nurbekalimov | Unsorted

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Subscribe to a channel

Alimoff

Жамоа мағлубиятга учраганидан кейин танқидга учрамаганини камдан-кам кўрганман. Кеча шунақа бўлди. Олимпия терма жамоаси ютқазса ҳам, кайфият тушкун бўлмади. Ҳамма олимпиячиларимизнинг ажойиб ўйин кўрсатгани ҳақида ёзди. Бутун мамлакат жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида бирлашди. Бу ҳам бир катта ғалаба. Кейинги ўйинларда футболчиларнимизга омад тилаймиз.

Читать полностью…

Alimoff

Исроил элчиси ҳақидаги изоҳи учун ИИБга чақирилганда жанжал қилган фуқаро 10 суткага қамалибди

2024 йил 24 июлда ЖИБ Мирзо Улуғбек судида Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси миссиясини якунлаётгани ҳақидаги хабарга элчихона манзилини сўраб изоҳ ёзган ва шунинг учун ИИБга чақирилиб, у ерда ходимларга бўйсунмаган фуқарога суд ҳукми ўқилди. «Газета.uz» суд қарорини ўрганибди.

Суд ҳужжатига кўра, 1987 йилда туғилган Р.А. 2024 йил 19 июнда «Chat-live Quds» Telegram каналига Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси миссиясини якунлагани ҳақидаги постга

«Нима дегани бу, таржима қилингларчи, яхши гапми ёки ёмон гапми, шу элчихонанинг локацияси йўқми, лашкарларимиз тиш тирноғи билан қўриқланаётгандир»

деган изоҳ қолдирган.

Сўнг Мирзо Улуғбек туман ИИО ФМБ биносига чақирилган. Фуқаро жараёнда ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган ва ИИО ФМБ биносига кириш кўчасида бақир-чақир қилиб, турли уятсиз сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузган.

Суд мажлисида ушбу шахс ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсуниб идорага келгани, ортиқча ҳаракат қилмаганини айтиб, биринчи мартасига огоҳлантириш берилишини сўради.

Суд ҳукмига кўра, Р.А. МЖтКнинг 183- (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбдор деб топилди.

Унга БҲМнинг 2 баравари — 680 минг сўм жарима ва узил-кесил 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Жазони ўтагач ҳуқуқбузарни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун, маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткасига БҲМнинг 15 фоизи — 510 минг сўм маблағ ундирилиши белгиланди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Нетаньяху АҚШга Яқин Шарқда НАТОга ўхшаш иттифоқ тузишни таклиф қилди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху Америка Конгресси Сенати ва Вакиллар палатасининг қўшма йиғилишида сўзлаган нутқида Қўшма Штатларга Яқин Шарқда “Эрон таҳдиди”га қарши қаратилган НАТО аналогини яратишни таклиф қилди:

“Энди мен бутун Яқин Шарқ ҳақидаги тасаввуримни баён қилмоқчиман. Бу қисман биз Иккинчи жаҳон урушидан кейин гувоҳ бўлган нарсаларга асосланади. Яна, урушдан кейин Америка кучайиб бораётган Совет таҳдидига қарши туриш учун Европада хавфсизлик иттифоқини яратди”, — дейди Нетаньяху.

Шунингдек, у худди шундай, Америка ва Исроил бугун Эрондан келаётган таҳдидга қарши туриш учун Яқин Шарқда хавфсизлик иттифоқини яратиши мумкинлини қўшимча қилган.

Исроил бош вазирининг сўзларига кўра, минтақадаги Тел-Авив билан муносабатларни нормаллаштирган ҳар бир давлат "Авраам иттифоқи" деб номлаш таклиф қилинган ушбу иттифоққа аъзо бўлиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Хитой офисларида соғлиқни сақлашнинг янги тенденцияси бошланибди — ноутбук кўтариб югуриш, тушлик пакетларини ташиш, офис креслосида машқ қилиш

Хитойда қаттиқ босим остида ишлайдиган офис ишчилари ноутбуклар билан югуриш, обед солинган пакетларни кўтариш, ибодат пайтида ва офис курсисида йога қилиш каби машғулотларни бажаряптикан.

“5 дақиқалик тез зарядловчи машғулот” деб номланган ушбу амалиёт бутун ўлка бўйлаб тарқалган.

Июль ойи бошида бир интернет фойдаланувчиси ўзини саҳифасига лифтни кутаётганда тез зарядловчи машғулот билан шуғулланаётган ҳамкасбининг суратини жойлаштирди ва унга “Офис ходимларининг ўз спорт зали бор” деб ёзиб қўйди. Шунингдек, у белига овқат солинган бир нечта сумка боғлаб, машғулотларига янаям оғирлик қўшган.

