbekalimov
 
                    Шейх Зайд – замонавий БАА асосчиси 
Шейх Зайд ибн Султон Оли Нахайян Бирлашган Араб Амирликларининг асосчиси ва биринчи президенти ҳисобланади. У бутун умрини халқ фаровонлиги, юрт ривожи учун бағишлаган арбоб сифатида бутун дунёда танилган.
1971 йилда у турли амирликларни бирлаштириб, мустақил давлат – Бирлашган Араб Амирликларини тузишга муваффақ бўлади. Шу вақтдан бошлаб мамлакатда нефть даромадларидан оқилона фойдаланиш, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва жамиятни модернизация қилиш ишлари бошланади. Дубай ва Абу-Дабининг бугунги қиёфаси айнан Шейх Зайднинг йўлбошчилиги ва кенг фикрли ислоҳотлари самарасидир.
Унинг сиёсий фаолиятидан ташқари, инсонпарварлик ишлари ҳам катта аҳамиятга эга. Миллионлаб долларлик хайриялар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига сарфланган маблағлар, камбағал ва қийин аҳволдаги мамлакатларга кўрсатилган ёрдамлар — буларнинг барчаси унинг номи билан боғлиқ. Шу сабабдан ҳам араб дунёсида ва жаҳон миқёсида у “Фаровонлик отаси” сифатида эъзозланади.
Шейх Зайд ўз мероси билан шуни исботлаганки, бойликнинг қиймати нафақат уни йиғишда, балки уни халқ манфаатига сарфлашда ҳамдир.
🌟@nurbekalimov
 
                    Картошка чипслари қачон пайдо бўлган?
Ҳозир XXI асрда бирорта йиғин, футбол, кино томошаси ёки дўстлар даврасини чипсларсиз тасаввур қилиш қийин. Лекин уларнинг пайдо бўлишига оид машҳур ҳикояга кўра, бу снэк тасодифан юзага келган.
1853 йил 24 август куни Саратога-Спрингс (АҚШ) курортида ошпаз бўлиб ишлаган Жорж Крам, норози бўлган бир мижоз учун картошкани ниҳоятда юпқа қилиб тўғраб, қовуриб тортиқ қилган. Мижоз эса бу янгича таомни жуда ёқтирган ва шу кундан “Саратога чипслари” деб номланган газак оммалаша бошлаган.
Жорж Крам кейинчалик ҳатто ўз ресторанини очади. Дастлаб у чипсларни олиб чиқиб алоҳида сотишга рухсат бермаган, лекин вақт ўтиши билан махсус қоғоз упаковкаларда сотиш ҳам йўлга қўйилади. ХХ асрда эса чипслар бутун дунё бўйлаб тарқалади. 1932 йилда Ҳерман Лэй АҚШда машҳур Lay’s брендини йўлга қўяди.
1963 йилдан бошлаб чипслар “Хрустящий картофель Московский в ломтиках” номи билан СССРда ҳам сотила бошланган. Ҳозир эса улар ҳар ерда бор: уйда, кўчада, кинотеатрда, ҳатто қаҳвахоналарда ҳам.
Чипслар ўзи фойдасиз, ҳатто зарарли ҳам, лекин бу уларнинг оммалашишига ҳечам таъсир қилмади. Лекин барибир мен чипсни қоралеман ва налатлеман. Соғлом снэклар тайёрлаб е.🫡 
🌟@nurbekalimov
 
