nurbekalimov | Unsorted

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

20545

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Subscribe to a channel

Alimoff

Жиззахда “Ҳудудгаз” ходими 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали етакчи мутахассиси Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖда ўтказилган текширувда носоз газ ҳисоблаш ускунасидан фойдаланилганлигини аниқлаб, бу бўйича тегишли далолатнома тузади.

У ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, тузилган далолатномани бекор қилиш ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах шаҳар бўлими томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув бўйича жиноят иши қўзғатмаслик масаласини ҳал қилиб бериш эвазига МЧЖ вакилидан 6 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу “етакчи мутахассис” сўралган пул маблағини “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўтказилган лаборатория текшируви натижасига кўра, газ ҳисоблагич ташқи таъсир кўрсатилмаган ҳолда носоз ҳолатга келган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Аслида, ташқи таъсир сабабли бузилиб қолган газ хисоблагичларга ёзилган жарималар қанча? Буни ими жимида "лой тушсанг" ҳал қибераман деб, ҳал бўбкетган ишлар қанча... Ўйланиб қоладиган ери.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Уч нарсани чеки йўқ:

1. Коинот
2. Инсоннинг ахмоқгарчилиги.
3. Бойсунда газ сизиб чиқиши.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Самарқандда Cobalt ҳайдовчиси ухлаб қолиб автобус билан тўқнашди

2 ноябрь куни соат 06:10 да Самарқанд шаҳри Шоҳизинда кўчасида ҳаракатланаётган Cobalt ҳайдовчиси йўлда ухлаб қолган. Оқибатда у темир тўсиққа урилиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва Asiastar русумли автобус билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида енгил автомобиль ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган. Яхшиям автобусда йўловчилар бўлмаган, лекин ҳар икки транспорт воситасига ҳам шикаст етган. Ҳозир ҳолат бўйича дастлабки суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Бундай ҳодисалар сони кам эмас, афсуски. Ҳайдовчилар чарчоқ ва уйқусираган ҳолда ҳам рулга ўтиришда давом этишяпти. Бир неча соатлик дам олишни вақт йўқотиш деб билиш эса баъзан ҳаётни йўқотишга олиб келяпти. Йўлдаги 2–3 дақиқалик огоҳлик юзлаб одамлар жонини сақлаб қолиши мумкин. Ҳайдовчилар энг муҳим нарса тезликмас, хавфсизлик ва соғлиқ эканини унутишмаса яхши бўларди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда нархлар ўсиши секинлашди, йиллик инфляция 7,8 фоизга тушди

2025 йил октябрь якуни бўйича инфляция даражаси пасайишда давом этяпти. Ойлик инфляция 0,6 фоизни ташкил қилиб, сентябр билан бир хил даражада сақлангани айтиляпти.

Йиллик ҳисобда эса инфляция 7,8 фоиз даражасида қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 фоиз пунктга кам. Натижада нархлар ўсиш суръати кейинги ойларда сезиларли равишда сустлашгани кузатиляпти.

Шу йилнинг январь—октябрь ойларида умумий инфляция 5,7 фоизни ташкил қилди. Агар мева ва сабзавотлар нархлари инобатга олинмаса, инфляция октябрь ойида 0,5 фоиз, йиллик кўрсаткичда эса 8,6 фоиз бўлган.

Таҳлилларга кўра, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошган. Хусусан, тухум — 4,1%, суякли мол гўшти — 1,7%, сут — 1,2%, ўсимлик ёғи — 0,8% га қимматлаган. Сабзавотлар нархи ҳам анча ўсган: помидор 61%, бодринг 58,2%, бақлажон 11,3%, булғор қалампири 10,6% га.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 0,4%, йил бошидан буён 4,4% га ошган бўлса, хизматлар соҳасидаги нархлар бир ойда 0,3%, йиллик ҳисобда 8,7% га кўтарилган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ойлик инфляция Андижон вилоятида (0,9%), энг паст даража эса Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида (0,5%) қайд этилган. Йиллик кўрсаткич бўйича эса инфляция энг кўп Фарғона вилоятида (8,6%), энг кам Жиззах вилоятида (7,1%) бўлган.