“У кўнгилли сифатида ҳар доим пастдан ҳаммага тушлик олиб келади. У кун бўйи офисда ўтирар экан, спорт залига боришга вақти йўқ, нимадир кўтариб кетаётганда ёки лифт кутаётганда тез машқ қиволади ва шу билан спорт залидаги тўловларни тежайди",

— дейди ҳамкасби уни даҳо деб таърифлаб.

Интернетда яна офис стулида ўтириб Пилатес, бадминтон ракеткасини силкитиш ва сув бочкаларини кўтариш каби қисқа машғулотлар суратлариям улашилган экан.

Копирайтер Чанг ҳам машғулотларга ёндашуви билан ўртоқлашган. У ноутбукини кўтариб метро бекатига югураркан.

“Менинг компьютерим бироз оғир, шунинг учун бу жараён оғир гантел билан машқ қилишга ўхшайди”,

— дейди у.

5 дақиқалик тез зарядловчи машғулот кўпинча ортиқча ишлаётган ва бўш вақти бўлмайдиган офис ходимлари учун жуда қулай экан.

“Бундан ташқари, бу машғулотлар иш пайтида чарчаганимда менга куч беради”,

— дея қўшимча қилди Чанг.

Шунингдек, у жисмоний машқлар психологик фаровонлик учун фойдали эканлигини айтди, улар кун давомида баъзи салбий ҳис-туйғулардан халос бўлишга ёрдам беради.

Менам ҳар куни уйда ўчоқбошидан сўригача товоқда ош кўтариб югуряпман😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тарихимиздаги энг қизиқарли мавзулардан бири бу шубҳасиз Бухоро Амирининг олтинлари ва уларнинг тақдиридир. Бу олтинлар қанча миқдорда бўлгани, қанчаси талон тарож қилингани, қанчасини Амир олиб кетган ва яна қанчаси яширилган ҳамда улар хозир қаердалиги ҳақидаги саволлар барчани бирдай ўйлантириши аниқ.

Буунги видеоролигимизда ана шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдик. Бизни қўллаб қувватлаётганларга катта раҳмат, видеога коммент ёзиб уни яқинлларингизга ҳам улашишни унутманг.

Футбол бошлангунча кўрворадиган ери🫡

Роликни шу ерда томоша қилиш мумкин👉 https://youtu.be/Ys5gRxLW_S4?si=sGLEg8kxczgH-Lra

Читать полностью…

Alimoff

Олимпия ўйинлари бошланмоқда: спортчилардан кутадиганимиз фақат ғалаба!

Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари бошланишига саноқли кунлар қолди. Ҳамюртларимиз кўплаб спорт турлари бўйича иштирок этишади. Делегация вакиллари кетма-кетликда Францияга етиб бормоқда. Мухлислар самолётда, аэропортда, шаҳар кўчаларида "Темурийлар келди, Бобурийлар келди" шиори билан спортчилар руҳиятини кўтармоқда.

Бир сўз билан айтганда, барча ушбу мусобақани кузатишга шай. Спортчиларимиз эса медалларни шода-шода қилиб Ўзбекистонга олиб келишса бўлгани. Олдинда бизни ажойиб баҳслар кутмоқда! Олға Ўзбекистон!🇺🇿🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Энди рус тилини билмаган мигрантлар Россиядан чиқариб юборилиши мумкин экан

Давлат думасига тегишли ушбу қонун лойиҳасини Леонид Слуцкий бошчилигидаги ЛДПР вакиллари киритган. Агар мигрантнинг ватанига кетиши учун маблағи бўлмаса, у ўз мамлакатининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси ҳисобидан депортация қилинади.

“Бизга фақат талаб юқори бўлган, тилимиз ва мамлакатимиз тарихини ўрганишга ҳаракат қилган мутахассислар келиши лозим. Россияга алдов йўли билан келиб, жиноятчилик билан шуғулланаётган ва ўзига ҳужжатлар сотиб олганлар бюджетимизга зарар етказмасдан зудлик билан депортация қилинсин”,

— деди Слуцкий.

Шунингдек, ЛДПР депутати Владимир Сипягин мигрантларнинг фарзандлари тил билмай мактабга қандай боришини кўраётганини, уларнинг ота-оналари Россияга алдов йўли билан кириб, ярим қонуний фаолият олиб бораётгани ёки мамлакатда қолиш учун ҳужжат сотиб олганини таъкидлаган.

“Уларни, албатта, депортация қилиш керак. Ушбу миграциянинг кулранг каналини, шу жумладан, қонунчилик йўли билан ҳам беркитиш керак”,

— дейди у.

“Тил сертификати — бу мамлакатимизда ишчи кучи сифатида қонуний бўлиш учун зарур шартдир. Сўнгги пайтларда меҳнат мигрантларига сертификат бериш мақсадида рус тили, Россия тарихи ва Россия Федерацияси қонунчилик асослари бўйича имтиҳонларни сохта қабул қилиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Бу ерда мигрантларни чиқариб юбориш эмас, айнан сертификат берувчи институтлар устидан назоратни кучайтириш керак”,

— деган ЛДПР депутати Жамаладин Гасанов.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Вьетнамда «Узбечка» номли ресторан борлигини билмаган эканман. Энди бориб машҳур ўзбек миллий таомларини тановвул қилиш керак 😊

Шунингдек, Нячангда ўзбекистонлик сайёҳларнинг оилавий дам олиши учун қулай меҳмонхоналар ҳам бор экан.