                    Анатолий Карпов – шахмат афсонаси
Анатолий Евгеньевич Карпов 1951 йил 23 май куни Россиянинг Златоуст шаҳрида туғилган. У болалигидан жуда қобилиятли эди. Беш ёшида шахмат ўйнашни ўрганади, ўн бир ёшида эса СССР терма жамоаси устозлари унинг истеъдодига эътибор қаратишади. Карпов 15 ёшидаёқ спорт устаси унвонини олади, 1969 йилда эса жаҳон чемпионларидан бири Михаил Ботвинникнинг шахмат мактабига қабул қилинади. Бу мактабдан кўплаб афсоналар етишиб чиққан.
Карпов 1974 йилда Виктор Корчной билан ўтказилган талабгорлар финалида ғалаба қозонади ва 1975 йилда ўша пайтдаги амалдаги чемпион Роберт Фишер унга қарши унвонни ҳимоя қилишдан бош тортгани сабабли расман 12-жаҳон чемпиони деб эълон қилинади. Шу пайтдан бошлаб у жаҳон шахматининг энг кучли юлдузига айланади.
1975–1985 йиллар Карповнинг олтин даври ҳисобланади. У беш марта жаҳон чемпионлиги учун баҳсларда ўз унвонини ҳимоя қилади. Шу билан бирга 100 га яқин халқаро турнирларда ғалаба қозонган. Унинг услуби аниқ ҳисоб, кучли позицион ўйин ва сабр-тоқатдан иборат эди. Карповни кўпчилик “ҳисоб-китоб устаси” деб атаган, чунки у рақибни аста-секинлик билан хато қилишга мажбур қилоларди.
1984–1985 йилларда Карпов ва Гарри Каспаров ўртасида тарихий баҳслар бошланади. Уларнинг ўзаро дуэллари спорт оламида энг узоқ ва драматик шахмат матчлари сифатида машҳур. Биринчи дуэл қарийб 5 ой давом этади ва узоқ чўзилиб кетгани туфайли тугатиб қўйилади. Кейинги баҳсларда Каспаров ғалаба қозонади, лекин Карпов ҳамиша шахматнинг юқори чўққисида қолади.
Карпов 1990-йилларда ҳам юксак натижаларга эришади. 1993 йилда “ФИДЕ” (Жаҳон шахмат федерацияси) версияси бўйича яна жаҳон чемпиони бўлади ва 1999 йилга қадар унвонини ҳимоя қилади. Умуман, Карпов шахмат тарихида энг кўп турнирларда ғолиб чиққан гроссмейстерлардан бири бўлиб, унинг шахматдаги мероси ҳалигача шахмат мактабларида ўргатилади.
🌟@nurbekalimov
 
                    Вестготлар томонидан Римнинг забт этилиши ҳақида
IV аср охирига келиб Рим империяси таназзулга юз тутганди. Давлат ғарбий ва шарқий қисмига бўлиниб кетган, иқтисодий қийинчиликлар, сиёсий беқарорлик, армиядаги заифлик ва варвар қабилалар ҳужумлари давлатни тобора заифлаштирарди. Римнинг ўзи эса «абадий шаҳар» сифатида дахлсиз ҳисобланарди. Уни асрлар давомида ҳатто Ганнибал ҳам, Аттила ҳам забт этолмаган. Лекин милодий 410 йил 24 август куни бу тушунча йўққа чиқади. Вестготлар қироли Аларих қўшинлари Римни эгаллаб, талон-торож қилади.
Вестготлар Италияга ҳужумни 408 йил кузида бошлагандилар. Улар дастлаб римликлардан товон олиб, тинчлик шартлари ҳақида музокаралар олиб боришади. Лекин келишув натижа бермайди, чунки император Гонорий ва сенаторлар уларга Италия ерларида доимий жой беришни истамасди. Бир неча марта музокаралар бузилиб, уруш яна авж олади.
Аларихнинг ғалабалари натижасида вестготлар Римга яқинлашади ва ниҳоят шаҳарга кириб боради. Ривоятларга кўра, уларни «Соляна дарвозаси»дан айрим хоинлар киритган. Шаҳар уч кун давомида талон-торож қилинади. Кўплаб иморатлар вайрон қилинади, римликлар қириб ташланади ёки асирга олинади. Лекин насроний бўлган Аларих муқаддас Петр черковини талон-торож қилишни тақиқлайди ва кўпгина римликлар ўша ерда паноҳ топишади.
Гарчи шиддатли вайронагарчилик бўлган бўлса-да, вестготлар Римда узоқ турмайди. Улар Жанубий Италияга йўл олиб, ҳатто Сицилияга ўтиш ниятлари ҳам бор эди, лекин тўфон уларнинг режасини бузади. Шу сафар давомида қирол Аларих вафот этади, вестготлар эса 412 йилда Атаульф бошчилигида Галлияга йўналтирилади. У ерда вестготлар ўз қироллигини тузадилар.
Атаульф 414 йилда император Гонорийнинг қариндоши Галла Плацидияга уйланади. Бу воқеа Рим империяси ва герман қабилалари тақдири узвий боғланиб бораётганидан далолат эди.
Рим илк бор 8 аср мобайнида душман қўлига ўтади. Лекин шаҳар тез орада тикланади, кўплар буни христианликнинг «халоскор қудрат»и билан изоҳлашади. Лекин вақт ўтиб, 455 йилда Рим вандаллар қўлига тушади, 476 йилда эса бутун Ғарбий Рим империяси йўқолиб кетади.
🌟@nurbekalimov
 
