Тошкентда 3 яшар болани қасддан ўлдиришда гумонланган эркак қамоққа олинди
9 июль куни 30 ёшли бир эркак Яшнобод тумани, Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда ижарада қонуний никоҳсих бирга яшаб келаётган аёли билан келиб чиққан жанжал оқибатида, аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғлига пичоқда бир неча марта жароҳат етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан Яшнобод тумани прокурорининг Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи эркак С.М.га “қамоққа олиш” эҳтиёт чорасини қўллаш ва суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномалари тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган.
Суднинг 10 июлдаги ажримлари билан илтимосномалар қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С.М.га нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланиб, суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш белгиланган.
1993 йил Фарғона вилоятида туғилган С.М. оилали ва муқаддам судланган.
Муносабат: Тинмай айниб ачиб сўкинган деб ўйлайверинглар. Бошқа гаплар топа олмадим, хайвонми бу одамми деган банальний гапларам йўқ миямда. Шунчаки кўкрак қафасимда тугун бор холос. Қонун ҳам ҳаёт ҳам бу биомусорни аямайди деган умиддаман.
🧠@nurbekalimov
Японияда ишдан бўшатиш агентлари пайдо бўлибди
Айтилишича, улар сизга ишдан бўшашга ёрдам беради, бошлиқ билан ўртангиздаги низолар ва босимнинг олдини олади.
Япониялик ёшлар ишдан бўшаш, раҳбарият томонидан психологик ҳийла-найрангларни бартараф этиш ва иш ҳақи ушлаб қолинишидан қочиш учун "истеъфо агентлари"га мурожаат қиляптикан.
Мамлакат аҳолисининг камайиши ёш ишчиларни ишга олиш ва ишдан бўшатишни қийинлаштирар экан.
Баъзи компаниялар бўшамоқчи бўлган ходимларни ишда ушлаб қолиш учун психологик манипуляция, иш ҳақини ушлаб қолиш ва маънавий мажбурлаш каби экстремал чораларга мурожаат қилишаркан.
Истеъфога чиқмоқчи бўлган ходимлар кўпинча ҳақорат қилинади, баъзи иш берувчилар ҳатто истеъфога чиқиш ҳақидаги аризани йиртиб ташлашгача боради.
Шундай ҳолатлар бу агентликлар кўпроқ ўсиб-ривожланишига туртки бўляптикан.
Менам машнақа агент бўб ишлаберардим агар сени йиллаб қийнаган бошлиққа пашол на*уй дебериб ишдан кетиш қанчалар тотли😇
🧠@nurbekalimov
Фарғонада 2024 йилнинг бошидан шу кунигача жами 1 млрд. 818 миллион сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишига чек қўйилибди
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган рейд тадбирларда ва божхона кўриклари натижасида 43 та ҳолатда умумий қиймати 1 млрд. 818 миллион сўмлик 152 минг қутига яқин тамаки маҳсулотларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Ушбу қонунбузарликлар бўйича эса 8 та жиноий ва 35 та маъмурий иш очилган.
Водийдан узоқлашмаймиз, Қўқон шаҳридаги рейд тадбирларида 300 млн сўмлик 25000 қути сигарт оп қўйилган. Статистика бўйича эса, Қўқоннинг ноқонуний тамаки маҳсулотлари бўйича улуши 31,9% ни ташкил этаркан.😳 Наманганнинг Поп туманида эса "Исузу" тўхтатилиб, текширилганда, юкхонасида 67,5 миллионлик 4 турдаги 4500 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган. Яна битта ҳолат Риштонда бўлган. У ерда Нексия машинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда 60 млн сўмлик 5000 қути, шунингдек, Учкўприк туманида Спарк текширилганда четда ишлаб чиқарилган ва акциз маркаси бўлмаган 59,8 миллион сўмлик 4990 қути тамаки маҳсулотлари мусодара қилинган ва йўқ қилинган.
Ўтган йилнинг ўзида ноқонуний тамаки маҳсулотлари туфайли давлат бюджети 1 триллион 🤯сўм зарар кўрибди. Эххе шунча пулга қанча касалхона ёки мактаб қурса, ёки шунга ўхшаш муаммолармиздан бирини анча ҳал қиворсак бўларди.
