nurbekalimov | Unsorted

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Subscribe to a channel

Alimoff

Ўзбекистонда ёшларга мўлжалланган Основа номли карьера платформа ишга туширилди

Ўзбекистоннинг таълим бозорига суперлойиҳа кириб келмоқда. Бу "Osnova" компанияси.😎

Так вот, масалан сен ёш умидли такой мияси ишледиган одамсан, сенга бир ерни ўзида ҳам ўқиб, ҳунар ўрганиб бир йўла ашетти ўзида ишга кириб кетиш керак. Ушбу компания айнан шу бўйича асқотади. Компания ўзини карьера бошлаш учун платформа сифатида наиоён қилмоқда, бу ерда касбга йўналтириш, замонавий касблар бўйича курсларни ўтиш ва иш берувчини топиш мумкин.

"Бизнинг мақсадимиз - ёшларга иш топиш ва биринчи иш тажрибасини олишга ёрдам бериш. Биз янги карьера бошлаган мутахассислар ва иш берувчилар ўртасида кўприк вазифасини бажарамиз. — дейди "Osnova" ҳаммуассиси ва CEO си Камила Узакова.

Компаниянинг сайтида «Карьерага биринчи қадам» деб номланган курсга бепул кириш очилган, у касб танлаш ва Ўзбекистонда иш топишга ёрдам беради. Платформани кўриш ва бепул курсдан ўтиш учун ҳавола: https://osnovaedu.uz/

Келажак пойдеворини қуришни бошлайдиган ери🤘

Читать полностью…

Alimoff

Техасда аборт тақиқланганидан кейин чақалоқлар ўлими кўпайибди

Штатда индукцион абортни тақиқловчи қонун лойиҳаси 2021 йил сентябрь ойида қабул қилинган эди. Туғма аномалиялар, шу жумладан, боланинг ҳаётига таҳдид солувчи ҳолатлар учун истиснолар назарда тутилмаган.

Оқибатлари эса жуда ёмон. Техас ва бошқа 28 та штатдаги чақалоқлар ўлими ҳақидаги маълумотларни қиёсий ўрганиш натижасида, касалланишлар сони 13 фоизга, туғма аномалиялар билан туғилган болалар сони эса 23 фоизга ошганлиги аниқ бўлди.

Тадқиқотчилар қабул қилинган қонун ва ишларнинг кўпайиши ўртасидаги аниқ боғлиқликни қайд этдилар. Келажакда бу нарса аборт тақиқланган қолган 14 штатга ҳам таъсир қилиши кутилмоқда.

Тадқиқот муаллифлари айтишича, бола ўлими ёки касаллигидан келиб чиқадиган аниқ психологик муаммолардан ташқари, тақиқ тиббий ёрдамга сарфланадиган харажатларнинг ошишига олиб келади. Кам таъминланган оилалар туғма касалликлардан азият чекаётган болалари учун қиммат даволанишга мажбур бўлиб, вазият қурбонига айланади.

Аборт бўйича қанчалик парадоксал туюлмасин Ўзбекистон қонунлари АҚШнинг тенг ярмини ташкил этувчи ушбу штатлардан кўра прогрессив ва либералроқдир.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Россияда АҚШга жосуслик қилишда гумон қилинган журналист 20 йилга қамалиши мумкинлиги айтиляпти.

Маълум бўлишича, The Wall Street Journal мухбири Эван Гершкович устидан суд жараёни бошланган. Бунгача у жосуслик билан айбланиб, 15 ойдан кўпроқ вақт ҳибсда бўлган.

Журналист анча олдин ўзи ишлайдиган ОАВ учун репортаж тайёрлаётган пайтида Екатеринбургда ҳибсга олинган эди. Кейинчалик Москвага олиб кетилган.

Гершковичнинг иши Свердловск судида кўрилган. Жараёнларни бевосита кузатишга бир нечта нашр ходимларига рухсат берилган.

