nurbekalimov | Unsorted

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Subscribe to a channel

Alimoff

Лукашенко Украинани мустақиллик куни билан табриклади  

Беларусь президенти 24 августда нишонланадиган Украина мустақиллик куни билан украиналикларни табриклади.

У мамлакат халқига “тинч осмон, фуқаролар тотувлиги ва саховатли мамлакатига фаровонлик” тилаган. Шунингдек, у ўзи раҳбарлик қилаётган Беларусни минтақада тезкор хавфсизликни таъминлашда давом этади дея таъкидлаган.

“Беларусь замини самимий ва меҳнаткаш украиналикларга ҳамиша алоҳида ҳурмат ва илиқ муносабатда бўлган. Бизни нафақат умумий тақдир ва оилавий ришталар, балки қўшнилар билан дўстлик ва тил топишиш истаги ҳам бирлаштириб туради”, дейилади Беларусь президенти расмий сайтидаги табрикда.

Лукашенконинг қўшимча қилишича, ҳозирги оғир шароитда мулоқотни давом эттириш ва “славян халқларининг бугуни ва келажаги учун тинчлик тилида гаплашиш” лозим. “Бошқачаси бўлмайди”, деган у.

Беларусь раҳбари бир неча марта Россия ва Украинани ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида муҳокама қилишга чақирган.

Иплос😐

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун Oʻzbekistonlik.Students лойиҳасининг навбатдаги еттинчи эпизоди тақдим этилди. Ушбу қисм АҚШнинг энг нуфузли олий таълим масканларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳақида ҳикоя қилади.

Эпизод қаҳрамонлари:

Принcтон университетида таҳсил олаётган Феруза Муҳаммадиева ва Калифорния Университети талабаси Абдиазиз Абдишукуров. Уларнинг ҳикоясини тинглаш сиз учун қизиқ бўлади. Албатта кўринг.

Oʻzbekistonlik.Students лойиҳаси орқали сиз дунё бўйлаб илм излаб, ўзини ва дунёни англаш сафарида юрган ватандошларимизни кашф қиласиз. Жаҳоннинг етакчи университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонликлар стереотипларни парчалаб, ҳали ҳеч ким уддалай олмаган ишларни амалга ошираётгани ва миллионлаб тенгдошларига мотивация улашаётганига гувоҳ бўласиз.

Читать полностью…

Alimoff

Россиянинг Волгоград вилоятидаги 19-сонли жазони ижро этиш колониясини эгаллашда гумонланаётган тахминий террорчиларнинг сурати чапдан ўнгга:

- Ўзбекистон фуқароси Рамзидин Тошев, гиёҳванд моддалар сотиш моддаси бўйича 8 йилга ҳукм қилинган.

- Тожикистон фуқароси Рустамжон Наврузи, гиёҳванд моддалар сотиш моддаси бўйича 7 йилга ҳукм қилинган.

- Ўзбекистон фуқароси Темур Хусинов, соғлиққа қасддан оғир тан жароҳати етказгани учун 6 йилга ҳукм қилинган.

Бугун ушбу реззонанс воқеа рус тармоқларида шов-шув бўлмоқда. Ўзларини Ислом давлати мужоҳидлари деб атаган бу кимсалар қамоқхонадги махбуслар бўлган ва ҳозирда у ерда қўзғолон кўтариб камида 3 кишини ўлдиришган.

Афсуски гумонланувчилардан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари дейилмоқда. Россияда ўзи шундоқ ҳам ошиб ётган миллатчилик фони янада кучаядиган кўринади...

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Камала Харрис барча америкаликлар учун президент бўлишга ваъда берди

Чикагода АҚШ Демократик партиясининг миллий қурултойи тугади. Қурултойнинг охирги кунида Камала Харрис президентликка номзод сифатида номзодликни расман қабул қилди ва бутун сиёсий фаолиятидаги асосий нутқини сўзлади.

Харрис америкаликларни бўлажак сайловлардан партиянинг хоҳишидан қатъи назар, "аччиқликни енгиш ва олдиндаги йўлни белгилаш учун бебаҳо имконият" сифатида фойдаланишга чақирди.

Бу кеча бизни турли сиёсий қарашларга эга одамлар кузатаётганини биламан. Шуни билишингизни истардимки, мен барча америкаликлар учун президент бўлишга ваъда бераман,

— деди у. Шунингдек, Харрис:
Мен бизни энг олий орзуларимиз атрофида бирлаштирувчи президент бўламан. Бошқарувчи ва тингловчи президент,

— дея таъкидлади гулдурос қарсаклар остида.

Харриснинг нутқи давом этади.