Саёҳатлар тўғрисида яхши суҳбат бўлибди👇

https://youtu.be/Fcfh6eD90Lo?si=1YfUoUFa0itsOhMw

Читать полностью…

Alimoff

Ҳиндистонда чивин чақишидан давоси йўқ касаллик тарқаляпти

Ҳиндистоннинг Гужарот штатида чивин ва кана чақишидан юқадиган чандипур вируси тарқалибди.

Касаллик туфайли 16 та одам вафот этган, 50 га яқини эса вирусга чалинган. Чандипур вируси илк маротаба 1965 йилда Чандипура қишлоғида энцефалит эпидемияси пайтида аниқланган экан.

Бу вирусга қарши даво ва вакцина йўқ. Касаллик симптомлари шиш ва диарея — бу энцефалит симптомларига ҳам мос келади.

Гужарот ССВ вазири Рушикеш Пател вируснинг 3 та ҳолати бошқа штатлардан келган деяпти. 

“Гужаротдаги болаларда чандипур вируси белгилари аниқланди, бу маълум даражада қўрқув уйғотди”,

— деди у. Шунингдек, вазир эпидемия энцефалит оқибатлари билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтди.

Ҳиндистон расмийлари эпидемияга қарши кампания бошлаган, касаллик авж олган ҳудудларда малатион кукуни сепилмоқда. Гужарат штатининг бошқа туманларидан вирус юқтириш ҳолатлари ҳақида хабарлар келишда давом этяпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Жо Байден АҚШ президенти сайлови пойгасидан чиқишини эълон қилди.

Пойгадан чиққан бўлсада хозирги президентлик муддатини сўнгигача якунлаб қўйишини маълум қилди.

Энди Демократик партия унинг ўрнига бошқа номзод топиши керак бўлади. Бу Камала Харрис бўлиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ФИФА Исроилга Олимпиадада қатнашишга рухсат берибди

Халқаро футбол федерацияси ташкилотнинг қоидаларини бузгани учун Исроилни мусобақалардан четлатмабди.

Фаластин футбол ассоциацияси 2024 йил майда Исроилни мусобақалардан четлатишни таклиф қилганди. Хабар қилинишича, ФИФА бу ишни 2024 йил 31 августгача кечиктиришни айтган ва бу билан исроиллик футболистларга Парижда бўлаётган Олимпиадада қатнашишга имкон берган.

Исроилни четлатишни Фаластиндан ташқари Осиё Футбол Конфедерацияси ҳам қўллаб-қувватлаган.

P.S. 2022 йил баҳорида ФИФА ва UEFA Россия терма жамоаси ва бошқа рус клубларини ташкилотлар назорат қилаётган барча мусобақалардан четлаштиришга қарор қилган. Бунга эса Украина билан уруш сабаб бўлган эди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Instagram'даги #qonimdagalaba челленжини кузатиб боряпсизми?

Агар бўлажак Олимпиада ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон олимпия футбол жамоаси паддержка қилиш мақсадида ўтказилаётган ушбу челленжни кузатмаётган бўлсангиз катта хатога қўл уряпсиз ома.😁 Челленж учун суратга олинаётган видеороликлар эса просто класс. Шунча кўп талантларимиз бор экан, биз бўлса билмай юрган эканмиз. Улар томонидан ишланаётган роликлар ғояси ҳам анча кучли ва креатив.😎

Эътиборимни тортгани, челленжда бошқа давлатларда яшовчи ўзбекистонликлар ҳам фаол қатнашяпти. Бизга мана шундай барча ватандошларимизни бирлаштирадиган лойиҳалар жуда керак.

Челленж доирасида ўзказилаётган видеороликлар танлови ҳам ўзи 20 куни тугаши керак эди, аммо талаб ва таклифларни ҳисобга олиб, уни 24 июлгача ўзгартиришга қарор қилинибди. Кстати, унда қатанашиб, 50 млн сўм ютвосангиз бўлади.

Менам қатнашвореймикан?😄

Читать полностью…

Alimoff

Бугун соат 22:10 да “Milliy TV” да “Заковат” кўрсатуви бўлади. Бизни жамоанинг ўйини. Кўрворадиган ўйин бўган ома😌

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сер Уинстон Черчилл. Журналист, рассом ва адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати. Лекин қандай қилиб у тарихни ўзгартирган одамга айланди? Нега унинг “ҳеч қачон таслим бўлманг” деган сўзи ҳалигача Европада бот бот такрорланади?