Прокурорларга кўра, америкалик журналист АҚШ Марказий разведка бошқармаси топшириғи билан Екатеринбург яқинидаги Россия танк ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳақида махфий маълумотларни тўплаган. Сўнг уларни мунтазам равишда Ғарбга бериб келган.

Гершкович, унинг бошлиғи ва АҚШ ҳукумати айбловни кескин рад этган. Агар журналист айбдор деб топилса, 20 йилга қамалиши мумкин.

Россия расмийлари журналистни айблашга етарли далиллар борлигини билдирган. Далил сифатида журналист тайёрлаган видеоларда стратегик муҳим бино ва объектлар кўрингани, ҳарбий бинолар тасвирга олингани келтирилган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исроил ва Ливанда нима гап?

Исроил Мудофаа вазирлиги Ҳизбуллоҳнинг Ливандаги инфратузилмаси вайрон қилинганлиги ҳақидаги кадрларни эълон қилди. Ҳарбий зарбалар кузатув пунктлари, ракеталар, камикадзе УАВ учириш жойлари, жангари гуруҳлар ва гуруҳ фойдаланадиган биноларга қаратилган.

460-зирҳли бригада қўмондони бўлинмалар Ливандаги операцияга фаол тайёргарлик кўраётганини айтди. Унда Ғазо секторига бостириб киришда тажриба орттирган ҳарбий хизматчилар иштирок этади.

Исроил хавфсизлик кабинетининг собиқ аъзоси ва Бенямин Нетаняхунинг асосий сиёсий рақиби Бени Ганцнинг айтишича, Исроил қўшинлари бир неча кун ичида Ҳизбуллоҳнинг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилишга қодир.

Истеъфодаги Исроил Қуролли кучларигенерал майори Исхоқ Брик Ҳизбуллоҳга қарши варатилган ҳарбий кампанияга унчалик оптимистик ёндошмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар анклавда жанг қилишдан чарчаган шароитда Ливандаги операция жамоавий ўз жонига қасд қилишдир.

Пентагон раҳбари Ллойд Остин эса исроиллик ҳамкасби Йоав Галант билан суҳбатда Ҳизбуллоҳ билан музокаралар олиб боришни талаб қилмоқда, чунки можаро АҚШ ҳам жалб қилинадиган минтақавий урушга айланиб кетиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тошкентда гул дўконидаги сотувчи қизни бўғиб, яна икки йигит билан жанжаллашган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум бўлишича, 23 июнь куни соат 19:30 ларда Шайхонтоҳурда яшовчи 40 ёшли Х.А. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, гул дўконида сотувчи 21 ёшли Х.Т. билан ўзаро жанжаллашган. Ўша ерда уни тинчлантиришга ҳаракат қилган 21 ёшли А.Т. ва 22 ёшли Т.И. ни ҳам уриб тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ Тергов бўлими Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “Г” банди (безорилик ҳаракатини олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этиш) билан жиноят иши қўзғатган.

Жанжалга нима сабаб бўлгани аниқмас, лекин аёл кишига зўравонлик қилишни кескин қоралеман и налатлеман.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Фарзандга диний сабоқ бериш чекланяптими?

Қонунчилик палатасида бола ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга оид қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Кўпчиликка бу динга қарши курашдай туюляпти, аммо бу ерда бошқа масала бор.

Ноқонуний диний таълим беришга жалб қилиш деганда, асосан ота-оналар ташаббуси билан “ҳужра” шароитида ташкил этилиши ҳақида гап бормоқда.

Масалан, охирги 5 йилда “ҳужра”да диний таълим олган 9 705 нафар бола аниқланган.

Жавобгарлик болани “ҳужра”га юбориш учун белгиланмоқда. Ота-онанинг ўз фарзандига диний сабоқ, таълим тарбия беришига умуман алоқаси йўқ.