Камтарга Камала😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ғазодаги жасадлар учун қабристонларда жой қолмабди

Ғазо секторига ҳужумлар туфайли ҳалок бўлганлар 40 мингтадан ошиб, уларни дафн қилиш учун қабристонларда бўш жой қолмаган.

Фаластинликлар қурбонлар учун қабристонлар ва Ғазонинг марказий ҳудудидан бўш ерлар топиш учун курашяпти. Ғазодаги қабристон ишчиси Саад Ҳасан Баракат умрининг кўп қисмини қабристонларда ўтказгани, лекин ҳеч қачон бунақанги даҳшатли ҳолатни кўрмаганини айтган.

Унинг таъкидлашича, урушдан олдин ҳар куни бир нечта жасад дафн этилган. Октябрь ойидан бери у 1 кунда 70, 80, 100, ҳатто 300 та жасадни кўмган. 

“Қабр қазиш учун жой қолмади, жасадларни устма-уст қўйяпмиз. Бу ерда бир эмас, икки эмас, уч қаватли қабрлар бор”,

— деди у.

Унинг айтишига кўра, жасадлар оммавий қабрларга бепул кўмиляпти, лекин алоҳида қабр сўраганлар тахминан 300 шекел (80$) тўлаши керак.

Яна айтилишича, қурбонлар сони қўрқинчли ва даҳшатли тарзда кўпайяпти. Энг кичик қирғинда ҳам 10 ёки 20 киши йўқотиляпти. Ғазонинг марказий қисмида атиги 3 та қабристон бор ва уларнинг барчаси тўлиб бўлган.

Фаластинлик Муҳаммад Абдуллоҳга кўра, яқинда 8 та жасадни кўмишга уринишганда аввал кўмилган жасадлар топилган. Унинг таъкидлашича, қабристонлар нафақат марҳумлар, балки тириклар билан ҳам тўлиб кетган, чунки кўчирилганлар ҳар қандай бўш жойда бошпана изламоқда.

Бу шунчаки даҳшатли фильмга ўхшайди. Ҳамма марҳумларни жойи жаннатдан бўлсин🤲🏻

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Трамп эндиги митингда ўқ ўтказмас ойна ортидан нутқ сўзлади

Республикачилар номзоди Дональд Трамп суиқасддан кейин биринчи марта Шимолий Каролинанинг Эшборо шаҳрида бўлган сайловолди митингида сўзга чиқди.

У митинг пайтида ўққа чидамли ойна билан тўсилди. Ўша жойдан олинган кадрларда ойналар тўғридан тўғри унинг олди ва орқасида ўрнатилганини кўриш мумкин.

“76 кундан кейин биз бу штатда ғалаба қозонамиз ва Оқ уйни эгаллаймиз”,

— деган Трамп ўз тарафдорларига.

АҚШ махфий хизмати унга назорат қилиш осон бўлган ёпиқ майдонларда тадбир ўтказишни тавсия қилганди. 

Эсингизда бўлса, Трампга суиқасд 13 июлда Пенсилваниядаги нутқи вақтида содир бўлганди.

Махфий хизмат 20 яшар Томас Метю Крукс исмли гумонланувчини ўлдирган. Ҳодиса оқибатида 1 киши ўлган, камида 2 киши жароҳат олган. Шундан кейин АҚШ махфий хизмати бошлиғи Кимберли Читл истеъфога чиққанди.

Братти суттан оғзи куйиб, энди қатиқниям пуфлаб ичяпти шекл.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

МСК 5 та партияга сайловда қатнашишга рухсат берди

Марказий сайлов комиссияси бешта сиёсий партияга сайловда қатнашиш учун “босилиноради” деган добро берибди.

Силарни билмадиму, мен бу сафарги сайловлардан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ интрига кутяпман😎

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

⚡️Қурултой ижодкорлари такроран ўзбек тилининг ўтмишига мурожаат қилишга қарор қилишибди. Баъзан ўзбек тилининг устидаги қуйидагича баҳсларга дуч келамиз: ўзбек тилида форсча сўзлар шу қадар кўпки, унинг туркийлиги қолмаган дейдиганлар учрайди. Бу саволга жавоб топиш учун, шунингдек, ўзбек тилининг қадимги ва бугунги тил алоқаларини тушуниш учун Қурултой жамоаси ўз ўтовига машҳур эксперт Ғайбулла Бобоёровни таклиф қилибди. Кўрамиз.

👉 https://youtu.be/8YmA5NtDAyY

Читать полностью…

Alimoff

Эски постларимни титкилаб чиққаним ҳақида

Мен аслида демагог ғоялар билан яшашга абcолютно қаршиман. Лекин баъзида 3 ёки 4 йил олдин қандай яшаганимизни, ўша пайтда қандай фикрлаганимни эслаш учун эски постларимни ўқиб тураман.