Ушбу саволларга жавобни "Худди шундай" лойиҳасининг мазкур видеосидан олишингиз мумкин

Тавсую: https://www.youtube.com/watch?v=au5fw_9NTaQ

Читать полностью…

Alimoff

Жо Байден коронавирусга чалинди

Хабар қилинишича, Байденни ковид юқтириб олгани Лас Вегасга ташриф пайтида маълум бўлган. Ундан олинган тест позитив натижа кўрсатган.

Режа бўйича у Лос-Анжелесда сайлов кампаниясини олиб бориши керак эди. Лекин ушбу кутилмаган вазият сабабли дастурлар бекор қилинган.

Байден касалликнинг енгил аломатларини бошдан кечиряптикан. Ҳамма ёмон симптомлар йўқолгандан кейин Байден ишини давом эттираркан.

Оқ Уй матбуот котиби Карин Жан-Пьерга кўра, президент эмланган ва иммунитети юқори. Шунга қарамай ҳозир енгил аломатларни бошдан ўтказяпти.

Президентнинг саломатлигини тиклаш ва вақтинчалик изоляция учун у Делавер штатига олиб кетилган. Уни Лос-Анжелесдан олиб кетиш учун Air Force One махсус самолёти жалб қилинган.

Журналистлар билан охирги учрашувда Байден аҳволи яхши эканини, COVID билан касаллангани сайлов кампаниясига халақит бермаслигини айтган. Лекин Делаверга кетишда самолётга чиқяётган Жо Байденнинг ҳаракатларида чарчоқ ва
ноаниқлик кузатилган.

Байден вакцина олган бўлишига қарамай, экспертлар касалликнинг оғир ўтиш эҳтимоли борлигини айтган. Чунки у 81 га кирган, умумий саломатлигиям яхшимас.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🏦 Асакабанк бош офисида «Замонавий жамиятда гендер тенглиги» мавзусида кенгайтирилган очиқ учрашув ташкил этилди

Замонавий жамиятда аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликка бўлган интилиш нафақат адолат тўғрисидаги масала, балки барқарор ривожланиш ва фаровонликнинг асосий меъзонидир. Айнан мана шундай йўналишдаги гендер стереотипини бартараф этиш ва гендер тенгликка эришиш мақсадида Асакабанк фаол ишлар олиб бормоқда.

Шу жумладан, Асакабанк томонидан "Аёллар клуби" фаолияти йўлга қўйилган. Клубнинг асосий мақсад ва вазифалари аёлларни шахсий ва касбий жиҳатдан ўсишида қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий муҳитни яратишдан иборат.

Асакабанкнинг ISFT институти билан ҳамкорликдаги кенгайтирилган очиқ учрашуви шу мақсадда ўтказилиб, ушбу тадбирда банк ходимлари, шунингдек, банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари ҳамда таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этдилар.

Хусусан тадбирда Ўзбекистон фанлар Академияси вице-президенти Шаҳло Турдикулова, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерациясининг ижрочи директори Элико Маргишвили ҳамда ISFT тадқиқот маркази директори Михаил Викторович Царев каби спикерлар мавзу доирасида чиқиш қилишди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Telegram'даги "ASL FUTBOL LIVE" номли канал Евро 2024" футбол ўйинларини рухсатсиз ўзининг намойиш этгани учун админи суд қилинибди

Жорий йил 17 июль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида МЖтКнинг 177-1-моддаси 1-қисми билан судланаётган 2002 йилда туғилган Ж.А.га оид суд иши кўриб чиқилди.

Ж.А. "TELERADIOKOMPANIYA ZO’R" МЧЖнинг шартнома асосида тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳуқуқи тегишли бўлган "Евро 2024" футбол ўйинларини ўзининг Telegram'даги "ASL FUTBOL LIVE" номли каналида ҳуқуқ эгасидан тегишли рухсат олмасдан барчага намойиш этган.

Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар Ж.А. ҳақиқатдан ҳам ўзининг Telegram'даги "ASL FUTBOL LIVE" номли каналида тегишли рухсат олмай туриб, "Евро 2024" футбол мусобақаларни ҳамманинг эътиборига тақдим қилганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймондалигини, ушбу ҳолат бошқа такрорланмаслигини, ўзи ишсизлигини, шароити оғирлигини маълум қилиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ж.А. МЖтК 177-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилди.

Унга нисбатан МЖтКнинг 177-1-моддасининг 1-қисми билан БҲМнинг 1 баравари, яъни 340 000 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Украиналикларнинг 32 фоизи тинчлик учун ҳудудларни Россияга беришга рози экан

Украинада ўтказилган сўровномаларга кўра, аҳолининг 32 фоизи тинчликка эришиш учун Россияга ҳудудий имтиёзлар беришга рози экан.