Чунки бу ҳар қандай ота-онанинг ўз фарзандини шахсан ўзи тарбия қилиш бўйича дахлсиз ҳуқуқи ҳисобланади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

😎 Неймар кўчада футболка сотиб ўтирган братлардан футболка олгани тўхтабди. Сотувчиларни реакциясини қаранг😁

Машнақа душевний видеоларни яхши кўраман.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ота-оналарга фарзандини рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотларга ёки тегишли маълумотга эга бўлмаган шахсларга ўқишга юборишни тақиқловчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқишди. 

Қонун лойиҳаси билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш, бунда МЖтКнинг 47-моддасини қўшимча бандлар билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Яъни, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан бола қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилинса, БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жаримага тортилади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини тайинлаш белгиланмоқда.
Шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар ёхуд махсус диний маълумоти бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълим бераётган шахслар ихтиёрига диний таълим олиши учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Янги хонадон харид қилмоқчи бўлганлар учун фойдали акция

Энди сиз Yunusabad Residence ТЖМ дан хонадон харид қилсангиз автоматик равишда Bosch компаниясининг илғор ошхона техникаси эгасига айланасиз.

Yunusabad Residence 2,4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда қуриб битказилган. Уйлар хайтек услубда бўлиб таййор кадастрга эга.

Сотувда 38 дан 126 кв.мгача бўлган хонадонлав ва 85 та коттеджлар мавжуд.

✅ Акция муддати чекланган! Шартлар ва тўлиқ маълумот олиш учун сотув бўлимига мурожаат қилинг.

📲+998555122222

Телеграм | Инстаграм | Локация

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Буюк Британияда қамоқда ётган Жулиан Ассанж 24 июнь куни озодликка чиқибди. Брат уёқда 1901 кун ўтказибди.

Лондон Олий суди уни гаров эвазига озод қилди, шу куни Wikileaks асосчиси Австралияга учиб кетди.

Аввалроқ Ассанж АҚШ прокуратураси билан келишув доирасида айбини қисман тан олиши мумкинлиги хабар қилинганди. Бу келишув Ассанжни озод қилиш имконини бериши керак эди.

Жулиан Ассанж юқори мартабали амалдорлар орасидаги коррупция ва АҚШ ҳарбий жиноятлари ҳақидаги ҳужжатларни нашр қилгани билан машҳур. Америка ҳукумати уни Лондондан экстрадиция қилишни талаб қилди. Америкада Ассанжни 175 йиллик қамағ кутяпти.

Неча марта яшабериш керак энди бу жазони ўташ учун?😐

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ЖСТга киришимиздан ким кўпроқ ютади?

Ўзбекистон ЖСТга кириш учун ҳаракатни бошлаганига бу йил 30 йил тўлди. 2005 йилда ташкилотга аъзо бўлиш жараёни маълум сабабларга кўра тўхтаб қолганди. Айни пайтга келиб эса бу мавзу яна актуал бўлмоқда.

Хўш, нега давлатлар бу ташкилотга қўшилишга интилади? Унга кириш бизга нима беради?

Биринчи навбатда, ташкилотга қўшилиш протекционистик сиёсатдан чекинганимизни англатади. Иқтисодчиларнинг фикрича, ЖСТга қўшилсак, ўртача ўзбекистонлик дастлаб буни сезмаслиги ҳам мумкин, аммо ташкилотга киришимизга қарши бўлган гуруҳларга бунинг таъсири сезиларли бўлади. Чунки улар аввалдан эга бўлиб келган имтиёзларидан қуруқ қолиши мумкин.

Кстати, вой-дод, ЖСТга кирсак, ўзимизни тадбиркорлар рақобатга дош беролмай касод бўлади деган гаплар нотўғрикан. Аксинча, импортга тўсиқлар олиб ташланса, ҳақиқий даромадимиз ҳам ошади.

Канешна давлат иқтисодиётдаги энг мўрт сегментларни ёввойи рақобат қозонига шундоқлигича ташлавормайди. Шунинг учунам, ташкилотга қўшилиш учун узун ва мураккаб йўл танланган.