Так вот, бугун чиққан бир хабар мени яна тарихни эслашга мажбур қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари навбатдаги мажлисда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишнинг ягона тартибига ўтишни назарда тутувчи қонунни кўриб чиқишибди.

Қонун Тошкент шаҳри ва вилоятида бошқача тартиб, вилоятларда бошқача тартиб бўлишига чек қўйиб, ҳамма учун ягона қоидаларни жорий қилади.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш мақсадида паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни либераллаштириш таклиф қилиняптийкан.

Шу хабардан кейин, 2019 йил декабрда ёзган постимни тофволдим. Ўшанда Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларига 30 кунгача рўйхатдан ўтмай юришга рухсат берилгани бўйича фикримни ёзган эканман. Ўша пайтда вилоятдан Тошкентга келган Эшмат беш кун ичида вақтинчалик турар жойи бўйича рўйхатдан ўтмаса, апкириб қўйишлари мумкин эди.

Бу пост ёзилганидан бироз вақт ўтгач, просписка тизими бекор қилинганини ҳам кўрдик. Энди эса бу тизим янада енгиллаштириларкан.

Оқлемиз и дуо қиламиз. 🤟😎

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Америкалик 15 ёшли даҳо Time нашрида “Йил боласи 2024” бўлди – у тери саратони учун совун ишлаб чиққан.

Хеман Бекеле 6 ёшида Эфиопияда яшаб, одамларни қуёшнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишни орзу қилиб, кимёга қизиқа бошлаган. Унинг фикри: совунга саратонга қарши крем ​​қўшинг. У ёш олимлар танловида бу ихтироси билан ғолиб чиқди ва 25 000 доллар мукофот эгаси бўлди.

Энди Хеман совунни сичқонларда синаб кўрмоқда, бу эса орзуни ҳақиқатга яқинлаштиради.

У 2023 йилда "America’s top young scientist" танловида ғолиб бўлган.

Хеманнинг кашфиёти оддий, лекин самарали. У яратган крем саратон ҳужайраларини тўғридан тўғри нишонга олиб, уларни йўқ қилишга ёрдам беради. Ушбу ёндашув ҳозирги даволаш усулларидан фарқли равишда ҳужайраларни аниқ мўлжаллайди ва соғлом тўқималарга зарар етказмайди.

Бу, айниқса, кимёвий даволаш усулларининг оғир ёндош таъсирлари билан курашаётган беморлар учун катта умид бахш этяпти.

Маълумотларга кўра, Бекеленинг бу ихтироси шунчаки илмий тажриба эмас, балки ҳақиқий эҳтиёждан туғилган. У синфдош дўсти билан саратон ҳақида суҳбатлашгач, бу касалликнинг инсон ҳаётига қандай таъсир қилишини чуқур англаб етган.

Ёш ихтирочининг таъкидлашича, у барча одамлар тенг ва тўлақонли ҳаёт кечиришга ҳақли эканига ишонади ва бу ғоя уни илмий изланишлар олиб боришга ундаган.

Бекеленинг ютуқлари нафақат ўз тенгдошлари, балки катта ёшли мутахассислар орасида ҳам эътибор қозонди. У кўплаб илмий конференцияларда маърузалар ўқишга таклиф этилган.

Хеман Бекеле ўз ихтиросини ривожлантириш учун маблағ йиғишга ҳам ҳаракат қиляпти. У келажакда бу усулни кенгроқ миқёсда синаб кўриш ва ундан саратонни даволашда фойдаланишни орзу қилади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Синфдошлар билан чойхона, CS GO'га боравермасдан фойдали иш ҳам қилиб туриш керак

Так вот, ўқишни бирга давом эттириш мумкин.

Ман доим тавсия қилиб келадиган университет - UBS ўқишга синфдошинг билан борсанг, 10 фоиз "скидка" қибераркан.

Бунақа имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Ҳам эски ошналаринг бирга ўқийсан, ҳам бошқалардан камроқ контракт тўлайсан.

Агар ДТМдан олинган балл бўлса, ўша билан ҳужжат топширишвор, имтиҳонсиз талаба бўласан.

Мана контактлари. Босинглар иккиланмасдан.


qabul.ubsu.uz

+998781132626, +998907894242

Телеграм | Instagram | Веб-сайт

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

АҚШлик олимлар яраларнинг битишини 30 фоизга тезлаштирадиган электропластер яратишибди

Ушбу электропласт яралар тезроқ битишини таъминлаш учун электр оқимини қўллайди. Электр энергияси яраларнинг тўқималарини рағбатлантириб, қон айланишини яхшилайди ва регенерация жараёнларини тезлаштиради.

Ушбу технология тиббиётда инқилобий ўзгаришларга олиб келиши мумкин, чунки у беморларга тезроқ тузалиш ва реабилитация имкониятларини тақдим этади.

