Саҳрои Кабирда топилган ноёб метеорит: Ер ҳаётининг келиб чиқиши ҳақида янги сирлар очиляптими?
Сўнгги вақтларда коинотнинг чуқур сирларини очишга қаратилган ҳайратланарли илмий кашфиётлар қаторига яна бири қўшилди. Шу йил сентябрда Саҳрои Кабир чўлида ноёб метеорит топилди. Бу космик тошнинг ёши 4,6 млрд йилга тенг деб баҳоланяпти. Бу эса уни Қуёш тизими ҳали шаклланмаган даврларнинг қолдиқларидан бири, деган хулосага олиб келади. Метеорит таркиби ўта қадимий ва камёб бўлиб, бу олимлар учун жуда катта аҳамиятга эга. Чунки у нафақат Ернинг илк ривожланиш даври, балки Қуёш тизими шаклланиши билан боғлиқ жараёнлар ҳақида ҳам қимматли маълумотлар бериши мумкин.
Метеоритни Саҳрои Кабирнинг жанубида жойлашган ҳудуддан, Марокаш чегарасида маҳаллий геолог ва коинотшунослар гуруҳи аниқлабди. Бу ҳудуд олимлар томонидан узоқ йиллар давомида кузатиб борилган, чунки Саҳрои Кабир метеоритлар топилиши эҳтимоли юқори бўлган жойлар қаторига киради. Чўлнинг қуруқ ва тозалиги космик тошларнинг ер юзида сақланиши учун идеал шароит яратади, бу эса уларнинг дастлабки ҳолати деярли ўзгармаган ҳолда сақланиб қолишига сабаб бўлади.
Метеорит сентябрь ойида топилган, лекин у ҳақидаги батафсил маълумот ва тадқиқот натижалари кейинчалик, октябрда эълон қилинди. Метеорит топилгандан кейин дарҳол лабораторияга олиб борилиб, чуқур таҳлиллар бошланди.
Бу метеоритнинг энг ҳайратланарли жиҳати унинг ёши — 4,6 млрд йил-а! Биламизки, Қуёш системаси тахминан 4,5 млрд йил олдин шаклланган, демак, бу метеорит Қуёш тизими шаклланишидан ҳам аввалги материаллардан ташкил топган. Унинг таркиби ва тузилиши, айниқса, Ер, бошқа сайёралар ва Қуёш тизимининг шаклланишида қандай жараёнлар юз бергани ҳақида мисли кўрилмаган маълумотларни тақдим эта олади.
Метеоритни ўрганиш орқали олимлар Қуёш тизимининг бошланиши ва унинг қандай шакллангани ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлиши мумкин. Метеоритнинг кимёвий таркиби ҳали ер юзида учрамаган элементлар ва изотоплар ҳақида маълумотлар бера олади. Шунингдек, у ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши учун зарур бўлган молекулаларнинг илк босқичда қандай шакллангани ҳақида янги билимларни очиб бериши мумкин.
Метеоритларнинг бошқа бир муҳим жиҳати шундаки, улар коинотнинг турли бурчакларидан Ерга етиб келади. Улар Қуёш тизими ва коинотда юз берадиган ҳодисалар ҳақида маълумот тўплаш имконини беради.
🧠@nurbekalimov
Microsoft Copilot сунъий интеллект ёрдамчиси Windows’га киритилди
Яқинда Microsoft сунъий интеллект асосидаги Copilot ёрдамчисини Windows операцион тизимининг ажралмас қисмига айлантиришини эълон қилди. Бу янги технология фойдаланувчиларга кундалик вазифаларни осонлаштириш учун яратилган. Copilot нафақат Microsoft Office дастурларида, балки бутун Windows тизимида ҳам ишлайди ва кўплаб жараёнларни автоматлаштиради.
Масалан, Copilot ёрдамида матнни таҳрир қилиш, маълумотларни таҳлил қилиш ёки ҳаттоки электрон почта ёзиш каби вазифаларни сунъий интеллект билан биргаликда тез ва самарали бажариш мумкин. Microsoft’нинг айтишича, Copilot тезкор ёрдам беришдан ташқари, фойдаланувчиларнинг иши давомида янги ечимлар таклиф этиб, уларнинг иш унумдорлигини оширади.
Бу ютуқ сунъий интеллектнинг кундалик ҳаётимизга қанчалик чуқур кириб бораётганидан дарак беради. Copilot билан ишлаш нафақат фойдаланувчилар учун қулайлик, балки иш жараёнларини соддалаштириш ва тезлаштириш имкониятини ҳам беради. Microsoft бу янгиликни 2025 йилнинг бошларида оммавий фойдаланишга киритишни режалаштирмоқда.
🧠@nurbekalimov
Кеча “Матонат” фильмининг премьераси бўлди. Бугун 18-00 да Youtube премьераси режалаштирилган.