Бу вақт давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар ЖСТга кирганимиздан кейин улар рўпара келиши мумкин бўлган чақириқларга тайёрлаб борилади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун Лео Месси братни днюхасикан. Интернетта у ҳақда қизиқарли фактлар ўқиб қолдим.

Месси 1987 йил 24 июнда Аргентинанинг Росарио шаҳрида туғилган. Унинг туғилган жойи ва ойи шепим Че Гевара (1928 йил 14 июнь) билан бир хилакан.🫡

Менга Мессининг Барса билан биринчи шартномаси қоғоз салфеткада имзолангани янгилик бўлди. Барcелона спорт директори Карлес Решак Мессини маҳоратига шунчалик қойил қолганидан у билан сразу шартнома тузмоқчи бўлган, лекин ўша пайтда қоғоз топилмаган.

Месси болалигида атрофдаги болалардек соғлом бўлмаган. Унга ўсиш гормони этишмовчилиги ташхиси қўйилган. Натижада 11 ёшида нормал ўсиш суръати тўхтайди. Ота-онаси уни даволатишга (ойига 900 доллар) қурби етмайди, Барса билан шартномадан кейин имкон пайдо бўлади.

Мессида Испания ва Аргентина паспорти бор. Лекин у Испания терма жамоасида ўйнашдан воз кечган, чунки у ўзини аргентиналик деб билади.

2005 йилда халқаро майдондаги дебюти Венгрияга қарши ўйин бўлган ва захирадан майдонга тушганидан 47 секунд ўтиб қизил карточка олган.

Мамлакат термаси учун илк ўйини ана шундай аламли бошланган бўлса-да 2022 йилги Жаҳон чемпионатида у Аргентинани Марадона давридан бери илк бор чемпионлик сари олиб келган.

Биз икки буюк футболчи даврини бошдан оҳиригача кўрган авлодмиз. Икки буюкнинг бири шу Месси эди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

23-30 июнь кунлари Халқаро ёшлар фестивали доирасида яна бир яхши тадбир ўтказилмоқда.

Жумладан экологик оромгоҳ дастури бу соҳадаги ёшларнинг билимларини оширишга, тушунчаларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ташкиллаштирилаётган бу йилги тадбирларда Марказий Осиё, Венгрия, Туркия ва Озарбайжондан иштирокчилар қатнашмоқда. Унда экологик кун тартибини тарғиб қилишда фаол иштирок этаётган, ушбу мавзуни тенгдошлари орасида тарғиб қилувчи ёшлар жамланган.

Улар Тошкент шаҳрида ёшлар экомактабларга ташриф буюриб, таълим муассасаларида амалга оширилаётган инновацион экологик лойиҳалар билан танишади. Шунингдек, Green Universityда экология соҳасидаги етакчи мутахассис иштирокчилар маъруза ўқийди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Толибон икки йил аввал афюнни тақиқлаган эди. Энди фермерлар иқлим ўзгариши туфайли бошқа экинлар ўсмай қолгани учун пул ишлай олмаётганидан шикоят қиляпти.

2022 йил апрелда Толибон Афғонистонда кўкнори етиштириш ва ҳар қандай гиёҳванд моддаларни, жумладан, гашишни истеъмол қилиш, ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланганини эълон қилди. Агар қонунбузарликлар аниқланса, кўчатларни пайҳон қилиниб, айбдорларни шариат асосида жазолаш керак эди.

Мамлакат жанубидаги чўлда деҳқонлар ўнлаб йиллар давомида кўкнори етиштириб тирикчилик қилган, лекин диний сабабларга кўра уни экиш тақиқланганидан кейин афғон фермерлари бор эътиборини буғдой ва пахта каби муқобил экинларни етиштиришга мажбур бўлишган, деб ёзади Washington Post. Аста-секинлик билан бу маҳсулотлар бозорни тўлдирди, натижада рақобат кучайиб, даромад пасайди.