Экспертлар бу электропластернинг кенг миқёсда қўлланиши мумкинлигини таъкидлашяпти, бу эса уни тиббиёт соҳаси учун идеаллаштиради.

Фаоллаштириш учун уни намлаш керак, шундан сўнг у ҳужайраларни ҳаракатини тезлаштирадиган ва бактериялар ўсишини тўхтатадиган кичик ток оқимини етказа бошлайди.

Бу нарса бир марталик, лекин олимларнинг айтишича, нархи атиги 1 доллар бўлади. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш муддати ҳали ноаниқ — клиник синовлар энди бошланади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлар чоғида 115 дан ортиқ чақалоқ ҳалок бўлган

ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги можаро бошланганидан буён Ғазо секторида 115 чақалоқ ҳалок бўлган.

Бу ҳақда БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди.

Бошқармага кўра, ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси 8 ойдан кичик чақалоқлардир.

“Уларнинг 48 нафари (42%) ҳали 1 ойлик ҳам бўлмаган”,

— дейилади ҳужжатда.

Аввалроқ Фаластин ССВ 2024 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, шахси аниқланган ва ҳужжатлаштирилган 32,3 минг нафар ўлганлар орасида 10,6 минг бола, 663 нафар бир ёшгача бўлган гўдак борлиги ҳақида маълум қилган эди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

19 августда ноёб ҳодиса кузатилади

Шу йилнинг 19 август куни энг ажойиб астрономик ҳодисалардан бири бўлади: осмонда супер Ой ва мовий Ойнинг комбинацияси кўринади.

Мутахассисларга кўра, бу йил 19 август, 17 сентябрь, 17 октябрь ва 15 ноябрь кунлари супер Ой ҳодисаси бўлиши кутиляпти, лекин биринчиси ҳаммасидан ўзгача бўлиши мумкин.

Августда содир бўладиган тўлин Ойлардан бирининг номи “Бакра Ойи”. Бу ном йилнинг шу мавсумида катта кўллар ва бошқа йирик сув ҳавзаларида бакра балиқларини тутган ҳинд қабилалари билан боғлиқ дейилади.

Мовий Ой номининг рангга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У инглизча “Оnе in а Blue Moon” ибораси билан боғлиқ.

Мовий Ойнинг 2 та тури бор: мавсумий ва ойлик. 19 августда содир бўладиган мовий Ой мавсумий бўлади. NASA маълумотларига кўра, ундан кейинги мавсумий мовий Ой 2027 йил май ойида кутиляпти.

Бундай ҳодисалар ораси 20 йилгача бўлиши мумкин. “Бакра Ойи” ва мовий Ойнинг  кейинги жуфтлиги 2037 йил январь ва март ойларида кузатилади.

Супер Ой ҳодисаси қандай бўлади? Унда Ой одатдагидан анча ёрқинроқ ва каттароқ кўринади, лекин аслида бундай эмас. “Ой иллюзияси” мавжуд, унда Ой уфққа яқин бўлганда осмондаги баландлигига қараганда каттароқ кўринади. 

Ойнинг кратерларини кўриш учун телескоп ёки дурбиндан фойдаланиш мумкин.

Индинга қизларим билан томоша қилишга ажойиб воқеа топилди ана🌝

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Мультикдаги Шрекнинг прототипи борлигини билармидинглар?

1903 йилда Уралда француз оиласида туғилган Морис Тийе 1917 йилги инқилобдан кейин Францияга қайтади. Болалигида у тенгдошларидан фарқ қилмаган ва жуда чиройли хусусиятларга эга бўлган.

Лекин 17 ёшида унда акромегалия деб аталадиган ноёб касаллик ривожлана бошлаган. Бу суяклар, айниқса, юз суякларининг сезиларли ва номутаносиб равишда катталашишига олиб келади.

Шунга қарамай, Морис ҳаётга бўлган иштиёқини йўқотмаган. У юридик карьерасини ташлаб, Қўшма Штатларга кўчиб ўтган ва у ерда профессионал курашчи бўлган.

14 та тилни ўрганган Морис шахматда юксак маҳоратга эришган. Касаллик ривожланишда давом этавергач, Морис 51 ёшида юрак хуружидан вафот этган.

Унинг ўзига хос кўриниши машҳур мультфилм қаҳрамони Шрекни яратишда илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

❗️Оппенгеймерни атом бомбасини яратган машҳур олим сифатида яхши биламиз. Яқинда Голливуд у ҳақида фильм ҳам ишлади. Бироқ Россиялик Игор Курчатов негадир доим иккинчи планда қолиб кетади. Аслида Курчатов атом бомбаси устида Оппенгеймердан кўра кўпроқ тажрибалар ўтказган. Бироқ тақдир тақозоси билан атом қуролиннинг асосчиси деган ном унга насиб этмаган.