🧠@nurbekalimov
Покистонда террорчилар терроризмга қарши кураш қўмитаси раисини ўлдирибди
Покистон жанубидаги Карачи яқинида бўлган терактда 7 июль куни терроризмга қарши кураш қўмитаси раҳбари Али Раза ўлдирилибди.
Айтилишича, номаълум қуролли шахслар ҳужум қилиб Али Раза билан яна бир тинч аҳоли вакилини нобуд қилишган.
Бир нечта манба билдиришича, қўмита раҳбарига суиқасдни ғарбий вилоятлардаги ИШИДга алоқадор кучлар ташкил этган бўлиши мумкин.
Карачидаги тергов инспектори ўринбосари Осиф Эжаз Шайх ҳолат юзасидан матбуотга баёнот қилган. Ҳолат Каримобод тумани ҳудудида юз берган, иккита ҳужумчи давлат ходимига ўқ узган.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаган. Собиқ ҳарбийнинг жасадини ўрганган жарроҳ Суммайя Саед Arab News телеканалига берган интервьюсида Али Раза кўкрак, бўйин ва бошидан кўплаб ўқ еганини, кўп қон йўқотишдан ҳалок бўлганини билдирган.
Ҳужумда ҳалок бўлган иккинчи инсон хусусий ширкатда қоровул бўлиб ишлаган 38 ёшли Вақар исмли шахс бўлган. У жароҳатланган яқин атрофдаги Жинна касалхонасига олиб кетилган. Кўрсатилган ёрдамга қарамай, касалхонада вафот этган.
Ҳалок бўлган ҳарбий Али Раза Карачининг Ляри ҳудудида ўрнашган наркотик ташувчи тўдалар, “Таҳрики Толибон” ва турли диний мазҳаб гуруҳларига қарши операцияларда фаол иштирок этган. 2013 йилда, собиқ бош вазир Навоз Шариф ҳукумати даврида Али Раза йирик раҳбарлик лавозимларида ишлаган ва Покистоннинг жанубий энг йирик шаҳрида жиноятчилик даражасини кескин туширишга эришган эди.
🧠@nurbekalimov
Уйингиздаги чорва молларининг фойдали томонлари ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ.
Лекин уларнинг глобал исишга таъсири борлигини билармидингиз? "Худди шундай" жамоаси айнан ёзнинг жазирамасига сабаб бўладиган жараёнлар ҳақида қизиқ видео тайёрлабди
Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=HTuu1dkACx4&t=264s
Эммануель Макрон Бош вазир Атталнинг истеъфосини қабул қилмади
Габриель Атталь ўзи ва Макроннинг президентлик блоки кўпчиликни йўқотиб, 2-ўринни эгаллаган Миллий Ассамблеяга сайловлардан сўнг ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди. Лекин президент уни яна ҳайратда қолдириб, “мамлакат барқарорлигини таъминлаш учун ҳукумат раҳбари лавозимида қолишни” сўради.
Ана энди энг қизиғи бошланади. Макрон ўнглар ғалабасининг олдини олишга муваффақ бўлди, лекин сайловда ғалаба қозонган сўллар етакчиси Жан-Люк Меланшон макронистлар билан коалицияда бирлашмоқчи эмаслигини айтди.
Шундай қилиб, ҳеч ким ҳукуматни якка ўзи тузиш учун мутлақ кўпчиликка эга эмас. Эҳтимол, Макроннинг қандайдир режаси бор, Атталь кеча истеъфога чиқишини эълон қилар экан, Макрон буни қабул қилмаслигини билар эди. Дарвоқе, шу ойда мамлакатда Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади, шунинг учун бундай сиёсий тартибсизликларнинг вақти эмас.
Тез орада сўллар Макроннинг ҳийласига қандай жавоб бериши маълум бўлади. Кузатамиз.
🧠@nurbekalimov
Андижон ҳақида айтганимдан кейин payme даги дўстларимиз "воу палехче" деб Анжан статистикаси билан қулағимни тагига қўйворишди😁
Айтишларича, Андижонда payme орқали P2P ўтказмалари 29.8 фоизга ошибди. Коммунал тўловларни тўлаш эса 30.5 фоизга. Андижонда янги рўйхатга олинган payme аъзолари 19.5 фоизга ўсган.