Ушбу ҳужжатли фильм ҳаётнинг қақшатқич зарбаси остида ҳам синмаган кучли аёл ҳақида.🤘
Деновлик Дилором Йўлдошева ҳикояси икки йил олдин бошланган, сўнгги олти ой давомидаги унинг ҳаёти босқичма-босқич суратга олиб борилган. Реал воқеаларга асосланган фильмда матонати ва сабри, турмуш ўртоғи ва яқинларининг суянчи ва таянчи, қўллаб-қувватлови, ҳаётидаги саховатпеша, яхши инсонларнинг кўмаги ила бахтсиз ҳодиса туфайли орттирилган ногиронлигига қарамай ўз ҳаёти ҳамда тадбиркорлигини йўлга қўйган 40 ёшли аёл, 3 фарзанднинг онаси Дилором Юлдашевани тақдири акс этган. Ҳаётидаги қийинчиликларга қарамай жамиятда ўз ўрнини топиб, ўз тақдири мисолида ўзи каби вазиятга тушиб қолган кўплаб хотин-қизларга ишонч ва умид бағишлаяпти, мотиватор бўла оляпти.
“Имкон” ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаси доирасида Адлия вазирлиги, ҳомийлар, ННТлар билан ҳамкорликда олти ой давомида олиб борилган ижтимоий экспримент муваффақиятли якунланди — бугун бу йўлни сиз ҳам кўриб баҳо беришингиз мумкин.
Фильмда бир эмас бир неча қаҳрамонлар бор — эр, она, овсин, маҳалла-кўй. Улар кеча кинозалга йиғилганларнинг барчасини таъсирлантиришди. Сиз ҳам бу фильмни албатта кўринг!
Юқоридаги тизер, фильмни тўлиқ 18:00 да шу ҳавола орқали кўриш мумкин. https://youtu.be/oTCyEmyI1jo
🧠@nurbekalimov
Инсониятни бахтли қилиш учун фақатгина иқтисодий фаровонлик камлик қилар экан, демоқда "Миллий тикланиш"
Бу ҳақда Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказий майдонида ўтказилган партиянинг тарғибот тадбирида айтилибди. Айтишларича, “Қадриятларга таянган тараққиёт” шиорида ҳам рамзий маъно бор. Бу миллий-маданий қадриятлар ҳамда замонавий тараққиёт уйғунлигида ватанимизни қудратли давлат, халқимизни фаровон бўлиш йўлида бирлаштирувчи даъват экан.
Бутун дунёда инсоният тўкин иқтисодиёт қуриб, лекин фаровон жамият қура олмагани таъкидланган. Бунинг сабаби сифатида инсониятни бахтли қилиш учун фақатгина иқтисодий фаровонлик камлик қилиши айтилган.
Бунга сиз қандай фикрдасиз?
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
🏠 Кўчмас мулк бозорида нима бўляпти?
Уй-жой олди-сотдиси фақат Ўзбекистонда сезиларли пасайяптими, ёки бутун дунёдами? Шу ерда ўқинг
“Нолдан Давлат Қуриш” мавзусида Техноплов YouTube каналида янги видео чиқибди!
Ушбу видеода сиз ўз давлатингизни нолдан қуришингиз учун нималар эканлигини билиб оласиз!
Видеода барча жараёнлар ва айниқса бугунги ҳаётимизда ҳам албатта билишимиз керак бўлган нарсалар тушунарли тарзда, анимациялар билан ёритилган экан!
Кўриш учун ҳаволани босинг:
👉 https://youtu.be/x5ts2rq8ddY
КХДР уруш учун Россияга 12 минг аскар юборади
Жанубий Корея разведкасига кўра, 12 мингга яқин Шимолий Корея аскари Украинадаги урушда қатнашиш учун Россиянинг шарқий ҳудудларида тайёргарликдан ўтяпти. Бу ҳақда Yonhap агентлиги Жанубий Корея разведкасига таяниб хабар берди.

КХДР техник ходимлари ҳозирдан россиялик ҳарбий хизматчиларга ракета учирувчи қурилмаларга хизмат кўрсатишда ёрдам беряпти.
Украина Мудофаа вазирлиги Шимолий Корея аскарлари 1 ноябрдан жанговар ҳаракатларда қатнашишга тайёр бўлишини маълум қилганди. КХДР пиёда қўшинлари Россия техника ва ўқ-дориларидан фойдаланади.
2600 нафар аскардан иборат 1-бўлинма Курск вилоятига юборилиши кутиляпти. Шимолий Корея қўшинларининг қолган қисми қаерга кетиши номаълум.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Брюсселдаги матбуот анжуманида КХДР Украинага қарши урушда қатнашиш учун ҳарбийларнинг турли бўлинмаларидан жами 10 минг нафар аскарини юборишни режалаштираётганини маълум қилган.
Жанубий Корея президенти Юн Сук Ёл асосий разведка, ҳарбий ва миллий хавфсизлик вакиллари иштирокида Шимолий Корея қўшинларининг урушдаги иштирокини муҳокама қилиш учун фавқулодда хавфсизлик йиғилиши ўтказган. Президент идораси баёнотида айтилишича, Шимолий Кореянинг Россияга қўшин юбориши нафақат Жанубий Корея, балки бутун халқаро ҳамжамият учун жиддий хавфсизликка таҳдид солади ва Сеул “бу ҳаракатга барча мавжуд воситалар билан жавоб беради”.
Октябрь бошида Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг дезинформацияга қарши кураш маркази Донецк вилоятидаги КХДР ҳарбийлари Россияга ўтказилган ўқ-дорилар ҳолатини кузатаётганини маълум қилганди.