Курчатов ҳақида «Худди шундай» жамоаси айнан Россияга бориб, у ерда махсус сон қилишибди. Кўришга арзийди. Курчатов ҳақида ўзбекча маълумотни сизга фақат шу канал беради.

Видеога ҳавола: https://youtu.be/YCtK9kNPVpo?si=l6sF5GyH149dLgfw

Читать полностью…

Alimoff

Бугун халқаро қуллар савдоси ва унинг бекор қилинишини эсга оладиган кун

23 август куни дунё бўйлаб халқаро қуллар савдоси ва унинг бекор қилинишини эсга олиш куни нишонланади. Бу кун БМТнинг таълим, фан ва маданият бўйича ташкилоти UNESCO томонидан 1988 йилда жорий этилган.

Ушбу куннинг танланиши 1791 йилда Ҳаитидаги қулларнинг қўзғолонинига боғлиқ. Бу воқеа қулликка қарши курашнинг муҳим босқичи бўлган.

Трансатлантик қуллик савдоси XV асрда бошланган ва XIX аср ўрталаригача давом этган. Бу давр мобайнида 15 млндан ортиқ африкалик эркаклар, аёллар ва болалар ўз уйларидан мажбуран олиб кетилиб, Янги Дунёда қулликка сотилган.

Савдо Африка, Америка ва Европа ўртасида бўлган. Қуллар Африкадан олиб кетилган. Америкадаги плантацияларда ишлатилган. Европа эса бу савдони молиялаштириб, маҳсулотлардан фойда кўрган.

1791 йил Ҳаитида қуллар қилган инқилоб Франция колониясининг мустақиллигига олиб келган ва қуллик савдосига қарши глобал курашда муҳим рол ўйнаган эди.

Нега бу кун бунчалик муҳим? Чунки у қулликнинг даҳшатли оқибатлари ҳақида огоҳлантиради ва одамлар адолатсиз равишда қул қилинишининг даҳшатларини ёдга солади.

Қолаверса, қул савдоси қурбонлари, уларнинг авлодлари ва уларга етказилган азоб-уқубатлар учун адолатни тиклашда муҳим рол ўйнайди.

Бу кун замонавий дунёда ҳали-ҳануз давом этаётган расизм ва инсон ҳуқуқларининг топталиши ҳақида бохабарликни оширади. Қуллик савдоси оқибатида олинган стереотиплар ва дискриминация бугунги кунда ҳам мавжудлигини кўрсатади.

Бугунги кунга янаям қизиққан бўлселар, қуллик тарихини акс эттирувчи фильмлар, масалан, “12 йил қулликда” (12 years a slave) ёки “Илдизлар” (Roots) каби фильмларни кўришингиз мумкин.

Яна, қуллик савдоси ва унинг оқибатлари ҳақида китоблар ўқинг, ҳужжатли фильмлар кўринг. Какраз Мартин Лютер Кинг ҳақида ҳам Ютюбда ўзим видео чиқарганман. Унда қора танлиларнинг ўз ҳуқуқлари учун курашларида йўлбошчи бўлган ушбу инсоннинг босиб ўтган ҳаёт йўли ёритилган.

Хуллас, бу кун инсоният тарихининг энг қора саҳифаларини эслатади, келажак учун сабоқ олишга ёрдам беради ва бизни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда янада фаол бўлишга ундайди​.

Одам бўлиб келдик, одам бўлайлик дўсларим🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тил ўрганишда ва IELTS имтиҳонларига тайёрланишда энг катта муаммо диққатни жамлаш бўлиб қолган. Биз ижтимоий тармоқлардаги қисқа роликларга шунчалик ўрганиб қолганмизки, тинглаш ёки ўқишга оид вазифаларни бажаришга қийналамиз.

Халқаро даражадаги инглиз тили ўқитувчиси Барно Аcқарова нафақат тил ўрганиш, балки, ўз олдига мақсад қўйиб, унга эришиш, тушкунликка тушмаслик ва тинимсиз ривожланиш сирлари билан бўлишибди.

Читать полностью…

Alimoff

"Onix" турар-жой мажмуасидан коттежларни гибрид тўлов дастури асосида харид қилинг!

Onix мижозларнинг молиявий имкониятларига мос келадиган манфаатли тўлов вариантини тақдим этади.

Эндиликда, коттежларни гибрид тўлов режаси асосида харид қилишингиз мумкин. Бунда:

✅ бошланғич 30% тўлов;
✅ 20% тўлов — 12 ой давомида ҳеч қандай фоизларсиз:
✅ қолган 50% тўловни эса нақд тўлов асосида расмийлаштирасиз.