А так Анжан бутун Ўзбекистон бўйича 4 ўринда кетяптика пул ўтқазмалари бўйича. 😎
🧠@nurbekalimov
NASA астронавтларни Марсдаги ҳаётга қандай тайёрлаяпти?
2023 йил 25 июнь куни АҚШдан тўрт кашшоф — Келли Хестон, Росс Броквелл, Натан Жонс ва Анка Селариу “Марсга синов сафари”га “жўнаб” кетишганди.
Ҳозирча, афсус! — Албатта, Марснинг ўзига эмас (ҳали бундай технологиялар ихтиро қилинмаган), балки Хюстондаги (Техас) Жонсон космик маркази, NASA ўқув базасига. У eрда тадқиқотчилар бўлажак Марс саёҳатчилари омон қолиши учун керак бўладиган шароитларни иложи борича кўпайтиришга ҳаракат қилишган.
Ўшандан бери олимлар миссия иштирокчиларини масофадан кузатиб, вақти-вақти билан уларга топшириқлар бериб, уларнинг соғлиғи тўғрисида доимий равишда маълумот тўплашди.
Тажрибанинг дастлабки натижаларини аллақачон умумлаштириш мумкин: якшанба оқшомида виртуал "Марс миссияси" расман якунланди.
Танланган тўртликнинг бир йил давом этган "хулосаси" космик парвозни симуляция қилиш бўйича энг узоқ ва кенг қамровли тажриба бўлди.
Болаларга келинглар Марсга саёҳатга тайёрланамиз ва хоналаримизда китоб ўқиб жим ўтирамиз деб кўрадиган ери😁
🧠@nurbekalimov
Сусамбил YouTube каналида оламшумул “Тахтлар Ўйини” сериалининг приквели ҳисобланган ва Таргариенлар сулоласи вакилларининг тақдиридан сўзловчи “Аждар Хонадони” лойиҳасининг иккинчи мавсум таҳлили чиқибди. Видеода иккинчи мавсумнинг илк учта қисми батафсил ёритилиб, улардаги воқеа ҳамда жараёнлар таҳлил қилинган. Ҳозир кўпчилик фанатлар янги қисмларни томоша қилиш билан овора. Таҳлилни ҳам кўриб қўйиш фойдадан ҳоли эмас.
👉 https://youtu.be/tu5M0ge9WCs?si=AbWnfyrcv-IgV0n5
Пандемия пайтида китлар кўпроқ бахтли яшагани ҳақида
Австралиянинг Квинсленд университети олимлари Брисбен қирғоқлари яқинида сузиб юрган китларнинг ёғ намуналарини олиб, тадқиқот ўтказишибди. Яна, охирги бир неча йил ичидаги китларнинг гормонал профилини ҳам тадқиқот қилишибди.
Маълум бўлишича, денгиз сутемизувчиларидаги кортизол "стресс гормони" одамлар Ковид пайтида уйда қолган 2021 йилдаги даражага нисбатан анча ошган.
Тадқиқот муаллифи Жейк Лински Австралиянинг Marine Environnement Research нашрида ёзишича, "бу ўзгаришлар одамлар пандемияга қарши кураш билан банд бўлган пайтда китларда стресс даражаси сезиларли даражада пасайганини кўрсатади".
Олимнинг фикрича, бунинг 2 та сабаби бор. Биринчиси, китларнинг ўткир эшитиши. Улар шовқинга сезгир — ундан алоқа ва навигация учун фойдаланади. Тижорат кемалари чиқарадиган товушлар денгиз сутемизувчиларини безовта қилади. Ковид даврида кемалар камроқ бўлгани китларнинг мулоқот ва ҳаракат қилишига қулайлик яратган.
Иккинчи сабаб, ҳаракатланиш чекловлари даврида сувдаги ифлослантирувчи моддалар даражаси ҳам пасайган. Сувнинг таркиби яхшиланган.
Буларнинг барчаси, олимларнинг фикрига кўра, “одамови” китларнинг янада бахтли бўлишига сабаб эди.
Менам олдинги ҳаётимда кит бўган бўсам керак😁
🧠@nurbekalimov
Алкоголь билан энергетикни бирга ичиш зарари ҳақида
Каламушлар устида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ўсмирлик даврида энергетик билан аралашган спиртли ичимликларни истеъмол қилиш миянинг гиппокамп ҳудудида ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Бу нарса каламушлар ўртасида ўтқазилган тажрибаларда ўз исботини топгани айтилмоқда. Тадқиқот Neuropharmacology журналида чоп этилди.