🧠@nurbekalimov
Дебат 2024: Илм-фан, таълим ва ёшлар сиёсати.
Бугун "Дебат Холл" медиа-марказида сиёсий партиялар номзодлари иштирокида навбатдаги дебат бўлиб ўтди. Бу галги дебатда номзодлар илм-фан, таълим ва ёшлар сиёсати масалаларида қизғин баҳсга киришяптилар. Спикерлар салоҳият борасида бир-биридан қолишмаслигини кўрсатишмоқда.
Ҳар бир номзод 2-раунд бўйича сайловчилардан келган саволларга жавоб бериш асносида ўз таклифларини тушунтириб берди. Хусусан, “Адолат” СДП вакили О.Абдуллаева “Ақлли мактаб” дастурини таълим тизимига жорий этишни, ХДП вакили Ф.Мадрахимова эса олий таълим учун контракт-тўлов миқдорини давлат томонидан қатъий белгилаш ва уларни уч йилдан кам бўлмаган муддатда қайтадан кўриб чиқишни тақиқлашни таклиф этди.
Масалан, биргина “ақлли мактаб” дастури орқали ўқувчилар сунъий интеллект, робототехника ва маълумотларни таҳлил қилиш каби илғор технологияларни ўрганиш имкониятига эга бўлиши таъкидланди.
Номзодлар томонидан илгари сурилаётган ушбу ташаббусларнинг амалга оширилиши талабалар ва ўқувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, таълим сифатини оширишга хизмат қилади.
Сизчи? Сиз қандай фикрдасиз? Дебатни кузатинг ва фикр мулоҳазаларингизни изоҳларда биз билан бўлишинг.
Ҳавола: InternationalPressClub" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@InternationalPressClub
Moving Up: Ўзбекистонлик тадбиркор аёлларга ўз бизнесини ривожлантиришга ёрдам берадиган уникал лойиҳа бўляпти
Эътибор берсангиз, охирги йилларда Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга яхшигина эътибор бериляпти. Бунга мисол қилиб, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, ТEАМ университети, TBC Bank ва payme ҳамкорлигида ташкил этилган «Moving Up» тадбиркор аёллар учун бизнес акселератор дастурини келтирса бўлади. Яқинда эса ушбу дастурнинг иккинчи лойиҳаси якунланди.
Спикерилар ҳам ТОП даражадаги одамлар: SAP Uzbekistan директори ва Bookcafe асосчиси Лазиз Адҳамов, Азиза Умарова, Compass Consulting асосчиси Улуғбек Хожиаҳмедов, Grant Thornton Valuation директори Марина Ванина, «Лаборатория клиентских впечатлений» консалтинг компанияси асосчиси Алексей Иванов ва бошқалар.
Бу йилги Moving Up дастури TBC Bank ва payme кўмагида ўтказилган бўлиб, ундан 60 нафар иштирокчи муваффақиятли ўтипти. Тренинг ва нетворкинглардан ташқари, амалиёт давомида аёл тадбиркорлар Safia, Qand, Testo, Human House, WalkNtalk ва TeploStore каби машҳур компанияларга бизнес ташрифлари билан боришипти.
Хамаснинг навбатдаги лидери Яҳё Синвар ўлдирилгач, унга ҳаракат етакчиларидан бири Холид Машал раҳбар бўлибди.
Исроил Машални бундан 27 йил олдин ўлдириши мумкин эди. Гап шундаки, 1997 йил 25 сентябрь куни Исроил разведка хизмати бўлмиш Моссад агентлари, Иордания пойтахти Амманда Холид Машалга заҳарли модда (нейротоксин) сепиш орқали уни ўлдиришга уринганлар. Аммо бу режа муваффақиятсизликка учрайди, чунки суиқасдан кейин Иордания махсус хизматлари Моссад агентларини тутиб олишга эришишади.
Ҳодиса жуда катта халқаро инқирозга айланади, чунки Иордания қироли Ҳусайн Исроил ҳукуматига қаттиқ қарши чиқади ва агентларни озод қилиш эвазига Холид Машални қутқариш учун заҳарга қарши восита беришни талаб қилади.
Оқибатда, Исроил ўша пайтдаги бош вазир Биньямин Нетаньяҳунинг шахсий кўрсатмаси билан заҳарга қарши дорини етказишга ва ўз агентларини қайтариб олишга мажбур бўлади.
Холид Машал ўша суиқасддан омон қолган ва у Ҳамасдаги етакчи мавқеини сақлаб қолишга эришган. Бу воқеа унинг шахсий обрўсини янада оширган ва ҳаракатнинг харбий-сиёсий стратегияларини ишлаб чиқишда йўлбошчилардан бири бўлган. У бугунги кунда Қатарда яшайди.
Унга Эрон ёки Ливанга бормай туриш фойдадан холи бўлмайди.
🧠@nurbekalimov
Сайловолди ташвиқотларга аҳолининг муносабати
Мана, сайловга ҳам 8 кунгина вақт қолибди. Сайловолди тарғибот ишлари етарлича натижа беряптими ёки йўқ, буни аҳолининг жавобларига қараб билиб олсак бўлади.