Инфляциянинг пасайиши иқтисодиётдаги барқарорлашув жараёнини билдиради. Лекин айрим маҳсулотлар, айниқса, озиқ-овқат нархининг тез ўсиши аҳолининг кундалик турмушига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун нарх барқарорлигини таъминлаш билан бирга, бозордаги мавсумий факторлар ва логистика масалаларига эътиборни кучайтириш муҳим.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг январь—сентябрь ойларига оид демографик маълумотларни эълон қилибди. Унга кўра, шу давр мобайнида 664,6 минг нафар чақалоқ туғилган.

Туғилган болаларнинг жинсий таркибига эътибор берилса, ўғил болалар — 343,6 минг нафар (51,7 фоиз), қиз болалар — 321 минг нафар (48,3 фоиз)ни ташкил этяпти. Шунингдек, 345,3 мингта ҳолат қишлоқ, 319,3 мингтаси эса шаҳар ҳудудларида қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида Самарқанд вилояти аҳоли сони бўйича (4,36 млн киши) етакчилик қиляпти. Кейинги ўринда Фарғона вилояти (4,2 млн киши), аҳоли энг кам жойлашган ҳудуд эса Сирдарё вилояти (942,6 минг киши).

Бундан ташқари, шу йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистонда 177 мингта никоҳ рўйхатдан ўтказилган. Бу охирги 15 йилдаги энг паст кўрсаткичлардан бири эканлиги айтиляпти.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Андижондаги мактабда спирт ичганлардан бири вафот этгани юзасидан расмий изоҳ берилди

Унда айтилишича, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат ўрганилганда жорий йилнинг 22 октябрь куни 17:00 ларда мактабнинг хўжалик ишлари бўйича масъули, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари, қоровул ва бир нафар ўқитувчи дарсдан кейин кечки овқатланиш жараёнида техник спиртни истеъмол қилгани аниқланган.
Ушбу ҳолатда мактаб директори вазифасидаги Ф.Р (аёл киши) ишдан сўнг уйга қайтган ва ушбу жараёнларда иштирок этмаган.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаётбек Шамсиддинов ҳолатни тасдиқлаган.

Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа сабаблари ва бошқа тафсилотлар аниқланмоқда.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Наманганда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарувчи цех фош қилинди

Наманган шаҳрида ноқонуний дори воситалари ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган хусусий корхона фаолияти аниқланди.

Маълумотларга кўра, БФҚ ишлаб чиқариш учун рухсатнома олган МЧЖ раҳбари санитария талабларига жавоб бермайдиган бинода дори воситаларини тайёрлаб келган ва уларни ҳақиқий брендлар номи билан боғлаб сотувга чиқарган. Масалан, “Пиковит” ўрнига “Пивовит”, “Канефрон” ўрнига “Канасерон”, “Эспумизан” ўрнига “Эспуметик” номлари ишлатилган.

Текширув жараёнида тахминан 30 млрд сўмлик дори воситалари хомашё ва ишлаб чиқариш ускуналари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Ҳозирда суриштирув ва экспертиза ишлари давом этаётгани айтилди.

Бу ҳақда ўқиб ўша машъум, доридан ўлган болалар кўз олдимга келди… Бундай холатлар янада оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бундай ҳолатлардан ҳимояланиш учун ишлаб чиқарувчилар ва аптекалар фаолиятини тизимли равишда текшириш, маҳсулотнинг келиб чиқишини қатъий назорат қилиш ва қалбаки дори воситаларини таниб олиш бўйича аҳолига ахборот бериш ишлари кучайтирилиши керак.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ургутда ўқитувчи зўравонликка учради

Самарқанднинг Ургут туманидаги 112-умумтаълим мактаби ўқитувчисини бир маст одам калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 27 октябрь куни бўлган. Мактаб раҳбарияти бу ҳақда дарҳол ички ишлар бўлимига мурожаат қилган ва ўқитувчи тиббий ёрдам учун шифохонага етказилган. Ҳозир унинг аҳволи яхши. Масъул идоралар ҳолатни назоратга олган.

Бун таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш масаласини яна бир бор кун тартибига олиб чиқяпти. Ҳар бир мактабга бегона фуқароларнинг киришини чеклаш ва тезкор хабар бериш тизимини кучайтириш керак.