Вояга етгач кўплаб ёшлар спиртли ичимликлар ича бошлайди. Кўпинча улар қисқа вақт ичида кўп миқдорда ичади. Бу эса ичкиликбозлик деб аталади. Спиртли ичимликлар ичишнинг расмий таърифи эркаклар учун бир мартада 5 порция ёки ундан ортиқ, аёллар учун 4 ёки ундан ортиқ порция ичимлик истеъмол қилишдир. Дехқончасига тушунтирганда бир ўтиришда бир шиша арағ ичворадиганларни илмий томонлама олкаш деб аташ мумкин экан😁
Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун жиддий хавфларга олиб келиши мумкин. Масалан, алкоголдан заҳарланиш, бахтсиз ҳодисалар, жароҳатлар, жигар касалликлари ва гиёҳвандлик каби узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Алкогольга мойил бўлган ёшлар кўпинча бундай ичимликларни энергетик билан аралаштиради. Энергетик ичимликлар юқори даражада кофеин, шакар ва таурин, гуарана ва В витамини каби бошқа стимуляторларни ўз ичига олган. У энергия, ҳушёрлик ва жисмоний фаолликни ошириш учун мўлжалланган.
Энергетиклар спиртли ичимлик билан аралаштирилганда унинг баъзи таъсирларини яшириши мумкин, бу эса одамни кўпроқ ичишга олиб келади. Спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг кучайиши фикрлаш қобилиятининг янада ёмонлашишига олиб келади ва алкоголь билан заҳарланиш хавфини оширади.
🧠@nurbekalimov
Заковатни "Дўстлик кубоги" ҳақидаги ролигини кўрдиларми? Тасаввур қил такой кўчада кетяпсан ўйланиб, бирдан шовқин сурон бўбкетиб сен Заковат столида пайдо бўбқоляпсан😁 Ўзим медия соҳасида фаолият юритиб сездимки шу икки минутлик ролик учун анча меҳнат қилинган. Жуда креатив ва динамичо😎
Кстати ушбу мусобақа совринлар учун жиддий курашиш эмас, балки Клуб аъзолари бир-бирлари билан танишиши, дўст орттириши учун ташкил этилмоқда. Мусобақада исталган иштирокчи турли жамоаларда қатнашиб, Заковатнинг тажрибали ва машҳур билимдонлари билан бир жамоада ўйнаш ва яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.
Агар сиз ҳам мусобақада қатнашмоқчи бўлсангиз мана бу ерда рўйхатдан ўтиб қўйинг. Унда барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин.🫡
Видеонитўлиғини эса бу ерда кўриш мумкин https://youtu.be/KKEbvkFaSx4
Parda Podcast’нинг навбатдаги сонида рақс санъати, меросий рақслар ва жамият босими ҳақида бўлибди.
“Ўйинчи футболда бўлади. Рақс бу тан олинган соҳа.Тарихдан ҳозиргача профессионал касб соҳасида шаклланган”- профессионал раққоса Aҳмаджонова Гулсанам.
Томоша қилиш учун: https://youtu.be/vxUROpAN7KA?si=CRWhBxb5CeSt7NFl
Австралияда тимсоҳ дарёда сузаётган 12 ёшли қизни ўлдирибди
Австралия шимолида тимсоҳ 12 ёшли қизга ҳужум қилди - 36 соатдан кейин қутқарувчилар унинг қолдиқларини дарё тубидан топишга муваффақ бўлишди.
Воқеа Дарвиндан 350 км жануби-ғарбда жойлашган Нганмарриянга аборигенлар жамоаси яқинида содир бўлган. У ерда қизалоқ оиласи билан дам олаётган бўлган.
Полиция матбуот котиби Эрика Гибсоннинг айтишича, боланинг ота-онаси ҳали ҳам ҳайратда ва нима бўлганига ишонмаяпти.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Австралиянинг бу ҳудудида чучук сув тимсоҳлари яшайди - улар одатда одамларга хавф остида қолгандагина ҳужум қилишади.