Тез орада яна бир муаммо пайдо бўлди — иқлим ўзгариши билан боғлиқ шароитлар туфайли баъзи дала экинлари ва меваларни этиштириш қийин, ҳатто имконсиз бўлиб қолди. Шундай қилиб, одамлар бақлажон, анор ва ўрик етиштиришни тўхтатдилар.

Тақиқдан олдин кўкнорининг 2/3 қисми Афғонистон жанубида етиштирилар эди. Лекин айнан ўша ҳудудда сўнгги ўн йилликда ҳаво ҳарорати бир неча даражага кўтарилган. Ҳилманд дарёси ҳавзасида сув сатҳи пасайган. Тупроқдаги тузни ювиб, шўрланишнинг олдини олувчи ёғингарчилик миқдори ҳам камайиб кетган.

Баъзи фермерлар яхши ҳаёт илинжида далаларини тарк эта бошладилар, бошқалари эса эски анъаналарга қайтиш ниятида тақиқдан бош тортяпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўрганишларга қараганда, ҳозирги Z-авлод NEET’ни танлаяптикан — not employment, education, training — ёки ҳеч нарса қилмай яшашни. Маълумотларга кўра, дунёдаги ёшларнинг 20 фоизи ўқиш ёки ишламасликни афзал кўраркан.

Канешна уларни тушуниш мумкин. Улар 8–10 соат офисда сарғайиб ишлаб ўтиришни хоҳламайди, камгина маош ва каръера учун куйиб-пишиш йўқ. 40% ёшлар эса ижтимоий тармоқлар ёки онлайн дарслар орқали пул топишни лозим топган, яна баъзилари ота-онамнинг даврида яшаб қолай деркан.

“Мен ҳозир яшашим керак, чунки келажак қўрқинчли”, дейди NEET’ни танлаган 27 ёшли Анетте Сивежес.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

👤Yangi xonadon, yangi orzular

Ko‘p qavatli turar joy binolaridan yangi kvartira sotib olish uchun Ipoteka krediti Sizga o‘z xonadoningizga o‘ylaganingizdanda tezroq ega bo‘lishingizga yordam beradi.

- Imtiyozli davr: 6 oy
- Boshlang‘ich to‘lov: 15%-30%
- Kredit foizi: 17.5%-18%
- Muddati: 20 yilgacha

Yanada batafsil ma’lumot uchun (71) 230-77-77 raqamiga murojaat qiling.

Reklama

Читать полностью…

Alimoff

⚡️«Қадимда куёв-салом деган урф-одат ҳақиқатдан бўлган. Баъзида ижтимоий тармоқларда бу масала кўтарилса одамларда ғалати кайфият пайдо бўлади. Лекин бу шоу эмас. Мазкур анъана замирида нуроний ёшдаги одамлар ва ота-онага ҳурмат кўрсатиш маъноси яширинган»

Фалсафа доктори Набижон Нарзиев

Саломлашув — мулоқот маданиятининг муҳим қисми. Мулоқот эса ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. Ҳар куни саломлашамиз, суҳбатлашамиз, оиламиз, яқинларимиз, ҳамкасбларимиз билан гаплашамиз. Қурултойнинг бу сони айнан шу мавзуга багишланган.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=MyJO0IoogPM

Читать полностью…

Alimoff

Коррупцияга қарши курашиш ҳақида

Эсиларда бўлса, авваллари ЗАГС бўладими, олий таълим, соғлиқни сақлаш ё давлат хизматларими – деярли барча соҳада коррупция бор эди. Соҳаларни рақамлаштириш, қоғозбозликларни камайтириш ва қатъий чоралар билан коррупция анчайин жиловланди. Канешна, коррупция шундай нарсаки, уни бутунлай йўқ қилиб бўлмайди, аммо максимал даражада жамият учун хавфини камайтириш мумкин.

Яқинда шу мақсадда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Унинг қабул қилиниши биринчи навбатда ҳаётимизда бу муаммо борлиги тан олинишини англатади. Масалан, қариндош-уруғ, таниш-билишчилик там, бор товоғим кел товоғим деган динозаврлар давридан бери яшаб келаётган удумлар бор бизда. Айнан ўша мелкий кўринган нарсалар бизни коррупция ботқоғига ботиради, буни унутишма.