Шу мақсадда кўчада одамлар билан сўровнома ўтказишибди. Улардан қизиқ-қизиқ гаплар чиққан, айтишадику ўзбекнинг ўзи қизиқ ўзидан ҳам сўзи қизиқ)
Масалан, бир юртдошимиз велосипедда баннер билан тарғибот қилинганидан ҳайратланганини билдирган. Видеода уни эмоциясини кўришингиз мумкин. Яна бир ҳамюртимиз эса тарғибот зўр кетаётганини айтиб, автобусга баннер ёпиштирилганига эътироз билдирди.
"Менимча нотўғри осишган. Чунки депутатнинг кўзи ўрнига автобус номери турибди", — дейди у.
Хуллас, турли туман фикр-мулоҳазалар билдирилган. Қувонарлиси, ҳамма жавобларда бу йилги сайловларда ўзгача ёндашув борлиги сезилгани таъкидланган. Ҳартугул аҳоли ҳам сезибди)
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Уруш даврида Муссолини ва Гитлер ўртасида низо келиб чиққанми?
Иккинчи Жаҳон уруши айниқ қизғин паллага кираётган вақтда Бенито Муссолини ўзбошимчалик билан янги режалар тузади. У Гитлер билан маслаҳатлашмасдан режада йўқ фронтларга уруш эълон қилинади. Натижада асосий фронт чизиғи билан овора бўлиб турган Гитлер Муссолинига ҳам ёрдам кучлари жўнатишга мажбур бўлади. Бундай иккига бўлинишлар уруш тақдирига яхшигина таъсир ўтказган. «Xудди шундай» Иккинчи жаҳон урушига атаб cерияли видеолар тайёрламоқда. Янги қисм премьерасигача мана бу сонни кўришингиз мумкин.
Ҳавола: https://youtu.be/WNTdHwlBP4A?si=k1sP07ZxRRGCfdft
16 октябрь куни Ўзбекистон ва хориждаги сайлов участкаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш бошланди.
У 23 октябргача давом этади. Сайловлар 27 октябр кунига белгиланган.
Сайлов куни ўз яшаш жойида бўла олмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз беришлари мумкин. Сайлов участкасига келган сайловчи аризада сайлов куни келмаганининг сабабини (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳ.к.) кўрсатиши шарт.
Ўзбекистонда муддатидан олдин овоз бериш — иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача ва дам олиш кунлари соат 11:00 дан 17:00 гача, хориждаги сайлов участкаларида — маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан 18:00 гача давом этади.
Видеода Жанубий Кореянинг Тегу шаҳридаги овоз бериш участкалари акс этган.
🧠@nurbekalimov
Исроил мудофаа армияси ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синварнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни текширмоқда. Уни 7 октябрь ҳужумининг асосий ғоячиларидан бири деб ҳисоблашган.
"Исроил Мудофаа Армиясининг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлари давомида учта террорчи йўқ қилинди. Исроил Мудофаа Армияси террорчилардан бири Яҳё Синвар бўлган бўлиши мумкинлигини текширяпти," дея таъкидланган ЦАХАЛ баёнотида.
Яҳё Синвар — ҲАМАС ҳаракатининг сиёсий етакчиларидан бири эди. У 1962 йили Ғазо секторидаги Хон Юнус қочоқлар лагерида туғилган. Синвар ҲАМАСнинг қуролли қаноти — Қассам бригадаларини ташкил қилишда муҳим роль ўйнаган ва 2017 йилдан буён Ғазо секторидаги раҳбарликни бошқарган.
Синвар 23 йил қамоқда бўлган, унга нисбатан қатор террорчилик жиноятлари учун тўртта умрбод қамоқ жазоси қўйилган. У 2011 йилда Исроил билан асирлар алмашинуви жараёнида озод қилинган. Синварнинг радикал сиёсий қарашлари ва Исроилга қарши кескин позицияси, айниқса, 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумлар ортидан уни янада машҳур қилиб қўйди.
2024 йилда у ҲАМАСнинг сиёсий бюроси раҳбари сифатида тайинланди, бу эса уни ҳаракатнинг бош қарор қабул қилувчи шахсига айлантирди.
Синварнинг ҳокимиятга келишидан сўнг ҲАМАСнинг қуролли кураш стратегияси янада кескин тус олган.
🧠@nurbekalimov
Барчамизга хос катта бир иллат ҳақида
Кечадан бери ижтимоий тармоқларда катта бир муҳокамалар кетяпти. Кимдир одам урвориптими? Кимдир инсон ҳуқуқларини бузибдими? Нима бўпти деб ўйлаётгандирсиз. Просто Экопартия ва ХДП иккита баннерида номзодлар фамилияси ва исмини ёзишда хатога йўл қўйипти. Назаримда шу масала чайналмаган канал еки гуруҳ қолмади ижтимоий тармоқларда.
Буни кўриб, беихтиёр ўйга толаман наҳот шунчалик майдалашиб кетдик. Техник хато минглаб плакатлар чиқараётганда ҳаммада ҳам бўлиши мумкин. Инсон борки хато бўлади. Мени текстларимда ҳам бўлиши мумкин ҳатто айнан шу постда. Лекин буни оғиз кўпиртириб, катта бир фожеа сифатида талқин қилишларини умуман тушунмайман.