Австралия ҳукуматига кўра, мамлакат шимолида 100 мингдан ортиқ тимсоҳ яшайди. Австралияда йилига ўртача икки марта тимсоҳ ҳужуми содир бўлади.
🧠@nurbekalimov
Бухорода тўйи бўлган вояга етмаган ёшларнинг ота-онаси жаримага тортилди
Бухорода 29 июнь куни 2008 йилда туғилган А.А. (ўғил бола) ва 2007 йилда туғилган Р.Н. (қиз бола) ўртасида оилаларнинг ўзаро келишуви асосида никоҳ тўйи бўлиб ўтган.
Ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. 2 июль куни вояга етмаганларнинг ота-оналари Н.С. ва Н.Қ.га нисбатан МЖтКнинг 47-3-моддаси (Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) билан маъмурий иш қўзғатилган.
А.А.нинг отаси Н.С. ҳамда Н.Р.нинг онаси Қ.Н. никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш (уйлантирганлик) учун МЖтКнинг 47-3-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгар бўлиб, белгиланган жаримага тортилган.
🧠@nurbekalimov
Жадидлар ва банк ҳақида
Туркистон мусулмон дунёсида банк ва банклар хизмати Россия босиб олингандан кейин пайдо бўлган. Дастлабки пайтда мусулмон мутаассиблари банкка пул қўйишни судхўрлик деб билган. Бу эса мусулмонлар орасида банкка нисбатан ношаръий муносабатни кучайтирган. Шу сабаб жадидлар ҳам бу масалада ўз фикрларини айтишган экан.
Жумладан Махмудхужа Бехбудий “Ойна” журналининг 1925 йилги 19 сонида шундай ёзади:
“Банкларда айб йўқ, айб бизда. Бошқа миллатлар банклар сабаби ила обод бўлур. Давлат ва мулки ортур. Аммо биз, зохиран...барбод ва фақир бўлармиз. Мунинг асл сабаби банка эмас, ўзимизни бехисоблигимиз хамда нафь ва зараримизни билмаслигимиз... жахолат ва нодонлигимиздадир”
UZTELECOM бизнес эгаларига яхши таклиф берябди
Агар сиз корхонаними, заводними эгаси бўлсангиз ёки бошқа қандайдир тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллансангиз UZTELECOM таклиф этаётган “Видеокузатув” хизматидан фойдаланишингиз мумкин.
Видеокузатув хизмати бир қанча афзалликларга эга:
Ҳизмат барча ташриф буюрувчиларни ҳисоблайди, ҳудудга кирган машиналарнинг давлат рақамини аниқлайди, шикастланишлар ҳақида огоҳлантиради, тутун, ёнғин, инсон юзи ва баланд овозни аниқлайди, ҳудудга рухсатсиз кираётган машиналарни қайд қилади ва барча маълумотлари сақланиб қоладиган видео ёзувлар архивини ҳам тақдим этади.
Агар таклиф сизга қизиқ бўлса, 1155 рақамларига қўнғироқ қилсангиз бўлади ва сайт орқали ариза қолдиришингиз мумкин.
Реклама
Молиявий муаммолар деменция касаллигининг симптоми бўлиши мумкин экан
Тадқиқот натижаларига кўра, пул билан боғлиқ муаммолар деменция ёки орттирилган ақли заифликнинг дастлабки белгиси бўлиши мумкин.
Америкалик олимларнинг тадқиқ қилишича, шу ташхис қўйилишидан олдинги йилларда бўлажак беморларнинг кредит рейтинги ёмонлашган ва тўловларни кечиктириш кўпайган.
Симптомлар сирасига тўловларни ўз вақтида тўламаслик, тез-тез ва кунлик нақд пул олиш, ўйламасдан ва тасодифий харидлар, шу жумладан, кредит олишлар ҳам кирар экан.
Шу сабабли ҳам лохозаврларнинг кўплаб қурбонлари асосан қариялар бўлса керак деб ўйлаб қолдим.
🧠@nurbekalimov
“Қор бобожон-қор бобо, жаҳаннамда бор бобо!” қўшиғи билан бошланувчи контент эгаси қамағда🎅🏻
Суд ҳужжатларига кўра, давомийлиги 00:55 дақиқа бўлган ва “Қор бобожон-қор бобо, жаҳаннамда бор бобо” жумлалари билан бошланувчи қўшиқдан иборат видеоматериални инстаграм орқали тарқатган Т.Ж. ЖКнинг 244-1(прим1)-моддаси 3-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.