                    Мустақиллик шодиёнаси юртдошларимизни бирлаштирди
Россия ва Туркиядаги ҳамюртларимиз мустақиллигимизнинг 34 йиллигини байрамона руҳда нишонлашди. Байрам дастурлари доирасида спорт беллашувлари, концертлар ва маданий чиқишлар ўтказилди.
Шу каби тадбирлар Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам, Жанубий Кореяда ҳам амалга оширилмоқда.
Барча тадбирлар Миграция агентлиги, хориждаги элчихоналар ва Маданият вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. 
Бу каби тадбирлар юртдошларимиз орасидаги бирдамликни кучайтиради ва Ватанга муҳаббатни янада мустаҳкамлайди.
🌟@nurbekalimov
 
                    Чернобил фожиаси – инсоният тарихидаги энг қоронғи саҳифалардан бири
1986 йилдаги Чернобил атом электростанциясидаги портлаш нафақат Совет Иттифоқини, балки бутун дунёни ларзага солган эди.
Бу фожиа ортида нима турибди? Одамлар қандай азоб чекишди? Совет ҳукумати нималарни яширди? Уни бартараф этишда қатнашган ўзбекистонликлар тақдири...
📺 Биз тайёрлаган янги видеода:
Чернобил портлашининг асл сабаблари
Радиaциянинг одамлар ва табиатга таъсири
Совет давридаги ёпиқ маълумотлар
Инсониятга қолган сабоқлар
👉 Тўлиқ видеони YouTube каналимизда кўришингиз мумкин: 🔗https://youtu.be/j_OUCJZHb7g
 
                    Алан Чумак – шифобахш сув “сеҳргари”
1980-йиллар охирида СССРда турли шарлатан, табиб ва машенниклар ғоят оммалашади. Миллионлаб одамлар кечқурун телевизор олдида йиғилишар, экранга қараб қўлларини чўзишар ёки ёнидаги идишга сув қуйиб қўйишарди. Уларнинг умиди шу эдики, типа бу сув “шифобахш” кучга эга бўлиб, касалликларига даво бўларди.
Бу ҳаракатнинг марказида бир киши — журналист ва “халқ табиби” Алан Чумак турарди. У ўз дастурларида одамлар билан гаплашар, қўл ҳаракатлари билан “энергия узатиш”ини кўрсатар ва одамлар буни чиндан ҳам ҳис қилганларига ишонардилар. Чумакнинг айтишича, сув бу энергияни ўз ичига ютиб, кейинчалик шифобахш таъсир кўрсатарди.
Унинг машҳурлиги шунчалик юқори бўлганки, ҳатто катта шаҳарлардаги дўконларда сув идишлари сотиб тугатиларди, чунки одамлар телевизор олдига қўйиб “заряд олишга” улгурмоқчи бўларди. Чумакнинг эфирлари шу тариқа ҳақиқий феноменга айланади, у одамларнинг ишончи ва умидини уйғотиш билан машҳурликка эришади.
Лекин расмий тиббиёт ва олимлар унинг фаолиятига қаттиқ шубҳа билан қарашган. Илмий жиҳатдан сувни “зарядлаш” ёки шифобахш энергия узатишнинг ҳеч қандай асоси йўқлиги таъкидланган. Шунга қарамай, Чумакнинг дастурлари миллионлаб инсонларга маънавий таскин бергани ҳам ҳақиқат.
1990-йилларда у фаолиятини давом эттиради, китоблар ёзади, лекциялар ўқийди. Лекин вақт ўтиши билан унинг машҳурлиги пасая боради. Шунга қарамасдан, Алан Чумак номи тарихда ўша даврнинг энг қизиқ ва зиддиятли шахсларидан бири сифатида қолди.
"Ўқитилган" сув ичаддиган танишларга юбориб қўямиз ва иложи бўса, бундай тaнишларни дўстлар сафидан ўчирворамиз😁
🌟@nurbekalimov
 
                    2008 йил АҚШ президентлик сайловлари жараёни. Номзодлар Джон Маккейн ва Барак Обама. 
Маккейнни митингида битта кампир чиқиб, "мен Обамага ишонмайман" деяпти, Маккейн мақуллаяпти. Кейин кампир "мен Обама араб эканлигини ўқидим" деяпти. Шунда Маккейн мужиклигини кўрсатяпти. "Йўқ ҳоним, Обама порядочний оилали одам, АҚШ фуқароси, шунчаки биз сиёсатдаги айрим муҳим масалаларда фикрдош эмасмиз" деяпти. 
Энди тасаввур қилиш, Трамп бово шуни ўрнида нима деган бўларди? 😁 Таҳминан:
Канешна! Канешна! Уни тўлиқ исми Барак Хусайн Обама. Саддам Хусайн ким? Арабми? Араб. Буям араб значит! Бин Ладенам араб ва террарис! Значит Обамаям террарис. Энг буюги менман. 
🌟@nurbekalimov