Ўқитувчиларнинг меҳнати қадрланиши ва хавфсизлиги ҳимояланиши керак, бу фақат таълим тизими эмас, балки жамоатчиликнинг ҳам масъулияти.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Алиментдан қочарлардан янги креатив локация

Жиззах вилоятида алимент тўлашдан бўйин товлагани учун қидирувга берилган эркакмас иккинчи хотинининг онаси бўлмиш янги қайнасини уйидан топилибди.

МИБ ахборотига кўра брат 62 млн қарз бўган. Қайнасиникида уй юмуш ишларини қибюрганакан.

Қўлга олиш чоғида ҳуқуқбузар шиппагини алмаштирмоқчилигини айтиб, яна қочишга уринган но барибир қўлга тушган.🤣

Аввалроқ Фарғонада алимент тўлашдан қочиб, парда ортига яширинган ота қамалганди. Ўтган йили Қашқадарёда алимент тўламасдан қочиб юрган эркак уйидаги кўрпалар тагидан, Наманганда ва Сурхондарёда уй ертўласидан, Хоразмда товуқ фермасидан, Фарғона шаҳрида тунги клубдан, Андижонда холасининг ва Бухорода бувисининг уйидан топилганди. Шунингдек, илгарироқ Сурхондарё вилоятида вояга етмаган бир фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаган ота укасининг никоҳ тўйида ушланганди. Андижон вилоятида эса алимент тўлашдан қочиб юрган ота ўз уйининг қурилиши тугалланмаган ҳудудида, шифер ортидан топилган. Самарқанд вилоятида эса алимент тўлашдан қочиб юрган ота шкаф ичидан чиққан.

Эпидемия қанақадир. Жамиятда эркак бўлишни ўргатадиган блогерлар туркуми бор. Шулар маши масаладаям эркак бўлишни тарғиб қилиб туришса бўларкан хадеб рақсга тушма, ружулатли бўл деявермай.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Жиззахда газ портлаши оқибатида ёш оила ҳалок бўлди

Ғаллаорол тумани Суғумбой қишлоғидаги хонадонлардан бирида 25 октябрь куни эрталаб кучли портлаш содир бўлган. Ҳодиса натижасида 21 ёшли йигит ва унинг 19 ёшли турмуш ўртоғи ҳалок бўлган. Биринчи маълумотларга кўра, бунга маиший газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Бош прокуратура ва Фавқулодда вазиятлар хизматлари ҳодиса бўйича текширув ишларини бошлаган. Туман ҳокимлиги ҳузурида махсус комиссия тузилиб, сабабларни аниқлаш устида иш олиб бориляпти.

Бундай ҳолатлар афсуски, кейинги йилларда кўпайиб боряпти. Ҳар бир уйда газ жиҳозларидан фойдаланишда эҳтиёт чораларига жиддий эътибор бериш керак. Бу хавфсизлик ва қолаверса, ҳаёт-мамот масаласи ахир.

Менимча аҳолига ҳар йили оммавий профилактик кўриклар ва хавфсизлик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиши керак. Бундан ташқари, газ таъминоти тизимларини замонавий сенсорлар ва автоматик тўхтатиш ускуналари билан жиҳозласа ҳам бўлади. Бу инсон ҳаётини асрашда жудаям муҳим деб ўйлайман.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тошкентда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

Пойтахтда психотроп моддаларни “закладка” усулида тарқатувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, гуруҳнинг 4 нафар аъзоси ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Учтепа туманида тўхтатилган икки шахснинг ён сумкаларидан 353 дона “Прегабалин” ва 25 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи воситалари топилган.

Тезкор тадбирлар давомида Яшнобод туманидаги яшаш хонадонларидан бирида нарколаборатория фаолият юритиб келаётгани ҳам аниқланган. У ердан 50 килограмм ва 1200 дона қадоқланган “Прегабалин”, 2 килограмм ва 400 дона қадоқланган “Тропикамид”, шунингдек, 2 литр хомашё ва 112 мингта қадоқлаш воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Бундай ҳолатлар жамиятимиз онгида хавфли жараёнлар урчиётганини билдиради. “Закладчик” ёшлар онги билан ўйнаётган, уларнинг ҳаётини қурбон қилаётган одам дегани. Бу фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнингмас, ҳар биримизнинг курашимиз бўлиши керак. Чунки энг кучли профилактика — огоҳлик ва бефарқ бўлмаслик.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Текин адвокат" қимматга тушди. Сирдарёда 5500 доллар пора талаб қилган адвокат ушланибди

Адвокатлик бюроси адвокати бу пулни ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, ҳозирда Ховос туманидаги 8-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган фуқарони Сирдарё туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ўтказиш ҳамда кейинчалик жиноят ишини судда унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига талаб қилган.