Дин ишлари бўйича қўмита хулосасида, юқоридаги қўшиқ ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар туркумига кириши кўрсатилган.
28 ёшли Т.Ж.га нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Биринчи инстанция судининг ҳукми апелляция инстанциясида ўзгармаган.
🤣🤣🤣
🧠@nurbekalimov
Кўп ёшлар уй ҳайвонлари туфайли офисда ишлашни рад этяптикан
Баъзи миллениаллар ва Z-авлодлари уйда уй ҳайвонлари билан кўпроқ қолишни арзирли сабаб деб ҳисобласа, катта маошларни рад этишга ҳам тайёр экан.
Уларнинг офисдан қочиш истагига сабаб бўлаётган нарса узоқ йўл, дангасалик ёки ҳатто ижтимоий тармоқлар эмас. Ёшларни уйдан ишлашни яхши кўришида айблаш учун сабаб қилиб тўрт оёқли дўстларни келтириш мумкин.
Ёшларнинг ⅓ қисми уй ҳайвонлари билан кўпроқ вақт ўтказиш учун юқори маошдан воз кечаётгани тадқиқ қилинибди.
Уларнинг аксарияти (57%) бир хил маош олса, иш жойини ўзгартиради, мушук ёки итни офисга олиб келишга рухсат берилади.
Биздаям кўп бўлса керак бунақалар. Фақат уйда қўй емлаб бақади бизикилар😁
🧠@nurbekalimov
Исроилда бир йигит “мияни еювчи” амёбадан ўлибди😳
Исроилда “мияни еювчи” амёба дейиладиган Naegleria fowleri’га йўлиққан йигит орадан бир неча кун ўтиб энцефалит бўлиб ўлибди. Буни The Times of Israel маълум қилди.
Бу Исроилда ушбу паразит билан иккинчи касалланиш ҳолати экан. 26 ёшдаги фуқаро 2 июль куни иситма, бош оғриғи ва кўнгил айниш билан шифохонага ётқизилади. Маълум бўлишича, у Исроилнинг шимолидаги Киннерет кўлида сузиш пайтида амёба унга кириб олган. У ерда сувнинг ҳарорати ёз пайти 30 градус бўлади, бу бўлса микроорганизмларнинг ривожланиши учун қулай муҳит.
Исроил ССВ инспекторлари эркак сузган пляждан намуналар олган, лекин сувда амёба борлиги белгилари аниқланмаган. Беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар ўз ихтиёридаги барча воситалар, дори-дармон ва жарроҳлик амалиётидан ҳам фойдаланган, аммо унинг аҳволи ёмонлашишда давом этган, — дейилади Бэйлинсон шифохонаси баёнотида.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотига кўра, дунё бўйлаб Naegleria fowleri инфекциясининг атиги 400 га яқин ҳолати қайд этилган. Исроилда бу инфекциянинг биринчи ҳолати 2022 йил августда кузатилган, ўшанда ҳам бемор паразит келтириб чиқарадиган энцефалитдан вафот этган. Тиббий муолажаларга қарамай, Naegleria fowleri инфекциясидан ўлим даражаси 97 фоиздан ошиқ. Инфекция бурун йўллари орқали инсон танасига, сўнг мияга киради.
Дарё ва кўлларда сузишдан яна бир фобия
🧠@nurbekalimov
payme ўз иловасидан энг кўп қайси вилоятларда фойдаланилишини эълон қилди
Эътиборлиси, охирги пайтларда Самарқанд ва Қаршида payme'дан фойдаланиш кўрсаткичи ошган. Масалан, апрель ва май ойларида payme'ни танлаган самарқандликлар 29%га ошган.
Қарши аҳолисига ҳам payme орқали пул ўтказиш маъқул келиб қолганга ўхшайди. Чунки икки ой ичида бу ерда P2P ўтказмалар, яъни картадан картага пул ўтказганларнинг сони 70% га ошибди.