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун коррупциянинг ана шунақа кўринишларига ҳам барҳам бериш учун қабул қилинди. Энди шу қонун ишласа, тасаввур қилор қанақа ривожланиб кетишимизни😎

🧠 @nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Наманган вилоятининг Уйчи туманида жамоат жойларида юзини беркитиб юрган фуқаро жаримага тортилди

Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг қарорига кўра, шу йилнинг апрель ойида туман ҳудудида юзни тўсган ҳамда шахсни идентификация қилиш имконини бермайдиган ҳолда ҳаракатлангани учун фуқаро О.О.га жарима жазоси тайинланган.

Маълумот ўрнида жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🧠 @nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Соққали иш бор яқинроқ келинглар😎

Хуллас, хозир кимдир блогер, кимдир фотограф, ўқитувчи, репититор, психолог ва турли курслар сотиш билан шуғулланади. Так вот, энди Hipolink платформаси ёрдамида бу ишларингиз янада осонлашади.

Ушбу сервис ёрдамида ўз видео дарсларингизни сотишингиз мумкин. Масалан кимгадир сизнинг қайсидир контентингиз керак, у сизга пул тўлайди ва контентга доступ очилади.

Асосийси, сиз чет эллик мижозлар билан ҳам ишлашингиз мумкин. Hipolink Россия ва хорижий карталардан ҳам тўловларни қабул қилади. Муаллифлар эса ўз пулларини ҳар куни олишлари мумкин.

Сайт интерфейси жуда осон ва тушунарли, ундан ҳатто бобонгиз ҳам осон фойдаланиб, чойхона палов рецептини сотиши мумкин😋

Hipolink билан эркин ижод сари қадам ташланг!

Ушбу ҳавола бўйича ўтиб, барчаси билан тинишиб чиқишингиз мумкин.

Читать полностью…

Alimoff

Nike ва Hyperice массаж қиладиган кроссовкалар яратибди.

Маъломотларга кўра, массаж ҳаво пуфакчалари ва тагликдаги батареядан қувватланадиган иситиш элементлари билан бажарилади. Кроссовкалар товондаги 4 та тугма орқали бошқарилади.

Nike поябзал нафақат югурувчилар, балки ишда узоқ вақт тик турадиганлар учун ҳам фойдали бўлишини таъкидлади.

Битта бўлса кийберардим ома😎

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Iskander Buildings'дан акция!

Mavrid Mavzesi лойиҳасидан 2 хонали хонадонларни бошланғич 20% тўлов билан харид қилинг.

Бошланғич тўлов: 98 миллион
Бўлиб тўлаш муддати: 36 ой


Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- 2 м² дан 21 м² гача бўлган терассалар
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, wоркоут зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари

📲 Бот орқали биз билан боғланинг!

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ Массив 5 (Мўлжал: Daniel Hill мехмонхонаси)

Телеграм канал

☎️+998787770011

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Ажрашиш маданияти

Бизда ажрашиш маданияти йўқ. Номидан кулгили туюлар, лекин буни ҳам ўз маданияти бор. Бундай маданият йўқлигидан фақат ва фақат болалар азият чекишади.

Ажрашиш жараёни бошланди дегани бизда бу оила икки фронтга ажралди дегани. Келин ва куёв томон бир-бирига қарши уруш эълон қилади. Икки томондан ҳам барча қариндошлар сафга тизилади. Урушқоқ қариндошлар махсус гуруҳи, амма-холалар десантураси сафарбар қилинади. Ултиматумлар оғир қўйилади, дипломатик миссиялар кор қилмай қолади. Судга лашкар тортиб боришади. Иложи борича томонлар бир-бирини айбларини охирги қисмигача очиб ташлашга ҳаракат қилишади. Икки томон ҳам ғалабага интилади. Аммо бунда ғалаба йўқ. Оиладан парда кўтарилган, энди у тикланмас даражага келган.