ДХХ ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат 4500 доллар ва 6 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Адвокат жиноят ишига гумонланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “v” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кодексга кўра, фирибгарлик хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса. БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (123,6 млн сўмдан 164,8 млн сўмгача)миқдорда жарима ёки икки йилдан йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Адвокатлар ўз вазифасини бажариш ўрнига ҳам пора олди бердиларда шунчаки воситачи бўлиб қолишаётгани аачинарли.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Жанубий Кореяда терроризмни молиялаштиришда гумонланган ўзбекистонлик қўлга олинди

Жанубий Корея полицияси 29 ёшли Ўзбекистон фуқаросини терроризмни молиялаштиришда гумонлаб ҳибсга олди. Маълумотларга кўра, у “хайрия ташкилоти” ниқоби остида сохта фаолият юритиб, 952 миллион вон (663 минг доллардан ортиқ) маблағ йиғган. Тергов жараёни Миллий разведка хизмати ва АҚШ ФҚБ билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Расмий маълумотларга кўра, бу шахс экстремистик ташкилотлар фойдасига маблағ ўтказган, жумладан, БМТ томонидан террорчи деб тан олинган “Катиба ат-тавҳид вал-жиҳод” (КТЖ) ва ҲАМАС гуруҳларига қарийб 27 миллион вон жўнатган. У Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқларда “жиҳод” ва “муқаддас уруш” ҳақида чақириқлар билан чиқиш қилгани ҳам аниқланган.

Бу жуда жиддий ҳолат. Бундай ишлар нафақат миллий обрўга балки минглаб ҳалол ишчи-муҳожирлар шаънига ҳам путур етказади. Хайрия ниқоби остидаги фирибгарлик энг хавфли ва жирканч иш. Бу ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак. Қаерда бўлмасин, қонун ва инсонийлик тамойилларига зид йўл билан “хайр” излаб бўлмайди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Собиқ солиқчи “ҳизмат” учун 35 минг доллар талаб қилганда қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, илгари солиқ идорасида, ҳозир эса хусусий корхонада ҳисобчи бўлиб ишлайдиган шахс 35 минг доллар пора талаб қилган пайтда ушланган.

Маълумотларга кўра, у ўзининг “собиқ ҳамкасблари орқали” бўёқ ишлаб чиқарувчи МЧЖга 17 млрд сўмлик ҚҚС қайтариш ва тўхтатилган гувоҳномани фаоллаштириб беришни ваъда қилган. Тезкор тадбир пайтида у 20,5 минг долларни олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозир у ва жиноятга алоқадор бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб бориляпти.

Шунақа ҳолатлар нафақат қонунбузарлик, балки давлат идораларига бўлган ишончга ҳам путур етказади. Айниқса, собиқ давлат хизматчисининг шундай таниш-билиш орқали тизимни айланиб ўтишга уриниши жамият учун жуда салбий сигнал. Чунки бизда порахўрликда ўртакашлик бўлиш собиқ давлат ишчиларининг аксарларига теккан касаллик бўлиб қолаётганини кузатиш мумкин.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тошкентда 144 туп арча кесилди

Яккасарой туманида 144 туп арча дарахти ноқонуний равишда кесиб ташланди. Бу ҳақда Расул Кушербаев маълум қилди. Унга кўра, дарахтлар 25 октябрь куни тунда кесилган бўлиб, бу дарахтларни кесиш бўйича мораторий талабларига зид.

Гувоҳларга кўра, кесиш ишлари шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмоновнинг кўрсатмаси асосида амалга оширилган ва ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан бажарилган. Айни пайтда кесилган ҳудудда манзарали дарахтлар ва бута кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилган. Табиатга етказилган зарар 620 миллион сўмдан зиёд деб баҳоланяпти, тегишли ҳужжатлар прокуратурага юборилган.