Бугун, 10 ёки 15 йил олдингига ўхшаб бир папка тўла қоғозни кўтариб юриш шартмас. payme каби сервислардан бемалол банкка бормасдан ҳамма нарсага шундай телефоннинг ўзидан тўлаб юборса бўлади. Квитанциялар ҳам иловада сақланиб қолади ва ҳеч қачон ўчиб кетмайди. Уни устига илова ўта хавфсиз.
Payme ҳақатта зўр кетяпти. Бу туришда секин бутун Ўзбекистонди "босволади".
Лекин чота рўйхатда Анжан кўринмади ома. 😁
🧠@nurbekalimov
Тошкент шаҳар хокими активистлик қилмоқда
Шу хокимимиз электросетьларга бориб рейд қилса, свет ўчганда авария бўлди деб бошқа умуман маълумот бермайдиган ТЭТК ларга бориб қаерда ростан ҳам авария бўлди қаерда шунчаки тежашяпти деб рейд қилиб юрса бўларди.
Ну албатта чириган ўрик рейди ҳам муҳим, лекин одамларнинг, халқнинг ҳам ўзини калласи бор чириган ўрикни олиш олмасликка етадиган.
Автобусларга чиқиб олиб, жамоат транспортидаги муаммоларни ўргансин. Йўлларда пиёдаларга қандай шароит борлигини билиш учун пиёдага айланиб олиб рейд қилсин.
Жаҳл билан яшикчани ирғитиб, нима бу дейиш эса шахсан менга забавно туюлди. Мойкачилар машинани тоза ювмаётгани ёки сомсапазларнинг пиёзни кўпайтириб юбораётгани бўйича рейдларга чиқиб юрманг. Буям шу категорияда.
🧠@nurbekalimov
Замондошлари Аҳмадшоҳ Масъудни 12-асрда яшаб ўтган буюк ҳарбий саркарда ва мусулмонлар раҳбари бўлган Салоҳиддин Аюбийга ўхшатишарди. Салоҳидинни унга душман бўлган салибчилар ҳурмат қиганидай, Маъсудни ҳам совет зобитлари хурмат қилишарди.
Афғон тожикларининг коммунизм ва диний фундаментализмга қаршилик кўрсатиш раҳбари, Панжшер арслони лақаби билан машҳур бўлган Аҳмад Шох Маъсуд, у ким эди?
Бугунги кўрсатувимиз шу ҳақида👉 https://www.youtube.com/watch?v=lvshS3gxqjU&ab_channel=Alimoff
ҲАМАС Исроил билан сулҳ тузишга рози бўлибди
ҲАМАС ва Миср вакиллари Жо Байден таклиф қилган Ғазо секторида босқичма-босқич ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни маъқуллагани ҳақида маълум қилди.
Вашингтон формуласи бўйича бу келишув босқичма-босқич бўлиб, 6 ҳафтада ўт очишни тўлиқ тўхтатишни ўз ичига олади. Бу бир неча юзлаб ҳибсдаги фаластинликни озод қилиш эвазига, гаровдаги исроиллик аёллар, қария ва ярадорларни қайтариб олиш имконини беради.
Қолаверса, 1-босқичда Исроил армияси Ғазонинг аҳоли зич бўлган ҳудудларидан қўшинларини олиб чиқиб кетиши, жанубга кўчирилганларнинг уйларига қайтишига рухсат бериши керак бўлади. Яна айтилишича, келишувнинг 1-босқичини амалга ошириш мумкин бўлади, чунки ҲАМАС Исроил армиясини Ғазодан тўлиқ олиб чиқиб кетиш талабларидан воз кечган.
ҲАМАС ва Исроил вакиллари келишувнинг 2-босқичи шартлари бўйича музокараларни 6 ҳафталик муддатда давом эттириши кутиляпти.
🧠@nurbekalimov
Никита Макаренко 9 ёшли бола сунъий интеллект орқали ишлайдиган бот ишлаб чиқди деб айтганди. Ўша @GENT_GPT_UZ_bot ни мен ҳам ишлатиб кўрдим. Бу тайёр ёрдамчи экан. Таржима ишларинни ҳам телеграмни ўзидан чиқмасдан ишлатиш мумкин. Умуман ботнинг имкониятлари жуда кенг. Ишлаши ҳам тез. Энг муҳими бугунги кундаги любой рандом СИ каби пул сўрамаяпти 😁
Менга ўхшаган эринчоқлар учун айни муддао. Ишлатиб кўринглар.