Эр-хотинларнинг аксарияти шундай пайтларда энг разил ишлардан фойдаланишади. Болаларнинг ишончини суистеъмол қилиш ва рақибга қарши қайраш... Она отани ёмонлайди, ота эса онани... Ўртада ҳали гўдак бўлган, дунёқараши тўлиқ шаклланмаган, психикаси мўрт болага кўтаролмайдиган юкни ташлашади. Руҳий махинациялар қўллашади.

Мен ривожланган жамиятларда эр-хотин ажрашиб ҳам оилавий кўришиб туришларни, болаларни отаси (онаси) билан монеликсиз учрашишларини кўрдим. Албатта собиқ эр-хотинлар орасида меҳр қочган, лекин болалар учун улар бир-бирига кўнишади ва муҳим кунларда ёнма-ён туришади. Брюс Уиллис ва Деми Мур тинчгина ажрашишди. Ҳаттоки собиқ эрида деменция диагнози қўйилганда Деми Мур оиласини тиклади ҳам. Актёр Тоби Магуайр ва дизайнер Женнифер Мейер ажрашишдан сўнг фарзандлари учун дўстона алоқалар сақланиб қолишини эълон қилишди.

Бизда эса ажрашаётганларда ур-тўполон, олатасир.... Шунинг учун ажрашиш ўлимдан ҳам қўрқинчли туюлади.

👉@bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

Alimoff

“Бир ойлик масалани ҳал қилишга икки ой кетади”

Тадбиркорлар учун ўтказилган очиқ мулоқотда “Fonon” бренди раҳбари асосий муаммолардан бири бўлган қоғозбозлик ва бундан тадбиркорлар вақт ютқазаётгани ҳақида гапирибди.

Бу нафақат тадбиркорлар, балки, барчанинг муаммоси, назаримда. Қоғозбозликка қарши аниқ чоралар кўрилиши керак. Энг қимматли ресурсимиз — вақтимиз шу қоғозбозлик сабаб беҳуда кетади доим.

Вақт бу Money 💵 , дўстларим)

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Уй ҳайвонлари энг яхши молиявий маслаҳатчилар ва мотиваторлар ҳисобланар экан. Улар сизни расходларингиз ва ўқишингиз ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур қилади,

Ҳозирги кунда уй ҳайвонлари фарзанд кўришнинг асосий алтернативига айланяптикан. Pew тадқиқот маркази маълумотларига кўра, аслида уйида ҳайвон боқадиганларнинг ярмидан кўпи ўзининг уй ҳайвонларини оиланинг эт ва тирноқдек ажралмас қисми деб билишар экан.

Тадқиқ қилинишича, мушук ва итлар молиявий интизомни ўргатади ва сизни молиявий мақсадларга эришишга, ўқишга ундайди.

Деярли 40% эгалар уларнинг ҳаётида уй ҳайвонлари пайдо бўлиши билан масъулиятлари кучайганини айтишди – улар нафақат уй ҳайвонларини парвариш қилиш ва овқатлантириш, балки ўзлари учун ҳам бюджетни яхшироқ режалаштиришни бошладилар.

Тадқиқотда аниқ бўлган яна битта қизиқ маълумот шуки, думи бор ҳайвонлар баъзи одамларга ҳатто ўзига уй сотиб олиш қарорини қабул қилиш учун ёрдам берган.

Аббос тўғри айтган, итлар ростан яхши дўст😌

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ит шунақа яхши дўстки у билан ришталарни дўстлик ҳақидаги рилсларни бир биринга жўнатмасданам сақлаш мумкин🤣 (с) Аббос Серобов

Аббосни ижодини "Жаноб сатирик" телеграм каналидан бери кузатиб бораман. Кейин унга ўзини стендап йўналишида синаб кўришни маслаҳат берганман. Бу маслаҳатни амалий иш билан мустаҳкамлаб уни Ўзбекистонда бугунги кундаги стендап қироли Миршакар билан ҳам кўриштириб, маслаҳатларини олишда бевосита иштирок этганман. Ўзимни мақташдан бўшаб муддаога ўтсам.