Onix коттежлари Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган. Мажмуа майдони 3 гектар бўлиб, 114 та: 1,6 сотихдан 2 сотихгача бўлган коттежларни ўз ичига олади. 🏡

Коттежлар қуриб битирилган ва тайёр кадастрга эга. 📌

📍 Миробод тумани, Эски Отчопар кўчаси, 58Б
☎️ 55 512 22 20
✍️ @onix_kottedj

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Шу десанглар мен учун Телеграмдаги иқтисодиёт, банк ва молия бўйича крутой каналлардан бири — @Bankir. Бу ерда соҳага доир таҳлиллар, янгиликлар, доллар нимага кўтарилиб кетяпти, олтин нархи бунч тез ошяпти каби саволларга содда тилда жавоблар берилади. Обуна бўлиб кўйинглар

Читать полностью…

Alimoff

Лукашенко МДҲ давлатларини худбинликда айблади

Беларусь президенти Александр Лукашенко айрим собиқ совет давлатлари Россияга ҳеч нима таклиф қилмаяпти, аксинча ундан фойда олишга интиляпти, деб фикр билдирди.

Биз Россия билан бир қайиқдамиз. Агар у ағдарилиб кетса, биз ҳам чўкиб кетамиз. Иттифоқчилигимизни яширишга ҳожат йўқ. Биз ўзимизни Россияга ҳеч нарса бермай, ундан фақат олишни истайдиган баъзи давлатлардек тутмаймиз,

— деди Лукашенко.

Беларусь президенти бундай ҳолат узоқ давом этолмаслигини таъкидлади.

Россиядан ёрдам сўрашингиз керак бўлган пайт яқинлашяпти. Қозоғистонда бўлганидек инқироз юз берганда ҳамма Путиндан ёрдам сўрайди. Биз тезкорлик билан ҳаракат қилиб, у ерга кучларни жўнатдик ва тартибсизликларни бартараф этдик,

— деди у.

Лукашенко фавқулодда вазиятларда МДҲ мамлакатлари яна Россия ва Беларусдан ёрдам сўрашига ишонишини айтди. Шунингдек, собиқ иттифоқ ҳудудида иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистон ёки Ўзбекистон маҳсулотларини Америка ёки Евроиттифоқда ким кутяпти? Йўқ, улар Россияга сотишга интилишяпти. Бизда умумий бозор бор ва уни йўқотиш мақсадга мувофиқ эмас,

— дея таъкидлади Лукашенко.

Бундан ташқари, у Арманистондаги вазият ҳақида фикр билдириб, мамлакат “МДҲ давлатларидан бошқа ҳеч кимга керак эмас”лигини айтган.

Майли, ўз иқтисодиётларини ривожлантиришсин ва ўз ресурсларига таянишсин. Қандай Франция, қандай Макрон? Эртага у йўқ бўлади ва ҳамма Арманистонни унутиб юборади,

— деган Лукашенко.

Чол бредит

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Онгли тушлар ҳақида

Онгли тушлар — бу туш кўраётганингизни тушунадиган ва тушдаги воқеаларни назорат қила оладиган ҳолат. Бунда одам тушида ўзини онгли равишда тан олади ва тушдаги воқеаларни бошқариш ёки ўзгартириш имкониятига эга бўлади.

Тасаввур қилинг, сиз уйқуда муаммоларни ҳал қилишингиз, расм чизишингиз ёки мусиқа яратишингиз мумкин.

Тадқиқотчилар кўпроқ одамларга онгли туш кўриш имконини берадиган усулларни ишлаб чиқишяпти — бу тушларнинг мазмунини одамнинг уйғоқ ҳаётига ўтказа олади.

Улар сўнгги ойларда туш пайти реал ҳаётдаги электр чойнакни ёқиш ва туш ичидан компьютер экранидаги виртуал машинани бошқариш мумкинлигини кўрсатиб беришди.

"Эртами-кечми, ҳар кимга осон бўлган онгли тушларни кўришга имкон берувчи усул ёки воситалар пайдо бўлади, биз бу икки дунёни бир-бирига боғлаш йўлларини қидиряпмиз",

— деди REMspace Inc. асосчиси Майкл Радуга.

Гарчи ҳамма ҳам буни қилолмаса-да, Ер аҳолисининг қарийб ярми ҳаётида камида бир марта, тахминан 1/5 қисми эса ойда бир ё бир неча марта онгли туш кўради.

Майкл Радуга бу тадқиқотга у ўсмирлик пайтида кўрган туш илҳом берганини айтади. Унда у Раммштейннинг мусиқасини ижро этаётганини кўрган.
"Бу энг яхши қўшиқ эди. Мен мусиқачи эмасман, лекин миям ва эҳтимол бошқа одамларнинг мияси ҳам, ҳақиқий ҳаётдаги мусиқалардан кўра яхшироғини яратишга қодир”

— дейди у.