Прикинь, парламент сайловлари арафаси, эртага юрт тақдирига доир қарорлар чиқарадиган одамларни сайлаш арафасида улар нимани илгари сурганига эмас, просто типографияда қофе ичмай уйқисараб қолган рекламшикни ишини муҳокама қилиб ўтирсак.
Хўп шу техник хато бўпти, уни дарровда тўғрилашипти ҳам, буни нимасини муҳокама қиламиз? Ундан кўра, партия ва номзодларнинг дастурини танқид қил, барча камчиликларини очиб ташла, улар илгари сураётган ғояларни чилпарчин қилмайсанми? Битта техник хатони чайнашдан кўра, конкрет ҳаётимизда аҳамиятли мавзуни талаб қилса бўлмайдими? Бу саволга кўпчилик ижобий жавоб бериши қийин, бунга ишончим комил.
Эҳ... гапирсанг гап кўп. Хуллас постимни қуйидаги ауфли гап билан тугатмоқчиман:
"Кема кичик тўлқинлардан қўрқса, ҳеч қачон океанга чиқолмайди."😎 Ўйланиб қоладиган ери ома.
🧠@nurbekalimov
Қуёш энергиясини сақлаш технологиясида янги ихтиро
Яқинда физика ва материалшунослик соҳасида фаолият олиб борувчи халқаро олимлар гуруҳи қуёш энергиясини узоқ муддат сақлаб, энергияни талабга биноан ишлатиш имкониятини берадиган янги материални ишлаб чиқдилар. Бу технология қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ва энергия захиралаш соҳасида катта ўзгаришлар яратиши кутиляпти.
Олимлар атомларнинг махсус тартибда жойлашуви орқали фотонларни тутиб қолиш ва уларни кейинчалик зарур вақтда энергияга айлантириш хусусиятига эга бўлган материал ишлаб чиқдилар. Бу материал энергияни тўплаб, уни қисман ёки тўлиқ ҳолда фойдаланишга тайёр ҳолда узоқ муддат сақлаб туради. Ҳозирги кунгача қуёш панеллари орқали тўпланган энергияни сақлашда қийинчиликлар мавжуд эди, чунки улар фақат маълум вақтда ишлашга қодир ва энергияни тўғридан тўғри ишлатиш талаб қилинарди.
Янги технология бу муаммони ҳал қилади, чунки фотонлар, яъни қуёш нурлари тутилиб, зарур вақтда электр энергиясига айлантирилади. Яъни бу модда қуёшли кунларда энергияни тўплаб, ёпиқ ёки булутли кунларда уни ишлатишга имкон беради. Энергия манбаи камайиб кетганда ҳам қувват беришни давом эттиради.
Бу материал нафақат уй хўжаликларида, балки саноат ва катта масштабдаги корхоналарда ҳам энергияни тежаш учун қўлланиши мумкин. Янги материалнинг самарадорлиги энергия захиралашнинг иқтисодий жиҳатини ҳам яхшилайди, чунки қуёшли кунларда ортиқча йиғилган энергияни сақлаш ва ундан исталган вақтда фойдаланиш иқтисодий тежамкорликни оширади.
Бу каби технологиялар қайта тикланувчи энергия манбаларини янада самаралироқ қўллаш имконини беради. Хусусан, қуёш энергиясини сақлаш борасидаги ютуқлар келажакда глобал миқёсда иқлим ўзгаришларига қарши курашда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бундай материаллар энергия тизимларининг барқарорлигини ошириш, углерод чиқиндиларини камайтириш ва энергия таъминоти бўйича изчилликни таъминлашда катта ёрдам беради.
Бу тадқиқот ҳали янги босқичда бўлиб, келгусида уни саноат даражасида амалиётга татбиқ этиш устида иш олиб бориляпти. Янги материални маскана ва саноат объектларида ишлатиш орқали энергия тежашни яхшилаш режалаштириляпти. Қуёш энергиясини узоқ муддатли сақлаш технологиясининг ривожланиши энергия ишлаб чиқариш, сақлаш ва тақсимлаш соҳасида янги инқилобий ўзгаришлар олиб келиши мумкин.
🧠@nurbekalimov
ЖСТга аъзо бўлиш — устувор йўналиш
Тошкентда “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” қизғин давом этяпти. Хорижий ва маҳаллий мутахассислар иштирокида Ўзбекистоннинг турли йўналишлардаги ютуқлари муҳокама қилиняпти.
Хусусан, Жаҳон банки катта иқтисодчиси Пинар Яшарнинг фикрига кўра, Ўзбекистондаги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсадларнинг бири инсонларни муносиб иш билан таъминлаш ва уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ҳисобланади. Масалан, 2023 йилда ишсизлик даражаси 7 фоиздан пастга тушган. Сўнгги 4 йилда эса касб-ҳунар таълимига эга бўлганлар сони 3 баравар кўпайган. Бу каби ўзгаришлар юқори баҳоланяпти.
🧠@nurbekalimov
Муҳтож шахслар протез мосламаларини ҳеч қанақа югур-югурларсиз электрон ололишини билармидингиз?