Яккасарой тумани экология ходимлари босим остида тезкор чора кўриш имконини тополмагани маълум қилинган. Шу сабабли ҳолат ҳозирда Экология вазирлиги назоратида ўрганиляпти. Расул Кушербаевнинг айтишича, воқеа бўйича тарқалган видеоларни айрим каналлардан ўчиртиришга уринишлар ҳам кузатилган.

27 октябрь куни шаҳар ҳокимлиги расмий баёнот бериб, кесиш ишлари ободонлаштириш доирасида амалга оширилганини, лекин айрим масъуллар томонидан “эътиборсизликка йўл қўйилганини” маълум қилди. Ҳокимликка кўра, айрим арчалар касалликка чалинган ва қуриш жараёнида бўлган, шунга қарамай, уларни эҳтиёткорлик билан кўчириш режаси тўлиқ бажарилмаган.

Бу ҳолат бизда ҳалигача кўкаламзорлаштириш сиёсатида жиддий тизимли муаммолар борлигини кўрсатади. Ҳар сафар “ободонлаштириш” баҳонаси билан дарахтлар кесилиши фақатгина яшил ҳудудларнимас, жамоатчилик ишончиниям “кесиб ташлаш” дегани.

Мораторий ҳақидаги фармон шунчаки қоғозда қолмаслиги керак. Бу воқеа бўйича айбдорлар жазоланиши билан бирга, шаҳардаги дарахтлар сарҳисобини, уларни сақлаш тизимини қайта кўриб чиқиш шарт.

Агар биз барқарор ва яшил шаҳар ҳақида гапираётган бўлсак, биринчи навбатда табиатга ҳурматни ҳамма нарсадан юқори қўйишни ўрганишимиз керак.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Xавфли деб топилган заправкалар кўчирилади

Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган ёқилғи қуйиш шохобчаларини хавфсиз ҳудудларга кўчириш таклиф этиляпти.

2026 йил 1 апрелгача жамоат хавфсизлиги, атроф-муҳит муҳофазаси ва шаҳарсозлик меъёрларига жавоб бермайдиган шохобчалар кўчирилади. Бу жараёнда шохобча эгаларига белгиланган тартибда компенсация берилиши ва улар учун инфратузилмали ер майдонлари ажратилиши назарда тутилган.

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб мавжуд ёқилғи қуйиш ва сақлаш иншоотларида хавфсизликни таъминлаш, авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ходимлар билимини текшириш ва малакасини ошириш тизими жорий қилинади.

Қарор лойиҳаси Кўкдала тумани ва бошқа ҳудудлардаги портлашлар, ёнғинлар сабабли ишлаб чиқилгани айтиляпти.

Ёқилғи қуйиш шохобчаси фойда келтирадиган бизнес, лекин у фуқаролар хавфсизлигидан устун бўлиши мумкинмас. Ҳар бир шохобча эгаси фақат хизмат кўрсатишни эмас, жавобгарлик масаласини ҳам унутмаслиги керак.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ургутда мактаб ўқувчиси Damas’да болаларни уриб юборишига оз қолди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ўқувчи машинани ички йўлда ҳайдаб кетётгани, шу пайт йўлда ўйнаб юрган болалар томон йўналиб, бошқарувни йўқотгани акс этган.

Ўқувчининг ота-онаси ва автомобиль эгасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари асосида баённома тузилган. Ўқувчининг сўзларига кўра, у “жўраси билан айланмоқчи бўлган, лекин ҳаяжонланиб, рулни бошқара олмай, аварияга сабаб бўлган”.

Охирги пайтларда вояга етмаганлар билан бундай ҳолатлар тез-тез учраяпти. Бу албатта ёшлар орасида масъулият етишмаётгани, ота-оналар назоратни сусайтирганидан келиб чиқади. Машина ўйинчоқмас. Қолаверса, вояга етмаганларнинг қўлига машина калитинимас, бошқа фойдали буюмларни берган яхши.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сочида ўзбекистонлик йигит ёнғинда қолган она-болани қутқарди

Россиянинг Сочи шаҳридаги кўп қаватли уйда ўзбекистонлик Шерзод Намозов ёнғин ичида қолган она ва унинг боласини қутқариб қолибди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 31 октябрь куни Альпийская кўчасидаги беш қаватли уйда содир бўлган. Ёш боласи билан хонадонда қолиб кетган аёл ёрдам сўраб дерезадан бақира бошлаган. Шу заҳоти яқин атрофда бўлган Шерзод воқеа жойига етиб келган ва ҳеч иккиланмасдан ёрдамга шошилган.