Мана шу йигитлар ўзининг мўжазгина стендап клубини ташкил қилишибди. Ютюбда илк концерт дастурлари ҳам бор. Такой дўстлар билан ўтирадиган вайбли атмосфера. Ҳазиллар ҳам ўзига хос.

Бу йигитларни қўллаб қувватлавориш керак. Шахсан менга мана шу 3 сони жуда ёқди. Кириб лайк ва коммент босиб отдуши қўллаб юборайлик шу соҳага илк қадамларини қўяётган йигитларни🫡

Мендан сиёсий шахслар ҳақида ҳазил қил деб сўрашса Доро 1 ҳақида приколим бор😁 (шу концертдан)

Тўлиқ концерт видеоси👉 https://youtu.be/f_gdy_WEq4Q?si=Wbi1DDO4oQLZaV5Y

Читать полностью…

Alimoff

"Bolasiga o'yinchoq olib beradi, uni kiyintiradi, lekin bolani organizmi qanday rivojlanyapti, bola vitaminlarga boy narsa yeyaptimi, bunga e'tibor bermaydi"- urolog Muhammad Bobur Mamadaliyev.

Parda Podkastda urolog bilan sistit, eko qildirish haqida qiziq suhbat bo’lgan.

Ko’ringlar 👉https://www.youtube.com/channel/UCZ5Xv8UVg83hrpyOzL3yJIw

Читать полностью…

Alimoff

Тошкент фотосуратлар уйида “Бутунжаҳон Ёшлар Фестивали” доирасида Ёшлар ишлари агентлиги, “Меҳрли қўллар” фонди, AVO Bank ва We Digital маркетинг агентлиги ҳамкорлигида “Орзу” номли кўргазма-аукцион ўтказилади

Кўргазмада кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг тасаввурлари асосида сунъий интеллект ёрдамида яратилган 20 та сурат намойиш қилинади.

Кўргазма 27-30 июнь кунлари “Тошкент Фотосуратлар уйи”да бўлиб ўтади. 29 июнь куни соат 17:00 да ушбу лойиҳа доирасида аукцион ўтказилади. Аукционда ижодий ишларни сотишдан тушган маблағлар кўзи ожиз болаларнинг кўриш қобилиятини тиклаш учун операцияларга йўналтирилади.

Мен лойиҳа муаллифлари ва ижодкор болаларни қўллаб-қувватлайман ҳамда ушбу хайрли лойиҳага ўзим ҳам бориб қатнашишни ният қилдим.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Мусиқа шинавандалари, яқинроқ келиларчи 😎🤘

27-30 июнь кунлари Жиззах вилояти Зомин туманида II Халқаро мақом фестивали ўтказиларкан. Фестивалда 80 га яқин давлатдан 400 дан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Сезяпсиларми, шаҳарда ҳаво борган сари исиб кетяпти. Дам олиш кунлари тоғ-поғларга чикетадиган ери лекин. Адирларда ёнбошлаволиб миллий мақомларимизни эшитиберардим ома😇

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Фарғонада криминал олам вакиллари билан яқин алоқада бўлиб, бир нечта жиноят қилишда гумонланаётган шахс ушланди.

Марғилонда “положенец” мақомига эришиш учун уринаётган шахс 1990 йилда туғилган, Фарғонанинг Қўштепа туманида яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) 2-қисми билан судланган Абдулло Эгамбердиев экани аниқланди.

Маълум бўлишича, у 2022—2023 йилларда “Бахти Ташкентский” ва “Салимбойвачча” билан танишиб, яқин алоқада бўлган ва жиноят оламида етакчи бўлишга ҳаракат қилган.

Фарғона вилоят ИИБ ходимлари Абдулло Эгамбердиевни Фарғона шаҳри Қиргули мавзесида қўлга олган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 28-моддаси орқали 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Subscribe to a channel