Охирги пайтларда ногиронлиги бор ҳамюртларимиз учун янада қулайлик яратиш мақсадида турли янгиликлар жорий қилинди. Улардан бири протез мосламалари ва реабилитация воситаларини электрон шаклда олиш имконияти.
Шунақа мосламаларга муҳтож кўплаб фуқаролар қаерга мурожаат қилишни, ўзи умуман давлат уларни таъминлаши ҳақида ҳам билмаганди. Энди эса уларга “Инсон” марказлари ва маҳаллалардаги ижтимоий ходим орқали мурожаатларни қабул қилиш механизми яратилди.
Энди конкрет фактлар ҳақида гапирсак, таъминот муддати протезлар учун 67 кундан 17 кунга, реабилитация воситалари учун 52 кундан 11 кунга қисқарибди. Маҳсулотлар учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдори ўртача уч бараваргача, айрим воситаларнинг турларини эса ўн бараваргача оширилибди.
Умуман, бу тизим эҳтиёжманд шахсларни таъминлаш ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашда ҳақиқий ютуққа айланди. Яхши ташаббус бўлди😇
🧠@nurbekalimov
XIX аср иккинчи ярмида Тошкент икки йирик вабо эпидемияси гирдобида қолади. Ҳар иккаласида ҳам минглаб инсонлар ушбу касалликдан вафот этади. Ушбу воқеалар фонида қўлланилган тақиқлар аҳолининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлади.
Бугунги дастуримизда 1892 йил Тошкентда вабо тарқалишининг тарихи, қўзғолоннинг сабаб ва оқибатлари, Тошкентдаги иккита йирик маҳаллий элита кланининг мансаб учун курашиши, қўзғолон иштирокчилари ва йўлбошчиларнинг тақдири ҳамда Чор мустамлакачилик сиёсатининг қонли саҳифаларини очамиз.
Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡
Видеони тўлиқ кўриш👉 https://youtu.be/rEF9tpaN_tk?si=GNDltUJ2G6vu9CHM
Путин: Россия Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этишдан манфаатдор
Россия президенти Владимир Путин BRICS аъзо давлатлари ОАВ раҳбарлари билан учрашувида Украинадаги можарони тезроқ ва тинч йўл билан ҳал қилишдан манфаатдор эканлигини яна бир бор таъкидлади. Унинг айтишича, Россия ҳар доим дипломатик ечимларга очиқ бўлган, аммо Ғарб мамлакатлари вазиятни кескинлаштирувчи сиёсат юритаётганини танқид қилди.
Путин халқаро ҳамкорлардан тинчлик жараёнига фаол қўшилишни сўраб, Хитойнинг тинчлик режасини юқори баҳолади, бу режа можарони ҳал қилишда конструктив ёндашувни акс эттиради.
Путиннинг фикрича, Хитойнинг 12 бандли режаси халқаро барқарорликка қаратилган ва Ғарб давлатларининг Совуқ уруш менталитетини енгиш зарурлигини таъкидлайди. У урушни куч ишлатиш йўли билан ҳал қилишга уринмаслик кераклигини айтди ва глобал хавфсизликни сақлаш учун ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.
🧠@nurbekalimov
ЎзЛиДеП педагогларнинг иш ҳақини икки бараварга ошириш тарафдори
“Дебат Холл”да “Илм-фан, таълим, ёшлар сиёсати масалалари” мавзусидаги теледебатнинг сайловолди тақдимотида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан вакил Умид Ёқубхўжаев бу ҳақда маълум қилган.
"Педагог ходимларнинг ўртача иш ҳақини камида икки бараварга оширишни бизнинг партиямиз илгари суради", — дейди у.
Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди ва ЕОИИда кузатувчи давлат сифатида қолади
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Тошкентдаги «Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги»нинг очилишида «Фарғона» мухбири билан суҳбатда маълум қилди.
Ўзбекистон бошқа давлатлар билан яқин ҳамкорлик эвазига ўз суверенитетини чеклашга рози бўладими, деган саволга Саидов салбий жавоб берди.
«Конституциянинг биринчи моддасида Ўзбекистон суверен давлат экани қайд этилган. Агар гап ҳарбийлаштирилган мудофаа тузилмалари ва ташкилотларига қўшилиш ҳақида бораётган бўлса, унда йўқ, биз бунга йўл қўймаймиз.
Биз ҳеч қачон йигитларимизни ҳарбий миссияларни, шу жумладан тинчликпарварлик миссияларини бажариш учун [чет элга] юбормаймиз. Ҳудудимизда ҳеч қандай чет эл ҳарбий базалари бўлмайди», — деди вице-спикер.
Евроосиё иқтисодий иттифоқига интеграцияга келсак, Ўзбекистон учун ЕОИИда кузатувчи давлат мақоми кўпроқ тўғри келади, деди Саидов.
«Мен Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш имкониятларини ўрганиш бўйича парламент комиссияси раҳбариман. Биз ушбу ташкилотнинг мингдан ортиқ турли ҳужжатларини синчиклаб ўрганиб чиқдик ва бугун шундай хулосага келдикки,
Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини сақлаб қолишдан манфаатдор. Мисол учун, қозоғистонлик ҳамкасблар — уларнинг мамлакати ЕОИИга қўшилишдан жуда кам фойда олган. Албатта, мен бу маълумотга кафиллик беролмайман. Ўзбекистон ташқи сиёсаитнинг асосий тамойиллари мавжуд, улар Конституциянинг янги таҳририда мустаҳкамлаб қўйилган ва биз уларга амал қиламиз», — деб тушунтирди Саидов.