🧠@nurbekalimov
"Ишнинг ҳиди" нима? Хитой ёшлари эксплуатация ҳидини тасвирлаш учун янги термин ўйлаб топишибди
Ҳаммамиз биламиз, оғир ўтган иш куни охирида руҳий ва жисмоний чарчоқ қўшилиб бизни қуршаб олади. У қандай ҳидга ўхшайди?
“Бан вэй” ёки "иш ҳиди" атамаси Хитой ижтимоий тармоқларида уни тасвирлаш учун ихтиро қилинган.
Айтишларича, бан вэй айс-американо қаҳвасининг аччиқ таъми, тернинг бадбўй, сигарет тутунининг ўтириб қолган ҳидини ва хўжайиннинг бўш ваъдаларини англатувчи "қулоққа осилган лағмон" ҳидини уйғотиши мумкин.
Бу ибора Weibo’даги вирусли постда пайдо бўлган, унда шундай дейилган: “Бир кун ишлаганингиздан сўнг, сиз аллақачон иркит бўлиб қолган бўласиз. Бу ҳаётда ҳеч қачон “иш ҳидини” ювиб кетказолмайсиз”.
Бу Хитойнинг ёш авлоди ўртасида машаққатли меҳнатга муносабат ўзгарганини кўрсатди. Энди улар меҳнатни эзгу саъй-ҳаракат сифатида эмас, иш ва ҳаёт мувозанатига эришиш учун жиддий эътибор қаратиш деб ҳисоблайдилар.
Лекин сантехник Ғоппоракани Жекдаги хонасида турадиган тўлиқ ецилмаган килькани банкасидан қилинган пепельницани хидига етмейди🤣
🧠@nurbekalimov
Ўзбек киночиларидан навбатдаги тарихий-бадиий фильм
Киноиндустриямизда тарихий фильмларга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бунинг натижаси сифатида яқинда премьера қилинган "Баҳодир Ялангтўш" фильмини кўрсатиш мумкин. Қисқа фурсатда томошабинлар қалбидан жой олишга улгурди.
Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази "Туркманфильм" билан ҳамкорликда яна бир тарихий фильмга қўл урди. Фильм буюк шоир ва мутафаккир Маҳтумқули Фироғий ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилади.
Режиссёр Музаффархон Эркиновнинг таъкидлашича, "Махтумқули" фильмининг Туркманистондаги саҳналари суратга олиб бўлинган. Эндиликда яна бир қанча ҳудудларда, жумладан, тоғлар ва павильонда тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтади.
🧠@nurbekalimov
Илм аҳли Давлат раҳбарига мурожаат йўллади
500 дан ортиқ етук олимлар, фан арбоблари, экспертлар, ёш тадқиқотчилар, шунингдек, диний соҳа вакиллари иштирокида “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Форуми бўлиб ўтди.
Ислом цивилизация маркази томонидан ташкил этилган тадбирда Марказнинг илмий-тарихий концепцияси ҳамда унинг таркибидаги музей экспозициясини шакллантиришга бағишланган 50 дан ортиқ маърузалар тингланиб, 600 га яқин таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга «Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори» мавзусидаги республика форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ қабул қилинди.
“Юртимиз тарихида биринчи марта амалга оширилаётган ноёб мегалойиҳа сифатида баҳоланаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш тўғрисидаги ташаббусингиз муқаддас динимизнинг тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик ғояларини улуғлаш, халқимизнинг буюк тарихи, бой маданий-маърифий меросини тиклаш ва дунёга тарғиб этиш борасидаги доимий эътибор ва ғамхўрлигингизнинг юксак амалий намунаси сифатида айниқса таҳсинга сазовордир.” — дейилади мурожаатда.
🧠@nurbekalimov
Навбатдаги шов-шувли очилиш!
✨ 1-июль куни Хon Saroy навбатдаги "Salom Qo'yliq" лойиҳасини ўз эгаларига тантанали очилиш маросими билан топширди
🎙 Халқимизнинг севимли хонандалари ва блогерлари шўх тароналари маросимдаги меҳмонларга кўтаринки кайфият улашди
Xon Saroy қурилиш компанияси лойиҳаларини вақтида топшириши, ишончлилиги билан халқимиз қалбидан жой олиб келмоқда!
Реклама