Охирги 1 йилда Украинада тинчлик учун душманга ҳудудий имтиёз беришни ёқловчилар кўпайган. Бу мамлакатнинг Россияга ютқазиши ва иқтисодий муаммолар қуршовида қолганига боғлиқ экан.

Киев Халқаро социология институти 16—22 май кунлари Украина назорати остидаги ҳудудларда сўровнома ўтказган. Ундан турли жойлардан 1067 киши қатнашган. Уларнинг 1/3 қисми ҳудудий имтиёзларга рози бўлган.

Қатнашувчиларнинг 55 фоизи ҳар қандай ҳудудий ёнберишга қаршилигини билдирган. Тинчликка эришиш учун Россия ўзи босиб олган ҳудудлардан чиқиб кетиши зарурлигини айтишган.

13 фоиз респондент Россияга оғир талабларни илгари сурган. Унга кўра, Москвадан қўшинни олиб чиқиб кетиш, Қримни қайтариш ва репарация тўлаш талаб қилинган.

Маълумотларга кўра, деярли 2,5 йил давом этган урушда Россия Украина ҳудудининг қарийб 18 фоизини эгаллаган. Шарқий фронтда Украина кўп мустаҳкам позицияларини бой берган.

Ҳудудий имтиёз деганда, 2022 йил халқаро ҳамжамият фикрига зид равишда Россия таркибига киритилган Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари назарда тутилган. Шароитдан келиб чиқиб украинларнинг бир қисми бу ҳудудларни қайтаришни имконсиз деб ҳисоблаган ва тинчлик йўлида улардан воз кечишга чақирган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Bugun juda muhim kun. 24-iyul. Oʻzbekiston olimpiya terma jamoasi tarixda birinchi marta Olimpiada oʻyinlarida ishtirokini boshlamoqda. Butun dunyo eʼtibori ushbu musobaqaga — dunyoning eng muhim sport voqeasiga qaratilgan.

Bu noodatiy kun. Bu — gʻalaba tugʻilgan kun. Bu kunda millat yetakchisi tug'ilgan. Bugun — butun Oʻzbekiston xalqini birlashtiradigan kun!

Jamoamizga bugungi oʻyinda gʻalaba tilaymiz. Biz oʻzbekistonlikmiz va gʻalaba bizning qonimizda!

Читать полностью…

Alimoff

UFC лигасида иштирок этувчи ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини 26 октябрь куни Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилган UFC 308 турнирида россиялик Ринат Фахритдиновга қарши ўтказар экан.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Заковатдаги бизнинг жамоани ўйинини кўрмаганлар бўлса Ютюбга чиқибди. Зўр ўйин бўлган😇

https://www.youtube.com/watch?v=SDTemqg8lQE&ab_channel=Zakovatharakati

Читать полностью…

Alimoff

Кофеин уйқуни йўқотиш оқибатида миядаги ўзгаришларни кучайтиради

Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кофеин сурункали уйқуни чеклаб, миянинг кулранг моддаларига (сезги, идрок, ихтиёрий ҳаракат, ўрганиш, нутқ ва онгни қайта ишлаш содир бўладиган жой) салбий таъсирни кучайтириши мумкин.

Тадқиқотчилар уйқуни чеклаш даврида кофеин истеъмол қилган одамлар уни истеъмол қилмаганларга қараганда кулранг моддалар ҳажми сезиларли даражада камайишини аниқладилар. Топилмалар яқинда Scientific Reports журналида чоп этилди.

Кофеин бутун дунёда энг кўп қўлланадиган психоактив модда, у ҳушёрликни яхшилаш ва уйқу етишмаслигидан келиб чиқадиган когнитив бузилишларни енгиллаштириш хусусияти билан машҳур.

Шу билан бирга, ўткир уйқу йўқолиши ва кунлик кофеин истеъмоли миянинг ахборотни қайта ишлаш ва турли когнитив функцияларни тартибга солишда иштирок этадиган асосий компоненти бўлган кулранг моддалар ҳажмининг пасайиши билан боғлиқ.

Сурункали уйқуни чеклаш ва кунлик кофеин истеъмоли ўртасидаги ўзаро таъсирни ўрганиб, тадқиқотчилар уйқусиз вақтларда кофеинни истеъмол қилиш кулранг моддалар ҳажмининг янада қисқаришига олиб келадими ёки йўқлигини аниқлашни мақсад қилган.

Бундан ташқари, тадқиқот аденозин тизимининг ролини, хусусан, аденозин А1 рецепторлари мавжудлигини, миянинг кофеинга ва у уйқуни йўқотишига жавоб беришда воситачилик қилишни ўрганишга ҳаракат қилибди.