Радуганинг фикрича, бу кичик қадамлар, аммо 10-20 йил ичида одамлар уйғонишдан олдин шахсий ҳаётдаги ишларни бажаришлари мумкин.

Қанийди, мазза қилиб ухлаб ётганимда alimoff?si=yCl3AdBeAM-JxLLz">ютипдаги видеоларимга сценарий ёзиб қўйсам😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун бутунжаҳон дангасалик куникан

Дангасалик куни ҳар йили 20 августда нишонланади. Бу кун аслида Колумбиянинг Итагуи шаҳрида 1985 йилда пайдо бўлган.

Байрамнинг мақсади одамларни кундалик стресс ва ишлардан холи қилиб, ўзларини тинчлантириш ва завқ олишга ундаш.

Бу кунда одатда турли маданий тадбирлар, мусиқалар бўлади ва одамлар ўз тўшакларида шаҳар кўчаларида ётиб олиб парад ўтказади.

Бу кунни жорий қилган Карлос Марио Монтоя дангасаликни "тараққиёт двигатели" деб атаган. Унинг айтишича, дангасалик одамларга оддийроқ ва қулайроқ ечимлар топишга ёрдам беради.

Масалан, овқат пиширмасдан ресторанга бориш ёки қўлда кир ювиш ўрнига стиралкадан фойдаланиш.

Хуллас, қолганини ёзишга эриндим. Кеттим байрамни нишонлашга🥱

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Илон Маск Рамзан Қодировга Cybertruck бергани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Илон Маск Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга Tesla Cybertruck электр пикапини бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маск буни рад этди.

“Маск Американинг санкция қилинган душманларига ҳарбий хизматга яроқли машиналар етказиб беряпти”

— деб ёзган Х тармоғи фойдаланувчисини “қолоқ” деб атаган у.

Сиз шунчалар қолоқмисиз, мен рус генералига Cybertruck бердим деб ўйлайсизми? Бу ҳайратланарли,

— деган Tesla раҳбари.

Ундан аввал, 17 августда Рамзан Қодиров Telegram’да пулемёт ўрнатилган Cybertruck видеосини эълон қилганди.

Биз ҳурматли Илон Маскдан Tesla кибер юк машинасини олдик. Мен янги технологияни синаб кўрганимдан хурсандман ва амин бўлдимки, унинг “Киберҳайвон” деб номланиши бежиз эмас,

— деган Қодиров.

У пикап Россиянинг Украинадаги “махсус ҳарбий операцияси” ҳудудига юборилишини қўшимча қилган ва Илондан гўё машина бергани учун миннатдор эканини билдирган.

Илон, раҳмат! Грознийга келинг, сизни энг азиз меҳмоним сифатида қабул қиламан! Бизнинг Россия ТИВ бунга қарши бўлмайди деб ўйлайман. Ва, албатта, биз сизнинг янги ишланмаларингизни кутамиз,

— дея хулоса қилган Қодиров.

Маскнинг Қодировга жавоби эълон қилингач, Чеченистон раҳбари яна Tesla асосчисига мурожаат қилиб:

Илон, қолоқ одамлар ва сотқин ОАВга эътибор берманг. Улар билан чалғимаслигингиз керак, ишонинг. Янги чўққиларни забт этишда давом этинг. Сизнинг ишланмаларингиз бизга катта ёрдам бермоқда!

— деган.

Бяхта қизиқ ишлар бўляпти ома, попкорндан узатворинглар😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ФИФA нинг дастлабки ўйинлари

Ушбу парча ФИФA видео ўйинлар сериясининг бошланишини ёритади. Дастлабки ўйин 1993-йилда EA Sports томонидан чиқарилган "FIFA International Soccer" эди. Ушбу ўйин футбол ўйинлари бозорида янги услублар ва технологияларни жорий этди, графикаси ва ўйин механикаси билан ажралиб турди. Видео, бу дастлабки ўйинларнинг қандай қилиб футболни виртуал дунёда кўрсатиш усулини ўзгартиргани ва ФИФA сериясининг кейинги ривожланишига асос бўлганини кўрсатади. ФИФA нинг дастлабки ўйинлари футбол ихлосмандлари учун янги тажрибалар яратди ва ўйин саноатида катта таъсир қилди.

Тўлиқ видеога ҳавола: 👉https://www.youtube.com/watch?v=KmxWWSzDaCI&t=38s

Читать полностью…

Alimoff

Олимлар юқори IQ даражасининг белгиларини айтишди

Психологлар инсоннинг юқори интеллект коеффициентини (IQ) кўрсатиши мумкин бўлган белгиларни аниқладилар.