У пастки қаватдаги хонадон орқали чиқиб, аввал болани, кейин эса аёлни нарвон ёрдамида хавфсизликка олиб тушган. Ҳодисада жами уч киши қутқарилгани, бир нечта фуқаролар эса жароҳат олиб шифохонага ётқизилгани маълум қилинди.

Шерзод Намозов Сурхондарё вилояти фуқароси бўлиб, Россияда ҳайдовчилик билан шуғулланади. “Ёрдамга муҳтож инсонни кўрган одам унга ёрдам бериши табиий ҳол. Мен фақат инсонлик бурчимни бажардим, холос”, — дейди у.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🎥 1930-йилларда Қозоғистонда даҳшатли очарчилик бўлганини биласизми?
Бу йиллар миллионлаб одамлар тақдири узилган, бутун авлодлар йўқолган давр эди. Совет сиёсати оқибатлари халқни очлик ва азобга маҳкум қилган.

Бу видео — унутилган фожиани эслаш, тарихни яна бир бор ёдга олиш учун.
Тарихни билган инсон — хатони такрорламайди.

📺 Тўлиқ видеони YouTube’даги Alimoff каналидан томоша қилинг:

👉 https://youtu.be/mf8apiiTLqU?si=SQ6Jm-2LT602Cl5u

Читать полностью…

Alimoff

Навоий вилоятида сотувчининг хатоси туфайли 2 дона қалампир нархи касса аппаратига 2 миллиард сўм қилиб киритилибди

Оқибатда катта миқдорда солиқ тўлови келиб чиққан. Қайд қилинишича, сотувчи қалампир учун 20 минг сўмлик чек уриш ўрнига 2 млрд сўмлик чек урган. Бу эса жуда катта миқдорда солиқ қарздорлигини юзага келтирган.

Тадбиркор чекни бекор қилишни сўраган бўлса-да, Солиқ бошқармаси чек маълумотларини таҳрирлаб бўлмаслигини маълум қилган. Оқибатда муаммо ҳал этилмай қолган.

Шундан сўнг, Навоий вилоят солиқ бошқармаси устидан чекни таҳрирламасликни қонунга хилоф деб топиш юзасидан Навоий туманлараро маъмурий судга шикоят киритилган.

Таъкидланишича, солиқ бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб, суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарган.

Қўли нольга ёпишиб қолган шекл 😁

20 000

2 000 000 000


🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Андижонда мактаб ходимлари спирт ичиб заҳарланди

Андижон шаҳридаги 36-умумтаълим мактабида техник спирт истеъмол қилиниши натижасида бир киши ҳалок бўлган, уч нафари эса оғир ҳолда шифохонага етказилган.

Маълумотларга кўра, 22 октябрга ўтар кечаси мактаб биносида ўқитувчи, қоровул ва хўжалик ишлари билан шуғулланадиган ходимлар лабораторияда сақланиб турган техник спиртни ичган. Натижада бир киши гўрда, қоганлар банисида деган хабарлар юрипти.

Бу таълим муассасаларида меҳнат интизоми ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш қай даражада муҳим эканини билдиради. Мактаб таълим ва тарбия маскани, бундай ҳолатлар эса нафақат жамоа обрўсига, балки умумий иш муҳитига ҳам жиддий таъсир кўрсатади.

Хавфсизлик ва масъулиятни кучайтириш учун таълим муассасаларида ишловчи ходимлар учун меҳнат ва ахлоқ меъёрлари бўйича мунтазам назорат ҳамда профилактик суҳбатлар ўтказилиши керакдир балки.

Ёки кўпроқ ойлик бериш керак, ичкиси келса нармалний арағ олиб ичсин.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Шикоят қилсанг 10 фоиз жарима

Рақобат қўмитаси олиб борган ўрганишлар натижасида Golden House компанияси шартномаларида харидор ўз ташаббуси билан келишувни бекор қилган ёки қурилиш фаолиятидан норози бўлиб ОАВ, тегишли идора ва ташкилотларга мурожаат қилган тақдирда ҳам шартнома қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима қўлланиши белгилангани аниқланибди.