Кофега ўтириб қолган дўсингга жўнатиб қўйиш😐

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

⚡️«Шогун» сўзсиз 2024 йилнинг энг муваффақиятли лойиҳаларидан бири бўлди. Кўпчилик мухлислар мазкур сериални бежизга «Тахтлар ўйини» сериалига ўхшатаётгани йўқ. 27 февраль санасида «HULU» платформасида Жеймс Клавеллнинг романи асосида суратга олинган «Шогун» сериалининг тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳанинг илк эпизодлари оммавий ахборот воситалари ва танқидчилар томонидан илиқ қаршиланди. Нуфузли Rotten Tomatoes сайти эса сериални 100% янгилик олиб кирган лойиҳа сифатида эътироф этди. Агарда сиз «Шогун» сериалининг илк талқинини севиб томоша қилган бўлсангиз ҳамда Япон маданиятига бефарқ бўлмасангиз, унда бу замонавий ремейкни томоша қилишингиз шарт. Сусамбилънинг навбатдаги видеосида айнан мана шу сериал таҳлил қилинди.

👉 https://youtu.be/D_pjFhKBR3k

Читать полностью…

Alimoff

АҚШ президентлик сайловларида Байденнинг ўрнини ким эгаллаши мумкин?

Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод партия қурултойида аниқланади. Америкадаги энг йирик ОАВ — The Washington Post, The New York Times ва USA Today, The Economist журнали, Axios ва Business Insider порталлари Байденнинг ўрнига Демократик партиядан номзод бўлиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини эълон қилди. Якуний рўйхатлар турлича, бироқ бир нечта номлар ажралиб туради. Улар орасида:

• Камала Харрис. Бугун Байден томонидан маъқулланган вице-президент, 59 ёшда. Харрис АҚШ тарихидаги биринчи аёл вице-президентдир. У 2019 йилда президентлик кампаниясини бошлади, лекин уни ўша йилнинг декабрида тугатди.

• Мишель Обама, собиқ АҚШ президенти Барак Обаманинг рафиқаси. 60 ёшда.

• Пит Буттиджич. Транспорт вазири, 42 ёшда. Афғонистондаги уруш фахрийси. У 2020 йилги Демократик партиянинг праймеризларида Байденнинг асосий рақибларидан бири эди.

• Эми Клобушар. Миннесота штатидан сенатор, 64 ёшда. 2019-2020 йилларда Демократик партиядан номзодлик учун Байденнинг рақибларидан бири эди.

• Гэвин Ньюсом. Калифорния губернатори, 56 ёшда. 2023 йил октябрда Пекинга ташриф буюриб, Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашган.

• Рафаель Уорнок. Жоржия штатидан сенатор, 54 ёшда.
АҚШ Сенатида Жоржия вакили бўлган биринчи афро-америкалик.

• Жей Притцкер. Иллинойс губернатори, 59 ёшда. Унинг оиласи Hyatt меҳмонхоналар тармоғига эгалик қилади.

• Жош Шапиро. Пенсильвания губернатори, 51 ёшда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ёзда ёстиқлар унитазданам ифлосроқ бўлиши мумкин экан

Ёзги жазирамада кўп одамлар ухлаётганда терлашади, бу эса ёстиқ жилдларини одатдагидан кўра кўпроқ ифлослантиради. Олимларнинг таъкидлашича, ёстиқларда ҳожатхонага қараганда кўпроқ бактериялар бўлиши мумкин.

Ёстиқ жилдингиздаги бактериялар асосан сизники ва хавфли эмас, деб тушунтиради доктор Гарет Най. Шу билан бирга, уларнинг сони ҳайратланарли даражада катта бўлиши мумкин. Бир тадқиқот шуни кўрсатдики, одатдаги ёстиқда 16 турдаги замбуруғ ва миллионлаб қўзиқорин споралари бўлиши мумкин.

Тиббиёт мутахассислари микробларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун ҳафтада бир марта ёстиқ жилди ва чойшабларни ювишни тавсия қилади.

Найнинг сўзларига кўра, бир ҳафтадан сўнг ёстиқ жилдида ҳожатхона ўриндиғига қараганда 17 000 кўпроқ бактерия колониялари бўлиши мумкин.

Аксарият одамлар кечаси 500 дан 700 миллилитргача тер ишлаб чиқаради, бу эса бактериялар ва замбуруғлар учун нам муҳит яратади. Шунингдек, биз кунига тахминан 500 млн тери ҳужайраларини йўқотамиз, уларнинг аксарияти тўшакда қолади.

Бу омилларни эътиборсиз қолдириш замбуруғлар ва ўлик тери ҳужайралари билан озиқланадиган чанг каналарини олиб келиши ҳамда аллергия ва астмани чақириши мумкин. Шунинг учун, айниқса, ёзда чойшабларни тез-тез алмаштириш муҳим экан.

Бактерия ва замбуруғларни камайтириш учун мутахассислар полиестердан кўра пахта ёки зиғир чойшабларидан фойдаланишни маслаҳат беришади ва ётоқни уйғонгандан сўнг дарҳол очиқ қолдириб, шамоллатишни маслаҳат беришади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қуёшдаги чақнашлар туфайли инсоният тош даврига қайтиши мумкин

Россия ФА Коинот тадқиқотлари институти, қуёш астрономияси лабораторияси бошлиғи Сергей Богачев инсоният барча алоқаларни йўқотиб, тош даврига тушиб қолиши учун қуёш қанчалик кучли чақнаши кераклигини айтди.