🧠@nurbekalimov
Халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг аёлларга эътиборидан хурсанд
Хабарингиз бор, кечадан “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” бошланди. Бугун ҳафталикнинг иккинчи куни. Тошкентда ўтаётган бу тадбирлар доирасида халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг турли соҳалардаги ислоҳотларини муҳокама қилишяпти. Булар орасида, айниқса, гендер тенгликка эришиш ва аёлларнинг жамиятдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилаётгани қувонарли.
Меҳмонлардан бири, Польша Республикаси Гданск университети профессори Малгозата Стволнинг таъкидлашича,
“Ўзбекистон сўнгги йилларда турли соҳаларда аёлларнинг иштирокини кучайтира бошлади. Аёллар сиёсий лидерлар сифатида сайлов жараёнларида иштироки ортиб бормоқда. Ўзбекистон бу борада гендер тенгликнинг аҳамиятига алоҳида аҳамият бераётган давлат ҳисобланади”.
Буюк Ипак йўли ва Ўзбекистон билан боғлиқ тарихий мавзулар бўйича видеоўйинлар яратилади
Бугундан Тошкентда маданий мерос ҳафталиги бошланди. Мана шу ҳафталик давомида Буюк Ипак йўли ва Ўзбекистон билан боғлиқ тарихий мавзулар бўйича видеоўйинлар яратиш ҳақида ҳам маълум қилинади. Лойиҳа Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва бадиий меросини тарғиб қилиш мақсадида Буюк Ипак йўлини видеолавҳалар орқали оммалаштиришнинг концептуал асосларини ишлаб чиқишни таклиф қилади.
Ҳафталик доирасида турли нуфузли халқаро ташкилотларнинг 100 дан ортиқ олимлари маърузалари тингланади.
Шу билан бирга, «Исломдан аввалги давр цивилизациялари» экспозициясини такомиллаштиришга йўналтирилган 100 дан ортиқ лойиҳаларнинг тақдимотини ўтказиш белгиланган.
Бугун Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ўзининг 50 йиллигини нишонламоқда
Шу муносабат бтлан президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Марказнинг барча ходимларини ушбу муҳим сана билан табриклаб, уларнинг фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди:
Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони профилактикаси ҳамда уни даволаш бўйича янги Давлат дастури доирасида аёлларни скрининг текширувидан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштирамиз. Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ҳар бир аёл учун бахтли оналикни кафолатлайдиган шароит яратишимизга ишонаман.
Сунъий интеллект авлодларнинг қиёфасини тасвирлаб берди
Сунъий интеллект авлодларни қандай тасвирлайди? Яқинда ўтказилган тадқиқотда Midjourney, Stable Diffusion, YandexART ва ERNIE-ViLG каби етакчи сунъий интеллект моделлари орқали турли авлодлар тасвирланди. Бу тадқиқот 1200 дан ортиқ тасвирларни таҳлил қилиб, бумерлар, Х авлоди, миллениаллар ва зумерлар қандай акс этганини кўрсатди.
Бумерлар кўпинча фикрчан ёки жиддий ҳолда кўрсатилган. Midjourney модели уларни ёлғиз ва ностальгик тарзда акс эттирса, ERNIE-ViLG модели кўпроқ ижобий ва кулгили кўринишларда тасвирлаган. Бунинг сабаби ҳар бир сунъий интеллект турли маданиятга боғлиқ маълумотлар асосида ишлашида.
Х авлоди эса камроқ аниқ хусусиятлар билан тасвирланган. AI уларни асосан фланелли кўйлакларда кўрсатган, бу эса 1990-йиллардаги грaнж маданиятига ишора қилади. Х авлоди сунъий интеллект томонидан камроқ ёритилган, чунки улар ҳақидаги маълумотлар оз.
Миллениаллар ва зумерлар айтарли фарқ қилмайдиган кўринишларда бўлган. Иккала авлод ҳам технологияга мос ва ижодкор кўринишда тасвирланган. Лекин миллениаллар пиво билан кўпроқ боғлиқ қилиб тасвирланган бўлса, зумерлар соғлом турмуш тарзини қадрлаши билан ажралиб туради.
Кутилмаган натижа шундаки, пиво барча авлодлар тасвирларининг 34% ида учрар экан. Бу, ёшдан қатъи назар, пивонинг маданий аҳамиятини кўрсатади. Лекин зумерлар саломатликка кўпроқ эътибор қаратганлари учун соғлом ичимликларни афзал кўрган.
🧠@nurbekalimov
Қарор қабул қилишда юзага келадиган муаммолар ва онгни чарчатувчи омиллар ҳақида
Ҳар куни турли қарорлар қабул қилишимизга тўғри келади ва бу қарорлар миқдори миямизни чарчатиши мумкин. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳар бир қарор мияда глутамат моддасини чиқаради, бу модданинг тўпланиши эса чарчоқни келтириб чиқаради.