Масалан 800 млнга уй сотиб олишга шартнома қилиб, 400 лям тўлаб қўйган бўлсанг, уйинг вақтида битмагани учун оав да кипишь кўтарсанг, пулимди қайтарбериш десанг сенга 320 млн қайтадими? Марат схема какой то.

Бу ҳолат истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи ва қонун талабларига зид деб топилибди.

Шу муносабат билан “Golden House Property Group” МЧЖга қонунбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган.

Яхшиям шу Рақобат қўмитаси бор, шулар айримлардан фарқли жадал ҳаракатлар иммитациясидан бўш пайтлари ишлаб ҳам туришади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Амалдор ваъда берди" деган иборани эшитсам кўз олдимга шу ака келаверадиган бўпти. Мен масалан хозир шу одам стрессларни қандай енгиш бўйича курс очса сотволардим.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Маҳаллий маркетплейсларда "Датчик-измеритель сигнализатор CO угарного газа и дыма" деган матох сотилади. Барчамиз газдан, кўмирли печкалардан фойдаланамиз. Шу матох атиги 50 минг сўм туради. Шундан олиб, уйга қўйиб қўйинглар. Бу нарса ҳеч кимга ҳалақит бермай деворда осиғлиқ туради. Агар мабодо уйда газ чиқа бошласа, ёқимсиз сигнал билан қаттиқ ухлаб ётган одамни ҳам уйғота олади.

Ундан ташқари, печкадаги кўмир тутуни хонага чиқа бошласа, уйқудаги одамлар ҳам ис газидан заҳарланиб вафот этишганини эшитдик, бутун оиласи билан ҳатто. Мана шу датчик кўмир хидига ҳам чийиллайди ва огоҳлантиради. Шу нарсага эринмасдан сотиб олиб, уйга қўйиб қўйинглар ва Худодан тилайман бу матох сизга ҳеч қачон керак бўлмасин. Лекин, вақти келганда жонларни қутқариб қолиши мумкин. Так вижу.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Нуқтаи назар

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Туғилишнинг пасайиши табиий жараёнми ёки жамият муаммоси?

Нобел мукофоти совриндори Клаудия Голдин олиб борган тадқиқот бутун дунёда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлибди. Унга кўра, туғилиш даражасининг пасайиши иқтисодий инқироз ёки демографик жараёнлар эмас, балки аёлларнинг мустақиллиги ошгани билан боғлиқ. Яъни, таълим, касбий ўсиш ва шахсий қарор қабул қилиш имконияти кенгайган сари, аёллар туғилишни кечиктиряпти ёки фарзанд сонини камайтиряпти.

Тадқиқотда таъкидланишича, бу ҳолатнинг асосий сабаби «таркибий тўсиқлар», яъни оиладаги мажбуриятларнинг тенг тақсимланмаслиги ва давлат томонидан болаларни парвариш қилишга оид кафолатларнинг етишмаслиги. Масалан, Япония ёки Жанубий Корея каби мамлакатларда аёллар уй ишларига эркакларга нисбатан кунига 3 соат кўпроқ вақт сарфлайди. Бу эса иш ва оила ўртасидаги мувозанатни бузади, натижада кўп аёллар фарзанд сонини камайтириш ёки умуман оналикни кечиктиришни афзал кўради.

Швеция, Дания каби давлатларда эса аҳвол бошқача. Бола парвариши бўйича давлат қўллаб-қувватлови кучли, ота-оналарнинг масъулияти тенг тақсимланган. Натижада бу мамлакатларда туғилиш даражаси юқорироқ, аёллар меҳнат бозорида ҳам фаол.