Маълум бўлишича, шу ҳафта сайёрамизда ҳамма радио, авиация ва сунъий йўлдош алоқалари узилиш эҳтимоли — 65%.

Богачевга кўра, Қуёш фаоллигини кузатиш бошлангандан бери ушбу улкан юлдузда одамларнинг ҳаётига жиддий таъсир қилиши мумкин бўлган кучли ўзгаришлар ҳеч қачон кузатилмаган.

Шунингдек, эксперт ҳозирги кунларда кузатилаётган Қуёш фаоллиги, у маълум коммуникация турларининг носозлигига олиб келишига қарамай, аянчли эмаслигини айтган.

Богачевнинг таъкидлашича, аянчли қуёш фаоллигининг кўринмаслиги бу ҳолат келажакда рўй бермайди деганимас. У мисол тариқасида метеорит фаоллигини келтирган.

Метеоритлар ҳар куни маълум миқдорда Ер атмосферасига киради, лекин уларнинг деярли ҳаммаси Ер юзасига етиб келмайди. Шундай бўлсаям, Тунгуска метеорити ва Ер тарихида улкан метеоритларнинг қулаши сабабли содир бўлган бошқа глобал ҳалокатлар бор.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бундай ҳодисаларни кузатиш тарихига ва мос равишда тадқиқот натижаларига эга бўлмасдан туриб, қуёш радиациясининг алоқада жиддий узилишларга олиб келиши ва инсониятни цивилизация афзалликларидан маҳрум қилиши учун қандай кучда бўлиши кераклигини аниқ айтиб бўлмайди.

Айтиш мумкин бўлган ягона нарса — Қуёш ҳозир фаолликнинг кучайиш босқичида, бу жараён йил охиригача давом этади, эҳтимол, кейинги фаолликнинг бир қисмини қоплайди, дея хулоса қилади Богачев.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Умрни узайтирадиган дори пайдо бўлибди😳

Дори лаборатория ҳайвонларининг умрини қарийб 25 фоизга узайтирди, олимлар кашфиётда инсон қаришини ҳам секинлаштиришига умид қиляпти.

Даволанган сичқонлар ёш кўриниши туфайли лабораторияда "супермодел бувижонлар" номи билан танилибди. Улар дориланмаган тенгдошларига қараганда соғломроқ, кучлироқ ва камроқ саратон касаллигига чалинган.

Препарат аллақачон одамларда синовдан ўтказиляптикан, лекин у худди шундай қаришга қарши таъсирга эга бўладими-йўқми, номаълум.

Олимлар қариш жараёни мослашувчан эканлигини анчадан бери билишади — агар сиз лаборатория ҳайвонлари истеъмол қиладиган озиқ-овқат миқдорини сезиларли даражада камайтирсангиз, улар узоқроқ яшайди.

Ҳозирда қариш бўйича тадқиқотлар соҳаси жадал ривожланяпти, чунки тадқиқотчилар қаришнинг молекуляр жараёнларини очишга ва бошқаришга ҳаракат қиляпти.

МRC Тиббиёт фанлари лабораторияси, Лондон Империал коллежи ва Сингапурдаги Duke-NUS тиббиёт мактаби жамоаси интерлейкин-11 деб номланган оқсилни текширган.

Унинг даражаси инсон танасида кексайган сари кўтарилади, бу яллиғланишнинг юқори даражасини оширади ва тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, қариш тезлигини бошқарадиган бир нечта биологик калитларни айлантиради.

Тадқиқотчилар 2 та тажриба ўтказдилар. Биринчиси генетик муҳандислик сичқонлари, шунинг учун улар интерлейкин-11 ишлаб чиқара олмади. Иккинчи тоифа сичқонлар 75 ҳафталик бўлгунча кутиб турилди (тахминан 55 ёшли одамга тенг) ва кейин уларга мунтазам равишда интерлейкин-11 ни таналаридан тозалаш учун дори берилди.

Nature журналида чоп этилган натижалар сичқонларнинг тажрибаси ва жинсига қараб умр кўриш давомийлиги 20-25 фоизга кўпайганини кўрсатди. Одатда лаборатория сичқонлари кўпинча саратон касаллигидан ўлишади, аммо интерлейкин-11 бўлмаган сичқонларда касаллик даражаси анча паст бўлган.

Уларда мушакларнинг фаолияти яхшиланди, ортиқча вазн йўқолди, мўйналари соғлом ва кўплаб заифлик кўрсаткичларида яхши натижаларга эришди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

NASA Мисси Эллиоттнинг "Ёмғир" қўшиғини Венерага учирибди

NASA ўзга сайёраликларни Ердаги мусиқа санъати билан сийламоқчи шекилли. Мисси Эллиоттнинг 1997 йилги ушбу дебют сингли ҳозирда чуқур фазога юборилган биринчи хип-хоп қўшиғи бўлиб турибди.