Ҳаддан ташқари глутамат миядаги синапсларда йиғилиб, фикрлаш жараёнини оғирлаштиради, бу эса қайсидир пайтда қарорлар қабул қилиш қобилиятини пасайтиради. Бу ҳолат «когнитив чарчоқ» деб аталади.
Когнитив чарчоқ доимий ва қийин ақлий вазифалардан кейин юзага келади. Масалан, мураккаб вазифаларга йўналтирилган тадқиқот иштирокчилари осон вазифаларга қиёслаганда 8% кўпроқ глутамат тўплашган. Бу ҳолат уларни кўпроқ импульсив қарорлар қабул қилишга олиб келган, чунки чарчаган мия енгил ва тез мукофотларни афзал кўради.
Миянинг когнитив ишдан кейинги тикланиши учун энг яхши усул уйқу ва танаффус қилишдир. Уйқу миядаги глутамат миқдорини тўғрилашга ёрдам беради, шунингдек, чарчоқни енгиллаштиради.
Шунинг учун чарчоқни енгиллатиш ва қарорлар қабул қилишда хатоларга йўл қўймаслик учун вақт-вақти билан мияга дам бериш, уйқуга етарлича аҳамият бериш тавсия қилинади.
🧠@nurbekalimov
✅Muhokama, taklif va bahslar — 5 ta siyosiy partiyaning munozarali chiqishlari.
🗓 18-oktyabr kuni soat 17:00 da O‘zbekiston Milliy media birlashmasi va Xalqaro press-klub hamkorligida tashkil etilgan “Debat Xoll” media-markazida siyosiy partiyalar spikerlari ishtirokida 4-teledebat bo‘lib o‘tadi.
📺 Debatlarni quyidagi telekanallarda hamda Youtube sahifalari orqali jonli efirda tomosha qilishingiz mumkin:
⏺ O‘zbek tilida: “UzreportTV”, “Sevimli”, “RTV”, “My5”, “Zo‘rTV” telekanallarida;
⏺ Rus tilida: “Dunyo bo‘ylab” telekanalida;
⏺ Ingliz tilida: “Foreign Languages” telekanalida.
⏺ Xalqaro press-klubning Youtube sahifasida o’zbek tilida;
⏺O’zbekiston Milliy media birlashmasining Youtube sahifasida rus tilida;
💬Eslatib o‘tamiz, debatlarni efirga uzatish vaqtida surdotarjimon xizmatidan ham foydalaniladi.
❗ Efirni o‘tkazib yubormang!
Биринчи хоним “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалига ташриф буюрди
“Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёеванинг Нукусда ўтаётган Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига бағишланган “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалига ташриф буюрди.
Бутунжаҳон озиқ-овқат куни (World Food Day) ҳар йили 16 октябрда нишонланади. Ушбу сана 1945 йили БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) таъсис этилган кунга бағишланган. Бу кун озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқ-овқат етишмаслиги муаммоларига эътибор қаратиш учун халқаро миқёсда ўтказилади.
Тадбирнинг асосий мақсади — дунё миқёсида очликни йўқ қилиш, озиқ-овқатни самарали тақсимлаш ва барча одамларнинг етарли миқдорда ва сифатли озиқ-овқат билан таъминланишига ёрдам беришдир.
Бутунжаҳон озиқ-овқат куни 150 дан ортиқ давлатларда нишонланади ва бу кун глобал миқёсда озиқ-овқат билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун аҳамиятли платформа ҳисобланади.
Видеода Зироат Мирзиёеванинг тадбир давомида ўқувчи ёшлар билан самимий мулоқотда бўлганини кўриш мумкин.
🧠@nurbekalimov
Замонавий инсоннинг диққат муаммолари ҳақида
Тадқиқотларга кўра, бугунги кунда оддий инсон бир вазифага 17 дақиқагача эътиборини жамлай олади. Зумерлар орасида эса бу вақт янада қисқа — кўпчилиги бир дақиқадан кам вақт ичидаёқ чалғийди. Бунинг асосий сабаблари орасида гаджетлардан фойдаланиш, стресс ва хронологик чарчоқ бор.
Интернет ва смартфонлардан келадиган маълумот ҳаддан ташқари кўплиги сабабли одамлар доимий равишда бир ишдан иккинчисига ўтиб, диққатини тиклашга кўп вақт сарфлайди. Ҳар сафар чалғишдан сўнг диққатни тиклаш 30 сониядан бир неча дақиқагача созланиши мумкин. Бу жараён иш самарадорлигини пасайтиради ва узоқ муддатли чарчоққа олиб келади.
Бундай муаммо шахсий муносабатларда ҳам кузатиляпти. Ҳатто яқинлар билан мулоқотда одамлар фақат 19 дақиқа давомида диққат билан тинглай олади, шундан кейин фикрлари интернетдаги янгиликлар ёки кундалик режаларга қараб чалғийди.
Мутахассислар диққатни яхшилаш учун қисқа техник танаффуслар қилишни, гаджетларнинг таъсирини камайтиришни ва вақтни тўғри режалаштиришни тавсия этишади. Бундан ташқари, соғлом овқатланиш ва етарли уйқу ҳам муҳим омиллардир.
🧠@nurbekalimov