Бу масалада айбдор аёллар эмас, балки тизимнинг ўзи деб ўйлайман. Аёллар мустақил бўляпти, бу дегани жамият ривожланяпти. Лекин агар давлат ва эркаклар бу ўзгаришга тайёр бўлмаса, оилаларда мувозанат бузилиши табиий. Ҳақиқий ечим аёлларнинг имкониятларини чеклаш эмас, балки уларни қўллаб-қувватлайдиган ижтимоий тизим яратиш. Шундагина мустақиллик ва оила бахти бир-бирига зид эмас, балки уйғун тушунчага айланади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тавба тавба

Эгаси Молдова фуқароси бўлган, Қўқон кўчаларида қолдириб кетилган Nissan SkyLine автомобили кўчада қарийб 500 кун чанг босиб ётган экан. У давлат ихтиёрига ўтказилиб, аукцион савдоларига чиқарилибди.

Қўқонлик Козим Раҳимов аукционда қатнашиб, машинани 47 млн сўмга сотвопти. Мошинани очиб кўрса, автомобилнинг рул бошқаруви ўнг томонда экан😁

Энг қизиғи, қонун бўйича бундай машинани давлат рўйхатдан ўтқазиб бермайди. Лекин фуқарога аукционда сотворган давлат. Мантиқ йўқ абсолютно. Аслида давлат уни “сўйиб” сотиши ёки умуман утилизация қилиб юбориши керак эди фуқарога сотмасдан. Энди фуқаро лох қилингани қоляпти. Бунақа билимсизлик ортидан келадиган казуслар давлатга нисбатан, қонунларга нисбатан ишончни пасайтиришдан бошқа ишга ярамайди.

Манба

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

«Док-1 Макс» жабрланувчиларидан Шавкат Мирзиёевга мурожаат

Фарзанди «Док-1 Макс фожиаси» оқибатида вафот этган ва ногирон бўлиб қолган бир гуруҳ ота-оналар президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади. Улар суд тайинлаган компенсация тўлиқ ундириб берилишини сўраяпти. Фаоллар товон пули давлат томонидан тўлаб берилиши мақсадга мувофиқлигини таъкидламоқда.

Видео: https://youtu.be/1Bhwdy2Ct7k

Мақола: https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/28/prezidentga-murojaat/

Telegram | Instagram | GazetaOzb">YouTube

Читать полностью…

Alimoff

Алимент тўловлари ва қарздорликка оид суд қарорлари асосида қидирувга берилган фуқаролар сони маълум қилинди

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасининг туман бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан, қарздор деб топилган 615 нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида 430 нафар қидирувдаги шахс топилиб, кейинги ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Биргина ўтган даврда 62 нафар шахс топилган.

Шунингдек, алимент тўловчи қарздорлардан 69 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетгани аниқланган. Уларга нисбатан давлатлараро қидирув эълон қилиниб, халқаро шартномалар асосида тегишли сўровномалар юборилган.

Хуллас подвал, кўрпачани таги, молхона ва қудуқдан топилятган братлар дарёдан томчи экан. Боласини хаққини бермай қочиб юрганларни виждони йўқ жойда албатта қиличини яланғочлаган қонун ишлаши керак.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бундан 5 кун олдин каналимда келажакдаги судьялар бу Сунъий интеллект бўлиши керак деб ёзган эдим ва бунга бир қатор сабаблар келтиргандим.

Так вот, бундан икки кун олдин АҚШнинг Шимолий Каролина университети ҳуқуқшунослик факультети ChatGPT, Grok ва Claude сунъий интеллектларидан иборат "ҳакамлар ҳайъати" бўлган сохта суд жараёнини ўтказибди. Судда университетниг ҳуқуқшунослик ва этика профессори Эрик Мюллер судья вазифасини бажарган.

Ушб судда "Вояга етмаган шахсни ўғирлашда" айбланаётган эркакнинг "иши" кўриб чиқилган. Шу тарзда олимлар адолат масалаларида сунъий интеллектнинг самарадорлигини текшириб кўрмоқчи бўлишди.

Натижалар кутилганидек бўлмади: нейрон тармоқлар гувоҳнинг тана тилини илғай олмайди ва инсон тажрибасига таянмайди, шунингдек, кўпинча ирқий тарафкашликни намоён этар экан.

Албатта ҳар қандай технология ривожланиб боради, тана тилини билмаса видеотасвирлар берилади, тажриба етишмаса улкан воқеалар датаси берилади. Барибир қачондир замон шунга етиб келади. Балки энг мақбул йўл инсон ва СИ тандеми бўлар. Яшасак кўраверамиз.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…
Subscribe to a channel