NASA 50 йил аввал Чак Беррининг овозини ўзга сайёраликлар Ердаги ақлли ҳаётдан эшитиши мумкин бўлган илк товушлардан бирига айлантирганди. Шунча вақтдан кейин космик агентлик коинотга унданам замонавий мусиқа намуналарини жўнатмоқчи.

Мисси Эллиоттнинг “Ёмғир” (Supa Dupa Fly) номли дебют сингли 1997 йилда чиқарилгач, радиода жуда кўп эшиттирилган. Ўтган жума куни қўшиқ NASAнинг ўта кучли Deep Space Network трансмиттерига юкланди ва Венера томон йўналтирилди. Бу чуқур фазода эфирга узатилган биринчи хип-хоп қўшиғига айланди. 

Венера Ердан 158 млн миля узоқликда жойлашган, яъни қўшиқ ёруғлик тезлигида саёҳат қилиб ўз манзилига етиб бориши учун атиги 14 дақиқа керак. Қуёшга яқин иккинчи сайёра Венера севги маъбудаси шарафига номланган ва афтидан реп афсонасининг севимли сайёраси ҳам бўлса керак. 

“Ёмғир” (Supa Dupa Fly) космосга узатилган биринчи хип-хоп қўшиғига айланиб, мен NASA билан Deep Space Network орқали бу дунёдан ташқарига чиқишимга ҳали ҳам ишонмаяпман!"

дейди Эллиоттнинг ўзи.
"Мен Венерани танладим, чунки у куч, гўзаллик ва қудратни англатади. Мен ўз санъатим ҳамда хабаримни коинот билан баҳам кўриш имкониятига эга бўлганимдан жуда бахтиёрман!"


Менга қолса ўзга сайёралик дўсларимизга Шерали Жўраевнинг “Инсон ўзинг”қўшиғини жўнатворардим🫡

Ўғиллари рухсат берса канешна😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ОИВга қарши 100% самарали дори яратилибди

Жанубий Африка ва Угандада ўтказилган йирик клиник синов натижалари шуни кўрсатадики, янги профилактик дори ҳозирда мавжуд бўлган иккита бошқа дори воситаларига қараганда аёлларда ОИВ инфекциясининг олдини олиши мумкин.

Баҳолаш учун 500 иштирокчини текширилган. 6 ой давомида улар йилига икки марта Lenacapavir инъекцияси қабул қилиб, бу бошқа иккита доридан фарқли ўлароқ 100% муваффақият қозонгани аниқланди, дея хабар бермоқда The Conversation.

Жанубий Африка ва Уганда бўйлаб, шифокор-олим Линда-Гаил Беккер бошчилигидаги Gilead Sciences жамоаси 5000 аёлда учта PrEP дори, ОИВ блокерларининг самарадорлигини ўрганиб чиқди.

Ўтган йили 1,3 млн янги ОИВ инфекцияси қайд этилган. Гарчи бу кўрсаткич сезиларли пасайишни билдирса-да, у ҳали ҳам мақсаддан юқори.

Жанубий Африкада, хусусан, ОИВ 8,45 млнга яқин одамда бор. Угандада 1,2 млнга яқин одам ОИВга чалинган, бу АҚШдагига яқин.

Бироқ, ОИВ Жанубий Африка ва Угандадаги аёллар учун энг юқори хавф туғдиради. Муаммони ҳал қилиш учун тадқиқотчилар учта PrEP препаратини синаб кўрдилар, уларнинг иккитасидан ҳозирда фойдаланиш мумкин.

Янги ечим ОИВ инфекциясини бутун дунё бўйлаб 500 000 кишига камайтириш глобал мақсадига эришишга ёрдам беради, деб умид қилинмоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Соцсетларда челленж ўтказишди бизикилар ёрворишяпти. Қайга қарама #qonimdagalaba хэштеги билан видеолар чиқиб келяпти. Олимпиадага биринчи марта бораётганимиз йўқ, лекин бу сафаргиси бошқача-да! Парижга футболчиларимиз ҳам боради. Бизникилар футболга қанчалик қизиқишини шундан билиб олса ҳам бўлади. Олимпиада тариҳида илк бор футболда ҳам қатнашамиз.

Констани қўшиғига ишланган “Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба” видеоролиги ростанам зўр чиққан, ҳамма шу қўшиққа видео олиб жойлаяпти. Ўзбекистонлик спортчилар бунақа паддержкадан кейин Парижда рекорд қўйворишсаям ҳайрон қомасдим. Фақат ғалаба! Олға Ўзбекистон!🫡🇺🇿

#qonimdagalaba

Читать полностью…
Subscribe to a channel