Мисол сифатида мутахассислар ўқишни яхши кўриш, тартибсизлик, ўзи билан гаплашиш ва тунги хатти-ҳаракатлар кабиларни келтиришган.

Хусусан, уларнинг фикрича, ўзи билан гаплашиш ўзига ишонч, ҳушёрлик ва хотирани яхшилашга ижобий таъсир кўрсатиши, тартибсизликда яшаш эса ноанъанавий фикрлашдан дарак бериши мумкин.

“Агар ўзинг билан гаплашсанг, жиннимассан. Аслида бу сенинг оддий одамдан ақллироқлигингни билдириши мумкин”,

— дейилади мақолада.

Бундан ташқари, хаёлпарастлар ва интровертларнинг IQ даражаси юқори бўлади, дея қўшимча қилган мақола муаллифлари.

Бунгача Калифорния университетининг бир гуруҳ олимлари инсоннинг IQ’си кўп жиҳатдан генетик омилларга боғлиқ деган хулосага келган.

Хонасини йиғиштирме ёторадиган ўртағингга жўнатиб қўйиш, IQ’им баланд экан деб хурсанд бўлиб юрсин😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ален Делон дунёдан ўтибди

Француз актёри Ален Делон 18 август куни 88 ёшида оламдан ўтибди. Бу ҳақдаги маълумотни унинг фарзандлари тасдиқлаган. Ўлим сабаби айтилмаган.

«Ален Фабен, Аннушка, Энтони, шунингдек, [унинг ити] Лубо улкан андуҳ билан ўз отаси кетгани ҳақида маълум қилади. У Душидаги ўз уйида, уч фарзанди қуршовида қийналмасдан абадий уйқуга кетди», — дейилган хабарда.

2019 йилда инсультни бошдан кечирган Ален Делон Швейцариянинг L'Illustre нашрига эвтаназия қилишга қарши эмаслигини айтганди.

«Мен ўзимиз яшаётган даврдан нафратланаман, бу менинг кўнглимни оздиради»,

— деганди у 2018 йилда.

У 80 га яқин кинофилмда ўйнаган, улар орасида «Ёрқин қуёшда» (Plein Soleil), «Леопард», «Қора лола» (La tulipe noire), «Ҳовуз» (La piscine), «Месье Кляйн», «Самурай» (1967), «Борсалино» (1970), «Зорро» (1975) кабилар бор.

Делон Лукино Висконти, Жан-Люк Годар, Жан-Пиер Мелвил, Микеланжело Антониони ва Луи Мал каби режиссёрлар билан ишлаган.

Ажойиб фильмлар учун братга press F🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

⚡️Тарихдаги энг қиммат лойиҳалар бири «Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари» сериалининг иккинчи мавсуми экранларга чиқишига саноқли кунлар қолди. Сериал жорий йилнинг 29 август санасида кичик экранларга қайтади ва унинг иккинчи мавсуми 10 та қисмдан иборат бўлиши кутилмоқда. Катта премьера олдидан СУСАМБИЛ ижодкорлари лойиҳанинг ҳар иккала трейлерини жуда батафсил таҳлил қилишибди. Кўришни тавсия қиламан.

👉 https://youtu.be/H3TDs614dAk

Читать полностью…

Alimoff

20 аср — том маънода гигант қурилишлар асри бўлган деб айтиш мумкин. Ана шундай ақл бовар қилмас даражадаги ва ҳатто мўжиза деб айтиш мумкин бўлган қурилишлардан бири бу шубҳасиз Панама канали эди.

Бундан 500 йил илгари лойиҳаси ўйланган ушбу сув иншоотини ўша даврларда қуришга инсоннинг ақл заковати етмас эди. Аммо инсоният тўхтамай ривожланиб борди ва 20 аср бошига келиб, бу иншоотни қуриб, дунё логистикасида туб бурилиш ясашга муваффақ бўлдилар.

Демак, Тарих ракурси деб номланган кўрсатувимизниг бугунги сонида Панама каналининг муфассал тарихи билан танишамиз.

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/WAJromnCiu0?si=uaZhuLQfyumgmM3J

Читать полностью…

Alimoff

Курерлар учун йўлларимиз жуда хавфли, улар ҳаётини хавф остига қўйиб кимнидур 15 минглик ход-догини ташиб юрибди. Машиналар қанчалик ўз манзилига осон етиб борса курерлар ҳам велосипедида шундай осон етиб бориши керак!

Нозимнинг бу фикрларини тўлиқ қўллаб қувватлайман. Йўлларда курерлар ростдан ҳам қийналади.

Кўришингизни тавсия қиламан.
🔗https://youtu.be/31a7PbvVFqc?si=I5ZmC0MpnnVhrtzV

Читать полностью…
Subscribe to a channel